ssvuz | Unsorted

Telegram-канал ssvuz - Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

35519

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади. Facebook саҳифамиз: facebook.com/ssvuz Twitter саҳифаси: twitter.com/furqatsanayev Вазирлик расмий сайти — ssv.uz

Subscribe to a channel

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️ЖССТ: 2019 йилда дунёда астма касаллигидан 455 минг нафар киши вафот этган

🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан астма касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди.

📊Унга кўра, 2019 йилда дунёда астма билан касалланганлар сони 262 миллион нафарни ташкил қилган ва бу хасталикдан вафот этганлар 455 минг нафарга етган.

🗂Астма билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг аксарияти даромад даражаси паст ва ўрта бўлган мамлакатларга тўғри келади, бу давлатларда астмани аниқлаш ва даволаш кўрсаткичлари етарли даражада эмас.

🔗Астма жиддий касаллик, аммо тўғри даволаш йўли билан уни назорат остида ушлаб туриш мумкин.

🔻Агар оилада астматиклар бўлса, бу хасталик билан касалланиш эҳтимоли ортади. Одатда астма бошқа аллергик касалликларга чалинган одамларда ривожланиши мумкин.

📈 Болалар ва ортиқча вазнга эга бўлган катта ёшдаги одамларда астма ривожланиш хавфи юқори бўлади.

✅Астмани бутунлай тузатиб бўлмайди, аммо унга қарши курашиш учун бир қатор даволаш усуллари мавжуд. Энг кенг тарқалгани — бу дорини тўғридан-тўғри ўпкага етказиб берадиган ингалятордан фойдаланиш. Ингаляторлар астма билан оғриган одамларга касалликни назорат остида ушлаб туришга ҳамда нормал ва фаол ҳаёт кечиришга ёрдам беради.

🖇Аммо, ЖССТга кўра, кўпгина мамлакатларда барча беморлар ҳам ингаляторларни олиш имконига эга эмас. 2021 йилда даромад даражаси паст ва ўртадан паст бўлган мамлакатларнинг фақат ярмида астма билан оғриган одамларда бронходилататорлар, учдан бирида эса стероид ингаляторлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган.

📌Астма билан оғриган одамлар ва уларнинг оила аъзоларига бу касаллик ҳақида кўпроқ маълумот тақдим этиш муҳим. Бунга даволаниш йўлларини танлаш, қўзғатувчи омилларни бартараф қилиш ва уй шароитида симптомларни енгиллаштириш усуллари киради.

📓Астма ЖССТнинг ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Глобал ҳаракатлар режасига ва БМТнинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартибига киритилган.

🔷Астма учун муҳим хавф омили ҳавонинг ифлосланиши бўлиб, бу касалликнинг янги ҳолатларини келтириб чиқаради. ЖССТ соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳавонинг ифлосланишига доир ўқув дастурини ишлаб чиқди, унда бу масала ҳақида батафсил айтилиб, ушбу омилнинг таъсирини камайтириш ва юмшатиш бўйича амалий маслаҳатлар берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

🏞 Бухоро шаҳрида "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда 300 дан ортиқ делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия, Туркия каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи экспертлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Буни билишингиз керак!

🔹 Ишемик инсульт бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади.

📎 Яна бир оғир ва аломатсиз кечувчи хасталик — аневризма эса, афсуски, шифохонага ётқизилгунга қадар беморларнинг 50 фоизини ҳаётдан олиб кетади.

❓Хўш, бу — қандай касалликлар? Улар қай усуллар ёрдамида даволанади? Беморларда қандай жарроҳлик амалиётлари ўтказилади?

🧑🏻‍⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази нейрожарроҳи Шоҳрух Зиёвуддинов батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Биласизми?

❗️Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар


🧑🏻‍🔬 Тиббиёт мунтазам изланишлар олиб бориладиган соҳа бўлиб, дунё олимлари инсон саломатлигини асраш йўлида тинимсиз тадқиқотлар ўтказади. Ихтиролар орасида шундайлари борки, улар неча йиллар давомида миллионлаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳизмат қилмоқда. Қуйида уларнинг бештаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

🩻 1. Рентген
Бугун замонавий шифохонани рентгенсиз тасаввур қилиш қийин. Германиянинг Вюрцбург университети физиги Вильгельм Конрад Рентген 1895 йилда уни тасодифий тарзда кашф қилган. У катод трубкасидаги ёруғликни ўрганаётганда, тўсатдан қурилмани ёқиб-ўчириш вақтида яқин атрофда турган, барий платиноцианид кристаллари билан қопланган картонда порлаш пайдо бўлаётгани ва йўқолаётганини кўрди. Бунда катод трубкаси қора қалин қоғоз билан ўралган эди. Олим катод трубкасини ёқиб ўчирганида у сезгир барий платиносианид кристалларини порлашига олиб келадиган, ҳамма жойга кириб борувчи нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади, деган хулосага келди.

🔶 2. Нур терапияси
Саратонга қарши курашдаги биринчи самарали усул нур терапиясидир. 1895 йилда Х-нурлари кашф этилгандан сўнг деярли дарҳол олимлар нурланиш таъсир қиладиган тананинг аъзоларида куйишлар пайдо бўлишини пайқашди. Бу эса рентген нурланиши билан саратон ҳужайраларини йўқ қилиш ғоясини келтириб чиқарди. Биринчи рентген терапияси сеанси 1896 йилда Чикагода кўкрак бези саратони билан оғриган аёлда ўтказилди. Ўпка саратонида бу турдаги нур терапияси ҳали ҳам қўлланилади ва 10-15% ҳолларда тўлиқ даволанишга олиб келади.

🫀 3. Сунъий юрак клапани
Ушбу ихтиронинг ҳаётга татбиқ этилиши кардиологиянинг ривожи ва инсон танаси томонидан рад этилмайдиган синтетик тўқималар ҳамда полимер материалларни яратиш технологияларининг пайдо бўлиши билан мумкин бўлди. У туфайли миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақланиб қолди. Инсон юраги тўрт камерадан иборат бўлиб, 4 та клапандан биттасининг фаолияти бузилиши ҳам бутун юрак ишининг бузилишига олиб келади. 1957 йилда биринчи сунъий ишлайдиган клапан тақдим этилган. Ҳозирда ясалган материалининг турига караб, клапанларнинг бир неча турлари мавжуд.

✅ 4. Дефибриллятор
Электр разряди билан юрак мушакларининг мажбурий ишга туширилиши натижасида кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ушбу қурилма “дефибриллятор” деб аталади — турли қисмлар мушакларининг қисқариши ғайритабиий аритмик тарзда содир бўлгандаги юрак фибрилациясига тескари равишда шундай номланган. Кучли фибрилляцияда юрак тўхтайди.

📎 Бу ҳодиса биринчи марта 1899 йилда Жан-Луи Прево ва Фредерик Бателли томонидан ўрганилган. 1930 йилларда турли мамлакатларда ҳайвонларда электрошок дефибрилляциясини амалга ошириш имкони ўрганилган. 1956 йилга келиб, Пол Золл инсондаги очиқ юрак операцияси вақтида 110 вольтли ўзгарувчан ток босими ёрдамида биринчи муваффақиятли дефибрилляцияни амалга оширган. 1960 йилдан бошлаб деярли бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда автоном дефибрилляторлар яратилган.

🟢 5. Стент
Кардиожарроҳлар томирнинг зарарланган жойини алмаштириш ғоясини узоқ муҳокама қилишган, аммо қийинчилик стент материалларини ва уни ўрнатиш технологиясини тўғри танлашда эди. Ниҳоят, 1986 йилда Жак Пуэл ва Улрих Зигварт Францияда биринчи марта беморга стент ўрнатдилар. Биринчи стентлар соф металлдан ясалган найчага ўхшарди. Ҳозир эса улар ҳалқалар ва бошқа кўринишдаги тўрсимон шаклда бўлиши мумкин. Уларни ишлаб чиқариш учун турли хил материаллар қўлланилади.

🔷 Тромблар вужудга келиш хавфини камайтириш учун ўзидан дори чиқарадиган стентлар ҳам мавжуд.
Стентнинг ихтироси ва имплантацияси миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Шуни айтиш кифояки, шу пайтгача юрак ишемик касаллигининг ўз вақтида ташхис қилинмагани туфайли дунёда ҳар йили 7 миллионга яқин одам вафот этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#No_comment

❗️Бухоро шаҳрида “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлаш арафасида.

Анжуман тафсилотларини ССВ Матбуот хизмати воқеа жойидан онлайн ёритиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Farmatsevtika Texnik Universitetiga 2024-2025 o'quv yili uchun qabul boshlandi!

🎓 Pharmaceutical Technical University
(PTU) – Davlat muassasasi, Buyuk Britaniyaning Sanderland va De Montfort universitetlari bilan hamkorlikda:

🧬 Biochemistry
👨‍🔬 Biomedical Sciences
💊 Pharmacy

yo'nalishlari bo'yicha Britaniya oliy ta'lim dasturlarini taqdim etmoqda. Darslar to'liq ingliz tilida olib boriladi. Universitet bitiruvchilari xalqaro tan olingan Britaniya universitetlari diplomlarini qo'lga kiritadilar.

✔️ Xalqaro nufuzli va istiqbolli dasturlar;
✔️ Grantlar;
✔️ Xalqaro mutaxassis bo'lish va dunyoga chiqish imkoniyatlari

Talablar
:
📰 Minimum IELTS 5.5 yoki ekvivalent xalqaro sertifikat
📃 Tugallangan o'rta ta'lim shaxodatnomasi yoki litsey/kollej diplomi

Dasturlar haqida batafsil HAVOLA

Yorqin kelajak sari birinchi qadamni qo'ying!

Kontaktlar:
📞+998 99-950-80-80
📞+998 95-833-81-81
🤖 @ptuuz_bot

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️В столице Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром дерматовенерологии и косметологии была организована международная научно-практическая конференция на тему «Косметология без границ».

📹 Об этом подробнее говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

📌 Несмотря на успехи современной медицины, сегодня проблема эндокринных заболеваний является актуальной для большинства стран мира. В тройку самых распространенных болезней входят сахарный диабет, заболевания щитовидной железы и ожирение. Сахарный диабет в совокупности с лишним весом по праву считают «эпидемией XXI века».

✅ В целях повышения эффективности выполняемых в этом направлении работ в городе Фергане организован III международный конгресс эндокринологов Узбекистана на тему «Инновации и интегративная эндокринология».

📹 Об этом подробнее говорится в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#No_comment

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда ташкил қилинган “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

🔷 Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган.

✅ Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️Мутахассис: Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

🧑🏻‍🍼Она сути — гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд.

🍼 Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача истисносиз кўкрак сути билан парваришлашни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар жамият саломатлигини сақлашдаги муҳим вазифа эканлиги белгилаб қўйилган.

👩🏻‍⚕️Она сути — ҳаётнинг биринчи йилидаги болалар учун энг идеал озуқа, — дейди Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева. — У ўзида витаминлар, гормонлар ва антителалар каби ҳаёт учун муҳим бўлган фойдали моддаларни керакли миқдорда жамлаган. Унинг ўрнини, ҳатто, энг сифатли ва қиммат сунъий озуқа маҳсулоти ҳам босолмайди.

👶 Ажабланарлиси, она сути куннинг вақтига ва боланинг ёшига қараб ўзгариб турадиган ноёб таркибга эга. Чақалоқ туғилганда оғиз сути бўлиб, у улғайгани сайин оқсиллар, ёғлар, углеводлар, иммун компонентлар ва антигеник таркиб ўзгариб боради. Ҳатто, оғиз сутини боланинг биринчи эмлаши деб ҳам аташ мумкин. Чунки у энг кўп миқдордаги антикорларни ўз ичига олади.

🩸Фақат она сутидагина боланинг тўлиқ ривожланиши учун зарур бўлган муҳим амино- ва ёғли кислоталар мавжуд. Бу неъмат гўдакда аллергик реакция ҳосил қилмайди. Ундаги зардоб оқсиллари эса кичкинтойнинг ҳужайраларига ўхшагани учун осонгина сўрилади ва қонга ўзгармаган ҳолда киради.

🦠 Қолаверса, бу озуқа кучли инфекцияга қарши хусусиятга эга. Айтиш лозимки, гўдак ҳаётининг биринчи йилида унинг иммунитети етук бўлмайди (у фақат 3 ёшда шаклланади). Шу боис, ҳар бир она эмизиш орқали ўз фарзандига керакли ҳимояни бера олади. Яъни, она сути ёзда ичак инфекциялари, қишда вирусли ва бактериал касалликлардан асрайди.

🫁 Бундан ташқари, бу бебаҳо неъмат билан озиқланиб, улғайган болалар ҳар томонлама яхши ривожланади. Рахит, камқонлик касаллиги, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби хасталиклар деярли кузатилмайди. Зотилжам билан эса камдан кам ҳолларда оғрийдилар.

🥡 Афсуски, айрим оналар қарши кўрсатма бўлмаса-да фарзандини кўкрак сути билан эмас, балки сунъий озиқлантириш орқали катта қилишни афзал кўради. Бу билан улар гўдакни касалликларга дучор қилиш хавфини оширади. Ҳатто, айрим олимлар сунъий озиқлантиришни бола учун “метаболик стресс” деб ҳам атайди. Бундай болалар кўпинча нафас олиш ва ичак инфекцияларига мойил бўлгани учун махсус тиббий назоратда бўлиши керак.

🧑🏻‍🍼Шунингдек, эмизиш она соғлиғи учун ҳам жуда муҳим. Жумладан, эмизиш пайтида улардан ажраладиган гормонлар бачадоннинг қисқаришига ёрдам бериб, қон йўқотилишини камайтиради. Бу эса камқонлик хавфини олдини олади.

🤦🏻‍♀️ Шу билан бирга, бундай аёллар туғилгандан кейин тезроқ тикланади. Эмизикли оналар деярли ҳеч қачон туғуруқдан кейинги депрессияни бошдан кечирмайдилар. Уларда кўкрак, тухумдонлар ва бачадон саратони ривожланиш хавфи сезиларли даражада паст бўлади.

‼️ Бир сўз билан айтганда она сути билан озиқлантириш у ва бола саломатлиги учун бирдек фойдали. Шу боис барча аёлларга фарзандини 6 ойгача истисносиз она сути билан боқишни тавсия қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

🏞 Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.

🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

📌 Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинди.

🧑🏻‍⚕️ Унда трансплантация операциялари амалга оширилган беморлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

📹 "Ахборот 24" дастурида эфирга узатилган видеолавҳада юртимизда трансплантология соҳасида эришилган ютуқлар, беморлар учун яратилаётган шароитлар тўғрисида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#No_comment


🗓 Пойтахтимизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.


💐 Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходимлари орасидан шаффоф тарзда саралаб олинган уч нафар ҳамшира якунда ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

👩🏻‍⚕️Танлов совриндорлари — Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева ва Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси Ҳулкар Қозоқбоева тадбир якунида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Шундан сўнг энг ҳаяжонли лаҳзалар — “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Беллашувнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими орасидан шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олинган уч нафар ҳамширага белгиланган мукофотлар тақдим этилди.

1-ўринни:

МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўринни:

ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

🏞 В городе Бухаре состоялась ХХ конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».

🏢 В этой престижной конференции, проведенной по инициативе Министерства здравоохранения и Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра онкологии и медицинской радиологии, приняли участие отечественные специалисты, а также свыше 300 международных делегатов, в том числе ведущие эксперты из более чем 10 зарубежных стран, таких как США, Великобритания, Франция, Дания, Российская Федерация, Турция, Индия.

📹 О подробностях мероприятия рассказывается в данном видеоролике, подготовленном Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#online

❗️Ҳозиргина пойтахтимизда Туркиянинг етакчи клиника ва марказлари раҳбарлари билан ҳамкорликда "Ўзбекистон ва Туркия: Замонавий тиббиёт ва янги чақирувлар" мавзусидаги  анжуман бошланди.

🔹Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб берди.

✅ Анжуманда машҳур шифокор  ва профессор-ўқитувчилардан ташқари нуфузли  клиникалар менежерлари, маркетологлар ва халқаро алоқалар бўйича мутахассислар ҳам иштирок этмоқда. Тадбир нафақат фикр алмашинуви учун имконият, балки Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун платформа ҳамдир.

♻️ Ҳозиргача икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли меморандум ва келишувлар имзоланган.

👨‍⚕️ Мамлакатларимиз етакчи тиббиёт марказ ва клиникалари мутахассислари, тиббиёт олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ўртасидаги алмашинувлар ҳам ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

📎 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқ билимлари университети ўртасида имзоланган шартнома доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти негизида тиббиёт фанлари факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолияти йўлга қўйилди.

🏥 Ҳамширалар академиясида Соғлиқ билимлари университетининг “Ҳамширалик иши” факультети фаолият юритмоқда.

📌Анжуманда таъкидланганидек, ушбу ҳамкорлик янги тадқиқотлар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, натижада халқларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга янги эшикларни очади. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг қўшма фаолияти инновацияларнинг янги истиқболларини яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#onlayn

❗️Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикасига бағишланган анжуман
давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#No_comment

✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил қилинган “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлади.

❗️Ушбу нуфузли анжуманни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров очиб берди.

🔷 Тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, 300 дан ортиқ халқаро делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия ва Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи экспертлари иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Буни билишингиз керак!

📌 Ўткир аппендицит жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қиладиган энг кенг тарқалган қорин бўшлиғи касалликларидан биридир.

📎 Ушбу хасталикнинг долзарблиги шундаки, замонавий жарроҳликдаги ҳолатларнинг сезиларли улушини ташкил қилади, яъни жарроҳлик бўлимларида беморларнинг 40-50 фоизи, қорин бўшлиғи аъзоларида шошилинч операцияларнинг 30 фоизигача бўлган қисми ўткир аппендицит ҳолатларига тўғри келади.

🧑🏻‍⚕️ Бу хасталик ҳақида Миллий тиббиёт маркази Эндовизуал хирургия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ўринбой Абдуллаев батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️ЖССТ денге касаллигига қарши янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, денге касаллигига қарши “ТАК-003” номли янги вакцинанинг дастлабки квалификациясини амалга оширди ва бу ЖССТ томонидан ушбу хасталик учун преквалификация қилинган иккинчи вакцина бўлди. “Таkеdа” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу восита денге касаллигини келтириб чиқарадиган вируснинг тўртта серотипининг заифлаштирилган версияларини ўз ичига олган жонли аттенуирация қилинган (заифлаштирилган) вакцинадир.

📌 ЖССТ “ТАК-003”дан 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун касаллик юки ва тарқалиш тезлиги юқори бўлганида фойдаланишни тавсия қилади. Вакцина икки дозали схемада, дозалар орасидаги уч ойлик интервал билан эмланади.

“ТАК-003”нинг преквалификацияси денге касаллигига қарши вакциналарни олиш имконини глобал равишда кенгайтиришда муҳим қадамдир. Чунки уларни энди БМТ тизими муассасалари, жумладан, ЮНИCEФ ва Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам сотиб олиши мумкин, — деди ЖССТнинг тартибга солиш ва преквалификация департаменти директори Рожерио Гаспар. — Ҳозирги кунга қадар денгега қарши фақат иккита вакцина преквалификация жараёнидан ўтди ва биз кўпроқ вакцина ишлаб чиқувчилари ўз маҳсулотларини баҳолаш учун юборишларини кутмоқдамиз. Шунда эмланишга муҳтож бўлган ҳар бир кишига вакцина етказиб берилишини таъминлашимиз мумкин”.


🔹 ЖССТ томонидан преквалификациядан ўтган тиббий маҳсулотлар рўйхатига “Sanofi Pasteur” компанияси томонидан ишлаб чиқилган CYD-TDV денгега қарши вакцина ҳам киради.

📎 Эслатиб ўтамиз, денге — инфекцияланган чивин чақиши орқали юқадиган трансмиссив касаллик. Бу хасталикнинг оғир шакли касалхонада даволанишни талаб қилади ва ҳатто ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

📊 ЖССТга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб денге билан 100-400 миллиондан ортиқ касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинади. Денге бўйича эндемик мамлакатларда эса 3,8 миллиард нафар одам яшайди, уларнинг аксарияти Осиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада.

🔻 Денге билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи 2023 йилда кузатилган бўлиб, ЖССТ томонидан Америка минтақасида 4,5 миллион касалланиш ва 2 300 ўлим ҳолати қайд этилган. Иқлим ўзгариши ва урбанизация туфайли денге билан хасталанганлар сони ортиши ва кенгроқ географик ҳудудга тарқалиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил қилинди.

📹 Анжуман тафсилотлари ҳақида ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

📌 Замонавий тиббиётнинг муваффақиятларига қарамай, бугунги кунда эндокрин касалликлар муаммоси дунёнинг аксарият мамлакатлари учун долзарбдир. Эндокринологияда энг кенг тарқалган учта касаллик — қандли диабет, қалқонсимон без хасталиклари ва семириш. Қандли диабет ортиқча вазн билан биргаликда “XXI аср эпидемияси” саналади.

✅ Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона шаҳрида “Инновациялар ва интегратив эндокринология” мавзусида Ўзбекистон эндокринологларининг III халқаро конгресси бўлиб ўтди.

📹 Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

📌 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

🏢 Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган конференцияда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Япония, Германия, Швейцария, Швеция, Австралия, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби хорижий давлатлардан келган 50 нафарга яқин олимлар иштирок этмоқда.

📌 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А. Худаяров иштирок этиб, барчани ушбу нуфузли анжумандаги иштироки билан қутлади.

‼️ Икки кун давом этадиган конференцияда кардиологиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашиш, юрак-қон томир касалликлари бирламчи профилактикаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ва тиббий реабилитация каби масалаларни муҳокама этиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

🏞 17-18 мая нынешнего года в древнем и современном городе Бухара пройдет XX конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».

🏢 Ожидается, что в этом престижном мероприятии, проводимом Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром онкологии и радиологии, примут участие более 300 международных делегатов, среди которых ведущие эксперты из более чем 10 стран, в том числе США, Великобритании, Франции, Дании, Российской Федерации, Турции и Индии.

♻️ На мероприятии состоится обмен мнениями по вопросам внедрения в сферу самых современных методов диагностики и лечения, охраны здоровья населения и дальнейшего усиления профилактики онкологических заболеваний.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Жаҳон тиббиётидаги тадқиқотлар

❗️Олимлар Альцгеймер касаллигидан 70 фоизгача ҳимоя қилувчи ген вариантини топдилар

✅ Фибронектин оқсилини ишлаб чиқарувчи FN1 генининг яқинда кашф этилган варианти Альцгеймер касаллигининг ривожланиш эҳтимолини 70 фоизгача камайтиради. Ушбу кашфиёт бу касалликни янада самарали даволашга олиб келиши мумкин.

📎 Колумбия университети олимлари маълум бир гуруҳ: APOEe4 деб номланган геннинг бошқа вариантига эга бўлган, лекин ҳеч қачон Альцгеймер касаллиги ривожланмаган инсонларни диққат билан ўрганиб чиқдилар. Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, APOEe4 Альцгеймер касаллиги хавфини сезиларли даражада оширади. Тадқиқотдаги инсонларда шу ген бўлса-да, улар бу хасталикка дучор бўлмаганини ҳисобга олган ҳолда олимлар уларда касаликка қаршилик қилувчи нимадир борлигини таҳмин қилишди.

🔷 Ҳақиқатан ҳам, 10 мингдан ортиқ кишининг геномлари кетма-кетлиги APOEe4 гени бўлган одамларда FN1 аниқ вариантининг ҳимоя таъсирини аниқлади. Олимларнинг таҳминича, FN1 варианти миядаги фибронектин миқдорини тартибга солишга ёрдам беради.

“Бу натижалар бизга фибронектинга қаратилган ва ҳимоя вариантини тақлид қилувчи терапия одамларни бу касалликдан кучли ҳимоя қилиши мумкин деган фикрни берди”, — дейди Колумбия университети неврологи Ричард Майе.


📊 Ғоя шундан иборатки, фибронектиннинг ўта кўп бўлиши миянинг хавфли моддаларни, айниқса, Альцгеймер касаллиги ривожланган одамлар миясида сезиларли даражада тўпланадиган бета-амилоид оқсилларини ювиб юбориш қобилиятини сусайтириши мумкин.

“Биз ортиқча фибронектин мияда тўпланган амилоидларни тозалашга халақит бериши мумкин деган фикрга келдик, — дейди Колумбия университети неврологи Каган Кизил. — Фибронектин ортиб кетишини олдини оладиган ҳар қандай муолажа ҳимояни таъминлайди ва буни амалга оширадиган препарат бу касалликка қарши курашда олдинга муҳим қадам бўлиши мумкин”.


📓 Тадқиқот “Acta Neuropathologica” журналида чоп этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

❗️Минздрав: Достойно отметили праздник представителей одной из самых благородных профессий

🗓В столичном Дворце кино имени Алишера Навои состоялось праздничное мероприятие, посвященное 12 мая — Международному дню медицинской сестры.

Церемонию с поздравительной речью открыл и.о. министра здравоохранения Узбекистана Асилбек Худаяров.

Также самоотверженных медицинских сестер с праздником поздравил председатель Республиканского совета профсоюза работников здравоохранения Узбекистана Фарход Ханапияев.

✅На мероприятии было отмечено, что сестринское дело является одной из наиболее усовершенствованных направлений узбекской медицины за последние годы. Прежде всего, немало изменений произошло в сфере подготовки, переподготовки и повышения квалификации средних медицинских работников, затем были предприняты огромные шаги в направлении применения зарубежного опыта.

👩🏻‍🎓Кроме того, важным событием стало создание в нашей стране Академии медицинских сестер, дающей высшее образование медсестрам, и формирование совместного факультета с Университетом медицинских наук Турции.

📎Немаловажным событием является налаживание с 2024 года деятельности патронажных акушерок в первичных лечебно-профилактических учреждениях страны.

🎉В ходе праздничного мероприятия торжественно памятными подарками были награждены обладатели первого, второго и третьего мест конкурса «Лучший средний медицинский и фармацевтический работник года» в 15 номинациях (всего 45 человек).

📌Также были названы имена трех медсестер, отобранных на основе прозрачных и справедливых условий и критериев из числа 15 работников, занявших первые места на региональных этапах Республиканского смотра-конкурса «Медсестра — 2024».

📝Среди них Назокат Мирсадиева из Ташкентской области (первое место), Хулкар Казакбаева из Республики Каракалпакстан (второе место) и Озодахон Кимсанова из Андижанской области (третье место).

🎊После церемонии награждения состоялась художественная часть мероприятия, в рамках которой известные артисты, звезды эстрады исполнили песни, воспевающие любовь к Родине, добро и благородство.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#No_comment

🏢 Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

💐Унда бу шарафли касб эгаларининг заҳматли меҳнати алоҳида эътироф этилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

🏆 Тантанали маросимда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#No_comment

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбири қизғин давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Читать полностью…
Subscribe to a channel