xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

31830

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Ажойиб насиҳат

Ривоят қилинишича, иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайхнинг олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга: “Борингдан эҳсон қилиб тургин”, – дебди. Йигит уйига келиб шайх билан бўлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: “Ўғлим биз бир камбағал одамлар, ўзимиз эҳсонга муҳтож бўлсак, нимани эҳсон қилишимиз мумкин”, – дебди. Ўғил: донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди, – деб фақирона бўлсада эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ўтиб шайхни бир чиройли бино соҳиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни бир вақтлар ундан насиҳат сўраган камбағал, йигит кутиб олиб: “Сизнинг насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни мўл-кўл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг”, –дебди. Шунда донишманд шайх: “Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдидаги масъулиятингни ёддан чиқармагин”, – деб насиҳат қилибди ва сахий йигитни ҳаққига дуо қилибди.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
 
Донишманд жавоб берди:
“Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#кайфият ☺️

— Доктор менга ёрдам беринг. Фикру хаёлим фақат телеграмда, кундузи ҳам, кечаси ҳам группадаман! Нима қилай, маслаҳат беринг...
— Бу жиддий касаллик. Юринг, сиз билан личкада гаплашамиз…

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Шунақа чиройли эътирофлар ижодкорга қанчалар илҳом бағишлашини билсангиз эди ☺️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Билмадим , нечанчи марта ўқияпман, лекин ҳар сафар йиғлаб йиғлаб, юрагим куйиб , қон бўлиб ўқийман. Ҳар сафар , бўлди , энди ўқимайман дейману , лекин ўқийвераман. Ҳар гал воқеалар ривожини қанақа эканлигини биламану, лекин барибир ўқийвераман. Шунчалик зўр , чиройли ёзилган асар.👍

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Avval ham yiģlab yiģlab òqigandim , xozir xam kòz yoshlarimni artib artib òqiyapman . Ilohim bizgayam Hiloladay kelinlar nasib qilsin 🤲🤲 . Bu asardagi sòzlarning bir - biriga munchoqdek tizilganiga ofarin . Xazonrezgi jonim ijodizga barkamollik , qalamiz xech yozishdan tinmasin , biz muxlislar yaqinlaringiz baxtiga soģ bòling . Judayam ibratli , xammaga yoqadigan asar uchun chin qalbimdan minnatdorman 👍👍👍😄🥰🥰🥰❤️❤️❤️

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Бўлди , ойижон. Қушдек енгил бўлдингиз.

Хонадаги аёллар Ҳилоланинг ҳатти- ҳаракатига қараб анграйиб қолган эдилар .

- Қизим , - дея савол беришдан барибир ўзини тия олмади Зоҳида ҳола ,- аввалам касал қараганмисиз ?

Ҳилола аввалига унинг саволидан келиб чиқадиган маънога тушунмаган бўлди , сўнгра бирдан юзи ёришди.

- Йўўўқ , ўзимнинг ойижоним бувимларга қараганларида мен ёрдамлашиб турардим.

- Умрингиздан барака топинг, қизим,- хонадаги уч аёл Ҳилолани бирлари олиб , бирлари қўйиб алқаб дуо қила кетишди.

- Ҳилола , қорним очиб кетди ,- бу орада ўртага гап қўшди Мастура опа

Ҳилола зумда сергакланди:

- Ҳозир ойижон. Холажоним боя дўлма олиб келгандилар- у, ҳозир зумда илитиб келаман.

Ҳилола Мастура опанинг ёнидаги ишлатилган сочиқларни йиғиштириб ўзи билан олиб чиқиб кетди.

Орадан кўп вақт ўтмай битта ликопчада буғи чиқиб турган таомни олиб келди .

- Ойижон, аввал дориларингизни ичиб оламиз , майлими ?

Ҳилола тумба тортмасидаги рўйҳатга қараб қайнонасига дориларини ичирди.

- Опа , овқатингизни мен едириб қўяйми ? ! - сўради анча нафасини ростлаб олган Мастуба опа

Мастура опа бош чайқади . Кўзи билан Ҳилолага ишора қилди :

- Ҳилола едирсин ...

Ҳилола қайнонасини эркалаб , ширин сўзлар билан овқатини едириб қўйди.

Сўнгра юқли идишларни олиб.чиқиб кетди. Аммо тезда ортига қайтиб душхонани ҳам артиб - тозалаб , тушган кирларни бўғча қилиб йиғиштириб чиқиб кетди.

- Ҳааа ,- деди унинг ортидан боядан бери гапга қўшилмай индамай ўтирган Маҳина опа,- шуни айтишади- да "Ўнтадан буюрадими ёки биттадан буюрадими" деб . Мастураойнинг пешонаси келиндан ярақлаган чиқди.

- Нимасини айтасиз , опа ,- деди Зоҳида опа уни қувватлаб ,- қадимгилар "Ўғлинг кофир бўлсаям , келининг мусулмон бўлсин " деб бекорга айтиб кетишмаганда.

- Кун бўйи тиними бўлмади , бояқишни . Ҳозир келиб "Ўрин солиб бераман" демасидан ўзим сизларга бир ҳизмат қилайин- а ?! - Маҳина опа ўрнидан қўзғалди

- Йўғеей опа , жаа ўрин сололмайдиган даражада эмасмиз.

Зоҳида ва Мастуба опалар бирдан қўзғалишди.

Аёллар энди ўрин солиб бўлиб чўзилишган ҳам эди- ки , остонада Ҳилола кўринди. У бир қўлида каттагина овалсимон ликопда тўғралган мевалар , иккинчисида Мастура опага шу меваларнинг қирғичдан чиқарилганини ушлаб олган эди.

- Вой узр ,- деди у ийманиб ,- сизларга мева олиб келган эдим.
Ойижонимгаям.

- Умрингиздан барака топинг , қизим. Овора бўлибсизда , бурчакдаги хонтахтага қўйинг

Ҳилола Мастуба холанинг сўзларига жавобан:

- Овораси бор эканми , ҳолажон. Еб олинглар . Бўлмаса қорайиб қолади ,- деди- ю ўзи қайнонасининг бошига эгилиб аста шивирлади :

- Ойижооон , банан еймиз- а ?!

* * *

Эртаси куни сахарда Ҳилола кўча эшикни супириб бўлиб энди уйга кирмоқчи эди , узоқдан адасининг таниш асфалтьранг нексиясига кўзи тушди ...

- Тинчликмикан?! - ўйлади Ҳилола бир зумда хаёллари ҳар тарафга бошлаб ,- адамлар эрта сахардан бизникига қай сабаб билан келяптилар экан ?!

#давоми_бор /89

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

31 - ҚИСМ

Биз ҳам унинг дардидан вақтлироқ бохабар бўлганимизда бир четда турмай ҳаракатимизни қилган бўлар эдик.

- Асроржон... Ишонинг шу уч ой ичида Мастуранинг дардига шифо истаб мурожаат қилмаган донғи чиққан бирорта тиббиёт маскани қолмади. Табобати ривожланган қатор давлатларнинг номдор академиг- у профессорларига хат ёздик , аммо ...

Асрор Файзуллаев Мирсаид аканинг чеҳрасига қараб, унинг шу уч ой ичида аёлининг дардида нечоғлик эзилиб тамом бўлаётганини сезиб бошқа ортиқча гап қилмади. Билди-ки, қаршисида турган инсоннинг минг ерига игна санчса бир томчи қон чиқадиганмас. Яна шунга аниқ иқрор бўлдики синглиси Мастура ўзи учун сингил сифатида нечоғлик ардоқли бўлса , бу инсон учун жуфти - ҳалол ва фарзандининг онаси сифатида беназирдир.
Асрор ака Мирсаид аканинг ҳозир ўзидан- да кўра бахтсиз эканлигини қалбан ҳис қилиб турарди . Ахир шунча йиллик ёстиқдоши кўз ўнгида қуриб - қовжираса- ю , унинг қўлидан томошабин бўлиб туришдан бошқа иш келмаса. Қўли тўла пул бўлса- ю , бу пулларга дунёларни сотиб олиш имкони бўла туриб , биргина дардга малҳам топа олмаса ... Бундан ортиқ азоб бормикан... Бундан ортиқ чекилажак изтироб қайда бор экан...

- Қуда , агар бирор ёрдам керак бўлса ... -Асрор ака яхши биларди Мирсаид аканинг пулга муҳтожлиги йўқлигини , бироқ шундай бўлса-да, дилидагини ташига чиқарди.


- Раҳмат Асроржон... Биз ҳозир бир кафт дуо ва илоҳий мўъжизага зормиз халос.

- Биласизми ? - бирдан жонланди Асрор ака ,- мен уйда ўн чоғли хўроз боқиб қўйганман, барчаси тоза ем ва пўчоқ еб ўсишган. Ҳеч қандай дориланган маҳсулот бермаганман. Ҳозир уйга бориб иккитасини саранжомлайман. Сўнг майдалаб тузлаб , зиралаб қўяман. Кечга ё эрталаб ўғлим ташлаб кетади. Шундан булъон пишириб берсангиз анча қувват бўлади. Ундан кейин малина ва смородина меваларимиз анча ранг олиб қолган. Етилганларини узиб жўнатаман. Бир журналда ўқигандим. Янги ҳужайраларни барпо бўлишида шу икки меванинг олдига тушадигани йўқ экан. Хатто- ки, қайнатилса ҳам шифобахшлик ҳусусияти грамм камаймас экан.

- Ассалому алайкум , қудажон яхшимисиз ?

Асрор ака ярим ўгирилиб ўзига салом берган Маҳина аммани кўриб юзи ёришди . Дарҳол елка тутиб саломга салом билан жавоб қайтарди :

- Ассалому алайкум, опажон ?! Ўзингиз яхшимисиз ? ! Ўғилларингиз , келин, набиралар соғ - саломат юришибдими ?!

- Раҳмат , қудажон ,- Маҳина опа меҳмонни дарҳол ичкарига таклиф қилди ,- нега остонада турибсиз , қудажон ?! Мирсаид , меҳмонни ичкарига олмайсанми ?!

- Мени келганимга бир соатча вақт бўлди. Синглимни дийдорига ҳам тўйдим. Чойлашдик, овқат едик. Ҳозир Мастура ухлаб қолди. Шунга менинг ҳам йўлга отланиб турган жойим эди.

- Шундай денг , узр ўзим билан ўзим андармон бўлиб қолибман,- Маҳина амма афсусланганнамо ерга қаради.

- Узрга ҳожат йўқ , опажон. Сиз пиширган шўрвани мақтаб - мақтаб ичиб олдик. Умрингиздан барака топинг. Синглим сиздек инсонларнинг қўлида эканлигидан кўнглим ҳотиржам. Борингизга минг шукр ...

Асрор ака қўлини кўксига қўйди :

- Мирсаид ака , энди менга руҳсат ...

У ошхонадан шошилиб чиққан Ҳилолани бағрига босди :

- Қизим ... Додажонингни , аммажонингни дуоларини ол. Синглимга эса ...- Асрор ака қулт этиб ютинди , - синглимга эса ўз онангдан аъло қарагин. Унутма ! Мастура сен менга қандай қадрли бўлсанг , сендан-да суюкли қалб ардоғим. Сени қизим бўлганинг учун яхши кўраман. Биргина шу сабаб учун суяман. Аммо синглимни суюшимнинг минглаб сабаби бор. Буни ҳеч қачон унутма. Сен - юрагимни бир парчасисан. Токи юрагимнинг бир парчаси сингилжонимни ёнида экан... мен ҳамиша ҳаётдан таскин топиб яшай оламан. Бу дегани нима биласанми ?! Мен нафас ола оламан дегани ... Тушундинг- а , жон болам ?!

Ҳилола ортиқча бир сўз айтолмади, фақатгина "Ҳаа" дея бош силкиди ...

* * *

Кечга бориб Мирсаид аканинг хонадони гавжумлашиб кетди.

Мирсаид ака тарафидан ҳам , Мастура опа тарафидан ҳам қариндошлар барча ишларини йиғиштириб Мастура опани

@xazon_rezgi /87

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️

Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…

Бу сирни очаман ёзиб олинг: 
•кечки пайт ухлашдан олдин 
бинтга… Давомини ўқиш👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЯНГИЛИК

   СИЗНИ КЎЗОЙНАКЛАР ЧАРЧАТДИМИ? УЗОҚ ЁКИ ЯҚИННИ КЎРА ОЛМАСЛИК ҚИЙНАЯПТИМИ? 💥💥

    Муаммосиз

   Ҳар ҳил операция ва шифокорларга беҳудага пул сарфлашни бас қилинг.✔️✔️✔️
Дунёни ҳайратда қолдирган ечим бизда мавжуд. Атиги 7 кун ичида кўзларингиз дунёни тиниқ рангларда кўра бошлайди.
Ишонмаяпсизми?


  БАТАФСИЛ 🔔
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/kristall/14
https://dexpress-uz.shop/kristall/14
⬆️⬆️⬆️
Юқоридаги ҳаволани босинг.

Админлар ўчириб юбормасидан улгуриб қолинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#Хайрли_тун

Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайғу.
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Агар кипригингиз силаса уйқу.
Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кунлардан бирида олим тоғнинг тепасида китоб варақлаб ўтирса иккита қуш учиб келиб ёнидаги тошларга қўнибди-да, ўз тилида чуғурлаганча бир бири билан суҳбатлаша кетибди:
- Бу инсоннинг бамайлиҳотир китоб ўқиб ўтириши қара,- дебди қушлардан бир иккинчисига, - анча йил аввал ўзи билан катта шаҳарда таҳсил олган дўсти бугун оламдан ўтди. Бугун асрга дўстининг жанозаси бўлиб ўтади.
-Эээ эссизгина, -дебди иккинчи қуш шеригига,- жуда яхши инсон эди-я ўша одам. Юр уникига борайлик. Шундай азиз инсоннинг жанозасида биз ҳам иштирок этайлик.
Қушлар шундай қилиб чуғур-чуғур қилганча учиб кетишибди.

Тоғнинг тепасида ўтирган олим ҳам қушларнинг бу сўзидан таъсирланиб дўстининг сўнгги манзилига кузатиш учун йўлга отланибди.
У тоғнинг ён бағрига тушганида отлар уюрига дуч келибди.
- Бу отлар уюри кимга тегишли? -қизиқсиниб сўради олим

- Бу отлар уюри фалончи инсонга тегишли,- дея жавоб қайтарди уларни боқиб юрган чўпон олимнинг дўстини номини айтиб ,-бугун ўша азиз инсон оламдан ўтибди.
"Бизни боқиб, қорнимизни тўқлаб, тойчоқларимизга меҳрибончилик қилган ўша инсонни Аллоҳ ўз раҳматига олсин" - бирин-кетин кишнашибди оталар.
Отларнинг эътирофини эшитиб олим инсон ўйланиб қолибди. У йўлида давом этар экан бу сафар бир гала қорамол тўдасига дуч келибди.
- Бу кимнинг чорва подаси? -сўрабди олим инсон молларни ўтлатиб юрган чўпондан.

- Бу бугун оламдан ўтган фисмадончи инсонга қарашли пода,- дея олимнинг дўстининг исмини айтиб жавоб берибди чўпон.
Шунда олимнинг қулоғига қорамолларнинг марҳум шаънига сўраётган дуолари чалинибди.

-23-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Qalbida soʻz yashiringanlar uchun tanlov!!!

📝 Sheʼrni sevasizmi? Oʻzingiz ham qalbingizdan toshib chiqqan satrlarni qogʻozga tushirib turasizmi? Unda siz uchun ajoyib imkoniyat! Shoira Ruxsora Olloyorova kanalida “Bir misrada ming tuygʻu” tanlovi boshlandi. Qanday ishtirok etasiz. Juda oddiy:

➖ Kanalga aʼzo boʻling.
/channel/+igMHsLPEDFViODky

➖Eng sevimli misrangizni izohda yozib qoldiring (oʻzingizniki yoki boshqa sizga yoqqan satr boʻlishi mumkin)

➖ Eng koʻp ovoz toʻplagan misra egasi gʻolib boʻladi.


Sovrinlar

— Shoiraning dastxati va tilaklari yozilgan kitoblar;

— ijodkor bilan jonli suhbat (yakka tartibda), elektron kitoblar;

— agar oʻzingiz ham qalam tebratsangiz, ijodingizni ustozdan tekshirtirib olish imkoni.
Eʼlonni sheʼriyat shaydolariga yuborib qoʻyishni unutmang!!!

Kanal linki: /channel/+igMHsLPEDFViODky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ХАМ БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ

ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

—Сиз бу муносабатни қачон билдингиз?
—Улар асосан тунда учрашишади. Шунинг учун хеч ким сезмаган. Мен кечаси сезгир ётаман, тирқ этган овозни биламан. Мени ухлади деб чиқиб кетишлар кўпайди.
Кейин ...
Гулсум, ерга қаради
—Хўш...
Ислом кейинчи дегандек қаради.
—Кейин, сизларни хонангизга камера ўрнатдим, буни сезишмай яна давом этишди.
—Бола, бола кимники?...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari
Paplin kuylak Fasonlari


/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ижодингизга омад берилиб укияпман шу асаринггизни купрок беришнинг иложи йукма

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Менга мана шу хикоя жуда екди хурсандман шунга ухшаган хикоялар куп булсин

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

кўришга кела бошлашди. Гарчи улар меҳмонхонада ўзаро тушкун кайфиятда диллашсалар- да , Мастура опани ёнига киришганда унинг дардидан сўз очмай , ҳангома қилишга интилар эдилар.

Мирсаид аканинг зукко акаси Мирсобит ака вазиятни тезда ўз қўлига олди , У меҳмонхонада эркакларнинг ўзлари қолганда шарт мақсадга кўчди :

- Бунақаси кетмайди , жигарлар. Бунақа тўп- тўп, гала- гала бўлиб келсак бу хонадоннинг ҳам , келинимизнинг ҳам тинчини бузиб қўямиз . Энди гап бундай. Мисол учун тоқ сонли числода бизни авлод , жуфт сонли числода келинимизнинг қариндошлари буларни йўқласак. Ўшандаям навбат билан . Икки кишидан бўлибми ? Ора- сирада узатилган жиянлар , ёшларимиз ҳам келиб туришади. Бу ёқда махалла- кўй , қўни - қўшни , қуда - анда деганларидек. Ахир келинимиз анов-манов аёл эмас. Неча йиллар қанчадан-қанча инсонларни дуосини олганлар.

Мирсаид аканинг укаси Мираъзам уни фикрини қўллаб қувватлади :

- Акааа... Гапларингиз бари жўялик. Мен фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Ўзимга қолса келинойимни истиқболларига ҳам куни югурардим, бироқ бундай вақтда ақл билан иш қилишимиз керак.

Майли бугун келинойимнинг опалари ва сингиллари ёнларида ётиб қолақолишсин. Эртага биз яна қайта келамиз.

Бу қоида фақат битта инсон Маҳина опамга тегишлимас. Улар қачон келиб қачон кетишни ўзлари ҳал қиладилар.

- Тўғри , опам бизга она ўрнида она бўлиб қолганлар. Ундан кейин келинимизни ўз сингилларидек кўрадилар ,- Мираъзамнинг сўзига қўшилган бўлди Мирсобит ака ҳам.

Мастура опанинг ака - укалари ҳам қуда тарафнинг сўзларига эътироз билдиришмади.

Мастура опанинг ёнида опаси Зоҳида ва синглиси Мастубалар қоладиган бўлишди.

- Опамдан дори ҳиди келиб кетяпти . Уларни бир чўмилтириб олмаймизми ? - деди Мастуба барча тарқалгач.

- Яхши бўларди ,- уни қувватлади Зоҳида опа ,- аммо нариги хонадаги душга қандай олиб кирамиз?! Уч аёл қолган бўлсак ҳам , барчамиз бир- биримиздан ўтар даражада ачиган хамирдекмиз. Мен ўт пуфагимни олдирганимдан буён ҳали ўзимга келганим йўқ. Сен ҳам бўш қолсанг белимлайсан.

- Мен Сулаймон акамни чақириб келаман,- суҳбатга қўшилди Ҳилола,- ойижонимни ўзимиз чўмилтирамиз . Фақат бировинглар ёнимизда далда бериб турсанглар бўлди.

Зоҳида опа билан Мастуба опа бир- бирларига маънодор кўз уриштириб олишди .

- Опам Сулаймоннинг ...

- Сулаймон акам ойижоннинг ўз ўғиллари- ку, бегона эмас...

Ҳилола шу сўзларни айтиб зумда Сулаймонни чақириб келди . Сулаймон ортиқча бир сўз демай Мастура опани шартта кўтариб душхонага олиб кириб кетди. Ҳилола қайнонасига ёғоч стул тайёрлаб қўйган экан. Сулаймон онасини стулга ўтқазиб ўзи уни ушлаб турди. Ҳилола эса ойижонисини енгил тунги пижамасининг устидан сув қуйиб чўмилтира бошлади . Мастура опа зумда чарчаб қолди. Шу сабаб Ҳилола тезда ишини битиришга ҳаракат қилди .

- Сулаймон ака , кўзингизни юмиб туринг . Ювинтиришни охирги лаҳзаларида Ҳилола қайнонасининг хўл кийимларини ечиб , чайинтирди ва Мастуба ҳола тайёрлаб турган бўй баравар сочиққа ўради.

- Сулаймон ака, бўлди . Ойижон толиқиб қолдилар. Энди ётоқларига олиб чиқамиз.

Сулаймон Мастура опани қайтиб жойига ётқизди ва секин хонадан чиқиб кетди. Ҳилола ойижонисининг сочларини артиб , сўнгра яна бошқа қуруқ сочиққа ўради. Сўнгра сал аввал тумба устига тайёрлаб кетган нимтатир новвот чойнинг устига термосдан қайноқ чой қуйди ва қайнонасига ичирди:

- Ойижон , сиз шундай ётинг. Мен сочингизни фен билан қуритиб қўяман. Ундан кейин бошқа тунги кўйлак киямиз , хўп ?

Мастура опа Ҳилолага меҳр билан қаради . Индамади . У ўзини келинининг қўлига буткул топширган эди.
Ҳилола фенни ишга тушириб Мастура опанинг кимё муолажасидан сўнг анчагина сийраклашиб қолган сочларини тезда қуритиб олди. Сочларни иккига айириб йиғиштириб ётганда ботмайдиган қилиб икки тарафига ажратди .
Шундан сўнг:
- Ҳолажон , ойижонимга тунги кўйлакларини кийинтириб олайлик,- деди Ҳилола Мастуба ҳолага .

Икки аёл Мастура опани авайлаб кийинтиришди. Охирида ойижонисининг бошига енгил дуррача ўраган Ҳилола жилмайди :

@Xazon_Rezgi /88

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

ҚИШЛОҚНИНГ  БАҲОРИ

Қишлоқнинг баҳори – энг гўзал баҳор,
Шаҳарга ортиқча интилма, бола.
Шаҳарда варраклар эркин учмайди,
Шаҳарнинг осмони симларга тўла.

Қишлоқда куйласанг, жўшиб куйлайсан,
Тунларни, тонгларни куйларга ула.
Шаҳарда отилиб чиқишинг қийин,
Шаҳарнинг саҳнаси юлдузга тўла.

Қишлоқнинг ҳар куни сайл, кўпкари,
Бўлақол, отга мин, ор талаш, бола.
Шаҳарда қўлингга улоқ тегмайди,
Шаҳар кўчалари темирга тўла.

Қишлоқда танийди ҳамма бир-бирин,
Дилингни, элингни меҳрга бела.
Шаҳарда мендайлар кўпайиб кетган,
Билмайсан, бу шаҳар кимларга тўла.

Қишлоқнинг баҳори – энг гўзал баҳор,
Шаҳарга ортиқча интилма, бола.
Шаҳарда варраклар эркин учмайди,
Шаҳарнинг осмони симларга тўла...

        ©Беҳзод Ҳамро

    
/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ

ҚАЙНОТА

Бугун касбдош аёл- Жамила опанинг телефондаги суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолдим. Қўнғироқ қилаётган унинг ўғли эди :
- Ойи, - деди Дониёр салом-аликдан сўнг тажанглашиб ,- сизга ҳам қайнотангиз , яъни бобомлар ёш келинлик даврингизда "Уйга бориб ота- онамни кўриб келаман" десангиз "Йўқ ҳозир бормайсан" деб хўжайинчилик қилганмидилар ?

- Нима бўлди ? - ҳорғин сўради Жамила опа ёзаётган ишидан бош кўтармай

- Ээээ , -Дониёр ҳовуридан тушай демасди ,- келинингизга эрталаб уйига бориб келишга руҳсат бергандим. Бундан хабар топган адамлар "Бугун ҳеч қаёққа бормайсиз , индинга борасиз" деб дилини сиёҳ қилибдилар. Хуллас мени берган руҳсатим ҳеч гап эмас экан. Эр бўлиб хотинимга ўзимча бундоқ жавоб беролмасам...

- Тўхта ўғлим,- Жамила опанинг овози шу ерга келганда кескинроқ эшитилди,- сен менга савол бергандинг , энди жавобини эшит:
Тўғри бобонглар менга ҳеч қачон "У ерга фалон пайт борасиз , бу ерга фисмадон пайт борасиз" деб шарт қўймаганлар. Улар ҳеч қачон бизни ишга аралашмаганлар ҳам . Шунингдек сен ва укаларингга ҳомиладор бўлганимда кўнглим тусагани учун қишнинг авж чилласида дўконма- дўкон юриб шафтоли қидирмаганлар, набиралари соғлом дунёга келиши учун ҳар хафта баъзан қарзга бўлсаям фалон сўмлик дори- дармон, сархил мева сотиб олмаганлар. Келинлари туғруқхонада ётганда "Она- бола саломатми?" деб жонлари ҳалак бўлмаган. Туғруқхонадан чиқишимизда чиройли орзу-ҳавас билан чоп-чоп қилмаганлар. Набираларини ҳар эмланиш вақти келганда ишхонадан жавоб сўраб машиналарида ўзлари олиб бориб , ўзлари олиб келмаганлар. "Болажонларимнинг кашаси борми , памперси етарлими?" деб ҳудди адангдек кунда сўрамаганлар.
Тўғри бунинг учун бобонгларни айбламайман. Негаки бу ишларни бувинг ўз зиммаларига олгандилар-да. Биласан аданглар бувингга тортганлар. Аммо ўғлим , шуни яхши билки , бирор ерга бормоқчи бўлсам оила бошлиғи сифатида энг биринчи бобонглардан жавоб сўрардим, негаки буни аданг истардилар.
- Ойижон , мени кечиринг ,- узрли овози эшитилди Дониёрнинг,- келинингиз ҳам адамлар қачон руҳсат берсалар ўшанда боради уйига.
- Аданглар индинга ўзлари қуданикига бормоқчи эдилар. "Эртага Сирдарёга борганда балиқ олиб келиб , индинга қудаларимизни бир кўриб келайлик. Эркак қудамни анча тоби бўлмади, бир хабар олганча жимиб кетдик , жуда уят бўлди" деяётгандилар. Шу билан қайнотангга яхши кўрган балиғидан олиб бориб сюрпиз қилмоқчи бўлгандирлар. Сен бўлсанг...
- Бўлди Ойижон , барчасига тушундим ... Мени кечиринг. Ишдан қўйган бўлсам узр...
Жамила опа тармоқдан узилиб ўз хаёлларига андармон бўлиб қолди .
Мен эса аллақачон "ҚАЙНОТА" деган сўзни мағзини чақишга киришгандим.


Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Доира (Ибратли фильм)

/channel/xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
/channel/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️  MUROJAAT UCHUN:
@Shokhida_blogs

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Раҳмат, болам,- жилмайди Обида буви,- яна битта ибратли ҳикоя айтиб берайми?

- Айтинг, айтинг,- Обида бувига муштоқ термулишди Ойгул билан Рустам
- Қадим замонда икки дўст бўлишган экан. Тақдир тақазоси билан улар ота-оналаридан руҳсат олиб илм олиш учун катта шаҳарга йўл олишибди. Улар кўзланган манзилга етиб шаҳардаги энг билимдон устозни топиб шогирд тушишибди. Икки дўст йиллар давомида ўша устоз қўлида сидқидилдан таълим олишибди, ваниҳоят барча билимларни эгаллашгач уйга қайтадиган бўлишибди.
Улар шаҳардан қишлоққа қайтар эканлар йўлда таниш тоққа дуч келишибди. Шунда йигитлардан бирининг аҳди бузилибди:
- Дўстим, -дебди оғайнисига,-афтидан йўлларимиз шу ерда айро тушадиган кўриинади. Мен уйга қайтиш фикридан қайтдим. Ҳув анави тоғнинг энг баланд чўққисига чиқиб у ерда шу пайтгача олган бидимларимни қайта пишираман. Энг мукаммал олим бўлиш орзусидаман.
Иккинчи дўст эса қулочларини кенг ёйиб кўнглидагиларни тўкиб-солибди:
- Мен эса қишлоққа қайтиб кексайган ота-онамнинг хизматида бўламан. Ҳар бир инсон сингари оила қурсам, бола-чақа орттирсам дейман. Шаҳарда орттирган билимларимни қишлоғимда сайқаллайвераман.
Икки оғайни шу ерда бир-бирларини бағирларига босиб хайрлашишибди.
Орадан яна бир неча йил ўтибди.
Тоғнинг тепасидан паноҳ топган йигит шу даражада қунт билан шуғулланибди-ки, билимининг чуқурлигидан осмонда учган қушларнинг, ерда юрган ҳайвонларнинг, ҳаттоки сувда сузаётган балиқларнинг тилига тушунадиган бўлиб қолибди

-22-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гина сақлаб юриш оғирлик қилди,
Шунчаки барини ўчирдим бугун.
Ортиқ эсламайман етар бас бўлди,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

Кўп озор бергансиз эсланг бир пайтлар,
Қайтар дунё бир кун жавобин айтар,
Менга нима қилган бўлсангиз қайтар,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

Оқизмасман энди кўзимда ёшни,
Оғритмасдан эслаб беҳуда бошни,
Юлиб отиб буткул куксимда тошни,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

Кўнглим таскин олсин, топсин ҳаловат,
Не фойда топаман сақлаб адоват,
Ўтган ишга дея, бўлсин саловат,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

© Собитжон Эштемиров


@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23

Читать полностью…
Subscribe to a channel