xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак бўл 😂

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ҳаёт_манзаралари

ЯХШИ НИЯТ (ҳикоя)

Келин туширган қайнонанинг иши кўпайди . Келинининг талабалигини билиб олганди- да ўзи .
Аммо атрофдагиларнинг бу билан неча пуллик иши бор.

Уларга гап бўлса.

Келиннинг ўз вазифаларини қандай бажараётганини текшириш бўлса.

Ўрни келса кифтини келтириб гиж-гижлаш бўлса.

Аммо бундайларнинг бахтига қарши қайнонадан "ғийқ" этган садо чиқмади . У чақилиши қийин бўлган "тош ёнғоқ" лар тоифасидан чиқиб қолди.
Қайнона иложи борича ҳаммага рўзғордаги барча юмушларни келин бажараётгандек кўрсатишга интиларди .
Кўпинча гап- гаштак, йиғинларга ҳам кўчадан сотиб олган пишириқ, сомсаларни "Келиним барака топгур пишириб берди" деб олиб борарди.

Бир куни синглиси чидолмади:

- Опа , қачонгача келинингизни айбини бекитасиз ? Ҳудди ўқиб шаҳар олиб берадигандек. Унингизни қўлидан фақат китоб қучоқлаш келади. Лоақал бир бор сиз яхши кўрган ширинликни пишириб берган бўлса ҳам алам қилмас эди ...

Опа майин кулимсиради :

- Мана кўрасан . Яхши ният- ярим давлат . Ҳали бу келиним шундоқ келин бўлсин- ки , ҳамма қайнонаси кимсан фалончихон деб мени исмимни айтади . Сен айтганингдек "Қайси бирини есам экан?" деб таом танлайдиган вақтларим ҳам келиб қолар .

Орадан йиллар ўтди .

Келин ҳали ҳам қайнонасига бир патнис ширинлик пишириб тутгани йўқ .

Аммо қайнонанинг барча дуолари ижобат бўлди.

Ўқимишли келини очган ўқув маркази ва унинг филиалларининг сони бармоқлар сонидан ошиб кетган .

Қайнона ҳозир ҳам ўша асалли ширинликни яхши кўради . У эрта сахардан нонуштага чиққанида чиройли қилиб тузатилган дастурҳон устидаги турли - туман ноз- неъматлар ичида келини ҳар кеч ишдан қайтишда "Ойижонимга" деб алоҳида сотиб олган ўша ширинликка кўзи тушиб "ўзингга шукур" деганча жилмаяди .

- Ўзингга шукр ...

Муаллиф:. Хазонрезги


Каналга уланиш
👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#хайрли_тонг

🌱Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин !

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият ва саломатлик асло тарк этмасин

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг

Яқинларни хам янги тонг билан табриклаб қўйинг...

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бу шаҳарда бор кўнгли ярим...
Аламлари кўп дардли, дардли...😢

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Мадумар қассоб қўни-қўшнилардан раҳматлик аёли Ойниса омонатини топширган куни Райим аканинг ҳотини Кароматхон хонадонларидан чиқиб кетаётганини бир неча бор эшитганди.
У кўчага чиққач енгил нафас олди: "Гўрингда тинч ёт, онаси,- дея ўйлади у ўпкасини тўлдириб чуқур нафас олар экан,- у дунёда бу одамлар сабаб бошинг ҳам бўлмайди!"

- Ада, олинг!- Хонзода отасини дастурхонга қистади,- нондан бошқа ҳеч нарса емадингиз!?

- Эртага Россияга, акаларингни ёнига кетаяпман,- деди Мадумар қассоб четга қараб

- Ойимлар-чи? Уларни...- Хонзода "Бир ўзларини қандай ташлаб кетмоқчисиз?" демоқчи бўлди-ю, бу савдоларнинг барига ўзи сабабчи эканлиги учун нафасини ичига ютди.
- Онанг...- энтикди Мадумар қассоб, - Ойниса...
- Ада...- тоқати тоқ бўлди Хонзоданинг,- нима онам? Улар билан келишолмай қолдингизми?
- Онанг энди йўқ...- эркак киши изтироб чекишга яратилмаган шекилли, Мадумар қассобнинг овози титраганда қулоққа ёқимсиз эшилди ,- онангни тупроққа топширганимга икки ойдан ошди...

Мадумар қассоб кутгандек Хонзода ўрнидан сапчиб турмади, уйни бошига кўтариб аюҳаннос солмади.
Шунчаки...
Шунчаки ўтирган ўрнида унинг оппоқ юзлари қоп-қорайиб кетди. Бурун катаклари кенгайиб, пешонасига тер тепчиди.
Хонзода умрида бундай ҳолатга иккинчи бор тушиши эди. Биринчи бор ўша машъум кун ўзини билиб, бироқ қаршилик қилолмасдан ночор ётган вақт... билагига жазиллатиб игна санчганларида...
Иккинчиси ҳозир...

Мадумар қассоб Хонзодани бу аҳволда кўриб қўрқиб кетди. У ўз қизини таний олмай қолганди. Хонзоданинг нигоҳлари бутунлай бошқача..., инсонга хос бўлмаган ифода билан боқарди.
- Қизим... Хонзода,- овози титради Мадумар қассобнинг,- илтимос ўзингни қўлга ол...
Мадумар қассоб шундай деди-ю, кўнглидан "Шундан кўра тўйиб-тўйиб йиғласа қани эди" деган хаёл кечди.
Мадумар қассоб Хонзодага яна қайта гапирганда у ўзини бутунлай бошқача тутди:

- Сизга шу ерга жой солиб бераман, ада. Ҳозир дастурхонни йиғиштириб олай. Йўлдан чарчаб келгандирсиз.

Мадумар қассобнинг ичидан нимадир чирт узилди.

"Қизимни шу аҳволга солганларни тинч қўймайман,- қўллари мушт бўлиб тугилди унинг,- Россияга бормасаммикан?..."


@xazon_rezgi

-50-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-46-

-   Ўзим , бояги гап эсимга тушиб кетди. Бувижон айттиларку, тоққа чиқсак , аёллар эркакларни ҳизматини қилмайди деб. Мен бунчалик мазза бўлади деб ўйламовдим .

- Яхшику-я, аммо тоқдан келгандан кейин аёллар хонзодаликдан туша олмай роса қийналишади- да .

- Фақат мен эмас, Ботир ака. Қани қувватим етса- ю , ўзим сизни овқатларингизни пишириб берсам , ўзим..

- Тшшш, пауза. Ҳали сизни кўп ишлар кутяпти , қироличам . Унгача "опоқ" бўлиб олинг.  Давомини ўшанда кўрамиз . Келишдикми , маликаи Турандот  .

- Ботир акааааа ....

- Ҳоооооов ...

- Мени маликаи Турандот деманг , ...( Ботир унга ҳайрон бўлиб тикилди )
Хонзодахооооон деяқолинг...

       Ботирнинг кулгуси ҳовлигача эшитилди ...

* * *
      Насиба опа ўзича гапирган бўлди:

- Болам бояқишни дамиям ичига тушиб кетувди- я?! Мана "Шодиии" си келди , у билан кулгусиям қайтди. Худойим ҳаммани қўшгани билан қўша қаритсин- да.

     Аёлини гапини эшитган Тоҳир ака индамади, аммо юз-кўзидан унинг фикрларини тасдиқлаб тургани шундоққина кўриниб турарди.

     Эртаси куни қизидан хавотирланиб хабар олишга келган Дилдора опа Шодияни парваришини ўрнига қўяётган қудаларини ҳаракатини кўриб  кўнгли жойига тушганча ортга қайтди...

* * *
      Тоҳир ака юз эллик градусга ўзгариб кетди. У ўзидаги ўзгаришлардан уялиб ҳам ўтирмади . Халқда "бир уришқоқ - бир ярашқоқ" бўлади деган гап бор . Тоҳир ака шундайлардан чиқиб қолди. У Шодияга шундай меҳр кўрсата бошлади- ки , бир ой аввал уларнинг муносабатини кўрган одам "йўўўўқ,  ё қайнота, ё келин алмашган, бундан бошқа барча гап ўринсиз" деган бўларди.
       Шодиянинг  исми Тоҳир ака учун Шодия  ёинки "келин" эмас, балки " онаш " ёки "ононий қизим" эди.  Шодияга бахт бу хонадонда бир йил деганда тўла- тўкис кулиб боқди десак муболаға бўлмас эди.

* * *

      Орадан тўрт ой вақт ўтди. "Ширин сўз- жон озиғи". Ширин сўз ва меҳрли  парвариш ўз самарасини кўрсатди. Шодиянинг юзларига қон югуриб , юзлари кулчадек тўлишиб қолди.
      Ҳамма ишлар кўнгилдагидек эди- ку... Шифокорларнинг фарзанд кўриш тўғрисидаги гумонлари кўнгилга ғашлик солиб турарди. Шифокорлар шунингдек, Шодияга уч йил ичида фарзанд кўриш мумкин эмаслиги ҳақида , мабодо ҳомиладор бўлиб қолса , автоҳалокат таъсирида олган жароҳатлари ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.
       Аммо ноябрнинг фарахбахш тонгларидан бирида Шодия ўзининг юкли эканлигини сезиб қолди. Шифокорларнинг огоҳлантиришини фарзандининг  ҳаёти учун таҳдид деб қабул қилган Шодия, барчадан , хатто Ботирдан ҳам ҳомиладорлигини яширди. Бахтига Шодия бошиқоронғилик "юки"ни ҳам сезмади. Шу тариқа ҳомила тўрт ойликдан ошади. 
      Шодия кейинги кунларда боши бот- бот айланаётганга , сал ҳаракат қилса пешонасини муздек тер босиб кетаётганлигига аҳамият бермасликка тиришарди. У кўпроқ овқат ейиш ва шу орқали куч тўплашга интиларди.

* * *

       Эрта сахарда уйқудан кўзини очган Ботир ёнида Шодия йўқлигига ҳайрон бўлди. Нонушта тайёрлаш ва супир- сидир ишларига ҳали барвақт бўлганлиги сабабли , уни "келиб қолар" деб ўн беш дақиқача кутиб ётди, аммо Шодия қайтавермагач , бирдан юрагига ваҳм оралади. Апил - тапил  қўлига илинганини эгнига ташлаб ташқарига отилди  . Уйдан чиқишда шундоққина ҳовли юзида Шодиянинг беҳуш ётганини кўрган Ботир бор овозда бақириб юборди :

- Шодииииии....

#давоми_бор
Муаллиф:       Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми )
-44-

       Гуландон амма этлари ҳилпиллаб осилиб турган қўлидан  ярақлаб турган энли билакузугини чаққонлик билан ечди ва Шодиянинг қўлига тақди. Насиба опа ўртасида мошдек тоза олмос қадалган бу билакузукни дарҳол таниди. Билакузук жуда қиммат турарди . Амма тўрт нафар қизини узатган вақтда ҳам бу билакузукни ҳеч бирига сеп сифатида бермаган эди .  У ҳар доим "Бу билакузук энг яхши кўрган қиз набирамники бўлади, ким бенасиб қолса ўзидан хафа бўлсин " деб таъкидлашни яхши кўрарди .

- Болам , жон қизим ,- деди Гуландон амма ярим йиғи товушда , - мени кечир. Биламан сенга берган шунча озорларим учун кечиримга лойиқ эмасман. Аммо барибир сўраб қўяй деяпман-да.  Аввало гумроҳлигим учун узр сўрайман. Тўғри , хаммаси қаричиликдан деб айбни ўзимдан соқит қилсам бўларди, лекин Аллоҳ билиб турганни бандасидан яширганимдан не фойда. Сенинг кечиришингни осон эмаслигини ҳам биламан. Билиб туриб нега сўрайсиз десанг , айтай . Ўлим қош билан қовоқ орасида . Бирдан омонат жонимнинг ҳаридори келиб қолса , жиллақурса битта юкни елкамдан соқит қилиб кетай деяпман- да. Яратган эгамга , мен хокисор , мўмина бандангдан кечирим сўраш имкони бўлиши билан дарҳол ўша ҳаққини адо қилганман дейман...
       Амма гапиролмай қолди. Хонага оғир сукунат тушди. Дилдора опа ҳеч нарсага тушунмас, бўлаётган гап - сўзларга ағрайиб қараб турарди, чунки Шодия бирор марта ҳам эрининг уйидагиларнинг  унга нисбатан қилган   муносабатидан арз , шикоят қилиб келмаган эди...
      Шодия Аммага жавоб қайтариши кераклигини тушунди:

- Бувижон, нега кўнгилни бузадиган гапларни гапиряпсиз. Ахир... Мен Руқия бувимни кўрмаганман . Ҳатто ойижоним ҳам жуда ёш етим қолганман деб кўп армон қилардилар. Бугун билсак, яна битта бувимиз бор эканлар. Сизни энди топганда ... йиғлаб вақтни ўтказмайлик. Онам она , мен буви дийдорига тўйишни истайман... Сиз келгунингизча Ботир акам ( Шодия беихтиёр "Ботир акам" деди- ю , ўз сўзларидан уялиб кетди) ... набирангиз "Бир тоққа чиқиб ҳаво алмаштириб келсак- чи?" деб турган эдилар.
Бувижон , ҳаммамиз бирга тоққа борайлик ...

    Гуландон амманинг юз - кўзи яшнаб кетди :

- Бўлди , сен нима десанг шу , асал қизим... Ҳаммамиз борамиз. Аммо айтиб қўяй, аёллар эркакларга ҳизмат қилмайди. Овқат пишир, уни обкеб бер , буни узатвор демайди. Хуллас аёллари қўлларини совуқ сувгаям урмайди.Шу шартга кўнган эркаклар , марҳамат, биз билан юрсин...

Ботир кулиб гапга қўшилди :

- Вой- бў аммабуви , замон сизларники бўлар экан- ку. Майли , мен розиман. Аммо тоққа дам олгани  неччи кунга кетяпмиз ?!

- Нимага сўраяпсан , болам?!

- Ҳа энди , неччи кунга чидар эканмиз деяпман-да . Овқат қилиш , идиш ювиш ... хуллас ҳаммаси бўйнимизга тушаяпти-ку,  шуни ҳисобини оляпман ...

     Барчанинг юзига табассум югурди. Шу вақт эшик очилиб Олим ака қудаси Тоҳир акани бошлаб кирди ...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)


#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-43-

- Қаёққа , -  талмовсиради тушунмай Тохир ака.

- Қаёққа дейди-я , бу тағин . Қаёққа бўларди , қудангникига . Ман бугун набира келингинамни кўрмасам тинчимайман. Юр , йўл бошла...

* * *

    Ҳовлидаги супа- кроватда қудаси билан чой ичиб ўтирган Насиба опа   Гуландон амма билан бошлашиб келган эрини кўриб ҳайратдан оғзи очилиб қолди.
       Дилдора опа эркак қудасини кўриб салом берди- ю , аммо у билан бирга етаклашиб келган кекса аёлни танимади. Одатга кўра салом берганида кекса аёл уни бағрига босганча " Руқияни қизи сенмисан? " деб сўради . Дилдора опа ҳеч нарсага тушунмаса-да , онасини исмини айтган бу аёлга "ҳа"деб ишора қилди. Кекса аёл "Сен-а, Руқиягинамни қизи, сенмидинг-а?" деганча  Дилдора опани анча бағрига босиб турди. Насиба опа  ҳам , Дилдора опа ҳам қаттиқ ҳайрон бўлиб қолишганди. Бу орада салом бериб келиб кўришган Олим ака , атрофдагилар билан бир сидра сўрашгач, хонадонига илк бор ташриф буюрган эркак қудасини ичкари меҳмонхонага таклиф қилди.
       Гуландон Аммадан барча воқеаларнинг тафсилотини қисқа мазмунини эшитган Дилдора опа  уни супадаги  хонтахта ёнига таклиф қилди. Аммо амма бош чайқаганча рад этди :

- Мен , келингинамни кўриб олай олдин . Қани мени эрка келиним ?!

       Шодия хонасида томчи укол олаётган эди . Қўшни ҳамшира системани улаб чиқиб кетган, дорининг кетишини Ботир кузатиб ўтирарди.  У Шодияни қўлларини ушлаб ўтирар , шу ўтиришда иложи бўлса- ю , ҳозироқ суюкли аёлини уйга олиб кетишни режасини  тузиб ўтирарди .
        Хонага кириб келган амма бувисини кўрган Ботир шошиб қолди . Аммабувиси эса Ботирни ҳайрон қолдирганича , унинг саломига хам ортиқча эътибор бермай,  ёстиқда беҳол ётган Шодияга талпинди. Шодия ўзини кўтаришга ҳаракат қилганда "жойингдан қимирлама, болам!" деган амрона буйруқни эшитиб яна бошини ёстиққа ташлади,  зеро унинг ҳозир қилт этишга ҳам мажоли йўқ эди.
       Гуландон амма набира келининг ёнидаги стулга чўкар экан :
- Руқияяя, Руқиягинам тирик экан- у ,- деганча баралла хўнграб йиғлаб юборди.
      Аммани узоқ вақт овутиб бўлмади ...
    Йиғлай - йиғлай ўпкасини босиб олган амма Шодияга узоқ тикилди, нима учундир кўйлагининг узун енгини шимарди ва ...

#давоми_бор

Муаллиф:    Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
( давоми )
- 41-

- Тоҳиржон , боламмм...

Қайта чақирди Амма.
     Тоҳир ака ҳайрон бўлганча  ичкаридан вазмин қадамлар билан чиқиб келди. Гуландон амманинг салкам бир йилдан ошиқ бу хонадонга қадам босмай туриб , бугун тўсатдан пайдо бўлиши таажубли ҳол эди...
     
- Ассалому алайкум  , амма . Яхши келдингизми ?! Қайси шамол учирди ?

- Ваалейкум ассалом , Тоҳиржон. Келин қани ?!

- Насибами? Насиба Ботир билан кетганди ...Тинчликми , амма ?! - Тоҳир ака шошиб қолганди .

- Ээээ, Насииини сўравотганим йўўўқ . Ман Ботиржонни хотинини сўраяпман , ўшани ...

- Майлику-я , аммо нима учун ...


Гуландон амма чуқур уҳ тортиб , кираверишдаги кўрпачага чўкди .

- Бир пиёла чой бер . Муздагидан . Укангни махаллангда иши бор экан, мен ҳам машинасига эргашиб чиқиб олгандим. Юрагим куйиб кетяпти.

      Тоҳир ака аммасига чойнакдаги  совиб қолган чойдан қўйиб узатди.
      Гуландон амма қўллари қалтираганча чойни ичиб олди:

- Худога шукр, сувдек сероб бўл,-

Амма шундай дея туриб бирдан елкалари силкиниб йиғлаб юборди :

- Болам, мени худо уриб қўйибти , менгинани худойим уриб қўйган экан . Бу кунимдан ўлганим яхши .

       Тоҳир аканинг бадтар таажжуби ортди, Аммасининг  йиғлаганини кўриб юраклари ачишиб кетди :

- Амма , жон амма, йиғламанг. Нима гап ўзи , бафуржа тушунтириб беринг...

- Сўрама болам , асти сўрама . Боя соат ўнларда қўшнимиз  Ҳабибахон уч- тўрт аёлни чақириб мавлуд ўқитувди. Ўша ерда Ҳабибахоннинг катта опаси : "Аммапошша , ахири қиёматли дугонангиз билан қуда бўлибсиз-да " деса анграйиб қолибман. "Қудаларим кўп, ҳозир қайси бирини айтяпсиз "десам, Тоҳиржонингиз ўғлига Руқиянгизни набирасини олиб берган- ку , ўшани айтяпман "деб қолди.  Бу сўзларни эшитиб кўз ўнгим қоп- қоронғи бўлиб кетди.  Хуллас , бу ёғини сўрасанг  Руқиянинг қизи Ботиржонга қайнона бўлган экан.

- Амма , ҳеч нимани тушунмадим, ким у Руқия деганингиз ? Сизга қандай яқинлиги бор у аёлни ?!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ниятни тиниқ сувдек пок ва яхши қилинг.

Шунда Аллоҳ сизга сиз кутмаган яхшиликларни совға қилади.

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

• Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда. Манфаатлари тугаган куни эса сени қарғашни бошлашади.

• Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.

• Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб?!- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.

• Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
Бу бахтни қўлдан бой берма. Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қайси пайғамбар қаерда яшаганини биласизми?

Отамиз Одам ва Онамиз Ҳавво — жанубий-ғарбий Осиёда яшаган (яшаган жойлари ҳозир қайси давлатга тўғри келиши ҳақида аниқ маълумот йўқ).

Нуҳ алайҳиссалом — Ироқ Яман
Идрис алайҳиссалом — Фаластин
Солиҳ алайҳиссалом — Арабистон
Ҳуд алайҳиссалом — Яман
Иброҳим алайҳиссалом — Фаластин
Лут алайҳиссалом — Иордания
Исмоил алайҳиссалом — Арабистон
Исъҳоқ алайҳиссалом — Фаластин
Яъқуб алайҳиссалом — Фаластин
Юсуф алайҳиссалом — Миср
Шуъайб алайҳиссалом — Арабистон
Айюб алайҳиссалом — Сурия
Ҳорун алайҳиссалом — Миср
Мусо алайҳиссалом — Миср
Зулкифл алайҳиссалом — Фаластин
Довуд алайҳиссалом — Фаластин
Сулаймон алайҳиссалом — Фаластин
Алясаъ алайҳиссалом — Сурия
Илёс алайҳиссалом — Сурия
Юнус алайҳиссалом — Фаластин
Закариё алайҳиссалом — Фаластин
Яҳё алайҳиссалом — Иордания
Исо алайҳиссалом — Фаластин

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам — Арабистон

© интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 90 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун

👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/26

👆👆👆👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Мана бир неча кундирки Хонзоданинг ичи йиғлайди.
Бари Адолат опа Германияга кетишини эълон қилган лаҳзалардан бошланди деса тўғрироқ бўларди.
Ўша куниданоқ Адолат опа Хонзода учун яқин жойдан ижарага квартира излай бошлади. Унинг қиз учун пулини тўлов қилиб қўйган квартираси ҳали тўлиқ қуриб битирилмаганлиги сабабли ишхонага яқинроқ мавзедан ижара уй излашга мажбур бўлишган эди. Ижара уй ҳам тез фурсатларда топилди.
Адолат опа Хонзодадан кўнгли тўлиб ўғлининг ёнига учиб кетган кунининг эртасига Хонзодани сўраб унинг ишхонасига отаси Мадумар қассоб келди. Хонзода бир неча ойдан буён дийдорлашмаган отасининг бағрига отила олмади. Ўша машъум воқеадан кейин улар ўртасида кўзга кўринмаган жарлик пайдо бўлган, гарчи бўлиб ўтган ҳодисада на ота, на қизнинг қилчалик айби бўлмаса-да, номус деб аталувчи туйғу уларнинг бир-бирларининг кўзларига тик қарашга ботинтира олмайдиган қилиб қўйган эди.

- Ассалому алайкум,- деди Хонзода ердан бош кўтара олмай, - яхши келдингизми, ада? Ойим тузукмилар?

Мадумар қассоб қаърида чексиз мунг чўккан нигоҳини четга бурди:

- Ваалайкум ассалом.

- Ада, иш вақтим тугашига уч соат вақт қолди. Сиз йўлнинг нариги бетидаги учинчи уй, тўққизинчи хонадонга бориб бироз дам олиб туринг. Мана калит. Мен ҳам ишим тугаши билан етиб бораман.

Мадумар қассоб ошиқча сўз демай қизидан калитни олди-ю, ортига бурилди.

Хонзода отасининг изидан қараб юраги эзилди:

"Адам қандай инсон эдилар-а? Қадам босганларида ер титрарди. Энди бўлса бир бурда бўлиб тоғдек елкалари ҳам мунғайиб чўкиб қолибди. Бари мени деб,- ўйлади у алам билан,- бари анави ифлосларни деб! Аммо танамда жоним бор экан бу ишни шундоқ қолдирмайман. Бу дунёда ҳамон тирикманми, демак, мени номусимдан жудо қилганлардан ҳали қасос олмаган бўламан..."

@xazon_rezgi

-48-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қизини ҳислатларини энди кўраётган Она😂

/channel/xazon_rezgi

☝️Обуна бўлишни унутманг
!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

❗️ДИҚҚАТ

🎤 Sizga qaysi xonandalar yoqadi? Tanlang va premyeralarni birinchi bizda tinglang!


🎶 Xamdam Sobirov
🎶 Doston Ergashev
🎶 Elyorbek Meliboyev
🎶 Asror Uz, Asl wayn
🎶 Jaloliddin Ahmadaliyev
🎶 Yulduz Usmonova
🎶 Jasurbek Mavlonov
🎶 Ulug'bek Rahmatullayev
🎶 Xurshid Rasulov, Sherali Jo'rayev
🎶 Benom guruh, Shoxruz (Abadiya)
🎶 Shahzoda, Rayxon, Munisa
🎶 Miyagi, Эндшпиль, Jony, Gafur
🎶 Hammali & Navai, Тимати, Doni

🎵 TURK, AZER, UZB, RUSS, ARAB
🎵 BASS, TRAP, REMIX, CAR MUSIC
🎵 TIK-TOKDAGI TREND QO'SHIQLAR


👆🏻BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЎҒИМЛАР УЧУН – ЯНГИ УМИД!

Бўғимдан азият чекувчилар учун табиий ечим яратилди.

Табиий таркибдаги восита тўқималарни озиқлантиради, шишни камайтиради ва оғриқни босади.

ТЎЛИҚ ШУ ЕРДА КЎРИНГ:
👉 http://doctorneo.uno/o6/

Уколларсиз даволаниш мумкин экан, яқинларга жўнатиб қўйинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 95 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун

👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/26

👆👆👆👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода отасига хонанинг бир бурчагига икки қават қилиб кўрпача тўшади-ю, ўзи болохонага чиқиб у ердаги қуруқ полга ўзини таппа ташлади.

У тўлиб кетган юрагини бироз бўшатиш учун йиғламоқчи бўлди, бироқ қани кўзига йиғи келса.
Шу куйи бироз ўтирганидан сўнг отаси ётган хонага қулоқ тутди. У ердан ортиқча садо чиқмагач ўтган куни Валя "Чарчоқбости учун" деб қўлига тутқазган бир шиша ароқни беркитиб қўйган жойи шкафнинг ичидан олди-ю, бир пиёла тўлдириб қуйди-ю, шарт кўтариб ичиб юборди. Алам устида ичган ароғини таъсири у қадар сезилмагач, Хонзода яна бир пиёла ароқдан қуйиб нафас олмай уни ҳам ичди.
Томирлари жимирлаб боши айлана бошлагач Хонзода ўзини базўр қўлга олиб ароқ шишасини яна шкаф ичига беркитди ва танасини яланг полга ташлади.
- Ойиии...- Хонзода бутун танасидан кувват қоча бошлагач, аранг шивирлади, - энди сиз учун ҳам ҳаммасидан ўч олишим керак... Ўч...

Хонзода тун ярмида оғзи қуриб уйғонди. У жуда сувсаб кетган эди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб аста музлаткич эшигини очди-ю, у ерда турган ярим баклажка минерал сувни бир кўтаришда ютоқиб ичди.
Сувни ичгач тийраклашган Хонзода кеча ётар олди ўзининг қилган ишидан уялди.
-Ойиии...- бу сафар ўпкаси тўлиб келди Хонзоданинг, -у овоз чиқармасликга ҳаракат қилиб йиғлай бошлади. Хонзода узоқ йиғлади. У бақириб- бақириб, айтиб-айтиб йиғлагиси келганди. Бунинг ўрнига овозини чиқармай йиғлашга мажбур эди. У деворга суянганча кафти билан оғзини тўсиб узоқ йиғлади.
Қўшни хонада эса якка-ю ёлғиз қизининг дардига даво топишни иложини қила олмаган Мадумар қассоб ич-этини еб адо-и тамом бўлиб ўтирар эди.

Мадумар қассоб эрта тонгда Хонзода билан хайрлашди:
- Ўзингни эҳтиёт қил, қизим. У ерга бориб жойлашсам сени ҳам олиб кетаман.
Хонзода отасига жавобан "Яхши боринг, ада..." дея олди холос.

@xazon_rezgi

-51-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-45-

     Шодия қайнотасини кўриб ўнғайсизланди. Ўтирган ўрнидан туришга интилди. Келинининг оппоқ оқариб кетган юзлари, киртайиб ич- ичига ботган кўзларига қараб, шундоқ ҳам бўлари бўлиб турган Тоҳир аканинг юраги эзилиб кетди. Гуландон амма Шодияга "қўзғалма" ишорасини бериб Тоҳир акага ёнидан жой кўрсатди.

- Ассалому алайкум ...,  адажон .

- Ваалейкум ассалом , тузук бўлиб қолдингизми , болам ?!

- Раҳмат...

    Тоҳир ака Шодиянинг кровати ёнида турган, сал аввал Ботир узиб ташлаган томчи дорининг  идиши ва шнурларига қаради:

- Уколларингиз тугамади?!

       Шодия унинг саволи замирига тушунмади:

- Йўўўўқ , ҳали яна тўрт кун олдиганим бор.

- Ҳеч қиси йўқ. Қолганини уйда оласиз ,- Тоҳир ака ҳайрон бўлиб қараб турганларгаям бир йўла тушунтириш бериб қўяқолди :- ўз уйингизда,- сўнг Ботирга дадил овозда буюрди :

- Йиғиштир , келинни ...қизим Шодияни ҳамма нарсасини йиғиштир . У биз билан кетади.

        Шодия Тоҳир акага бир қаради- ю, аммо уялиб дарров кўзини ерга тикди. Ботир Шодиянинг ўпкаси тўла бошлаганини сезди.
        Дилдора опа  қудасига эътироз билдирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди , Олим ака кўзи билан буйруқ берди :
"Аралашма ..."

       Ярим соатда Шодия ўз уйи, ўз ётоғида ётар эди . Унинг буюмларини тез -тез жойлаган Ботир дадасининг буйруғи билан Раҳмат қассобни излаб кетганди. Тоҳир ака эса  "қизимнинг қуввати йўқ, у боқувдаги  қўчқорнинг гўштидан тўйиб еса ўзига келиб қолади" дея уйида алоҳида иштиёқ билан боқилаётган тўрт нафар қўчқорларидан энг семизини танлагани томорқа этагига тушиб кетганди ...

* * *

      Кеч кирганда Ботир бир коса қайнатма шўрва  , бир ликопчада  юмшоқ қилиб қовирилган гўшт кўтариб хонага кириб келди.
     Шодия хонасида телевизор кўриб ётарди. Телевизорни боягина  Гуландон амманинг кичик ўғли ойисининг телефондаги буйруғига кўра ташлаб кетган, уни амма "чиғиллаб " Ботирга  Шодиянинг хонасига тез ўрнаттириб берган эди .
        Шодия Ботирни кўриб меҳр билан жилмайди. Ёнидан пультни олиб телевизорни ўчирди.
      Ботир қўлидагиларни тумба устига жойлади :
    Сўнг ерга чўккалаб ўтириб олди- да , суюқ овқатга қошиқ солди:

     -  Қорнинг ҳам очиб кетгандир- а ?  Кел, сени ўзим овқатлантириб қўяман . Қани бир деганда оғзингни очасан , хўпми ? Бошладик , биииир...

         Шодиянинг ҳақиқатдан ҳам қорни очиб кетганди . Эътирозсиз оғзини очди. Ботир узатган овқатни хўплади. Яна оғзини очганди , Ботир ҳазиллашди :

- Иккинчи марта "биииир" демадим- у?!
    Шодия унга қўшилди:

- Ман шу косадани овқатга бир марта "бииир" десангиз керак деб ўйлабман, - сўнгра  ликобчадаги овқатга ишора қилди ,- унисига иккинчи марта ...
       Икковлари кулиб юборишди.

- Сиз ҳам ичинг...

     Ботир "ҳўп" деб бош силкиди

Суюқ овқатни ичиб бўлгач , Ботир Шодиянинг лабларини сочиқ билан артиб қўйди . Кейин иккинчи овқатни қўлига олди:

- Мени роса эрка хотин қилиб юборяпсиз... Бўлди жойига қўйинг , ўзим ея оламан.

- Менга-чи ?!

- Нима сизга?!

- Менга едириб қўяқол унда ...

      Шодия бирдан кулиб юборди .

- Нега куласан ?!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Тошкентда ўгай она 6 яшар ўғлини PEPSI да чўмилтирди. Ўгай онадан нега бундай қилгани сўралганда, унинг жавоби ҳаммани шокка солди‼️

5 август куни тунда, иккинчи хотин бўлиб келган қўшнимиз кундошидан мерос бўлиб қолган 6 яшар ўғлини Pepsi’da чўмилтирди. Буни кўриб қўрқиб кетган бувиси тезда ўғилини чақирган. Эркак келиб хотинидан нега бундай қилганини сўраганда, ўгай онанинг кўзда ёш билан айтган гапи ҳаммани шокка солди.

Онанинг айтишича, кундоши раҳматли тушида… Давоми👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-42-

- Мен , Руқия , Сафар отанг бир махалладан эдик. Мен махалланинг бошида турардим  , Сафар отанг ва Руқиялар эса  девор-дармиён , ён қўшни эдилар. Уларнинг оталари ҳам яқин дўст бўлишган эди. Биз бирга ўсган, бир синфда ўқигандик. Вояга етганимизда Руқия жуда келишган ва хушсурат қиз бўлганди . У жуда оғир - вазмин , мулоҳазали қиз эди.  Мен эса дангал табиат ,шўх,  ерга урса кўкка сапчийдиган шаддод қиз эдим. Кўнгил экан-да . Сафар отанг мени шу туришимда яхши кўриб  қолди. Аммо у замонда севги, ўлдим- куйдимлар ёшлар , айниқса қиз болалар учун иснод саналарди. Шу сабабли отанг менга жуда ёқса-да , унинг изҳорларини жавобсиз қолдириб юрган вақтларим эди.
      Бир куни кутилмаганда хе йўқ , бе йўқ қишлоқда " Руқия билан Сафаралини фотихаси бўлибди, яқинда тўй экан" деган хабар тарқалди. Ана ўшанда бўлардим бўлди. Дунё кўзимга қоронғи бўлиб кўриниб кетди. Муҳаббатнинг озори аччиқ бўларкан. Хуллас , чидолмадим . Дангалчи эмасман- ми, Руқиянинг олдига чопдим. Орамиздаги муносабатлардан Руқиянинг хабари бор эди. Шу сабабли бечорани "Сафаралига тегаман деб ўлиб турганмидинг , ол сенга шу йигит" деб бетига эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетдим.
     Руқия бир оғиз сўз айтмади. Кейинчалик билсам , Руқия ва Сафар отангни дўстлигини катталар бир- бирига кўнгил қўйишган деб тушинишган ва уларга ҳеч нима демай туриб отни қамчилашган экан.
     Орадан икки кун ўтиб , тушлик пайти уйимизга бир аёл билан кириб келган қайнонамларни кўриб ҳайратдан оғзим очилиб қолганди. Кейин ҳаммаси бир зумда содир бўлди. Тез орада тўйимиз бўлди. Бутун қишлоқ нима сабабдан отанг ва дугонамнинг тўйи бузилганини  тагига етолмай гаранг бўлишди. Шу бўйи Руқияда бир гап бордир-ов деб ҳеч ким оғиз солмай қўйди. Орадан беш йиллар ўтгандан кейингина Руқия бир Сирдарёлик йигитга узатилди. Қайнона- ойимлар ўшанда "шўрлик , ниҳоят тенггини топибди- да" деганларида ҳайратдан тош қотдим . Билишимча, дугонам мени бахтим учун қайнона- ойимга ёлғон гапирган экан. У "мени ёмон касалим бор , буни ҳеч ким билмайди , аммо сизларни ўтдек куйдиришни истамайман, кейин тўйдан кейин бари ошкор бўлса мени ҳайдаб юборсанглар , бунга чидолмайман. Шунинг учун ҳозир ими- жимида фотиҳани бузинг- да , тезда Сафаралини Гуландонга уйлантириб қўйинглар, чунки  ўғлингиз аслида менимас уни яхши кўради, мени эса сиримни сақланг , илтимос " деган экан.
           Шунақа, Тохиржон болам , шундай тилла дугонам бор эди. Мени муҳаббатим учун ўзининг неча йиллик умрини қурбон қилиб юборган эди-я . 
       Руқия аввал Сирдарёда , кейин Жиззахда яшаган деб эшитдим. Дугонам Сирдарёда яшаган вақти  қизлик уйига келганида икки маротаба кўришдик халос .  Турмуш қурганидан ўн йиллар чамаси вақт ўтиб эса унинг тўлғоқ вақтида нобуд бўлибди деб эшитгандим. Ундан икки қиз қолган деган гапдан ҳам  хабарим бор эди. Бу қизлардан бирини узоқ қариндошларидан бири келин қилган экан . Ўша  Руқиянинг кичик қизи сизларга қуда бўлганидан  эса бугун хабар топдим. Бор гап шу...

- Амма , келинимиз Шодия ...

- Нимага сузиляпсан , болам , тинчликми?!

      Ботир ака Шодиянинг бошига тушган барча савдоларни аммасига бир бошидан гапириб берди. Фақатгина Шодия буёғига фарзанд кўриш - кўра олмаслиги мавҳум эканлигини яширди . Тоҳир ака сўзлаб бўлиб аммасига қаради .  У ҳозиргина тинглаганларидан эзилиб кетган муштдеккина аёлга қараб туриб раҳми келди ...

- Тур кетдик,- деди амма бир вақт жаҳл билан...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Бўлган_воқеа😭

Тошкентда бир акамиз кира қилиб юрган экан хотдогхона ёнида мижозни туширишга тўхтабди шу ерда ишлар экансиз йўл хақига хотдог қилиб берсез дебди мижоз хам хўп деб зўр қилиб тайёрлаб опчиқиб берибди таксист ака овқатланиб турса доставка заказ тушиб қолибди ўғлимга хоним қилгандим тез олиб бориш керак дебди акамиз рози бўлиб манзилга бориб мижозга телефон қилса зарур иш билан кетган эдим ака хали қайтмайман овқат увол бўлмасин ўзингиз ё оилавий бемалол еб олинг тоза овқат йўл хақини онлайн тўлаганмиз розимиз деб телефонни ўчирибди, таксист акамиз қорин тўқлаган яқинда хот-дог еб обед қилганди атрофга қараб нима қилишга ўйланиб турса кўчада маклатура ва мусорларни ажратаётган акага кўзи тушибди мошинадан тушиб бориб холатни тушунтириб хонимни сиз олиб қолинг деса у киши юм-юм йиғлармуш ака нотўғри тушунманг холатингиз устидан кулиб эмас чин дилдан сизга илиняпман дебди, мусордаги ака унга йиғламаяпман бошқа нарса деб бу гапларни айтибди таксист акамиз эшитиб хайратда қолибди...👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🧡🧡🧡🧡🧡
💛🧡🧡🧡🧡🧡🧡
TOʻGʻRI OVQATLANISH
5 MAHALIK MENYU
EMIZIKLILARGA VA XOMLADORLARGA
TANANGIZ OSILMASDAN
OCHLIKSIZ DIETASIZ
SOGʻLOM OZASIZ
NAZORAT 101%
⬛️⬛️⬛️⬛️⬛️⬛️⬛️⬛️⬛️⬛️
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
1️⃣) OY 5️⃣0️⃣MING
2️⃣) OY 1️⃣0️⃣0️⃣ MING
3️⃣) OY1️⃣5️⃣0️⃣MING

OCHLIKSIZ DIETASIZ
TOʻGʻRI OVQATLANISH
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING TEZ OCHIRILADI

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эрим тўйдан кейин ўзини ғалати тута бошлади, аммо менга қўлини учини ҳам теккизмасди... Яширинча кимлар биландир гаплашарди...
-Биз қаерга кетаябмиз?
-Мени кечир Фароғат-у маюс менга қаради- Йўқ яхшиси кечирма. Мени кечирма хеч қачон. Чунки сени алмашаяпман. Ўз қўлим билан унга топшираяпман.
Тамом дунёйим хам, мен янги қурган қалбимдаги севгим қасри хам, умидларим орзуларим хам.. хаммаси тамом... У мени ўз қўллари билан ажални қўлига топширмоқчи...
Мен севган инсон хаётимда иккинчи марта шу ишни қиляпти...
-Сўк. Қарға.. Бақир...Лекин қалбимни эзиб жим турма илтимос-у машинани тöхтатди-Тушун бошқа чорам йўқ.
Машина манзилга етиб келгач менга тушишимни буюрди машинадан тушиб не кўз билан кўрайки қаршимда...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🟠🟠🔴🔴🔴
🟠🔴🟠🔴🔴🟠🟠
SIZ YANA KIM UCHUN OZMOQCHISIZ
Sogʻlom goʻzal va suyuqli yor mexribon ona boʻlmoqchimisiz
yoki kimlarnidir gapiga ozmoqchisiz
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
Keling unda biz bilan
Chegirma narxda ozing
Eng zoʻrlari loyiqsiz

OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ

🟠OY 🟠🔴 MING
🔴OY 🟠🔴🔴MING
🟠OY 🟠🟠🔴 MING

OCH QOLMASDAN 5 MAHALIK
MENYU BOʻYICHA SUPER OZISH

https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
GURUHGA KIRING TEZ OCHIRILADI

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Хонзода отасининг ташрифи муносабати билан ресторан таомларининг энг сараларидан буюртма қилиб олиб келганди.
Бироқ Мадумар қассоб қизининг бир неча бор "Олинг, ада" деган қистовларидан кейин дастурхон четидаги нондан бир бўлак ушатиб оғзига солди-ю, беҳафсала чайнашга тутинди.

- Бу ерда бир ўзинг яшаяпсанми? -норози оҳангда атрофга кўз югуртирди Мадумар қассоб. У сўзининг давомида "Қиз бола бошингга бундай бир ўзинг яшашинг ярашмайди" демоқчи бўлди-ю, бироқ қизининг аллазамон у оламдан чиқиб кетгани ёдига тушиб тилини тишлади.

- Бу ерга яқинда кўчиб ўтдим,- деди Хонзода ерга қараб, аввал устозим билан Чилонзорда яшардик. Улар чет элдаги ўғиллариникига кетадиган бўлгач ишхонага яқин деб шу квартирани ижарага гаплашиб бердилар. Тўғридаги эшикда мен билан ишлайдиган Муножат опа исмли яна бир ҳамкасб аёл яшайди. Очиғи бу квартира ҳам уларга тегишли. Улар "Бу квартира бекоргаям ётибди-ку" деб менга арзонроққа ижарага беришга кўндилар.

Мадумар қассоб чуқур тин олди. У Хонзода унаштирилган хонадонга яқинда бисотларида бор бўлган барча қорамолларни сотиб, бўлиб ўтмаган тўйнинг ҳаражатларини қайтарганини эслади. Хонзодаги "Эҳтиёт бўл, одамларда одамгарчилик йўқолиб кетган, қизим" дегиси келди, бироқ дилидагини тилига чиқаришга эркаклик ғурури йўл қўймади. Ўшанда аёлини қора ерга бериб уйга қайтганининг эртасига Йигиталининг отаси Райим ака "Ҳайрият, уйда экансиз" дея хонадонига кириб келиб, "Ўзингиздан қолар гап йўқ" дея барча ишини битириб чиқиб кетганди. Мадумар қассоб Райим ака билан суҳбатидан сўнг алам устида зудлик билан чоршанба мол бозорга тушди-ю, у ердаги неча йиллик қадрдони Қосим даллолни бошлаб келиб оғилидаги барча молни биттада бор барака қилди.

Қосим даллол мард одам. Бўладиганини айтиб шарт пулларни санаб берди.
"Санаб олинг, қассоб" деди у бир қийиқча пулни Мадумарга узатиб. Мадумар "Сиз санадингиз етади" деди-ю, пулларни олиб Райим аканикига йўл олди.

"Ердан топсанг ҳам санаб ол" деди Райим ака ясама ҳижолатпазлик билан ва қаршисида ўтирган Мадумардан истиҳола қилмай бармоқларини тупуги билан узоқ хўллаб эринмай пулларни санаб чиқди.

"Бу ерда озроқ кўп экан"-деди Райим ака "эссизгина" дегандек ичидан зил кетиб.
"Ортиқчасиям сизники!" деди Мадумар қассоб белбоғида қолган пулниям Райим аканинг олдига "дўп" этиб қоқиб ташлади "Шу билан орамизда ҳеч қандай олди-берди қолмади" деганча юзига фотиҳа тортган қассобни Райим ака "Шу мардлигингизга борман-да, Мадумаржон" дея айланиб-ўгирилиб (ялтоқланиб) эшикка кузатиб қўйди.

@xazon_rezgi

-49-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Har bir ayolning orzusi egizak
farzandlar bo'lsa kerak 😍

Egizak farzand , o'g'il yoki qiz farzand ko'rish
uchun nimalar qilish va qanday mahsulotlar
istemol qilinishini bilasizmi? 🥰

Bu borada o'zim sizga yordam beraman❤️
Menda allaqachon bir qancha mamnun
mijozlar mavjud, hoziroq kanalimga obuna bo'ling.

Maslahat va tavfsiyalarni o'tkazib yubormang!🥰

Читать полностью…
Subscribe to a channel