shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​БОМДОД НАМОЗИДАН СЎНГ УХЛАШ ЖОИЗМИ?

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Намоз вақтлари узайиб боряпти. Биз савдодамиз, ҳар куни иш. Кўпинча толиқиб бомдод намозидан кейин озгина ухлаб оламан. Шу ишим жоизми? Баъзилар бомдод намозидан кейин ухлаб бўлмайди, дейишади.


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бомдод намозидан кейин ухлашни баъзи салафи солиҳлар ёқтиришмаган. Чунки ушбу вақт фазилатли ва баракотли вақт саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар бомдод намозини ўқисалар, намоз ўқиган жойларида қуёш чиққунча ўтирар эдилар. Расули акрам алайҳиссалом саҳар пайтга барака сўраб дуо қилганлар.

اللَّهُمَّ بَارِكْ لأُمَّتِي في بُكُورِهَا وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشَاً بَعَثَهُمْ مِنْ أوَّلِ النَّهَارِ (رواه أَبُو داود والترمذي عن صخر بن وَداعَةَ الغامِدِيِّ رضي الله عنه)

яъни: “Эй, Аллоҳ! умматимнинг тонггига барака бергин”.У зот бирор жойга аскар жўнатсалар, тонгда жўнатар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа ривоятда шундай дейилади:

كان الزبير ينهى بنيه عن التصبح ( وهو النّوم في الصّباح ) (رواه الإمام ابن أبي شيبة عن عروة بن زبير)

яъни: “Зубайр разияллоҳу анҳу фарзандларини тонг пайтида ухлашдан қайтарар эдилар” (Имом Ибн Абу Шайба ривоятлари).

Мазкур ривоятлар сабабли баъзилар бомдоддан кейин ухлашни ёқтирмаганлар. Аммо кундузи ухлаб олиш учун вақт бўлмаса ёки кундузги ишларида чарчаб қоладиган бўлса, бомдоддан кейин ухлаши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#кун_ояти

وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

"Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир".
(Бақара сураси, 215-оят).

Тафсир: Алҳамдулиллаҳ, мен билан барча нарсани билувчи Роббим бор! Кечасими ёки кундузи фарқи йўқ, нимаики амал қилсанг ҳам Аллоҳ барча қилаётган амалингни билиб туради. Одамлар амалингни кўряптими ёки йўқ, унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингни билиб турувчидир. Эҳсонинг катта бўладими ёки кичикми? Унинг ҳам фарқи йўқ. Аллоҳ эҳсонингни билиб туради.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲАҚИҚИЙ ТАВБА ҚИЛУВЧИДА ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ

Қуръони карим оятларининг 87 та ўрнида тавбага тарғиб этилган. Агар астойдил тавба қилинса, ҳар қандай гуноҳнинг кечирилишига умид бор.

Қуръони каримда гуноҳларидан тавба қилмаган кишиларни “золимлар” деб аталган: “Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир” (Ҳужурот сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло ўзининг фазлу карами билан жаҳолат туфайли гуноҳ қилиб, кейин тезда унга афсус-надомат чеккан кишиларнинг гуноҳларини кечиришини ваъда қилган: “Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир” (Нисо сураси, 17-оят).

Али ибн Толиб разияллоҳу анҳу тавба қилувчиларни мақтаб: “Нажот топиб кетган кишининг аҳволини қаранг!”, – дегандилар. “Нажот нима”, – деб сўрашди. У зот: “Тавба ва истиғфор”, – дедилар.

Уламоларимиз гуноҳларни уч турга бўлиб, шундай дейдилар:
“Гуноҳлар уч турли бўлади: Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ, Аллоҳ кечирадиган гуноҳ, Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ.
🔥 Аллоҳ кечирмайдиган гуноҳ – Аллоҳга ширк келтириш. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: “Албатта, кимки Аллоҳга ширк келтирса, унга жаннатни ҳаром қилади ва унинг жойи дўзахдир
_(Моида сураси, 72-оят).
_🔥 Аллоҳ кечирадиган гуноҳ – банда ўз нафсига қилган зулми бўлиб, у Аллоҳ ва банда ўртасидаги гуноҳдир.
🔥 Аллоҳ таоло ҳеч нарсани қўймай, ҳисобини ҳам сўрайдиган гуноҳ – бандаларнинг бир-бирларига қилган зулмидир.”

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳол-ҳаётда билиб-билмай қилган гуноҳларимизга тез тавба қилишимизни насиб айласин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Зуҳо намозини тонгда қуёш найза бўйи кўтарилгандан сўнг 2 ракат ўқиб, сўнг дам олиб, пешин вақтидан олдин яна зуҳо намозини ният қилиб нафл ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Зуҳо намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилгандан кун тиккага келишидан бироз аввалги вақтгачадир. Ушбу икки вақт оралиғида зуҳо намозини адо этиш мумкин. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:

Бир кун Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дўзахни эслаб йиғладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша розияллоҳу анҳо: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди:

1. тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида;

2. амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда;

3. сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича»
, дедилар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади

🏷 Нархи: 380минг

📞Буюртма учун
: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲🌹🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌙💐«ЖУМА» кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌙💐Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, «ЖУМА» кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙🎉🌹«ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎉🌙

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​Қалбни қотишдан ва муҳрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10.Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11.Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12.Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13.Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14.Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САДАҚА ТУРЛАРИ

Абу Зар розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Расули Акрам марҳамат қилдилар:
• Диндош биродарларинга кулиб қарашинг сен учун садақадир.
• Кимнидир яхшиликка чақириб, кимнидир ёмонликдан қайтаришинг садақадир.
• Бошқа юртда (мусофир)га йўл кўрсатишинг, сен учун садақадир.
• Кўзи яхши кўрмайдиган кишига (ёрдам бериш мақсадида) қарашинг сен учун садақадир.
• Тош, тикан, чўп ва суякни йўлнинг четига олиб қўйишинг сен учун садақадир.
• Ўз челагингдаги сувни биродаринг челагига қўйиб сув тўлдиришинг, сен учун садақадир.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз” китобидан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

🌹1)........Аёл зикр қилинган жойда:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

🌹2).......Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

🌹3)....... Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَناً

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

☝️ Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг аёли билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар. Шундай бўлсада, баъзи шундай уйлар бўлади, у ерда оилавий алоқалар бироз яхши бўлмайди. Қаердадир аёлнинг айби, қаердадир эрнинг айби, қаердадир иккисининг айби.

✍Абдулқаййум Комил таржимаси

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​✨СУННАТ САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР✨

👦 Фарзандингиз сочини тараётган пайтингизда, бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

📜 ➖ «Кимнинг сочи бўлса, (парваришлаш орқали) уни ҳурмат қилсин», деб айтган ҳадисларига мувофиқ тараётганингизни айтинг.

👦 – Ўғлингизга атир суртаётганингизда бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб қилаётганингизни айт. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Менга дунёларингиздан хушбўй нарса, аёллар ва намоздаги кўз қувончи маҳбуб қилинди», деб айтганлар.

👦 – Ўғлингиз мактабга кетаётганида унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги:

📜 ➖ «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат томон бўлган йўлни осон қилиб қўяди», деб айтган ҳадисларини эслатинг.

👦 – Ўғлингизга табассум қилган пайтингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Биродаринг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деб айтганларини эслатинг.

👦 – Ўғлингизни мақтаган пайтингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Яхши сўз ҳам садақадир», деб айтганларини эслатинг.

👦 – Ўғлингизга овқатингдан берган пайтингизда буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

📜 ➖ «Ўзингни челагингдан биродарингни челагига сувни қуйишинг ҳам садақадир», деб айтган ҳадисларидан олганингизни эслатинг!

👦 – Агар бирор йиғинда ўтирган бўлсангиз ва у ерда кекса ёшли кишилар бўлса, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишини талаб қил. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📜 ➖ «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмаслар», деб айтганларини эслатинг.

📌 Сизлар фарзандларингиз тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим беринглар.

👉 @AbdullohdomIa

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🍃 Кемани сув узра кўришингиз оддий ҳол бўлиб кўринади. Аммо сувни кема ичида кўришлик, бу қорқинчли ҳол. Дунёнинг қалбида бўлинг. Аммо дунё қалбингизни эгалламасин!

🍂 Йўқотишни истамаган нарсангизни кутилмаганда йўқотсангиз, билингки, Аллоҳ сиз эга бўлишни хаёлингизга ҳам келтирмаган нарсани кутилмаганда беради.

🍃 Ишларингиз қийинлашса, умид қилинг, умид билан яшанг. Зеро, Аллоҳ таоло:
«Албатта қийинчилик кетидан енгиллик бор. Албатта машаққат ортидан осонлик бор». (Шарх: 5;6 #оятлар) деб икки карра ваъда берди. «Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Оли Имрон:9 #оят).

🍂 Ҳаёт ўлимдан:
- Нимага инсоният мени яхши, сени эса ёмон кўради? -деб сўради. Ўлим:
- Чунки сен, чиройли ёлғонсан. Мен эса, аччиқ ҳақиқатман, -деб жавоб берди.

🍃 Аллоҳнинг раҳматидан кейин, бизни нима жаннатга олиб киришини билмаймиз: намозми, садақами ё бировга сув беришимиз ёки муслим инсонни ҳожатини чиқаришми, дуо ё зикрми!? Кичик санаманг, солиҳ амалларда давомли бўлинг!

🍂 Ақлингизга озроқ меҳр қўшинг. Токи юмшасин. Қалбингизга эса, ақлдан жойланг. Токи тўғри йўлда собит бўлсин.

🍃 Азоб - уқубат, ғам - ташвиш келганда, уни жазавасиз ўтказган, бошқаларнинг хатолари тўғрисида чиройли гумон қилган қалб, қандай гўзал!

🍂 Бахтсизликдан сўнг саодат, кўз ёшлардан кейин табассум келишига ишонсангиз, буюк ибодат килибсиз. Чунки бу, Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилишликдир.

🍃 Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг. Балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эшитишни истагандир. Бахтли бўлсам, куламан, деманг. Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!

🍂 Сиз ишлирингизни режа қиласиз, Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди. Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз, Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади. Шундай экан, Аллоҳни эсланг, Унинг Ўзи сизни ҳимоя қилади. Тилингиздан олдин, дилингиз билан:
«Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.
Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Агар бирор киши ризқидан қутилиш учун шамолга миниб қочганида, ризқи чақмоққа миниб унга етиб олган бўларди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​​​#мулоҳаза

📝 Зингмунд Фрейд: «Аёл фақат эркакларнинг нафсини қондириш учунгина ярайдилар (шунга яратилганлар)».

📝 Томассо Де Акуино: «Аёл зоти табиатнинг хатоси. Жонзотларнинг бузилган сувидан яратилган».

📝 Иоа‌нн Дамашқи‌й: «Аёл- қайсар эшак».

📝 Арту‌р Шопенга‌уэр: «Аёллар сочи узун, ақли калта жониворлардир».

📝 Яҳудийларнинг бузилган Тавротларида: «Тангрим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, мени аёл қилиб яратмадинг» дейилган.

🕋 Ислом аёллар ҳақида нима дейди? 🕋

💠 «Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир» (Бақара: 228 #оят).

💠 «Улар ила яхшиликда яшанг» (Нисо: 197 #оят).

💠 «Аёлларга доимо яхшилик қилинг! Улар сизнинг ҳузурингизда омонатдирлар!»
(Абу Довуд ривояти)

💠 «Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир»
(Аҳмад ривояти).

Ислом аёлларни жуда улуғласада, ғайридинлар улар ҳақида юқоридагидек фикр юритиб туриб, яна «Ислом аёлларга зулм қилди. Ғарб уларга эркинлик берди» деб даъво қиладилар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹✨

✨🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

✨🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

✨🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

✨🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

❄️😊ХАЙРЛИ КУН!😊❄️

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃✨🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌹✨🍃

🌹Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

🌹Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

🌹Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

🌹Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Омин 🤲.

🍃🌹🍃 🍃🌹🍃 🍃🌹🍃

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 600.000 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃💐🎊АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🎊💐🍃

🌹Шу хатни ўқиётган ҳар бир кишини, Каъбатуллоҳни тавоф қилишлик неъмати билан сийлагин Аллоҳим! Амийн.

- Марҳаматли Роббимдан:
•Cўрасангиз икром қилишини,
•Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини
•Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!
• Ишингизга, молингизга, вақтингизга ва оилангизга Аллоҳ таоло барака берсин!

💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АРВОҲ КАПАЛАК
#бидъат

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб бўлмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.

Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур
" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир
" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эди
к" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди
" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди
" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматиданди
р" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ «ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹•Роббимиз - Аллоҳ
🌹•Динимиз - Ислом
🌹•Қибламиз - Каъба
🌹•Айёмимиз - Жума
🌹•Фарзимиз - Намоз
🌹•Қарзимиз - Закот
🌹•Орзуимиз - Ҳаж
🌹•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
🌹•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎉Қадрдонлар «ЖУМА»муборак!

✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик профилларига ҳар ҳил сўзларни ёзиб олишади. Масалан: "Aлҳамдулиллаҳ", "Aллоҳу акбар", "Роббим Аллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам" каби. Бундай сўзларни ёзиш қанчалик тўғри? Бундай ҳолатга Шариатнинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир нарса ўз ўрнида ишлатилиши лозим. Мазкур зикрларни профилга қўйиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БУ КАСАЛЛИКНИ ДАВОСИ ФАҚАТ ТАВБАДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

"ИХФО"ҚОИДАСИНИ ЯХШИ ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН ТАВСИЯ

Шайх Алижон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ўзига бахиллик қилувчи киши

Бахиллик энг тубан иллатлардан ҳисобланади. Инсон ўзини ўзи тафтиш қилиб юрмаса, ўз нафсини қийнаб бўлса ҳам саҳийликка, олийжанобликка одатлантирмаса бундай иллатларга мағлуб бўлиши ҳеч гап эмас!

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Пайғамбарлар тариҳи билан 365 кун”— бет

✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см


🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 650 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

"Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллооҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НОМАҲРАМ АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ҚАРАШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Аёли бор бўлиб туриб, бошқа бир аёлнинг расмларига қараш, кўриш, қидириш зино ҳисобланадими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номаҳрам аёл-қизларнинг бевосита ўзига ёки суратига заруратсиз қараш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝

яъни: “Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир” (Нур сураси 30-31-оятлар).

Ушбу ояти каримада зинога сабаб бўлувчи энг бош омил – эркакларнинг номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашлари эканига ишора бор. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қарашларни «кўз зиноси» деб атаганлар.

إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَى، أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَى الْعَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَى اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي، وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ كُلَّهُ وَيُكَذِّبُهُ ".(رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси – назар солишдир. Тилнинг зиноси – гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси – эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси – ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси – юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё рўёбга чиқаради, ё ёлғонга чиқаради” (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Термизий Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир”, – деганлар.

Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш, аввал айтилганидек, шаҳват қўзғатади. Шунингдек, бехосдан назар тушиши ҳам гуноҳ эмас. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий разияллоҳу анҳу: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар”, – деганлар. Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ҳам ваъда қилинади.

Имом Табарий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у(назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади”.

Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади”, – деганлар.

Номаҳрам аёлларга назар солмаслик ҳақидаги амрдан бир неча ҳолатлар истисно қилинган. Масалан, бир одам уйланмоқчи бўлса, у аёлга назар солиши мумкин. Имом Аҳмад Абу Ҳумайддан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз бирор аёлга уйланмоқчи бўлса, унга назар солишида гуноҳ йўқдир, чунки у уйланиш ниятида назар солади”, – деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…
Subscribe to a channel