usmonovuz | Medicine

Telegram-канал usmonovuz - Rashid Usmonov live

1968

Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали. Веб сайт: www.usmonov.uz Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov

Subscribe to a channel

Rashid Usmonov live

52 QABR KAVLAGAN JON VATAN...😪

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФОЖИАДА ҲАЛОК БЎЛГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ ОИЛАСИГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРМОҚЧИ БЎЛГАН САХОВАТПЕША ИНСОНЛАР ДИҚҚАТИГА! Нима воқеа рўй берганини, оқибати қандай бўлганини яхши биласиз. Бу ҳақида ортиқча ёзиб ўтирмасдан, муддаога ўта қоламан. Фожиада ҳалок бўлган 52 нафар юртдошларимизнинг жасадларини олиб келиш, уларнинг оиласига ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида ҳукумат комиссияси тузилганидан хабарингиз бўлса керак. Маҳаллий ҳокимиятлар, тегишли мутасадди шахслар аллақачон ишга киришиб кетишган. Бироқ биз фуқаролар ҳам давлатга бу борада ёрдам беришимиз, менимча ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳалокат қурбонларининг яқинлари қалбида пайдо бўлган катта ярага биргаликда малҳам бўлишимиз керак. Бунинг учун энг аввало маънавий далда бўлиш, ундан кейин эса моддий ёрдам ажратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Оиламни боқаман деб, ота-ўғил, ака-ука, амакиваччалар арзон автобусда ўз юртини ташлаб узоқ ўлкалар сари йўлга чиққан эканми, демак уларда моддий эҳтиёж бўлгани шубҳасиз. Келинглар, эй, саҳоватпеша ватандошлар, уларга ёрдам қўлини чўзайлик! Аҳолидан йиғилган эҳсонлар тийин-тийинигача ҳалок бўлганларнинг оилаларига етказилади. Бунда тушган сумманинг қанчалик кўп ёки камлигига қараб, оилаларга ижтимоий адолат принципларига риоя қилган ҳолда тарқатишга ҳаракат қиламиз. Энг аввало бир оиладан бир нечта вакил вафот этган оилаларга, ундан сўнг боқувчисини йўқотган оилаларга, ундан кейин эса қолган оилаларга бир хил нисбатда тарқатилади. Қанча сумма катта бўлса, шунча яхши. Бугун айни шу масалада Бахриддин Чустий акамиз Наманган вилояти ҳокимлиги вакиллари билан кўришган, улар ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилишган. Кейинчалик эҳсонларни тарқатиш вақтида Фарғона вилояти вакиллари билан ҳам боғланамиз албатта. Савоб илинжида эҳсон қилишни истаганлар учун вақтинча қуйидаги пластиклар ишлаб турибди: 8600 0329 3040 8216 (Хушнуд Худайбердиев) 8600 3104 3723 2663 (Баҳриддин Нажмиддинов) МУҲИМ ЭСЛАТМА: мазкур пластик карталар вақтинча ишлаб туради, сабаби банклардаги техник лимит сабабли ушбу пластиклар 18 млн.дан ортиқ маблағни қабул қила олмайди. Биздаги маълумотга кўра, ҳозирча фақат “Агробанк”да лимитсиз пластик очиш мумкин экан. Душанба куни ўз номимга пластик очтираман. Унгача вақтни йўқотмаслик учун юқоридаги пластикларга пул ўтказишингиз мумкин. ИЛТИМОСНОМА: Токи лимитсиз пластик очилгунга қадар имкон қадар 100 минг сўмдан ошмаган миқдорда пул ўтказсангиз. Шунда бир пасда тўлиб қолишини олдини олган ва кўпроқ инсонларни савобга шерик қилган бўлар эдик. Раҳмат. Қолган барча саволлар бўйича менга шахсий хабар орқали ёки +998946119998 рақамдаги Телеграм орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Аллоҳ барча ўтганларни ўз раҳматига олган бўлсин.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1705108216205095&id=100001177991748

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Яна фожеа, яна ёнғин, яна даҳшатли ўлим ва яна ночор қурбонлар. Нима дейишга ҳам тилим айланмайди.

Уларни шу кўйга солган, туртган, сўккан, носоз автобусга тиққанларни айблагим келади.

Ўз тақиқ ва текширувлари билан мигрантларни бездирган, депорт қилган, айланма йўллар ахтартирган Ўрусияни айблагим келади.

Ўз халқини шу кўйга солган, ҳаво ва темирйўл билетини имконсиз даражада қимматлатган монополларни айблагим келади.

Ўзларини шу кўйга солган, ўз ҳуқуқи ва қадрини билмаган марҳумларни айблагим келади.

Ўзга айбдорни қидиравераман. Яна ким бўлиши мумкина, яа қанақа ўзга омиллар бормикина деркан, ўзимни унутиб қўяман. Айблашга куч тополмайман. Ахир, менга нима дахли бор, ростан?

Иккитагина одамни ишли қилиш учун лойиҳа қилиш, уни амалга оширишдаги супертўсиқларни енгиб ўтиш, ўз юртида тили қисиқ юрган юртдошларим ҳуқуқи учун озгинагина курашиш, айбдор ва камчиликларни фожеалардан илгарироқ айтиш, ҳар қандай қийинчилигу сюрпризларга(чорак асрлик тажриба бор ҳартугул) қарамай ЯИМ яратиш қўлимдан келарига ўзимни ишонтиришга уринаман.
Қийин шу.

Кичкинагина одам бўлсам. Шу юртдошларим ўз юртида ишли бўлиши учун нимаям қила олардим. Фожеа учун афсусланиб қўйишдан бошқа, кимнидир айблаб қўйишдан ўзга нима қобилиятим бор? Фуқаролар ғамини ейиши керак бўлганлар қилсин. Менми, мен? Мен, ҳалиги нима десаммикин, ҳеч кимман. Қўлимдан айбдорни тахмин қилиш ва чиройли афсусланиш келади, холос. Осон шу.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Фойдали ва зарарли озиқ-овқат махсулотларини аниқлашнинг осон йўли. Рашид Усмонов.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Болани неча ёшдан спортга бериш керак? Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Спорт билан шуғулланиб улғайган болалар. Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Спортсиз улғайган болаларни келажакда нималар кутмоқда? Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Спортсиз улғайган болаларни келажакда нималар кутмоқда? Рашид Усмонов
https://youtu.be/aRS6tX8UqgI

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Минг дардга даво ичимликни тайёрлаб ичиш тартиби. Рашид Усмонов

https://youtu.be/3yLCfFYaz_Q

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Спортсиз яшашнинг иложи йўқ! Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

#мотивация видеоси обуначиларимиздан.

Дустларга булишинг 👇
https://goo.gl/AWdGP6

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Тавсия этиладиган шахсий каналлар:👉

🔴 @x_hamidov ✍️ Хайрулла ҲАМИДОВ

🔴 @iqtiboslar ✍️ Аслановдан иқтибос +

🔴 @ewwonline ✍️ Кўпроқ футбол ҳақида, камроқ сиёсат ва ҳ.к.

🔴 @davletovuz ✍️ По заказу: аввал сиёсат, кегин иқтисодиёт, сўнг таом

🔴 @polimonolog ✍️ Ҳар гапда камида 1 маъно бор. Балки 2 тадир. Балки 3 та...

🔴 @uz_psixolog ✍️ Черновик, беловик, желтовик, Рейкьявик...

🔴 @usmonovuz ✍️ Халқ табобати, соғлик-саломатлик, бизнес, Бухоро...


🔴 @SportTrainer ✍️ Спорт янгиликлари ва мураббийлик сабоқлари

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Янги йил байрамида: уруш-жанжал, исрофгарчилик, авто авария, ҳар хил касалликлар ва шифохоналарга беморларни тушишлари кўпаяда.

Ҳамма ўзи билан ўзи овора, камбағал, мухтож, етимдан хабар олишлар деярли бўлмайди, егуликлар мусорга кетсаям камбағалга берилмайди.

Хуллас, бу байрам одамларнинг зарарига хизмат қилади камида бўкиб овқатланиб организмини қийнаб қўяди.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Асосийси сени қанчалик тушунишлари ёки қиладиган ишингни мазмун моҳияти эмас - қиладиган ишингни ўзинг тушунгин ва сени доим қувонтирсин. @rashidusmonov

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Тезкор хабарлар, энг сўнгги янгиликлар, муҳим ҳодисаларни www.xabar.uz порталининг Телеграмдаги расмий сахифасида кузатиб боринг!
👇👇👇
/channel/xabaruzofficial

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

ХАЙРИЯНИНГ БИРИНЧИ КУНИ 60 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ ПУЛ ЙИҒИЛДИ

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳоватпеша юртдошлар.

Кеча яхши ниятлар ила, хайрия акциясини эълон қилганимиздан хабарингиз бор. Бугун шу акция доирасида айрим маълумотларни етказсак дегандик.

Бугун Бахриддин акамиз Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон туманида ҳокимият вакиллари билан бир нечта хонадонларга бордилар.

Тўрақўрғон туманида 20 та хонадондан 21 киши вафот этибди, “Катта қурама” маҳалласининг ўзидан 10 киши...

Аввало ҳукумат томонидан қилинаётган ишлар ҳақида. Шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириқлари билан фожиада ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилганидан хабарингиз бўлса керак.

Шунингдек, кеча ҳукумат ва Наманган вилояти ҳокимининг ташаббуси билан барча марҳумларнинг хонадонига 5 миллион сўмдан пул берилган экан, бугун Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ташаббуси билан ҳар бир хонадонга қўй ва Поп туманидаги ташкилотлар ташаббуси билан бозор-ўчар етказилибди.

Энди акция ҳақида:

1 кун ичида акцияга 60 млн. сўмдан зиёдроқ пул йиғилди. Бунда Ўзбекистондан сўм пластикка ўтказилган, пул ўтказиш хизматлари орқали хориждан юборилган нақд пуллар (ҳали қўлга олинмаган бўлса ҳам) ҳамда PayPal тизими орқали ўтказилган электрон пуллар ҳисобга олинди. Ҳали биз 60 млн. ичига валюта картасига ўтказилган пулларни қўшмадик, чунки картада СМС-хизмат йўқлиги сабабли ҳисобини била олганимиз йўқ, эртага аниқлаймиз. Демак, мазкур сумма янада ошиши аниқ.

Энди пулни тарқатиш бўйича:

Бугун жами 12 млн. 300 минг сўм тарқатилди. Бунда:
Раҳмонов Омонулло хонадонига 5.000.000 сўм (шароити оғирроқ бўлгани учун);
Нишонов Отабек хонадонига 2.500.000 сўм;
Ҳошимбоев Нурмуҳаммад хонадонига 2.500.000 сўм;
Умаралиев Солижон хонадонига 2.300.000 сўм.

Хайрия акциямиз давом этади. Ҳозирча дастлабки режаларимиз бўйича, халқимизнинг саҳовати натижасида ҳар бир марҳумнинг оиласига 10 млн. сўмдан ажратишни ният қилганмиз. Шунда тахминан 500 млн сўмдан кўпроқ маблағ керак бўлади. Умид қиламизки, биргалашиб, ушбу довонни бемалол забт эта оламиз.

Дастлабки таассуротлар шунақаки, марҳумларнинг оиласидаги аҳвол ҳақиқатдан яхши эмас. Анчайин ночор туришар экан. Расмлар илова қилинади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 3723 2663

Хорижий валютада пул ўтказмалари учун пластик рақами:

4847 9907 0722 6123

Иккала карта ҳам Баҳриддин Нажмиддинов номига очилган.

Шунингдек, хориждагилар PayPal тизими орқали ҳам қуйидаги манзилга пул ўтказишлари мумкин:

paypal.me/AbrorjonKodirov

Саволлар туғилганда Телеграм ва WhatsApp орқали +998946119998 (Хушнудбек) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Аллоҳ барча ўтганларни ўз раҳматига олган бўлсин.

ИЛТИМОС, УШБУ ХАБАРНИ БАРЧА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН УЛАШИНГ ВА САВОБГА ШЕРИК БЎЛИНГ.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Кўпчилиги 1990-1998 йилларда туғилган болалар экан. 😢😰😪

http://www.xabar.uz/jamiyat/qozogistondagi-fojiada-halok-bolganlarning-birlamchi-royxati

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

АСАЛ, ИМБИР ВА ЛИМОНЛИ ЧОЙ. Фойдаси ва ичиш тартиби ҳақида. Рашид Усмонов
https://www.youtube.com/watch?v=7vIOfUlJ2p8

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Фойдали ва зарарли озиқ-овқат махсулотларини аниқлашнинг осон йўли. Рашид Усмонов.

https://www.youtube.com/watch?v=f6Z-BCSpHyQ

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Болани неча ёшдан спортга бериш керак? Рашид Усмонов

https://www.youtube.com/watch?v=vivZ31SNo5U

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

https://www.youtube.com/watch?v=47v59BQnUu0

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро харакатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади.
ИБН СИНО

https://t.me/joinchat/AAAAAEOiP8QaewnCEiZkzA

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Минг дардга даво ичимликни тайёрлаб ичиш тартиби. Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Минг дардга даво ичимлик тайёрлаб ичиш тартиби. Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

https://www.youtube.com/watch?v=WhpJH4VM4Lk

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Вақти келиб зуриёдларимиз биз яратган қулайликлар, озиқ-овқат технологиялари, мева-сабзавод етиштириш ва чорва боқишдаги ривожланишлардан, ўша даврдаги ўсимлик навлари ва ҳайвонот насллари, ўзларини ўзгарган генлари учун бизларни росса қарғашади.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

#Хайрли_кун-33

Бугунингиз – умрингиз!
Бугун билан яшанг! Тарих қайтмайди, келажак эса насиядир! Каминани ҳам дуода эсланг! Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

Жумлаи жаҳон сизни омадсиз, деб ҳисобласа-ю, агар сизни Аллоҳ севса ва сизни севгувчи оилангиз бўлса, ўзингизни омадли, деб ҳисоблайверинг!

Шуни унутмангки, "эртага" сўзи фақат нодонлар тақвимида бўлади. Кечаги мағлубиятларни унутинг ва эртанги кун муаммоларига эътибор берманг.

Вақтингиз олтинга тенг, шунинг учун ҳам сиз умрингизни нафрат, рашк ва ҳасаднинг қора кучлари билан олишиб, беҳуда ўтказманг. Умр – омонат.

Умр-вақтингизни кўз қорачиғидек авайланг. Гулни ёлғиз Парвардигор яратишга қодир. Бироқ, ҳар қандай эси йўқ бола уни синдириши мумкин.

Хатога йўл қўйсангиз ёки муваффақиятсизликка учрасангиз, бу ҳақда узоооқ ўйламанг. Тушкунликка тушманг! Ақллилар ўз хатоларидан ўрганадилар.

Ҳеч ким ҳар доим ғалаба қозона олмайди. Мағлубиятингиз – ривожланишингиз шарти ва таркибий қисми ҳисобланади. Хато қилдим, деб кўп ўксиманг.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

#Жаноб_Камина-89

Фейсбукдан олинди.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Аслида бугун емаслик керак, янги йилга ўтар кечаси организм яхши ишласа бир йил соғлом юрар экан одам😂😂😂

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

ЁПИЛГАН ЙПХ ПОСТЛАРИ

Ғиждувон эшон кўприк, Қизилтеппа, Каттақўрғон, Камол заправка, Жиззах перевалга чиқмасдан турган пост, Янгийўл ва бир қанча постларда «стоп» белгисиям, ГАИлар ҳам йўқ.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

https://www.youtube.com/watch?v=lQIt5C-f2p8&feature=youtu.be

Читать полностью…
Subscribe to a channel