shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Таомланишдан олдин ўқиладиган дуо

بِسْمِ اللهِ، خَيْرِ الْاَسْمَآءِ فِي الْاَرْضِ وَفِي السَّمَآءِ، لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ دَآءٌ.
اَللَّهُمَّ اجْعَلْ فِيهِ بَرَكَةً وَعَافِيَةً وَشِفَآءً.
«Бисмиллаҳи. У Зотнинг исми ерда ва осмондаги энг яхши исмдир. У Зотнинг исми билан ҳеч қандай дард зарар бера олмайди. Ё Аллоҳим! Уни (таомни) барака, офият ва шифо қилгин!».

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Жаннатда тайёрланган хона

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Бу дунёда яшайдиган одамлар тўрт хилга бўлинадилар:

88.Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар: "Албатта, дунё тўрт нафарникидир:

Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб берган. У бу билан Роббисига тақво қилур. Силаи раҳм қилур. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билур. Бу энг афзал даражадир.

Бир бандага Аллоҳ илмни ризқ қилиб берибди-ю, молни ризқ қилиб бермабди. У содиқ ниятли булиб, "Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим", дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг ажри баробардир.

Бир бандага Аллоҳ молни ризқ қилиб берибди, аммо илимни бермабди. У илимсиз равишда молини тўғри келган томонга сочади. У билан Роббисига тақво қилмайди, силаи раҳм қилмайди. Ундаги Аллоҳнинг ҳаққини билмайди. Бу энг ёмон даражадир.

Бир бандага Аллоҳ молни ҳам, илмни ҳам ризқ қилиб бермабди. У эса " Агар молим бўлганида, фалончининг амалини қилар эдим ", дейди. У ниятига яраша олади. Икковларининг гуноҳи баробардир", дедилар".

Термизий ривоят қилган.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🎉АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ МАСЖИД ОЧИЛДИ!

Ўзингиз учун Жаннатда уй қуринг!

Чаноқ жоме масжиди қурилишида дўконлардан каттагина қарз бўп қолинган.


Ҳиммат қиламан деганлар учун айни фурсат.

Тошкент вилояти Бекобод тумани Ойбек пости ёнида.

Uzcard:
8600060920082238

Humo:
9860010131791153

Boyxojaev Abdivali

Hurshid Mamasabir

Мурожаат
: +998935385257

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲУШЁР БЎЛИНГ, ҚАЛАМ ЙЎҚОЛМАСИН!

Қаламни йўқотдингизми, энди дафтар ҳам йўқ.
Дафтарингиз йўқми, энди шаҳодатингиз (аттестат) йўқ.
Шаҳодатингиз йўқми, энди сизга иш ҳам йўқ.
Ишингиз йўқми, энди пулингиз ҳам йўқ.
Пулингиз йўқми, озиқангиз ҳам йўқ.
Озиқангиз йўқми, демак, заифсиз.
Заифмисиз, энди ваҳшийлашасиз.
Ваҳший қолдингизми, энди муҳаббат йўқ.
Муҳаббат йўқми, оила қуриш ҳам йўқ.
Оила йўқми, болалар ҳам йўқ.
Болалар йўқми, демак ёлғизсиз.
Якка қолдингизми, ноумид бўласиз.
Ноумид бўлдингизми, касал бўласиз.
Касал бўлдингизми, ўласиз.
Шундай экан, ҳушёр бўлинг, қаламни йўқотманг!

Доктор Иброҳим Фуқий раҳимаҳуллоҳ

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НАФС ВА ИНСОН!

● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".

● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".

● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".

● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".

● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".

● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".

● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".

● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".

● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".

● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".

● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".

● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".

● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

Албатта дўстларингизга улашинг!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ДИҚҚАТ #ПРEМEРА

ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ
ВА ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИНГ!

Тиббиёт Фанлари Доктори, «Доктор Д» клиникаси асосчиси ДИЛМУРОД ЭРГАШEВдан Грижани давоси ҳақида ажойиб лавҳа!


ZEXTRA табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланинг👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!



🗓 9- AVGUST

📝📝📝📝📝📝📝📝

📝📝📝📝📝


👍 Yo‘nalish:
😎😎😎😎😎😎😎

✈️Toshkent - Madina
✈️Madina - Toshkent

🕌 Bir JUMA Madinada
🕋 Bir JUMA Makkada juma namozi

Paketga quyidagi xizmatlar kiradi:
- Borish va kelish uchun avia chiptalar;
- Rasmiy viza;
- Madina va Makka shahrida masjidga yaqin mehmonxonalar.
- 2-3 mahal issiq taomlar;
- Tajribali ellikboshi;
- Madina va Makka shahridagi ziyoratlar
- Transport xizmati
- Tibbiy sug‘urta
- Qizil dengiz sayohati.
- Zam-zam 5l
- Qurʼon, sumka, nimcha, bejik

🔔Joylar soni chegaralangan!

🌀Murojaat uchun:
📞 +998912825110

📲Yaqinlarga ham ulashing

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.

"Рухий тарбия" китобидан

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ГУНОҲ ИШНИ ТАРК ҚИЛИШДА ҲАМ САВОБ БЎЛИШИ

Мўмин гуноҳ ишларни тарк қилган вақтда, тарк қилишига савоб бўлиши ва бўлмаслигида ниятнинг таъсири ҳақида икки қавл бор.
1. Ният мутлақо таъсир этмайди.
2. Ният ҳар қанақасига таъсир этади.

Ҳақ қавл шуки, аслида тарк қилиш икки хил бўлади.
1. Мужаррад тарк, яъни гуноҳ қилишнинг бирор бир сабаби бўлмаган ҳолда гуноҳ иш қилмаслик. Масалан, пора олишнинг бирор имкони бўлмаган ҳолда пора олишдан сақланиш.
2. Мужаррад бўлмаган тарк, яъни гуноҳ иш қилишнинг сабаблари мавжуд бўлган ҳолда гуноҳ ишдан ўзини тўхтатиш. Масалан, амалдор инсонга пора олишнинг имкони бўлган ҳолда пора олишдан ўзини тўхтатиши. Ушбу иккинчи қисмда ният билан савоб бўлади.

Савол: Ҳадиси шариф матнида бир ишни қилишни, яъни бажаришни ният қилса савоб бўлиши баён қилинди. Гуноҳни тарк қилиш, бирор ишни қилиш, яъни бажариш эмас. Тарк қилишга қандай савоб бўлади?

Жавоб: Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга: «Иймондан кейинги энг афзал амал қайси?» деб савол қилинган вақтда «Тилни тийиш», дедилар. Тилни тийиш – тилни гуноҳ бўладиган ишлардан сақлаш, яъни гуноҳларни тарк қилиш ҳам бир феъл. Демак, тарк қилишда ҳам ният билан савоб бўлади.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ФАРЗАНД СЎРАШ ДУОСИ🤲🏻

🌸Али Имрон сураси 38-оят

رَبِّ هَبْ لِى مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ
Robbi hab liy mil ladunka zurriyatan toyyibatan innaka samiyüd duââi

Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан🤲🏻

🍼🧸🍼🧸🍼🧸 🍼🧸

🌹Анбия сураси (الأنبياء) 89-оят

رَبِّ لَا تَذَرْنِى فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ ٱلْوَٰرِثِينَ

Robbi laa tazarniy fardav va anta xoyrul vaarisiiyn

Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан🤲🏻

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 САФАР ОЙИ БОШЛАНДИ!

❓ Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)


Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир...
🖥 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм
" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Юра олмай қолгандим, кўтариб юришганда.😢
Zextra ичишни бошладим, ўзим юра бошладим!😊

📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топаётган Адилова Мақсуда опанинг фикрлари

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚИЗ ФАРЗАНДДАН НОЛИГАНЛАР УЧУН

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди.

Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....

Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...

Яна қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор?! Улар биттагина қизга ҳам рози... Буни тушунмаган ношукурлар эса “фақат қиз туғасан” деб нолийдилар...

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Расулуллоҳ ﷺ табассум қилишларини хоҳлайсизми...


Агар сизда Рустамжон домла билан бирга Умра қилиш нийяти бўлса, бизга мурожаат қилинг




🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🗃14-15-20-22-28-29

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🗃 3-5-10-12-17-19-24-26-30

💰Нархи:
Комфорт — 1150$

✈️ Йўналиш: Тўғридан тўғри

✈️Тошкент-Жидда
✈️Тошкент-Мадина

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- 2-3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

👥Жойлар сони чегараланган

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞+998996690700
🛫@Islomjon_umraziyorati

🫥Саҳифамиз:
🛫Telegram. 📷Instagram.

/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

10 йиллик грижадан қутилдим!

ZEXTRA ичиб грижадан шифо топган беморимиз билан суҳбатлашдик.

Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?

ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ!

Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!

Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг👇

👩🏻‍⚕️ 📞 +998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​​​🍃➖Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:

🌱➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;

🌸🌱👉 ўнта раҳмат йўллайди,
🌸🌱👉 ўн даражага кўтаради,
🌸🌱👉 ўнта ҳасанот ёзади,
🌸🌱👉 ўнта хатосини ўчиради»

Насоий, Табароний, Баззор.

🍃➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
🌱🌹➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
🌹🌱➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🍃🌹🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹🍃

​Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Умр сафари


Агар сизда Рустамжон домла билан бирга Умра қилиш нийяти бўлса, бизга мурожаат қилинг



💕😄💋😀🫵😀 📍🙈😂

🗓14-15-20-22-28-29

🫵😂❤️😀💕💖😚 📍🙈😂

🗓 3-5-10-12-17-19-24-26-30
Нархи:
Комфорт — 1150$

👍 Йўналиш:
🟣Тўғридан тўғри рейс

🌐Тошкент - Мадина
🌐Тошкент - Жидда

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- 2-3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🖋Жойлар сони чегараланган
Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞+998996690700
@Islomjon_umraziyorati

✈️Саҳифамиз:
/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

«Кунлар ўтади, умр ўтади. Уларга қўшилиб биз ҳам ўтамиз. Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор. Ҳаёт – шунақа. Ё Аллоҳим, бизнинг хотимамизни гўзал айла!».

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига икки аъробий келди. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг расули, энг яхши одам ким?” деб сўради. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг умри узоқ бўлиб, амали яхши бўлса, ўша”, - дедилар. Иккинчиси эса: “Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг таклифлари кўпайди. Менга бир ишни амр қилингки, уни маҳкам тутай”, - деди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри ила ҳўл бўлсин”, - дедилар. Ҳа Аллоҳнинг зикрини кўп қилиш мўмин бандани олий мақомларга эриштиради.

“Дуога қўл очиб” китобидан.


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЛЛОҲ ҚАЛБИМНИ ДУНЁГА БОҒЛАМАБДИ

Хожа Аҳрор Валий

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

СЕНДАН ҲАРАКАТ-МЕНДАН БАРАКАТ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ДУНЁ – ХАСТАХОНА, УНИНГ НЕ ТАБИБЛАРИ БОР

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганида, бир табибнинг ҳавончада дори тугаётганини кўриб:
– Сенда гуноҳнинг дориси борми? Беҳад гуноҳкорман, – дебди.
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
– Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил! Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб:
– Ё Парвардигорим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!.. – дея ҳушларидан кетган эканлар.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.

1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.

«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝🏼Билиш_керак

🌺– Дин нима?
🍃– Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.

🌹– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
🍃– Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.

🌸– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
🌿– Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.

🌹– Худони танийсанми?
🍀– Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.

🌷– Сен мусулмонмисан?
☘️– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

🌹– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
🍃– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.

🌺– Қачондан бери мусулмонсан?
🌿– “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.

🌸– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
🌱– Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.

🌷– Мусулмонлик биноси нечта?
🍃– Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.

🌸– Исломнинг вожиблари қайси?
🌿– Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳм қилмоқ.

🌷– Шариат ҳукмлари нечта?
☘️– Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.

🌹– Тавҳид нима?
🍀– Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.

🌺– Иймондан олдинги нарса нима?
🍃– Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.

🌷– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
🌿– Иймонни асраб-авайламоқ.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

“КИЙИМИНГИЗНИ БЕРАР ЭКАНСИЗ”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган эдилар, бир ёш бола келди.
– Онам сиздан кийишга кийим сўраб юборди, – деди.
– Ҳадемай бирор кийим тушиб қолса, бераман. Хабар олиб тур, – деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани жўнатиб юборди. Бола онасининг олдига бориб бу сўзларни айтган эди, онаси яна қайтариб жўнатди ва тайинлади:
– Яна қайтиб бор, “Ўзингизнинг кийимингизни бўлса ҳам, берар экансиз”, деб айт!
Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, онасининг гапини айтди. Шунда жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам уй ичкарига кириб, устидаги кийимни ечиб чиқиб, уни болага бериб юбордилар. Ўзлари эса кийимсиз қолдилар.
Намоз вақти бўлиб Билол розияллоҳу анҳу азон айтди. Мусулмонлар намозга тўпланиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кутиб анча ўтирдилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кийиб чиқадиган кийимлар йўқлигидан кела олмадилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Дуо
Хафалик ва барча балоларни даф этиш учун ёрдам талабида ўқиладиган дуо

بسم الله الّذي لا إله غيره, الّلهم أذهب عنّي الهمّ و الحزن.

Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа илаҳа ғойруҳ, Аллоҳумма азҳиб ъанниял ҳамма вал ҳазан.

Маноси: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ номи билан (сўрайман), Эй Аллоҳ! Мендан ғам-қайғуларни кетказ.

Мажмаъуз завоид 10 ж. 110 – бет.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АҚИДА – БУ:

«Биз қалбимиз билан иймон келтирамиз, тилимиз билан тасдиқлаймиз. Албатта, Аллоҳ таоло мавжуд, яккаю ягона, қадим, абадий ва азалий тирик, унинг охири йўқдир. Аллоҳ таоло азалий илми билан олим, азалий қудрати билан қодир, азалий иродаси билан ирода қилувчидир. Кўрувчи, эшитувчи, лекин узотнинг кўриши ва эшитиши жисмоний олатларга муҳтож эмас. Ўз зотида азалий калом билан гапирувчи, лекин ҳарф ва овозларга муҳтож эмас. Аллоҳ таоло араз (пайдо бўлувчи) эмас, жисм ҳам, жавҳар ҳам эмас. Пайдо бўлувчи ва камаювчи сифатлардан покдир. Аллоҳ таоло ранг билан ҳам, таъм билан ҳам, ҳид билан ҳам сифатланган эмас. Ашёлардан ҳеч бирига ўхшамайди. Бирор жойда жойлашган ҳам, Аршда қарор топган ҳам эмас».

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…
Subscribe to a channel