shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 РЎЗАДА ҒАЗАБДАН САҚЛАНИШ
(10-қисм)

📚 "Рамазонни қандай ўтказамиз?" китобидан

#ramazon #kitob #ramazonni_qanday_otkazamiz

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️🤲Рамазон хатмона сўнгида қилинган дуо

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌙Қадр кечаси минг ойидан афзалдир

🌙Рамазон ойи – Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам орзу қилган ой. Бу ой Қуръон карим ўқиш, хайр-саҳоват улашиш ва меҳр кўрсатиш мавсумидир. Айниқса, бу ойда муборак бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Қадр сурасида шундай марҳамат қилди:
1. “Албатта Биз Уни (Қуръонни Лавҳул маҳфуздан биринчи осмонга) қадр кечасида нозил қилдик.
2. (Эй Муҳаммад) қадр кечаси нима эканини сизга нимани англатур?
3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.
4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорнинг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар.
5. У (кеча) то тонг отгунча саломатликдир.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: Ким қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.
Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо): “Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар, лайлатул қадрни Рамазон ойининг охирги 10 кунлигини тоқ кунларини кечасидан қидринглар”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти).
Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо) Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан сўради: “Ё, Расулулоҳ, агар мен мен қадр кечасини топсам нима деб дуо қилай дедилар. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: Ё Аллоҳ, Сен ҳақиқатда гуноҳларни кечиргувчисан, менинг гуноҳларимни кечир, деб дуо қилинг, дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо) Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва аҳлларини ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар. (Мутафоқун алай).
Аллоҳ таоло барчамизни бу охирги ўн кунликни ғанимат билиб, тунларни ибодатда, кунларни Аллоҳ таолони зикрида ўтказишликни насиб қилсин. Бу ойни фазилатидан барчамизга Аллоҳ таоло насиб қилсин.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорини
имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.


🤲Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АЁЛЛАР ҚАДР КЕЧАСИДАН ҚУРУҚ ҚОЛАДИМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Эрта-индин Қадр кечаси келиб қолади. Ҳайз ёки нифос ҳолатидаги хотин-қизлар бу кечани қандай ўтказиш керак, улар намоз ва Қуръон ўқий олмайдиларку, савобдан қуруқ қолишадими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, савобдан қуруқ қолишмайди, балки улар учун ҳам бу кечани ибодат билан ўтказиш йўллари бор. Гарчи улар намоз ўқиб, Қуръон тиловат қила олмасаларда, Қуръонни ушламасдан туриб эшитиш, барча зикр ва тасбеҳларни айтиш, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом йўллаш, истиғфор айтиш, тавба-тазарру ва дуо қилиш, илм олиш ҳамда маърузалар эшитиш каби савоби кўп амалларни
бемалол бажараверадилар. Шунингдек, барча турдаги молиявий ибодатлар: закот, фитр садақаси, ҳадя, эҳсон бериш ва ифторликларни қила оладилар.

Ҳадиси шарифларда киши касал бўлса ёки сафарда бўлиб қолса, у соғлиги ёки муқимлигида одатланган нафл ибодатларнинг савобини олиши ҳақида хушхабарлар бор. Худди шундай аёлларнинг узрли ҳолатларида ҳам поклик ҳолатида одат қилиб олган нафл ибодатларининг савобини олишлари умид қилинади.

عن أبي هريرة قال: قال رسول الله ﷺ: إذا مرض العبد أو سافر كتب له مثل ما كان يعمل مقيماً صحيحاً
رواه البخاري.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қачонки банда касал бўлса ёки сафар қилса, унга муқимлиги ва соғлигида амал қилгани баробарича ажр ёзилади”” (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, ҳурматли опа-сингилларимиз ҳеч ҳам тушкунликка тушмасдан, Қадр кечаларида имконлари борича юқорида санаб ўтилган ибодатларни ишонч ва савоб умидида бажарсинлар, Аллоҳ таолонинг фазли кенг, албатта, муродлари ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌙ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ФОЙДАЛИ 27 ТАВСИЯ

🌹✔️1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

🌹✔️2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

🌹✔️3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

🌹✔️4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

🌹✔️5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

🌹✔️6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

🌹✔️7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

🌹✔️8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

🌹✔️9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

🌹✔️10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

🌹✔️11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

🌹✔️12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

🌹✔️13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

🌹✔️14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

🌹✔️15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

🌹✔️16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

🌹✔️17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

🌹✔️18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

🌹✔️19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

🌹✔️20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

🌹✔️21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

🌹✔️22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

🌹✔️23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

🌹✔️24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

🌹✔️25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

🌹✔️26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

🌹✔️27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

☝️Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!


❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР
минг ойдан афзал кеча


#ramazon 
#qadr_kechasi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қадр кечаси ҳар қандай ёмонлик ва озор беришдан тийиладиган кечадир

Эслатма: Бугунги тун Рамазон ойининг 27-кечасидир.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🖤Келгуси муборак Рамазон ойларингда бизларни ҳам муборак Байтингда муборак умра ибодатларини адо этиш учун жамлагин, Аллоҳим...🤲

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Эслатма

📜"Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат..."
Ота-она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб

1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

❗️Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

▫️Аллоҳ таоло айтади: "...Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт", Исро сураси, 24-оят.

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Эслатма

🔖Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг (33та) ижобий натижалари

1. Кишида мурувват, олийжанобликни қоим бўлиши.
2. Обрў, шаънини тутиб турилиши.
3. Нуфузи, шахсиятини сақланиши.
4. Мол-мулкининг (исроф ва беҳуда сарфлардан) муҳофаза бўлиши.
5. Халқ(одамлар)нинг муҳаббати.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Жисмнинг роҳати.
8. Қалб қувватининг ортиши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўкснинг кенгайиши.
11. Хавф-хатарлардан омонлик, хотиржамлик.
12. Ғам-қайғунинг камайиши.
13. Ризқ(келиши)нинг енгиллашиши.
14. Ташвиш, муаммолардан чиқиш йўлини пайдо бўлиши.
15. Ибодатларни адо этишда енгиллик берилиши.
16. Илм ўрганишнинг енгиллашиши.
17. (Одамлар томонидан) яхши таърифга сазовор бўлиш.
18. Иймон ҳаловатини топиш.
19. Дуоларнинг ижобат бўла бошлаши.
20. Маҳобат ва нусрат ато этилиши.
21. Ваҳшат, безовталик, қўрқувнинг кетиши.
22. Фаришталарнинг яқин бўлиши.
23. Аллоҳ таолонинг розилигини насиб бўлиши.
24. Ваҳима, безовталикни кетиши.
25. Қалбда дунё муҳаббатини кичрайиб кетиши.
26. Ўзининг наздида охиратнинг аҳамиятини ортиши. (Яъни, охиратига тааллуқли амалларга эътиборини кучайиши).
27. Ибодатларга муҳаббатнинг ортиши.
28. Аршни кўтариб турувчи фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
29. Кироман котибийн – (ўнг ва чап елкаларимиздаги амалларимизни ёзиб борувчи) фаришталарнинг хурсандлиги.
30. Фаҳм, англашда зиёдалик.
31. Аллоҳнинг ҳузурига йўл олишдан хурсандлик.
32. Яхшилик (жаннат) хушхабари
33. Ҳусни хотимага муваффақ этилиш, (гўзал ўлим топиш).

🔹Булар маъсиятларнинг тарк этишнинг айрим натижа, ҳосилаларидир. Гуноҳлардан тавба қилган одам вафот этаркан, фаришталар уни жаннат башорати ила қаршилайдилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🌱1 ОЙ РЎЗА ТУТГАНДА ТАНАНГИЗДА НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?

🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Оиша розияллоҳу анҳо онамизга Қадр кечасида ўқишни ўргатган ушбу дуоларини тавсия қиламиз:

"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"

"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"

🤲 Аллоҳим барча мўмин ва мўминаларнинг гуноҳларини мағфират этсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Рамазон ва ҳусни хотима
#ramazon

📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг умри рўзадор ҳолида якун топса, жаннатга киради», дедилар.

Имом Баззор ривояти.

▫️Изоҳ: Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: *Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўксимга суядим. Шунда у зот “Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтган ҳолида вафот топса, жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор намозни ўқиган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда рўза тутган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор садақани қилаётган ҳолда вафот топса, жаннатга киради”* дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌙 Хайр Рамазон...😢

Келишинг энтикиб кутганимиз фазилатли ой ҳам кўз очиб-юмгунча сафари қариб, жўнашга шайланиб турибди...

Ҳаёт ҳам шундай...
«Соат (қиёмат) иши эса, кўз очиб-юмгандек ёки ундан ҳам яқинроқдир..». (Наҳл сураси, 77-оят).

Аллоҳнинг фазли ила кўпчилик қатори Рамазон рўзасини тутишга қодир бўлдик, саҳарлик ва ифторликларда ҳозир бўлдик, ҳар биримиз ўз ҳолимизга кўра Қуръон тиловатига машғул бўлдик ва яна қанчамиз таровеҳларда иштирок этдик. Алҳамдулиллаҳ.

Юртимизда рўзаю таровеҳларга қодир этган, масжидларни тўлдириб Қуръони азийм хатмларига мушарраф этган, офиятда сақлаган Раҳмону Раҳим зотга чексиз ҳамду санолар бўлсин!

«Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир». (Наҳл сураси, 18-оят).

Аллоҳим, ато этганинг мағфират ва дуо мавсумида йўл қўйган  сусткашлигимиз, дангасалигимиз ва эътиборсизлигимиз учун Ўзингга истиғфор айтамиз, қабул эт, кечиргин.

Хайр Рамазон... Сен-ла яна кўришиш умидида хайрлашар эканмиз, қалбларимизда тақво зиёда бўлишини, рўзаларинг Унинг ҳузурида шафоатчимиз бўлишини қаттиқ истаб қоламиз...
Аллоҳим, диёримизга, бутун олам мўмин мусулмонларига кириб келаётган Рамазон ҳайитини муборак қилгин. Ушбу ойдан улуғ-улуғ ажру савобларга эга ҳолда, хатою нуқсонлардан покланиб, ҳузурингда даражаларимиз юксалиб чиқмоқни насиб эт, муяссар эт!

«Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир». (Наҳл сураси, 128-оят).

Бобур Аҳмад

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️#ЭНГ_КЎП_ТАРҚАТИНГ✔️

🌙ҚАДР КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК🤲

•🤲Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
•🤲Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир улим фариштаси менга табассум ила юзлантир!
•🤲Аллоҳим!
Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма,
•🤲Аллоҳим!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма,
•🤲Аллоҳим!
Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма,
•🤲Аллоҳим!
Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
•🤲Аллоҳим!
Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
•🤲Аллоҳим!
Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
•🤲Аллоҳим!
Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
•🤲Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
•🤲Аллоҳим!
Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
•🤲Аллоҳим!
Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
•🤲Аллоҳим!
Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
•🤲Аллоҳим!
Ота-онамни Ўзинг авф эт!
•🤲Аллоҳим!
Устозларимни раҳматингга ноил айла!
•🤲Аллоҳим!
Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик,
•🤲Аллоҳим!
Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
•🤲Аллоҳим!
Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла,
•🤲Аллоҳим!
Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер,
•🤲Аллоҳим!
Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!

•АМИЙН!🤲 •АМИЙН
!🤲

☝️Бу ДУОНИ шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

☝️♻️Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

•☝️ ҚАДР КЕЧАСИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚИ ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!🤲

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​📿 Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг сўнгги кунларини…

📿 Кимдир инсонлар томонидан белгиланган кунларни байрам қилади, кимдир Аллоҳ байрам қилиб берган кунларни…

📿 Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечаси тонггача ибодат…

📿 Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини…

📿 Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрида хайрни…

📿 __Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш билан…

📿 Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Аллоҳ розилиги учун Қуръонни ўргатади…

📿 Бир-биридан тубдан фарқли икки жиҳат бир инсонда жамланмайди.

Қалбдаги икки хилликдан бири, албатта, иккинчисини сиқиб чиқаради!

☝️Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌹🌹ИМКОН ҚАДАР ТАРҚАТИНГ!!!🌹🌹

☝️🌙Қадр кечасининг тартиб жадвали:

⏱Соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.

⏱Соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.

⏱Соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).

⏱Соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.

⏱Соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.

(✍Масалан: "📿Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.

✔️"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.📿

✔️"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта.📿

✔️"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.📿

✔️"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).📿

⏱Соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.

⏱Соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.

⏱Соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.

☝️Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлина Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.

✍Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.


☝️Буни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз! Иншааллоҳ!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#эслатма

❗️ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

🔸Бугун 26 март чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️УМРГА ТАТИГУЛИК КЕЧА! @Shayx_Hazrat

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Рамазони каримнинг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир. Аслида Рамазон ойининг ҳар кечасини қадр билмоқ лозимдир. Аммо шу билан бирга саҳиҳ ҳадисларнинг ёғдуси Қадр кечасининг Рамазон ойи охирги ўн кунлигида эканини ойдинлатади. Айрим далиллар эса йигирма еттинчи кечани Қадр кечаси эканига ишора қилади. Уламолар Қадр сурасининг тафсирида ҳам қадрнинг йигирма еттинчи кечада эканига енгил ишоралар бор, дейишади. Келинг шуни, имкон қадар кўриб чиқамиз:

ҚАДР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

Сураи каримада “Лайлатул Қадр” калимаси уч бора қайтарилган. Аслида араб тили фасоҳати қоидасига кўра бундай вазиатда олмошлар ишлатилиши лозим эди. Лекин Қуръони карим биз билган ҳар қандай нисбий қонуниятлардан устун туради. Буни билган уламолар айнан ушбу “Лайлатул Қадр” калимасининг уч марта қайтарилиши бежиз эмас, дейишиб, ундан айрим ишораларни чиқариб олишди. Араб ёзувида “Лайлатул Қадр” калимаси тўққиз ҳарфдан иборатдир. Унинг уч марта қайтарилиши эса бу ҳарфларнинг йиғиндиси йигирма еттига тенг эканини билдиради. Бу билан Қадр кечаси йигирма еттинчи кечада эканига ишора бўлмоқда, дейишади.
Яна бундан ташқари ушбу сура ўттизта калимадан ташкил топган.



1. إِنَّا
2. أَنزَلْنَاهُ
3. فِي
4. لَيْلَةِ
5. الْقَدْرِ
6. وَمَا
7. أَدْرَاكَ
8. مَا
9. لَيْلَةُ
10. الْقَدْرِ
11. لَيْلَةُ
12. الْقَدْرِ
13. خَيْرٌ
14. مِّنْ
15. أَلْفِ
16. شَهْرٍ
17. تَنَزَّلُ
18. الْمَلَائِكَةُ
19. وَالرُّوحُ
20. فِيهَا
21. بِإِذْن
22. رَبِّهِم
23. مِّن
24. كُلِّ
25. أَمْرٍ
26. سَلَامٌ
27. هِيَ
28. حَتَّى
29. مَطْلَعِ
30. الْفَجْرِ

Бу калималарнинг йигирма еттинчиси “هِيَ ” яъни “У” олмошидир. Ушбу олмош “Лайлатул қадр” калимасига ишора қилади. Яъни: “У то тонг отгунча салом бўлиб турадир”.
Демак, бу ўринда ҳам Қадр кечасининг йигирма еттинча кечада эканига енгил ишора қилинмоқда.
Буларнинг бир ижтиҳод эканини ҳам алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Зотан, юқорида ишора қилганимиздек, Рамазон ойиннг ҳар кечасини Қадр билмоқ керак. Унинг файзидан насибадор бўлишда интилиш даркор! Аллоҳ таоло барчамизга Рамазоннинг қадрини билдирсин, Қадр кечаларидаги шукуҳдан насибадор қилсин! Бутун дунёдаги мусулмонларга Ўзининг нусрати ва нажотини берсин!
Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар Қадрни топсам, Аллоҳдан нима сўрай?” деганларида, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўргатганлар:
“Аллоҳим! Албатта Сен ўта авф қилувча карим Зотсан, авф қилишни севасан, шундай экан мени афв қилгин!”
(Термизий ривоят қилган, ҳасан саҳиҳ ҳадис!)

Зикр аҳлидан сўранг

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 ҚАДР КEЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар:

Мен: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

Аллоҳумма иннака ‘афуввун, туҳиббул 'афва фаъфу 'анний», деб айтгин»,– дедилар»

(Термизий, Ибн Можа ривояти)

🫴 Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ ва ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

☝️🍃🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасида АЛЛОҲИМ Биз ожиз бандаларингни кечир!!!

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹🍃🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, охиратимизни обод эт!

🌹🍃🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙РАМАЗОННИНГ 26-КУНИ ва ҚАДР
КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ФАРЗАНД ОМОНАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️ҲИСОБСИЗ МУКОФОТ

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Менинг шундай банадаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатам”, деди.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни улуғ мукофот билан сийласин!🤲

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚ КЕЧА
(15-қисм)

📚 "Рамазонни қандай ўтказамиз?" китобидан

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃Неъматга эришган одам бирон нарса садақа қилиши ҳақида

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Кимга бирон очиқ-ойдин, кўриниб турувчи неъмат етса ёки ундан бирон очиқ-ойдин, зоҳирий мусибат, ташвиш ариса, у инсон солиҳ, яроқли молидан бирон нарсани Аллоҳ таолонинг ато қилган эҳсонига шукрона тарзида садақа қилиши мустаҳабдир”, дедилар.

📖“Шарҳи саҳиҳи Муслим” асаридан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Рамазон_тақвими
2️⃣5️⃣ КУН. 25 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 4:59

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

🕰 ИФТОРЛИК / 18:44

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)

#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ramazon

📜Дунёдаги энг узун рўза соатлари
(Рамазон ойида кундузги рўза вақти энг узун бўлган давлатлар)

1. Гренляндия – 20 соат. (Яъни рўзанинг давомийлиги субҳдан кун ботгунига қадар 20 соатни ташкил қилади).
2. Варшава шаҳри, Полша – 18 соату 30 дақиқа.
3. Москва шаҳри, Россия – 18 соату 29 дақиқа.
4. Дания – 18 соату, 26 дақиқа.
5. Лондон шаҳри, Буюк Британия – 17 соат.
6. Париж шаҳри, Франция – 17 соат.
7. Оттава шаҳри, Канада – 16 соат.

P.S. Ўзбекистонда бу йилги тақвимга кўра рўзанинг давомийлиги ўртача 13 соату 16 дақиқани ташкил қиларкан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…
Subscribe to a channel