xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#Ҳаётий_ҳикоя

ОБДАСТА

     Бу воқеага салкам ўттиз йил бўлиб қолди. Бавосил (Гемарой)  касали билан оғриб юрардим. Муродуллахонни тажрибали,  қўли енгил жарроҳ деб эшитган эдим.
Дард мени кундан-кунга ўз исканжасига олар эди. Ниҳоят,  чидай олмай,  бир куни Муродиллахонни ҳузурига бордим.
Муродиллахон менга бўш ўриндиқни кўрсатиб;  "Ўтиринг,  аввал бир оз сухбатлашайлик,  ахир сиз билан қадрдонмиз~ку!"  дея мулозамат кўрсатди.
Кейин аста сўз бошлади:  " Биламан,  сиз зиёли одамсиз,  аммо намозхон эмассиз. Кундалик хаётингизда обдастадан фойдаланмайсиз,  чамамда. Акс холда,  хозирги аҳволга тушмаган бўлардингиз. Дўстим,  сизни даволашда,  аввало халқона усулни қўллаб кўрамиз. Шу бугундан эътиборан обдастани ўзингизга дўст деб биласиз ва ҳар гал хожатга борганингизда илиқ сув билан покланиб юрасиз. Иш жойингизда,  сафарга чиққанингизда бошқа идишлардан ҳам фойдалансангиз бўлаверади. Бундан ташқари, ҳар куни эрта тонгда, уйқудан уйғонишингиз биланоқ, 0.5 литр миқдоридаги қайнатилган сувни,  бироз илиқ ҳолда ичасиз ва нонушта қилмай,  ярим соат ховлида сайр қилиб юрасиз. Бу қабзиятни олдини олади.  Бу муолажа усулини канда қилмай бажарасиз. Аллоҳ насиб этса,  4-5 ой ичида касалликдан бутунлай фориғ бўлиб кетасиз. Бу усул хаётда синаб кўрилган,  ўзини оқлаган. Ҳузуримга шифо излаб келишган кўплаб беморлар,  шу оддийгина халқона усул билан шифо топиб кетишган. Сиз ҳам ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасиз,  ИНШААЛЛОҲ ".
      Жарроҳ тавсияларига риоя қилиб,  олти ой деганда бавосил касаллигидан батамом халос бўлдим.
Энг муҳими шу дард баҳона,  Аллоҳ буюрган фарз амалларни бажаришга киришиб кетдим:  беш вақт намоз,  рўза ва бошқа солиҳ амалларни адо этадиган бўлдим. Ҳозир руҳим анча тетик,  соғлиғим яхши. Фарзандларимизнинг барчаларини уйли,  жойли қилиб бўлдик. Энди,  насиб қилса аёлим билан бирга ҳаж зиёратига боришни ният қилганмиз".
Ҳамроҳимнинг ҳикоясидан кейин динимиздаги ҳар бир амал,  албатта бир ҳикматга эга эканига яна бир бор амин бўлдим. Мусулмон қилиб яратгани учун меҳрибон Аллоҳга ич-ичимдан шукроналар айтдим... 

" Ҳидоят" журналидан....

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#шунақа_гаплар

МУЛКДОР

2013 йилнинг декабрь ойи эди. Ўша кезлари аввалги пединститут ёнидаги малака ошириш институти курсида ўқиётган эдим. Бинога кираверишда ўнг қўлда китоб сотиладиган дўконча бор эди. Бир ой давомида у ердан анча бадиий китоб харид қилиб олган эдим. Ўқишнинг охирги куни эса сўнгги бор дўкончага бош суқсам ... у ерда Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" асарининг бешинчи томи турибди ! У пайтда "Шайтанатнинг беши ёзилибди !" деган гап- сўзларни эшитгандик халос. Ўша пайтда шунчалар довдираб қолгандим-ки. Гўёки осмондан бир қоп олтин ёғилгандек. Энг қизиғи "Шайтанат"нинг ёнида Ўзбекнинг машҳур пазанда ўғлони Карим Маҳмудовнинг "Ўзбек миллий таомлари" деган ҳажми катта , варақлари жуда сифатли ва рангли, энсклопедик муҳташам асари ҳам турибди. Эҳ ! У вақтдаги ҳолатимни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Сабаби ҳар икки китобни нархи деярли бир хил , менда эса фақат биттасини сотиб олишга имкон бор эди холос. Хуллас узоқ ўйланиб қаҳрамонлар тақдирига қизиқиш устунлик келиб "Шайтанат 5" ни сотиб олдим. Бир томондан харидимдан бошим осмонга етса , иккинчи тарафдан нариги китобни ололмаганимга юрагим куярди.
Қиш бўйи "Шайтанат 5"ни менда борлигини эшитиб жуда кўпчилик сўраб келганди. Шу тариқа барчамизга уни биринчилардан бўлиб ўқиш насиб қилганди.
Орадан йиллар ўтиб телевидениеда Мурод Ражабов олиб борадиган "Ош бўлсин!" кўрсатувини кўриб қолдим. Кўрсатувда бир ошпаз киши ўзи билан юқорида номини келтирганим- Карим Маҳмудовнинг "Ўзбек миллий таомлари" китобини олиб келиб даврадагиларга кўрсатди. Йиғилганлар , хусусан Мурод Ражабовнинг ҳам зумда ўша китобга "ишқи" кетди. Мурод ака кўрсатув давомида китобни келтирган инсондан "Менга шу китобингизни сотинг" дея ҳарчанд сўрамасин қайта - қайта "Йўқ" деган рад жавобини олган эди. Китоб эгаси "Бу авлодларимга мулк бўлиб қолади" деб изоҳлаганди ўз жавобини ...

Кимда қандай билмадим, аммо мен китоб йиғиб яйрайман. Уни фарзандларим учун қолдирадиган мулкларим ичида энг қадрлиларидан бири деб ҳисоблайман.

Ана шундай мулклар эгаси мулкдор бўлиб юриш барчамизга насиб этаверсин ...

Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

76–летний книготорговец Мохамед Азиз проводит за чтением книг от 6 до 8 часов в день

Прочитав более 5000 книг на французском, арабском и английском языках, он остается старейшим букинистом в Рабате. Его магазин 43 года работает без перерыва в одном и том же месте.

Когда его спросили, почему он не запирает магазин, ведь книги могут украсть, он ответил, что те, кто не умеет читать, не крадут книги, а те, кто умеет читать, не воры.

Задумайтесь!
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

     Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.

   Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.

    Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.

    Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин. .

     Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги  доимий ҳамроҳимиз бўлсин. 

     Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...      

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бир куни холаси Ойгулни мактабга олиб бормади. Шу куни туни билан ёғиб чиққан ёмғир эртаси кун ҳам тинмади. Тушга яқин қишлоқдан Лутфилла бобоси ва Обида бувиси ҳам етиб келишди. Уларнинг ортидан қўшни вилоятлик, дадаси Жавлоннинг ота-онаси, Ойгулнинг иккинчи бобо-бувиси ҳам ҳаллослаганча келиб қолишди.
Эркаклар бир хонага кириб тизилганча паст овозда суҳбатлашишар, ора-чорада билинтирмасликка ҳаракат қилиб чуқур оҳ тортиб қўйишарди.
Аёллар эса гоҳи рўмолларини учини қимтиб тишлаганча юм-юм йиғлашар, гоҳи Маҳлиёнинг ёнига навбатма-навбат киришар, у ердан чиқишгач ҳайкалдек турган жойларида тек қотишарди.
Қаердандир пайдо бўлиб қолган тоғасининг аёли Ҳусния опа дағ-дағ қалтираётган Обида бувисига икки марта укол қилди. Бувиси тинчлангач Ойгулни елкасидан қучганча кеча касалхонадан чиққан онасининг ёнига олиб кирди.
- Ойгул қизим,- деди у қизалоқни онасининг ёнига олиб борар экан,- ойижонингни сенда гапи бор экан.
- Ойиии,- Ойгул иҳраб ётган онасининг ёнига яқинлашиб ўпкаси тўлди,- ойижооон..
- Ааа?!- Маҳлиёнинг кўзлари чала юмуқ бирдан кўзлари бирдан чарақлаб очилди,- қизим... Болам...- қуруқшаган овози аранг эшитилди унинг,- яқинроқ кел...

Ҳусния келинойиси довдираб турган Ойгулни озган, бироқ ҳаддан ташқари гўзаллашиб кетган онаси томонга авайлаб, янада яқинроқ итарди
- Қизим, - сўзларни аранг талаффуз қила бошлади Маҳлиё,- қизалоғим... Кел бағримга...
- Ойижон,- бўғзига йиғи тиқилганча онасининг пинжига суқилди Ойгул,- сиз... ўляпсизми?
Маҳлиёнин бағри ҳаддан ташқари қайноқ эди.
- Йўў... Йўқ, қизим,- энтикканча базўр тилга кирди Маҳлиё,- мен шунчаки бироз вақтга узоқларга кетмасам бўлмайди. Кўряпсан-ку, тобим йўқ.
- Кейин келасизми? Қачон қайтасиз? - кетса-кет саволларни уйди Ойгул
- Ҳаа, албатта келаман , -базўр сўзланди Маҳлиё,- тузалиб олишим билан келаман. Унгача сен яхши, одобли қиз бўлгин. Дадангга гап қайтармагин. Беш баҳоларга ўқигин...

- Хўп бўлади, ойижон. Ҳамма айтганларингизни қиламан. Сиз тузалиб кетсангиз бўлгани.
- Жоним қизим...- Муҳайё Ойгулнинг сочларига лаб босди.

-2-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ манфаатли қилсин
...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🔥 #АНОНС🔥

Яқин фурсатларда!

Хазонрезги қаламига мансуб онлайн асар:

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ...

Биздан узоқлашманг!


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир ўзбек акамиз Москвада бехаё аёллар яшайдиган уйга борибди
-Ким мен билан бирга болса 5000рубл бераман фақат ҳаммаси ўзбекча бўлади дебди
Ҳеч қайси қиз Ўзбекча қандай бўлар экан деб қўрқиб рози бўлишмабди шунда акамиз пулни 50000 рублгача ошириб фақат Ўзбекча бўлади деса Наташа исмли қиз 50000 рублни эшитиб бир амаллаб эрталабгача чидайман деб рози бўлибди иккаласи бир хонага кириб кетибди эрталаб Наташа хонадан чиқса бошқа қизлар атрофини ураб олиб
-айтчи Наташа Ўзбекчаси қанақа бўларкан қийналмадингми деса🙈👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#СубҳанАллоҳ

Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) бу егуликни ҳалол бўлса ҳамки емасликка қасам ичганлар!😱
Буни сабабини билганизда ҳайратда қолишингиз аниқ!😢

👉Жавобини ҳозироқ билиб олинг

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аудио асар
2-қисм.

"Ижарага берилган эр".

✍️ Хазонрезги.

🎙 Субҳидам.

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#иқрор

Ҳаётнинг баланд-паст, ўнг-у сўлида,
Сўлим боғи ёки қақроқ чўлида,
Жоним нисор қилмай ҳар ким йўлига,
Бир кун ўзим учун яшагим келди.

Ёнар шам мисоли кунда тобора,
Тугаб бормоқдаман нетай, начора,
Дунёга келганман мен ҳам бир бора ,
Бир кун ўзим учун яшагим келди...

Бировга туширмай асти малолим,
Ўзим учун бўлиб сўроқ ,саволим,
Шу таҳлит ёзилиб нома- аъмолим,
Бир кун ўзим учун яшагим келди...

Ҳаёт гоҳ бол тутди, гоҳ заққум- тахир,
Юрак қадоғида кечмишим зоҳир,
Айб бўлмаса керак айтингчи , ахир ?
Бир кун ўзим учун яшагим келди...

Кимларнинг йўлига экмай гул, кўчат ,
Ранжисалар эрта қилайин тоқат ,
Ўз ҳолимга қўйинг бир кунга фақат ,
Бугун ўзим учун яшагим келди...

Фақат бугун учун берингиз руҳсат,
Бир кун ўзим учун яшагим келди...


Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БАЛКИ  БУ  НАЖОТИНГДИР...

...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.


Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг.  Эҳтимол бу Сизнинг  нажотингиздир!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мана уч йилдир- ки , у Россияда таълим олиб келмоқда.

Сулаймондан бир ёш кичик бўлган Акромжон Мирсаид ака уни ишга қабул қилган йилдан буён у билан ака - укадек чиқишиб кетган эди. У Мирсаид акаларникига кўп бора келар , гоҳида Сулаймоннинг хонасида тунаб қолиб , эрталабгача суҳбатлашиб , бахслашиб чиқар эдилар. Мастура опа ҳам кўнглида заррача кири бўлмаган Акромжонни оналик меҳри билан суюб қолган эди.

Акромжон чет давлатга ўқишга кетгандан буён ёзги таътил вақтида бир ойга она юртга қайтар , бу ердаги кунларининг асосий қисми шу хонадонда ўтар эди.

У ўқиши сабаб Сулаймоннинг тўйига кела олмаган эди. Аммо бу йил одатига ҳилоф равишда қишки таътилда бир хафта бўлса ҳам қадрдон хонадонига келишни кўнглига туккан эди.

Ҳилола Акромжон ҳақида бирда, ярим эшитган бўлса-да , унинг ушбу келинлик оиласи аъзолари учун бу қадар суюкли эканлигини ҳис қилмаган эди . Бугун хонадон аҳлларининг бу йигитга қилган муомаласини кўриб , ўзи ҳам меҳмоннинг ҳурматини чиройли қилиб жойига қўйиш кераклигини фаҳмлаб улгурган эди.

Мирсаид ака билан Мастура опа меҳмонхонага бошлашиб киришганда Сулаймон ва Акромжон қизғин суҳбатни бошлаб юборишган , Ҳилола бўлса меҳмоннинг иззатини жойига қўйиш мақсадида шундоқ ҳам тўкин дастурхонни янада тўлдириб юборган эди.

Ота- онасидек бўлиб қолган Мирсаид ака билан Мастура опа хонага бошлашиб киришгач, Акромжон уларнинг ҳурматига қўлини кўксига қўйганча қайта ўрнидан қўзғалди .

- Ўтиравер , болам,- деди Мирсаид ака унга меҳрли кўзларини тикиб .
Шуниси ажабланарли эди- ки , барча жойда ўзининг қаттиққўл табиатини кўз- кўзлашни яхши кўрадиган Мирсаид ака Акромжонга келганда сира бундай қила олмасди. У гоҳида бунинг сабаби нимада эканлигига ҳам ўзи ҳайрон бўлар , кўпинча эса барини йигитнинг ўксик кўнгли билан боғлар эди.

- Отажон , бардам - бақувват, яхши юрибсизми ? - сўрашган бўлди Акромжон Мирсаид ака билан , - сиз- чи ая ?! Туззукмисиз ?

Акромжон сўраша туриб ўрнидан қўзғалди ва сал аввал хона бурчагига қўйиб қўйган каттагина портфелини бориб олиб келди.

Акромжон портфелини очиб чиройли қилиб қадоқланган бир буюм чиқариб қаршисида ўтирган Мирсаид акага узатди :

- Отажон , бу сизга . Туянинг юнгидан тўқилган белбоғ-бандаж. Чўзилиб кетмайди. Бу йилги қиш Ўзбекистонда ҳам Россияникидан қолишмаяпти экан. Шунга бағрингизни иссиққина тутар деб шуни олгандим,- Акромжон кейинги ўралган пакетни очаркан бу сафар ўрнидан туриб қўлидаги рўмолни Мастура опанинг елкасига ташлади ,- аямга эса эчки юнгидан тўқилган иссиқ рўмол. Елкангиздан қўйманг , ая.

Мирсаид ака билан Мастура опа Акромжонни узоқ дуо қилишди.

Дуодан сўнг Сулаймон Акромжонга тегишди :

- Менга-чи ? Мозорбости қилиб бирор нарса обкелмадингми ? Ёлғизгина аканг бўламан- а, номард ? Акалик ҳурматим шуми ?

Акромжон ҳам бўш келмади :

- Ака ! Ўзи яқинда уйланган бўлсангиз ?! Куёвлик сарпосидаги кийимларни ҳали бир- икки йил киярсиз?! Шундаймасми ?

- Шундайликка шундайку-я , сен совға қилган нарсанинг қадри бошқача эди- да...,-Сулаймон шундай дея ёлғондакам хўрсинди.

- Вой - бў ака, дарровда лаб бурманг- да. Сизни унутиб бўлармиди ?! Сизга ҳам совғам бор . Тўғрироғи келинойимга тўй совғаси.

Акромжон портфелидан бу сафар ялтироқ, энсиз , аммо узунлиги бир қарич бўлган қути чиқарди :

- Ака, буни келинойимга бериб қўясиз.

Сулаймон қутини Акромжоннинг қўлидан олиб оҳиста очди.

@Xazon_Rezgi / 57

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

• Ўқитувчи ўқувчи қизнинг дафтарига:
- Қизингиз кўп гапиради-, деб ёзиб уйига юборибди.
• Хатни ўқиган қизнинг отаси жавоб ёзибди:
- Униси ҳеч нарса эмас!Сиз уни онасини кўрсангиз борми?! 😅

©Маҳбубий

@xazon_rezgi 🌼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу қизни ўлдириш учун 100 милион доллор Мукофот Вада Қилинган

Бу қиз билам 1 кун яшаган одам ертаси куни вафот етарди хатоки олдида 1 соат хам туриб бўмастин ўзини ота-онаси ўлдириш учун қотиларни ёлашти чунки қизда....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ваннахонадан чиққан қиз, хона чироғи ўчиқ эканига ҳайрон бўлди. Ахир, ёқиқ қолдирганди. Пардалар ҳам тушириб қўйилган. Титраб кетди...  Шу пайт ортидан совуқ ва бақувват бир қўл қучиб олиш баробарида оғзини ҳам ёпди. Мен сенга барибир меники бўласан деганмидим! Ноз қилдинг. Агар ақлли қиз бўлганингда ҳаммаси тўй билан бўларди. Энди ўзингдан кўр!
   Қиз типирчилар, йиғлар, нозик қўллари билан Эркакни тирнар аммо чиқиб кета олмасди. Оҳири ҳолдан тойди.
-Бўлдими?-қулоғини тагидаги ҳириллаган овоз, ҳансирашга айланди.
-Йўўўқққ!-  
Шу вакт эркак қизни.......... 👇👇👇👇👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ойгулни онасининг ёнидан олиб чиқишгандан сўнг хонадондагилар алланечук бесаранжом бўлиб қолишди. Қариндош-уруғларнинг кайфияти тушкунлигига қарамай Ҳусния келинойи Ойгулни катта қизи Мубинага қўшиб шаҳарнинг у четидаги квартирасига жўнатиб юборди:
- Эртага Мубина опанг синфдошлари билан ҳайвонот боғига боришар экан. Опанг сени ҳам ўйнатиб келади.
Ойгул сал аввал онасига "Одобли қиз бўламан" деб ваъда бериб қўйганлиги учун кўнгли тилар-тиламас йўлга тушди.
У Ҳусния келинойисиникида беш кун қолиб кетди. Ойгулнинг билгани шу бўлди-ки, оилада Ҳусния келинойиси асосий сўзни айтадиган, қарорларни тоғасининг ўрнига ўзи шарт-шурт қабул қилиб кетаверадиган аёл экан. Аммо бу Ойгулни келинойисини яхши кўришига қаршилик қилолмади, сабаби Ҳусния келинойиси жудаям меҳрибон, пазанда, тили ширин, бир сўз билан айтганда "тилла аёл" эди. Унинг эри, Ойгулнинг иккинчи тоғаси Музроб эса камтар, камсуқум ва камгап инсон эди. Ойгулга тоғаси нима учундир ўзини ундан олиб қочаётгандек туюларди.
Тоғасининг уйида бўлган вақт Ойгул ҳаммадан ҳам ойижонисини соғинди. Дастлабки уч кун келинойиси ва тоғаси уйда бўлмаса ҳам Мубина билан Муслима Ойгулни кўнглини олишга обдон ҳаракат қилишди. Бешинчи кунга бориб бир сўз демай мунғайиб қолган қизчага қараб ўртаниб кетган тоғаси ва келинойиси уни ўз уйига олиб бордилар.
Ойгул уйига бориши билан энг аввал онаси ётган хонага чопқиллади. Кутгани, таҳмин қилганидек Маҳлиё у ерда йўқ, ўрни чиройли йиғиштириб қўйилганди.
- Ойижоним тузалиб келишга кетдиларми?- Ойгул меҳмонхонага чиқиб у ерда ўтирганларга савол берар экан бирдан ёдига уларга салом бермагани тушди,- ассалому алайкум...
- Ваалейкум ассалом, Ойгул қизим,- энг биринчи алик олган Ҳакима бувиси Ойгулни бағрига маҳкам босди,- ҳа Маҳлиё ойижонинг даволаниш учун чет элга кетди. Фақат у ерда озгина кўпроқ қоларкан, нимагаики дўхтирлар ойижонингни яхшилаб, жиддий даволанмаса бўлмайди дейишяпти.
- Кел гул қизим, - Обида бувиси қизиқ-да бўш қолса йиғлагани йиғлаган ҳудди ҳозиргидагидек,- сендан Маҳлиёйимнинг иси келади.
Ойгул Ҳакима бувисининг пинжидан чиқиб Обида бувисининг қучоғига сингди:
- Ойижонимни сиз ҳам соғиндингизми, бувижон?
- Ҳаа, - оғир хўрсинди Обида бувижониси,- вой Аллоҳим-а, бу доғ-у, дардингга қандай чидайман?! Юрагим ўт бўлиб ёниб кетяпти-ю? Шундоқ навниҳол қизимни бўйлари қора лаҳадда чирийдими энди ?! -Обида бувижониси елкалари силкинганча баралла йиғлаб юборди.

- Қуда, Аллоҳни иродаси шу экан-да, қандоқ қиламиз энди?-овози бўғилди Ҳакима бувисининг ҳам, - қўйинг Ойгул қизимнинг ҳам ўтини ёрманг, - у шундай деб Ойгулга қучоғини қайта очди, - кел болам, қорнинг ҳам очиб кетгандир-а? Ҳозир холангга айтаман, қайноққина шўрва олиб келади.
- Қорним тўқ, бувижон. Тоғамларникида Мубина опам пиширган қуймоқдан егандим.
- Ундай бўлса, қизим, хонангга чиқиб китоб-дафтарларингга қарагин. Эртадан мактабингга борасан. Борақол, жоним болам...
Ойгул хўп деганча ўзини хонасига чиқди. Хонаси ҳар доимгидек тартибли, у ерда Ойгул учун ортиқча юмуш йўқ эди.
У эртанги кун дарс жадвали бўйича китоб-дафтарларини папкасига солгач, яна бироз куймаланган бўлди. Сўнг ўз ётоғига чўзилди. Ойижониси кўз ўнгига келиб бўғзига нимадир тиқилди. Ойгул онасига жуда-жуда оғир бўлганини, у кетган ердан қайтишини имкони ўта қийинлигини ҳис қилиб юраги туздек ачишди. "Ойижоним ҳақиқатда ўлган бўлсалар-чи? - ўйлади у кўнгли бузилиб, ахир Обида бувим" Шундоқ қизимни бўйлари лаҳадда чирийдими? " деб йиғладилар-ку? Лаҳад деганлари нима бўлса экан? Аммо... Аммо шунча одам алдоқчи бўлмаса керак? Ахир улар "Ойижонинг тузалиши билан қайтади" дейишяпти-ку?

-3-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#муқаддима

"Кўнглим билан ёлғиз қўйинг, илтимос..."
Хазонрезги

🍂

#Муқаддима

-Дунёда нима йўқ?
- Кўп нарса йўқ, қайси бирини айтай?...
- Бир бошдан айтаверинг-чи...
- Армонсиз инсон йўқ...
-Яна...
- Бахти тўкис инсон ҳам йўқ...
-Яна...
- Ўзимиз истаган ҳар қайси орзунинг амалга оширишнинг тўлиқ имкони йўқ...

- Ундан кейин-чи?

- Билмадим... Бошим оғриди...

Дунё чексиз...

Туйғулар чексиз...

Армонлар, изтироблар, бахтга муштоқлик, эртанги кунга умид осмоннинг охири йўқлиги каби чексиз...

- Ҳа-я...

Осмоннинг охири йўқ...

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Қизалоқ Ойгул кейинги кунларда онасининг ўзгариб қолганига ҳайрон эди. Бора-бора бу ҳайронлик ҳавотирга айлана бошлади.
Ҳар куни қизалоғини тонгда эркалаб уйғотадиган, дастурхонни бири- биридан ширин пирог, қуймоқлар билан безайдиган, мазали нонуштадан сўнг Ойгулни сочларини иккита қилиб ўриб мактабга меҳр ила кузатиб қўядиган Маҳлиё кейинги ойларда ҳеч нарса билан иши бўлмай қолгандек эди гўё.
Саккиз яшар Ойгул кўп ўтмай катталарнинг сўзларидан болалик шуури билан онасининг оғир касалликка чалинганини фаҳмлади-ю, аммо умид қилишда давом этди. У "Онам сутни қайноқ-кайноқ ичсалар, тезда тузаладилар" деган ўйда бироз ҳотиржам эди. Ахир онаси ўзининг тоби қочганда шунақа қиларди-да.
Кўп ўтмай қишлоқдаги бобо билан бувиси уларнинг уйига холаси Муҳайёни жўнатишди. Муҳайё келгач Ойгулга анча осон бўлди. Кейинги кунларда рўзғорнинг оғир юки муштдек елкасига киши билмас юкланиб бораётган Ойгул бироз енгил нафас олган бўлди.
Шу йил мактабни битириб ўқишга киролмаган Муҳайё елиб- югуриб опаси, поччаси ва жиянчасини хизматини қила бошлади.
Кўп ўтмай Маҳлиё бутунлай ўрнидан турмай қолди.У кунларини бир кун уйда ўтказса уч кун касалхонада ўтказа бошлади.
Ойгул кундан кунга сўлиб бир ҳовуч суякка айланиб бораётган онасининг аҳволи ёмонлигини тан олгиси келмас эди. Бироқ қани юрак тан олмаганини тақдир ўз измига қўйса экан.
Ойгул дадаси Жавлоннинг ҳам юраги эзилаётганини унинг тобора синиқиб бораётган чеҳрасидан ва бўш қолди дегунча балконга чиқиб очиқ дераза ойнаси ёнида босиб-босиб сигарет чекишидан англар эди.

-1-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум, яхшилар. Бугундан бошлаб эътиборингизга янги онлайн асар тақдим этиш ҳаракатига тушдим. Дуо қилиб қўллаб турсангиз дегандим...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

​​#ҳаёт_манзаралари

РИЁ
(ҳикоя )

Махалла гузарида боқувчисини йўқотган оила фарзандининг суннат тўйи бўлаётган эди.
Бутун махалла баҳоли - қудрат ушбу тўйга ўз хиссасини қўшган , эркаклар имкон даражасида пул маблағи тақдим қилган бўлсалар, аёллар тўйга қуруқ қўл билан келмай тоғораларини тўлдириб олиб келган турли егуликлар билан дастурхон файзига файз қўшган эдилар .
Ногоҳон кўча тарафдан шу махалла фуқароси тадбиркор Орифжон ўз енгил автомашинасида ўтиб қолди . У кираверишда бир қатор бўлиб ўтирган қарияларнинг олдидан кўришмай ўтиб кетишни ўзига эп билмади шекилли , машинасини йўл четига тўхтатди. Машинадан тушгач бир қўлини кўксига қўйганча даврадагилар билан сўрашган бўлди. Шошилинч иши бор экан- ми , ҳижолатли жилмайганча яна зум ўтмай ўз йўлига равона бўлди .
- Қуруқ бўлмай ўл , - даврани тўлдириб ўтирган Ҳури опоқи атрофдагиларга эшиттириб шанғиллади,- бир паст ўтирсанг хонликдан тушиб қоласанми ?! Ҳаммаям одам. Қаранг буни тўй эгасини менсимаслигини...
Махалла фаоли Лолахон эътирозга оғиз жуфтлаган чоғда Фазилат келинойи чаққонлик қилиб сўз навбатини олди:
- Эшитдингларми , Ориф аёли билан ҳажга жўнаётганмиш ...
- Ҳажга боргунича , мана бу кабиларга ёрдам берсин , кўпроқ савоб бўлади. Хотини ўзидан паст .Қаранглар , шу ергаям келмабди. Тоғорадан қочганда , нокас. Битта тоғора кимни ўлдирибди. Мана ман ҳам ўнг қўлимни ўйнатиб картошка сомса пишириб келдим,- Ҳури опоқи лаби-лабига тегмай сўзини бермасди.
Шу ерда Лолахон "портлади" :
- Ҳури кеннойи , Ориф аканинг аёллари шифокорлар-ку, ишда бўлсалар ...,- Лолахон бир оз тараддудланиб сўзини давом эттирди:
- Аслида ҳозир мен айтадиган гап ... Хуллас , Ориф акага ваъда бергандим, аммо билиб билмай гуноҳкор бўлиб қолмаслигимиз учун ваъдамни бузмасам бўлмайди шекилли. Ўйлайманки , шу гап орамизда қолади. Тўй эгасининг қулоғига етиб бормасин. Гапнинг лўндасини айтсам, шу тўйнинг деярли барча ҳаражатини Ориф ака ёнларидан кўтариб бердилар,- Лолахон ўзига изтеҳзоли боқиб турган боқиб турган Ҳури опоқига таънали боқиб:
- Ўтган хафта уйингизнинг томини қайта ёпиш учун махалла томонидан берилган қурилиш материаллариниям улар эҳсон қилгандилар ... Ориф ака "Мени берганимни биров берса , қилган амалим риё бўлиб қолишидан қўрқаман" дейдилар бизга ҳар сафар сир тутишни тайинлаганларида...,- деди сўзларини тугатганча.
Лолахон жаҳл билан ўрнидан туриб нари кетди
Ранги бўзариб кетган Ҳури опоқининг аҳволи ҳавас қилгулик даражада эмас эди. Унинг ёнида ўтирган Муқаддамхон фурсатдан фойдаланиб, тиши ўтмаганидан ея олмаган сомсасини секин чойнакнинг ортига яшириб қўйди...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Меҳр оқибатни телефонга алишиб юбормайлик…

Ҳозирги кунда долзарб муаммога айланаётган айни ҳақиқат!

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

"Ижрага берилган эр".

3-қисм.

✍️ Хазонрезги.

🎙 Субҳидам.

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🍳 Ошхонадаги қорайиб кетган това ва қозонлар муаммоси сизда ҳам борми?

Бир дўстим кимё лабораториясида ишлайди. У бир куни менга жуда самарли қўлбола тозалаш воситасини тайёрлаш усули ҳақида гапириб берди. Энг қизиғи ҳар қандай уй бекаси буни атиги 2 дақиқада тайёрлай олар экан!

Бунинг учун бизга қуйидаги 3 та нарса керак бўлар экан...
👉 Давоми

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ПАДАРКУШ

У ўғлининг ўқишига пул тўлаш учун олис ўлкаларга бориб ишлади. Совуқ, зах конда оғир меҳнат қилди. Ўғли институтни тамомлаб, шаҳарда қолди. Ота ишни давом эттиришга мажбур бўлди. Унинг топган пулларига ўғил уй сотиб олди.
Ота қишлоққа қайтганида соғлиғидан анча путур кетган эди. Юзи рангпар тус олган, ўпкаси қаттиқ шамоллаган эди. Узоқ даволанса-да, кор қилмади: совуқ ва зах ишини қилиб қўйган экан. Қишлоқдаги шифокорлар, шаҳарга бориб даволанинг, дейишди. Бироқ кекса беморнинг шаҳарда шифо топиши ҳам қийин бўлди. Унинг нафас олиши тобора оғирлашар, тез-тез чарчаб қоларди.

Ўғил каттароқ ишга ўтган эди. Отасининг саломатлигини эмас... унга кетган вақтни ўйлаб сиқиларди у. Бечора қария навбатдаги врач ҳузуридан чиққанида ўғил қўл телефонида асабийлашиб гаплашаётганди. Ота уни кўзлари жавдираб кутиб турди. Ўғил гаплашиб бўлиб, қовоғини уйиб қаради. Ота даволаш учун катта пул кераклигини айтганида, ўғли тутақиб кетди. Қаттиқ сўкинди. Кимни ҳақорат қилгани номаълум, аммо у отасининг кўзларига тик қараб гапирган эди.

Отани йўтал тутди. Аслида кўз ёшларини яшириш учун ёлғондан йўтала бошлаган эди... Кечга бориб, унинг жони узилди...

Агар ўлимига касаллик сабабчи дейилса, у ҳали бироз яшаши мумкин эди...

Анвар Намозов

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Уктам Саидовнинг ушбу тасвирлаган расмида бир жараённи кўриш мумкин.
Бу бизга хузур ва хотиржамлик багишлайди.
Савол: бу кандай жараён?

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Қути ичида чиройли кўзчалар билан безатилган билак занжири турар эди.

- Вой- бў, бунчаям чиройли бўлмаса , - деди Мастура опа Сулаймон унга узатган занжирни кўздан кечира туриб ,- болам ўзинг талаба бўлсанг , шунча совға - саломга пул сарфлаб ўзингни қийнаб қўйибсан.

- Ая , ўқишдан бўш пайтимда у ердаям ишлайман. Пулларим анча тўпланиб қолган. Кейин ёлғиз бошимга қанчаям ҳаражат қилардим?! Қолаверса битта - ю , битта акам бўлса. Буни келинойимга беринг . Мен синглим Ҳамидагаям худди шунақа занжир олдим.

- Раҳмат , болам. Барака топ . Аллоҳим бирингга минг, мингингга туман берсин. Ундан кейин Сулаймон аканг ҳам совғангга яхши кунларингда яхшиликлар билан жавоб қайтарсин.

Шу пайт эшик очилиб Ҳилола чойнакда иссиқ чой олиб кирди.
У чойнакни столга қўяр экан Мастура опа уни ёнига чақирди:

- Қизим , бу занжирни аканг тўй совғаси сифатида сенга олиб келибди .

Ҳилола қизарибгина совғани олди ва Акромжонга аранг:

- Катта раҳмат , мулла ака . Пулингиз кўп бўлсин ,- деди.

- Ота , ая ,- деди Акромжон,- менга энди руҳсат берасизлар . Аэропортдан тўғри сизларникига келган эдим. Энди уйга ўтиб ... - шу сўзларни айта туриб унинг овози титради ,- мозорбошига бориб онамни йўқлай . Кейин Ҳамиданикига ҳам бориб келишим керак. Болалари кўз ўнгимдан бир- бир ўтиб кетяпти. Синглим ҳам сизларга ўхшаб келишимдан бехабар эди. Бир сюрприз қилай.

Мирсаид ака Акромжонга ноилож руҳсат берди :

- Ҳозирчаликка майли , ўғлим. Аммо кечга қайтиш шарти билан.

- Ота , эртага шунақа пайтларда қайтаман. Барча қариндош, таниш - билиш , синфдошларимни бир-бир кўраман- у , кейин сизнинг ихтиёрингиздаман. Руҳсат берасизми, ота?

Мирсаид ака "Маъқул"дея бош ирғаб , қўлини дуога очди.

* * *

Одатда янги йил байрамини байрам ўрнида кўрмайдиган Мирсаид ака бу сафар Акромжоннинг шарофати билан ёйилиб ўтирди. Акромжон ҳақиқатдан ҳам унинг кўнглидан мустаҳкам жой олган эди.

Боз устига Ҳилола кеча ва бугун олган осма уколлар таъсирида анча жонланиб қолганди. Аммо Мастура опанинг назаридан бир нарса қочмаётган эди. У ҳам бўлса келини Ҳилоланинг ...

#давоми_бор / 58

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

19- ҚИСМ

- Ҳаа тинчликми ? ! - деди Мирсаид ака аёлининг дабдурустдан айтган сўзларидан ҳайрон бўлар экан.

- Дадаси , ахир ўзингиз "Топиб олган муҳтож бўлсин- у, йўқолган пулларим бир корига ярасин" демаганмидингиз ?
Мана Аллоҳ сизнинг лафзингизни текшириш учун пулни қўлингизга қайтариб келтириб қўйди. Эгасиям тайин. Йигитчанинг айни ўқийдиган ёшида арава тортиб юриши муҳтожлигидан дарак эмасми ? Хуллас , ҳозир кафтингизда турган пуллар ўз қарорингиз билан аллақачон ўша йигитчанинг ҳалолига айланиб бўлган.

Агар Аллоҳдан ҳаё қилсангиз бу...

- Бўлди , уларни эгасига қайтараман,- Мирсаид ака зумда бир қарорга келди ,- истасанг мен билан юр. Сениям бир бозор айлантириб келай.

Мирсаид аканинг аёлини ўзига ҳамроҳ қилишдан мақсади бошқа эди.
У аёли Мастурадек териб- териб, жой- жойида гапира олмас эди. Мирсаид ака сув сотувчи ўша ўспирин топиб олган пулларини олишни мабодо рад этса шўппайиб қайтиб келишдан бошқа иложи йўқлигини тахмин қилган эди.
Ўзини Акромжон деб таништирган йигитчани қайта учратиш қийин иш бўлмади. Бироқ вазиятни тушунтириб пулни беришган вақт уни олишга кўндириш ҳақиқатдан ҳам мушкул бўлди . Гап орасида Акромжоннинг яқин атрофдаги махаллада яшашини билиб олган Мастура уни уйларига бориш учун руҳсат сўради. Қаршисидаги дилбаргина аёлнинг таклифини рад этолмаган Акромжон елкасини қисганча уларга йўл бошлади .
Акромжоннинг онаси Ҳафиза опа ҳам ўғли сингари камсуқумгина аёл экан. Одмигина хонадонда онаси, Акромжон ва синглиси Ҳамида яшашар экан. Кейинчалик орадан вақт ўтиб ҳар икки оила яқин бўлиб кетишганларида шуни билдилар-ки, Акромжоннинг дадаси бошқа бегона аёлга илакишиб гулдек оиласини тақдир измига ташлаб кетган экан.
Ҳафиза опанинг оиласи билан танишганларидан бир ой ўтар - ўтмас, Мирсаид ака Мастура опа билан яна улар хонадонларида пайдо бўлишди . Бу сафар улар ўзларининг нисобга етган пулларидан ажратган закот ҳамда унга қўшимча равишда бир таклиф билан ташриф буюришган эди.

Хафиза опа эр-хотиннинг Акромжон бўш вақтларида қизиб ланғиллаб ётган бозорда сув сотиб эмас , балки салқингина дўконларида савдо билан шуғулланиш ҳақидаги таклифига ўйланиб туриб , ийманибгина кўнди.

Ўша кезлари Мирсаид аканинг қўл остида тўртта катта-кичик дўконлар юритилар эди. Акромжон ўспиринлик йиллариданоқ анча уқувли шогирд эканлигини кўрсата билган эди. Орадан йиллар ўтиб Мирсаид аканинг дўконлари сони ўнтадан ошиб кетган вақтда Акромжон уларнинг барчасини юритадиган иш бошқарувчи бўлиб танилган эди. Бу йиллар ичида у синглисини ота ўрнида ота бўлиб узатди. Уч йил аввал эса туйқусдан энди рўшнолик кўраман деган онасидан ажралиб қолди. Онасидан ажралган Акромжон ҳувиллаган уйига сиғмай қолди. Ўша йилининг ўзида Россиядаги тадбиркорликка ўқитадиган аллақайси институтга масофавий имтиҳон топширди- ю , омади чопиб талабага айланди.

@Xazon_Rezgi. /56

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Brilliant yoki tilla
Deb o‘ylayotgan bo‘lsangiz adashdinggiz ❌

Bular 8 karat tillali Kumushlar
Judayam toza ishlangan
Sariq rangi o‘chmaydi🔴


Bularda hozir skidkani bombasi
Hoziroq kanalga ulanib oling👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel