ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam
Онамдан кейинги ўзингсан онам,
Жимгина тинглайсан сен дард-у нолам.
Сен кулсанг, гўёки кулади олам,
Мен нодон укангни кечиргин опа.
Сўролмай қоламан гоҳида ҳолинг,
Ҳатто қўнғироққа топилмас чора.
Сўрасам ҳатто берардинг боринг
Мен нодон укангни кечиргин опа.
Опажонларимизга юбориб қўямиз...
👉 @VAQTQADRI
#кун_ҳикмати
Ёшлик, чирой, куч-қувват, мол-давлат – ҳаммаси ўткинчи. Фақат вафодорлик ундай эмас.
👉 @VAQTQADRI
Дўстингиз ёки сизга ёмонлик қилиб турган ҳар қандай одамга, сиз нимаики яхши тилаклар билдирган бўлсангиз, фаришталар "сенга ҳам зиёдаси билан берсин" деб дуо қилишар экан
Ўзинггизга энг яхшисини раво кўрсангиз, бошқа одамларга ҳам нисбатан шундай бўлсин. Раво қилганингиздан зиёдасини олсангиз оласиз-у, камини олмайсиз😊
👉 @VAQTQADRI
Туя ҳаммомни орзу қилибди, Роббиси уни денгизга етказибди
Аллоҳдан сўраётганда ҳимматингизни баланд қилинг! ҳузурида қайтарилмайдиган меҳрибон зотдан сўраяпсиз, унутманг!
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
"Қиз боланинг ўқиши нима учун шарт?
Бу масалани чиройли мисол билан тушунтириб берибдилар! Хақиқатдан хам миллатнинг аёллари билимли бўлса, келажак авлод хам илмли ва маданиятли бўлади!
👉 @VAQTQADRI
Олтинга тенг сўзлар
➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.
➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.
➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...
➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..
➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...
➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!
Ўткир Ҳошимов
👉 @VAQTQADRI
Бизни едирган, ичирган, мусулмон қилиб яратга Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Эй кечирувчи Роббим, мени оиламни, давлатимни, миллатимни ва барча ишонгувчиларни ўзинг асра🤲
👉 @VAQTQADRI
Бошингизга синов келса ҳеч қачон ўкинманг,
Ҳатто синовлар кетма-кет келса сиқилманг.
Аллоҳ мени ёмон кўради деманг,
Аллоҳ ёмон кўрган бандасига синов бермайди...
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ
✨ Aссалому алайкум. Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир! Жума тонги муборак бўлсин.
Бошланган янги кун барчага баракали келсин!
👉 @VAQTQADRI
3 та муҳим нарсага амал қилайлик
Нима бўлишидан қатъий назар инсон сифатида қолайлик.
Илмга, илмга, илмга. Нима бўлса ҳам илмга тикайлик.
Оддий, содда ва самимий яшашни йўлга қўяйлик.
Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси бирма-бир изма-из ўтар.
Ҳеч кимса дунёда қолмас абадий,
Келдилар, кетамиз. Келишар, кетар...
👉 @VAQTQADRI
❗️Faqat 1 kun! 7-fevral Redmi Note 14 "Zo'r Narxda"
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Midnight Black - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Ocean Blue - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻 Redmi Note 14 (6/128) Lime Green - 2 388 000 yoki 199 000 so'mdan 12 oyga
☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat
ZO'R NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
"Кўчадаги болаларда бор, лекин сизда йўқ. Ўша нима?"
Муҳаммад саволга жавоб берди... Фақат биз эшитмадик...
👉 @VAQTQADRI
Келажакда фарзандингиз қандай бўлишини истасангиз уни шу ҳолат билан уйғотинг!
Ҳар бир буюк эркак ортида уни қўлловчи аёл туради!
👉 @VAQTQADRI
😇Яхши қизлар дадасига ўхшайдилар
Бир гап айтай, дарров қовоқ уйишмасин,
Бошқалари мендан араз қилишмасин,
Оналари бу хабарни билишмасин,
Яхши қизлар дадасига ўхшайдилар!
Кимга юборишни биласиз)
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
"Саховат - бараканинг калити!"
Кичкина Иброҳим онасининг ҳар куни остонага овқат қўйиб кетишини тушунмас эди. Бир куни бир қария келиб, айнан шу таом уни очликдан сақлаб қолганини айтди. У миннатдорлик сифатида Иброҳимга таълим олиши учун ёрдам берди.
Йиллар ўтиб, Иброҳим машҳур олимга айланди ва доимо онасининг сўзларини такрорларди:
"Қачонки сен улашсанг, Аллоҳ янада кўпроқ беради!"
👉 @VAQTQADRI
#кун_ҳикмати
Лев Толстойнинг ҳаётий қоидалари
Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.
— Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма;
— Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла;
— Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил;
— Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма;
— Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр;
— Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма;
— Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар;
— Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла;
— Шуҳрат учун сарф-харажат қилма;
— Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ;
— Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма;
— Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма;
— Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр;
— Иложи борича кам ухла;
— Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла;
— Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат;
— Яхшилик қилишга имкон изла;
— Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил;
— Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма;
— Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.
— Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир;
— Бор нарсаларга қаноат қил;
— Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.
👉 @VAQTQADRI
Йигитликда қўллар узун, тиллар қисқа.
Кексаликда тиллар узун, қўллар қисқа.
Йигитликда йиллар узун, кунлар қисқа.
Кексаликда кунлар узун, йиллар қисқа.
👉 @VAQTQADRI
Ўзгаларнинг ҳаётига қараб эмас, ўз ҳаётимиз қадрига етиб яшайлик!
Оила – инсоннинг энг муҳим бойлиги. Бошқаларнинг ҳаётига қараб яшаш эмас, оиламиз бахти учун ҳаракат қилиш муҳим. Оилада ўзаро ҳурмат, меҳр ва тушуниш бўлса, ҳақиқий бахт ҳам шу ерда бўлади.
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
Бир қоп пулим бўлса нима қилардим?
Бир қоп пулим бўлса ўзим билардим.
Энг янги нусхада машина миниб,
Кўнглимга не келса шуни қилардим.
Эҳтимол бойлардай бойларга боқиб,
Камбағал ғарибни кўксини тилардим.
Кошона ҳовлида керилиб юрардим,
Қўшнимни ҳолидан мағрур кулардим.
Мансабга алмашар эдим дўстимни,
Отамни эсламас эдим эҳтимол,
Турфа хил гулларга ўрнини бериб
Кесилиб кетарди отам эккан тол
Онамга олтин зар либос кийдириб,
Сўнггида отардим таъна тошини.
Етимга бир бурда нон бериб,
Сўнг уриб ёрардим шўрлик бошини. Меҳр тилаб келган ширин ўғлимни, Юзига шапалоқ тортарди қўлим.
Дунёни меҳрига тўйдим бас десам,
Юз буриб кетарди ҳаттоки ўлим.
Бир қоп пулим бўлса нима қилардим, Қўй бундай балодан асрагин Аллоҳ. Иймоним бут қилгин сабр бергин-у, Шайтон чангалидан асрагин йироқ.
Бир қоп пулим бўлса нима қилардим,
Қўй бундай балодан асрагин Аллоҳ...
👉 @VAQTQADRI
72 ёшли Муҳаммад Азиз, дунёдаги энг кўп суратга тушадиган китоб сотувчиси, Марокашнинг Работ шаҳри.
У кунига 6 соатдан 8 соатгача китоб ўқийди ва фақат овқатланиш, ибодат қилиш, чекиш ва мижозларга ёрдам бериш учун тўхтайди.
Қолган вақтларда у кейинчалик ўз дўконида сотувга қўядиган китобларни қидириб, туманларни кезиб юради.
Бу унинг болалик ва қашшоқликдан қасоси эканлигини айтади: "Мен араб, француз, инглиз ёки испан тилларида 4000 дан ортиқ китоб ўқидим, демак 4000 дан ортиқ умр кўрдим.
Ҳар кимда шундай имконият бўлиши керак! Менга фақат иккита ёстиқ ва китоб керак, шундагина куним мароқли ўтади."
👉 @VAQTQADRI
Пайғамбаримиз боши кўп оғрийдиганлар учун тавсиялари...
Боши оғрийдиган одамлар албатта буни синаб кўринг!
👉 @VAQTQADRI
Фарзандларингизга вақт ажратинг, бўлмаса...
Агар сиз кўчада юраверсангиз, фарзандларингизга вақт ажратмасангиз, уларни тарбияси билан шуғулланмасангиз, вақти келади бутун топганингизни битта фарзандингиз йўқ қилади.
👉 @VAQTQADRI
#кун_ҳикмати
Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.
Жалолиддин Румий
👉 @VAQTQADRI
Ҳали шундай кун келадики...
Ҳали шундай кун келадики, дуоларингиз ижобатидан ҳайратда қоласиз, "шукрини адо қила олармиканми" деб бахтдан йиғлайсиз😇
👉 @VAQTQADRI
#Диққат
БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ🤯
ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН⭕️
✅ Коксартроз
✅ Гоноартроз
✅ Полиартрит
✅ Артрит
✅ Артроз
✅ Острехандроз
✅ Грижа
каби касалликларга қарши энг тезкор табиий ечим.
Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг...👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Хонадонлар аёллар ила яшнаб туради. Туйғуларингизни жуфти ҳалолингиздан яширманг. Ҳисларингизни билдиринг. Яхши кўришингизни вақти-вақти билан айтиб туринг. Вафот қилгандан сўнг қабрига бир боғ гул қўйгандан тириклигида пешонасидан битта ўпган яхши!
Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин. Уни тилингизга чиқаринг, феълингиз-ла кўрсатинг, муҳаббат-ла яшанг, бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг!
“Қалби синганларга…” китобидан.
👉 @VAQTQADRI