xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Siz hali ham Instagram Uchun Trend Rasmlar va vediolar qidiryapszmi Sizga Zur kanal Tafsiya qilaman 😍💖👇

🌸Instagram Trend Storieslar🌸
🌸Instagram Trend Storieslar🌸
🌸Instagram Trend Storieslar🌸
🌸Instagram Trend Storieslar🌸

💕 Siz ham Instagram Kanalizmizga tez utvoling 😍🤍

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака ўғли билан махалла гузарига чиққач , машинасини тўхтатди. Аммо бу ерда ора- сирада танишлар кўзга чалина бошлагач , машинасини қайтадан ўт олдирди. У эди суҳбат учун ҳилватроқ бўлган жойни танлади.

- Ўғлим ...- Мирсаид ака гапни нимадан бошлашни билмай анча жим қолди . Сулаймон ҳам отаси ҳозир қандайдир муҳим гапни айтишга қийналаётганлигини фаҳмлаб унга ортиқча савол бермай ўз ҳолига қўйди.

-Сулаймон ... Фаҳмлаб турибсан- ки , сени бу ерга бежизга олиб келмадим. Хуллас ...
Сулаймон бу сафар юраги орқага тортганча гапни бошлашга бошлаб , сўнгра жим бўлиб қолган отасига савол беришдан ўзини тия олмади :

- Дада, тинчликми ? ! Бор гапни яширмай айтаверинг ?! Нима қайсидир дўконингиз касодга учрадими?

- Кошки эди шундай бўлса, болам ,- Мирсаид аканинг бўғзидан олов отилгандек бўлди.

- Унда нима гап ? !

Мирсаид ака машинанинг ғаладонига боя ўзи яшириб қўйган Мастура опага тегишли таҳлил натижаларини асл нусҳасиги олиб ўғлининг тиззасига ташлади :

- Мана ...

Сулаймон таҳлил натижаларини қўлига олди. Бир марта ўқиди. Ранги қув ўчди. Сўнгра иккинчи марта овоз чиқариб ўқиди.

- Дада ...- деди у ингроқ овозда ,- докторлар нима дейишяпти ?!

Мирсаид ака вазият нечоғлик жиддийлигини ўғлига билдириб қўйишни ўзининг вазифаси деб ҳисобладими ёки кўнглини зил қилиб босиб ётган юкдан хиёл бўлса- да қутилишни истадими , яна бир тарафи Сулаймоннинг ёлғиз ўғил сифатида барини билишга ҳақли деб қарор қилдими лабларидан беихтиёр :

- Улар онангни узоғи тўрт ойлик умри қолган дейишмоқда ,- деган сўзлар учди.

Сулаймон беихтиёр "оҳ" уриб юборди. У бир тарафдан онасининг дардига қаттиқ куйган бўлса , иккинчи тарафдан бир вақтнинг ўзида дадаси , ўзи ва Ҳилоланинг бошларига тушган бу синовга дош бера олишлари мумкинлигини ақлига сиғдира олмаётган эди.

- Мен ойингни "Сенга ҳеч нарса қилмаган" деб деб алдадим . "Шунчаки қон босиминг бироз кўтарилган" дедим. Очиғини айтишга юрагим дов бермади . Аммо билмадим бу алдовим қачонгача иш берар экан,- деди Мирсаид ака ўксик овозда ,- мана бу ёғига сен ҳам бор гапдан хабардорсан. Шунга кўра иш қиларсан. Ўғлим , кўряпсан-ки ойинг ҳам узилишга маҳкум япроқдек ғанимат бўлиб қолди. Орамиздаги бўлиб ўтган барча гаплардан келинни ўзинг хабардор қиларсан. Икковингдан битта илтимос. Чеҳраларинг доимо кулиб турсин. Мен ойингни умрини охирги ойларини тинч- ҳотиржам ўтказишини истайман.

- Дада , дарровда таслим бўлманг. Ахир Айтишади- ку , умид энг охирида ўлади деб ,- Сулаймон бу сафар тезда отасига эътирозга шошилди .

- Мен шундоғам таслим бўлмоқчимасман ,- Мирсаид аканинг овози қатъият билан янгради. Фақат сенларнинг ўзларингни йўқотиб қўймасликларингни таъкидлаяпман халос. Ўзим эса бугундан ...


#давоми_бор /75

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Эркак қўярда - қўймай Мирсаид аканинг оғзигв тугмадекка дори солди.

Атрофни чўл ялпизнинг ўткир ҳиди тутиб кетди. Мирсаид аканинг оғзи зумда музлади. Кўп ўтмай тонги субҳидам вақтида бўлгани каби енгил нафас ола бошлади.

У ўзига ёрдам кўрсатган эркакга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлиб атрофга аланглади. Афтидан эркак шу кўчадаги ишхоналарнинг бирига кириб кетган шекилли қораси кўринмади.

Мирсаид ака ўзига сал жон киргач , машинасини ўт олдирди. У ўйлаб қўйган режасини амалга ошириши учун Чилонзорга қараб йўл олди.

Мирсаид ака метро яқинидаги нусҳа кўчириш, сканерлаш , расм чиқариш ҳизмати шаҳобчасига кирганда бахтига у ерда оператор йигитдан бошқа ҳеч кимни учратмади.

- Ассалому алайкум, амаки. Келинг ҳизмат ? - дея салом берди йигит Мирсаид аканинг ҳурмати юзасидан ўтирган жойида бир қимирлаб қўйганча .

Мирсаид ака ортиқча такаллуфга берилмай йигитнинг столи устига аёлининг таҳлил натижаларини тап этиб ташлади :

- Мана шундаги таҳлил натижаларини аппаратингга солиб ўзгартиб берсанг.

Йигит у ташлаган қоғозларни зумда кўздан кечирди- ю , дарров қайтиб мижознинг қўлига қайтариш пайидан бўлди :

- Минг бор узр , амаки . Мен ... Умуман бизнинг фирма ҳужжатларни қалбакилаштира олмади. Бунда қилган тақдирда қонун олдида жавоб берамиз .

- Менга қара , хов укам ! Бу сен айтган нарса эмас. Бунинг номи биргина беморнинг ҳаётига нур , умид бериш деганидир. Менимча бу ҳеч қандай жиноятга кирмаса керак ?

Йигит "ноиложман" деган маънода қўлларини кенг ёйди.

Энди Мирсаид аканинг асаби ростманасига бузилди :

- Менга қара , ўв ! Оғзингга сиққанини сўра ва ишни битир ! Акс ҳолда ...

Шу пайт хона тўридаги яшил қалин парда сурилиб ичкаридан йигирма беш ёшлардаги сочлари ёйилган , шим кийган қиз чиқиб кетди ?!

- Тинчликми , Рафа? Нима тўпалон?

Рафа таҳлил натижаларини қиз тарафга сурди :

- Анжи , амаки натижаларни ўзгартириб чиқариб беришимни сўраяптилар. Мен уларга бу иш қонунга ҳилофлигини ҳеч уқтира олмаяпман.

- Ассалому алайкум,- деди қиз Мирсаид акага салом бериш энди ёдига тушгандек, - қани бир кўрайлик-чи , нимани ўзгартириш керак экан ?!

Анжи "ҳужжат"ни кўздан кечириб ранги зумда оқарди . Кўп ўйлаб ўтирмай ингичка лаблари билинар - билинмас титраганча сўради.

- Бу киши ?! - деди у Мирсаид акага савол назари билан тикилиб

- Аёлим бўлади ,- бўшашганча қулт этиб тупугини ютди Мирсаид ака.

Анжи кўп тайсалламади ::

- Мен билан юринг ,- деди у яшил пардани қўли билан суриб ,- қаерига нима деб ёзишни айтиб турасиз...

Ичкарида ҳам худди Рафа иш килаётган каби аппаратлар кўп экан.

Анжи зумда бош варақни сканерлади :

- Энди айтинг, нима деб ёзай ? - деди Анжи Мирсаид акага ҳайриҳоҳ назар ташлаб

- Қон босими юқори де, кўпроқ дам олишинг керак, витаминларни кети узилмасин де.

Анжи Мирсаид акага эътироз билдирмади . У клавятурани қарсиллатиб ёза кетди.

- Мана бўлди ,- деди қиз ваниҳоят ўзини орқага ташлаб ,- хатто аслини ёзган шифокор ҳам энди бу ҳужжатни танимайди.

- Раҳмат , - деди Мирсаид ака унга миннатдорчилик билан ,- мендан қанча бўлди , қизим ?!

- Саккиз минг,- деди Анжи монитордан кўзини узмай.

Мирсаид ака чўнтагини кавлаб пул чиқарди ва стол устига қўйди, - раҳмат , - деди у хонани тарк этар экан.

Анжи унга индамади . Унинг хаёли Мастура опада эди:

"Бояқиш аёл ,- ўйлади армон билан ,- худди онамга ўхшаб эллик етти ёшда экан..."

Хонага кирган Рафа Анжининг нега кайфияти тушиб кетганини тахмин қилди. Мирсаид ака унинг бундан икки ой аввал саратондан оламдан ўтган онасини ёдига солиб юборганди.

- Анжи , амаки юз минг сўм ташлаб кетибдилар . Қайтим берганмидинг ?

Анжи Рафанинг саволини уқмади. Унга талмовсираб қаради. Бироздан сўнг эса ўзига ўзи гапиргандек Рафага танбеҳ берган бўлди:

- Елкангдагини номи бош, азизим Рафа. Ора- сира вазиятга қараб ишлатиб турсанг ёмон бўлмайди. Ҳа деса қонунни рўкач қиласан. Ўша қонун ...


#давоми_бор / 73

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwX

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган нарсалардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Уйидаги ҳар бир пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага, катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Премьера

КЕРАГИМСАН ДЕНГ.....

✍️Хазонрезги
🎤 Раъно Тажибаевна
🎬Қувончбек

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️ ҲАЙРЛИ ТОНГ!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Навбатдаги дарс синф раҳбари Дилдора Тўлагановнанинг дарси эди. Синфдаги қизлар мактаб коридоридаёқ мусиқа дарсида бўлган воқеани унга етказишибди. Дилдора Тўлагановна синфга асабий ҳолатда кириб келди:
- Қани ҳаммангиз ўтиринг-чи,- деди у ўқувчиларнинг саломига алик олар экан кўзи Ойгулнинг бўш партасига тушди, - Ойгул қани?
Синфдаги кўпчилик ўқувчилар унинг қайтиб келмаганини энди сезгандилар
- Мусиқа дарсининг охирида жавоб сўраб чиқиб кетганди.
- Севара Халиловна тез кел дегандилар унга .
- Ошхонадамасмикан?
Синфдошларининг чувур-чувурини Рустамнинг овози босиб тушди:
-Ойгул ҳеч қаерда йўқ, - Рустам тилга кирганда синфга жимлик чўкди,- менимча у мактабдан чиқиб кетган.
- Қаёққа кетади? - деди Дилдора Тўлагановна диққати ошиб,- папкаси, дафтар-китоблари жойида турибди-ку?
- Балки Муҳайё холасининг ёнига-боғчага чиққандир? - деди Омина билағончилик қилиб, - у кўпинча боғчага бориб холасига қарашарди.
- Жим ўтириб туринглар-чи? Мен боғчага одам чиқарай,- Дилдора Тўлагановна шошилиб ташқарига чиқиб кетди.
Бу орада ўқувчиларга қараб туриш учун учинчи синф раҳбари Шохиста опа кириб келди. Дилдора Тўлагановна эса дарс тугашига яқин синфга қайтиб келди. У Шохиста опанинг "Тинчликми, Ойгул топилдими?" деган саволига бемажолгина "Ҳа" деб жавоб қайтарди. Сўнгра изтиробли қиёфада синф ўқувчиларига қаради:
- Сизлардан бир нарсани сўрамоқчи эдим . Биласизми, инсон ҳавосиз 2-4 дақиқа яшай олади, сувсиз эса агар бақувват бўлса 3-5 кун, овқатларсиз бир хафта ва ундан сал ошиқроқ яшай олади.
Айтинг-чи? Ҳар бирингиз онангизни соғинмасдан неча кун яшай оласиз? Мен уйга қайтишингиз билан папкангизни қўлдан қўйганча излайдиган айнан ўша мунис зотни назарда тутиб сўраяпман?
- Мен дарслар тугаб уйга боргач энг биринчи ойижонимни излайман,сабаби мактаб тугагунга қадар уларни жуда соғиниб қолган бўламан.-деди Рисолат.
- Мени ойим ишлайдилар, шунинг кечки пайт уйга қайтадилар, ўша вақтгача уларни шунчалар соғинаман-кии,- кўзлари жавдиради Меҳрибоннинг.
- Ойижоним яқинда касалхонага тушиб қолгандилар. У ердан чиққунларигача уйимиз шунақанги ҳувиллаб қолди-ки,- деди Фазлиддин,- бувижоним "Ойинг уйимизни фариштаси, усиз ҳаммаёқдан нур қочади" деб кўп марта такрорлайдилар.

-11-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ОТА ДУОСИ
(воқеий ҳикоя)

Муножаат опа ўғли Элёр олиб келган кичиккина халтачадаги егуликларни кўриб ичи узилди .

- Ўғлим , -деди у ўзи олиб келган муштдеккина колбаса, пишлоқ , дудланган балиқни ликопчага жойлаётган катта ўғлига қараб,- бунча ўзингни қийнайсан ? Ўзинг ҳам жўжабирдек жон бўлсанг. Беш фарзандинг ейман, ичаман деб турган ёшда бўлса.
Аллоҳга шукр , укангнинг ишлари жойида , топиш тутиши барча ҳаражатимизга етиб , хатто ортиб қоляпти. Сен ўзинг шундоқ келсанг бўлди.

Элёр индамади. Бир хўрсинди-ю, ўзи билан олиб келган бир ликоб егуликларни олиб отаси ётган хонага йўл олди.

Отаси Мурод ака мана салкам саккиз ойдан буён оғир касал. Шифокорлар дастлаб буйрак етишмовчилиги деган ташхис қўйишганди. Ўнг тарафдаги буйрак олиб ташлангандан кейин олти ой ичида у кишининг асл касаллиги саратон эканлиги маълум бўлди . Кейинги ойларда саратон отанинг бир неча тана аъзоларида потирлаб юз кўрсата бошлади.
Дард берган Аллоҳ бандасига сабрни ҳам ўзи берар экан . Ота шунча ётса ҳам бир оғиз "Их" демади. Қайтага ётган ўрнида оиладагиларга далда бўлишга ҳаракат қилгани қилган.
Отанинг тўрт фарзанди унинг дардига куйиб кетди. Айниқса тўнғичи Элёр қоп- қарайиб ранги унниқиб кетди.
Уйи бўлак бўлишига қарамай ҳар тонгда ўзи келиб отасини овқатлантириб кетади , ишдан қайтишда ўзи билан шифокор дўстларини чақириб отани кўрсатиш пайида бўлади.

Ота билан бирга яшайдиган кичик ўғил ҳарчанд ўзига тўқ бўлмасин акасига индамайди. Билади-ки, акаси индаса ҳам гапга кўнадиганлар хилиданмас. Билади-ки , акаси худди у каби юрагининг оташига малҳам топа олмай ўзини тўрт тарафга отиб ётибди.

Ота яна икки ой яшади.

Икки ой ҳар икки ўғли ,ҳар икки қизини дуо қилди.

Айниқса тўнғичини дуо қилганда кўзида ғилт- ғилт ёш айланарди :

- Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб этсин.

Отасининг йили ўтгач , Элёр бош қизини узатди. Орадан олти ой ўтиб иккинчисини . Кейинги йил Фотима - Зуҳрасини.
Икки йил ичида тўрт қиз чиқарган , бирин- кетин бешик ва набира тўйлари қилган Элёрнинг рўзғоридаги баракани кўриб кўпчилик ажабланди:

"Тилладан тоғи борми бунинг ? "

Яқинда бир иш билан дўконга кирсам Элёр аканинг еттинчи синфда ўқийдиган кенжаси Тоҳиржон чўнтагидан бир сиқим ҳар хил майда пулларни чиқариб ҳажми гугурт қутисидан сал каттароқ пишлоқ сотиб олди.
Мен уни кузатиб турганимни кўриб қизарганча изоҳ берди :

- Адамла шу пишлоқни яхши кўрадилар ...

Мен унга бир жилмайдим- у индамадим. Болани ҳижолат қилгим келмади.

Қулоқларим остида Элёр аканинг отаси дуо қилаётгандек бўлди :

-Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб қилсин ...

Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура опа тушликдан сўнг яна хонасига йўл олди. Унинг боши ҳамон айланар , борган сари танаси беҳол бўлиб борар эди.

- Мастиир ... Анчадан буён Камолиддин докторга учраганинг йўқ ,- деди изма - из хонага кирган Мирсаид ака , - кейинги кунларда анча беҳол бўлиб қолдинг.

- Яхшиман , дадаси , эътибор берманг ,- аранг шивирлади Мастура опа,- фақат кечаги воқеалар анча толиқтириб қўйди- да.

- Йўқ бунақаси кетмайди,- деди Мирсаид ака ўжарлик билан ,- эртагаёқ тиббий кўрикка борамиз. Камолиддин ўшанда айтган эди- ю "Беҳафсала бўлманг , ҳеч қаерингиз безовта қилмаса ҳам ҳар уч ойда бир кўриниб кетинг" деб.

- Майли , дадаси,- Мастура опа эрига эътироз билдирмади . У бошини ёстиққа қўяр экан , қовоқлари зил бўлиб юмилиб кетаётганлигини ҳис қилар эди ,- сиз нима десангиз шу ...

* * *

Камолиддин Улуғович бу сафар Мастура опани кўп текшириб ўтирмади. Унинг тили , кўз милкларини тезда кўздан кечирди-ю , дарров "Аппаратга тушиб келасиз" деб гапни қисқа қилганча йўлланма ёзиб берди.

Мирсаид ака Камолиддин шифокор аёлини текширтириб келиш учун берган манзил номини ўқиб хуши бошидан учди.

- Республика Онкология касалликлари маркази...

Мирсаид ака Мастура опани даҳлизга кузатиб чиқди- ю , ўзи "Мен ҳозир" деганча изига қайтди. У қўлидаги қоғозни ҳавода силкитиб Камолиддин Улуғовичга савол беришдан ўзини тия олмади :

- Доктор бу ...- Мирсаид аканинг овози бўғилди . Гапини давомини айта олмай энтикди .

- Мирсаид ака ... Мен ҳозир сизни ундай , бундай деб қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдирмоқчи эмасман,- деди шифокор жиддий қиёфада ,- минг афсуски ... Аямнинг касаллари жиддийга ўхшаяпти. Аниқ ташхисни профессор Нишонов қўйиб берадилар , бироқ ....

Мирсаид ака чуқур хўрсинди. Бор кучини муштига тўплади . Қани энди ҳеч ким бўлмаса- ю , иложини топиб хумордан чиққунча бирор нарсаними , буюмними фарқи йўқ , жони оғригунча , оғриқ азобига чидай олмай қолгунча урса .
Унинг ўрнига тилидан бошқа савол кўчди :

- У... Мастура қанча яшайди ? Операция қилдирсак- чи ?

- Сиз Ортиқ Нишоновга учрашиб келинг. Қолган гапларни кейин гаплашамиз. Улар ҳам фақатгина текшириб жим қараб турмайдилар . Керакли маслаҳатларини аямайдилар. Ахир инсон ҳаёти шундоқ ўз ҳолига ташлаб қўйиладиган масала эмас. Ҳотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Мирсаид ака шифокорнинг қабулидан ўлимга ҳукм қилинган маҳбус ҳолатида чиқди. Бироқ йўлакда Мастурани кўриши билан уни очиқ чеҳра билан қўлтиқлаб олди :

- Кетдик , хоним. Бугун тўлиқ сизнинг ихтиёрингиздаман.

Мастура опа Мирсаид ака олиб келган касалхонага кўзи тушиб эрига бир қаради. Аммо савол бермади.

- Мастиир ... Ҳайрон бўляпсан- а ? Бу ерга нима учун келдик деб ? Мен ўзим Камолиддиндан илтимос қилдим . Энг зўр текширадиган жойга йўлланма бергин дедим. Бу ернинг номи сал ...нима десам экан? Ҳаҳ номи сал совуқроғ- у , аммо роса зўр текширишар экан. Ташхис зўр қўйилгандан кейин Камолиддин дориларни зўрини ёзиб берар экан. Қарабсан- ки , бизнинг хоним нақд ўн ёшга ёшарадилар...

Мастура опа эрига индамади , аммо кўнгли ниманидир сезгандек "шув" этиб кетди. У ўзини ҳеч нарса фаҳмламаганга солиб индамай текширувлардан ўтиб чиқди.

- Дадаси , - деди у охирги текширувдан ўтиб бўлгач , - шунақаям қорним очиб кетди - ки , ҳамма нарса кўзимга овқат бўлиб кўриняпти. Бирор жойга бориб овқатланайлик. Бўлмаса нақд уволимга қоласиз .

Мирсаид ака "Хўп" деди- ю , машинасини рулини ўзи яхши кўрадиган кафега қараб бурди.

Эртасига текширув жавобларини олишга атайдан ёлғиз ўзи келган Мирсаид акага уни профессор Нишонов кутаётганлигини айтишди.

Мирсаид ака журъатсизлик билан Нишоновнинг кабинет эшигини чертди.

@Xazon_Rezgi /70

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

сўзларни ?!

- Чиндан хафамасмисиз, дадаси ? - Мастура опанинг кулгучларига ҳазин табассум инди , у эридан "Ҳаа" деган жавобни эшитиб деди - мени сизга муносиб кўрган Аллоҳга минг шукр .

- Мастииир , боя иккита аёлни метрога ташлаб қўйгандим. Қарасам , ўрта ёшли аёллар . Йўл бўйида совуқда дилдирашиб туришган экан раҳмим келиб машинамни тўхтадим. Улар машинага чиққач ўзаро секин суҳбатлашиб кетишди. Истамасам ҳам сўзларига қулоқ тутишга мажбур бўлдим. Улардан бири бир воқеани айтиб берганда дод деворай дедим. У шеригига шундай деди:

- Насима опа , бир гап айтайми ? - деди у севинганча ,- кеча мен жаннати бўлдим.

- Иииее , Дилнура , нималар деяпсиз ? Бунақа сўзларни эҳтиёт бўлиб гапириш керак.

- Аввал бўлган воқеани эшитинг,- деди биринчи аёл,- Биласиз оддийгина яшаймиз. Ейиш, ичишимиз ҳам шунга яраша. Кейинги икки хафтада шунақаям кабоб егим келди- ки, асти қўяверасиз. Ахири бўлмади. Дадасига айтдим. "Маош олсангиз тўрттагина қийма кабоб олиб келинг , кўз ўнгимдан жуда ўтиб кетди" дедим.
Улар ҳам айтганимни қилиб тўртта эмас , ўнта кабоб сотиб олибдилар . Болалар билан барчамизга иккитадан. Ўғилларим мактабда эди. Мен чой қайнатиб келгунимча дадаси ўзларига тегишлисини еб кўчага чиқиб кетибдилар. Шу пайт кенжатойим мактабдан келиб қолди. Стол устидаги бурда нонларни кўриб мен ва дадасини таомланиб бўлган деб ўйлади. Акалари ва ўзига ажратилган кабобни кўрди. Менга тегишли кабоб ҳам ўша ерда турганди. Шу кенжамни ҳар доим авайлайман. Нозикроқда . Шунга нимадир келтирсак , унга кўпроқ илинардик. У стол устидаги тўртта кабобни ўзига деб ўйлаб иштаҳа билан ея бошлади. Мен ўғлимга ўзим емаганимни айта олмадим. Аммо кабобни емас- да , дилимда шунақанги ҳузур туйдим-ки ...

Нега дейсизми ?

Бир куни Оиша онамиз жаноби Расулимиз (САВ) дан :

- Жаннати инсон қандай бўлади , Ё Расулуллоҳ ? - деб сўрабдилар.

Шунда Пайғамбаримиз (САВ) :

- Анави тарафга қара,- дебдилар .

Ойша онамиз бир оч - наҳор она ва унинг икки қизига кўзлари тушибди. Ўша вақтда у аёлга иккита хурмо берилибди . Аёл эса ўша хурмодан ўзи учун бир тишлам ҳам тишламай икки қизига едирибди.

Бу ҳолатнинг гувоҳи бўлган Оиша онамиз :
- Ўз нафсидан ғолиб келиб фарзандларига егулик тутган она чин жаннати эканлигини шунда билдим , - деган эканлар

- Ма шаа Аллоҳ , - деди Мастура опа эридан бу ҳикояни эшитиб, - менга қолса аёл сўзининг маъносини чидам, сабр , тоқат , меҳр деб ифодалар эдим...

- Фикрингда жон бор , онаси ...- Мирсаид ака шундай дея туриб тумба устидаги телефонини олиб вақтни кўрган бўлди,- Мастиир , энди турайлик , бомдодга ҳам оз қолибди.


* * *

Тонг отиши билан Сулаймон онасини йўқлаб қолди :

- Ойижон , бизнинг хонага бир кириб чиқасизми ? Ҳилоланинг сизда гапи бор экан.

Сулаймоннинг сўзлари Мастура опани сергак торттирди :

- Тинчликми , ўғлим ? ...


#давоми_бор /68

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ажрашишдан воз кeчтирган сўз.

Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди. Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди.

У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди.
Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, “Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди.

Хотини, “тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:

— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.

Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар. Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.

Бир ой ўтади.
Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...

Лекин ўлмабди. “Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди.
Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди: — Афандим, мен ўлмадим.

— Ўлиш нимаси? – дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.

У зот эса:
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?

— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.

— Мана энди доим шундай яшанглар!

Ҳар бир оилага тинч-тотувлик ва бахт тилаймиз...


Муаллиф: интернет

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#саломатлик

Беморликни чақирувчи сўзлар

Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан.

Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар-органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.

Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажариб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.

1.Барчаси мени бўйнимда, муаммолар мени бўйнимда деганларда- остеохондроз ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди деганларда- ўсмалар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим деганларда- юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди деганларда- мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди деганларда- қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди деганларда-гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир деганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама деганларда- депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда- жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик- яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда- урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо саломат бўлишда ўзимизга сўзлаётган сўзларимизга эхтиёткор бўлайлик.
Зеро, дунёларни, инсон организмини сўзлар бошқаради!


Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Фотима отаси тенгги Соҳиббойнинг қаршисида дағ-дағ қалтирар эди. У аччиқ устида тўйга розилик бериб юборганда илк висол кечаси ўзида  бу қадар қўрқув уйғотиши ҳақида ўйлаб кўрмаган экан. Фотимага қарши ўлароқ Соҳиббой ўзини анчайин совуққон тутарди. Фотима пешин вақти домла  никоҳ ўқилаётган кези ўзи учун  сўраган маҳр Соҳиббойнинг ғазабини келтирган бўлса керак деган таҳмин хаёлига келиб  дағ-дағ қалтирай бошлади.
   Фотима ўзи томонга бостириб келаётган кўзлари бежо "эри"га қараб,  тўсатдан...

#давомини_ўқиш👇
@xazon_rezgi
/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

26- ҚИСМ

ҳам инсонлар учун ўйлаб топилган.

Ҳа майли,- деди Анжи Рафага хўрсинганча жиддий овозда ,- ўйлайман-ки, иккинчи марта яна шунақа вазиятга тушсанг нима қилиш кераклигини яхши биласан.

* * *

Мирсаид ака дарвозалари ёнига яқинлашганда ўзини кутиб турган Мастура опага кўзи тушиб юраги увишди.

"Эҳ, Мастиир , Мастиир,- дея ўйлади Мирсаид ака ўксинганча, - сенсиз қандай яшайман, онаси?!"

У машинасини секинлатиб уйлари яқинига етиб борганда Мастура опа дарвоза табақаларини очиб бўлган эди.

- Сенга минг марта айтяпман, ўзингни уринтирма деб ?! Мени дарвоза ёнида кутиб туришинг шарт эмас, - Мирсаид аканинг овозида норозилик , куйиниш, меҳр - бари бирдек қоришиқ эди,- ахир кун анча салқин бўлса.

Мастура опа синиққина жилмайди. У дарвозани ёпиб уйга йўл олаётган эрига эргашар экан кўнглидагиларни айтиб қолишга шошилди:

- Бироз кеч қолдингиз , дадаси . Шунга ҳавотир олдим. Кейин "Мен ҳам бирга борсам бўларкан" деб ўзимни ўзим койидим. Ҳа айтганча , таҳлил натижалари қандай чиқибди ?
Мирсаид ака аёлидан киши билмас шу саволни кутиб турган эди. Ўзини сипо тутганча яқинда "ўзгартириб" келган таҳлил натижаларини узатди.

- Мана кўр- чи . Шифокор "Айтарли ҳеч гап йўқ . Барчаси жойида, аммо қон босим билан ўйнашиб бўлмайди, бироз дам олиб, ўзларини парвариш қилишлари керак" дегани учун ортиқча титкилаб ўқиб ўтирмадим.

Мастура опа эри узатган қоғозни қўлида бирров айлантириб кўрган бўлди. Ундаги таҳлил ва кўрсатмаларга кўз югуртирди. Аммо эрининг ўзини тутишидан у ҳам ҳотиржам тортди ва айни дамда ўзини қизиқтираётган мавзу юзасидан сўз очди :

- Қорнингиз қалай , дадаси ? Сиз яхши кўрадиган котлетдан пишириб қўйгандим...

Мирсаид ака унга жавобан :

- Ҳозир кийимларимни алиштириб чиқай , сен эса овқатингни сузавер, - деб ичкарига кириб кетди.

Мирсаид ака кўчалик кийимларини кийимилгичга илар экан оғир хўрсинди:

"Қани эди,- дея ўйлади у изтироб билан ,- қани эди барини бошидан бошлашни иложи бўлса. Ҳаётимиз бутунлай бошқача бўлар эди. Бутунлай бошқача ..."'

Мирсаид ака ҳақиқий аҳволни Мастура опадан яширгани билан Сулаймон ва Ҳилолани огоҳлантириб қўйиш шартлигини биларди.

Аммо қачон ва қандай қилиб ? Ана шу савол Мирсаид аканинг юрагини ўярди.

У ўйлай - ўйлай охири бунинг-да иложини топди. Сулаймон ва Ҳилолалар ўқишдан келишгач, ўғлини "Юр устахонага бориб машинамни кўрсатиб келайлик. Икки кундан буён ўт олдирганимда бошқачароқ овоз чиқяпти" деб ўғлини олд ўриндиққа ўтказди- ю , ҳовлини бирга тарк этди.

Сулаймон илгарилари отаси сира бундай таклиф билан ўзига ҳамроҳ қилмаганлиги учун бироз ажабланди. Аммо ортиқча бир сўз дейишдан ўзини тийиб унга эргашди.

@Xazon_Rezgi /74

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

25 - ҚИСМ

Нишонов қулочини кенг ёйди:

- Билмадим . Бирон нарса дейишга ожизман. Барчанинг умри, вақти - соати Тангри Таоло томонидан ўлчаб, белгилаб қўйилган. Бу ғайб илми . Инсон ғайб илмини ечишга ожизлик қилади.

- Профессор ... Ҳозир бу таҳлит маълумотлар миямга киради десангиз қаттиқ янглишасиз. Сиз яхшиси гапни айлантирмай саволимга аниқ жавоб берсангиз.

- Узоғи тўрт ой,- деди Нишонов Мирсаид акага қаттиқ тикилиб ,- аёлингизнинг ирода кучига қараб бу муддат қисқариши ёки яна бирозга узайиши мумкин.

- Яхши ... - Мирсаид ака кайфиятсиз ўрнидан қўзғалди ,- омон бўлинг ...

У таҳлил натижаларини олиб ташқарига йўл олар экан, Нишонов уни тўхтатди :

- Мирсаид ака . Бироз шошманг.

Мирсаид ака ажабланганча таққа тўхтади. Қошларини керганча "Ҳаа ?!" деган маънода профессорга юзланди .

- Илтимос , келинойимга бу кўринишда кўринмасангиз. Бу уларни руҳан синдириб қўяди.

- Хўп ...

Мирсаид ака оғир бош ирғаганча кабинет эшиги тутқичига қўл узатди , аммо тезда фикридан қайтиб профессор Нишоновга бошқатдан бақамти келди :

- Ростини айтинг. Илтимос . Бир эслаб кўринг. Иш тажрибангизда худди шундай ҳолатдан соғайиб кетган бирорта беморга дуч келганмисиз ?

Нишонов унга кўзларини катта - катта очиб тикилганча ўйланиб қолди :

- Бир вақтлар устозим аъзо- и баданини саратон тўқсон фоиз чирмаб олган беморнинг тузалиб кетганлиги ҳақида гапириб бергандилар. Тасдиғини топмаган маълумотга кўра ҳалиги инсонни бақа шўрва ичиб тузалган дейишган экан. Аммо бу ...

- Демак , тузалган ?! Халқ табобатига мурожаат қилган- у , тузалган. Мен ўзим ҳам ибн Синонинг "Тиб қонунлари" китобида кўршапалакнинг ёғлиқ гўшти турли хил ўсмаларни ўсишдан тўхташига сабаб бўлиши ҳақида ўқиганларимни элас- элас ҳотирлаяпман. Яна кўлвор илон ҳам шундай касалликларда жуда қўл келишини эшитганман.

- Мирсаид ака, вақт ўтказмай келинойимни касалхонамизга ётқизишингиз керак. Биз кимё муолажасини бошлашимиз керак. Бу ...

- Яхши ,- деди ҳамон ўз хаёллари таъсирида Мирсаид ака , - мен тез орада аёлим билан бирга қайтаман...

Мирсаид ака машинасига ўтиргач , бирдан кайфияти тушиб кетди. Бояги шаҳдамлигидан асар ҳам қолмади. У машинасини эски шаҳарнинг кимсасиз тор кўчасига ҳайдаб борди. Атрофда ҳеч зоғ кўринмагач, машинасини тўхтатиб рулга бошини қўйди . Икки кундан буён юрагини ёқиб келаётган олов бўғзидан аччиқ ингроқ бўлиб пуркалди :

- Мастииир...
Бу ёғига сенсиз қандоқ яшайман , онаси ...

Мирсаид ака шу алфозда қанча ўтирганини билмади .

- Биродар , бирор ёрдам керакмасми ? - деган овоз унинг хушини ўзига келтирди ,- юрагингиз безовта қиляптими ?

Мирсаид ака машина ойнаси орқали ўзи тенги бир эркакни кўриб сергакланди. Эркак залғалдоқ рангдаги нимча кийган бўлиб , қўлидаги супургига дастасига ўқловни эслатадиган узун ёғоч бойлаб олган эди. Мирсаид ака базўр "Йў-ўқ" деган маънода бош чайқади.

-Мана буни тилингиз тагига ташланг. Зумда кўзингиз мошдек очилади.

@Xazon_Rezgi /72

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️

УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ
🔈ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️
💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍

Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.

ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА
😍

НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️

Заказлар буйича👇
T.me/ROYAL_JIHOZLAR

+998884981010

КАНАЛГА ЎЛАНИНГ
👇
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi
/channel/+PSupvsKQ33AzMmRi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЯНГИЛИК
Гижжалар энди муаммо эмас!

  Сиз бу усулни умуман билмасдингиз. Синаб кўрганлар ҳайратда.

Гижжаларни бир зумда йўқ қиламиз. Танангизни паразитлардан осонгина тозалашни истайсизми?
 
ДЕМАК БУ АЙНАН СИЗ УЧУН.
ГИЖЖАЛАРДАН ТЕЗДА 100% ХАЛОС БЎЛИНГ.


БАТАФСИЛ 👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/antiglist/4
Сони кам тезроқ боғланинг!
https://dexpress-uz.shop/antiglist/4
https://dexpress-uz.shop/antiglist/4

Биз сизга энг яхшисини тавсия қиламиз!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Дилдора Тўлагановна оғир ҳўрсинди:
- Ҳаа. Ҳар бирингиз онангизни ярим кун кўрмасангиз юрагингиз куйиб кетар экан-да. Соғинч ҳиссига чидай олмай ўзингизни қанчалар қийналишингиз ўзингизга аён-а? Ойгул шўрлик эса салкам беш ойдан буён ойижонисини кўрмайди. Унинг ойижониси оғир касалга чалиниб узоқ юртларга кетган. Уч хафтача аввал дадаси ҳам ойисининг ортидан кетди.Ойгул эса мажбурликдан бизнинг мактабимизга келганди. Мен бугун ўзимдан ва сизлардан уялдим. Наҳотки кўнгли ярим қизни шунчалар ўкситадиган бола бўлдинглар? Сизларга мен ва ота-онангиз шунақа тарбия беряпмизми? Биласизми? Мен Ойгул Рустамни стулини суриб йиқилишига сабабчи бўлганига сира ҳам ишонмайман. Ахир онасини жуда соғинган қизалоқнинг қўлидан шунақа ёмон иш келармиди дейсиз? Ойгул синфдан чиқиб кетиб қайтмаса уни ҳеч ким изламапти-я?
- Рустам излабди, устоз,- дарров эътирозга шошилди Фурқат,- яқинда айтди-ку ўзи?
- Ҳаа,- беҳафсала қўл силтади Дилдора Тўлагановна, - Ойгулнинг холаси ишлайдиган боғчага мен ўзим бориб келдим. Шўрлик қиз сизнинг қилган муомалангиздан кўнгли эзилиб тоби қочиб қодибди. Иситмаси ўттиз тўққиз даражагача кўтарилиб кетибди
Холаси тез ёрдам чақириб унга укол қилдирибди. Менга энг таъсир қилганини айтайми?
- Айтинг, устоз, айтинг,- чувиллашди болалар.

-12-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Ҳеч қаерим оғримаяпти, устоз,- Рустам гапни калта қилди.

- Ойгул, сен йиғламаяпсанми? - Севара Халиловнанинг ёдига Ойгул энди тушгандек эди,- сен хафа бўлма. Мен бу масалани шундай қолдмрмайман. Айбдор ким бўлса ҳам жавобини беради. Аммо сенинг бу ишни қилишингга ишонмайман. Юзингни оч, қизим, дарсни давом эттиришимиз керак.
Ойгул Севара Халиловнанинг талабига бўйсуниб юзидан қўлларини олди.
- Вой бўў, чап юзинг қизариб кетибди-ю, - деди унинг юзига кўзи тушган устознинг юраги ўйноқлаб, - нимадир қилиш керакмикан? Муздек бирон нарса боссакмикан?
Ойгул "кераги йўқ" дегандек бош чайқаб дафтарига янги мавзуни ёза бошлади. Севара Халиловна ҳам ундан кўз узмаган ҳолда мавзуни тушунтиришга киришди.

-Устоз,- дея қўлини кўтарди Ойгул дарс тугашига оз фурсат қолганда,- ташқарига чиқиб келсам майлими?

Столга мук тушиб ўқувчиларнинг баҳоларини журналга қўяётган Севара Халиловна бошини бир зумга кўтарди-ю, ҳаммаси жойидагилигига ишонч ҳосил қилгач Ойгулга руҳсат берди:
- Хўп, фақат кўп қолиб кетма.

Ойгул ташқарига чиққанидан беш дақиқа ўтмай дарсдан чиқишга қўнғироқ бўлди.

Қўнғироқ чалиниши билан Рустам ҳам ирғиб туриб ташқарига отилди. Бироқ киришга қўнғироқ бўлганида синфга бўшашиб қайтди.

-10-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❤️КЎЙЛАК ТИКТИРМОҚЧИСИЗУУУУ ҲЕЧ КЎНГЛИНГИЗГА МОС ФАСОН ТОПОЛМАЯПСИЗМИ?❤️
🆎🆎🆎🆎🆎🆎 🆎🆎🆎🆎🆎

🥺🎀🎀🎀🎀🥺

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Кийган кийими билан ҳаммани ҳайратда қолдиришни истаганлар учун энг зўр фасон канални топдим.
⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️⬆️
❤️ЎҚИШГА КИЙИШГА
❤️УЙГА КИЙИШГА
❤️ОҚШОМГА КИЙИШГА
❤️КЎЧАГА КИЙИШГА

ХОХЛАГАН ТУРДАГИ ФАСОНИНГИЗНИ ТОПА ОЛАДИГАН ЯГОНА ХИЗМАТИНГИЗДА
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
❤️/channel/+gLP-sijJfG05MDU6
❤️/channel/+gLP-sijJfG05MDU6

Чеварчиликка қизиқасизу, аммо уйдан чиқиб ўрганишга имконият йўқми, марҳамат тикувчиликни бу ерда бепулга ўрганинг!
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═══════ 🌿═══╗
❤️Тикувчилик сирлари❤️
╚════🌿══════ 🌿 ═╝

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Кираверинг, эшик очиқ.

Профессор Нишонов очиққина инсон экан. У такаллуф билан ўрнидан туриб Мирсаид акани кутиб олди.

- Мен Миржалолова Мастуранинг турмуш ўртоғи Мирсаид бўламан.

Нишонов "Танишганимдан ҳурсандман" деган маънода бош ирғади.

- Кеча аёлим таҳлил топширган эди. Сизга учрашишимни сўраган экансиз,- деди Мирсаид ака ўртадаги жимликни бузиб профессорга умидвор тикилганча .

- Ҳааа ,- деди Нишонов стол устидаги аллақандай қоғозларни титганча. Бу қоғозлар афтидан Мастура опанинг таҳлил натижалари эди,- шундай сизни сўраттирган эдим.

- Қулоғим сизда , профессор,- деди Мирсаид ака бор илинжини овозига йиққанча ,- таҳлил натижалари ...

- Мирсаид ака ,- деди Нишонов гарчи ёши ундан улуғ бўлса-да мулозамат юзасидан "ака"лаганча , - гапнинг индаллоси ... Гапнинг индаллоси икковимиз ҳам кап - катта кишилармиз. Шу ёшга етгунча етарлича савдоларни кўриб қўйганимиз рост. Ўйлайман-ки , ҳозир сизга айтадиган сўзларни эшитишда ўзингизда тоқат топа оласиз.
Мен вақтингизни олмоқчи эмасман. Хуллас ... Аёлингизни аҳволи оғир. Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики у кишининг ўнг буйракларида саратон касаллиги авж олган. Чап буйраклари ҳам ...
Нишонов оғир хўрсинди.

Мирсаид ака шарт ўрнидан туриб кетди :

- Доктор , бу қандай қилиб ? Нима аҳвол шу даражада ўнгланиб бўлмас босқичдами ? Ахир ҳозир Ҳиндистон , Исроилда трансплантация амалиётлари муваффақиятли ўтказилмоқда. Шундай эмасми ?

Мен ...

Мен ўзимга етарли давлатманд одамман. Сиз ҳозир десангиз ҳозироқ операция учун етарли ҳаражатларни тахт қилишим мумкин . Фақат илтимос , аёлим ... яшасин...

Мирсаид аканинг кўзларида ёш ғилтиллади.

- Ака...- деди Ортиқ Нишонов ҳамдард овозда ,- гап шунда-ки мен сизга бор гапни ҳали айтиб улгурганимча йўқ. Муаммо аёлингизнинг буйракларидагина эмас, балки ... Яна ...

- Яна ? Бундан ортиқ қандай яна бўлиши мумкин ? - Мирсаид ака бошини кафтлари орасига чангаллаганча сўради.

-Саратон тугунлари опамизнинг бош мияларида ҳам аниқланган. Қанчалик оғир бўлмасин тўғрисини айтаман. Бу ҳолатда жарроҳлик аралашуви ножоиз. Беморимизни ортиқча қийнаганимиз қолади, халос...

- Қанча ? - ҳиссиз сўради Мирсаид ака ,- аёлим яна қанча яшайди ? Менга очиғини айтаверинг. Ҳолбуки, шунча гапни гапирдингиз , буни ҳам яширишга ҳожат йўқ энди.

#давоми_бор /71

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

24 - ҚИСМ

Сулаймон бошини эгди:

- Ўзидан сўрарсиз ...

Мастура опа ортиқ сўз айтмай ўғли ва келинининг хонасига йўл олди.

- Ассалому алайкум, ойижон...

Бир кунда Ҳилоланинг кўзларининг тагига тугун тушиб , оч яшил рангда кўкариб кетибди.
Синиққан чеҳраси янада гезариб кетибди. Кўз жияклари, лаблари оч пуштидан ҳам очроқ тусга кирибди.

- Ваалейкум ассалом, қизим . Тинчликми ? - сўради Мастура опа келинига ташвишли тикилиб , - менга нимадир демоқчимидингиз ?

- Ойижон ... - Ҳилола ҳаёнинг зўридан гапини айта олмай лабини тишлади. Кўнглини очиқдан- очиқ тўкиб сола олмай бўғриқиб кетди.

-Қизим... Мен онаман . Бунақанги вазиятларда оналар энг биринчи сирдош бўлишади. Қолаверса аёлман. Аёл дардини аёл тушунмаса ким тушунади ?! Сезаяпман , ниманидир айта олмай қийналяпсиз ? Ёки Сулаймон билан орангиздан гап қочдими ?

- Йўўўқ , - бошини аста чайқади Ҳилола ,- ундай эмас...

- Унда эшитаман...

- Ойижон ... Қўлларимни қимирлатсам оғриб кетяпти , яна ...

- Яна ?! ... - Мастура опа келинига диққат билан тикилди.

- Яна ... Мен... Менга ... Менга сут келибди,- Ҳилола қайнонасига бор гапни айтгунча пешонасини реза- реза тер қоплади.

- Сут ?

-Ҳаа ,- деди Ҳилола мўлтираганча.

Мастура опа бир чайқалди-ю ўзини бир амаллаб ушлади:

"Оҳ, болажоним- а ,- дея ўйлади у дард билан , - туғилмаган гўдагингга шунчалар куйибсан-да ?! Тананг бор кучи билан қўзғалон бошлаган кўринади? "Кўринг , менда оналик қила олишим учун барча имкон бор ?!" демоқчи шекилли бу билан"

Мастура опа бу сўзларни сиртига чиқармади , ўзини ҳотиржам тутишга ҳаракат қилиб гапира кетди:

- Қизим , бу табиий ҳолат . Қўрқиб , ҳавотир оладиган , ваҳимага тушадиган нарса эмас. Кўпчилик аёлларда шунақа бўлади ўзи. Сиз фақат ўзингизни авайлаб , шамоллаб қолишдан асрасангиз бўлди. Келган сут аста-секинлик билан ортига қайтади. Ҳали бунинг ҳисобига иситмангиз чиқиши ҳам мумкин. Мен яна Саодатхонга қўнғироқ қилиб кўрарман.
Майли болам , сиз ҳеч нарсанинг ўйламанг . Мен ҳозир қайноққина чой дамлайман. Ичингизга бир пиёла иссиқ кирсин...

Мастура опа келинининг хонасидан чиқар экан бирдан боши чир айланди , кўзи қоронғилашди . У зина панжарасини ушлаб қолишга аранг улгурди.

Шу алфозда бироз турди . Чуқур - чуқур нафас олди. Сал тетиклашгандек бўлди. Ўзини синаб кўриш учун озгина қадам ташлаб кўрди. Боши биринчи сафаргидек қаттиқ айланмади. Шунда ҳам ўзига ишонмай секин - аста қадам босиб ошхонагача етиб борди.

- Сулаймооон ... Боламм... Ҳилолага бир чойнак чой дамлаб олиб киргин. Новвот чой қилиб ичсин ... Нон , печенье , қанд- қурс ҳам олиб ...

- Ойижон , рангингиз оппоқ оқариб кетибди. Сизга нимадир бўляпдими ?

Сулаймон ташвишланиб онасининг пешонасига қўлини қўйиб иситмасини ўлчаган бўлди.

- Ташвиш чекма, болам. Қон босимим озроқ ошди шекилли.
Ҳали дориларимни ичганим йўқ эди.

- Ойижон ... Сиз ҳам ётоғингизга кириб дориларингизни ичиб бироз чўзилинг. Кейинги кунларда анча толиқиб қолдингиз. Дамингизни олинг. Тушликка ўзим озроқ қайнатма шўрва солиб қўяман.

Мастура опанинг эътироз билдиришга ҳоли йўқ эди. У ўғлининг сўзига "хўп" деди- ю , хонасига йўл олди.

"Яхши иш бўлмади ,- ўйлади у ,- у ёқда Ҳилоланинг тоби йўқ, бу ерда эса менинг"

Мастура опа дориларини қабул қилгач , ўрнига оҳиста чўзилди. Кўзи илинди.

- Мастииир ... Мастииир ...

Мастура опа эрининг секин чақирган овозидан уйғониб кетди :

- Ҳаа , дадаси ...

- Шўрва пишибди. Озроқ ичиб олгин.

Мирсаид ака кўча бошидаги дўконга чиқиб кетган эди. Қайтиб келганда аёлнинг ухлаб қолганлигини кўриб , уни уйғотишга кўзи қиймаган эди.
Ҳозир эса овқат пишганлиги учун аёлини уйғотишга қарор қилди.

- Вой , қаттиқ ухлаб қолибман,- деди Мастура опа ҳижолат чекиб , - мен ҳозир.

Сулаймон пиширган шўрвани барчалари мақтаб - мақтаб ичишди. Ҳилола ҳам "Ётсам ланж бўлиб кетяпман" дея хонасидан чиққан экан, тушликдан сўнг дастурхонни ўзи йиғиштиришга тутинди.

@Xazon_Rezgi /69

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

23- ҚИСМ

Мастииир... Нима бўлди ? У ер , бу еринг оғрияптими ? Нега йиғлаяпсан ?

Мирсаид ака қаддини кўтариб аёли тарафга энгашди.

Мастура опа ҳиқ - ҳиқ қилиб йиғлашда давом этди. Мирсаид ака қоронғида аёлини сочларини силади. Қўллари сидирилиб аёлининг йиғидан жиққа хўл бўлиб кетган юзларига тегди . У ўрнидан сапчиб туриб чироқни ёқди.

Мирсаид ака ётоқ ёнида турган тумбанинг тортмасини очиб ичига аёлининг ўзи дазмоллаб тартиб билан тахлаб қўйган эркаклар дастрўмолидан биттасини олди- ю , Мастура опанинг юзини аста артди. Сўнгра тумба устидаги чойнакдан пиёлага чой қўйиб унга тутди:

- Ич ...

Мастура опа энтикиб - энтикиб пиёладаги чойдан қисқа ютумлар билан хўплади. Чойни аранг ичиб бўлгач , яна лаблари қийшайиб йиғига шайлана бошлади .

- Онаси ...

Мастура опа ўзини босиш учун чуқур хўрсина бошлади :

- Сизни ҳам уйқингизни бузиб қўйдим-а , дадаси ... Илтимос , мени кечиринг ...

- Мастииир , - Мирсаид аканинг ҳам товуши ғиппа бўғилди ,- сен дунёга келмаган ўша гўдак учун йиғлаяпсан- а ...Охири ... Охири юрагингдаги вулқон портладими ? ...

- Мен ... Мен ...- ҳиқиллаб гапира бошлади Мастура опа, - мен ўзимни аллақачон буви деб ҳисоблаб бўлган эканман, дадаси... Уйда ёлғиз қолган кезларим хаёлан ўзимни набирамни гоҳ бешигини тебратаётган , гоҳ унга ширин аллалар айтиб бераётган , гоҳ сиз билан уни хиёбон айлантираётган , гоҳ қўлидан етаклаб мактабга олиб бораётгандек ҳис қилардим ... Бугун эса ... Бугун эса бари ...

Мастура опа дардли уҳ тортди :

- Оғир бўлди , дадаси ... Юрагимга жуда катта тугун тушди. Биламан, буларнинг бари Аллоҳнинг иродаси , бироқ нима қилай мен ҳам бир ожиз бандаман...

Биласизми ...

Биласизми , ҳаммасидан ҳам кўзлари милт- милт ёшга тўлган Ҳилолангизга таскин бериш жонимга жазо бўлди. Бояқиш жудаям оғир - вазмин-да . Юрагидан ўтгани юрагида қолади. Боласидан айрилганини билганидан сўнг куйганидан ранги бир зумда синиқиб кетди. Аммо бир оғиз "Их" демади . Билдим-ки, бояқишнинг юраги тешилди .
Мен шу топда қанча қийналяпман. Кўриб турибсиз ... Унингиз ҳам ҳозир йиғламаяпти деб ўйлайсизми? Унсиз , унсиз дод солаётгандир . Сукут билан дунёни бошига кўтараётгандир ...
Дадаси ... Биламан эркак бўлиш жуда қийин ...

Бироқ аёл бўлиш , нозик вужудга ўзи истамаган дардларни ортмоқлаб кўтариб юриш , яна шу дард сабр қилиш ...
Мен буларни сўз билан тасвирлаб беролмайман.

Биз кўпинча ўзимизни қийнаётган муаммоларни сизларга айтмаймиз .

Айта олмаймиз .

Айтмасликка мажбурмиз ...

Негаки кўча - куйда уйдаги муаммолар билан фикрингиз чалғишини истамаймиз. Асаб томирларингиз чирт этиб узилмасин деймиз. Сизга бир нарса бўлса , ўзимизни ҳеч қачон қайтиб кечира олмаслигимизни биламиз.

Шу сабаб энг осонини кўзлаймиз.

Тунлар дардимизни ёстиқ кўтаради.
Тонгда эса қуёшнинг илк нурлари билан баробар табассум ила уйғонамиз.

Мен ҳам эрталаб ўрнимдан туришим ва ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутишим керак . Ҳилола ва Сулаймонга бир томчи эмас , ярим томчи кўз ёшимни кўрсатмаслигим керак. Ва буни уддалашим аниқ ... Аммо бу сиз ўйлагандек осон иш эмас ... Ҳечам осон иш эмас ...

Мастура опанинг кўзларидан яна ёш юмалади :

- Яна мана шу сўзларим , ярим кечада сизнинг ҳаловатингизни бузганим учун эртага қанчалар пушаймон бўлишимни биласизми ?

- Мастииир ... Бўлиб ўтган ишларда ҳеч биримизни айбимиз йўқ . Илтимос , ўзингни қийнайверма. Мен сиқилсам фақат сени ўртанганингни кўрганим учун сиқиламан. Ўзи кейинги вақтларда Акромжоннинг қурилиши билан овора бўлиб сенга етарлича вақт ажратмай ҳам қўйдим . Бу мени айбим. Аммо барини тўғрилаймиз . Келининг сал ўзига келиб олсин , ҳаммамиз бир ҳаво алиштириб келамиз.

- Дадаси ...Инсон баъзан шунақа кўнгил ҳоҳишига бош эгиб қоларкан. Мендек ёмон аёл эса хожасининг тинчини ярим кечада бузиб , камига гуноҳкор ҳам бўлиб қоларкан.

- Ундай дема , онаси... Ахир сен Аллоҳ ҳалол қилиб берган маҳрамимсан. Менга ёрилмасанг кимга айтасан дилингдаги тўпланиб қолган

@Xazon_Rezgi /67

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ERTA RIVOJLANISH UCHUN KITOBLAR VA AQLNI CHARXLOVCHI O'YINCHOQLAR

🔥Biz taklif qilayotgan KITOBLAR📚va O'YINCHOQLAR🧩 bilan farzandlaringizning:

- qobiliyatlari rivojlanadi🗣
- mustaqil fikrlay boshlaydi🎲
- diqqati oshadi🎯
- idroki, bilimi yuksaladi♟
- xotirasi kuchayadi🧠
- tasavvuri boyidi📝
- tili tez chiqadi va aniq ravon gapira boshlaydi.👅👂

💥Link ustiga bosib Kanalga hoziroq kirib ko'ring, bizda aqlni o'stiruvchi o'yinchoqlar juda ko'p!
👇👇👇👇👇👇
/channel/+A_FKuY_1rtMzNGNi
/channel/+A_FKuY_1rtMzNGNi

Murojaat uchun
@Cocopie_Kids_admin
+998500050244

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Болам чизган шу расм туфайли мактабда қиёмат бўлибди. Мудир мендан "Болангиз қанақа расм чизганини биласизми? Бу менинг оилам деяпти". "Бир боланинг бутун оила аъзоларини бўйнидан осилган ҳолатда тасвирлашини оддий ҳол деб ўйлайсизми? Сизни энди доимий назорат остида тутамиз" - дейишди.
Бир амаллаб уйга келиб бироз тинчланиб, боламдан "Чизган расмингни менга тушунтир" - дедим, у айтдики
бу.... 🤯😳

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аёл ўқитувчига қанчалар «осон» эканига бир мисол 😅

Видеони аёл ўқитувчиларимиз бор гуруҳларга секииин жўнатиб қўямиз!
😉

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel