shayx_hazrat | Unsorted

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Subscribe to a channel

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​РЎЗАНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛГАНИНИНГ 13 АЛОМАТИ

Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Банданинг қилган яхши амалининг қабул бўлгани ёки бўлмагани ғайб иши бўлиб, уни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг қуйидаги баъзи аломатлари бор:

1⃣ Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

2⃣ Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

3⃣ Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

4⃣ Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

5⃣ Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

6⃣ Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

7⃣ Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди”, деганлар.

8⃣ Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

9⃣ Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

1⃣0⃣ Кўп дуо қилиш.

1⃣1⃣ Солиҳларни яхши кўриш.

1⃣2⃣ Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

1⃣3⃣ Кечалари қоим бўлиш.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#ramazon

📜 Эҳтимол, ушбу йилингдан кейин янаги Рамазонни қаршиламассан...

Шундай экан, видолашувчининг намози каби намоз ўқи,
Видолашувчининг рўзаси каби рўза тут,
Видолашувчининг (таровеҳдаги) қиёми каби қиёмда бўл,
Ва видолашувчининг тавбаси каби тавба қил...

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Бу дунё билан) видолашувчининг намозидек, худди Уни кўриб турганингдек намоз ўқи. Агар сен кўрмаётган бўлсанг, У сени кўриб турибди", дедилар. (Табароний, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Асокирлар ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ramazon

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌿🍃РАМАЗОН ИБРАТЛАРИ🍃🌿

Уламолар Рамазони 🌙 шарифни улуғлаб кӯп ажойиб гапларни айтишган.
Аллома Ибн Жавзий бу ҳақда шундай дейди: "Аллоҳга қасамки, агар қабр аҳлига: "Тиланг тилагингизни", дейилса, албатта улар Рамазоннинг бир кунини бӯлса ҳам тилар эдилар".
(📚"Ат-табсиро" 78/2)

Албатта, уламоларнинг, хусусан аллома Ибн Жавзийнинг бундай гаплари қуйидаги ҳадиси шарифга асосланиб айтилган деб умид қиламиз:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар ифторлик пайтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлади. Ҳар кеча шундоқ бӯлур», деганлар".
( 📚 Аҳмад 21698 ва Ибн Можа 1643 ривояти).

Рамазон ойининг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиб қолайлик.
Зеро, ҳар дам ғанимат.
Яна таъкидлаб айтамизки, яшаб турган бу кунларимиз биз учун охиратимизни обод қилишимизга бир сармоядир, бундан унумли фойдаланайлик.
Ҳа, худди Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (қиёмат) ҳисоб бор, амал йўқдир".

Дониёр Файз

Холис Аллоҳ йӯлида яқинларингизга ҳам улашинг!

✔️АЛЛОҲ УЧУН СИЗГА ИЛИНДИМ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌹ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!🤲

​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ

1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг
ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...

БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​❗️ЭСЛАТМА! ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ ﷺ قَالَ: «تَحَرَّوْا لَيْلَةَ الْقَدْرِ فِي الْوِتْرِ مِنَ الْعَشْرِ الْأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

🍃Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларида изланглар», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ривоят қилишган.

🌙БУ ЙИЛГИ РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ ТОҚ КЕЧАЛАРИ

✅21 кеча: 20 март (пайшанба)дан — 21 март (жума)га ўтар кечаси;

✅23 кеча: 22 март (шанба)дан — 23 март (якшанба)га ўтар кечаси;

♻️25 кеча: 24 март (душанба)дан — 25 март (сешанба)га ўтар кечаси;

🗓27 кеча: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси;

🗓29 кеча: 28 март (жума)дан — 29 март (шанба)га ўтар кечаси.

🗣Шундай экан, рамазон ойининг охирги 10 кунлигида кўпроқ
📿 зикр ва дуо қилинг;
📖 Қуръон тиловат қилинг;
🤲 нафл намозларни ўқинг;
🌙закотингизни беринг.

Ҳар бир кеча шом намозининг азонидан бошлаб бомдод намозининг азонига қадар давом этади.

БУГУНГИ КЕЧА Рамазоннинг охирги ўн кечасининг учинчи тоқ кечаси яъни 25 кеча бўлиб ҳадисга биноан Қадр кечаси деб умид қилинади.

🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин

«Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир». (Қадр сураси-3)

✅☝️Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.
Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.

🤲Эй Роббимиз! Бизларга ЛАЙЛАТУЛ ҚАДРДА қоим бўлишликни насиб қил!

♻️Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

‼️Бир чекада қолиб кетманг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҚАДР КЕЧАСИДАГИ ИБОДАТ ВА ҚАЗО

@Shayx_Hazrat САВОЛ:

Ассалому алайкум! Қадр кечасидаги иботадни 4 ракатли намоз бор биринчи ракатда Ихлос сураси иккинчи ракатда Қадр сураси 3-4 ракатлар хам худди шундай фақат 4-ракатда 100 маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Қилсам савоблими ёки йиллаб ўқилмай қолган қазо намозларини ўқиганим савоблими?

ЖАВОБ:👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙🌹🎁РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!☘🌹☘

☝️🌹Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!

🌹•🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.

🌹•🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌹•🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌹•🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!

🌙🌹🎁РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Дуо
#ramazon

🤲Таровеҳ намози ёки таҳажжудда отанг (ва онанг) ҳаққига қилган дуоинг уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир.

Изоҳ: "Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин", Иброҳим сураси 41 -оят.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#ramazon
وفيه أن ليل رمضان أفضل من نهاره..، ويحتمل أنه -صلى الله عليه وسلم- كان يقسم ما نزل من القرآن في كل سنة على ليالي رمضان أجزاءً، فيقرأ كل ليلة جزءاً في جزء من الليلة، والسبب في ذلك ما كان يشتغل به في كل ليلة من سوى ذلك من تهجد بالصلاة، ومن راحة بدن، ومن تعاهد أهل)
[ابن حجر، فتح الباري:9/45].


📖 Ҳофиз ибн Ҳажар: “Рамазоннинг туни кундузидан афзалдир”, деди.

Рамазон тунининг кундузисидан афзаллиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили у зотга нозил бўлган Қуръон оятларини Рамазон тунларида жузларга тақсимлар ва ҳар тунда жуз-жуз ўқир эдилар. Яна сабаби шулки, у зот ҳар тунда жисм роҳатини тарк этиб, оила билан муомалани қўйиб, таҳажжудда намоз билан машғул бўлар эдилар.

“Фатҳул борий”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?

✅ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Нима учун асалари чаққанидан кейин ҳалок бўлади?

Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кейин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда асални «одамлар учун шифо», деб таърифлаган. Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума ва Рамазон муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?

✅ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Тасбеҳ
#ramazon

📜Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ: "Рамазондаги битта тасбеҳ (субҳаналлоҳ дейиш) бошқасидаги мингта тасбеҳдан афзал", деди.

Ибн Абу Дунёнинг "Фазоилу Рамазон" асаридан.

▫️Абу Ҳурайра ва тасбеҳлар

Абдуллоҳ ибн имом Аҳмад “Завоиди зуҳд” асарида Нуъайм ибн Миҳраз ибн Абу Ҳурайрадан, у эса бобоси Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, Унинг бобоси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг мингта тугунчали кичик арқончаси бор эди. У зот улар билан тасбеҳ айтиб якунламагунча ухламас эди.

Ибн Саъд Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, "Унинг оқариб, ранглари ўчиб кетган тасбеҳи бор эди. Оқарган, қорайган ўринлари бор эди. У шу ҳолатида тасбеҳ айтар эди". Жалолиддин Суютийнинг “Ал ҳавий лил фатово” асаридан.

Ибн Аббоснинг мавлоси Икримадан ривоят қилинади, у дейди: “Албатта Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир кунда ўн икки минг маротаба тасбеҳ айтарди ва “гуноҳларимнинг кўплиги қадар айтаман” дерди”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ортидан қарз қолдириб, адо қилиш учун ҳаракат қилмаган кишига қаттиқ огоҳлантириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас”, дедилар.

Насаий ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?

✅ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САҲАРЛИК ҚИЛИШНИНГ НИЯТ ЎРНИГА ЎТИШИ
#рўза

❓1598-САВОЛ: Саҳарлик қилиш ният ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният қалб амали бўлгани учун уни тил билан махсус лафзларни айтишнинг ўзи деб тушуниб қолмаслик лозим. Одатда тил билан ният қилиш қалбдаги васвасани йўқотгани учун яхши иш саналган. Рўзадаги ният деганда инсон қалби билан рўза тутишини билишлиги назарда тутилади.
Уламолар рамазон ойида саҳарлик қилиш ниятга ўтади, дейишган. Чунки мусулмон саҳарликка уйқусини бузиб, шунчаки қорин тўйдириш учун турмайди. Саҳарликка туришнинг ўзи рўза тутишига далолат қилади. Аммо “Мен рўза тутиш учун эмас, нонушта қилиш учун турдим”, деб қасд қилса, бу ҳолда шу куни рўзадор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​☝️🌙Қадр кечасининг 7 та аломати.

✔️1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади. 

✔️2. Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.
 
✔️3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди. 

✔️4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

✔️5. Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

✔️6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

✔️7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?


ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#shorts #juma_suhbati
🫥 БИР КУН СИЗ УНИ ЁКИ У СИЗНИ ТАРК ЭТАДИ

🎤 Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев — Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси

🫥 Тўлиқ кўрсатув:
📱 TELEGRAM / 📱 YOUTUBE

#mulk #zakot

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Лайлатул қадр кечаси ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳи алаҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚАДР КЕЧАСИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ БАЖАРИШ КЕРАК?

1⃣ Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.

2⃣ Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: “...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...” (Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

3⃣ Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.

5⃣ Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

5⃣ Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

6⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".

7⃣ Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради", деганлар (Имом Термизий ривояти).

8⃣ Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.

9⃣ Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик?

ЖАВОБ:👇
/channel/Shayx_Hazrat/39852

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

💧Ferette ажойиб акция бошламоқда!

Кулер сотиб олинганда, 5 капсула сув совға қилинади! 🎁

Имкониятни қўлдан бой берманг, чунки акция чекланган! 5та капсула сув - бу шунчаки совға эмас, балки ҳақиқий тежамкорликдир! Сув ҳақида анча вақт қайғурмасангиз ҳам бўлади!

Ferette сувининг бир капсуласи (19,5 литр) нархи – 15 000 сўм.

🚚 Тошкент бўйлаб етказиб бериш бепул
📞 Буюртма учун: (71) 203-90-90
✏️ Телеграм-контакт: @Feretteuzb

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

✨Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган.

☝️Бу хақида Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚

❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг

🏷Нархи : 380 минг

📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲 ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

📃 Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

🗣 Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Рамазон_тақвими
2️⃣4️⃣ КУН. 24 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:01

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

🕰 ИФТОРЛИК / 18:42

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​☝️🤔Бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!

🌹✅1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.

🌹✅2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.

🌹✅3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса сигаретани ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.

🌹✅4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.

🌹✅5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.

🌹✅6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.

🌹✅7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.

🌹✅8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.

🌹☝️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар", деб чин сўзни айтганлар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рўзани очиб юборса...

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Апрел—мавсумнинг сўнги зиёрати

🔹5-апрел

🔹8-апрел

🔹11-апрел

🔹15-апрел

🔹18-апрел

🔹22-апрел

🔹25-апрел

🔹29-апрел


14 кунлик Камфорт пакет

Нархи: 1250$

Жойларимиз сони саноқли.
Қуйидаги рақамларга боғланиб банд қилишингиз мумкин


Парвозлар:
Тошкент-Жидда-Тошкент

👤Сафар мобайнида Устоз Рустамжон домла хамроҳ бўладилар


👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.

Мурожаат учун:
📞+998-99-669-07-00
📞+998-90-669-07-07

✍️Бизни кузатиб боринг
✅/channel/ziyorat_agentligi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Рамазон барака ойи
#ramazon

📜Саҳарлик қилгувчиларга саловот айтилур

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

وعن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله وملائكته يصلون على المتسحرين.
رواه الطبراني في الأوسط وابن حبان في صحيحه

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтадилар», дедилар.

Табароний «Авсат»ида, ибн Ҳиббон саҳиҳида ривоят қилганлар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?

✅ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БУГУН РАМАЗОН ОЙИНИНГ — ҚАДР КЕЧАЛАРИДАН БИРИ

📆 Бугун 22 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
🗣 Қадр кечасининг 7 аломати:

Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.

Осмондаги юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касалликлар пайдо бўлмайди.

Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам бўлмайди.

Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш, ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби ўша тун ва кунда кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.

Қадр кечасида ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.

Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.

Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.

👉 @Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 БАҲОР - АМАЛ ФАСЛИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34876

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🤲Бизни Қадр кечасига етказ!

😢Сўнгги ўн кунликдамиз!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини қаттиқ боғлардилар, кечани тирилтирардилар ва аҳлларини ҳам уйғотардилар.

Охирги ўн кунлик солиҳ инсонлар мусобақалашадиган катта бозордир ва унда ибодат қилувчилар жидду жаҳд қиладилар.

Рамазон саноқли кунлардир, бас, шундай экан, қолган қисмини дангасалик билан ўтказиб юборма. Бу кунларда ҳаракат қилиб қол!

Ҳақиқатдан камчиликларга йўл қўйганингни ва ибодатларни кечиктирганингни ҳис қиласан, ибодат қилувчиларнинг карвонлари сендан узоқлаб кетганини ўйлайсан, ўзингни бирор нарса қилмагандек кўрасан, аслида умид қилар эдингки, гарчи уларга ўхшаган бўлсам эди деб!

Агар ушбу муборак ойдан кўпини ўтказиб юборган бўлсанг, аммо ушбу ойнинг энг улуғ кунлари охирги ўн кунлик қолди...

Батаҳқиқ, ушбу охирги ўн кунлик мана шу ойнинг қаймоғи ва бу ойнинг самарасидир. Бас, шундай экан, амаллар бу хотималарга кўрадир.

Ҳозирдан у учун тайёрлан ва тоат-ибодатларга ижтиҳод қилиб урингин, қалбингни жамла.

Сенинг шиоринг ушбу қуйидаги оятда айтилганидек: “Токи етмагунимча тўхтамайман”, бўлсин.

Рамазон кунлари жуда тезлик билан ўтиб боряпти. Қўлингни яхшиликларга ёйгин.

Ўзингни охиратдаги роҳатингни мақсад қил. Уйқуни камайтир, тоат-ибодатларга ҳаракат қил.

Охиратинг учун озуқа тўпла. Дин ва дунё ишларингда Роббингга таваккул қил.

Аллоҳим, бизнинг нафсларимиздаги ишимизда ўзинг бизга панд-насиҳат қил!

✍️Араб тилидан Азиза Уйғун қизи таржимаси

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИН
Г!

САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
Савол: У нима?

✅ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_hazrat/31343

Читать полностью…
Subscribe to a channel