usmonovuz | Medicine

Telegram-канал usmonovuz - Rashid Usmonov live

3556

Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали. Веб сайт: www.usmonov.uz Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov

Subscribe to a channel

Rashid Usmonov live

🌃 Kechki sayrni foydasi
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

​​Нафсни тийиш: уни қандай қилиб ўрганиш мумкин?

«Менинг нафсим балодур, ёмон кўйга солодур», деган гап ҳам бежизга айтилмаган. Ҳақиқатдан, нафс балосини деб одамларимиз сарсон ва саргардон бўлиб, шифохоналарда навбат кутиб ўтиришибди. Мана шу балони деб халқимиз топган пулини дори-дармонга сарфлаб, камига шифо ҳам топмасдан, қийналиб юрибди.

Аввало, ҳар бир одамда нафсни тия олиш тарбияси бўлиши керак. Бу эса йиллар давомида шаклланади.

Масалан, болаликда қандайдир ширинликни фақат яшириб қўйиш оқибатида болада очкўзлик пайдо бўлади ва улғайганида ҳам унга ширинлик берилса, товоқчадаги бир-икки дона билан қаноатланмасдан, уни бўшатиб қўяди. Бу шаклланган руҳият билан боғлиқ. Бундай мисоллари кўп келтириш мумкин.

Уй бекасининг ўз фарзандларини тартибли овқатлантира олиши болаларнинг соғлом овқатланишида катта рол ўйнайди. Мисол учун: сиз фарзандингизга нонушта қилиш учун уч хил турдаги таом билан биргаликда ширинлик ва ичимликларнинг ҳар хил турини дастурхонга тортсангиз — эртами-кечми болаларни носоғлом овқатланадиган, нафсини тия олмайдиган ва касалликларга мойил қилиб тарбиялайсиз.

Оилавий овқатланишни тартибли қилиш керак, масалан овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичиш ёки мева истеъмол қилиш, овқатни ўзини алоҳида барра салатлар билан ейиш ва овқатдан бир соат ўтгандан сўнг чой дамлаб ичиш.

Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, одам қанчалик соғлом бўлса шунчалик нотўғри овқатланишни «кўтаради», қанчалик носоғлом бўлса унга нотўғри овқатланиш янада зарар. Носоғлом одам кучсиз одам бўлади, кучсиз одамни нафсни тия олиши жудаям қийин бўлади, чунки унга ирода кучи ҳам камлик қилади.

Шу сабабдан нафсни тия олиш учун иродани мустаҳкам қилиш керак. Бу шифокорларнинг сизни қўрқитиб руҳлантириши. Мисол учун, «яна шундай овқатланаверсанг саратонга чалинасан, қандли диабед касаллигини ортириб оласан», деб қўйиши. (Чиндан ҳам, оқибати шунга олиб боради).
Нафсни тия олиш учун кучни спорт орқали олиш керак. Спорт билан шуғулланмаган одам иродасиз бўлади ва ҳар қандай ҳолатда сабрини ишга сола олмайди. Спорт инсонда ирода ва сабрли бўлишни тарбиялайди. Спорт билан шуғулланиб юрган одам доим овқатни кўрганда ўз нафсини осонликча тия олади. Шу сабабли, нафсни бемалол тия оладиган характерни шакллантириш учун энг зўр машғулот — бу спорт билан шуғулланишдир.

Бемор одамга эса жудаям қийин. Унга айниқса спорт билан шуғулланиш мумкин эмас ва юқорида таъкидлаганимиздек, камига нотўғри овқатланиш ҳам унинг аҳволини янада қийинлаштиради. Булар руҳиятини ибодат билан кучли қилиб олиши лозим ва доим нафсни тийиш учун менга сабр бер, деб дуолар қилиб туриши ва суннатга амал қилиш шартлигини эсдан чиқармаслик керак.

Нафсни тийишга одатланиш учун овқатлар турини танлай олиш, уйда бозорлик қилиш ва ҳаттоки улфатларнинг ҳам таъсири жуда катта.

Бу мавзуда тажрибамдан келиб чиқиб, кўп нарсаларни айтишим мумкин. Қолгани — кейинги суҳбатларимизда.

Ҳурмат билан, Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

💪 Jinsiy quvvat
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Umurtqa kasalliklari belgilari
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

💯 Ozish qoidasi
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🤒 Kasallikni sotib olmang
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🙅🏻 Chegaradan oshmaylik
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🍹 Shifobaxsh mineral suvlar
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🍯 Asal yuqori haroratda zararli bo'ladimi?
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

💪 Qo'l oyog'im muzlaydi
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

👨🏻‍⚕️ Rashid Usmonov
——————————————————
🍯 Shifobaxsh asal suvi tayyorlab ichish.
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

⏮ ⏪ ▶️ ⏩ ⏭

| Telegram | Youtube | Facebook‌‌ |

| Veb sayt | Guruh |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Камина ҳақида қисқача маълумот
(инсонларга кўпроқ манфаатимиз тегиши учун)

Шуҳрат Иброҳим ўғли (Шерназаров) - Умумий амалиёт шифокори, умумий жарроҳ, мануал терапевт, табобатшунос.

Асосий иш жойимиз:
🔸 KLINIKA DOCTOR MED ("Мизож")
☎️ +998 (71) 246-49-22
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 26а.
Мўлжал: Республика онкология маркази рўпарасида.
📍https://go.2gis.com/cy87d
📍Харитадаги манзил

🏥 Клиника болалар хатнаси билан машҳур бўлгани учун "ХАТНА МАРКАЗИ" номини ҳам олган.

🏨 Клиникада асосий фаолият: жарроҳ сифатида, катталар ва болалар жарроҳлиги, хусусан хатна (суннат қилиш, обрезание, циркумцизия) амалиёти.
🔹Шунингдек, умумий амалиёт шифокори ва мануал терапевт сифатида беморларга консултация (тиббий маслаҳат) берамиз.

📝💉✂️🗡️🛡️💬🚑💊

Консултация ва тиббий фаолият йўналишларимиз:
🔸 ошқозон-ичак, жигар ва ўт йўллари жарроҳлиги, гепатология, гастроэнтерология;
🔸 колопроктология (геморрой, анал ёриғи);
🔸 сийдик-таносил аъзолари, хусусан, буйрак касаллаклари;
🔸 вертебрологик муаммолар, хусусан умуртқалараро диск чурраси. Миофасциал (мушак-пайлардаги) оғриқ синдромлари, цефалгия (бош оғриғи);
🔸 умумий жарроҳлик касалликлари;
🔸 умумий терапевтик касалликлари;
🔸 шарқ табобати (фитотерапия, ҳижома, юмейхо (япон мануал) терапия;
🔸 хатна амалиёти: клиникада ва уйга чақирув асосида, махсус лазер эффектига эга бўлган аппарат ёрдамида;
🔸 психотерапия (руҳий бузилишлар, тушкунлик, стресс-асабийликда);
🔸 онкологик, урологик, иммунологик, вирусологик ва бошқа касалликлар бўйича анъанавий ва альтернатив тиббий маслаҳатлар.

📱Онлайн маслаҳат ва боғланиш учун телеграм бот:
👉 @TibKonsultant_bot
Шахсий телеграм манзил:
@ShuhratShernazarov
E-Mail: sher_sh@mail.ru
Инстаграм: shukhratshernazarov

Телеграм каналларимиз 👇
👨‍⚕ t.me/tibbiyot_konsultanti
🦠 t.me/covid_19data
🌱 t.me/valeologia

📌P.S. Шунингдек, хатна ҳамда табобат бўйича толиби илмлар учун приват (махсус, ёпиқ) канал ва гуруҳларимиз бор.
(Аъзо бўлишни ва илм олишни истаганлар шахсийга ёки ботга ёзишлари мумкин, танлов асосида қабул қиламиз)

Хизматлар лицензияланган

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Аҳолининг касалланишини илдизи шу икки нуқтада.
(Шундай бўлса яхши эди деган фото)

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

​​​​Юрак қон-томир касалликлари туфайли вафот этувчилар сони бўйича дунёда биринчи ўринда эканмиз.

Саратон, қандли диабед, умуртқа касалликлари, ногирон болаларнинг туғилиши ва бошқа касалликлар бўйича ҳам биз етакчилар қаторидан эканлигимизга шубҳа йўқ.

Хўш, бунга сабаб нима, деб сўрашингиз мумкин. Сабаб — бизда давлатнинг одамлар саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ тизими ишдан чиққан ёки умуман шу система йўқ.

Бизда касаллик "ишлаб чиқариш" зўр ишламоқда, ҳаммани касал қилиш тизими жуда самарали ишлаб турибди. Бунинг сабаблари жуда ҳам кўп. Жумладан, одамларни соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслиги, экология, озиқ-овқат саноати ва албатта, соғлиқни сақлаш вазирлигидаги муаммолар, булар ҳақида кейинги мавзуларда тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламан.

"Заметки экономиста" каналида ёзилган хабар:

"(O'ZB)
Masalan, yurak-qon tomir kasalliklari bo'yicha o'lim darajasi bo'yicha biz dunyoda birinchi o'rinda ekanligimizni bilarmidingiz? 100 ming kishi boshiga sanalganda. Bunga turli izoh bersa bo'ladi, qisqasi, asab va yurakni asrang.
"


Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

ҚИСТ АЛ ҲИНДИЙ

Ал-Қуст – дарахтсимон ўсимлик. Унинг баландлиги 1,5 метргача етади. Унинг барглари, пояси ва илдизи бор бўлиб, у Ҳиндистонда ўсади. Унинг пўстлоғи ва илдизидан даво сифатида фойдалинилади ва улар оқ ва қора рангда бўлади. Араблар қустни денгиз орқали келтирганлар, шунинг учун уни “баҳрий” деб аташган. Бундан ташқари унинг таъми боис улар қустни “хулв” (“ширин”) ёки “мурр” (“аччиқ”) деб ҳам аташган. Қусти ҳиндий қизил ёки жигарранг бўлади, қусти баҳрий эса оқ рангда.
Имом Ибн ал-Қоййим айтади: “Қустнинг икки хили мавжуд: оқ, уни яна баҳрий деб аташади, ва қора – қусти ҳиндий деб аталади. Қусти ҳиндий табиати иссиқроқ, баҳрий эса юмшоқ бўлади, унда жуда кўп фойда мавжуд. Иккови ҳам иситувчи бўлиб, томоқни қуритади, тумовни йўқ қилади, агар уларни ичга қабул қилса, ошқозон ва буйрак заифлашганда ва шамоллаганда, иситма ва вақт-вақти билан тутиб турадиган безгакка қарши ёрдам беради, зотилжамни даволайди, заҳарланган кишига ёрдам беради. Агар сув ва асал аралашмасига уларни қўшиб юзга суртилса, улар сепкил ва доғларни йўқ қилади”. (“Ат-Тиб ан-набавий”, 354)
Ал-қуст Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида зикр қилинган бўлиб, имом ал-Бухорий “Тиб китоби”нинг “Бурунга қусти ҳиндий ва қусти баҳрий томдириш ҳақида” ги бобида уборасидаги ҳадисларни келтиради: Умму Қайс Миҳсан айтадирлар: “Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу ҳинд ёғочидан фойдаланингиз, чунким унда етти хил даво бор, томоқ оғриганда уни тутатиб ҳидлаб, зотилжам бўлганда оғизга қуйиб ичмоқ мумкиндир”,— дедилар”.
“Ҳижомат” бобида ҳам ал-қуст тилга олинади:
Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳижомат қилдирмоқ (қортиқ солдирмоқ) энг яхши даводир, қусти баҳрий истеъмол қилмоқ эрса, ундaн ҳам афзалдир. Томоқ безларини ззиб, болаларингизни қийнамангиз!” — дедилар”. (ал-Бухорий, Китаб ат-Тиб)
Қуст билан даволаниш борасида ал-Хофиз шундай дейди: “Эҳтимол, қустнинг 7 давоси булар – крем сифатида суртиш, суюқ ҳолда ичиш, компресс қўйиш, тутатқи, бурунга томизиш, оғриган жойга суюқ дорини қўйиш ёки оғизга қуйишдир”.
Истеъмол қилиш йўллари:
Котталар кунига 2 та капсуладан 3-5 махалгача ичишлари мумкин.
Дарди қандай бўлишидан қатъий назар барча беморлар бундан қанча ича олса, шунча ичиши лозим. Қуйидаги касалликларни даволашда қустни қўллаш жуда фойдалидир:
- тромбларни эриши учун,
- серпуштликни ошириш учун,
- ҳайз ва сийдик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради,
- буйрак касалликлари,
- жигар ва овқат ҳазм қилиш тизимининг қолган органлари билан боғлиқ касалликлар,
- оғиз саратони,
- вабо,
- безгак,
- асабларни тинчлантиришда,
- ишиас касаллигига қарши,
- мия фаолияти учун,
- жинсий потенцияни кучайтирувчи восита,
- бутун организмни мустаҳкамловчи восита,
- ичаклардаги қуртларни йўқ қилиш учун,
- заҳар ва сеҳрдан ҳимояланиш учун.
Бундан ташқари у безгакка қарши фойдали ҳисобланади, ошқозонни иситиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, ич қотиш ва ич кетиши ҳолларида, нифос даврида (туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан қон келиши) ёрдам беради, иштаҳани яхшилайди.
қуст талқони ёки дамламасини бемор оғзининг бир четига қуйиш. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек бу амал зотилжам ва бошқа ўпка касалликларини даволашда қўлланилади.
қуст талқонини чуқур ҳидлаш орқали нафас олиш йўллари касалликларини даволаш: астма, сил касаллиги, тумов, ҳадисда зикр қилинган муртак дарди (бодомсимон безларнинг яллиғланиши), томоқ яллиғланиши, фарингит, йўтал ва безгакка қарши.
Ал-қуст талқон қилиниб, унга бироз сув ва асал аралаштирилади. Ҳосил бўлган суюқ бўтқа шаклидаги малҳамни куйган жойларга, жароҳат ва яраларга, бўжама, чипқон ва ҳ.з.лар устига қўйилади ва ин шаа Аллоҳ бемор даво топади.
Синов ва тажриба орқали ал-қустнинг бошқа сирларини ҳам очиш мумкин ва бу Пайғамбарсаллаллоҳу алайҳи ва саллам табобати мўъжизаларидан бири ҳисобланади.

Интернет тармоқларидан олинди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Рамга қараб одам ўйлаб қолади, бир қараганда оддий нарса, ҳаммани қўлидан келади банка ёпиш...

Бизнес ҳам шунақа гўзалликлар билан қурилади, худди шундай меҳр билан барпо қилинади, бетакрорлик билан танилиб қиймати ошади.

Аслида манашундай махсулотни яратишни ўзи маркетинг, бошқача маркетинг керак эмас бу ишга.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🐝 Mitti ukol
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

💯 100 yil ortga qaytamiz
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🤚 Qo'l kesilganda
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🐟 Kalsiy vitamini qachon foyda beradi
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🤓 Telegram sindromi
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

👨‍👨‍👦‍👦 Bolajonlarni qomadini chiroyli qilishning sodda usuli
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.
Tik Tokdan/massaj_hijoma
| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🥣 Shifobaxsh oziq-ovqatlar rastasi
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🏃🏻 Umurtqani cho'zamiz
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

🌴 Palma yog'i zarari
——————————————————
✅ "Rashid Usmonov live" salomatlik kanalida eng saralangan qisqa videolarni ko'rasiz.

| Telegram | Youtube | Veb sayt |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

​​Қабзият, яъни ич қотишидан азият чекадиганга маслаҳатлар.
(Геморрой ҳам тузалади)

Ич қотиши кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин ёки бу муаммони ечиш билан кўплаб касалликларни даволаш ҳам мумкин. Яъни, бавосил (геморрой), бўғин касалликлари, умуртқадаги кўплаб муаммолар, жигар ва юрак-қонтомир билан боғлиқ касалликларга чалинган бўлсангиз, лекин сизни доим ичингиз қотса, ич қотишини бартараф қилиб, ўша касалликлардан фориғ бўлишингиз мумкин.

Ич қотмаслиги учун аввало аччиқ, хамирли ва бошқа нотабиий маҳсулотлардан парҳез қилиб туриш керак.

Ўт қопи ўз вазифасини яхши бажармасаям ич қотади, бу учун ўт ҳайдовчи дамламалар, масалан растаропша чойи ёки маккажўхори попугини дамлаб ичиш мумкин (меъёрида, албатта)

Ундан ташқари, шароити борлар ўт қопи фаолиятига фойда берадиган «Ессентуки 17» минерал сувини ичиш мумкин, шароит кўтармаса бошқа маслаҳатларни ўзи етарли.

Асалари прополисидан ҳар эрталаб нўхатдек шаклда овқатланишдан олдин, шунчаки доридек ичса, ич қотишини бартараф этиш билан биргаликда минг дардга даво бўла олади. (Фақат асалли маҳсулотлардан аллергиянгиз бўлмаса бўлди, бошқа хил акс таъсири йўқ)

Энди ўзим синаган рецептлар билан бўлишаман.

Бир стакан қатиқ ёки кефирга икки қошиқ зайтун ёғи ва яримта лимон шарбатини қўшиб ҳар кечқурун ётишдан олдин ичилади. Қўшмасдан алоҳида ичилсаям фарқи йўқ, таъбга қараб ихтиёрий.

Одамни ичи ўз вақтида сурилса, енгил юриш билан биргаликда ичаклар ўз вазифасини тўлиқ бажариб организмимиздаги тузлар, зарарли ёғлар ва қонимиздаги бизга зиён қиладиган моддалардан тозалайди. Хуллас, тўлиқ тозаланасиз, бу муолажа билан ва тўлиқ тузаласиз, ҳамма касалларга тавсия қиламан.

Айтганча, бу муолажа билан бавосил (геморрой) касаллигига чалинганлар ҳам шифо топиб кетади, тажрибада синалган.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

P.S Сизлардан илтимос, ким қайси маслаҳатдан шифо топса, ўзгариш сезса, бизга бот орқали хабарини берсин, шунчаки маълумотлар тўплаш учун билиб қайд қилиб қўйишимиз учун керак.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
👇
| Telegram | Youtube | Facebook |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Ҳамма нарсани жин ва сеҳрдан деб васваса бўлиб қолган инсонлар учун:

Ойлар давомида кинначима кинначи юриб, қизининг дардига дармон тополмаган Наргиза хоним қўшнисига дардини айтади: “Оҳ сингилжон, бошимизга нималар келгани билсанг эди. Бахтимизни кўролмаган бири қизимга сеҳр қилибди. Бечора болам мум мисоли эриб боряпти. Бормаган домламиз қолмади. Бир дунё пул сарфладим. Сеҳрни ечадиган дами кучли бир домла тополмадим. Нима қилишимни билолмаяпман”.
Наргиза хонимни эшитган қўшниси ақлли хотин эди. Унга ўзи ишонган бир докторнинг манзилини берди. “Бу одам зўр домла, ечолмайдиган бирон сеҳр йўқ”, деди. Наргиза хоним шодлигидан учаёзди. Қўшнисига раҳмат айтиб, ҳаққига дуо қилиб, манзилни олганича йўлга тушди. Наргиза хоним чиқиши билан манзилни берган ақлли хотин докторга телефон қилди, ҳолатни тушунтирди, Наргиза хонимга сабр қилишини айтди.
Наргиза хоним докторнинг хонасига кирар кирмас, уни ишонтириш учун гапиришига фурсат бермасдан гапни бошлади: “Қизингизга сеҳр қилинибди, ойлар мобайнида ечтиролмадингиз, шундайми?” деди. Ҳайратга тушган она сал қолса тилини ютиб юборай деди. Қўлини қулоғига олиб борди ва уриш учун тахта қидирди, тополмагач деворга уриб қўйди. Доктор ўзини кулгидан зўрға тутди. Эшитган ҳамма нарсага ишонадиган бу содда хотин:
– Доктор, ҳалиги, яъни домлажон, сизни оқ кийимда кўриб, беихтиёр доктор деб юбордим, айбга буюрмайсиз. Қизимга сеҳр қилинганини қаердан билдингиз?
– Доктор ўйинни давом эттирди: ҳамма сеҳргарнинг жинлари бўлади. Менга ҳам жинларим хабар берди. Менинг жинларим бошқа домлаларнинг жинларидан кучли. Қани вақтни зое қилмасдан уйингизга борайлик. Қизингизни кўриб, сеҳрни қандай ечишга қарор беришим керак.
Наргиза хоним олдинда, доктор эса орқада хотиннинг уйига қараб равона бўлишди. Хотин хурсандлигидан ўзини қўярга жой тополмасди. Ўзига ўзи шундай дер эди: “Эҳ, мен товуқмия! Шу пайтгача нимага бу домлага келмадим. Қизимга сеҳр қилинганини билганини айтмайсизми!”
Доктор қиз ётган хонага кирар-кирмас масалани англади. Хонада шундай ифлос ҳаво бор эдики, кўнгли остин-устин бўлиб кетди. Ташқарига чиқиб кетмаслик учун ўзини зўрға ушлаб турди. Наргиза хонимдан сўради:
– Бу хонани охирги марта қачон ҳаволантирдингиз?
Хотин хонанинг ҳавоси билан сеҳр орасида қандай алоқа бор дегандай:
– Тушунмадим, домлажон? — деди.
– Сеҳрланган жинлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигингиз маълум бўлди, деди. Улар зах-моғорлар билан озиқлангани учун ҳавосиз жойларни яхши кўради. Қуёшдан, нурдан ва тоза ҳаводан нафратланадилар. Болангизни сеҳрланган жинлардан қутқаришингиз учун дарҳол қуёш ва тоза ҳаво оладиган бир хонага ўтказишимиз даркор. Шундай бир хонангиз борми?
– Юқори қаватда қуёш кўрадиган битта хонамиз бор, лекин у ерда итимиз туради.
– Итингизга ҳовлида бир уйча қилиб беринг. Бу хонага олсангиз итингизни ҳам жин чалиб кетиши мумкин. Тепадаги хонани яхшилаб тозалаб, ҳаволантиринглар. Бугундан қолмасин, қизингизнинг тўшагини ўша хонага ўтказинглар. Тўшакни юқорига чиқармасдан олдин ташқарига ёйинглар, яхшилаб қуёш олсин, устида зах ҳиди қолмасин. Қизингиз жинлардан қутулгандан кейин иштаҳаси очилади, унга қувватли овқатлар едиринглар. Айтганларимни айтганимдай бажарсангиз, қизингизда сеҳрдан асар қолмаганини кўрасиз ва менинг ҳаққимга дуо қиласиз.
Бир ойдан кейин Наргиза хоним қизини ёнига олиб “Жинкаш домла” деб билган докторни кўргани борди. Қизча тўлиқ тузалган, юзига қон югурган эди. Хотин қизига докторни кўрсатиб: “Сени сеҳрдан қутқарган Жинкаш домла шу киши бўлади, домлани қўлини ўп”, деди.
Доктор кулиб: “Наргиза хоним», – деди, – Мен сеҳргар ҳам, жинкаш ҳам эмасман. Фақат яхши докторман, холос. Сизга “сеҳрланган жинлар” деганларим касаллик келтириб чиқарувчи микроблар эди. Микроблар қуёш кўрмаган зах жойларда кўпаяди, яшайди. Энди ҳақиқатни тушундингизми?”
Наргиза хоним алданганини ўйлаб, дастлаб жаҳли чиққандай бўлди, кейин ҳазиломуз овозда: “Барибир сеҳргар ҳисобланасиз. Менга зўр сабр қилдингиз ва қизимни тузатдингиз”, деди.

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

#Президент_мурожати

Президент 2021 йилни "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилди.

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

QANDLI DIABET KASALLIGI VA UNI DAVOLASH HAQIDA. Dr. G'iyosiddin Muhammad


https://www.youtube.com/watch?v=211HNhx2HE8&t=24s

Читать полностью…

Rashid Usmonov live

Аввалгиларни тиб ҳақида ёзиб қолдирганлари ҳар томонлама устундир.

"Вақтида бир одам умри давомида шалғом истеъмол қилиб уни инсон танасига қандай таъсир қилишини аниқлаган. Ва маълумотларни йиғиб китоб қилиб ёзган, энди бунақа ишларни ҳеч ким қила олмайди, шунчаки имконсиз." Олдинги постимда шу фикримни ёздим, нима учун бундай дедим?

🟢 Олдинги одамларни ақли зўр ишлаган, улур ўзларини таналарини яхши ҳис қилиб, организмларини кучли "лабаратория" қила олишган. Бунақа куч ва туйғу ҳозиргиларни ҳаммасидаям учрайвермайди.

🟢 Иккинчидан улар фақат соғлом овқатлар ейишган, ва алоҳида махсулотларни истеъмол қилиб ўзларини организмларига таъсирини аниқлашган.

🟢 Ҳар махсулотни деҳқони бўлган, ўша деҳқон у озиқ-овқат ҳақида тўлиқ маъломотга эга бўлган, шуни илмини пухта ўзлаштирган бўлган. (Масалан ошпазлар ва табиблар ҳам)

🟢 Барча овқатлар табиий бўлган, ҳозиргидек гени ўзгарган ёки гармонлашган бўлмаган, шу учун ҳам уларни ёзганларини кейинги авлод такрорлай олмайди, чунки улар еган шалғом 100 йилдан кейин бўлмаслиги мумкин.

🟢 Ҳаво тоза бўлган, уларни чалғитадиган интернет, телефон, кино, футболдек вақт ва зеҳн "ўғрилари" бўлмаган. Уларни бор ақллари, овқатларни, ҳаракатларни, табиатни тафаккур қилишга сарфланган. (Улардаги шароит бизда энди ҳеч қачон бўлмайди, шу учун уларчалик бўла олмаймиз, гарчи дунёни илмий ишларга тўлдирдик десак ҳам.)

🟢 Уларда маркетинг бўлмаган, уларни илмий ишларида, шахсий тажрибаларига қандайдий фарм саноат каби кучлар ўз таъсирини ўтказмаган, ҳаммаси самимий ва тўғри бўлган, ҳақиқатлар ёзилган.

Бор гапим шу, уларчалик бўла олмаслигимизку аниқ, лекин ҳеч бўлмаса уларни ёзиб қолдирганларини халққа етказайлик ва соғлом турмуш тарзи йўлида фойдаланайлик деб қоламан.

Ҳурмат билан саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | websayt |FB |

Читать полностью…
Subscribe to a channel