ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam
Нега болани совуқ кунда ўта қалин кийинтириш зарарли?
Чунки қалин кийимда терлаган бола тер нами билан шамоллаши мумкин. Бундан ташқари доимий уйда олиб ўтиришдан кўра кичик чилласи чиқиши билан ҳавога мослаштириш ва чиниқтириш учун тоза ҳавога олиб чиқиб туриш жуда фойдалидир.
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ
✨ Aссалому алайкум. Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир! Жума тонги муборак бўлсин.
Бошланган янги кун барчага баракали келсин!
👉 @VAQTQADRI
👏Оиласини ҳурсандчилиги учун ҳар нарсага тайёр, борини берадиган шундай эркаклар бор
Даб-даба бўлмаса ҳам, муҳими ҳурсанд қилиш ниятида!
👉 @VAQTQADRI
Аёл ўз эрини тинмай дуо қилиши керак🤲
Шунда дуонинг кучи билан ўз-ўзидан эрини иши юришиб, омад кетидан омади келаверар экан.
Иши юришмаётган эркакларни аёллари камроқ дуо қилаётган ёки умуман қилмаётган бўлиши мумкин))
Аёлларимизга тезда юбориб қўямиз!
👉 @VAQTQADRI
Дуойингиз қабул бўлганининг 6 та белгиси:
1— Бошқариб бўлмайдиган кўз ёшлар. Худди ҳўнграб йиғлаётгандек бўласиз.
2— Дуо қилаётганингизда тўсатдан баданингиз жимирлаб кетади. Чунки Аллоҳ буни Қуръони Каримда зикр қилган.
3— Ҳаяжон ва илҳом туйғуси. Дуодан сўнг ўзингизни илҳомланган ҳис қиласиз.
4— Тинчлик ва ҳотиржамлик туйғуси.
5— Енгиллик. Худди елкангизда нимадир бўлиб, уни олиб ташлагандай.
6— Иймонинггиз ўсаётганини ҳис қиласиз.
👉 @VAQTQADRI
Кўпчилик сабр деганда чидашни тушунар экан. Аслида ҳам шундайми?
Улуғлар айтадиларки сабр 3 хил бўлади:
1— Аллоҳ таоло буюрган нарсаларини қилишликдаги сабр.
2— Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни қилмасликдаги сабр, яъни улардан четланиш.
3— Инсонни бошига бирор бир ташвиш келадиган бўлса, илк лаҳзалардаги сабр.
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
♨️ БЎҒИМ ОҒРИҚЛАРИДАН ХАЛОС БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ♨️
✅ Ёши катталар учун супер ишончли восита!
✅ Табиий таркиб, нохуш таъсирларсиз!
✅ Бир неча кун ичида оғриқни камайтиради!
📌 Батафсил маълумот ва буюртма учун ҳаволага босинг:👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/4
✅ Кўпчилик синовдан ўтказди ва натижадан мамнун!
Фойдаланувчилар фикрлари ушбу каналда: @snekeoils
Инсоф қиламизми йўқми?
Қизимизни турмушга берганимизда куёвимиз зўр муомила қилиб, фақат яхши нарсалар олиб бериб, истагини қилиб берса, куёв зўр, куёвдан ширини йўқ.
Лекин ўғлингиз келинингизга шу ишларни қилса, "хотинини қули"га чиқиб қолябди.
Қиз сизга ширин, бошқаларга аччиқми? Инсофли бўлайлик...
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
Ўзи ҳали гўдак бўлишига қарамай, икки укасига қараётган меҳрибон опа!😍
Онадан кейин турадиган энг яқин инсонингиз бу опа бўлар экан!
Опажонларга юбориб қўямиз!
👉 @VAQTQADRI
#кун_ҳикмати
Ҳақиқий бахт формуласи:
10 йилдан бери оилавий бахтли ҳаёт кечираётган аёл бахт формуласи ҳақида айтиб берди.
— Турмушга чиқишимдан аввал оиламдагилар бирма-бир менга ўз насиҳатларини айтишди. Уларнинг ҳар бир гапига қаттиқ амал қилиб ҳаётда ҳақиқий Бахтга эришдим.
Онамнинг насиҳатлари:
— Қизим, эрингнинг яқинларини бизни ҳурмат қилганингдан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қил. Ҳеч қачон гап қайтарма. Кўзларига тик қарама. Ширинсўз бўл. Уйни доим тоза тут, овқатни хафсала билан, мазали тайёрла. Ҳамиша эрингни кўнглига қарагин!
Акам:
— Синглим, шунча йил юзимизни ерга қаратмадинг. Эрингга ҳиёнат қилмаслигингни биламан, лекин унга рашк қилиши учун ҳам сабаб берма. Гулдек оиланг кулга айланиши мумкин шубҳа туғилса. Энди эрингни ор-номуси сенинг қўлингда...
Опам:
— Эрингнинг кўнглини ол. Чарчаганингни баҳона қилма. Унутма эркакда икки нафс бор. Очликкаку чидар, бироқ бошқа нафси аёли томонидан эътиборсиз қолса чидаб турмайди. Ўзига ўйнаш топганида эса сен сочингни юлганингдан фойда бўлмайди!
Отам:
— Қизим, ҳеч қачон эрингнинг устидан менга шикоят қилма. Чунки сен эринг билан ярашиб аразингни унутиб юборасан. Мен эса унутмайман!
👉 @VAQTQADRI
Афсуски, мана шунга ўхшаш ҳолат тез тез учраб туради...
Фавқулотда хизматлар машинаси юришига ҳалақит бериши мумкинлигини ўйламай, машинасини хоҳлаган жойга ташлаб кетадиганлар орамизда кўп учраб туради.
👉 @VAQTQADRI
🥴ОҒИЗ САСИШИ,
😐КЕЧАСИ ҚОРИН ОЧИШИ,
🤢ОЗҒИНЛИК,
🤕КАМ ҚОНЛИК,
❗️1 ҲАФТАГА ҚОЛМАЙ ДАВО ТОПИШ❗️
💡Ҳалқ табобатида синалган малҳам!
💯БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ ОЛИШ:
➡️http://anti-gijja.uz/33
➡️ http://anti-gijja.uz/33
Шифо топганлар сонника қўшилинг
Mijozlar fikri:👍 ➡️/channel/habu_family
Агар ҳар куни бодом истеъмол қилсангиз, танангизда шундай ўзгаришлар юз беради:
Яқинларга ҳам юбориб кўйинг!
👉 @VAQTQADRI
Ёши 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:
1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
👉 @VAQTQADRI
УМР МАЗМУНИ
Бу шеър кимларнингдир ўзгаришига ва фикрлари, дунёқарашлари ўзгаришига катта туртки бўлган.
Балки ҳозир сиз ҳам бу шеърни тинглаб англашлар оларсиз...
👉 @VAQTQADRI
Аччиқ маҳсулотлар умрингизни узайтиради!
Шунингдек аччиқ маҳсулотлар инсонни бахтлироқ қилади, чунки аччиқ маҳсулотлар танангизнинг бахт гармони, эндорфинни ишлаб чиқаради ва бу сизнинг кайфиятингизни оширади.
Кўпроқ аччиқ енг)
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉 @VAQTQADRI
Бир кун пушаймон бўласиз...
Кимгадир ота-онани таъқиқлари ёки даккилар ёқмаётган бўлса, ҳеч қизишиб кетмаслик керак. Ҳаттоки ота-она ноҳақ бўлган тақдирда ҳам.
👉 @VAQTQADRI
ОИЛАДА НEЧИНЧИ ФАРЗАНДСИЗ?
Тўнғич фарзанд
Идеалликга интилувчан;
муваффақиятга эришувчан;
етакчи;
ҳокимият кишиси;
масъулиятли;
мослашувчан;
виждонли;
ишончли;
эҳтиёткор;
назорат қилувчи.
Ўртанча фарзанд
Вазиятга мослашувчан;
мустақил;
раҳмдил,
яхши суҳбатдош;
тинчликсевар;
киришимли;
гапга қулоқ соладиган;
ёлғизликка мойил.
Кенжа фарзанд
киришимли;
жозибали;
дўстларини яхши кўрадиган;
чўрткесар;
манипулятор;
ҳазилкаш;
эътибор талаб қиладиган;
худбин.
Ёлғиз фарзанд
ўзига ишонган;
виждонли;
масъулиятли;
идеалликка интилувчан;
диққат марказида бўлишни ёқтиради;
эрта улғаяди;
доим атрофдагилар қўллаб-қувватлашини истайди;
аразчи;
етакчи!
👉 @VAQTQADRI
Бир мебель ишлаб чиқарувчи корхона 50 нафар ишчиларига Умра сафари йўлланмасини совға қилибди.
Йўлланма эгалари орасида фаррош ва қоровуллар ҳам бор экан.
👉 @VAQTQADRI
Кўзингда томади аччиқ ёш,
Йиғлаб-йиғлаб ейсан ош.
Юрак қургур бермайди бардош,
Қариганда биласан болам...
👉 @VAQTQADRI
Уйқудан эрта туришнинг 3 нарсага фойдаси бор: ақлга, баданга, иймонга.
1-Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди.
2- Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади.
3-Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади.
Ибн Умардан Розияллоҳу Анҳу ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил “. (Ибн Можа ривоятлари).
👉 @VAQTQADRI
Энг гўзал қарғиш😇
Бир саҳройи аёлнинг ўғилчаси шўх экан,
Ундан зарар кўрмаган, бирон куни йўқ экан.
Демас экан: "Жувонмарг","Ҳароми", "Мараз", "Ўлгур".
Битта экан қарғши: "Каъбага имом бўлгур!"
👉 @VAQTQADRI
#МашАллоҳ
6 та қизи бор отага қизлари машина совға қилишди
Видеони кўриб беихтиёр кўзингизга ёш келади...
👉 @VAQTQADRI
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉@VAQTQADRI
Пули бўлмай қолса эркакни...
Бу ҳолатни жуда кўп эркаклар тушунса керак-а?
👉 @VAQTQADRI
Қиёматда ўз савобидан бера оладиган инсон, бу опа-сингиллар бўлар экан...
Опаси бор инсонга ҳиммат бу дунё,
Синглиси бор инсонга иззат бу дунё.
Ҳам опа, ҳам сингилни берса гар Роббим,
Шундай бахтли инсонга Жаннат бу дунё...😇
👉 @VAQTQADRI
Беморликни чақирувчи сўзлар
Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.
Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан. Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар-органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.
Баъзи пайтларда маълум қийинчиликлар ичига кириб бориб, ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз органларимизга буйруқ, команда бериш кўринишида бажариб, маълум аъзолар ишини изидан чиқарар экан.
1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.
Доимо саломат бўлишда ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга эхтиёткор бўлайлик. Зеро, дунёларни, инсон организмини сўзлар бошқаради!
👉 @VAQTQADRI