xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

#Кўнгилга_сайр

✍Муҳаммад Юсуф шеъри
🎙Ўктам Маҳзун ижроси

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

ўзимга ўзим шундай деб таскин бераман :

Энг ҳайрли ҳавола Аллоҳга! Аллоҳ чевар зот ! Бизга Ойчеҳрадек синашта ва дилбар устоздан сўнг Мадина каби билимдон ва кўнгли пок қизни рўбаро қилган Аллоҳ учун бундан буёнги ишларимизни ўнглаши умуман қийин иш эмас ! Муҳими барча гап ҳалолликда! Ҳалоллик бор жойга барака ёғилади . Биз ўз вазифамизни ҳалоллик билан бажарар эканмиз мактабимизга барака Мадинадек устозлар кўринишида кириб келаверади. Аввал ҳам айтганман . Ҳозир ҳам такрорлайман. Мактаб ҳам масжиддек улуғ ошиён ! Бу ерда эрта учун қадалган ҳар бир умид уруғи кун келиб саодат исмли мева бериши аниқ . Мен бу ҳақида соатлаб гапиришим мумкин . Аммо бугун учун етар деб сўзларимга нуқта қўймоқчиман. Сўзим охирида барчамизга ёд бўлиб кетган машҳур сўзларни айтишга ижозат берсангиз :

Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз , кам бўлмаймиз ҳам . Куч - билим ва тафаккурда !

Фахриддин аканинг охирги сўзларидан хонани қарсак овозлари тутиб кетди.
Мадина эса ҳозир эшитганлари таъсирида юрак - юрагидан қуйидагиларни тан олар эди :

- Менинг бу ерда қолишим ҳаётимдаги энг тўғри қарорларимдан бири бўлганлиги рост ...

Шу ҳақда энтикиб ўйлар жкан Мадинанинг ёдига аллақайси манбада ўқиган мисралар тушди.

"Сен райҳон каби хокисор бўл! Райҳон кафтлар орасига олиб эзғиланган вақтда ҳам хуш ифор таратишда давом этаверади..."

* * *

Анисни кейинги ойлар давомида бир савол ўйлантирар ва унинг жавобини топа олмай боши қотгани-қотган эди. Аниснинг дилини пармалаган савол эди бу:

- Бир йигит бир йўла икки қизни севиб қолиши мумкинми ?

Бўлмаса нега ...

Барча гап худди ана шу "Бўлмаса нега?" да эди.

Халқда шундай бир гап бор :
"У бармоғимни тишласам ҳам оғрийди, бунисини тишласам ҳам..."

Аниснинг юраги ҳам Комила деганда бир куйса , Мадина деганда яна бир куяр эди.

Комила Анис учун бамисли тунда йўл кўрсатувчи маёқ эди . У "Бедор туйғулар" радиоэшиттиришининг неча - нечалаб сонига мавзу ва шеърлар топиб жўнатиб Анисга яқиндан ёрдам берар , бир- бирини тўлдирган мавзуларнинг мукаммал ёритилишига қараб қизнинг мушоҳада кучига маҳлиё бўлган йигит тобора унга боғланиб борар эди. У Комиланинг хаёли билан ухлашга ётиб ,унинг хаёли билан уйқудан уйғонар эди. Шу билан бирга вақт топди дегунча юраги Шўхлисойга талпинар , ўша қурмағур юрак уйларида хуш ифор каби кезган Мадина билан суҳбатлашиш илинжида ёнар эди. У Мадинани ўз ҳолича "Замонамиз қаҳрамони" деб атар , қизнинг иссиқ уйини ташлаб мўъжаз бир қишлоқда кўнгил деган маконларда мўъжизалар яратаётганидан борган сари завқланиб кетарди . Мадинанинг ўқувчилар юрагига қадаган умид ғунчалари кундан- кун гул очиб , бўй тарата бошлагани ҳақидаги хабарлар ҳам Анисни бефарқ қолдирмас эди ...

Анисни кейинги кунларда энг кўп қийнаган савол битта эди . У ҳам бўлса :

- Комилами ёки Мадина ?

Бу савол қанчалик оғриқли бўлса , жавоби шу қадар азобли эди.

Анис Комилани қиз истагани каби кўнгли билан таниб улгурган эди. Мадина эса ... Мадина эса Анис учун ...

#давоми_бор /73

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

26- ҚИСМ

шу қадар сўлим маскан экан-ки , нақд Эрам боғларининг ўзгинаси эмиш. Турфа анвойи гуллар , бири биридан ғаройиб манзарали ўсимлик ва дарахтлар , соллона юрган оҳулар-у, укпар патли қарқаралар , ёлдор бўрилар-у, ўзининг камалак ранг қанотига ошиқ товусларнинг бариси шу экан. Энг қизиғи ўша боғда йиртқичлар шоҳи арслон ва ҳуркак кийиклар бирга ҳудди яқин биродардек сайр қилиб юришар экан.
Бу ажойиботлар бирлан бир қаторда бир неча чоғли ҳизматчилар турли доривор ўсимликлар экишар , парваришлар, сўнгра бу ўсимликлардан хапдори ва малҳамлар тайёрлашар эканлар.
Табиб ўзига эргашиб келган йигитга ҳеч қандай вазифа юкламабди.Хаттоки тиш ёриб лом- лим ҳам демабди.
Йигит эса бундан ажабланибди. Ўзича хулоса ясаб , атрофдаги бўлаётган ишлардан сабоқ ола бошлабди. Табибнинг ва унга қарашли ҳизматкорларнинг ишларини кузатиб билимини ривожлантира борибди. Шу тариқа бир йил ўтибди.
Табибнинг ташқарига чиқадиган вақти келибди. Дарвозалар очилар вақт табиб ҳалиги йигитга "Юр" дебди. Йигит табиб ва унинг ёнидаги хос ҳизматкорларга эргашиб ташқарига чиқибди .
Бу сафар ҳам ҳар галдаги каби табиб кун бўйи бемор кўрибди. Уларга ташҳис қўйиб , шифо тайинлабди. Куннинг адоғида энг охирги бемор йигитчага навбат келибди. Беморнинг ранглари сарғайиб кетган , ҳолсизликдан ўзини тутиб туролмаганлиги учун икки ёнида қариндошлари уни суяб туришар экан.
Табиб йигитнинг томирини ушлаб, зумда дардини аниқлабди. Маълум бўлишича йигит ухлаб ётганда унинг қулоғидан ўригимчак ўрмалаб кириб кетган ва йигитнинг миясини манзил қилиб олган экан. У ерда бош суюқлигидан озиқланиб , каттариб бутун мияни чангаллаб , бемор ҳаётини хавф остига қўйган экан .
Табиб беморни четга олиб ўтиб , миядаги ўргимчакни олиб ташлаш учун ундан кичик тешик очибди. Сўнгра ўргимчакни қисқич (бизнинг ҳозирги замонавий тилда пинцет) ёрдамида олиб ташламоқчи бўлганда унинг ҳузурида бир йилдан буён илм талабида юрган йигит ўзини тўхтата олмай гапириб юборибди :

- Устоз , сиз қисқич билан ўргимчакни шундоқ олмоқчи бўлсангиз у жон аччиғида мияга бор кучи билан ёпишади ва беморнинг ҳаёти хавф остида қолади . Яхшиси қисқични яхшилаб қиздириб туриб ўргимчакни ушласангиз у бужмайиб мияни қўйиб юборади ва уни осонгина чиқариб оласиз,- дебди.

Бу сўзларни эшитган табибнинг ранги бир оқаринқирабди- ю , аммо индамабди. Йигит айтган усулда беморни зумда дарддан халос қилибди.
Охирги бемор дарддан фориғ бўлгач табиб қўрғонига қайтибди. Бу сафар у ҳаммани ҳайрон қолдирганча ўз хонасига эмас, балким боғнинг тўрисига жадаллик билан йўл олибди. У боғдаги энг кўркам дарахтга яқинлашибда ва узун сочлари билан бўйнидан боғлаб ўзини ҳалок қилибди. Барчаси шу даражада тез бўлганлигидан ҳизматкорлар уни қутқаришга ҳам улгуролмай қолишибди. Йигит ҳам ҳизматкорлар сафида табибнинг сочларини дарахтдан бўшатаётса соч ичидан қирқта калит шодаси тушибди.
Табибни дафн қилишгач, йигит унинг хонасига кирса бир қулфлолиқ эшикка дуч келибди. Уни очиб дур-у жавоҳирларга тўла хонага дуч келибди. Тўрда яна бошқа қулфлолиқ эшик бор эмиш. Бу хона ҳам худди аввалгисининг такрори экан. Шу тариқа ўттиз тўққиз хонанинг эшигини очиб мисли кўрилмаган хазинага эга бўлибди . Энг охирги эшик ортида эса энг асл хазина беркитилган экан.
У хонада ер юзида бўлиши мумкин бўлган энг, энг, энг асл китоблар жамланган экан .
Йигит ортига қайтиб ҳовлидаги ҳизматкорларни чақирибди ва ўттиз тўққиз хонадаги қимматбаҳо тош ва лаълларни олиб чиқдириб халққа улашиб юборибди.
Ўзи эса қирқинчи хонадаги китобларга эга чиқиб , уларни бир бошдан ўқиб чиқишга тутинибди.
Орадан бир йил муддат ўтгач, табибнинг қўрғон эшиги яна очилибди. Бу сафар табиб сифатида ташқарига ўша илм ҳавасида бундан бир неча йил аввал шу остонага қадам босган йигит чиқиб келибди.
Ана шунақа ,- жилмайганча ривоятини якунлади Фахриддин ака , - биласизларми бу ривоятдан бир эмас ўнлаб хулоса олиш мумкин . Мен эса айни дамда кўнглимдан кечираётган битта гапни айтиб ўтмоқчиман. Илм - тенгсиз гавҳар . Тубсиз уммон.

@Xazon_Rezgi /71

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мен ҳам ҳозир Мадина қизимга қараб шундай туйғуни ҳис қилиб турибман.
Қизим. Тарбия берган берган ота- онангга раҳмат.
Биласанми , сендек ёшларга қараб шу сўзларни айтгим келди :

Ўзбекистон - келажаги буюк давлат !

* * *

Навбатдаги босқич ҳал қилувчи Республика босқичи эди.

Учқун Шавкатович Мадина ва Розияга алоҳида тайёрланишлари учун мактабдаги барча дарслардан озод қилиш таклифини берди. Мадина мактаб раҳбарининг бу таклифни рад қилди:

- Учқун ака , авваламбор эътибор учун катта раҳмат, бизни дарслардан озод қилишингизга келсак бунга сира ҳожат йўқ . Розия керакли программани деярли ўзлаштириб бўлди. Бундан буёғига такрорлаш ва мустаҳкамлаш қолди халос.

Шу куни Учқун Шавкатович бутун жамоани йиғди. Мадинага туман халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармасидан келган фахрий ёрлиқни топширар экан ,унга педагогик жамоа номидан ташаккурнома эълон қилди.

- Сизга атаганимиз ҳали кўнглимизда. Насиб бўлса Республика босқичидан қайтганингиздан сўнг тақдим қилиш ниятимиз бор. Байрамнинг каттаси ҳам ана ўшанда бўлади,- деди Учқун Шавкатович.

Учқун Шавкатовичдан сўнг сўз навбатини олган Фахриддин ака салобат билан гапира бошлади:

- Менинг қўҳна шарқ адабиётига оид "Чор дарвеш қиссаси" деган китобим бор. Ундаги ҳикоялар шунчалик ибрат олгулик-ки , мазкур асар ёзилганига неча асрлар тўлган бўлса ҳам ҳали ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мен ижозатингиз билан ҳозир ўша асардаги бир ривоятни айтиб берсам. Бу ривоят устоз ва шогирд ҳақида.
Хуллас, бир толиби илмнинг кўнглига табиб бўлиш ҳаваси тушибди. У мазкур касбни ўрганиш учун замонасининг энг машҳур табибини сўроқлаб суриштирибди. Унга "Фалон жойдаги фалон табиб сен истаган инсондир" дейишибди. Сўнг айтишибдики , у ўз қўрғонидан бир йилда бир марта чиқади ва навбатда турган беморларни даволаб, яна яшар маконига қайтиб кириб кетади. Шу қайтганча яна бир йил муддат узлатга чекинади.
Сен жадаллаб борсанг , унинг бу йил ҳисобидан ташқарига чиқиш вақтига етиб боришинг мумкин. Бахтинг кулиб боқса, хатто шогирдликка ҳам илиниш эҳтимолинг бор.

Йигит бу сўзларни эшитиб оёқларини қўлига олиб югурибди. Обдон ҳолдан тойиб орадан бир неча ой ўтгач табибнинг маконига етибди. Буни қаранг- ки , табиб айнан ўша куни ўз эшигини очган ва беморларни қабул қилиш учун ташқарига чиққан экан .
Табиб барча беморларни бир бошдан текшириб томирини ушлаб кўриб , керакли муолажани тавсия қилиб кетаверибди.
Навбат ҳалиги йигитга келганда уни билагини ушлаган табиб йигитга ҳайратли нигоҳини ташлабди. Йигит шоша - пиша мақсадини айтибди. Бироқ табиб лом- лим демай кейинги беморни кўришга ўтиб кетибди.
Табиб кун бўйи барча беморларни кўрибди. Сўнг ўз қўрғонига кириб кўздан йўқолибди.
Йигит эса аҳдининг қаттиқлигидан уни шу ерда яна бир йил кутишга қарор қилибди.
Навбатдаги бир йилни амал - тақал қилиб ўтказган йигит келаси сафар яна табибни ўша ерда кутиб олибди. Бу сафар ҳам худди ўтган йилги манзара такрорланибди.
Шу тариқа орадан уч йил ўтибди.
Ваниҳоят учинчи йил табиб касалларни кўриб бўлгач йигитга "Юр" дея ишора қилибди.

Йигит табибга эргашибди. Улар ичкарига киришгач, қўрғон эшиклари ичкарисидан пўлат зулфинлар билан мустаҳкам қулфланибди .

Йигит ичкарига разм солиб ҳайратдан оғзи ланг очилиб қолибди . Негаки у кирган жой ...

#давоми_бор /70
Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Майли , яхши ётиб тур қизим ...

- Сиз ҳам , Ойижон ..


* * *

Рамзиддин ушлаганини қўйиб юбормайдиганлар хилидан чиқиб қолди.

Мадина эртаси куни дарсларни тугатиб, уйга йўл олар экан , ортидан кимдир исмини айтиб чақирганини эшитиб ўгирилди.

- Мадинахон , мумкинми ?!

Мадина Рамзиддинни бир қарашда таниди:

- Ассалому алайкум , - деди унга яқинлашиб. Мадина йигитни умидвор қилиб , вақтини бекорга олиб юрмоқчи эмасди, шу сабаб у билан барчаси ҳақида очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлди .

- Ваалейкум ассалом. Мадинахон , сизни тушликка таклиф қилсам ҳаддимдан ошган бўлмайманми ? - деди Рамзиддин унга саволомуз тикилиб

- Ҳаддингиздан ошган бўлмайсиз ,- деди Мадина очиқ кўнгиллик билан , - бажонидил.

- Унда кетдик , - Рамзиддин машинасининг орқа эшигини очиб қизга мулозамат кўрсатди.

- Унчалик узоққа бора олмайман. Уйда Раҳбар аям кутиб қоладилар, - деди Мадина машинага ўтирар экан

Рамзиддин унга жавобан "хўп" деган маънода бош ирғади.

Рамзиддин Мадинани ўзи айтганидек унча узоқ бўлмаган жойдаги хонадонда жойлашган ошхонага олиб борди. Бу хонадон жуда шинам ва саришта экан .

- Бу ерда қишлоғимизнинг энг мазали сомсаси ёпилади,- деди тушунча бериб Рамзиддин, - сизларнинг таъбирингиз билан айтилганда "номер адин" .

- Менда нима гапингиз бор эди?, - Мадина йигитга ортиқча вақти йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилган бўлди.

Рамзиддин зумда жиддийлашди :

- Мадина, сизда нима гапим бўлиши мумкинлигини ўзингиз ҳам яхши билиб турибсиз, ахир кеча ойим ва аммам аввал Раҳбар ҳоламниларкига , сўнгра Тошкентдаги уйингизга совчиликка бориб келишди.

- Хабарим бор. Раҳбар аяжоним ҳам , ойижоним ҳам айтиб улгуришди. Сиз билан бу ерга келганимнинг сабаби ҳам шу,-деди Мадина ортиқча ҳаяжонга берилмай Рамзиддиннинг кўнглига иложи борича тегмай туриб муомала қилишга интилар экан.

- Ундай бўлса , мен умид қилсам бўладими ? Яъни ... Айтмоқчи эдим- киии ... - Рамзиддин Мадинанинг акси ўлароқ ҳаяжонга берилган эди

- Рамзиддин ака ... Тўғрисини айтаман . Сизнинг вақтингизни ҳам, ҳушингизни ҳам олиш ниятим йўқ. Гапнинг очиғи мен ҳали турмушга чиқиш ниятида эмасман. Аммо бу дегани кимгадир кўнгил бермаганман дегани эмас. Узр ... Мени кўнглимни банд қилган инсон ... - Мадина уялиб гапира олмай ерга қаради . Шу топда оппоқ юзларининг ловиллаб ёнганини ўзи ҳам ҳис қилди. У сўзларини охирини базўр якунлади,- шундай инсон бор.... Буларни айтмасам бўлмас эди. Мени кечиринг ... Мени беандиша , бетгачопар қиз деб ўйлашингиз мумкин , аммо...

- Йўқ, асло . Бундай деб ўйламайман ... Рост гапни айтганингиз учун раҳмат. Очиғи - Рамзиддин Мадина кутганидан мард йигит чиқиб қолган эди , - бекорчи хом- хаёлларга берилиб пуч орзулар оғушида еттинчи осмонда учиб юргандан, ҳақиқатни билган ҳолда ерда шижоат ила қадам босиб юрганга нима етсин . Аммо бу ... - Рамзиддин Мадинага кулимсираб қарашга ўзида куч топди,- қишлоғимиздаги энг мазали сомсани бирга татиб кўриш таклифига раҳна солмаслиги керак . Нима дейсиз , Мадинахон ?

- Мақтаяпган сомсангизнинг ҳиди- ки шунақа бўлса , ўзи қанадай экан дейман ,- деди Мадина очиқ чеҳра билан йигитга боқиб

- Ана тандирдан уза бошлашди , ҳозир мазасига ҳам баҳо берасиз . Айтмоқчи , менинг исмим Рамзиддин . Тадбиркорман. Сиз билан мезбон сифатида қайта танишганимдан ҳурсандман ...

- Сиз жудаям яхши инсон экансиз. Мен ҳам сиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман . Дўст бўлиб қоламиз деб умид қиламан.

- Албатта , - деди Рамзиддин жилмайишга ҳаракат қилиб ,- сомсага қаранг , совумасин...

* * *

Анис айтган сўзининг устидан чиқа олмади. У тез орада таътил олишини ва ота- онасининг бағрида бир ой бўлишини айтган бўлса-да , аммо нашриётдагилар катта ҳажмда буюртма олиб қўйишганлиги сабабли ундан таътил муддатини мумкин бўлса сал кейинроққа суришини сўрашди.
Бу орада у икки маротаба қишлоққа келиб кетди.


Куз ўтиб , қиш келди.

Мадина Розия билан шуғулланиш соатларини янада кўпайтирган эди. Уларнинг бутун фикр- хаёллари ва умидлари ўз таъбирлари билан айтганда "кўз тикканлари" фан олимпиадасидан эди.

@Xazon_Rezgi /68

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хайрли кеч ,яхшилар.
Бугун касб байрамимиз билан қутлаб табрик йўллаган барчага катта раҳмат . Самимий тилакларингиз Ўзингизга ҳам йўлдош бўлсин. Ҳаётингизда мудом яхшилар ва яхшиликлар дуч келаверсин.
Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Моҳигул Эргашева :
Байрамингиз муборак бўлсин !

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🧠Miyangizni maksimal ishlashga undaydigan!
🌍Dunyoqarashingizni keskin o'zgartiruvchi haqiqiy kreativ blog!
🗣Ko’p gapirmaymiz, ko’pga yetadigan qilib gapiramiz!
🎯 @Stiv_Jobs_Motivatsiya

⭐️Biz bilan keng fikrlashni o'rganasiz

Siz izlayotgan Manzil👇
P/s: Admindan holis tavsiya tortinmay ulanavering😁
@Atom_Odatlari 📚✍

ULANISH 👉 @Stiv_Jobs_Motivatsiya

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#мунис_лаҳзалар

Бундан ўн беш йилларча аввал эди. Ўша вақтлари адамлар бетоб эдилар. Бир куни ҳол сўраб қўнғироқ қилсам онажоним гап орасида "Адангларни шогирдлари Абдуҳамид бошқача- да. Кунда келиб улардан ҳол- аҳвол сўрайди. Аданглар ҳам ётган жойларида уни дуо қилганлари қилган. Ҳали кўрасан устоз дуосини олган  бу бола энг камида шаҳарга ҳоким бўлади" деб қолдилар . ( Онажонимни гаплари ўшанда салкам башоратдек янграганди. Энг қизиғи кўп ўтмай Абдуҳамид республикадаги энг катта компанияларнинг бирига бош директор бўлди . У вақтда Абдуҳамид ҳали ўттизга ҳам чиқмаган эди) .
    Онажонимни сўзлари ўшанда менга жуда қаттиқ таъсир қилганди. Кўз ўнгимга дард билан олишаётган адамларни чин дилдан Абдуҳамидни дуо қилаётган манзара келганди ва падари бузрукворимнинг кўнгилларини олган ўша йигитдан  чин дилдан миннатдор бўлган эдим.
    Кўп ўтмай Синглим билан суҳбатда мактабда дарс берган Устозимиз Шоҳида опанинг умуртқа чурраси сабаб тўшакка михланиб қолганларини эшитиб қолдим. Шоҳида опа Синглим Гулчеҳра билан бир мактабда дарс берардилар. Гулчеҳранинг айтишича улар жамоалари билан опадан тез- тез хабар олишаётган экан.
   Хафта охири шанба куни хўжайиндан уйга бориб эртаси куни қайтиб  келишга ижозат олдим. Улар "хўп" дея  болаларни олиб қоладиган бўлдилар . Йўлга тушар олди Хўжайинни "Бир йўла устозимни ҳам кўриб келаман" дея огоҳлантириб  руҳсат олган бўлдим. Шоҳида опани уйларига озроқ хўл мева-ю , тўртта патир олиб кириб борганимда тўкин меҳмондорчиликни устидан чиқдим. Ўша куни  опамнинг эрларини туғилган куни экан. Устозимнинг келинлари мени ичкарига бошлаб кирганда , тўшакка  михланиб қолган Шоҳида опам юзлари ёришиб , кўзлари чақнаб кетгани ҳамон ёдимда. Шу кеч уларнинг ёнларида икки соатча қолиб кетдим. Шоҳида опа эса ётган жойларида мендан шунчалик айланиб ўргилган эдилар- ки , ҳатто ҳол сўрашга кирган ҳар битта одамга эринмасдан "Бу менинг шогирдим" деб  батафсил  таништириб,  таърифлаб чиққан эдилар. Устозимнинг ҳузурларидан чиққандаги тотиган қалб ҳаловатини ҳали ҳануз ёдимдан чиқара олмайман. Ҳис қилганим  сўзлар билан тасвирлаш мушкул бўлган туйғу эди. Бедор туйғу...
     Шоҳида опам кўп ўтмай оёққа туриб кетдилар. Улар билан кўп йиллар елкама- елка бир соҳада фаолият юритдик. Менга бу бахтни раъво кўрган Аллоҳимга чексиз ҳамдлар бўлсин ...
     Айтмоқчи бўлганим, яшаб ўтган ҳаётимда шундай мунис лаҳзалар бўлганки , уларни бажонидил такрор ва такрор яшаган бўлар эдим.
    Қачондир умрим сарҳисоби қилинганида юзимни ёруғ қиладиган лаҳзалар ҳам айнан шулар...
    Бунга сабаб бўлган устозимдан эса бир умр миннатдорман. Умрингиз узоқ,  жонингиз соғ бўлсин , азизам ...

              Гулбаҳор- Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

24- ҚИСМ

мен ҳам сизга ҳайрли тун тилайман. Ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин .
"Бедор туйғулар" ила ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз ...

* * *

Анис эрта тонгда ҳеч кимни безовта қилмай йўлга тушмоқчи эди. У икки кун аввал ўзини қишлоққа олиб келиб қўйган таксичини тонгги соат беш яримга чақириб қўйганди.
Анис соат беш бўлмай уйқудан кўзини очди. У аста ҳовлига чиқиб юз -қўлини чайиб келмоқчи , сўнгра кийимларини алмаштириб пойтахтга қайтмоқчи эди.
Анис турганда ҳали тонг ёришмаган , бироқ атрофга субҳидамнинг киши кўнглига ором бахш этувчи ёқимли эпкини тарала бошлаган эди.
Анис ҳовлига чиққанида эътиборини дарҳол ошхона ва унинг ёнидаги ота - онасининг хоналаридан тушиб турган нур тортди. Анис "Тинчликмикан ?!" дея ажабланди ва ҳавотирга тушганча чайиниб олган заҳоти дарҳол ўша тарафга шошилди.
Анис ошхонада ота - онаси ва Мадинани учратиб ҳайрон қолди. Улар чиройли тузалган дастурхон атрофида Анисни кутиб ўтиришар эди.

- Турдингми , болам ? - дея ўғлини саломига алик олганча қаршилар экан Раҳбар ая уни дастурхонга таклиф қилди, - келақол . Йўлга тушишингдан аввал ичингга бир пиёла иссиқ кирсин.

Юсуф ота дастурхонга фотиҳа ўқигач , Мадина барчаларига мўъжазгина тақсимчада ширгуруч сузиб келтирди.

- Анис ака , кофе ҳам дамлаган эдим , ичасизми ? - Мадина шундай дея унинг жавобини кутмай ёнидаги термосдан бир бокал қайноқ кофе қуйиб узатди. Сўнгра Аниснинг ёнига иссиқ булочкаларни суриб қўяр экан , жилмайди :

- Мазасига бир баҳо беринг- чи ?

Анис булочкадан тотиб кўрар экан қизга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди :

- Жуда мазали чиқибди , Мадина, қўлингиз дард кўрмасин.

- Ош бўлсин ,- Мадина шундай деганча Раҳбар аянинг бўшаб қолган пиёласига чой қуйиб беришга тутинди.

- Ойи , мен сизларга барвақт кетишимни айтмагандим. Сизларни безовта қилгим келмаганди- да, аммо сиз барибир тонг сахардан уринибсиз ? - деди Анис ойисига эркаланган нигоҳларини тикар экан.

- Болам , буларнинг бари Мадина қизимнинг иши. Ярим кечаси таҳажжудга турсам , ошхонада ғимир- ғимир қилиб юрибди. Қарасам хамир қораётган экан. Мендан сени ширгуручни яхши кўришингни эшитгач, уни ҳам тайёрлашга киришди.

- Сизларни ҳам обдон безовта қилибман-да , жуда ҳижолатда қолдим ,- жилмайди Анис.

- Болам , яна қачон келасан ? Соғинтириб юрмагин, биз ҳам ғаниматмиз ,- Раҳбар аянинг овози титради.

Анис ўрнидан туриб онасини елкасидан қучди :

- Ойиии ... Энди тез - тез келиб тураман. Нашриётдан ҳам анчадан буён таътил олмагандим . Насиб қилса таътилга чиқсам яна бир ой ёнингизда бўламан, - Анис шундай деб отасига қаради, - дада , энди битта фотиҳа беринг.

Юсуф ота ўғлига оқ йўл тилаб узундан- узун дуо қилди.

Анис ташқарига йўл олар экан , ниманидир ўйланганча бир зум тўхтади . У ортига бурилиб Мадинага қаради ва "Раҳмат сизга. Келгунимча ойим ва дадамларга қиз бўлиб туринг" деди жилмайганча.

Ўғлининг қизга айтган сўзларига Раҳбар ая мийиғида кулимсиради . У Юсуф отага билинар- билинмас қош учириб қўяр экан , оҳиста шивирлади "Ўзингга шукр ..."

* * *

Анис кетгач Мадина керакли бир нимасини йўқотиб қўйгандек ўзини ёлғиз сезди. Нонушта дастурхонини йиғиштириб олгач, хонасига кириб телефонини тармоққа улади.

Анис Комилага жавоб ёзмабди...

Мадина чуқур хўрсинди ва ўзини овутиш бугунги дарслари учун қўшимча маълумот қидириб кўришга тутинди. У қанчалик ҳаракат қилмасин хаёллари турли тарафга улоқиб кетаверар , эътиборини бир жойга тўплай олмай ҳуноби ортар эди.

Шунда ...

Шунда Мадина битта нарсага иқрор бўлиб қолди :

- Анис икки кун ичида унинг барча хаёлларини алғов- далғов қилиб кетишга улгурибди ...

* * *

@Xazon_Rezgi /65

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

23 - ҚИСМ

бу ерларда юришига нима сабаб бўлганлигидан хабарингиз борми ? Розия сабабли деган гапингиз ёдимда , аммо ўйлашимча бу қизнинг бошқа бир дарди бўлиши керак, - Анис ўзига ажабланиб тикилиб қолган Раҳбар аяга тушунтирган бўлди ,- Ойи , ўғлим нима учун бу нарсаларни сўраяпти дея ҳайрон бўлманг. Мен ҳали Мадина билан айланишга чиққанимда унинг бу қадар ақли расо қиз эканлигидан ажабландим. Тўғрисини айтганда у мени пазанда , чевар сифатида бир бор ҳайрон қолдирган бўлса , илм , заковати билан яна ўн бор таажжублантирди. Шундай қизнинг пойтахтдек шаҳри азимда бемалол ўз ўрнини топа олиши мумкин бўлган бир пайтда , нима учун чекка ва овлоқ бир гўшада қўним топгани қизиқтиряпти?

- Қишлоғимизга нима бўлибди , болам , сен айтган қайси шаҳардан кам бу ер ? - Раҳбар аянинг гап оҳангидан ранжигани дарҳол сезилди , - қолаверса ҳамма ер ҳам Аллоҳнинг ери бўлса. Ундан кейин- чи , қишлоғимиз бу қадар сўлим бўлмаса ўша шаҳарликлар ҳам ҳордиқ учун қандан қаёққа шу қишлоғимизга келармиди ? Ана қишлоқ четидаги боғни кўрдинг- ку ўзинг , бунақа жойлар-чи фақат Шўхлисойда бор , ха !

- Ойиии ... - Анис онасига ўтинч билан боқар экан , - билиб турибсиз- ку мен қайси маънода гапирганимни ?

- Биляпман , болам , биляпман. Аммо қандоқ қилай , гапингнинг буромади сал ўхшамайроқ чиқди- да ўзи ! Энди Мадинага келсак ...- Раҳбар ая қиз ҳақида сўз очиши билан зумда бўшашди ,- ҳа , қизгинанинг бу ерда юришига асосий сабаб нима эканлигидан хабарим бор. Бу ҳақида унинг ойиси Маликахон бу ерга келган илк хафтасида бир кўнгил ёрган эди.

Раҳбар ая чуқур хўрсинди. У анча вақт жим бўлиб қолди.

Анис онасини чидам билан кутди. У Мадинанинг ўтмишида қандайдир қайғули бир воқеа бўлганини юраги билан ҳис қилиб ўртаниб кетди.

- Мадина , ўзинг айтганингдек , умри давомида илмга ошно бўлиб яшаган қиз экан, - тилга кириб қиз ҳақидаги ҳикоясини бошлади ая ,- ўзинг иқрори бўлганинг каби ўспиринлик ва балоғат даврининг масъуд дамларини китобдан бош кўтармай ўтказган Мадина ваниҳоят ота- онасининг қистови билан магистратурада ўқиётган вақтида турмушга чиқишга розилик билдирибди. У отасининг танлови бўлган номзод билан илк учрашувга чиққан куниданоқ ўша йигит ўзининг тақдири эканлигини қалбан ҳис қилибди.
Мадинадек қиз рад этмаганига кўра , йигит ҳам шунчалик ўктам бўлгандир. Хуллас катталар икки ёшни бахти учун нон ушатибдилар , тўй куни белгиланибди. Тўйга икки хафта қолганда... йигит нобуд бўлибди. Уни "дори" таъсирида бўлган бир тўда гиёҳвандлар пул илинжида тунаш вақтида ҳаётига зомин бўлишибди.

Раҳбар аянинг лаблари титради :

- Мана қизгинанинг кечмиши. Ҳозир унинг дадаси чет элда экан . Ойиси салкам икки йилдан буён ичи чиқмаган қизининг дарди арисин деб бу ерга олиб келганлигини айтганди. Мадина эса бу ерда тасодифан Розияни сўзларини эшитиб қолади. У ёғи ўзингга маълум.

Анис ҳозир эшитганлари таъсирида Мадинага жуда ачиниб кетди. У ёлғиз қолгиси келиб онасидан узр сўради ва ўз хонасига йўл олди. Даҳлиздан ўтаётганда қўшни болаларга мисол тушунтираётган дераза орқали Мадинага қайта кўзи тушди ва бир нафас тўхтаб қолди.

"Бу қиз нима учун жонини бунчалик қийнайвериб тиниб тинчимайди десам юрагида олов ёнар экан-да,- деб ўйлади Анис , - эҳ бу оловдан хабарим бор менинг ҳам. Аммо менда юпанч бор , тасалли бор . Мен Дилёранинг ҳозирги ҳаётини биламан . Бири- биридан ширин фарзандлари борлиги, турмуш ўртоғининг ҳам яхши инсон эканлиги ҳақида эшитганман. Ана шулар менга таскин беради.
Аммо Мадина- чи ?
У бевақт хазон бўлган бўлажак умр йўлдоши учун қанча куйган экан ?! Бу ҳақда фақат гапиришгагина осон халос.
Эҳ, Мадина ! Мана қандай экансиз ?! Сиздаги шижоат , сабр, бардош , курашувчанлик унча - мунча йигитларда ҳам топилмайди ... Ўзининг кўнгли ярим бўлиб турган ҳолига шунча инсоннинг ҳаётига чироқ ёқиб юрса- я бу қиз ...

Эҳ , Анис !

Анис Ўктам !

Мана сенга ирода ...

Мана сенга сабот...

Мана сенга матонат...

Сен бўлсанг тўртта шеър ўқиб инсонлар дардига малҳам

@Xazon_Rezgi /63

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Устозлар ҳақидаги бир дона савол ўзбекистонлик санъат вакилларини ўйлантирди, кўзларини ёшлатди...
Сиз нима деб жавоб берган бўлардингиз бу саволга?

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ён_дафтарча

Йиллар ўтган сари битта нарсага амин бўлаяпман. Кимки ҳаётда ўз ўрнини топган , ҳаётидан маъно ва барака топган бўлса , билдим- ки , у инсон ота- онаси билан бир қаторда Устози берган таълим ва тарбияни оқлай олган , уларнинг дуоларини ола билган.

Хазонрезги


@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Шанба тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кўнглима_кўнглим...

ЭРКА БОЛАМ...

🎙 Дилноза Кубаева ижросида

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Расман

🇺🇸🇺🇿 Бу йилги Грин Карта(GREEN CARD) лотереясига рўйхатдан ўтиш 4-октябрдан бошланади

Бизда эса катта акция 🥳🥳🥳

7-октябрь гачам бизда Green Card анкетасини руйхатдан утказиш нархи:

50.000 сум😱

Пастдаги ссилкани босинг,
ва биз озимиз сизга алокага чикамиз📞

👇👇👇

http://bit.ly/gclottery-dv2025

👆👆👆

Бизнинг телеграм канал🇺🇸: @gclotteryuz

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Илм йўлини тутган инсон эса мудом элда азиздир .

Фахриддин ака Мадинага ўгирилди :

- Қизим , очиғини айтаман . Сенга беш баҳо . Ҳар бир йўналишдан беш баҳо . Мен бундан бир неча ой аввал Ойчеҳра қизим мактабни тарк этганда жудаям ўксиган эдим. Ойчеҳрани ўзим ўқитганман. Унга бир неча йиллар давомида синф раҳбарлик қилганман. Айтиш жоиз бўлса ўз қизимдек аъло кўрганман. Аммо тақдир- бу тақдир . Ойчеҳра турмушга чиқиб жамоамизни тарк этишга мажбур бўлди. Аввало бахтини берсин. Ундан кўнглим тўқ. Қаерда бўлса ҳам виждонан ишлашига юз эмас, минг фоиз ишончим комил.
Хуллас , Ойчеҳра кетгандан сўнг мактабга сен кириб келдинг . Биласанми , мен сени худди тонгги сабога ўхшатаман. Юрган йўлингга кўзга кўринмас майин шаффоф шудринглар тўкилаётганга ўхшайди . Дилларга ором улашаётган мунис томчилар мисоли .Бу ҳислар менда кейинчалик уйғонди. Сен билан танишган дастлабки кунларда эса сени Ойчеҳранинг ўрнида кўра олмай анча қийналганим рост.

Шу ўринда яна битта ривоят келди. Узр кўп гапириб юбордим, ўзи , -жилмайди Фаҳриддин ака ҳамкасбларига ,- айтишади- ку, қаричиликнинг биринчи аломати эзмалик деб .

Атрофдан "Гапираверинг , устоз . Бажонидил эшитамиз, фақат қаридим деманг " деган гап ташлашлар эшитилди.

Фаҳриддин ака сўзида давом этди :

- Ҳар нима бўлганда ҳам касбимиз тақозосидан чиқиб кета олмаймиз- да. Ўрни келганда керак сўзни керак жойда айтиб қолишга шошиламиз.

Бу жуда машҳур ривоят. Аммо кези келганда бир эслаб қўйсак фойдадан ҳоли бўлмайди .

Бир куни бир киши қабристон ёнидан ўтиб кетаётса кўзи янги қабрни қучиб фарёд чекаётган эркакга тушибди . Эркак шу даражада нола-ю афғон чекар экан- ки , йўловчи беихтиёр йўлидан тўхтаб сўрабди :

- Биродари азиз , бунчалик ғам чекишингизнинг боиси не ?

Ҳалиги эркак дод солганча жавоб берибди:

- Бу қабрга яқинда вафот этган аёлим қўйилган. Менинг тишларим йўқ. Аёлим эса доим ҳар бир таом ва меваларни ўз тишларида чайнаб менга едиргизиб қўяр эди. Аёлимдан сўнг менинг-да бу дунёда яшашимга ҳожат қолмади, сабаби ҳожаси учун ўзини бу қадар фидо қилгувчи бошқа аёлни топа олмаслигим аниқ ,- дея жавоб берибди.

Йўловчи имкон қадар уни тинчлантиришга ҳаракат қилибди , сабрга чақирибди. Бироқ қабр бошидаги инсон тинчланишни ҳеч истамас эмиш.

Шунда йўловчи:
- Бирни берган Аллоҳ нима учун иккини бера олмас экан? Сиз Аллоҳдан яхши гумонда бўлишингиз керак,- дебди- ю йўлида давом этибди.

Орадан бир мунча муддат ўтиб ҳалиги йўловчининг йўли яна таниш қабристон ёнидан ўтадиган бўлибди.
Ажаб.
Йўловчи бу сафар бутунлай бошқа манзаранинг устидан чиқибди. Энди тиши йўқ киши оламдан ўтган аёлининг қабрини тепкилаб турган экан .

Йўловчи бу ишдан не маъно англашилишини сўраган вақтда у эркак шундай жавоб берибди :

- Кечмишимдан хабарингиз бор. Аёлимнинг вафотидан кейин яқинда иккинчи бор уйландим. Бу аёлим тишим йўқлигини малол олмасдан мен танаввул қиладиган барча таом ва меваларни қирғичдан чиқариб беради. Шунда тушундимки , биринчи аёлим тиши билан чайнаб берганда егуликларнинг барча ширасини ўзи ютиб , менга маза- матрасасиз қуруқ тўппонни раво кўрар экан. Иккинчи аёлим эса барча егуликни бутун ширасини ўзида сақлаган ҳолда тутганлиги учун мен ҳам энди таомдан ҳузурланиш қандай бўлишини ўз танамда синаб кўрмоқдаман. Шу сабаб мени бундай ҳузурдан бенасиб қилган нобакор аёлнинг қабрини тепкилашдан ўзимни тўхтата олмаяпман.

Бу сўзларни эшитган йўловчи захархандалик билан жавоб қайтарибди :

- Шуни яхши билинг- ки , биродар ҳар доим яхшидан яхшироғи топилади , шунингдек ёмондан ёмонроғи ҳам . Бекорга шукр қилгувчилардан бўлганларга зиёдаси билан берилади дейилмаган.

Фахриддин ака иккинчи ривоятни сўзлаб бўлгач , жамоадошларига қараб хитоб қилди:

- Ойчеҳра қизимиздан сўнг Мадина мактабимизга келди. Юқорида айтганимдек тонгги сабо янглиғ ўзи билан бир дунё умид олиб келди. Мен кейинги кунларда ўқув йили поёнига қараб борган сари Мадинанинг "Бу мактабда бир йил ишлаб беришимга жавоб бераман" деган сўзларини бот - бот эслаб очиғи маҳзун бўламан. Кейин эса

@Xazon_Rezgi /72

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#мутоалаа_завқи

Муаллиф: Хазонрезги

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

📚Онлайн қисса

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Туманда ва вилоятда ўтказилган фан олимпиадасида Розия мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Албатта бу ўз-ўзидан бўлмади. Гарчи Розия барча тестларни тўғри ечган ва саволларга аниқ жавоб берган , лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни мукаммал таснифлаб берган бўлса-да , вилоят босқичида уни иккинчи ўринга муносиб кўришганлигини эшитган Мадина Розиянинг ишини қайта кўриб чиқиш юзасидан дарров аппеляция комиссиясига талабнома ёзди.

- Шу ишни бекор қилдингиз,- деди икки кун ўтказилган олипиада давомида синашта бўлиб қолган қўшни туманлик Покиза исмли ўқитувчи ,- ўқувчиси биринчи ўринни олган Нурилло аканинг тажрибаси жуда катта . У инсоннинг ўқувчиси ҳар йили Республика босқичидаги олипидада кучли бешталикка киради. Махсус комиссия аъзоларининг ўзлари "Домлажон, ўзингиздан қўймасин , шу йил ҳам бир жаҳд қилиб юборинг" деб астойдил илтимос қилишади . Фақат мени айтди деманг , шу гап шу ерда қолсин- а ?

- Бошқалар билан ишим йўқ , улар балки ўзига ишонмас , шунчаки ном орттириш , мукофот ишлашар ёки бошқа бир илинжида ишлашар. Менинг эса мақсадим бўлак , охиригача бориш ва фақат ғалаба ! Мен ҳозир "Ҳа шундай экан" деб кетсам , эртага ўқувчимнинг кўзига қандай қарайман.

Мадинадаги қатъиятни кўрган Покиза :
- Шунчалик ўзингизга ишонасизми? - дея ҳайрон бўлди

- Биласизми , Покиза опа ... Ўқувчим Розия нафақат мактаб программасини , балки университетнинг бакалавр ва магистратура йўналишидаги барча мавзуларини ўзлаштириб бўлди. Мен у билан кунига камида тўрт , баъзан эса саккиз соатгача шуғулланган вақтларим ҳам бўлди. Сабаби нимада биласизми ? У менга ишонди ! Уни илм йўлига етаклаб олиб чиқишимга буткул ишонди. Мен ҳам шунча меҳнат бесамар кетмаслигига ишонаман. Розия юзлаб эмас , балки минглаб масалаларни ечди. Мақтаниш эмас, аммо уйқусида сўрасангиз ҳам формуладан формула келтириб чиқариб бера олади. Мен ўқувчимни ишончини суистеъмол қила олмайман. Уни орзуларини синишига йўл қўймайман. Агар биринчи ўринни эгаллаган ўқувчи ҳақиқатдан кучли бўлса, марҳамат - майдон уники.

Мадина тўлиб тошиб гапирар экан Покиза унга жавобан "Қойилдан бошқа гап йўқ" дея олар эди.

Розия ўн аъзодан иборат аппелияция комиссияси ҳузурида қайта имтиҳон қилинди. Унинг жавобларини алоҳида кузатиб турган Нурилло ака, комиссия ўз хулосасини чиқармасдан икки қўлини шарт кўтарди :

- Борни бор дейиш марднинг иши. Тўғри эгаллаган ўрнимизни бўшатиб бериш менга ва ўқувчимга осон эмас . Бироқ бу ерда шундай истеъдод турганда мен ўз номимнинг кучи билан ишни ҳал қилсам... Йўқ менга бундай ғалаба керак эмас . Битта гап этайми ? Мен ўз айбимни тан оламан. Аслида мен ўз ўқувчимни бу ўқувчидан кам тайёрлаган эмасман . Бироқ унга сени албатта ғолиб қиламан деб ваъда бермаган эканман, яъни унинг юрагида умид , ишонч куртагини қадамабман . Мана шу менинг бор айбим.

- Устоз , - деди комиссия раиси ,- буюклар мардлиги билан буюкдир . Сиздан фахрланамиз.

- Шу қизни тайёрлаган ўқитувчисини бир кўрсам ,- деди Нурилло устоз ,- албатта руҳсат берсангиз

Комиссия раисининг ишораси билан Мадина ўртага чақирилди.

Кўпчилик биринчи ўрин соҳибини тайёрлаган устозни бу қадар ёш деб ўйлашмаган экан. Баъзилар эса ҳали ҳамон бунга ишонишмас , Мадинани шунчаки Розияга ҳамроҳ бўлиб келган деб ҳисоблашдан ўзларини тия олмаётган эдилар .

Мадина ўртага чиққач ўнг қўлини кўксига қўйганча одоб билан йиғилганларга салом берди.
- Қизим , мени кечиргин- у , ёшинг неччида ? Қайси олийгоҳни битиргансан? Ёки ҳали талабамисан?

Мадина Нурилло устознинг барча саволларига аста - секин бирма - бир жавоб берди.

- Фақат лолман . Қизим ғолиблик ҳалолинг бўлсин,- Нурилло устоз йиғилганларга юзланди, -битта гап айтайми ? Менинг ҳозирги ҳолатимни қуйидагига ўхшатишим мумкин .

Жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритиб юртимиз байроғини энг баланд чўққига кўтарган спортчиларимизни кўрганимизда , уларни тақдирлашаётган вақтда Ўзбекистон мадҳияси бутун дунё бўйлаб тўғридан тўғри транслация қилинганда кўксимиз беихтиёр бир туйғуга тўлади. Бу туйғунинг номи ифтиҳор .

@Xazon_Rezgi /69

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

25- ҚИСМ

аммамнинг набирасисан. Бояги аёлларга шундай деб юбордим. Ёлғонни Аллоҳ кечирсин , аммо шундай дейишимга мажбур қилишди. Нима эмиш? Шаҳардан шунчаки дам олишга келган қизга хўжайинчилик қилаётганмишман. "Меҳмон қизнинг эрки ўз қўлида" эмиш . Йўқ , мен нима дедим ? Мадинани эрки мени қўлимда деганим , бу фикрни яқинига ҳам йўлаганим йўқ эди ўзи. Қизнинг ичи узилиб тарбиялаган отаси бор , онаси бор деган эдим , халос. Улар эса билганидан қолмади. Ҳа деса , қизга сиз хўжайин эмассиз деб обдон жонимга жазо бўлишди. Кейин ўзим ҳам ўчакишдимми ё таги сариқ олтин бўлган сабримнинг косаси тўлдими , шартта :"Ҳа , Мадина аммамнинг набираси , уларга ҳам бир мен бас келаман , фақат совчилик масаласида эмас, чунки Мадинани боқишиб қўйган жойим йўқ , уни келин қилиш ниятида бўлсанглар , пажалиста Тошкент қочиб кетган эмас , қизнинг ўз уйига бориб қўлини сўранглар" дедим.

Шундай қилиб , қизим бугундан аммамнинг набирасисан ...

Раҳбар аянинг кайфияти ростманасига издан чиққан экан . Ундаги ҳовур ҳали - бери босилай демасди.

Мадина ўзи туфайли боши бир дунё маломатларга қолиб турган шу ҳокисор аёлни яна ҳам яхши кўриб кетди.

- Сиз нима десангиз шу ,- деди у Раҳбар аяга жилмайиб , - аммо топиб айтибсиз , ҳақиқатда раҳматли бувижонимга жудаям ўхшайсиз , улар ҳам сизга ўхшаб асабларига теккан одамни жойида михлаб қўярдилар. Махалладагилар уларни Ўзбекойим дейишарди. Жуда дилбар ва зукко аёл бўлганлар.

- Ҳа , қизим, - дея юзи ёришди Раҳбар аянинг , - мана сенинг ўзингни тутишинг , муомаланг ҳам кимларнинг фарзанди эканлигингни айтиб туради ўзи.
Майли қўябер , мен ҳам бир тўкилдим- да.
Қиз бор уйга шоҳ ҳам келар экан , гадо ҳам келар экан.
Одамига қараб муомала қилиб юборверамиз-да . Аммо улар Тошкентдаги манзилингни олиб кетишди. Бугуннинг ўзида борадиган сиёҳлари бор эди. Ўғилларини кўрдинг . Суқсурдек йигит.

Мадина жилмайди. У Раҳбар аянинг бунчалик қизғанчиқлик қилаётганлиги сабабини ўзини қизидек яхши кўриб , суяниб қолганлигидан деб ўйлаб ширин энтикди: "Аяжоним-ей" ...

- Менга қара , Мадина ? - деди Раҳбар ая унга саволомуз боқиб , - ўзи Тошкентдан шу бизнинг қишлоққа келин бўлишингга умид борми ўзи ?

Мадина юзлари қизариб кетди , у гапни чалғитиб ўтирмай ростига кўчиб қўяқолди :

- Аяжон , бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ ... Ҳозир бутун фикри хаёлим Розияда ва унинг тўрт нафар синфдошида. Биласиз уларни имтиҳонга тайёрлаяпман.

Кейин эса... Ўқув йили тугагач , у ёғини ... Билмадим... Бир нарса дея олмайман...

Университетда таълим берган устозим мени сўроқлаётган эмишлар. Ўзим таҳсил олган кафедрада дарс беришим учун.

- Кетасанми, болам? - Раҳбар аянинг зумда кайфияти тушиб кетди , - мени, отангни ташлаб-а ?

- Аяжон ... Мен ҳали бундай деганим йўқ. Қолаверса , ўзингиз айтганингиздек Тошкент қочиб кетгани йўқ. Икки ярим соатда етиб олинса бўлади.

- Болам, баъзи ҳолатларда жудаям қизғанчиқман-да . Нима учундир сенга жудаям меҳрим тушиб қолди. Билсанг сени Азизамдан кўп яхши кўрсам кўраман- ки, кам кўрмайман.
Майли уни-буни қўй , овқатни суз , қорнинг ҳам очиб кетгандир ...

* * *

Раҳбар аянинг айтганлари рост чиқибди. Афтидан Рамзиддиннинг совчиларининг ниятлари астойдил шекилли шу бугуннинг ўзида Мадинанинг қўлини сўраб Тошкентга етиб боришибди.
Малика опа кеч бўлганда Мадинага қўнғироқ қилиб , гап орасида совчилик масаласига тўхталди :

- Қизим , тинчликми? У аёлларнинг ўзларини тутишлари жуда бошқача. Ёки сен улар совчи бўлиб келган йигит билан "яқин танишмисан?"

- Ойижон , мени танимагандек сўраманг ?!- ўпкаланди Мадина , - майли, сўзим ёлғон бўлмасин ўша йигитни боя кўрдим.

- Хўш ? !

Мадина онасининг овозидаги қизиқувчанликка монанд жавоб қайтарди :

- Ничево себе, четкий !

- Мадинааа! Яна бошладингми ?!

- Ойижооон , бошлаганим йўқ , давом ҳам эттирмаяпман. Хуллас у йигит мисолида ўзимни турмуш ўртоғим образини кўрмадим.
Шу халос.

- Майли қизим , менга ҳам уларнинг яшаш жойининг узоқлиги ёқмаётган эди. Эртага қўнғироқ қилиб йўқ деб юбораман...

@Xazon_Rezgi /67

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Байрам муборак , азиз устозлар...

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум ...

Бугун 1- октябрь Устоз ва Мураббийлар куни .

Азиз Устоз, Мураббийлар ! Байрам муборак !

Сизнинг касбингиз дунёдаги энг шарафли касблардан биридир десак ҳеч муболаға бўлмайди. Барчангизга оилавий ҳотиржамлик , узоқ -умр , бахт- иқбол ёр бўлсин ! Яхши кайфият мудом ҳамроҳингиз бўлсин !

Ардоғимиздасиз , азизлар ...


Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Оқшомингиз осуда ўтсин ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Мадина бугун ишдан қайтганда Раҳбар аянинг дарвозаси ёнида турган қоп- қора рангли мерседес машинасини кўриб ажабланди.

"Бугун дам олиш куни бўлмаса ,- ўйлади Мадина саволларига жавоб қидириб ,- қолаверса шаҳардан дам олишга чиққанлар боғ эшигидан келгувчи эди"

Мадина дарвоза ёнига яқинлашар экан , машинадан баланд бўйли, кўркам йигит абжирлик билан тушиб қизнинг йўлини тўсди:

- Салом, Мадина ,- деди у такаллуф билан , - яхшимисиз ?

Мадина бу йигитни аллақаерларда бир , икки кўргандек бўлган эди , аммо ҳозир аниғини эслай олмади :

- Ассалому алайкум , келинг.

- Мадина , сизда ишим бор эди,- йигит Мадинага синчков тикилди

- Узр танимадим ,- деди Мадина очиқ юз билан "Ўзингизни таништиринг " деган маънода.

- Мени исмим Рамзиддин, тадбиркорман. Шу қишлоқда яшайман ,- йигит негадир Раҳбар аянинг дарвозасига қараб - қараб қўяр экан.

- Танишганимдан ҳурсандман. Менда нима ишингиз бор эди? - деди Мадина Рамзиддинни уйга таклиф қилишдан истиҳола қилиб.

- Бу бир - икки оғиз сўз билан ҳал бўладиган масала эмас. Вақтингиз бўлса бафуржа бирон ерда гаплашиб олсак дегандим ...

- Ҳеч бўлмаса нима иш эканлиги ҳақида бирон йўналиш берсангиз яхши бўлар эди. Ёки у, бу кимни кимё фанидан институт кириш имтиҳонларига тайёрлаб беришимни сўраётган бўлсангиз , эртага мактабга ўтишингиз мумкин. Ўша ерда бафуржа гаплашиб оламиз ...

- Йўқ , мен ... Мен ... - каловланди йигит.

Мадинанинг диққати ошди. "Тавба ,- дея ўйлади у , миниб юрган машинаси, кийиб олган пўрим кийими , девдек сумбатини кўрган киши бу йигитни тоғни уриб толқон қилиб юборади деб ўйлайди. Бироқ ..."

Шу вақт Раҳбар аянинг дарвозаси очилиб ундан ая бошчилигида яна икки аёл чиқиб келди.

Мадина уларга ўгирилиб чаққонлик билан ёнларига борди-ю , ўша аёллар билан елка тутиб сўрашар экан , Рамзиддиннинг муддаосини англагандек бўлди.

- Ваалейкум ассалом , қизим,- деди аёлларнинг ёши каттароқ шаддодроғи , - Мадинанинг саломига алик олар экан зимдан қараб ,- бахтли бўлинг ...

- Қизим , қозоннинг тагини ўчирворгин , овқат тагига олиб кетмасин.

Мадина Раҳбар аянинг сўзларига "хўп бўлади" деди- ю , меҳмонларга қараб қўлини кўксига қўйганча жилмайиб "узр" сўраб дарвозадан ичкарилади.

Кўп ўтмай Раҳбар ая ҳам унинг ортидан кириб келди

Мадина "Тагига олиши мумкин бўлган шўрвангизнинг олови меъёрида экан" деб аяга хазил аралаш эркаланмоқчи бўлди-ю , аммо унинг кайфияти йўқлигини кўриб ортиқча гапдан тийилди.

- Тавба , одамларга ҳам ҳайронсан,- зум ўтмай портлади Раҳбар ая, - нима бўлган ўзи буларга ? Оғзим бор деб гапираверишадими ? Жуда индамаган сайин ?! Ҳей инсон, Аллоҳ бежизга бу суяксиз тилни ҳар оғизга келган гапни бемалол ўтлайвермасин деб ўттиз иккита тиш билан қўриқлатиб қўймаган ! Камига яна ост- уст лаблар билан ҳам чегараламаган . Ибрат оламан деганга ибратли дунёда бу !

Раҳбар ая Мадинага жаҳд билан ўгирилди:

- Тамом ! Бугундан бошлаб сен менинг ...

#давоми_бор /66
Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

бўлаяпман деб ҳисоблар экансан ўзингни ... Йўқ сен ўзингни ўзинг шунчаки овунтириб юрибсан экан ...

Яшаш илми мана бундай бўлибди.

Анис Мадинанинг ўқувчиларга берилиб масала тушунтираётган жиддий қиёфасига яна бир бор назар ташлади- ю , хонасига йўл олди.

У ётоғига чўзилар экан кейинги кунлардаги дардкаши Комилани қўмсади.

"Кун бўйи Комиладан хабар ҳам олмабман,- ўйлади Анис тармоққа уланар экан ,- менга бирор хабар ёзган бўлса жуда ҳижолатли иш бўлди-да" .

Аммо Комила кечадан буён тармоқда бўлмаганлигини кўрган Анис бир тарафдан ҳотиржам тортган бўлса , икки тарафдан хавотир олди

"Комила яхшимикан , соғ - саломатмикан ? Балки бугун якшанба бўлганлиги учун тармоққа киришга вақти бўлмагандир. Балки меҳмон кутгандир , балки буюртмалари кўпайиб кетиб кийим тикиш билан овора бўлгандир , нима бўлганда ҳам тинч бўлса бўлгани..."

Анис шулар ҳақида ўйлаб Комилага хат ёзишга қарор қилди. У телефон клавиатурасини ёзиш учун созлади- ю, харфларни бирма бир тера бошлади :

- Салом Комила ... Яхшимисиз ? Соғ ва саломатмисиз ? Бугун тармоққа уланмабсиз ? Яширмайман , бироз хавотир олганим рост. Тинч бўлсангиз бўлди.
Мендан сўрасангиз эртага шаҳарга қайтаман.
Айтганча , сизга раҳмат айтмоқчи эдим .
Сизнинг сўзларингиз таъсири остида қишлоққа келиб жуда ҳурсанд бўлдим. Бу ерда шунчалик кўп таассуротга эга бўлдим- кии ... Ойим ва дадам "Қуёш қай тарафдан чиққан" лигини билишмаган бўлишса-да , аммо сизни ғойибона дуо қилишгани рост. Ойим ва дадам анча чўкиб қолишибди , уларга қараб ўзимни шунчалар айбдор ҳис қилдим- кии. Яхшиям уларнинг бахтига Мадина бор экан.

Мадина ҳақида сизга ёзганмидим?! Менимча йўқ ... Чунки у билан ўзим ҳам энди яқиндан танишдим.

Комила...

Комии ...

Бир гап айтайми ?! Ўша қиз , яъни Мадина жудаям яхши қиз экан. Мен бир нарсага жуда ҳам ҳайрон бўлдим . Мадина нима учундир сизга бирам ўхшар экан- кии ... Кўп жиҳатдан . Айниқса гап-сўзлари. Фақат тақдирингиз ўхшамасин. Нега дейсизми ? Яқинда ойим Мадинанинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб бердилар. Хуллас , Мадина тўйи арафасида суюклисидан ажраб қолган экан . Ээээҳҳҳ... Бирам ачинарли ҳикоя экан- ки. Сизга хам бир куни батафсил айтиб бераман. Ўйлайман-ки сиз билан ҳали кўп ғойибона дийдорлашамиз .

Комии ... Сўзим охирида битта гап :

Ҳайрли тун !

Эртагача ...

Насиб ...

Анис телефонни ўчирди-ю , кўзларини бемажол юмди. Унинг чарчоқ босган кўзларига ором бахш этувчи уйқу зумда илашди...

* * *

Ўқувчиларни кузатгандан сўнг ошхонани саришталаб хонасига қайтган Мадина одатига кўра тармоққа улангач , Аниснинг Комилага ёзган мактубини ўқиб ҳайратда қолди :

"Бу йигитнинг кўнгли шунчалик мусаффо- кии,- ўйлади у ,- Комилага мен ҳақимда ёзганини-чи...

Анис ака ...

Улар ..., баридан хабар топибди- да ...
Эҳ Мадина , Мадина ... Етар ! Ортиқ Анис аканинг кўнгли билан ўйнашиш йўқ ! Мақсад у кишини уйга қайтариш эди. Қайтдими ? Тамом ! Менимча шу ерда барига нуқта қўйиш керак ... Анис ака алдовларга муносиб йигит эмас !"

Мадина кўп ўйланиб ўтирмай Аниснинг тармоқдаги манзилига жавоб мактуби ёза бошлади :

- Ассалому алайкум , Анис ака ... Мен ҳам сизга...

#давоми_бор /64
Муаллиф: Хазонрезги

Муаллиф номини ўчирманг ❗️

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#мутоалаа_завқи

Муаллиф: Хазонрезги

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

📚Онлайн қисса

Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🎧 Menga intizor...

🎙Hilolahonim
🎙Zinnura
🎙Dildora Alixonova
🎙Dilfuza Oqqush🕊

✍🏻
@Xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ойбек Холмедов:
Устоз дедик ...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

- Bir hillikdan zerikdingizmi?😑

- Kanalaringiz ichida yangilik qlishni istaysizmi..👇😇🌻

╔═🌵══════╗
🌼   KIRISH 🌼
╚══════🌵═╝

- Axir necha minglab insonlar shu kanalda! Siz esa bexabarsiz...🤧😭

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Аллоҳим кеч қолдим ва лекин келдим

✍ Хазонрезги
🎙Отабек Зиё

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…
Subscribe to a channel