xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

67415

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мен ҳозир иситма туширадиган безарар укол қилиб кетаман. Ҳилолахон эрталабгача тинч ухлайдилар. Агар эрталабдан яна тоби бўлмаса , дарҳол поликлиникага олиб бориб мутахасисга кўрсатасиз.

Дарҳақиқат Ҳилола эрталабдан аҳволи ўнгланиб уйғонди. Оилалагилар уни туззук бўлиб қолганидан мамнун бўлиб поликлиникага олиб бормай қўяқолдилар.
Аммо яна тунги соат ўнларга бориб Ҳилоланинг тоби кечагидан ҳам ёмон аҳволга тушиб қочиб қолди.

Сулаймон яна Саодатхонни безовта қилишга мажбур бўлди.

- Эртага зудлик билан таҳлил топширишингиз керак. Ҳилолахонни ортиқ ушлаб ўтирмаслигимиз керак. Белларида оғриқ кузатилмоқда экан, айнан ана шундан кўнглим ҳижил ва хавотирман. Кўнгил айнаши биз ўйлаган нарсадан бўлмаслиги ҳам мумкин .

Гарчи Мастура опа Саодатхонга "хўп" деган бўлса ҳам ташқарига чиққач , ўз ҳавотирини яшира олмади :

- Саодатхон , Ҳилолани қандай касалликда гумон қиляпсиз ? Тушунтириброқ айтинг ?

- Холажон , мен таҳлилларсиз бирон нарса дея олмайман. Бироқ келинингиз буйрагини шамоллатиб қўйганга ҳам ўхшаяпти. Тахминим шундай.

- Вой менгина ўлай ?! Вой шўрим ?! - Мастура опанинг кайфияти зумда бузилди , - бу уйда битта буйрак оғриғи етарли эди- ю ? Қайнона- келиннинг тупроғи бир жойдан олинади деганлари рост шекилли ?! Қизим бояқиш нима қилади энди ?

- Холажон , дарровда ваҳимага берилманг- да унақа ? Ҳозир тиббиёт сизнинг касал бўлган даврингиздан қааанча илгарилаб кетган ?! Касалликда зумда ташхис қўйиб , зумда даволаб ҳам юбориляпти. Сизни ҳовлиқтирмоқчи эмасман- у , баъзи ҳолларда танадаги маълум бир ўзгаришлар мана шундай реакция бериши ҳам мумкин .

- Тушунмадим , - талмовсираб сўради Мастура опа ,- яна қанақа ўзгаришлар ?

- Мисол учун Ҳилолахон сиз айтгандек ҳомиладор бўлишлари ҳам мумкин, - босиқ ҳолда тушунтиришга ҳаракат қилди Саодатхон,- организм ўзида янги ҳаётни дунёга тақдим этар экан , албатта бу ўзидан - ўзи бўлиб қолмайди . Барча аёлларнинг танаси бу ўзгаришни турлича қабул қилади. Хуллас ...

- Ҳаа , деярли тушундим,- деди Мастура опа кўнгли жойига тушган бўлиб ,- эртага эрта билан Ҳилолани ўзим текширувга олиб борганим бўлсин. Сизниям оввора қилиб қўйдик- да , катта раҳмат.

- Вазифамиз шу- ку , Холажон. Қўлимдан келган ишга бемалол,- деди Саодатхон йўлга отланар экан,- агар эртага Ҳилолахон кўрикдан ўтгандан кейин томчи дори ёки уколлар буюришса беҳижолат тортинмай ўзимни чақираверинг.

- Сизни маслаҳатга олиб келувдик , айланай. Шифокор ўз номи билан шифокор- да. Укол қилишга қўли енгил , дилбаргина қўшни ҳамшира келин бор. Ҳадеб сизни безовта қилишга ҳам озгина бет керак, шундоқ ҳам кун бўйи тик оёқдасиз .

- Йўғей , ёрдамим керак бўлса сира ҳижолат бўлманг,- дарҳол эътирозга шошилди Саодатхон ва юқорида айтганларини такрорлади, - тортинмай чақиртираверинг, хўпми ?! Сулаймонжон зумда олиб келиб , олиб бориб қўйяптилар- ку. Менинг ҳеч қийналаётган жойим йўқ ...

Мастура опа Саодатхонни кузатиб қайтганда Ҳилола ухлаб қолган эди.

"Ҳайрият , иситмаси тушибди шекилли , осойишта ухлаяпти" - Мастура опа шундай деб ўйлаганча ўзининг ётоғига йўл олди.

- Ҳа , Саодат келин нима деди ,- деди Мирсаид ака ўқиб турган китобини четга суриб , - қани бир бошдан гапир-чи ?

Мастура опа Саодатхон билан бўлган суҳбатни бир бошдан Мирсаид акага сўзлаб берди.

- Келин олганда "Худо ҳоҳласа" дейиш керак экан- да , хотин. Биз эса шундай дейишни унутибмиз , - деди Мирсаид ака Мастура опа гапини тугатгач ўйланганча .

- Нима учун ундай деяпсиз, дадаси ?! - ҳайрон бўлиб жовдиради Мастура опа.

- Нимага бўларди ? Келин келса қўлингдан ишингни олади , сен ҳам бундай қайноналардек оёқ узатиб яшарсан дегандим. Аммо бу келининг келгандан буён касал .Қачон қараса касал. Бўш қолди дегунча касал . Роҳат кўриши керак бўлган қайнона эса унинг ҳизматида ҳозир- у нозир.
"Нима ейсиз, келинжон? Нима ичасиз , келинхон ?!" деб атрофида парвона . Пошшахонга пахта қўйиш билан оввора .

- Вой дадаси - ей ?! Шу кунларни кўрсатганига, шу кунларга етказганига шукр.

@Xazon_Rezgi /50

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Шоу_бизнес

🎞 "СИҚИЛМА" ҚЎШИҒИГА КЛИП ОЛИНДИ

💥 Бир ойдан бери Машҳур Муҳаммаднинг "Сиқилма" таронаси ижтимоий тармоқларни "портлатиб" келмоқда.

🎶 Телефондаям, телевизорда ҳам, таксида ҳам, тўйда ҳам, хуллас, дазмолни ёқса ҳам сиқилмасликка чақириқ жаранглаяпти.

📹 Қўшиқ шов-шуви бироз пасайгандай эди. Мана энди, клип янги тўлқинни бошлаб берадиганга ўхшайди.

🎙 Машҳурбек мухлислар учун ижод қилди, клипни кўриб, баҳо бериш эса сиздан!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Манзилимиз:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳайрат

Манзилимиз:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤​#хайрли_тонг

     ☘ Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлса-да, кўришиб турганимизга Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин...

🌹Ассалому алайкум
Шанба  кунингиз яхши кайфиятда, тинчлик - офиятда ўтсин

Манзилимиз:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📣📣18 ёшдан 45 ёшгача болганлар ФАКАТ АЁЛЛАР 👩‍💼👩‍💼учун уйдан чикмай кунига 7⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣мингдан 1⃣5⃣0⃣.0⃣0⃣0⃣ мингача💰 пул топинг.

⏰Иш вакти: Кунига 2 - 3 соат.
Бизда хеч кандай алдов йок❗️

✅Пул тикмасдан уйдан чикмасдан туриб ишлашни хохласез

✅Ойига 1⃣0⃣-2⃣0⃣ Млн ойлик олишни хохласез

Малумот учун 👇👇


@Shamsiyeva_Gulrux

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаётий_ҳақиқатлар

Йўлдаги ўйлар

   Иш юзасидан маршрутли таксида бир манзилга йўл олган эдим. Манзил узоқлиги учун атай  машина салонидаги энг охирги қаторга бориб ўрнашдим. Ёнимда ёши қирқлардан ошган аёл нимадандир кайфияти бузилган ҳолда кўчага ҳомуш термулиб ўтирарди. Тез орада йўлга тушдик. Ёнимдаги аёлнинг кайфияти таъсир қилдими,  кўзларимни беихтиёр ҳорғинлик билан  юмдим. Машина салони ичида эса маҳзун қўшиқ таралди:

   - Онам эккан гул - райҳон сўлмайди деб ўйлабман ...
     Ота- она ҳеч қачон ўлмайди деб ўйлабман ...

    - Бугун онамнинг дунёдан ўтган кунлари ...
    Кўзимни очиб сўз қотган ҳамроҳ аёлнинг оғзига термулдим. У эса мени пайқамагандек сўзида давом этди:
     - Улар шундоқ аёл эдилар-ки ... Ҳар бир фарзандларига жонларини бўлак- бўлак қилиб фидо қилиб ташлагандилар. Отам ёшлигимизда ўтиб кетганларидан сўнг уч қиз , икки ўғилни ҳам она, ҳам ота бўлиб вояга етказган , уйлаб - жойлаган эдилар.
    Онам умриларининг охиригача ҳам фарзандларининг кам- катагини ямаб , ясқаб ўтдилар.  Биз қизлар- ку майли , бировнинг ҳасми эдик. Уй- жойимиздан тинганимизнинг ўзи онам учун бахт деб ўйлабмиз. Бироқ акам ва укам то онаизоримнинг умриларининг охиригача  уларни этакларида қўл-қовуштириб ўтиришди. Болаларининг бўйи ўз бўйлари билан баравар бўлгунча оддий кундалик рўзғорлик қилишганини айтмаса на уйга қарашди , на ҳовлига. Биз қизлар ҳам "Ҳа энди  акам билан укамнинг болалари кўп , шунга топган тутганларида барака бўлмаётгандир" дер эканмиз.  Бироқ онам оламдан ўтгач бир ой ўтмай ҳар икковлари енг шимариб ҳовлининг икки тарафидаги Изларига тегишли  уй - жойларини таъмирлашга киришишди. Тез орада евротаъмирдан чиққан хоналар кўрган инсонни кўзини ярақ- ярақ оладиган бўлди.
     Ўшандан буён юрагим оғрийди : акам ва укам шу ишларни онам ҳаётлик вақтларида қилишса бўлмасмиди ? Нима ҳалақит берганди уларга ? Умри меҳнатда ўтган онам гулқоғозлари кўзни қамаштирадиган шинам хонада сўнгги кунларини ўтказишга арзимас эдиларми ? Диллари яйраб , армонлари ушалиб кетмасмиди мунисамни ...
    Фарзанд дегани ичингдан еб битирадиган қурт бўлади деганлари ростми дейман-да. Ҳозир ўша уйларга қадам босгим келмайди. Гўё ўша ҳовли ҳам назаримда онам учун  ҳиёнаткордек. Шу сабаб онамнинг дунёдан  ўтган кунлари уларни ҳотирлаш учун опамнинг уйига кетаяпман , акам ё укамнинг уйи - ота ҳовлимизга эмас.
    Аёл чуқур оҳ тортиб жим қолди. Мен эса унга нима деб жавоб қайтаришни билмас эдим. Хаёлимдан халқимиз томонидан айтилган "Бир ота-она ўнта болани боқар экан- у , ўнта бола бир ота- онани боқолмас экан" деган сўзлар ўтарди.

    Муаллиф : Хазонрезги


Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шу саволга жавоб бергим келди:
#Кўнгил_ифори асари ҳаётий воқеаларга асосланиб ёзилган. Романнинг айрим қаҳрамонлари @xazon_rezgi каналининг кўп йиллик обуначилари ҳамдир.

Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Бу каби ҳолатлар бир эмас , бир неча марта бўлган. Баъзан тўй- ҳашамларда , баъзан касалхоналарнинг ўзида , баъзан ... Хуллас , кўп ҳолларда беҳуш бўлиб додангизни обдон қўрқитган вақтларим сероб бўлган. Хатто ўшанда менга бирон нарса бўлиб қолса кўчада қолиб кетмай деб сумкамга паспортимни солиб ва уйдаги телефон рақамимизни ёзиб олиб юришни одат қилганман.

Орада бир неча марта катта - кичик операцияларни бошдан кечирдим. Шундай ҳоллар бўлар эди- ки , кечқурун уйқуга ётишдан аввал ўзимга берадиган охирги саволим "Эртага уйғонармиканман ?! Аллоҳ менга яна бир кун учун , яна бир имкон учун таклифнома берармикан ?!" деган сўзлар бўларди.

Эрталаб уйғонганимда эса умримга яна бир кун қўшиб бергани учун минг - минг шукр қилар эдим.

Бу ҳолатимни додажонингиз жуда яхши билардилар . Шифокорлар кўп ҳолларда ўзимнинг илтимосимга кўра навбатдаги жарроҳлик амалиётидан аввал уларни кўришимга руҳсат беришарди. Мен эса фурсатдан фойдаланиб додажониздан дарров рози- ризочилик сўрардим. Тилларидан "Розиман" деган сўзни эшитмагунимча тинчимаслигимни билган додангиз ахири шу сўзларни айтардилар.

Уларга турмушга чиққанимда бироз қайсар , бироз тажанг бўлган бўлсалар бордир.

Аммо ҳозирги ҳолатларига тушишларига тўла - тўкис менинг ўзим ўзим истамаган ҳолда сабабчиман.

Ҳозирги ҳовлиқмаликлари , сал нарсага ваҳимага тушишлари , кўпинча ўзларини бошқара олмай қолишлари , тезда жаҳллари чиқиб кетиши , ёлғиз ўзимни бирон ерга юборгилари келмасликлари бу менинг "меҳнатим маҳсули". Бу менинг "ижодим" . Додажонингиз кўп йиллар давомида мени йўқотишдан қўрқиб яшадилар. Шу қўрқув уларнинг онгларининг қат- қатига сингиб кетган. Аммо мен бундан сира норози эмасман. Хафа эмасман. Менинг беморлик билан синалишим кўзимларимни очди. Мен додажонингиз учун бир бутун дунё эканман. Энди айтинг- чи , ушбу фоний дунёда яшаб ўзинг кимнингдир бир бутун дунёси бўлишинг бу улкан бахт эмасми ?

Мен аёли сал тоби қочганда "Ўзга боғдан саргузашт, ўз тиллари билан айтганда "тасалли" излашга тушган эркакларни кўпини кўрдим, эшитдим. Аёли бошига худди ўзи истаб дард сотиб олгандек , тинимсиз хўрлаб камситганларни учратдим. Неча йиллик ёстиқдоши учун бир сўм ҳаражат қилса афти бужмайиб, пешонаси тиришиб, юраги чангак бўлиб қоладиганларни кўпини гувоҳи бўлдим.

Аёли ва фарзандларининг нима еб , нима ичаётганлари билан иши бўлмайдиган "Кўча хандон- уй зиндон - "эркаклар" қанча ?

Аммо додажонингиз каби "Ҳазрати инсонлар" ни ҳам кўпини учратганим рост.

Мен бир аёл сифатида ҳаётимда тан- маҳрами, жуфти - ҳалолликка айнан додажонингиз чекимга тушганликларидан жуда бахтиёрман.

Ҳилола , энди тушундингизми ? Кўрган ва эшитганларимиз бизга нималарни узатиши мумкинлигини ?
Менинг фикримча, инсон инсонни кўнгил кўзи билан танийди. Яна умрим давомида шуни англадим шу бўлди-ки , ҳар бир кўнгилнинг ўз ифори бор экан. Баъзи бир кўнгилларнинг ифори бизни беҳузур қилса , бошқа бир кўнгиллар ўз ифори билан ҳузурлантирар экан.
Кўпинча айрим инсонларнинг суҳбатидан қочамиз , ёнларида дақиқа қолгимиз келмайди, баъзилари билан эса соатлаб гаплашиб тўймаймиз. Буларнинг барига бизнинг кўнглимиз "айбдор" . Кўнгил кўнгилни "таниса" - руҳлар "чўмилади" ... Ана шунақа гаплар , қизим...

- Ойижооон ... Сиз ... сиз менинг кўзимни очдингиз ... Мен шу топда додажонни қайта танигандекман, - Ҳилола ўрнидан дик этиб турди ,- уларни қорнилари очиб кетгандир. Овқатни сузай...

* * *

Эртаси куни нонуштадан сўнг қайнона - келин яхши кайфият билан норинни бошлашди.

Дастлаб норинни шўрвасини солишди . Шўрва пишишига яқин унинг сувидан олиб хамир қоришди.

- Хамирни ҳалироқ пиширамиз , майлими ? - деди Мастура опа Ҳилолага .
Ҳилола "хўп" дея бош ирғади. Шунда Мастура опа унинг юзига қараб ҳайрон бўлди :

- Ҳилола , сизга нима бўляпти ?

#давоми_бор / 48

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

16- ҚИСМ

"Бисмиллоҳ" билан бирга яхши ният туради. "Яхши ният - ярим давлат" деб бекорга айтилмайди.

Аллоҳ айтар экан:

"Мен инсонларнинг менга нисбатан қилган гумонларидаман. Амаллар гумонларга кўра ажрланади" деб.

Бу дегани биз қандай ният қилсак , ўша ниятни ижобатига эга чиқишимиз тайин. Яхши бўлса яхши, ёмон бўлса ёмон...

- Ҳилола, файласуф бўлиб кетибсан-ми ? - деди Сулаймон аммасининг олдида унга тан бергиси келмай,- унда айт-чи , мен таниган баъзи бир кўнгли тоза одамларнинг нима учун сўраганлари сен айтгандек дарровда ижобат бўлиб кетмаган ? Ўзим кўп эътибор берганман- да , шунга сўраяпман. Кўпчилигининг боши яна синовдан ҳам чиқмайди .

- Сулаймон ака, бунақа масалаларда мендан кўра аммажоним тажрибалилар. Аммо саволни менга аталган экан, майли билганимча жавоб берганим бўлсин.

Аллоҳга дуо билан кўтарилган ҳеч бир қўл қуруқ қайтарилмас экан.
Банданинг дуоси уч тариқа ижобат бўлар экан.
Биринчиси- сўралганлари дарҳол қабул ва ижобат бўлар экан.
Иккинчиси- сўралганлари бироз кечитирилиши мумкин экан, бироқ у ҳам сўровчининг умрининг охиригача ижобат бўлар экан.
Учинчиси эса - охиратда ижобат бўлар экан.
Аҳли донишлар яна шуни айтишади-ки "Инсонлар охиратда дуолари қай тариқа гўзал ижобат бўлишларини билганларида эди ( ! ) , бу дунёда сўраганларининг ҳеч бири раво бўлишини истамаган бўлар эканлар"

- Мен бу сўзлардан ўтказиб бирор нарса дея олмайман,- деди Маҳина амма Сулаймонга ,- аммо сўраганимни қабул айла дея Аллоҳга дуо қила оламан. Сенга хам маслаҳатим шу . Келинга ҳадеб у , бу деявермай билиб - билиб ишингни қил.

Амманинг охирги сўзлари ҳудди буйруқдек янгради . Сулаймон аммасини ранжитмаслик учун дарровда паст тушди :

- Хўп , аммажон , хўп. Сиз нима десангиз шу. Буни қаранг . Эээ! Бахтимни қаранг, аммажон! Ўзимга ўхшаган физик хотин олдим десам , бунингиз туппа - туззук файласуф ҳам экан ! Анави спектаклда нима дерди ? Хотининг файласуф бўлса додингни кимга айтасан дермиди ? !

- Шунисини билмадим- да , жиянжон. Ёшим салкам олтмишга бориб қолган бўлса , "Ким қачон , қаерда нима деган эди ?!" дейдиган ёшдан аллақачон ўтиб бўлдим ҳисоб,- Маҳина амма шундай деб гапни қисқа қилди ,- бўлди шу ерда гапни нуқта қўйиб турайлик, ҳадемай меҳмонлар келиб қолишади .

Маҳина амма ичкаридан чиқар экан , кейинги хонада Шоюсуфга тўқнаш келди :

- Вой мени болажонимга Сулаймон акаси бир дунё қалам , расм дафтар оберибдими ? Акангга раҳмат дедингми , асалим ?!

* * *

Шоюсуф сўзининг устидан чиқди. Бир хафтадан кейин Ҳилола келинойисини кўриш учун бувиси билан уларникига Мирсаид тоғасиникига яна келди.

Бу сафар Шоюсуф Ҳилола учун шунчаки Юсуфжон эмас, балки иқтидорли болалар учун очилган махсус нафис санъат мактаби ўқувчиси эди...

* * *

Хаш - паш дегунча қиш келиб , декабрь ҳам охирлаб қолди. Талабаларга ҳар сафардаги каби янги йил олдидан таътил эълон қилинди.

- Ойижооон , эртага бир норин пиширмаймизми ? - деди Ҳилола Мастура опага эркаланиб ,- сиз уринмайсиз , ёнимда уни қил, буни қил десангиз бўлди. Ҳамма ишни ўзим қиламан.

Мастура опа Ҳилолага ажабланиб қаради . Хаёлига келган ўйдан юраги дукурлаб уриб кетди. Ҳилола келин бўлиб тушганидан буён бирон бир нарсани пиширайдик деб сира ҳам сўрамаган эди. "Наҳот- ки ?! - кўнгли ёришди Мастура опанинг ,- наҳот-ки ўйлаганларим рост бўлиб , Аллоҳ бизни суюнтирса ?"

- Бўпти, қизим , норин бўлса норин-да ! Икки зувала хамир қилсак бир дунё норин бўлади. Додажонингиз ҳам , Сулаймон ҳам норинни жуда яхши кўришади. Айниқса , қайнаб турган сувда пишган хамирини саватга ёйганча ўша ерни ўзида пуф- пуфлаб еб олишнинг гашти бошқача-да ...

- Тинчликми , ниманинг гашти бошқача ? - сўради суҳбатни устига келиб қолган Мирсаид ака.

- Ассалому алайкум,- бир оғиздан Мирсаид акага салом беришди Мастура опа ва Ҳилола. Буёғига гапни Мастура опанинг ўзи давом эттирди ,- дадаси , Ҳилола қизим билан "Эртага бир норин пиширсакмикан?!" деб маслаҳат қилаётувдик.


@Xazon_Rezgi /46

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ҳа ишлайди , ҳозир ўша ердан зиравор олиб келдим.

- Унда яна бир бор бориб келишингизга тўғри келади ,- деди Ҳилола ва қўлидаги ҳозиргина Шоюсуф чизган суратларни Сулаймонга тутқазди ,- буларни кўринг. Мен Юсуфжонга агар "Чиройли расм чизиб берсангиз зўр қалам совға қиламан" дегандим. Тўғри, дастлаб "Оёққа туриб олсам совға қиламан" дегандим , аммо бундай ўйлаб қарасам бу ишни кечиктириш шарт эмас экан . Ахир сиз борсиз- ку ?

- Шоюсуф, ҳақиқатдан ҳам зўр расм чизибсан ?! Кенойинг ҳам ваъдани каттасини бериб юборган экан-у а ? Нима қиламиз энди ? - Сулаймон ўзини ўйланганга солди , аммо кўп ўтмай Шоюсуфнинг елкасидан қучиб ўзига тортди ,- юр яхшиси дўконга ўзингни олиб бораман. Ёққан қаламларингни танлайсан, тоға - жиян бўлиб бир айланиб келайлик. Ҳозир аммамга сен билан кетаётганимизни айтамиз-у, йўлга тушамиз.

- Қандоқ яхши , -деди уларга ҳавасланиб боқаркан Ҳилола,- оёғим соғ бўлганда мен ҳам сизлар билан борган бўлардим. Дўкон айланиб шунақа ёзув- чизув буюмлари , айниқса китоб харид қилишни бирам яхши кўраман.

- Сен тузалсанг яна бошқатдан борамиз. Шоюсуф ҳам келаси хафта яна келади , - деди Сулаймон ,- тўғрими, Шоюсуф, келасан-а ?

Шоюсуф илжайди :

- Ҳмм , - деди секингина ,- кеннойимни кўргани яна келаман.

Сулаймон билан Шоюсуф бошлашиб чиқиб кетишгач , бироздан сўнг хонага ҳовлиққанча ҳаяжонда Маҳина опа кириб келди.

- Ҳилола қизим , ҳозир Сулаймон нимадир деди- я менга ? Аммо сўзларига унча тушунмадим? "Шоюсуфингизни турган битгани талант экан" дейдими- ей? - у шундай деб Ҳилола кўрсатган жойга омонатгина чўкди . Нима гап чиқар экан деб Ҳилоланинг оғзига илинж билан термулди.

- Аммажон , тушуниб бўлибсиз - ку ,- деди Маҳина опага табассум ҳадя қилганча Ҳилола, - буларни қаранг . Набирангиз Юсуфжон буларни чизишга бир соат ҳам вақт сарфламади.

- Шоюсуф аввалдан шунақа расм чизиб туради , аммо бунга ортиқча эътибор бермаганмиз, - деди Ҳилола узатган қоғозларга термулганча Маҳина амма, - умуман бу янгилик эмас- ку , унинг ёшидаги болаларни ҳаммасиям шунақа расм чизади- да...

- Йўўқ , аммажон, адашаяпсиз. Сиз бу суратларга бир қаранг . Яхшилаб қаранг ,- таъкидлади Ҳилола,- бу ёшда бундай расм чизиш учун бола салкам даҳо бўлиш керак. Нимага дейсизми ? Ҳозир тушунтириб бераман. Мана бу қирғоқдаги қизни суратини кўринг . Мен бу суратга қараганимда ундаги қиз ўзим бўлсам керак деб ўйлаб қолдим. Сабаби мен бу суратга тикилган сарим сувнинг салқинлигини ҳис қилдим , устимдан гўёки ўжар тўлқинлар босиб тушаётгандек туюлди. Худди уч , беш "Д" йўналишдаги ишланмага дуч келгандек бўлдим. Ҳозир жиянингиз келсалар компьютердан худди шу суратни видеосини қўйиб берадилар ва сиз набирангиз видеодаги тасвирни қанчалик маҳорат билан нусҳалаганига ўзингиз ҳам амин бўласиз.
Энди бу иккинчи суратни кўринг. Ундаги ўлчамлар мутаносиблиги таҳсинга сазовор . Бу суратга ҳам синчиклаб тикилган инсон бир қатор ютуқларни санаб бера олади. Тағин ҳам биз мутахасис эмасмиз , - Ҳилола шундай деб Маҳина аммага кўнглидагиларни тўкиб - солишдан ўзини тия олмади,- аммажон набирангизни иқтидорли болалар ўқийдиган махсус мактабга беришингиз керак . Йўқса шундай истеъдод учун Аллоҳ ҳузурида сўралишимиз аниқ.

Маҳина опа Ҳилоланинг охирги сўзларидан ҳанг- манг бўлиб қолди :


@Xazon_Rezgi /44

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆Шу саволнинг жавобини билсангиз изоҳда ёзинг ☺️

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аудио асар

#Ижарага_берилган_эр

1-қисм.

✍️ Хазонрезги.

🎙 Моҳигул Эргашева.

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺

/channel/ijodkorlargulshani

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#саломатлик

Пиёда юришнинг фойдалари

• Инсон пиёда юриб ижобий туйғуларни ўзига тортади.
• Пиёда юриш кишига руҳий қувват беради. Миянгиздаги кераксиз паразит фикрларни йўқотади.
• Агарда дарахтзорлар, ўт-ўланлар, қолаверса, масжид атрофларида юрсангиз, ўзингиз билмаган ҳолда қўшимча энергия ҳам оласиз. Чунки кўзларимиз монотон равишда ўтаётган нарсаларни кўриб боради. Бу эса, ўнг ва чап мия ярим шарларининг фаолиятини яхшилайди, ортиқча босим ва тушкун кайфиятни йўқотади.
• Шошилмасдан юраверинг, нафас олишингизни кузатинг. Чуқур нафас олинг, кўкрак диафрагмасини бўшатинг. Хаёлингизда фақатгина нафас олиш ва нафас чиқариш бўлсин, холос. Мана шу оддий машқ организмдаги зиддиятни ечиб юборади ва миянгиз ортиқча нарсалардан тозаланаётганини сезасиз.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кун_иқтибоси

Яхшилик - энг афзал гўзалликдир

© Г. Гейне


Манзилимиз :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

☀️🌤#хайрли_тонг

Ассалому  алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан тинчлик,  оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Жума тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

17- ҚИСМ

Нима учун юзларингиз бўртиб кетяпти ?

- Билмасам ойижон , ич- ичимдан совуқ қотиб кетяпман. Яна кўнглим жуда қаттиқ айниб кетяпти.

- Вой совуқ қотаяпган бўлсангиз иситмангиз чиқаяпти шекилли ?

Мастура опа ун юқи қўлини апил- тапил сочиққа артди-ю , Хилоланинг пешонасига кафт босди.

- Ҳаа , иситмангиз бор. Энди нима қиламиз ? - Мастура опа шундай деди- ю , Ҳилолага дилидаги саволни бермаса бўлмаслигини ҳис қилди ,- менга қаранг , болам ? Фаҳмимча сиз ... Сиз ... Сал бошқачароқ юрибсизми дейман-да ?! Яъни ойингиздан ўтгансиз- ов ?

Ҳилола уялиб ерга боқди :

- Билмасам , ойижон. Икки хафталардан буён кўнглим беҳузур бўлиб , ҳеч нима егим келмай юрганди. Аммо бу сиз ўйлаган нарсами ёки йўқми аниғини билмайман.

Мастура опанинг чеҳраси ёришди.

- Онанинг кўнгли алдамайди- да. Бу зўр янгилик- ку! Мана мени айтди дейсиз , ҳали ҳудди шунақа бўлиб чиқади. Аммо ... - Мастура опанинг юзига бир лаҳзада ташвиш соя солгандек бўлди,- бироқ ҳозир иситмангиз чиққанига нима қиламиз ? Дори ичсангиз бўлармикан ? Сиз дарров хонангизга кириб бирпас чўзилинг. Мен Зоҳида опамга қўнғироқ қиламан. Уларни келинлари Саодатхон аёллар шифокори. Нима маъни чиқса шу Саодатхондан чиқади.

Мастура опа Ҳилолани хонасига киргизиб юборди- ю , ўзи дарҳол телефонига интилди.

Кўп ўтмай у ҳам Ҳилоланинг ортидан келинининг хонасига йўл олди.

- Ҳилола , кирсам мумкинми ? - деди у эшик олдида руҳсат сўраб

- Бемалол. Кираверинг ойижон ,- Хилоланинг овози титраб эшитилди.

- Сулаймон қани ? - ҳайрон бўлди Мастура опа , - яқинда ҳовлида юрганди- ку ?! Бир зумда йўқолиб қолади- ей бу бола ?

- Ўғлингиз ...- Ҳилола уялиб ерга қаради ,- улар кўнглим беҳузур бўлганига "Боржоми олиб келаман" деб дўконга чиқиб кетгандилар.

- Хмм , - деди Мастура опа дарровда кўнақолиб , - мен ҳам озроқ спирт топиб келдим. Иситмангиз тушиши учун танангизга яхшилаб суртиб ташлаймиз. Кейин Саодатхон айтдилар- ки , иситмангиз тушавермаса уни туширадиган таблетка қабул қилишингиз мумкин экан.

Кўрсатилган ёрдам натижасида Ҳилоланинг аҳволи анча енгиллашди.

- Сиз бироз дам олинг , мен Сулаймон билан бирга норин хамирини пишириб ташлаймиз- деди Мастура опа Сулаймонга имо қилиб , - юр, болам .

- Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман, ҳозир ўзим сизга қарашиб ...

Ҳилоланинг гапи оғзида қолди:

- Ҳеч- да ! Сиз ҳозир ётиб тезроқ тузалишга ҳаракат қилинг , икки зувала хамирни пишириш ҳам иш бўлибдими ?!

Гарчи Мастура опа шундай деган бўлса- да ўша хамирни пишириш ҳақиқатдан иш бўлди.

Мастура опа анча толиқиб қолди. У ёғланган хамирни бир четга сурди- ю , ўзи ётоғига кириб, намозини ўқишга ҳам қуввати бўлмай бироз чўзилди.

"Ҳилола ишимни обдон қўлимдан олгани шу бугун билинди- я,- ўйлади у , - тўртта идишни чайиб қўйишга шунчалик ҳолим келмаса- я ?!"

Мастура опа узоқ ёта олмади. "Дадаси келишларига овқат тайёр бўлишига ўрганганлар , ҳеч бўлмаса бир лаган норин тўғраб қўяй. Бу ёқда Ҳилоланинг ҳам қорни очиб кетгандир" . У сим - сим оғриётган белини маҳкам боғлаб ташқарига йўл олди.

Ҳилола шу куни кечга яқин яхши бўлиб ўрнидан турди. Бироқ яна ётар пайти иссиғи қирқ градусдан ҳам ошиб кетди. Камига ичига иссиқ кирсин деб оғзига нимадир солишса ёки ейишга зўрлашса барчасини қайт қилиб ташлайверди.

Ахири бўлмай Сулаймон машинасида бориб Саодатхоннинг ўзини олиб келди.

Саодат Ҳилолани астойдил текшириб елка қисди :

- Бу келинингизга менинг соҳам тарафидан унча эътирозим кўринмаяпти. Тўғри, ҳомиладор деб таҳмин қиламан . Аммо бу айтганимдек тахмин халос. Қачон-ки , ҳомила ҳақиқатда ривожланиб икки - уч ойлик бўлиб УТТ аппаратида кўринса ана ундагина биз ҳам якуний хулосага кела оламиз. Аммо ҳозир Ҳилолани дарди ... Билмадим. Қани бир, икки кун кўрайлик- чи ?

- Саодатхон келинойи , илтимос яхшилаб кўриб беринг . Ҳилола кечаси билан шунақа қийналиб чиқадими ? - деди Сулаймон Ҳилолага ачинганча.


@Xazon_Rezgi / 49

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢

2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола…Давоми👇🏻👇🏻

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_оқшом

Бугунги оқшомни қуйидаги ажабтовур маълумотлар билан бойитишни истадим...🍂


☝️АЖАБТОВУР МАЪЛУМОТЛАР

• Инсон туш кўраётганда, телевизор кўраётган пайтидагидан кўра кўпроқ қувват сарф этар экан.

• Инсоннинг қовурға суяклари бир йил давомида 5 миллион ҳаракатни амалга оширар экан.

• Инсон кўзи очиқ ҳолда аксира олмас экан.

• Чекувчи кишиларда ранг ажратиш қобилияти пасайиб кетар экан.

• Чекувчи кишиларнинг танасида чекмайдиганларга нисбатан 10 баробар кўп ажин бўлар экан.

• Уят ва хижолатдан юзингиз қизарган пайтда ошқозонингиз ҳам қип-қизил тусга кирар экан.

• Шаҳарда яшайдиган одам бутун умри давомида ўртача икки хафтани светофор чироғи ёнишини кутиб ўтказар экан.

• Инсоннинг бир дона соч толаси 3 килограммгача юкни кўтара олар экан.

• Инсон 40 ёшдан кейин “пастга ўсиш”ни бошлаб, ҳар ўн йилда бўйи 10 сантиметрга қисқариб борар экан.

• Ўртача вазндаги инсоннинг боши 3,6 килограммни ташкил этар экан.

• Инсон сувсиз 2-3 кундан ортиқ яшай олмас экан.

• Инсоннинг юраги умри давомида ўртача 250 миллион литр қонни ҳайдар экан.

• Инсон бутун умри давомида иккита катта ҳовузни тўлдиришга етадиган сўлак ишлаб чиқарар экан.

• Ўрта ёшли инсоннинг танаси 639 та мускулдан иборат экан.

• Оддий инсоннинг кўзи 160 хил рангни ажрата олар экан.

• Вазни 65 кг бўлган инсон танасида битта мих ясашга етадиган темир моддаси бор экан.

• Инсон кўзларининг қоронғу шароитга тўла мослашиши 60-80 дақиқа давом этар экан.
 
Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади

🍂🍂🍂

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Онам эккан гул- райҳон,
Сўлмайди деб ўйлабман ...😔

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

‼️ПСИХОЛОГИК ТЕСТ

Биринчи кўрган ҳайвонингиз энг яхши ҳислатингизни айтиб бераркан👀☄️


😳98% тўғри чиқди менда
СИНАБ КУРИНГ 👉👉

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эртакка ухшайди нахот шундай инсонлар бор булса е оллохим

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Сен ўзингга қарагин-да , кун яхшигина совуқ . Иссиқ ошхонадан хамирни совутаман деб ташқарига лик- лик йўрғалаб бирор ҳунар орттириб олмагин яна,- деди Мирсаид ака пўнғиллаб ,- оч қориним , тинч қулоғим . Шўрвасини пиширсаларинг тайёр хамир обкеб берақоламан.

- Эрта бўлсин- чи , бир гап бўлар ,- деди Мастура опа шаҳди пасайганча ,- аммо барибир ҳам уйда пиширилган норинга етмайди- да, дадаси.

- Ҳеч ҳам хўп демагин , хўпми ? - Мирсаид ака ўз хонасига йўл олар экан , - хўп десанг отдан тушиб қоласан. Одам деганга яхшилик ёқмайди ўзи . Қилма деганни қилса роҳат топади булар .

Мирсаид ака жавраб , жавраб чиқиб кетди.

Мастура опа келинининг ёнида мулзам бўлганча ҳижолатомуз жилмайди :

- Аллоҳнинг берган феълида қизим , додажонингизни гапларига эътибор берманг. Овқатингиз пишиб қолдими ?

Ҳилолага қайнотасининг қайнонасига қилган муомаласи ёмон таъсир қилган эди. Келин бўлиб тушганидан буён илк бор Мастура опага қалтисроқ савол бериб юборди :

- Ойижон , битта нарсага ҳайронман? Нимага шунақа пайтда додажонга бир оғиз эътироз билдирмайсиз? Ноҳақ бўлсалар ҳам ? Мен келин бўлиб тушганимдан буён кўп кузатаман-да . Додажон сизни ҳаддан ташқари чеклаб қўйганлар . Гапимга хафа бўлманг , аммо сизга қараб туриб юрагим кўўўп эзилиб кетади- да . Ўз ҳолингизча бирон жойга юбормайдилар . Доим ўзлари олиб бориб , ўзлари "Бўл, бўл" деганча дарровда қайтиб олиб келадилар. Кўпинча уйдан чиқаётганингизда "Сенга бунча соат муҳлат " деб турадилар . Опа- сингилларингизникига ҳам бир соат , ярим соатга борасиз . Аммо бизникида ундай эмас. Адажоним ойижонимни анча ўз ҳолларига қўйганлар. Бироқ додажоним сизни уйда ҳам ўз ҳолингизга қўймайдилар . Улар телевизор кўрсалар сиз ҳам уни кўришингиз шарт . Ҳовлида иш қилсалар ҳам доим ёнларига чақириб оладилар.
Ойижон , бу гапларни гапирганимга хафа бўлманг , бироқ бу нарсаларни бироз ҳазм қила олмаяпман. Тўғри эр аёлининг устидан раҳбардир. Бироқ жуда бунчаликмас- да.

Ҳилола сўзларини тугатиб Мастура опага жовдираганча тикилиб қолди.

Бироқ Мастура опа келинининг бу сўзларидан жаҳли чиқиш у ёқда турсин , балки бироз бўлса-да хафа ҳам бўлишни хаёлига келтирмади.

- Ҳилола , - деди у жилмайганча,- қизим... Биласизми , кўпинча эшитганингга эмас , кўрганингга ишон дейишади. Бироқ худди ана ўша кўрганларимиз ҳам бизни кўп ҳолларда эшитганларимиздан кам алдаб қўймас экан.

Мана ҳозир сиз кўрганингиз ва эшитганингизга таяниб хулоса чиқараяпсиз. Сизнинг назарингизда мен гўёки эрки чекланган аёлдек гавдаланаяпман. Аслида эса бу масаланинг моҳияти бутунлай бошқача. Биз ўзи шундай яралганмиз. Хом сут эмган бандалармиз. Кўп ҳолларда кўзимизга бахтсизлик бўлиб кўринган нарсалар аслида биз орзиқиб кутган ўша тенгсиз бахт эканлигини билмаймиз.
Тўғри ... Додажонингиз мени ҳар тарафдан чеклаб , чегаралаб қўйганлари рост. Ўз ҳолимча тўйларга , гап- гаштак, йиғин , хатто жигарларимникигаям бора олмайман. Буни кўриб туриб ҳунобингиз ошади а ? Аммо танганинг иккинчи томони бор . Бу ерда "Нима учун?" деган саволга жавоб топсангиз , барчаси ўз - ўзидан ойдинлашади.

Биласиз . Мен бир неча йиллар дард билан олишдим. Буйракларим кўп ҳолларда менга панд беришди. Ўша кезлари бу дардим ёнига бошқалари қўшилиб хафталаб , ойлаб тўшакдан туролмаган , касалхонама - касалхона юрган вақтларим кўп бўлган. У кезлари Сулаймон ёш , додажонингиз эса рўзғор ва менинг муолажа ҳаражатларимни қоплаш учун эртадан кечгача тиним билмай ишлардилар.
Кунларнинг бирида мен ёлғиз сал нарида жойлашган поликликага чиқишимга тўғри келди. Бироқ кўчада бирдан кўз ўнгим қоронғулашиб ҳушимни йўқотдим. Мени беҳуш бўлиб ётганимни кўрган инсонлар тезда касалхонага элтишган. У вақтлари ҳозиргидек қўл телефонлари саноқли одамларда бўлган. Хуллас , азбаройи тобим бўлмаганидан ўзимга келиб додажонингизга хабар бергунимча кеч тушган.

Мени ердан ҳам , кўкдан ҳам топа олмаган додажонингизни аҳволларини тасаввур қилаверасиз энди.

@Xazon_Rezgi /47

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ним...Нима ?

Махсус мактаб ?

Иқтидорли болалар учун ? ... - у бир ютиниб ўзининг оғир дардини тан олган каби сўзида давом этди,- ахир бу йил Шоюсуфимни оддий мактабга ҳам ўқишга қабул қилишмади- ю ? "Кейинги йил яхшилаб шуғуллантириб олиб келасиз" деб ?

- Иие нимага ? - ҳайрон бўлди Ҳилола ,- нима сабабдан набирангизни мактабга олишмади ? Шундоқ болани- я?

- Махсус комиссиянинг саволларига жавоб беролмаганмиш? Билмадим уйда бинойидек тўтиқушдек сайраб бирдан юзгача санайдиган набирам у ерда ўнгачаям санаб бермаганмиш.

Ҳилола жилмайди :

- Ҳеч бир иш беҳикмат эмас- а , аммажон ?! Биласизми ҳозир бир бўлган воқеа ёдимга тушиб кетди. Ҳинд актёри Амитабх Баччанни биласиз- а ? Шу инсон илк бор фильмларга кастинг топширганда "Қўл- оёғинг узун , рўдапо ва келишимсиз инсон экансан, узр сени ишга ололмаймиз" дейишган экан. Аммо орадан вақт ўтиб уни рад қилганларни ўзи "Қани энди Амитабх жаноблари фильмларимизда лоақал бир кўринишда, бирровга иштирок этсалар эди?! " дея орзулашган экан.

Юсуфжон ҳам насиб қилса ўзини инкор қилганларни уялтирадиган машҳур мусаввир бўлса ажаб эмас. Айтганча аждодингизда рассомлар бўлганми, аммажон ?

- Бизни авлодда рассомлар йўқ , аммо келинимнинг зотида тоғалари катта- катта китобларга расм ишлаган рассомлар деб эшитгандим.

- Ўзимам айтдим- а бу боладан туғма истеъдодни ҳиди келяпти деб , - Ҳилола шундай деди- ю , кейинги сўзларини Маҳина аммага маслаҳатомуз оҳангида давом эта кетди ,- аммажон, менинг катта опамнинг турмуш ўртоғлари , яъни катта поччам Одилхон ака нафис санъат шайдолари , иқтидорли болалар учун хусусий мактаб очганлар. У мактабга кириш жуда ҳам мушкул масала. Ўқувчига мактабга қабул қилиш учун қўйилган талаблар ҳаддан ташқари кучли . Аммо кирдингми тамом, битиргандан сўнг олий ўқув юртини нақд деяверасиз. Сабаби у ерда ўқийдиган болалар ўқувчилик давриданоқ Халқаро танловларга тайёрланади. Мактабни тугатмасидан ер юзини деярли ярмини кезиб чиқишади . Хуллас , гапирсам соатлаб гапим тугамайди.
Истасангиз мен Юсуфжонни ўша санъат мактабига қўшимча тарзда қабул қилишлари учун гаплашиб кўришим мумкин. Тўғри мактабга кириш учун бироз кеч қолинди. Бироқ мактаб эгалари учун энг муҳими истеъдод. Шунга бирон йўли топилар.

Шунга нима дейсиз , аммажон ?!

Маҳина опанинг пешонасида реза тер кўринди. Ҳаяжонланганидан оғзи қуриб , тили зўрға калимага келди :

- Жон қизим- а , қани эди бизнинг зотдан ҳам шундай элга таниқли инсонлар чиқса ?! Мен нима дердим ? Жон дейман- да , жон дейман !

- Унда сал туриб уйимиздагилар келишганда , опамларга Юсуфжон чизган суратни кўрсатаман. Опам суратларни ўзлари билан олиб кетиб Одилхон поччамга кўрсатадилар. Менга ишонанинг , аммажон, бу суратларни кўрган поччам Юсуфжонни албатта ўқишга қабул қиладилар .

- Сен , аммамни юракларига ўт ёқиб ишонтириб қўйма ,- деди шу пайт хонага кирган Сулаймон , - кейин айтган ишинг ўхшамаса ўзларига келишлари қийин бўлади.

- Сулаймон ака ,- деди озорланиб Ҳилола ,- бунақа ишларда биласизми нима биринчи ўринда туради ? Билмасангиз билиб олинг ? ! Ҳар бир янги киришилаётган ишнинг бошида энг аввало ...

#давоми_бор /45

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

15- ҚИСМ

Шоюсуф шу алфозда бироз ўйланиб ўтирди . Сўнг лабларини қимирлаб видеодаги қўшиққа жўр бўлган бўлди. Кўп ўтмай чап қўлини ҳавода айлантириб сурат чизгандек ҳаракатлантира бошлади.

Шоюсуфнинг бу ҳолатини ичкаридаги ойна орқали томоша қилиб ўтирган Ҳилола уни узоқ кузатди.
Шоюсуф видеолавҳа тугаши билан уни бошидан қайта-қайта қўйиб томоша қилар , ҳар сафар қўллари билан сурат чизаётгандек ҳаракатларни такрорлар эди.
Унинг бу машғулотини хонага кирган Сулаймон бўлиб қўйди.

- Шоюсуф, шу ердамидин ,- деди у боланинг жингалак сочларини тутамлаганча , - сени аммам - бувинг қидириб юрибдилар. Сен бу ерда видео кўряпсанми ?

Шоюсуф индамади. Компьютерни аста ўчириб , стулдан тушди. Шу пайт ичкаридан "Юсуфжон" деган овоз эшитилиб Сулаймон ва Шоюсуф ўша тарафга қарашди.

- Юсуфжон, бу ёққа қараворинг ...

Сулаймон ҳайрон бўлиб Шоюсуфни ичкарига етаклаб олиб кирди .

- Сулаймон ака, дарс столимдаги оқ қоғоз ва қаламларимни олиб келиб беринг, илтимос .

Сулаймон Ҳилола буларни нима учун сўраётганини англай олмади , аммо барибир унинг айтганини қилди.

- Сиз аммажонга Юсуфжон мен билан эканлигини айтиб келинг , майлими ? Ҳавотир олмасинлар.

Ҳилола шундай деб ёнидаги трюмо устидаги вазачада турган шокаладдан битта олиб Шоюсуфга узатди :

- Тишларимиз бутунми , Юсуфжон? Шокалад ейишга руҳсат борми ?

Шоюсуф аста "Ҳа" деб бош ирғади ва Ҳилола узатган шокаладни олди , аммо емади.

- Менга қаранг, Юсуфжон , менимча сиз сурат ишлашга қизиқасиз шекилли ? Менгаям бир сурат чизиб берасизми ?

Шунда Шоюсуф хонага киргандан буён илк бор тилга кирди:

- Қизиқаман. Ниманинг расмини чизиб берай ?

- Ўзингизга ёққан бирор расмни чизиб бераверинг.Сиздан эсдалик қилиб хонамга ясатиб қўяман.

- Майли. Хўп.

- Стулингизни трюмога суриб олинг . Ўша ерда чизинг , мен ҳам томоша қилиб ўтираман. Майлими, Юсуфжон ?

Шоюсуф индамади . Аммо Ҳилола айтгандек ишга киришди.

Ҳилола у чизаётган суратни кўриб борган сари ажаблана борди. Аммо болага ҳалақит бермаслик учун нафасини ичига ютганча ўзини тутишга ҳаракат қилиб турар эди.

Шоюсуф ярим соатларда суратни чизиб Ҳилолага тутқазганда , у бир сўз демай қоғозга узоқ тикилиб қолди.

Шоюсуф суратда сал аввал компьютер экранидаги видеода кўрган- ўша соҳил бўйидаги қизни худди жонлидек қилиб тасвирлаб қўйган эди.

- Юсуфжон...Уйингизда ким шунақа расм чизади? - ҳайрат аралаш беҳолгина сўради Ҳилола боладан

- Ҳеч ким... - бош чайқади Шоюсуф .

- Унда расм чизишни сизга ким ўргатган ?

- Ҳеч ким ...- аввалги жавобини такрорлади Шоюсуф.

- Яна нималарни расмини чизишни яхши кўрасиз ? Ҳайвонларними ? Уйларними? Ёки машиналарними ?

- Динозаврларни ,- аста жавоб қайтарди Шоюсуф

- Зўр - куу , ҳозир ҳеч нарсага қарамай туриб динозаврларни расмини чизиб бера оласизми ?

- Ҳа чизиб бера оламан. Фақат бўяшга қаламларингиз кам экан. Жуда унақа чиройли чиқмайди-да.

- Майли боридан фойдаланиб чизаверинг . Ўзим оёққа туриб олсам сизга энг зўр қаламлардан совға қиламан. Келишдик-ми ?

Шоюсуфнинг кўзларида ўт чақнагандек бўлди . У индамай ишга киришди.

Ҳилола Шоюсуф янгитдан чизаётган вараққа қараб борган сари завқи оша борди. Шоюсуф вараққа она-бола динозавр суратини чизар экан , унинг атрофига йирик баргли аллақандай дарахтларни , осмонда учиб бораётган катта - катта қўрқинчли йиртқич қушларни , оғзи тиканга ўхшаб очилиб турган қулочга сиғмас гулларни ҳам ишлай бошлади.

- Кенойи, бўладими ?

Шоюсуф Ҳилолага ҳозиргина чизиб бўлган варақни тутқазганда хонага Сулаймон кириб келди .

- Хўўўш , биз йўғимизда нима билан бандсизлар ? - деди Сулаймон уларга яқинлашиб .

- Бандлигимизни асти сўраманг, - деди Ҳилола унга жавобан кулимсираб , - сизга битта иш бор .

- Иш ? Қанақа иш ?! - ажабланди Сулаймон,- тинчликми ўзи ?

- Тинчлик , ҳавотир олманг . Менга қаранг , бугун кўча бошидаги дўкон ишлайди- а ? Ичида турли ассортименти кўп дўкон бор- ку ? Ўшани айтяпман?!

@Xazon_Rezgi /43

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😥 ЭРИМ ҚЎЛИНИ ТЕККИЗМАДИ РИВОЯТ

⚖ Бир қозининг қизи бўйига етибди. Совчилар кела бошлабди. Лекин қози ҳеч кимга бергиси келмай солиҳ куёвга бермоқчи бўлибди. Шунда бир кун туш кўриб тушида Муборак деган ҳизматкорига никоҳлаб берибди. Қози лекин бу ҳолатга этибор бермабди. Бу ҳолат 3 марта такорорлангандан кейин Ота шу йигитга қизини берибди. Тўйдан 30кун ўтгач ота қизини йўқлаб борибди. Қиз турмуши яхшилигини аммо куёв қизга ҳали ҳам тегмаганини айтди. Қози бундан ҳайрон бўлиб куёвидан бу ҳолатни сўради куёвнинг жавобидан ота йиғлаб юборди, бунинг сабаби шу эдики...
Давоми уқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Ёднома
Саид ва Саида

Саида Зуннунова гўзал ва дардли шеърлар ёзган шоира эди. Саида Зуннунова теран мантиқли ҳикоялар ёзган адиба эди. Саида Зуннунова — вафодор аёл, пўлат иродали инсон эди…
Устозим Саид Аҳмад аканинг хонадонида кўп бўлганман. Саида опанинг дастурхонидан туз ичганман. Бир қанча асарларим қўлёзмасини Саид Аҳмад ака билан бирга Саида опа ҳам ўқиган. Самимий, жўяли маслахатлар берган…
Бир сафар Саид Аҳмад ака билан Водилга бордик. Устоз ўзининг «Теша тегмаган» хушчақчақ гурунги билан даврани обод қилиб ўтирди. Иттифоқо бир киши Саида опанинг ҳаётдан эрта кетгани ҳақида ўкиниб гапириб қолди. Саид Аҳмад ака индамай ўрнидан турди-да, сигаретининг учини эзғилаган кўйи нари кетди. Анчагача устоздан дарак бўлмагач, кўнглимга ғулғула тушди. Излаб борсам, сой бўйидаги каттакон харсангтош устида сигарет чекиб ўтиган экан. Сувнинг шовуллашидан келганимни эшитмадими, қайрилиб қарамади. Яқин бориб, қарасам, ботиб кетаётган қуёшга тикилиб ўтирибди. Икки кўзи жиққа ёш! Қўрқиб кетдим. «Унақа қилманг, устоз» деб елкасига кафтимни қўйган эдим, чуқур хўрсинди. «Болам, бу дунёга нуқул азоб чекиш учун келган эканман», деди-да юзини кафти билан тўсиб олди…
Шу кеча бошига тушган савдоларни бирма-бир айтиб берди. Умрининг энг бахтли онлари ҳам бахтсизлик билан қоришиб кетганини айтди. Саида опага уйланган куни Тошкентга тўй бўлган, Андижонда — аза! Ўша оқшом Саида опанинг укаси тўсатдан вафот этиб қолган… Ёш келин-куёв бир-бирининг дийдорига тўймай туриб, 1950 йил баҳорда кўчада кетаётган ёш ёзувчини икки сўхтаси совуқ икки қўлидан ушлаб, машинага тиққану, «ҳе йўқ — бе йўқ» «халқ душмани» деб ўн бир ой «одиночка»га ўтқазиб қўйган. Гуноҳи нималигини билмаган одамнинг, айниқса кўнгли қоғоздек оппоқ одамнинг ижодкорнинг салкам бир йил қоронғи камерада бир ўзи ўтиришини тасаввур қилинг!
Буниси ҳам майли. Ёзувчи Саид Аҳмад қамалгач, шоира Саида Зуннуновани ҳам сиқувга оладилар. Ёзувчиларнинг уюшмасида мажлис қилиб, «Ё эрим халқ душмани, ундан воз кечаман», деб тилхат ёзиб берасан ёки ёзувчилар сафидан ўчириласан» деб шарт қўядилар.
Ўша машъум йилларда эрининг «халқ душмани» эканини тасдиқлаб, газетага ёзиб чиққанлар ҳам, эрини қаматиб юборганлар билан «апоқ-чапоқ» бўлиб кетган хотинлар ҳам бўлган… Балки шоирани ўртага олиб «талаган ҳамкасблар» Саида Зуннуновадан ҳам шуни кутгандир. Аммо Саида опа бошқача йўл тутган.
— Майли эримни «халқ душмани» дейишингиз мумкин. Аммо менинг ҳам битта шартим бор. Мени эрим билан юзлаштирганлар! Эрим ўз оғзи билан «Ҳа, мен халқ душманиман», деса, ўшанда ишонаман!
Шоирани ҳақорат қиладилар. Ёзувчилар уюшмасидан ҳайдайдилар.
Асарларини босишни тақиқлаб қўядилар… Шунда Саида опа келинлик бисоти — тилла тақинчоқларни сотиб, машинка ҳарид қилади. Қозоқ адиби Мухтор Авезовнинг Давлат нашриётида чиқаётган «Абай» романи таржимасини машинкадан чиқаради ва меҳнати эвазига ҳақ олиш учун нашриётга боради.
Ўша йиллари нашриётда Касабов деган машҳур бухгалтер ишлаган экан. Унинг лақаби «Қассобов» бўлган. Сабаби — қалам ҳақи олишга келган одам борки, «Қассобов»га «чўтал» тўлашга мажбур бўлган. Ҳатто Ойбек, Ғафур Ғулом каби алломалар ҳам «Қассобов»га ширикома беришган…
Шундай қилиб, Саида Зуннунова ҳам «машинисткалик» қилиб топган пулини олиш учун нашриётга боради. Ўзига тегишли ҳақни олгач «Қассобов»га «улуш» ташлаб, чиқиб кетади. Шунда бухгалтер унинг орқасидан югуриб чиқади. Йўлак бошида унга етиб олиб, шундай дейди:
— Қизим, келиб-келиб сендан пул оламами? Ма, ўзингга ишлат! Сен қизим, ҳафа бўлма, Худо хоҳласа, эринг қутулиб келади. Бу кунлар унутилиб кетади!
Ҳўрликлар кўравериб, ҳақоратлар эшитавериб, юраги тош қотиб кетган, бутун иродасини муштига тугиб, ҳеч кимнинг олдида бир томчи ёш тўкмасликка қасам ичган Саида опа, қўни-қўшнилар у ёқда турсин, унча-мунча қариндошлар ҳам «халқ душмани»нинг хотинидан юз ўгирган бир пайтда етти ёт бегона одамдан бу гапни эшитиб, дод солиб йиғлаб юборади!
… Агар мен ҳайкалтарош бўлсам, Саида Зуннунованинг бошини силаб турган Касабов ҳайкалини яратардим!

Ўткир ҲОШИМОВ

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЕРАҲМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "ОЙИЖОН...


ДАВОМИ..

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мен ота-онам розилиги учун суйган инсонимдан кечиб. Улар танлаган йигитга турмушга чиқдим.
Келин бўлиб тушган хонадоним, жуда яхши эди.
Ҳаммаси яхши эди, токи... ўша кунгача.
Эрим ҳизмат сафарига кетганди. Ота уйимга бориш учун қайнонам такси чиқириб берди.
Не кўз билан кўрайки, шафёр мени ўша тўйдан олдин суйган инсоним экан.
Йўлда у тинмай менга қараб қараб қўярди. Машиналар сийраклашган пайтда у аста гап бошлади.
—Санам мен ҳали ҳам сени севаман. Кел учрашиб турайлик. Ҳеч ким билмайди. Ахир сен ҳам мени севгансанку... -деди у менга бошқача қараб.
Кўзларим ёшланди.
У ҳақ мен ростдан уни севганман.
—Мен... -дейишим билан у...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ДАХШАТ🔔

Папиломалар тушлик пайитигача қуриб ёқолиб кетади,Гижжа қурталар эса 1 кун ичидаёк ичингиздан оқдек отилиб чикиб кетади! Кечкурун ётишдан олдин 3 литр сувга...
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
БАТАФСИЛ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
https://dexpress-uz.shop/antiglist7

Читать полностью…
Subscribe to a channel