xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака ўз хоналарига киргач ахири ёрилди :

- Сенга минг марта айтганман , телефон деган матоҳ хавотир олиб қўнғироқ қилинганда жавоб бериш учун ишлатилади деб. Эрининг ажалидан беш кун олдин ўлдириш учунмас .

- Узр , дадаси... Айб менда . Мен жуда қўрқиб кетдим. Шунга телефон ҳам уйда қолиб кетибди,- Мастура опа диванга ҳорғин чўкди.

- Қани бир бошдан гапир- чи ? Тинчликми ? Келинингни ҳам ранги-рўйи бир аҳволда эди ?

- Дадаси ... Келинингиз ... У ...

- Нима келиним ?! Нима у ?! Мунча юракни сиқдинг, хотин ?! Гапирсанг гапир чўзилмай ...

- Ҳилолангизни ҳомиласи нобуд бўлиб қолди. Шифокорларнинг айтишича бола ўсмай қолганлиги учун шундай бўлган эмиш.

Мирсаид ака аёлининг ёнига оғир чўкди. Анча вақт индамади. Сўнгра босиқ овозда аста гапира бошлади :

- Мастиир ... Бандаси пешонага ёзганидан ортиғини кўрмайди. Аллоҳнинг иродаси шу экан . Ўзи берди , ўзи олибди. Насиб қилса , фарзандларимизни ёнвери болаларга тўла бўлади ҳали.

- Шўрлик келиним дардининг ўзи бир тараф- у нуқул "Додажоннинг кўзларига қандай қарайман энди ? Мени деб қанча елиб югургандилар" деб кўзларини жовдиратиб юрагимни чок- чокидан ситиб юборди,- деди Мастура опа хаёлчан.

Мирсаид ака хўрсинди :

- Нимага жовдирайди? Мендан "Энди гап эшитаман" деб қўрқяптими ёки ? ! Мен ким бўлибман ? Биргина тирноқ ясай олмайдиган бир нотавон бўлсам. Ҳаммамиз ҳам шундаймиз. Сен уни тинчлантириб қўй . Энди соғлиғини ўйласин. Насиб қилса кейингиларини "Маҳкамидан берсин" деб дуо қиламиз. Сулаймон қайтганда ҳам шу гапларни яхшилаб қулоғига қўйиб қўй. Келинни ўкситиб ёки уришиб ўтирмасин.

Кўнгли анча таскин топган Мастура опа Ҳилолага атаб атала пиширди. Ундан бир коса сузди ва келининг хонасига олиб кириб қўярда-қўямай охиригача ичишга қистади. Бу орада Чимёндан қайтган Сулаймонга ҳам бор гапни ётиғи билан тушунтирди.

* * *

Мирсаид ака хуфтонни ўқиб масжиддан қайтганда Мастура опанинг ўрнида ғужанак бўлиб ухлаб қолганлигининг устидан чиқди :

"Бояқиш , - деди у аёлининг устига чойшаб тортиб қўяр экан ,- бугунги бўлиб ўтган воқеалар обдон юрагига юк бўлган кўринади. Шундаям бир оғиз "Вой жоним, толиқдим" демайди-я ?!

Мирсаид ака хона чироғини аста ўчириб, ўзи ҳам ўринга чўзилди.

Алла - паллагача кўзига уйқу келмади. Ўғлига , келинига юраги туздек ачишди. "Бечоралар не орзу- ҳаваслар билан бу гўдакни дунёга келишини кутишгандир,- ўйлади у , - айниқса Мастирга қийин бўлди..."

Мирсаид ака ўйлай - ўйлай хаёллар оғушида қачон кўзи илинганини пайқамай қолди.

Мирсаид ака ванча ухлади номаълум. Бир вақт қулоғига жуда ҳам паст овоздаги пиқ- пиқ йиғи овози эшитилди. Ўксиниб - ўксиниб йиғлаётган ...Мастура опа эди...

Мирсаид аканинг уйқули кўзлари зумда бодраб очилди:

- Мастииир ...

#давоми_бор /66

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

22- ҚИСМ

Мастура опа жонҳолатда ичкарига қандай югуриб кирганини ўзи биламай қолди.

Кирса Ҳилола ранги докадек оқариб кетганча ёстиқдан бошини кўтара олмай бемажол ётар эди:

- Қизим , нима бўлди ? Тобингиз қочдими ? Қаерингиз оғрияпти ?! - шошилганча пайдар- пай савол ёғдирди Мастура опа

- Билмасам , киндигимни атрофи биров бураб чимчилагандек қаттиқ оғрияпти,- ожизгина жавоб қайтарди Ҳилола,- оғриқ тўсатдан бошланди.

- Энди нима қиламиз ? Аксига олиб на додангиз , на Сулаймон уйда йўқ ? - Мастура опа шундай дея келинига мунғайиб тикилди - менга қаранг , оғриғингиз қуруқ оғриқми ? Мабодо қон- пон кетмаяптими ?

Ҳилоланинг кўзларида ёш ғилтиллади :

- Кетяпти , ойижон ...

Мастура опа чуқур ух тортди :

- Бугун шанба ўзимизни поликлиникада ҳам иш вақти тугаб бўлди . Бўлмаса тиббиёт картангизни олиб касалхонага йўлланма олармидик ?- бирдан Мастура опанинг ёдига опасининг доя келини тушиб қолди, - ҳа-я , айтганча Саодатхонга қўнғироқ қилай-чи ?

Мастура опа вазиятни тушунтириши билан Саодатхон гапни қисқа қилди :

- Холажон, кийиниб тайёр бўлиб туринглар, ҳозир тез ёрдам машинаси боради.

Қайнона- келинни Саодатхоннинг ўзи кутиб олди. У Ҳилолани тезда УТТ хонасига етаклади :

- Келинингизнинг ҳомиласи аллақачон тушиб бўлган,- деди текширивчи шифокор уни аппаратда кўздан кечирар экан, - мана боладон топ- тоза . У ерда ҳомиладан ҳеч қандай из ҳам қолмапти.

Мастура опа "Вой шўрим" дея шивирлаб лабини тишлади. Узала тушиб ётган Ҳилоланинг шаҳло кўзлари лим- лим ёшга тўлди.

- Аммо шукр қилсангиз бўлади . Жараён ёмон оқибатларсиз ўтибди. Аёллик аъзосида ортиқча қон қолиб кетмаган.

- Синглим , нима учун бундай бўлди ? Мана келиним ўтган хафта қатор текширувлардан ўтганда барчаси жойида деган хулоса берилган эди- ю ? Келиним оғир кўтармаган , йиқилиб тушган бўлмасалар ?! Ахир қандай қилиб ўзидан- ўзи ...

- Холажон, шифокорлар ҳам худо эмас . Улар ҳам худди ўзларидек инсон яратган аппарат берган маълумотга қараб хулоса ясаб беришади халос. Аммо ўша ўтган сафарги хулосада ҳам ҳомила ойлик ҳисобга кўра анча кичиклиги таъкидланган. Бунда ҳомила кўтарилган санада адашилгандир- да деган тўхтамга келинган . Аммо энди ...

- Саодатхон, илтимос оддийроқ тушунтиринг . Хаёлларимни тўплай ололмаяпман.

- Холажон , нима десам экан ? Агар ҳомила нормал ривожланмаса ёки ўсишдан тўхтаса, организмнинг ўзи ундан қутилишга аҳд қилади . Ҳилолахоннинг мисоли ҳам ҳудди ана шундай.
Аммо айтиб қўяй . Кўпинча бундай ҳолларда организм янада тезроқ қайта ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилади. Ва таассуфки , айни аввалги ҳомиладан айрилган вақтда организмнинг ўзи ҳомиладан қутилиш пайига тушади. Бу ҳодисани халқ тилида кўпинча "боладон ўйноқилиги" ҳам дейишади.

- Бундан хабарим бор ,- деди Мастура опа ,- табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб дейишади. Мен ҳам Сулаймонимни қўлимга олгунимча анча машаққат чеккан эдим. Ўшанда тиббиёт бу даражада ривожланган эмас эди. Раҳматли қайнонам ўша кезлари "Болани чала ташлайдиган аёл бузоқни чала туғадиган сигирни гўштини ейиши керак, шунда соғлом фарзандни дунёга келтиради" деган гапни эшитиб қолиб фермама- ферма юриб шунақа сигир қидирганларини ҳамон эслайман. Бояқиш ҳокисоргина аёл эдилар. У вақтнинг инсонларнинг ўзи барчалари шунақа содда, далиғули бўлишган.

- Топганмилар шунақа гўштни ? - қизиқсиниб сўради УТТ текширувчиси бўлган аёл .

- Ҳаа олиб келганлар . Аммо ўша гўшт ҳақиқатдан ҳам чала туғадиган сигирнинг гўшти бўлганми ёки биров "Кел шу аёл келини учун жуда куйиб кетди" деб ёлғондан учраган гўштни қўлларига алдаб тутқазиб юборганми , буниси энди бизга қоронғу. Ўшанда икки килога яқин гўштдан ёлғиз ўзим учун шўрва пишириб севина - севина оғзимга тутганларини ҳамон эслайман. Мен ҳам уларни бу тадбирларига ишонмасам ҳам тутган таомларини ихлос билан ичаётгандек тутардим ўзимни .

@Xazon_Rezgi /64

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

21- ҚИСМ

шафтолидан сумкангизга солиб олинг. Кўнглингиз тусаганда ейсиз.

Ҳилола қайнотасининг таъкидидан уялиб кетди. Аммо унинг ҳурмати юзасидан ростига кўчди:

- Иккитасини сумкамга солиб олгандим, додажон.

- Ҳаа ундоқ бўлса яхши,- деди Мирсаид ака талтайганнамо ,- бўпти энди борақолинглар.

Эрининг ўзини тутишидан Мастура опа бироз ажабланди . Бир кўнгли "Дадаси , ҳа деса олиб берган шафтолингизни пеш қилаверманг , бу миннатга кириб қолмасин яна" демоқчи бўлди-ю , аммо эрининг кайфиятини бузгиси келмади. "Бу ҳақда мавриди келганда бошқача мисол билан секин тушунтирарман,- деб ўйлади Мастура опа , - қолаверса бугунги қилган ишлари ҳақиқатдан ҳам ҳар қанча керилишга арзийди- да".

Фикрларини хаёлан мушоҳада торозисига солиб олган Мастура опа эрига қайноқ чой қўйиб узатар экан :

- Дадаси , бировнинг кўнглини олиш барибир бошқача а ? - деди ,- ўзгани бахтли қилган инсон ундан ҳам кўра ўзини кўпроқ бахтли ҳис қилади . Қаранг , келинингизга кўнгли тусаганини тутганингиздан буён димоғингиз қанчалик чоғ. Ҳали-чи , набирангиз туғилиб қўлингизга олсангиз кўрасиз бахтнинг ширин таъми қандай тенгсиз бўлишини .

- Болаларингни ўқиши бошлангандан кейин Сулаймонга чиройли қилиб тайинлагин, - деди Мирсаид ака чойдан хўплар экан,- келинга яхшилаб қарасин. Кўча - куйда кўнгли нимани тусаса олиб берсин. Айтишади- ку , "Еган егандек бўлади " деб. Менга соғлом набира керак.

- Хўп бўлади , дадаси . Сиз нима десангиз шу- да . Илойим умрингиздан барака топинг.

- Мастиир ... Акромжон нариги хонада ухлаб қолган экан. Ўзиям эрталабгача телевизор кўриб чиқди,- Мирсаид ака шундай деб аёлига маслаҳатомуз боқди ,- уйғонса бир коса суюқ овқат тутсанг яхши бўларди- да. Шунга ҳаракат қиласанми деётган жойим эди.

- Дадаси , Ҳилолангиз аллазамон товуқ шўрва солиб қўйган. У "Кечадан буён уйдагиларга кучли овқат тутавериб ошқозонларини зўриқтириб юбордик. Айниқса додажон бунақа вазиятда тез толиқиб қоладилар . Шунга озроқ суюқ овқат ичиб танлари бир яйрасин" деганди.

- Мастииир ... - деди илжайиб Мирсаид ака,- бу дейман келининг ҳам худди ўзинг бўла бошлабди а ? Қойил - ей ?!
Аёл кишининг аёллиги нимада биласанми ?! Билмасанг билиб ол . Аёл кишининг аёллиги фаҳми - фаросатида ! Аммо Сулаймоннинг бахти бор экан. Пешонасига яхши қиз учради. Мен ҳов ўша бошида ўғлинг "Ўзим билан бирга ўқийдиган қизни ёқтираман , уйлансам ҳам , уйланмасам ҳам фақат шунга уйланаман" деганда шу келинингни жуда ёмон қиз деб тасаввур қилгандим. Назаримда у кўча- кўйда ҳар йигитга қошини қоқиб , кўзини сузадиган енгилтабиат қиз бўлиб гавдаланганди.

Аммо минг шукр- ки , бахтимизга келиндан тоълеимиз ёруғ чиқди.

- Илоҳим икковлари қўшгани билан қўша қаришсин. Биз эса роҳатларини кўрайлик, дадаси.

- Амин , онаси , амин ,- Мирсаид ака аёлининг дуосига қўшила туриб ҳовлида қораси кўриниб қолган Акромжонга кўзи тушиб қолди ва гап ўзанини бошқа тарафга бурди ,- кенжатойинг уйғонди, онаси . Товуқ шўрвадан хабар олавер энди. Танимиз яйраб бир шўрва ичайлик.

Мастура опа "Хўп бўлади- да , дадаси" деганча мамнун қиёфада чаққонлик билан ўрнидан қўзғалди...

- Бай, бай - деди хўриллатганча шўрвани симирар экан Мирсаид ака, - энди еган овқатим ичимга тушгандек бўлди.

- Ая , - деб Мирсаид акага қўшилди Акромжон, - ростини айтсам сизлардан энди кўнглим мутлақо ҳотиржам бўлди . Келинойим яхшигина пазанда эканлар. Бунақа қўли ширин келиннинг табиати ҳам шунга яраша гўзал бўлиши керак.

@Xazon_Rezgi /62

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😔Эрим мен билан кам суҳбатлашади, эътиборсиз, меҳр кўрсатмайди. Ўзидан билиб пул бермайди.
Совғалар қилиб айлантирмайди.
Дугонам эридан олган совғаларини саёҳатларга бирга чиқишларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан.

Эримга инсоф кирар деб ўтирсам ўша дугонам 1 дуо ёзиб берди.
Мана 1 ойдирки ҳар кун кузатаман кундан кунга эримнинг қироличасига айланиб боряпман

Бу дуоларни  кунига 1 мартадан ортиқ ўқиш мумкин эмас.
Акс холда эрингизнинг севгисини кўтара олмай семириб кетишингиз мумкин.😉

Дуо...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂🍂🍂

Мактабда иккинчи чорак якунланишига уч кун муддат қолган вақтда Ойгул Ҳакима опанинг Жавлонга қаттиқ-қаттиқ гапираётганини эшитиб ҳайрон бўлди. У илгари бувисини бундай кайфиятда ҳеч кўрмаган эди:
- Эсингни еб қўйибсан, сен бола?! Ақл-хуши бошида бўлган кап-катта эркакнинг ишими шу? !

- Ойиии...

- Э ойи дема мени?!- ҳорғин овозда зорланди Ҳакима опа, - сенга, Ойгулга осонроқ бўлсин деб қариган чоғимизда даданг икковимиз иссиқ ўрнимизни совитиб шу тўрт девор бетон ичида кун кўрмай ўтирибмиз. Сен-чи сен? Сен ўзингни ўйлайдиган ҳудбин бўлибсан?! Биз-ку майли, жиллақурса норасида қизингни ўйламадингми?!

- Ойи, нега тушунмайсиз?! - Жавлоннинг овозида титроқ бор эди,- чидолмаяпман. Адо бўлиб кетдим ахир?! Ҳар босган қадамим, ҳар ютган нафасимда Маҳлиё кулимсираб қаршимдан чиқаверади. Бунинг қанчалик оғирлигини биласизми? Билмасангиз билинг, ойи?! Тошкентга сиғмаяпман!? Сиғмаяпман!? Озроқ ўзимни чалғитмасам жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас!
- Сен шунчалик иродаси кучсизмидинг, болам? - Ҳакима опанинг овозида кучли ўксиниш зоҳир эди,- ахир сени эркак деган номинг бор. Ўзингни шунчалар ўйлар экансан, қизингни ҳам озгина ўйла! Сен бўлсанг ҳа деса, мен, мен деб кўксингга ниқтайсан? Ойгул-чи? Муштдек бошига шунча синов тушиб турибди. Онасидан айрилгани кам эдими? Энди сен ҳам уни ташлаб кетасанми? Хафа бўлмагин-у, ўзимни ўғлим бўлсанг ҳам ростини айтаман. Суф сенга оталик! Дунёда биргина тирноққа зорлар қанча? Одам деган бор неъматни шукрини ҳам қила билиши керак. Аллоҳим Маҳлиёни олган бўлса, сенга ундан кам неъмат қолдиргани йўқ.
Отаси, сиз ҳам гапиринг бундоқ?!
Бироқ Жавлон отаси Собир акани оғиз очтиргани қўймади:
- Ойи, дада! Энди кеч! Барча иш ҳал бўлиб бўлган. Мен бу сафарни қолдира олмайман. Агар қолдирсам шартномани бузганим учун жуда катта жарима тўлашимга тўғри келади. Шундай экан кетишдан бошқа иложим йўқ. Олти ой нима деган гап, лип этиб ўтиб кетади.

- Ҳоо, лип этиб ўтиб кетармиш? Айтишга осон бу?! - Ҳакима опанинг ҳафсаласи пир бўлганди,- майли билганингни қил. Сенга бир гап уқтириб бўлармиди? Ўзингга хон, ўзингга бек бўлсанг! Бир гапни ушладингми, билганингдан қолмайсан. Ўшанда ҳам қишлоғимиздаги Дилрабони олиб берамиз деган жойимизда "Севганим бор" деб икки оёғингни бир этикка тиқиб қайсарлик қилиб туриб олгандинг.

-5-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен ўқиган энг гўзал мисралар...

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ҳамма нарса ўз ўрнида гўзал...

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ризқ

Хаммаси оддий, хамма қатори ҳар бир инсонга таълим олиш ва шу орқали жамиятда меҳнат қилиб, ризқ топиш имкони бирдек берилади.
Аммо, ризқни қайси касб машақати билан топиш қандай илм олишингизга боғлиқ бўлади!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура опа бўшашди :

- Ҳеч бўлмаса бозорлар- чи ? Қайсидир бозорлар ишласа керак?!

Мирсаид аканинг тоқати- тоқ бўлди :

- Хўп , ҳозир йўлга тушаман ! " Мирсаид қачон шафтоли қидириб келаркан ?!" деб йўлимга кўз тикиб ўтирган бозорчини албатта қидириб топганим бўлсин ?!

- Майли , дадаси . Бутун бошли Тошкентда икки дона шафтоли топилмаса нимаям дердим ?

Мастура опанинг хомуш чеҳрасига қараб Мирсаид ака чидаб туролмади :

- Менга қара , нега ўзинг учун лоақал бирон марта бир нарса сўрамагансан?! Эринг бўлиб "Фалон нарса егим келди" деган гапингни эшитмаганман. Келин яримта нарса сўраганда эса индамасам оламни бошингга йиғиб уввос солиш пайидансан ?

Мастура опа маҳзунгина жилмайди :

- Дадаси ? Нима учун сиздан бирор нарса сўрамаганман ?! Сабабини айтайми ? Чунки мени кўнглим нимани тусаса бу ҳали нима эканлигини англаб улгурмасимдан сиз кўчадан қучоғингизни ўша нарсага тўлдириб кириб келардингиз. Мен рости жуда ҳайрон қолардим. Бу қандай бўлиши мумкин деб ?! Қизиқ- да ўзиям. Олма егим келса олма , нок егим келса нок , тўй оши егим келса тўй оши ўзидан-ўзи ҳозир- у нозир бўларди. Сиз эса шу нарсаларни бирам егим келди- ки, асти чидай олмадим. Бутун фикри хаёлим шу егуликларда бўлди-я ? Аммо сенсиз бир тишлам ҳам тишлагим йўқ дердингиз.

Кейинчалик ўйлаб бир тўхтамга келдим . Фикри ожизимча , буларни барини Аллоҳ кўнглингизга солиб қўйган. Ахир Аллоҳга осон.

Аёлининг сўзларидан Мирсаид ака ҳам ҳовуридан тушди:

- Унда Сулаймонинг келин учун нега ҳаракат қилмайди ? Ёки ҳис келиннинг кўнгли тусаганини ҳис қилмаяптими ?!

- У ҳам сиздек бўлгунча ҳис қиладиган бўлиб қолар , дадаси . Қолаверса улар билан бизнинг фарқимиз жудаям катта. Болаларимиз айтарли қийинчилик кўрмай ўсишди. Аввало шунисига шукр. Сиз билан мен эса бу даражага етишгунча хазилакам кунларни кўрганимиз йўқ... Ҳа майли ...

- Бўпти, тонг ҳам ёришди. Бориб шафтоли қидириб келай. Ёшлигимда бир эртак бўларди. Ўшанда бир етим қиз қишнинг қаҳратон чилласида ўгай онаси томонидан ялпиз териб келишга жўнатиларди. Бу дейман эртаклар ҳам ҳаётдан олинар экан- да ?!

- Дадаси-ей ?! Норози бўлмай "Алҳамдулиллаҳ" десангиз- чи ?

- Йўғей , ҳечам норозимасман . Шу кунларни кўрганимизга , кўрсатганига шукр ... Алҳамдулиллаҳ онаси , алҳамдулиллаҳ...

Мастура опа эри билан шафтоли қидириб бирга бора олмади. Уйларидаги суюкли меҳмон Акромжонни ташлаб кетишга кўзи қиймади. Акромжоннинг эртага Россияга қайтиб кетиши маълум бўлгач , Мастура опа унинг дийдорига янада кўпроқ тўйиб олишни ният қилган эди.

Мирсаид аканинг шу чиқиб кетганича уч соат деганда ҳам дараги бўлмади. Мастура опа энди ҳуноб бўла бошлаганда ундан қўнғироқ бўлиб қолди. Одатда Мастура опа эри рулдалигида сира қўнғироқ қилмас, йўлда уни чалғитиб қўймай деб қанчалик хавотир олмасин ўзини босишга ҳаракат қилар эди. Аёлининг бу одатини яхши билган Мирсаид ака лозим кўрганда илож топди дегунча ўзи қўнғироқ қилишга интиларди

- Ассалому алайкум, дадаси , -Мастура опа салом берди-ю, эрининг азмойишини кутиб орага бошқа сўз қўшмай жим бўлди. Ўзи суҳбатдош учун "Ассалом"дан ҳам чиройли кириш сўзи бўлмаса керак. Мирсаид ака аёлининг бир кунда ўн қайталаб салом бериш одатига кўниккан эди. Мастура опага эса эрининг кўздан сал нари бўлиши "Ассалому алайкум, дадаси" сига баҳона .
Мирсаид ака ҳам ҳузурланиб алик олишдан эринмайди. Бироқ бу сафар у алик олишни унутгандай:

- Мастир , шафтолини қанақасини олишни айтмабсан- ку , тукли шафтоли керакмиди ёки туксиз луччакданми ?

Мастура опа билди- ки , эри шафтолини топибди . Топганда ҳам танлаш имкони билан топибди.

- Билмасам дадасиии, бу ҳақда сўрамаган эканман, - деди қувонганидан бўшашиб Мастура опа ,- битта унақасидан , битта бунақасидан олиб келақолинг ...

- Майли , хўп ,- гапни қисқа қилди Мирсаид ака аёлига , сўнгра унинг ёнидаги сотувчига гапирган гапи эшитилди ,- менга ҳар хилидан чиройли қилиб териб берасиз ...

@Xazon_Rezgi /60

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аудио асар#
4-қисм.

"Ижарага берилган эр".

✍️ Хазонрезги.

🎙 Субҳидам.

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#КЕРАКЛИ_МАЪЛУМОТ ✅

Албатта ўқинг 👇!

ТАШХИС

🤔Организмингизга нималар 
етишмаяпти? 
Бу саволга жавоб бериш учун, 
сиз кандай маҳсулотлар 
истеъмол қилишни ҳоҳлаётганингизга эътибор беришингиз керак бўлади. 

❓Шоколад ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда магний 
етишмаяпти. 
Магнийга бой маҳсулотлар: 
ёнғок, писта, меваларнинг барча 
турлари. 

❓Нон истеъмол қилишни 
ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда азот моддаси 
етишмаяпти. 
Азотга кон маҳсулотлар: 
оқсилга бой махсулотлар 
(балик, гўшт,ёнғок) 

❓Ширинликларни жуда 
ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда глюкоза 
етишмаяпти. 
Глюкозага бой махсулотлар: 
асал, ширин сабзавотлар, 
меваларнинг барча турлари ва 
резаворлардир. 

❓Ёғли овкатлар ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда кальций 
етишмаяпти. 
Кальцийлар манбайи: гул карам, 
пишлок, кунжут, дукаклилар. 

❓Пишлок ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда кальций ва фосфор 
моддалари етишмаяпти. 
Кальций ва фосфор манбайи: 
гул карам, сут, творог 

❓Дудланган махсулотлар 
ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда холестерин 
етишмаяпти. 
Холестерин манбайи: авакадо, 
кизил балик, ёнғок, зайтун . 

❓Аччик нарсалар ҳоҳлаяпсизми? 
❗️Демак, сизда С витамин 
етишмаяпти. 
С витамин манбайи: лимон, 
клюква, киви, қулупнай, 
наъматак.

©ZaytunMed

Манзил :
https://t.me/joinchat/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ибратли

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҲИКОЯТ

   Айтишларича, бир олим киши ўз умрини илмга сарф қилди. Бир куни у дарё сафарига чиқди. Ва мусофирлик либосини кийди. У кема тахтасида ўтириб, бироз юрилгандан сўнг кема дарғасидан сўради:
-Биродар, наҳв илмидан ҳеч нарса ўқиганмисан?
Дарға--Йўқ, ўқиган эмасман...
Олим-   Афсус... тамом умринг зое ўтибди.
   Олим кишининг бу гапи кема дарғасининг дилини оғритса ҳам индамабди. Яъни:
   Бу гап оғритса ҳам  унинг дилини,
Жавобига тийди дарға  тилини!

   Ногоҳ кема катта гирдобга дуч келди. Дарға наҳвий олимдан:
-—Сузишдан ҳеч нарса биласанми?,-деб сўради.
— Йўқ, ҳеч нарса билмайман,-деб жавоб берди олим.
Дарға  -Тамом, умринг зое бўлибди,-деди.
Қиссадан ҳисса  шулки, ҳар бир юмушнинг ҳам ўз вазифаси бор. Илм ҳам керак, ҳунар ҳам. Бу иккисини бир-биридан айро қўйиш мумкин эмас.
   Қолаверса, илмли киши илмсизни таҳқирлаши, биродарининг кўнглини оғритиши яхшиликка олиб келмайди.

"Шарқ ривоятлари"  китобидан.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Энг қизиғи айнан ўшанда тўрт маротаба қўлим билан тутмаган ҳомилаларимдан кейин мана шу ўғлим Сулаймон соғ- саломат дунёга келганди. Муштипаргина қайнонам "Ана бувиларимиз бир нарсани билишган- ки таъкидлашади . Бу набирам аввалоси Худо , қолаверса ўша шифобахш шўрванинг ҳосияти билан туғилди" деб роса қувонгандилар.

- Сиз уларга индамаганмисиз ? Яъни "Жуда бунчаликмасдир, ойи, бу ёқда шифокорлар ҳам қўл қовуштириб ўтиришмади" демаганмидингиз ?

- Бундай дейиш хаёлимнинг етти кўчасига ҳам келмаган,- хазин жилмайди Мастура опа ,- ойимни ўйласам ўша кезлари қоқ саратоннинг мияни қайнатадиган жазирамасида лаблари қуруқшаб, иссиқдан пўст бойлаб айтилган гўштни топиб келганларини эслайман. Улар менга "шифобахш гўшт"ни топиб келганларини мақтанаман деганларида куйиб кетганларидан овозлари хириллаб, товушлари чиқмай ҳам қолганди .

Мастура опа шундай деб бирдан ўзига келгандек бўлди .

- Саодатхон , энди Ҳилолам ...

- Ҳилолага ҳеч нарса қилмайди . Ҳозир тинчлантирувчи ва оғриқсизлантирувчи укол қилиб қўяман. Бугунча қимирламай ётсинлар. Бир , икки кунда ўзларига келиб қоладилар . Насиб қилса кўрмагандек бўлиб кетадилар. Аммо организм бир муддат яхшилаб дам олиши керак. Тахминан беш , олти ойгача ҳомиладор бўлишдан сақланишлари керак. Сиз ўзингиз келинингизни хафта оралатиб олиб келсангиз , мен уларни яна бир бор текшираман ва керакли дори - дармонларни тайинлайман.

- Икковингизга ҳам раҳмат. Биз энди бора қолайлик,- деди Мастура опа .

- Холажон , менинг ҳам иш вақтим тугади . Сизларни ўзим уйингизга ташлаб қўяман,- деди Саодатхон , - ҳозир халатимни алиштириб келай.

- Саодатхон , машина ҳайдаётганингизни билмаган эканмиз ,- деди йўлда Мастура опа , - қойил- ей ҳамма ишга улгурасиз- а ?

-Келин бўлмасимдан аввал машина ҳайдар эдим . Кейинчалик жиянингиз рашк қилиб ҳайдатмай қўйгандилар. Энди эса ишдан ортиб болаларни мактабга , боғчага олиб боришга бир ўзлари улгуролмай қолдилар. Шу сабаб бир тараф, қолаверса рашклари анча босилиб қолдими, ҳайдовчиликка қайтадан руҳсат тегди.

- Ҳаа шундай денг. Аёл кишининг ҳар ишда пешқадам бўлгани яхши. Мени фикримча-чи , бола тарбиясида аёл киши асосий ўринни эгаллайди. Эркак киши ҳар не қилса ҳам кўчанинг одами . Энг биринчи вазифаси топиб - тутиб келиб , оилани таъминлаш. Баъзи ҳолларда "Йўқ бундай эмас, нотўғри гапиряпсиз" деб қарши чиқишса-да , аммо бу гаплар барибирам ўринли. Машҳур ибора бор- ку, "Ҳар қайси муваффақиятга эришган эркакнинг ортида буюк аёл туради" деган. Мана асл ҳақиқат. Топиб айтилган пурмаъно сўзлар. Аммо мен бу сўзларни фақат аёллар даврасида гапираман.

Дадасининг ёнларида эса...

"Бахтимга яхшиям сиз борсиз , дадаси..."

Бу ҳам ҳақиқат.

Ҳақиқат бўлганда ҳам энг олий ҳақиқат. Ҳаа !

- Холажон, поччам сизларни эшик ёнида кутиб турибдилар,- кўзи билан ишора қилди Саодатхон .

- Вооой , менгина ўлай. Уларни огоҳлантириш ёдимдан чиққан экан- у. Тоза тажанг бўлгандирлар.

- Энди додажоннинг кўзларига қандоқ қарайман ? - деди шу чоққача лом- лим демай келаётган Ҳилола ,- уларнинг роса жаҳллари чиқадиган бўлди . Менинг шу ҳомиламни деб қанча елиб - югургандилар. Ҳар куни "Келинингни кўнгли нима тусаяпди?!" деб бир сўратмасалар ўзларини ҳотиржам ҳис қилмасдилар.

- Қизиқсиз- а, болам ?! Сизга қолса шундай бўлсин дебсизми?! Мен ўзим барчасини уларга ётиғи билан тушунтираман.

Асабийлашгандан чакка томирлари ўйнаб кетган Мирсаид ака Саодатхон ва ранги қум оқариб кетган Ҳилолага кўзи тушиб ўзини босишга ҳаракат қилди. Ортиқча савол беришдан тийилиб , аёлларнинг саломига алик олди.

Саодатхон машинадан тушиб қўлини кўксига қўйиб Мирсаид ака билан сўрашди , аммо унинг уйга кириш таклифига узр сўраб йўлга тушди.

- Қизим , сиз хонангизга кириб бироз чўзилинг. Борақолинг ...

Мастура опа Ҳилолани хонасига киритиб юборди- ю , ўзи эрига ишора қилди :

- Юринг ...

@Xazon_Rezgi /65

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ўзи "Келин билан қайнонанинг тупроғи бир жойдан олинади" дейишади- ку. Шу гапнинг ростлигини исботини кўриб турибман.

Мастура опа Акромжоннинг сўзларига табассум билан жавоб қайтарди:

- Болам , - деди у ҳавасмандлик билан ,- энди сени навбатинг . Хўп десанг , мен секин - аста сенга ҳам келин қидиришга тушаман. Ёзги келишингда гижбадаванг тўйингни ўтказардик- да , бу ерда бир - икки хафта туриб кейин янги келин билан бирга сизларни Россияга кузатиб қўярдик. Агар Аллоҳ бераридан қисмай ўқишинг битгунча келин ҳомиладор бўлса , уни юртга қайтариб олиб келиб ўзимиз кўз- қулоқ бўлиб турардик. Шунга нима дейсан ?! Балки кўз остингга олган бирорта ёқтирган қизинг бордир?!

- Йўғ- ей , ая . Ҳали ҳеч кимни кўз остимга олганим йўқ . Ўқишимдаги қизларнинг барчаси рус ва бошқа миллат қизлари . Қолаверса уларнинг ҳеч қайсиси мени танлашмайдиям . Менга эса шу ўзимизнинг қизлар маъқул. Лекин ҳозир битирадиган бир - иккита лойиҳаларим бор. Шулар битсин , кейин уйланаман. Ўшанда сиз қайси қизни муносиб кўрсангиз ўшанга уйланаман, ая. Мана акамга ҳам зўр танлов қилгансизлар- ку.

- Аканг Ҳилола келинойингни ўзи топган. Бу бизнимас унинг танлови . Мен ва отанг фақат оқ фотиҳа берганмиз халос , - деди Мастура опа Акромжонга изоҳ берган бўлиб.

- Энг муҳими ҳам шу-да, ая . "Ёмғир билан ер кўкарар , дуо билан эл кўкарар" деганларидек , буларнинг барчаси сизларнинг дуоларингиз шарофати.

- Ўғлим , - дея вазмин оҳангда суҳбатга қўшилди Мирсаид ака, - биласан, ўқишга кетишингдан аввал қўлимга тутқазиб кетган пулларингга битта дўкон юргазиб қўйганман. Ҳозир уни айланмаси яхшигина мақтовга сазовор бўлиб қолган. Хўп десанг , шу пулларингни бир қисмини олиб уйингни таъмирлатсам . Мен ҳам кейинги вақтларда барча ишларни шогирдларга топшириб анча бекорчи бўлиб қолганман. Шунга бироз чалғирмидим деяпман-да. Тағин "Отам пулларимга кўз олайтириб қолибдилар" деган нотўғри хаёлларга бормагин. Яна масаланинг иккинчи томони ўз пулларимдан таъмирга ишлатсам ғуруринг дарровда ўқ ейишини ҳам биламан.

- Ота ... - дея ютинди Акромжон,- очиғи бу таклифингиздан бошим осмонга етди. Аввало мени ўйлаганингиз учун катта раҳмат . Бироқ мен... у ҳовлини шундай сақлашни ният қилгандим. У ҳовлининг ҳар бурчагидан раҳматлик онамнинг ифорлари келиб туради. Таъмир туфайли бу ифордан ажралиб қолишни истамайман...

Акромжон шундай деб лаблари титраганча ерга қаради.

Зум ўтмай Мирсаид аканинг ҳам товуши ғиппа бўғилди:
- Мен нодонни кечир , болам. Қариб миям суюлиб қоляпти шекилли . Кейинги вақтларда кўп нарсаларни шунақа бош- кетини ўйламасдан ...

- Ота , одам ўз боласидан ҳам узр сўрайдими ?! - Акромжон шундай деб бирдан юзи ёришди ,- бундай қилсак-чи , ота ? Ўша онам ўтган ҳовлининг бир девор ёнидаги қўшнимиз ўз хонадонини сотаётган экан. У хонадон ҳам худди бизникига ўхшаб пастаккина . Ўша жойни нархлаб олсак , янги уй қуришимиз мумкин. Орада сиз ҳам ўзингиз айтгандек машғул бўлардингиз. Агар дўкондан келадиган фойда етмаса , мен Россиядан пул жўнатаман. У ерда ҳам анча - мунча йиғиб қўйган жамғармам бор.

- Эээ, бўлди . Гап йўқ . Мана бу ўғил бола гап бўлди ,- Мирсаид аканинг зумда кайфияти кўтарилди,- ўша хонадонни эртагаёқ бориб нархлаб олганим бўлсин. Эрталаб сени аэропортга кузатиб қўяман- у , сўнг тўғри махаллангга ўтаман.

- Ота , фақат битта шарт билан . Ўзингизни уринтириб қўймайсиз .

-Хўп , болам , хўп.

#Орадан_икки_ой_ўтди

Шанба куни ўқишдан қайтган Ҳилола хонасига кирди-ю , шу бўйи қайтиб чиқмади.
Сулаймон синфдошлари билан эрта сахардан Чимёнга дам олишга чиқиб кетган эди.

Ҳа деса келинидан хабар бўлавермагач , Мастура опани хавотир босди:

- Ҳилола , ҳов Ҳилола ,- дея унинг эшигини тақиллатди ахири Мастура опа юраги алланечук гурсиллаб урганча ,- болам , туззукмисиз ?
Ичкаридан Ҳилоланинг ожизгина инграгани эшитилди :

- Ойижооон ...

#давоми_бор /63

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Очиғини айтганда Дилрабо хотинингдан ҳар тарафлама устун эди. Мана ўтирибди чумчақирдек бир этак болани бағрига босиб. Ҳар йили бир кўпайди-ей барака топгур. Ҳатто буронғи йили икки марта болалабди. Йилнинг бошида ва йилни охирида кўзи ёрибди. Полвонлар зотидан эди-да бу қиз. Ана Дилрабони олган синфдошинг Нозим кам бўлмади. Ўзи бурни узун сўррайган бола эди, хотини бинойидек сонга киргизиб қўйди.
- Ойиии... Ҳозир бу гапларни гапиришдан нима маъни?
- Мен гапирганда оғзимга урма майлими? Нима маънилигини айтсам, ҳамма гап сенинг қайсарлигингда. Катталар бир нарса дедими билиб гапиради. Ўшанда шу қизни оласан деганимизда бир оғиз "Ҳўп" десанг, ҳозир бир бутун оиламиз тўрт тарафга улоқиб таркана бўлиб юрмасдик.
- Менга қолса шундай бўлсин дебмидим, ойи...
- Ростини айтаман. Маҳлиёга уйланаман деганингда ичим чиқмаган бўлса ҳам, аммо кейин уни юрак-юракдан яхши кўрдим. Ҳатто ўз қизларимдан аъло кўрганман десам шубҳа қилма. Наилож, шўрликкина пешонамизга сиғмади.
- Демак, нотўғри иш қилмаган эканманда, ойи?
- Нега тушунмайсан, бола? Нотўғри иш қилмаяпман деб одам ўзини ўтга, чўққа отавермайди-да? Фақат ўзини ўйлаб атрофидагиларини қийнаши шарт эмас. Ҳудди ҳозиргидагидек. Сен-ку кетиб қутиларсан, аммо мурғак қизинг нима бўлади? Нега уни ўйламаяпсан? Ё дийданг шунчалик тошми?
Суҳбат шу ерга келганда Ойгул чидаб туролмади. У хонага кириб отасига осилди:
- Дадажон, мени ташлаб кетманг!? Сиз ҳам кетсангиз мен нима қиламан?!

Жавлон Ҳакима опага "Шу гаплар керакмиди?" деган маъносида таънали боқди.
- Қизим, - деди у Ойгулнинг юзларини кафтлари орасига олганча, - кетмасам бўлмайди. Ахир ўзинг ҳам ойижонинингни соғиндинг-ку? Мен бориб уни олиб келмасам бўлмайди, сабаби уни мен ҳам жуда соғиндим.
- Ундай бўлса тезроқ борақолинг, дадажон,- бир зумда шаштидан тушиб кўнақолди Ойгул, - мен иккингизни шу ерда кутаман.
Шу пайт суҳбат бошидан гапга аралашмаган Собир ака қўлидаги бўш пиёлани дастурхонга жаҳл билан тўнтарди:
- Бир ёлғонга- қирқ ёлғон деганлари шу экан-да? Лаш-лушларингни йиғиштир, хотин.Уйга қайтамиз...

Ҳакима опа росмана жаҳли чиққан эрига эътироз билдириш яхшиликка олиб келмаслигини билиб тилини тишлади...

-6-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Ёзнинг бошларида ҳам ойижоним шунақа узоққа кетгандилар-у?  Ўшанда ҳам Обида бувим билан Муҳайё холам бизникига келиб тургандилар. Тўғри ўша вақтда ойижоним даволанишга  бир ўзлари кетмагандилар. Улар дадажоним билан кетгандилар.  Ўшандаям икковлари узоооқ қолиб кетишган эди. Мен уларни икковларини роса соғингандим. Улар қайтиб келишганда ойим бирам чиройли бўлиб қайтгандилар-ки. Уларни зўрға танигандим. Юзлари оппоқ,  узууун сочлари калта қилиб қирқиб ташланган эди. Ҳудди телевизорда чиқадиган чет эллик актрисаларга ўхшаб кетгандилар.
    Обида бувим эса нимагадир  ойижонимга кўрсатмай ошхонада кўп-кўп йиғлагандилар. Бир марта кўриб қолганимда "Маҳлиёни жуда соғингандимда, болам,  шунга йиғладим. Унга йиғлаганимни айтмай қўяқол"  дея тайинлагандилар.

Ойижооон...  Одам соғинса йиғлар экан-да?  Мен ҳам сизни жуда соғиндим. Аммо нимагадир йиғлай олмаяпман.  Ё тез-тез йиғласам келармикансиз? 
    Мен битта нарсага ҳайронман.  Нега бу сафар дадажоним сиз билан бирга кетмадилар?  Бир ўзингиз кетдингизми?  Ёки ёнингизда кимдир қўшилиб кетганмикан?  Кеча Ҳусния келинойим "Бу сафар дадангни ишхонасидагилар ойинг билан кетишига  жавоб бермабди"  дегандилар шекилли. Эссиз ўшанда ойижонимни ким билан кетганларини сўраб олсам бўларкан...
    Яхшиси ҳозир бувимгиларни ёнларига бориб сўрайман"...

    Ойгул хонасидан аста чиқиб бувилари ўтирган хонага йўл олди. У Обида бувисининг яна йиғлаётганини эшитиб эшик ортида таққа тўхтади.
   - Ҳакима опа.  Қандоқ қилай?  Онани яратмасин экан?  Руҳсат беринг,  Маҳлиёйимдан қолган ёлғиз тирноқ Ойгулимни олиб кетай. Кўряпсиз,  Муҳайё ортиқ бу ерда қола олмайди. У борлиги туфайли  Ойгулимдан кўнглим тинч эди. Энди пора-пора бўлган кўнглим Ойгулимни ўйлаб алағда бўлмасин.
   - Обидахон. Ойгулни ўйлаб ҳавотир олманг. Уни ёнида ўзим қоламан. Бобоси билан шунга келишдик. Онасидан айрилган қизни отасидан ҳам айириш адолатсизлик бўлади. Бу ёқда мактаби,  устози,  синфдошлари ҳам бор.  Жон қудажон,  Ойгул қизимни ҳар таътил вақтида ёнингизга юбориб туришга ваъда бераман.
    Ҳакима опа шу сўзларни айтар экан эшик итарилиб кўзлари катта-катта очилган Ойгул кўринди. У тўғри бориб Обида бувисининг қучоғига отилди: 
   - Бувижон... Ойижоним менга "Дадангни айтганларини қилгин"  дея тайинлагандилар. Сиз билан қишлоққа кетсам уларнинг айтганларини қандоқ қиламан?  Ундан кейин...- Ойгул бувисига жовдираб тикилди,- ойижоним тузалиб уйга қайтишларини шу ерда,  уйда кутиб олмоқчиман. Улар қайтсалар сизни кўришга бирга борамиз...
   Обида опа ҳудди онаси Маҳлиё каби Ойгулнинг сочларини титроқ қўллари билан тараган бўлиб уларга лаб босди:

   - Болааааммм...

🍂 🍂🍂

-4-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☺️☺️☺️☺️🩷🩷🩷

1 OYDA 5 MLNDAN 15 MLN gacha OYLIK 💰💲

👍 SIZ HAM XOHLAYSIZMI?
💁‍♀ FAQAT AYOL-QIZLARIMIZ UCHUN!

🏣👩‍💻 ERSAĞ Turkiya Korporatsiyasi
📌Azo boʻlish tekin
🎁 HAMMA xarid sovg'ali! (doimiy)
📈 Halol biznes
💵 Oylik naqd
🇺🇿 Musulmon kompaniya
🏠 Uydan turib ishlash imkoniyati
🛍 Qayta xarid majburiy emas!
🎁 Sovg'alarni tanlab olasiz
🎉 Tug'ilgan kun sovg'asi
👛 Katta daromad olishni istasangiz karyera qilish oson
💵 Oylik 500$ dan 5000$ gacha

Qoʻshimcha malumot uchun gurpamizga qoʻshiling👇👇


🔗/channel/ersag0601onlineish
🔗/channel/ersag0601onlineish
🔗/channel/ersag0601onlineish

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🕓 30-APRIL 1-MAY! BEPUL MARAFONNI o’zida muammolaringiz hal bo’ladi!

Siz KIM BILAN va qaysi muammoni hal qilasiz? Telegram kanalga a’zo bo’ling!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

SEMIZLIKDAN✔️✔️
CHARCHADINGIZMI✔️✔️
TUG'URUQDAN KEGIN ✔️✔️ QORNINGIZ CHIQIB QOLGANMI

UNDA BIZGA QO'SHILING
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI  YEB BIR OYDA  4_5 KG DAN  10_15 KG GACHA  VAZN TASHLAYSIZ.

OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT

UYINGIZDA BOR MAXSULOTLARNI  YEB BIR OYDA  4_5 KG DAN  10_15 KG GACHA  VAZN TASHLAYSIZ.
✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака кун чошгоҳдан ошганида уйга кириб келди. Гарчи унинг кўринишидан чарчагани билиниб турса-да кайфияти жуда кўтаринки эди.

Мирсаид ака дарвозахонага машинасини олиб кирди ва ўтирган жойида машинадан тушмай қўлидаги пакетни ўзини кутиб олган аёлига узатди.

- Мастир , анқонинг уруғиям бунчалик камёбмасдир? Дўконма - дўкон юриб ўпкам тешилиб кетаёзди. Бутун Тошкентни айландим десам лоф бўлмас . Макросиям қолмади , Корзинкасиям . Қаерга кирсам битта жавоб, тўғрироғи савол : "Кеча қаерда эдингиз ?"
Бозорларни айтмайсанми ? Чиқмаган жондан умид деб унисидан бунисига боравердим, боравердим. Ахири Олой бозоридаги битта амаки мушкулимни осон қилди. У мени дардимни эшитди-ю, "Ҳақиқатда топиб бермасак бўлмас экан" деб , айлантириб - айлантириб битта "Камера хранения"дан олиб берди. Ишонсанг топганимда кўзимларимдан ўт чақнаб кетди. Ҳурсандчилигимдан- да ,- у шундай деб пакетга ишора қилди ,- бу ерда ўн дона. Ҳар хилидан танлаб олдим. Иккитасими, тўрттасиними ўзингга олиб қол. Маниям хотиним январда бир шафтоли есин. Кейинчалик мақтаниб юрай мен ҳам . Қолганини келинингга бер . Етар ?!

Мастура опа жилмайди :

- Дадаси , сизни "Менга шафтоли олиб бердилар" деб емасам ҳам мақтанавераман. Буни ўзи кўрганданоқ егандек бўлдим,- у шундай деб машинадан тушган эрига қўлидаги шафтолиларни яна қайта тутқазди ,- буларни яхшиси келинингизга ўзингиз беринг.

Мастура опа шундай дея туриб эри бу таклифга эътироз билдиришини тахмин қилганча дарров ҳужумга шошилди :

- Шундай қилинг , дадаси . Келинлар ҳам қайноталар ўзларни отадан кам яхши кўрмаслигини билиб қўйишлари керак.

Мирсаид ака Мастура опанинг охирги гапидан кейин унга қаршилик қилмади.
У келинининг хонасига яқинлашиб овоз берди :

- Келин , ҳой келин ?!

Ҳилола ҳаялламай остонада кўринди :

- Лаббай додажон. Ассалому алайкум.

Мирсаид ака қўлидаги пакетни келинига намойишкорона узатди :

- Қанақасини егингиз келганини билмаганим учун ҳар хилидан олақолдим.

Ҳилола қайнотаси тутган пакетни олди- ю , уялиб кетди .

Аранг :

- Раҳмат, додажон,- дея олди халос .

Мирсаид ака ўз хоналарига намойишкорона қадам босиб кирар экан, изма -из келган аёлига бир мақтангиси келди :

- Мастииир ... Мана шу ҳозирги "Раҳмат, додажон"нинг нархи-чи бир миллион сўм бўлди.

Мастура опа эрининг устидаги курткасини ечишга ёрдамлашар экан унга жавобан:

- Умрингиз узоқ бўлсин , дадаси ... Эркак кишининг хонадони учун қилган ҳаражатининг савоби жудаям улуғ бўлиши шаксиз. Илоҳим кармонингиз пулга, савоб ҳамёнингиз эзгу амалларга тўлиқ бўлаверсин...- деди у мамнунлик билан

Тушликдан кейин Ҳилола ўз ота- онасини кўриб келишга қайнота- қайнонасидан ижозат сўради.
Эрталабги хариди туфайли эшитган миннатдорчилиги таъсирида ҳали ҳам еттинчи осмонда юрган Мирсаид ака ўзи руҳсат бергач ўғли билан бошлашиб чиқиб кетаётган келинини тўхтатди :

- Келин , қудамгиларга мени номимдан алоҳида салом дейиш ёдингиздан чиқмасин ,- у Ҳилоланинг "Хўп, бўлади , додажон" деганини эшитганда яна бир бор бошини "руҳсат" деган маънода силкитар экан, келини икки қадам юрар - юрмас муҳим нимадир ёдига тушиб қолгандек уни қайта тўхтатди ,- ҳа айтганча келин анави ...

#давоми_бор /61

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

20- ҚИСМ

деярли ҳеч нарса емаётгани эди. Ҳайрон бўлган Мастура опа Ҳилола ошхонадалигини пойлаб ортидан борди:

- Ҳилола , - деди у алоҳида назокат билан , - бундай разм солиб қарасам , кечадан буён ҳеч нарса емаяпсиз. Биз ўзимиз , яна Акромжон билан бўлиб сизга ортиқча эътибор бермадик чоғи. Аммо кечаги ва бугунги уколлардан кейин иситмангиз чиқмади, қадам олишингиз анча енгил. Аҳволингиз яхши томонга ўзгарди- ю ... Нимагадир ҳеч нарса емаяпсиз?! Ё менга шундай туюлдими ? Ошхонада у , бу нарса чимдиб еб оляпсизми деб хаёл қилай, кўнглим жойига тушсин десам авваллари сира бунақанги ҳолатга дуч келмаганман. Есангиз майлику-я , қайтага ҳурсанд бўлардим.

Ҳилола дув қизариб ерга қаради :

- Емаяпман , ойижон ,- деди у кўзларини мўлтиллатганча аранг,- тўғрироғи егим келмаяпти. Ўзимни зўрлаб бирон нарсани оғзимга солсам, ўқчиб ...

Мастура опанинг юзи ёришиб кетди :

- Вой ўзим ўргилай , келинимдан. Мен айтган эдим- а ... Ҳалиям айтаман ўша гапни. Сиз аниқ ҳомиладор бўлсангиз керак, - у шундай деб ўйланиб қолди, - аммо ... Аммо бўш қоп тик турмайди. Агар уйда бор егуликларни таъбингиз тортмаётган бўлса , унда ... Унда кўз ўнгингиздан лип - лип ўтаётган нимадир бўлса ўша нарсани номини айтинг. Шу дардингизни давоси бўлади. Раҳматлик қайнонам "Кўнглингиз тилаган нарсани тўйиб есангиз , таксикоз тез тарқайди" дердилар .
Сиз ҳам қайсидир егуликни жудаям егингиз келяптими ? Шундай бўлса асло тортинманг . Аллоҳга шукр , ҳозир юртимизда топилмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Яқинда додажонингиз билан супермаркетга бориб оғзим ланг очилиб қолди. У ерда сотилаётган мева- чеваларни кўпини умрим давомида энди кўришим . Ҳаа...

Ҳилола , бемалол , сиз ҳам егингиз келганини айтарсиз , хўп ?- Мастура опа кейинги сўзларини кўнглида давом эттирди : "Бошиқоронғи келинга ниманидир харид қилиб , оғзига тутишнинг ҳам гашти ўзгача. Бунда хатто ўша нарсани ўзинг егандан ҳам аъло завқни туйишинг аниқ бўлса керак".

Ҳилола кўзлари билан ер чизди. Мастура опа унинг дилидагини айта олмай ҳижолат тортаётганини фаҳмлади :

- Ҳилола , сиз мени "Ойижоним ниманидир егим келганини қараб туриб билиб оладилар" деб ўйлаяпсизми ? ! Мен бу даражада кишининг фикрини ўқийдиган зеҳнлимасман. Хуллас , бу ишни ўзингиз қилишингиз керак, яъни кўнглингиз тусаган нарса номини айтишни назарда тутаяпман- да.

- Ойижоооон ... Битта дона ...

- Ҳааа ?!

- Бир донагина... шафтоли топишнинг иложи бўлармикан- а ? Бииитта бўлса етарди.

Мастура опанинг чеҳраси ёришди:

- Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ . Фақат ҳозир янги йил киришига озгина дақиқа қолди . Барча дўкон, супермаркетлар ёпилди ҳисоб. Энди эрталабгача сабр қилиб турасиз. Унгача шафтоли шарбати ичиб туринг. Жуда ўрнига тушмаса-да , аммо ҳар қалай тафтингизни босиб туради.

Эртасига Мастура опа ҳар тонгдаги каби бугун ҳам эрта сахардан туриб олган Мирсаид акани тезлашга тушди:

- Жооон дадасиии, бизга шафтоли топиб келмасангиз бўлмайди. Ҳилолангизни кўнгли шафтоли тусаб ҳеч нарса емаяпти. Жооон ...

- Хотин , туриб - туриб сенга ҳайрон қоламан. Ўзингни калланг билан ўйлаб гапиряпсанми шу гапларни ?! Бир ёқда ҳали сўфи бетини ювмаган ғира - шира бўлса ?! Жиллақурса тонг ёришсин ? Шунга кўнарсан, марҳамат қилиб ?! Иккинчи тарафдан кеча барча савдо шаҳобчалари бор имкониятини ишга солиб меҳнат қилди . Бугун йилнинг энг биринчи куни , биринчи числода кўпчилик дўконлар ишламайди. Қолаверса шу бугун одамларнинг ўзидаям дўконга боришга рағбат йўқ.
- Майли , дадаси . Кун ёришгунча кутамиз . Бироқ кўчаларни бир айланиб , қайсидир дўконларда савдо бўлаётганини текшириш аҳдидан қайтганим йўқ . Энг катта супермаркетлар ишласа керак. Бизнесга фалон пул тиккан тижоратчилар учун бир кун ҳам жуда катта йўқотиш бўлиши аниқ. Ахир ...

- Ахир ?! Қанақа ахир ?! Ўша бизнесменларинг бугунни , нафақат бугунни балки бутун январь ойини ҳисоб- китобини янги йилдан аввалги бир хафталик савдода аллазамон жой- жойига қўйиб бўлишган. Бекорга катта тижоратчи бўлишмаган- да улар ?!


@Xazon_Rezgi / 59

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен ота онам хоҳиши билан бир йигитга унаштирилдим.
Унинг баъзи гаплари, ўзини тутишлари мени шубҳага соларди.
Никоҳ кечаси:
—Чой ичасизми?
—Яхна чой бўлса майли, иссиғи керакмас. -деди у мени зимдан кузатар экан.
Шу пайт эшигимиз ортида бир овоз эшитилди.
—Нима дейсан? -деди у бироз жаҳл аралаш.
—Ака ҳозир бормасангиз у ўзини ўлдиришини айтди.
Нотаниш овоз шундай деди. Мен ҳеч нарсага тушунмасдим.
—Мен тез қайтаман сен ухлайвер. -икки елкамдан тутиб шундай дедида кетди. Лекин тез қайтмади.
Бир маҳалҳача ухлай олмай тонгга яқин ухлаб қолибман. Хонамиз эшиги тақиллашидан уйғониб кетдим.
Аста туриб эшикни очдим.
Эшик ортида....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Астағфируллоҳ😱

Аллоҳ ҳеч кимни бошига бу кунни солмасин!


Бу инсон ҳаётлик чоғида мусулмон қилиши керак бўлган амалларни бажаради, яъни Намозларини бекамикўст ўқийди, Эҳсонларни қилади, Ҳаж амалини бажаради. Аммо, вафот этиб савол-жавоб учун Аллоҳ таолонинг ҳузурига борганда бу бандага Аллоҳ қайрилиб қарамас экан.

Шунда банда сўрар экан, “Нима қилган ишимга бундай қаҳр қилмоқдасан?“ деб сўрар экан
Шунда Аллоҳ таоло...

ОГОҲ БЎЛИНГ АГАР БУ ИШНИ ҚИЛИБ ЮРГАН БЎЛСАНГИЗ ТЕЗДА ТАВБА ҚИЛИНГ👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу рецепт билан 79 ёшли бувим мендан ёш кўринадилар. Эримга бу ёқмаганини кўриб бувим қўлимга уша рецепт ёзилган қоғозни бердилар.

Рецептни таркиби оддийлигини кўриб эрим иккаламиз ҳайратдан қотиб қолибмиз.

Икки марта қўллагандим терим қордек оқариб, шишадек тиниқлашди. Энди иссиқда қорайиш йўқ!

Рецептни оддийлигини қаранг
• 1 дона картошка ва

👉 Батафсил

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😛😌😚😁😉😁😌😌😌😔

😛😌😔😌😌😋😌😋😣

😠 Дугонажон, негадир ўзимми нихоятда тушкун, умидсиз ва ўзимни ва атрофимдагиларни ёмон кўриб қоляпман.

🍷 Дугош,сенга битта сирни очай, мен битта каналга уланиб олганман, роса бизлар боп..❤️

😏 Шу каналга уланганимдан кейин, роса ўзгардим... бахтли бўлишни ўргандим 🌈

🥰 Сен ҳам уланиб ол, бир ойга қолмай БАХТЛИ АЁЛга айланишни бошлайсан. 🫰

Ишонмайсанми? 
Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️ Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️Ⓜ️

👇👇👇👇👇👇
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey
/channel/+cLkljnOK7G5kM2Ey

Читать полностью…
Subscribe to a channel