xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Майли , жонлари соғ бўлсин. Уларнинг шу ердаликларини эшитиб кўнглим анча ҳотиржам бўлди . Аёл киши барибир ҳам аёл киши-да. Бир- бирларини яримта қарашларидан тушуниб олишади. Айтишади- ку, "Қуш тилини қуш тушунади" деб .

Икки эркак шундай суҳбатлаша туриб шўрвани тезда ичиб олишди.

Ҳилола қирғичдан чиқарилган меваларни олиб келиб Мастура опага ўзи едириб қўймоқчи бўлганда Асрор ака ундан қўлидаги ликопчани сўраб олди.

- Қани бу ёққа узат- чи қизим,- у шундай деб қизига кўз қисиб қўйди ,- бугун қайнона ва келинлар куни эмас. Бугун ака ва сингил куни . Шундайми Мастура?! - Асрор ака синглисига меҳр билан тикилди ,- синглим , қадалиб ўтиравериб белинг ҳам оғриб кетди- а ? Шуни еб олсанг , бошингдаги ёстиқларни пасайтираман. Келишдик- а ?

Мастура Асрор аканинг қўлидаги мевалардан тайёрланган пьюрени индамай еди.

Унга қараб туриб Мирсаид аканинг кўнгли бузилди :

"Мастииир бояқиш , акасини тоза соғинган экан... - ўйлади у,- Уни кўриши билан юппоқ юзларига бир зумда қон югурса- я ... Қудам ўзи билан Мастурага энг бебаҳо бойлик - ёшлигини олиб келди-да ўзиям. Қудам ҳам олиб келган бебаҳо совғаси каби ўзи ҳам асл инсон. Топилмас инсон...."

Асрор ака синглисини таомлантириб бўлгач , озроқ сув ичирди. Сўнгра унинг ортига тиргак учун қўйилган ортиқча ёстиқларни бирма - бир олиб ташлади. Мастура опани қулай ҳолда ётишига кўмаклашди.
У энди Мирсаид ака билан бироз у ёқ , бу ёқдан паст овозда суҳбатлаша бошлади. Сезди- ки , Мастура опани уйқу элитяпти . Кўп ўтмай ҳақиқатдан ҳам Мастура опанинг кўзи илинди .

Асрор ака Мирсаид акага боши билан имо қилди :

"Юринг , ташқарига чиқайлик"

Улар овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб ташқарига чиқишди.

Мирсаид ака қудаси билан ёлғиз қолганда, отасининг рўпарасида икки олиб гап эшитишга тайёр ўқувчидек, ер чизиб қолди .

Асрор ака бир оғиз савол сўради :

- Қачон ? !

Мирсаид ака уни тўғри тушунди:

- Уч ойга яқинлашди ...

Асрор ака яна сўради :

- Қанча ?!

Мирсаид аканинг лаблари титради :

- Бир ойга бормайди дейишди ...

- Нега ?! Нега ?! Нега ?!

Бу сафар Асрор аканинг саволи қайта - қайта, уч бора такрорланди .

- Ўзи истамади. Ўзи ... - овози ғиппа бўғилди Мирсаид аканинг ,- "Менга ачиниш назари билан қарашса ўзимга бўлган ишончим йўқолади" деди у ...

Асрор ака чуқур хўрсинди.

- Рост ... Бу менинг синглимнинг сўзлари ...
Бироқ ...

#давоми_бор /86

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ассалому алайкум , ада,- Сулаймон одатга кўра қайнотасига салом бера туриб қарши олди .

Асрор Файзуллаев саломга алик олар экан Сулаймоннинг қўлига оғиргина сават тутқазди. Сават бозорнинг олди сархил мевалари билан тўла эди.

Асрор Файзуллаев Сулаймонга ортиқча гапирмади :

- Қаерда ? Онаш синглим қаерда ?!

Сулаймон қайнотасига вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб ялинчоқ овозда :

- Ада , биласизми ... - деган эди- ки , Асрор Файзуллаев унга маъноли тикилди. Унинг тагдор қарашларида гўёки "Ҳавотир олманг, баридан хабарим бор" деган маъно мужассам эди.

- Ўғлим ... Биламан...

- Ойижоним бу хонадалар ...

Сулаймон узун зина бўйлаб қатор жойлашган хоналарнинг бирини эшигига қўл чўзди.

Мастура уйғоқ экан. Ёнида терс ўтирган Мирсаид ака Асрор акани кўргунча Мастура опа меҳмонни биринчи кўриб улгурди .

- Вооой, акаааммм , акаааммм келдилар, - Мастура опа гўёки ёш болага айланиб қолган эди. Унинг айни дамдаги қувончини худдики дунёнинг жамики хазинасининг калити тутқазилган киши қувончидан ҳам ортиқроғига тенглаштириш тўғридек эди.

- Ассалому алайкум , қудажон ,- Асрор Файзуллаев тўғри Мирсаид аканинг ёнига бостириб бориб қўшқўллаб кўришди. Сўнгра Мастура ётган диван ёнига тиззалади.

Мастура опа ҳаё юзасидан акаси ёнида узала тушиб ётишга уялди . Унинг бесаранжом бўлиб қолганлигини сезган Мирсаид ака ва Сулаймон ётган ёстиғига ёстиқ қўшиб суянтириб ўтиргизиб қўйишди.

- Ўзимнинг синглимга нима қилди ?! - чексиз меҳр билан ҳол сўраган бўлди Асрор Файзуллаев, - онаш ...

- Акааа ...эркалик ...- деди Мастура опа ўзини йиғидан аранг ушлаб , - қарасам барча бекорчи . Бир менга қаранглар деб ...

- Мен ҳам сени тоза соғинибман. Негадир кўз ўнгимдан лип - лип ўтавердинг. Боя бир кўнглим ҳол сўрай деб Қудамга қўнғироқ қилсам , "Шундай - шундай, синглингизни яна муолажа оладиган вақти келиб қолганди, шунга бироз касалхонада ётиб чиқди , бугун яхши бўлиб қолгани учун уйга жавоб беришди" дедилар,- Асрор ака шундай деб кулимсиради,- келишга баҳона тополмай турган эдим , қуш бўлиб учдим. Аммо уйга қайтганда Роҳиладан бир гап эшитишим бор . Уни хабардор қилмай келганимни айтаман-да.

- Ака , яхши қилибсиз келиб. Айтганча Ҳилола келганингиздан хабар топдими ? - деди Мастура опа қўзғалган бўлиб

- Йўқ ҳали. Сулаймонжон билан тўғри бу ёққа кирдик.

- Сулаймон Ҳилолани чақир . "Аданг келдилар" дегин , бир ҳурсанд бўлсин ,- деди Мастура опа пойгакда жовдираб турган ўғлига имлаб .

-Хўп ойижон , - Сулаймон тезда хонани тарк этди.

Кўп ўтмай остонада чойнак ва пиёла кўтарган Ҳилола кўринди.

- Ассалому алайкум, адажон,- у қўлидагиларни хонтахтага қўяр экан , ўзи келиб адаси билан кўришди, - яхши келдингизми ? Ойижоним яхшимилар ? Укаларим?!

- Барчамиз яхшимиз қизим. Ўзинг яхшимисан?! Куёв боламни кўрдим . Яхши эканлар.

- Раҳмат адажон , ҳаммаси жойида, -Ҳилола шундай деб Мастура опага юзланди ,- ойижон , қорнингиз ҳам очиб кетгандир- а ? Шўрвамиз тайёр бўлиб қолди , ҳозир олиб келаман.

- Ҳозир ичмайман ,- бош силкиди Мастура опа , - овқат егим келмаяпти.

- Ҳеч-да !- дарров Мастура опага қаршилик қилди Асрор ака , - овқатингни сузиб кел . Қани мен бир кўрай синглимнинг овқат ейишини . Ўзи бу қиз ёшлигидан чимтамоқ эди. Энди қудамнинг даврларида тоза эрка бўлган кўринади . Ҳа айтганча ,- Асрор ака ошхонага йўл олган Ҳилолага гап қотди , - сувини битта косага яримлатиб сузиб кел . Донини иккинчи косага солиб кел .

- Хўп бўлади, адажон

Мирсаид ака Ҳилола олиб келган чойни қайтариб қўйиб қудасига тутди :

- Олинг қуда .

Асрор ака қудаси узатган чойни битта хўплаб қўлида ушлаб тураркан :

- Бай, бай, бай. Аммо лекин очиғини айтсам айбга буюрмайсизлар . Тўғриси шу хонадонни чойи бирам мазали-ки. Бир куни Роҳилага айтдим: "Хотин , нима учун қизингни уйига борсам чой ичиб тўймиман , нима дейсан сабаби нимада экан- а ?!" десам у астагина "Сиз яна нимани кутган эдингиз , у хонадонда бир эмас, иккита кўнгил ардоғингиздаги аёл яшашса ,

@Xazon_Rezgi /84

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОМАД

Бир дайди йўлда кетаётиб, симёғочдаги ғалати эълонга кўзи тушди. Унда шундай ёзилганди: «Уч қаватли иморат сотилади. Нархи —доллар».
— Бемаънилик! — минғирлади дайди. Кўчада оч-наҳор юрган саёқ кўп қаватли уйларнинг деворида осилган эълонга кўзи тушди. Унда ҳам юқоридаги сўзлар битилганди. «Адашиб ёзишган бўлса керак?» дея кўнглидан ўтказди у ва йўлида давом этди. Шоҳкўчага чиққач, ўша сўзлар битилган эълонни кўрди. Саёқ ўйланиб қолди ва бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигига қизиқди. Чўнтагидаги бир долларидан бўлак йўқотадиган давлати йўқ эди. Керакли манзилга борганида, чиндан ҳам, маҳобатли иморатни кўрди. Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал хоним очди.
— Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
— Нима деяпсиз? Асло!
— Бу уйнинг нархи чинданам атиги бир долларми? — Нега ажабланасиз? Нима, бир долларга уй харид қилиш мумкин эмасми? Бу ҳаётда иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ. Қувончдан терисига сиғмаган саёқ бир долларни дарҳол аёлга тутқазди ва муҳташам уй соҳибига айланди. Бахти кулганига қарамай, у ақли теран аёлнинг бу ажойиб иморатни нега сув текинга сотаётганига ажабланганини яшириб ўтирмади. Аёл эса унга жилмайганича:
— Боғини сўрамай, узумини еявермайсизми! — деди, лекин саёқ икки оёғини бир этикка тиқиб, уни ҳол-жонига қўймаганидан кейин, шундай деди: — Марҳум эрим хотинларга ўч одам эди. Унинг бу қилиғидан қанчалар қийналганимни дастурхон қилиб ўтирмайман, лекин шундай бўлсаям, эримнинг ҳурматини жойига қўярдим. Умр йўлдошим нариги дунёга кетар чоғда ҳам мени куйдириб кетишни унутмаган экан. Марҳумнинг васиятига кўра, бу уйни сотиб, пулини маъшуқасига беришим талаб қилинарди. Бошида жуда куйдим ва куйиндим. Ахийри, эримнинг васиятини ерда қолдирмасликка қарор қилдим. Бу эълон ярим йил осилиб турди. Унга қизиққан ягона одам сизсиз.
Шундай экан, тақдирнинг кутилмаган бахтидан баҳраманд бўлиб яшайверинг! Худо омадингизни берсин! Ажойиб бошпана билан сизни қутлайман!
У калитларни уйнинг янги соҳибига топшириб, чиқиб кетди.

Эль Муэрто

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📚

СИНОВЛИ КУНЛАР

Худо кўрсатмасин-у, бошингга синовли кунлар тушса, яхши ҳамкасбинг, яхши жўраларинг ёки дугоналаринг эмас, "ёмон" умр йўлдошинг, "ёмон" болаларинг кунингга ярайди...

©Ўткир Ҳошимов

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тўй қилинг деб дўқ қилдинг, жоним,
Уй қилинг деб дўқ қилдинг, жоним.
Кўмиб турмуш ташвишларига,
Зўр шоирни... йўқ қилдинг, жоним.


  ©️Баҳодир ИСО (1956 – 2025)

      /channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
(Ҳаётий воқеъа)

Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша "ким"ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.

10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим.

Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини " бола тарбиясига нолойиқ" деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: "эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг", деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади.

Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди. Эрини қарғади:" Илоё косанг оқармасин". Қайнонасини қарғади:" Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин"...

Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди...

"Ёмон отлиқ" хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Премъера

СЎНГГИ МАКТУБ.

✍️Хазонрезги
🎤 Раъно Тажибаевна
🎬Қувончбек

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​​Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Иқбол Юсуф.

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллох
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. Бироқ марҳум шифохонага бормаган.
— Нега шифохонага олиб бормадингизлар? — дедим ҳайрон бўлиб.
Аёли ерга қарайди. Болалари онасига хўмраяди. Бир амаллаб масаланинг тагига етдим. Майитни бундай холга тушганини билиб ўзбеклигимдан афсусланиб кетдим, чунки бунга сабаб...🤬👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Яхшиси сизларга бир ибратли ҳикоя айтиб бераман. Бир қишлоқда икки қўшни яшаган экан. Бири ширинсўз, одобли бўлса, иккинчиси дилозор, сўконғир, жудаям беодоб киши экан. У ҳар доим юмшоқ феълли қўшнисига ҳам ёмон муомаласи, ҳам беъмани қилиқлари билан озор бериб келаркан. Бир куни яхши қўшни оламдан ўтибди. Уни қабристонга бориб кўмиб қайтишган куни тунда ёмон қўшни бир туш кўрибди. Тушида марҳум қўшниси жаннатнинг турфа гулларга бурканган энг чиройли жойида, ажойиб бир қасрда юрганмиш.
- Иее, -дебди ёмон қўшнининг дарровда ғайирлиги келиб,- сиз умрингизда бирор масжид ёки мадраса қурмаган бўлсангиз, оилангиздан орттириб бирон бева-бечорага садақа қилмаган бўлсангиз, элга, юртга ош бериб дуо олмаган бўлсангиз, бу даражага қандай эришдингиз дея сўрабди.
Шунда камтарин, ҳокисор қўшни қўлини кўксига қўйиб:
- Қўшнижон, тўғрисини айтсам менга кўрсатилган бу мулозаматларни кўриб ўзим ҳам ажабландим.Кейин билсам бу қаср, гўзал мукофотларнинг бари йиллар давомида сизнинг дилозорлигингизга чурқ этмай сабр билан чидаб келганим учун берилибди,-деган жавобни қайтарибди.

Ўша воқеадан кейин тонгда дилозор қўшни бутунлай бошқа одам бўлиб уйғонибди. У қилмишларига астойдил тавба қилиб, дилозорлигини ташлабди. Қолган умрини чиройли амаллар билан ўтказишга бел боғлабди.
Кўрдингларми, болажонларим, ҳазрати инсонларнинг ҳаттоки ўлими ҳам ибрат олиш учун, яхшиликка хизмат қилар экан, - Обида буви шундай деб кўзойнагини кўзидан олди,- қизим, игнага ип ўтказиб юборгин.
- Хўп бўлади, бувижон.
Ойгул дик этиб ўрнидан турди.
У бувисининг илтимосини бажариб ип ўтказилган игнани Обида бувига тутқазди:
- Мана бувижон...

-21-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

ҳахохолаб кулиб юборди, - ёмонам қўрқиб кетдинг-а? Эҳ сени қуён юрак экансан-у?
Рустам шундай деб портфелидаги китоб-дафтарларини ўзи билан олиб келган елим пакетга солиб бўшатди. Уларни бир четга қўйгач, Ойгулнинг ҳам папкасини ёнига қўйди-да, ўзи бўш портфелига ишора қилди.
- Оловиддиннинг сеҳрли чироғидаги учар гилам хизматингга тайёр.Ўзинг бошқариб учиб туша оласанми?
- Йўқ, - ранги оқариб бош чайқади Ойгул,-қўрқаман.
- Қўрқма, мен ёнингдаман. Қани ўтирчи?
Ойгул зўр-базўр Рустамнинг портфелига ўтирди. Рустам уни итариб тепаликдан учиртирар экан ўзи эпчиллик қилиб портфелнинг икки учидан ушлаб чўккалаб Ойгул билан бирга учиб туша бошлади:
- Ээээ- ҳее- ҳееей! - Ойгулдаги қўрқув бир зумда завққа айланганди,- зўўўўр!
Иккинчи ва учинчи сафар Ойгул ортиқча тихирлик қилмай бир ўзи тепаликдан учиб туша бошлади.
- Бугунга етади, - деди Рустам Ойгулнинг пастликда кутиб олар экан,- мен сени папканг ва ўзимни китоб-дафтаримни олиб тушай, уйга қайтамиз.
- Мен ҳам сен билан тепага чиқаман. Нарсаларимизни қучоқлаб яна учиб тушамиз.
- Йўқ, Ойгул. Юзларинг қип-қизариб кетди. Ҳавоям совуб кетди. Касал бўлиб қолмагин тағин.
- Бу ерга яна қачон келамиз, Рустам?
- Қачон истасанг олиб келавераман.
- Ҳўп, - жилмайди Ойгул, - аммо эртага эмас.
- Нега? -шошилиб сўради Рустам

-19-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Диққат

БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯

👨🏻‍⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ  БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️

😶‍🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14

⁉️Охиргача ўқинг

Отзыв: /channel/snekeoils

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔹🧡💜🧡💮🤛👉💜

🧡🟨💜🌺👉🟨🧡

💜🟨🧡💜💜🟨💜💜

🌹 QARELA ASAL RASMLANI, SEVIB QOLASILA BU KANALNI

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

🧕PROFIL UCHUN TAKRORLANMAS GO'ZAL FOTOLAR

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 💙                 KIRISH 💜
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ПАПЛЕН МАТОСИДАН КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ🤩

❤️Ёзги паплен фасонлар
❤️Ёзги паплен фасонлар
❤️Ёзги паплен фасонлар
❤️Ёзги паплен фасонлар


ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ

💥ФАСОНЛАР💥

/channel/+_B59gvOvvkEwZDli
/channel/+_B59gvOvvkEwZDli

💥ЧИРОЙЛИ РАСМЛАР💥
/channel/+i-z4DrZPuYQ0Y2Iy
/channel/+i-z4DrZPuYQ0Y2Iy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

бундай суюкли аёлларнинг қўли теккан ҳар қандай таом ва ичимлик шубҳасиз ўзлари каби суюмли бўлади" дейди.
Қаранг , ўқитувчи-да шунга ҳам бир зумда жавоб топди- қўйди.

Мирсаид ака Асрор аканинг ташрифидан анча енгил тортган эди. Акаси билан дийдорлашув аёлига ажиб енгиллик ато этгани учун ҳозир ундан жуда миннатдор эди.

Ҳилола патнисга тўрт коса шўрва сузиб келди . Иккитаси адасини талаби билан суви бошқа , дони бошқа қилиб Мастура опага атай сузилган эди.

Ҳилола қайнонасига аталган таомни унинг ёнидаги тумбага қўяр экан , додажониси ва ўз адасига аталган шўрваларга ишора қилди :

- Додажон , нариги хонага чиқасизларми ?!

- Иии нариги хонада нима қиламиз ?!- деди ҳозиржавоблик билан Асрор ака , - синглим қаерда бўлса биз ҳам шу ердамиз. Бизга сузган таомингни шу ерга қўявер.

У шундай деб синглиси тарафга сурилди :

- Қани қошиқ , сочиқ ва илиқ сув. Мен ўзим синглимни бир таомлантирай.

Асрор ака шундай деб шўрванинг сувидан бир қошиқ ичиб кўрди :

- Ўўў Мастура , бирам ширин шўрва бўлибди-ки . Қани оғзингни оч . Ҳа сувига озроқ нон тўғрайми ?

Мастура жилмайиб "ҳаа" деб бош силкиди.

Асрор ака шўрвага майда қилиб озроқ нон тўғради. Уни сувидан Мастура опага тутар экан жилмайиб сўз қотди :

- Синглим , ёдингдами ?! Ёшлигимда томоғим оғриб касал бўлиб қолганимда бир куни шўрва пишириб ичиргандинг. Ҳайронман ўшанда уйдагилар қаерда экан ?! Аввалига иссиқ туширадиган дори ичиргандинг. Сўнгра синглимиз Мастубани етаклаб бир коса шўрва олиб чиққандинг. Ростини айтсам ўша шўрвани мазасини қайтиб ҳеч қаердан топмадим. Мукаммал санъат асари эди ўша таом. Ўзиям ичига думбул бўлган жўхори ҳам , яна каттагина ям- яшил семеринка олма ҳам , ҳатто қовоққача солинган эди. Вах уни таъмини ... Кейинчалик шунақа овқат пишираман деб кўп уриндим, Роҳилага бир неча бор тайёрлатиб кўрдим , аммо бизнинг тайёрлаганларимиз сен пиширган ўша шўрванинг яқинига ҳам йўламади.

- Акааа... Ўша вақтда ёш бўлганмиз ...- деди Мастура опа ҳазингина ўйга чўмиб ,- организмимиз ҳам ҳозиргидан бошқача бўлган. Айниқса , таъм сезгимиз. Ҳозир эса ... Шунинг учун сиз ўша таъмни топа олмагансиз...

- Ҳеч- да ,- эътироз билдирди Асрор ака ,- сен пиширсанг топа олган бўлардим,- у шундай деб Мирсаид акага ўгирилди ,- қуда, Мастура сизга ҳам шунақа таом пишириб берганми ?! Аммо лекин синглим ёшликдан тенгги йўқ пазанда бўлган.

- У бошқа ерларда учрамайдиган кўп таомларни пишириб берган , ичида бир- биридан антиқалари ҳам сероб, аммо сиз айтган шўрвани ...

- Ҳеч қиси йўқ , Мастура оёққа туриши билан шахсан ўзим бозор қилиб келаман. Ўша шўрвани синглимга пиширтирамиз . Кейин айтасиз "Эҳ! Бу йиллар давомида қанча нарсани йўқотибман- а ?!" деб ,- Асрор ака шундай деб бўшаган косани четга қўйди,- биз шўрвани сувини ичиб бўлдик , энди озроқ донидан еймиз ...

Мастурани реза тер қоплаган эди . У бош чайқади :

- Еёлмайман .

Асрор ака бир зум унга тикилди. Мастуранинг ҳақиқатда ея олмаслигига ишонди чоғи ортиқ қистамади.

- Майли синглим . Бир паст туриб ерсан ,- Асрор ака шундагина хона бурчагидаги Ҳилолани "пайқаган" бўлди,- иии она қизим , бу нима туриш?! Менга қара қизим , "Ёш келса ишга" деган гап бор. Мен синглимга озроқ хўл мева олиб келгандим. Ҳозир ошхонага боргин-да битта олма билан битта бананни қирғичдан чиқариб аралаштириб олиб кел. Мевалар ошқозондаги дорилар заҳрини кесади. Борақол қизим. Унгача мен ўзимни шўрвамни ичиб оламан.

Ҳилола "хўп бўлади" деб чиқиб кетгач Асрор ака қудасига ишора қилди :

- Қуда овқатни ичмабсиз- ку ? Қани олинг . Мевали пюре келгунча улгуришимиз керак. Айтганча бу шўрвани ким пиширган? Аммо Ҳилола эмаслиги аниқ .

- Маҳина опам пиширгандилар ,- деди Мирсаид ака аста .

- Опам ҳам шу ердамилар ? Қандай яхши ,- деди Асрор ака ,- аммо нега кўринмаяптилар?!

Улар нариги хонада эдилар . Кўзлари илиндими дейман,- деди Мирсаид ака .

@Xazon_Rezgi /85

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

30 - ҚИСМ

- Сен шу уйга келганингдан буён неча маротаба оғриган бўлсанг , ойижоним хонанинг тўрига кириб ўтириб олмаганлар . Эртадан кеч парвонанг бўлиб оғзингга нима ёқишини сўраб едириб , ичирганлар. Хаттоки оғринмай пайпоғинггача олиб чиқиб, кир машинага солмай ўз қўлларида ювиб тозалаганлар . Тузалишинг учун сени маликалардек ётқазиб қўйиб, ўзлари бир чўридек ҳизматингни қилганлар.

Энди ўзингга қара . Йиғлаб ўтирибсан. Айт-чи , бу олхўридек қизарган кўзларинг билан онамга қандай кўринмоқчисан ? Улар сенинг юзингдан ўзларига аталган ҳукмни ўқий олмайдиган даражадаги содда аёл эмаслар .
Бу қилиғингдан сенга , менга бир сўз демайдилар , аммо ичларидан нечта томир чирт-чирт узилмайди дейсан.

Ҳилола Сулаймоннинг сўзларини эшитиб борган сари ҳайратга туша бошлади :

"Қачон ? - дея таажжубланиб ўзига- ўзи савол бера бошлади Хилола,- қачон Сулаймон акам бунчалик улғайиб улгурдилар ?!
Э воҳ , бу дард деганлари инсонни шунчалааар тез жиддийлаштириб улгурса-я?!"

Сулаймон эса кўнглидагиларини тўкиб - сочишда давом этарди :

- Энди эса иккинчи қилган хатоингни кўр ?! Нима учун тушлик қилмадинг ?! Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлишимиз керак демаганмидим сенга? Емасанг, ичмасанг қайси куч билан ойижонимга қарамоқчисан ?! Бўш қоп тик турарканми ?! Биламан , иштаҳанг ғиппа бўғилган. Бироқ ҳозир ўзингга қулоқ соладиган вақт эмас. Есанг қўлингдан иш келади. Емасанг йўқ. Дадам ваниҳоят барча қариндошларни бор гапдан хабардор қилишга қарор қилдилар . Энди ҳар куни уйимизни одам босади. Ўзи шу вақтгача аранг ҳолаларим ва амакимларнинг аёлларидан сабр қилишни сўраб тургандик . Энди эса эшигимизни барча учун кенг очар эканмиз ,- Сулаймон шу сўзларни айтаётганда овози титрай бошлади,- дадам Ойижоним сўнгги кунларини ўзлари суйган ва севикли бўлган кишилар даврасида ўтказишларини , дийдор қиёматга қолмасликни истамоқдалар ...

- Сулаймон акааа... - Ҳилоланинг кўз ёшлари тинган , овози далил эди ,- мени кечиринг. Иккинчи йиғлаб сизнинг кўнглингизни бузмайман . Мени кўзларим очилди. Билсам шу чоққача мен ўзимни ўйлаётган эканман. Худбинлик қилаётган эканман. Энди эса бари бошқача бўлади.

Ҳилола ўрнидан шаҳдамлик билан турди :

- Мен ҳозир ошхонага бориб тушлигимни еб оламан. Сўнгра очиқ ва ёруғ юз билан ойижонни ёнларига кираман.

Бироқ билиб қўйинг - ки , мен барибир курашаман. Сира ортга чекинмайман. Ойижоннинг шу ҳаётда яшаб қолишлари учун курашаман.

Ҳилола хонани тарк этар экан Сулаймон унинг ортидан аста шивирлади :

- Ажаб , бизни билмаганлар айнан Ҳилолани онамнинг чин фарзандлари деб ўйлайди. Тавба , инсон инсонга шунчалар ҳам ўхшайдими ? Ҳилола ойижонимни худди ўзлари- я. Юриш - туриши , ўзини тутиши , ҳатто сермулаҳазакорлиги . Қайнона- Роҳила ойим ҳам кўпинча "Мастура аммасининг қизи Ҳилола" деб бот- бот таъкидлар эканлар. Айтганча , дадамлар Асрор дадамга хабар бергандирлар . Биламан , қайнотам бу хабарни эшитишлари билан елдек учиб келадилар. Ахир улар учун Ойижоним бутун бир дунё эканликлари рост. Биламан Асрор адамлар биздан кўп хафа бўлишлари аниқ . Ахир ойижонимнинг дардларини уч ой овоза қилмадик , беркитдик. Хатто касалхонада ётганларини ҳам яширдик. Балки бу орқали катта хато қилгандирмиз . Ким билсин . Биз ҳам ойижонимнинг яхши бўлиб кетишларидан умидвор эдик- да . Чўкадиган инсон хасга ҳам ёпишар экан. Биз ҳам кимнинг оғзидан нима гап чиқса, ўша гапга бор умидимиз билан ёпишдик. Бироқ ...

Бироқ алал - оқибат Аллоҳнинг айтгани бўлар экан ...

Илгарилари "Чорасизлик инсонни ҳар кўчага бошлайди" деган фикрга тиш- тирноғим билан қарши чиқар эдим. Ҳар муаммодан чиқувчи бир йўл бор дердим . Аммо ҳозирда кўриб турибман- ки ...

Ииее , анави дарвозадан кириб келаётган қайнотам - Асрор адаммилар?! Демак , дадам биринчи уларга хабар берибдилар- да . Бояқиш қайнотам университетдаги ишларини ҳам ташлаб , бу ёққа югурганлар чоғи ... Чиқай- чи ...

Сулаймон хонасидан тезгина чиқиб , қайнотасининг истиқболига шошилди.

@Xazon_Rezgi /83

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔴ҚИЗЛАРНИНГ ПОКЛАНИШИ

Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим хижолатли бўлсада сўрамоқчиман. Аввалдан узр сўрайман. Халқимизда турмушга чиқмаган қизларни покланиши мумкин эмас(аврат тукларини), ёмон бўлади деган гап бор. Аммо 5 вақт намоз ва Қуръон ўқийдиган қизлар бунда нима қилишлари керак. Агар муслима қизлар тозалансалар динимизда қандай қаралади? Илтимос кенгроқ тушунча берсангизлар.

👇👇ЖАВОБ:👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Ниҳоят биздан қутилишади!-Гулойим бўйнига сиртмоқ солди. Билиниб қолган ҳомиласига қўлини қўйиб йиғлаб юборди,-мени кечир, болам, онанг роса курашди. Аммо ортиқ кучи қолмади. Отангга бизни керагимиз йўқ. Бизни ҳеч кимга керагимиз йўқ!
  Гулойим алам билан столни тепмоқчи бўлганида...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ПАПЛЕН МАТОСИДАН КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ🤩

❤️Ёзги паплен фасонлар
❤️Ёзги паплен фасонлар
❤️Ёзги паплен фасонлар
❤️Ёзги паплен фасонлар


ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ

💥ФАСОНЛАР💥

/channel/+_B59gvOvvkEwZDli
/channel/+_B59gvOvvkEwZDli

💥ЧИРОЙЛИ РАСМЛАР💥
/channel/+i-z4DrZPuYQ0Y2Iy
/channel/+i-z4DrZPuYQ0Y2Iy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️📣
SIZ HAM ORZU QILGAN QOMATGA ERISHMOQCHIMISIZ?

✔️ ENDILIKDA OZISH QIYIN EMAS!

✔️SOG'LOM VA MUVOZANATLI OVQATLANISH ORQALI KG YO'QOTISHNING ENG OSON YO'LI

✔️ 1️⃣ OYDA 5️⃣ KG DAN 1️⃣2️⃣ KG GACHA KILO TASHLASH IMKONIYATI BOR

✔️ TANA VAZNINI BARQAROR SAQLASH

✔️DIPLOM VA SERTIFIKATLARGA EGA DIETOLOG @Malika_Muhammadjonovna

🔥 OZISH UCHIN GURUHGA ULANIB OLING
👇👇👇
/channel/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT
/channel/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT
/channel/CHIROYLIQOMATSOGLOMXAYOT

👆👆👆👆👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Moddellardek Ozish marafonimizda
💘💘💘💘💘
❤️ dorilarsiz
❤️kokteyllarsiz
❤️ muhimi doimiy nazoratda
❤️ sog'ligingizga zarar yetmaydigan sog'lom ovqatlanish orqali
❤️ emizikli va homilador ayollar ham bemalol uydagi bor narsalardan foydalanib ozishlari mumkin❗️


Mani Marafonimda qatnashib shunchaki uyingizdagi bor narsalarni yeb mazza qilib ozasiz😁
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
✅ Marafondan keyin siz qayta vazn yig'maysiz, go'zal Malika bo'lasiz
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
GURUHGA KIRING

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⁉️ МИЛЛИОНЛАРНИ САРФЛАМАЙ КЎЗ НУРИНГИЗНИ ТИКЛАНГ!

KRISTALL –  ЭНДИ КЎЗОЙНАККА СТОП ДЕЙМИЗ!
✔️ КЎРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОНИНГ ЕЧИМИ !
👀 БАРЧА КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАЙДИ!
✔️ҲАТТОКИ ШИФОКОРЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРГАН ТАНЛОВ БУ!

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

https://dexpress-uz.shop/kristall4
https://dexpress-uz.shop/kristall4

Бу восита билан кўз нурингизни қайтариб, ҳаётга нурли кўзлар билан боқинг!
https://dexpress-uz.shop/kristall4

🔔 Батафсил маълумот учун:
🔥KRISTALL ҳақида кўпроқ ўқиш

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Чол  эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб  шошиб қолди. 
-Кимдир адашган!

Масжидга ундан бошқа  велосипедда келадиган йўқ эдику.    Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади.  Ўзиникини йўқ эди.  
Масжид деворига суяб  кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим.  Ўринлиги юмшоқ,  амортизатори  зўр  янги велосипедга хавас қилиб  у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу  бировники. 
У яна  ўз велосипедини   топиш  илинжида  жавдиради.   Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик  беминнат  хизматчиси эди. 
Кампири  биров   қишлоқдан олиб келиб  ташлаб кетадиган  сутдан    қатиқ ивитади.  Бир парча ерига  кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради.   Чол  эса  кампир қзлиша тутқазганларни велесипедни рулига илиб,   шахарликларга сотиб  келарди. 
Рўзгор нима бўлади энди?  

Биров  масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб  уникини миниб  кетган.   Ярми  синган  ўриндиқ  қаттиқ ботмадимикан?  Ўтирса сезардику...
У  яна  янги  велосипедга кўз ташлади.   Чиройли экан.  Теккис юрса керак.  
Ие,  дастасига  бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали  халта уники-ку!  Номоздан  аввал хар доимгидек "дом" оралаб  сут, қатиқ, барра кўкат  сотганди. 
Кўзи банкалар орасига солинган    хатжилдга тушиб  шошиб   очди. Ичида  бир нечта доллар  ва  хат бор экан.
Чол  хатни  ўқий бошлади:
"   Ассалому алайкум ота.   Сизни анчадан бери кузатаман.  Ҳар  куни саҳарда   эски, алмисоқдан қолган  велосипедда сут, қатиқ  олиб келиб сотасиз.   Халол меҳнат  қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга  ўхшатдим.   Уни ҳам эски велосипеди бўлиб,  шахарнинг у бурчагидаги ишига  автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди.  Афсус,  унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки  жуда эрта,  болалигимдаеқ қазо қилганлар... 
Қутлуғ  ойда  сизни озгина  бўлсада  хурсанд қилгим  келди.    Шу  янги   велосипедни мазза қилиб  миниб,   дунёдан  ўтган отамнинг  хаққига   ҳам  дуо қилиб  қўйинг, ота! Мен уларга бағшланган ифтор-эҳсонни тўхтатдим. Ўша маблағни ҳам  сизга  илиндим.   Қабул қилсангиз  хурсанд бўламан."
   

Муаззам Иброҳимова


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум, яхшилар ...

Янги кун муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли,   сўзи таъсирли, тоълеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги  ниятларимизни ижобат айласин...
Якшанба кунимизни мазмунли қилиб,    хайр-у барокатларини ёғдирсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Бувижоним нариги кўчадаги турмушга чиқаётган Дилфуза опанинг кўрпа, кўрпачасини қавияптилар. Уларнинг кўзлари анча хиралашиб қолган, аммо шунга қарамай "Савоб бўлади" деб ўша ишни қилишга астойдил киришганлар. Бобом билан тоғам ҳам уларни кўрпа қавимасликка кўндириша олишмади. Улар бувимга шу ишни қилмай ўзларини асрашларини сўрашганда, улар "Дилором жўжабирдек жон. Ҳарна бўлса ҳам қизининг тўйига ёрдам" дея кўнмадилар. Мен эса уларга ёрдамлашиб игнага ип ўтказиб бериб турибман. Бувижонимнинг игналаридаги иплар жудаям тез тугаб қоляпти-да.
- Шундай дегин? Жўжабирдек жон дегани нима, Ойгул?
- Билмасам,- елкасини қисди Ойгул,- бугун бувижонимдан сўраб олай, эртага сенга айтаман.
Рустам?
- Ҳов?
- Бувижонимга қарашиш жуда мазза-да. Улар кўрпачаларни қавиб роса қизиқарли эртак ва ҳикояларни айтиб берадилар. Эшитган одам сира тўймайди.

- Сенга мазза экан-да? Мени бувим йўқлар,- хўрсинди Рустам, - бобом борлар. Аммо улар эртак айтишни билмайдилар.
- Агар истасанг эртага дарсдан сўнг бизникига келишинг мумкин. Бобожоним кўпинча уйда бўлмайдилар. Бувижоним эса меҳмон келса ҳурсанд бўладилар. Келсанг бирга дарс қиламиз, бувижонимгаям қарашамиз. Улар айтиб берадиган эртакларни мазза қилиб эшитамиз ҳам.

Рустам Ойгулга индамади, бироқ унинг папкасини қўлидан шарт тортиб олиб йўлга тушди:
- Кетдик. Қорним ҳам очиб кетди.

🍂

Эртаси куни дарсдан сўнг Ойгул Рустамни қўярда қўймай бувисиникига бошлади:
- Юрақол, Рустам. Бувижоним бугун тушликка хоним пишириб қўямиз дегандилар.

Обида буви Рустамни айланиб, ўргилиб кутиб олди:
- Ойгул қизимнинг меҳмони мениям меҳмоним. Келақол, қоқиндиқ, мана бу ерга ўтир.
Ойгул тўғри айтган экан. Уйидагилари тушликка хоним пиширишган экан. Қишнинг кунида алоҳида ликобчаларда помидор қайласидан кўк пиёзгача тўғраб хоним билан бирга олиб кирган Обида буви таомдан ташқари дастурхонни қанд-қурс, мазали печенъелар билан тўлдириб ташлади.

- Олинглар болажонларим, мактабдан очқаб келгандирсизлар. Ҳа ўзим айлонай, асалтойларимдан...

Обида буви уларни дастурхонга таклиф қилиб ўзи хона тўридаги узун қидиб ёзиб қўйилган кўрпачани қавий бошлади.

-Бувижон, эртак айтиб беринг, -деди Ойгул пиёладаги чойдан хўплар экан,- мен Рустамга "Бувижоним роса чиройли эртаклар айтишни биладилар" деб мақтаниб қўйгандим.

- Шундайми? Хўп,- деди Обида буви қайси эртакни айтиб берсам экан деб ўйланиб қолди.

-20-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бироз кайфият ☺️

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ёндафтарча

Аёл учун энг ярашадиган либос қайси либос эканлигини биласизми ?

Шубҳасиз - ҳаё либоси !

Хазонрезги

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайчи катта мато ўрамларни кичкина бўлакларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина бўлишига қарамай, шу мато бўлакларни бирлаштириб, кийимлар ҳосил қилади. Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлинган бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди.

Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир подшоҳ шундай бир дардга учрабдики,уни кўп табиблар тузата олмабди. Сарой амалдорлари подшоҳга:
-- Сизни машҳур табибларнинг барчаси кўрди. Шу кунларда шаҳримизга мусофир табиб келганмиш, уни таклиф қилсак,-дептилар.
   Подшоҳ рози бўлибди.
Табиб подшоҳ ҳузурига кириб уни синчиклаб кўриб дебди:
-Подшоҳим, сизнинг касалингиз асосан кўзингизда.
-Йўғ-кўзим жуда яхши кўради, ундан шикоятим йўқ. Менинг дардим ичимда, дилим ҳамиша қоронғу, ҳеч нарса ёқмайди, диққатим ошади, яхши ухлолмайман.
--Ҳамма гапингиз тўғри, лекин муолажани кўздан бошлаш лозим.
—Сиз қанақа табибсиз, ахир кўзим соппа-соғку
- Унда ижозат беринг, кетай.
Подшоҳ ўйланиб туриб даволанишга рози бўлибди.
   Табибнинг сўзига биноан подшоҳ ўзининг бир гуруҳ яқин кишилари билан сафарга чиқиб, тунда шаҳардан анча узоқ бир водийга етиб келибди. Бу ерда подшоҳ  шундай қаттиқ ухлабдики, уни иккинчи куни тонгда зўрға уйғотишибди. У ўрнидан туриб, атрофга қараса, тоғ бағрида азим дарё суви қуёш нурида жило бериб оқаяпти. Атроф кўм-кўк майсазор, кўзни қамаштирадиган гуллар, сарвиқомат  дарахтлар билан қопланган, булбуллар сайраётган эмиш. Подшоҳ бундай манзарадан лол бўлиб, шахт ўрнидан турибдида, худди ёш болага ўхшаб у ёқдан бу ёққа чопибди. Кўкрагини тўлдириб нафас олибди. Ҳар нафас чиқарганида оғзидан нохуш ҳаво отилиб чиқиб  кетгандек бўлибди. Руҳи енгиллашиб, юрагида шодлик туйғулари уйғона бошлабди. Бир хафта деганда ўзига келиб табибдан сўрабди:
--Дори-дармонсиз қандай қилиб тузалдим, бу ерда нима сир бор?
    Табиб  жавоб қилибди:
—Подшоҳим, бунда ҳеч қандай сир йўқ. Сизни кўришдан олдин  бир неча кун турмуш тарзингизни ўргандим. Маълум бўлишича, Сиз узоқ вақт  мобайнида салтанат ишлари, ҳарбий юришларнинг тепасида тургансиз. Кўпинча саройдан чиқмай яшагансиз. Бу шароит дилингизни  хиралаштириб,  жиғибийронлик туйғуларини қўзғатган. Бундай турмуш тарзини сурункасига кўраверган кўзларингиз толиқиб, аъзойи баданингизни роҳатлантиришга ва қувонтиришга ожизлик қилган. Табиблар бундай кўзларни, гарчанд улар кўрсаларда, хаста ҳисоблайдилар. Шунинг учун мен дардингиз кўзингизда деб айтлим. Бу касални  тузатишда саёҳатга чиқиш ўта фойдалидир. Шу боисдан Сизни бу ерга олиб келдим. Табиий манзараларга, хусусан, азим дарёларга, тоғ чўққиларига, бепоён водийдаги турфа гулларга ва кўмкўк майсаларга, улкан чинорлару қайрағочларга майинлик билан боқиш кўзни озиқлантиради ва дилни равшанлантиради. Бемор киши ўзида ишонч ва умидни ҳис этади.
    Ана энди, дардингиз чекинди. Кўзингиз қувнаб, дилингиз ёзилди. Энди салтанат ишини давом эттираверишингиз мумкин.
   Подшоҳ хурсанд бўлиб, табибга совға берибди.
- Сиз бу муолажани, яъни сайру саёҳатга чиқишни сира канда қилманг. Вақти-вақти билан  сайрга чиқинг, - дебди табиб.
   


/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…
Subscribe to a channel