savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

119827

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИЗ ТАНЛАШ

@Savollar_kanal 14483-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Ҳозирги кунда қандай қизларга уйланиш баҳсларни келтириб чиқармоқда. Баъзилар айтадики ўзи мусулмонку фақат бетақво қизларга уйланиб уларга исломнинг кўрсатмаларини уларга тушунтириб тарбиялаб олиш анча савобли иш дейишади. Четдан қараганда улар ҳақдек, лекин Ҳадис ва Ҳаёт 13-китобида диндор қизларга уйланиш афзал дейилган. Айтингчи тақводорини танлаган дурустми ёки бетақвосига уйланиб сўнгра уни тарбиялаш афзалми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг пайғамбари алайҳиссалом "диндорини танла" деб турганларида бу каби саволлар беҳуда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ

@Savollar_kanal 14481-савол

Ассалому лайкум ҳазрат! Саволим қуйидагича бир аёлни эри оиладаги жанжал туфайли хотинига кет деган,. Иккинчи бор ҳам айнанми жанжал туфайли кет онангникига деган сўнг эри ЗАГСга обориб ажрашган ҳукми қандай бўлади? Илтимос тезроқ жавоб берсангиз олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашиб бўлган одамларнинг ҳукми кимга керак?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕНЯЛИ РАССРОЧКА

@Savollar_kanal 14480-савол

Ассалому алайкум! Рассрочка (бўлиб тўлаш)га товар ҳарид қилса, агар ҳар ой тўлов кечикса пеня туғар экан. Агар пенягача обормасдан тўлаб юрса бўладими? Агар пенясиз бўлса, шариатда кечикган кунига чора борми (нима қилинади)?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши кечиктирса пеня тўлаш шарти билан бўлган битмни тузиши мумкинми?
Бу борада замонамиз уламолари ихтилоф қилишди. Шу шарт билан бўлган битмга имзо қўйиши, ҳаром ишга қўл уриш ҳисобланади ва бундай қилиш жоиз эмас. Гарчи муддатидан кечиктириб юбормаслик ниятини қилса ҳам деганлар. Бошқа баъзилари эса кечиктирмасликка юз фоиз ишонса бундай савдога имзо қўйиши мумкин. Бу гапга тўлиқ далил бўлмасада далилликка яқинлашиши мумкин бўлган Оиша онамизнинг Барира розияллоҳу анҳо қиссасидаги ҳадисни келтирганлар. Шариатимизда озод қилинган қулни меросхўр хеч кими бўлмасдан вафот топса мероси озод қилувчига тегади. Шундай тегишини вало дейилади. Барира чўри эди, уни сотишаётганда Оиша онамизга ўша вало ҳуқуқи бизда қолади деб сотишган. Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Валоси уларда қолиш шарти билан мени сотиб олишим дурустми» деганларида «Валони уларга шарт қилиб сотиб олаверинг, чунки(улар хоҳласалар ҳам хоҳламасалар ҳам) вало озод қилганники(яъни сиз озод қилсангиз сизники) бўлади деганлар ва уларни шу шартни қўйишига рухсат берганлар. Чунки бу шартга асло амал қилинмас эди». Бу ҳадисни далил қилувчилар гўёки шартга амал қилинмаса ўша шарт билан бўлган битмни тузиш мумкин дегандек бўлганлар. Лекин уларни бу далиллари кўп ҳам тўғри эмас. чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик у шартни ўз хутбаларида ботил қилиб йўққа чиқарганлар. Бизни кунимизда эса бу шартни бекорга чиқарувчи йўқ. Биргина нарса у ҳам бўлса бу шартлар гарантия каби умумий урфга айланиб кетса одамлар усиз савдо қилмай қўйса ёки усиз савдо қилишни асло иложи қолмаса шу шарт билан савдога киришиш мумкин, аммо ўша шарт ижро қилинадиган ҳолатга тушмасликка ҳаркат қилиш керак. Яъни пения тўланадиган ҳолатга тушмаслик керак. Иложи қолмаслигига бир мисол ҳамма ҳозирги кунда электр, газ, телефон компаниялар билан ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирса фоиз қўшилиш шарти билан шартнома тузган. Ўзбекистонда 10чи санадан кечиктирилса фоиз қўшилиши қарори чиқарилган. Одамлар буни билсаларда ёки билмасаларда шартнома шундай тузилади. Омматан халққа шу шарт бўлгани учун давлатдан свет, газ олиб ёқманг дейишни иложи йўқ. Бошқа томондан газ ёки светни топишни ҳам иложиси йўқ. Бошқа савдолар ҳозирги кунимизда у даражага етгани йўқ. Лекин келгусида бу шарт газ ва светни ҳолатига тушса кечиктирмасликка қасд қилиб битм тузиш мумкин. Бошқа мамлакатларда бу нарса ўша ҳолга келиб бўлган. Шунинг учун ўша мамлакатларнинг муфтийлари бунга фатво бериб бўлишган. Кечиктирмасликни тўлиқ эҳтиёт чораларини кўриб аниқ кўзи етгач, ўша шарт билан қилинадиган шартномаларга имзо қўйишга рухсат беришган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУДХЎРЛИК, НАСИЯ САВДОСИ ВА САЛОМДАН ОЛДИНГИ ДУО

@Savollar_kanal 14479-савол

Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Сиздан илтимос қуйидаги 3та саволга жавоб берсангиз: 1. Судҳўрлик ҳақида. Бир одам иккинчи одамдан 100000 сўм қарз сўраб, 6 ойдан кейин 120000 сўм қилиб қайтараман деса судҳўрлик бўладими (яъни қарз бераётган одам фоиз қўймаяпти, балки олувчининг ўзи фоиз билан қайтармоқчи)? 2. Насия савдоси ҳақида. Мисол учун мен 1000 сўмлик молни нақд пулга 1200 сўмга сотиб 200 сўм фойда қилмоқчиман. Лекин бир ҳаридор 1200 сўм нақд пули йўқлигини, балки маълум муддатда бўлиб-бўлиб тўлашини айтти. Мен унга жавобан, агар бўлиб тўлайдиган бўлсанг баҳоси 1200 эмас, балки 1500 бўлади ва бу миқдорни 3 ой давомида 500 сўмдан тўлаб узасан десам, 1200 сўмни устига қўшимча қўйган 300 сўм мен учун ҳалолми ёки ҳаромми(ёки фақат 1200 сўмни бўлиб беришим керакмиди)? 3. Намоздаги саломдан олдинги дуо ҳақида. Намоз сўнгидаги саломдан олдин қилинадиган дуода Аллоҳдан ҳоҳлаган нарсани сўраб дуо қилса бўладими? Ёки албатта фақат Роббана атина...... дуосини ўқиладими? Ўзбек тилида ҳам дуо қилса бўладими ва бу дуода қўллар ҳолати қандай (қўллар тиззада турадими ёки дуога очгандей турадими)? олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз судхўрликдир. У фойдани сўраб оладими ёки қарздор ўзи берадими фарқи йўқ.2. Бу хилдаги савдо ҳалол.3. Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмадлар келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфир лии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин каби дуолар ҳаромдир.Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАТВО БЕРГАНДА ДАЛИЛ СЎРАШ

@Savollar_kanal 14477-савол

Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Сизга бир саволим бор, масалан биродарлар орасида турганимизда хар хил мавзуларда гап кетганда(масалан хадисларга таяниб, ўзлари шу хақида эшитганларига таяниб) фатво берган вақтда, мен у инсондан гапини тўғрилиги хақида хужжат талаб қилишим мумкинми? Талаб қилишлигим бирор бир нарсага зид бўлиб қолмийдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох таоло рози бўлсин.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Аввало ким кўринган одам фатво беришга ҳақли эмас. Фатвони уни беришга лоёқати бор, илмли одам беради. Ўзи ишонган илмли одам фатво берганда ундан ҳужжат сўраш одобсизлик бўлади. Фатвога лаёқати йўқ одамлар фатво берганда уларга танбиҳ бериш керак. Гап шубҳали бўлса, ҳужжат сўраш лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУВНИ ТИК ТУРИБ ИЧИШ

@Savollar_kanal 14476-савол

Ассолому алайкум, ҳазратим! Сизга бир масала бўйича мурожат қилмоқчиман. Мени 3та ҳадис ўйлантириб қўйди. 1. Имом Термизий ривоятларида келган Ибн умардан розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида юрган йўлимизда овқатланиб ,тик туриб сув ичар эдик. 2. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари: Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замзам суви билан сийлаганимда у зот тик туриб ичдилар. 3. Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сув ичганларни койир эдилар дейилган. Мен бермоқчи бўлган саволим аслида сувни туриб ичиш мумкинми? Олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламан.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳадисларнинг матнини ўқиб, шарҳини ўқимасангиз, доим шундай тушунмовчиликлар чиқаверади. Бизда ҳақиқий илми йўқ кишилар ҳадис деб арабчадан таржима қилиб чиқариб юборганлари оқибатида шу вазият пайдо бўлди. Кўплаб тушунмовчиликлар, жанжаллар ва бошқа кўнгилсизликлар ҳам чиқди.Бу масалани «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 16–жузи, «Таом ва шароб китоби»да қуйидагича тақдим қилинган:Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда: «Ейиш-чи?» дейилди.«У яна ҳам ашаддийроқ», дедилар».Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида: «У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган.Шарҳ: Демак, тик туриб таом ёки ичимлик тановул қилиш жоиз эмас. Чунки, тик турганда одам тўлиқ роҳат ҳолида бўлмайди. Шунинг учун егани ва ичгани ҳам яхшироқ фойда бермайди. Бунинг устига тик туриб еб-ичганда овқатлар тўкилиши, исроф бўлиши ҳам бор.Агар мутахассислар бу ҳолатни яхшилаб ўргансалар, албатта, бошқа зарарлари ҳам чиқиши турган гап. Умуман, Ислом маданиятида ўзини билган одам тик туриб на таом ейди, на ичимлик тановул қилади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб замзамдан ичдилар».Бухорий ва Термизий ривоят қилишган ва Термизийнинг лафзида: «Замзамдан ундаги челакдан, тик турган ҳолда ичдилар», дейилган.Шунинг учун ҳам ҳозиргача, замзам ичиш одоблари ҳақида сўз кетганда ушбу ҳадиси шарифга амал қилиш тавсия қилинади.Али розияллоҳу анҳуга Роҳба эшиги олдида турганида сув келтирилди. Бас, уни тик туриб ичди ва: «Албатта, одамлар тик туриб ичишни макруҳ кўрадилар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни худди мен қилганимни кўрганингиздек қилганларини кўрдим», деди».Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.Бу ривоятдан замзамдан бошқа сувни ҳам тик туриб ичиш жоизлиги чиқади.«Умму Фазл розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир қадаҳ сут юборди. У зот Арафотда тик турган эдилар. Бас, уни олиб ичдилар».Бухорий ривоят қилган.Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар», дейилган.Муслим ривоятида эса: «Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин. Ким унутган бўлса, қусиб юборсин», дейилган.Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ичаётганларини кўрдим».Термизий ривоят қилган.Уламолар ичимликни тик туриб ёки ўтириб ичиш ҳақида келган ривоятларнинг ҳаммасини жамлаб, таққослаб, бошқа сабабларини ҳам топиб ўрганиб чиққанларидан кейин ўтириб ичиш мустаҳабдир, тик туриб ичиш эса, баъзи вақтларда жоиздир, деганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСЛИМНИНГ МАСИҲИЙ ОПА ЁКИ СИНГЛИСИ

@Savollar_kanal 14475-савол

Ассалому алайкум. Аввал мусулмон бўлган балоғатдаги аёл, кейинчалик(мисол учун масиҳийга турмушга чиқиши натижасида) масиҳий(Астағфируллоҳ) бўлса, ўша аёлни туғишган оила аъзолари учун қариндошлик жойи сақланиб қоладими? Агар сақланиб қолмасаю лекин, ўша аёлнинг оила аъзолари сингил, ука-акалар, ота онаси "опам,синглим, қизим" деяверишса, борди-келди қилаверишса ҳукми қандай бўлади? Аллоҳ рози бўлсин. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Исломдан бошқа динга ўтган одам муртад бўлади. Муртад билан барча алоқалар узилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЙЛАНИШ МАСАЛАСИДА МАСЛАҲАТ БЕРИНГ

@Savollar_kanal 14473-савол

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва боракатух! Мухтарам шайх хазратлари Уйланиш масаласи бўйича маслахат сўрамоқчи эдим. Хозир менинг аллақачон уйланадиган пайтим. Мен сизнинг сайтингиздан уйланишга доир кўп нарсаларни ўргандим ва диндор бир қизга уйланишга харакат қилаяпман. Бир қиз билан динимиз буюргандек учрашиб танишдик. У қиз хам турмушга чиқишга рози бўлди. Лекин у қизнинг ахлоқи хақида батафсил маълумотга эга эмасман. Турмуш қуриб кетган опаларим бу қизга уйланишимга умуман қарши. У қиз хақида бироз суриштирган экан. Лекин уларнинг суриштиргани холис эмас. Уларнинг фикрича мен олийгохда ўқиётганим учун қиз хам олийгохни битирган бўлиши керак. Хозир бир қарорга кела олмаяпман. Аллох улар орқали мени қизнинг солиха эмаслигидан огохлантирмоқчими ёки уларни шайтон бизга қарши қўйяптими билолмаяпман. Сизнинг маслахатингиз менинг учун жуда қийматли. Илтимос маслахат беринг. Аллоҳ сизга бундан хам зиёда илм берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Келин танлашда олий ўқув юртида ўқийдиган бўлиши шарт деган гап динимизда йўқ. Балки келин танлашда энг асосий белги унинг диндорлигидир. Бу ҳақда тўлиқ маълумот олиш учун «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 13–жузига мурожаат қилишингиз мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАХРАМ БИЛАН БИРГА ТУРИШ

@Savollar_kanal 14472-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 26да. Турмуш ўртогим, қизим, қайнонам 2хонали уйда ижарада турамиз. Қайннамнинг сингилларини ўғли бизникида туради студент. У мендан 2ёш кичик. Ўзига тўқ, оиладан талабалар турар жойига ёки квартерада туришга қурби етади. Мен унга қандай муносабатда бўлишим керак? 2. Уни бизникида туриши тўғрими? 3. Агар унга ижарага чиқинг деб айтсам ёки хўжайиним айтсалар гуноҳ бўлмайдими? Менга жуда ноқулай дом шароитида.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангизни жияни сизга номаҳрам бўлади. Алоҳида чиқариб юборишни маслаҳатини қилинглар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОЖАТ НАМОЗИНИ ЎҚИШИ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 14471-савол

Ассалому алайкум Хурматли Устоз . саволим қуйидагича Абдуллох ибн Маъсуд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейишгани хақида ривоят қилишади: Кечаси ё кундузи 12 ракат намоз ўқийсан, хар икки ракатида ташаххудга ўтирасан. Охирги ташаххудни ўқиб бўлганингдан сўнг Аллоҳ Азза ва Жаллага сано айт ва Пайғамбарингга саловот йўлла. Кейин сажда қилиб туриб "Фотихатул китоб" ни 7 марта, Курсий оятини 7 марта сўнг "Ла илаҳа иллаллоҳу вахдахулаа шарийка лах, лахул мулку ва лахул хамд , ва ҳува аъла кулли шайъин қодир" деб 7 марта айтасан. Кейин "Эй Аллоҳ , Аршингни иззати, Китобингда билдирилган бепаён рахматинг, Исми Аъзаминг Олий жалолинг билан сўрайманки.... деб хожатингни айтасан, кейин бошингни кўтариб ўнгу сўлингга салом берасан". Бу хадисда хатолик бўлса билдирсангиз. Хатоси бўлмаса бази бир нарсаларни тушунтириб берсангиз. Масалан "Аллоҳ Азза ва Жаллага сано айт Пайғамбарингга саловот йўлла "..бунда нима деб сано ва саловот йўлланади ва нечи марта? Жавоб учун олдиндан рахмат.. Аллоҳ қилаётган ишларингизни Ажрини берсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни қаердан олганингизни аниқ кўрсатсангиз, жавоб оласиз, инша Аллоҳ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛГА ҚАЧОН ЖАВОБ БЕРИЛАДИ

@Savollar_kanal 14469-савол

Азиз ШАЙХ жаноблари биламиз сизда вақт борасида жуда котта муаммо бор лекин сиздан илтимос саволларга узиз жавоб бера олмасангиз олдингиздаги шогиртлардан бирорталари жавоб беришсин.Туг'ри ма'қул нама'қул саволлар утиб этган саволлар қайтадан кутарилиши сизни зериктириши аниқ лекин айри биродарлар кириб саволларига жавоб олиш мақсадида соатлаб утиришади ёки ҳар куни бир бор қараб 10 кунлаб вақт утиб кетади.сиздан илтимос саволларга долзарбига эмас барчаси жавоб берсангиз агар қилаётган ишимиз ҳаром булса 1 соат ёки 1 минут аввалроқ туҳтатиб шу ишдан воз кечганимиз биз учун фойдалироқ деб уйлеман... "АЛЛОҲ" рози булсин.

ЖАВОБ:

Берган маслаҳатингиз учун ташаккур. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилмоқдамиз. Тоқатимиздан ташқари ишни қилишга имконимиз йўқ. Бизнинг ушбу саҳифадан бошқа ҳам ишларимиз борлигини эслатиб қўйишни лозим деб билдик. Биз ҳеч кимга савол берилгандан кейин фалон соат ёки кунда жавоб бериш мажбуриятини ҳам олган эмасмиз. Бу биздан бошқа саҳифаларда ҳам айни ҳолатдаги иш. Сизнинг ушбу танбеҳингиз олтмиш саккиз саҳифалик савволлар тўпламида келганини, иш ҳажмини англаб олишингиз учун эслатиб қўймоқчиман. Бир минут бўлса ҳам аввалроқ билиш лозим бўлган нарсани жонли учрашувда сўралади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОИЛАМИЗДАГИ ҲОЛАТ

@Savollar_kanal 14468-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 24 да 3 йилдан бери 5маҳал номозни Аллоҳ қодир қилганича ўқийман Алҳамдулиллах, уйда дадам номоз ўқимайдилар диндан анча узоқ инсонлар, онам номоз ўқийдилар. Дадам турли лотореялар ўйнайдилар ва ютадилар, онам Омад шоуда машина ютиш ниятида ўйнайдилар, ман буларнинг барчасига қаршиман ва буни уларга такрор тушунтираман лекин тушунишмайди. Ўзим Аллоҳ берган ҳалол ризқни териб уйга оиламга олиб келаман ва албатта ота-онамга бераман ва ҳаражатларимни ҳам улардан сўраб пул оламан. Оилавий кассамизга ҳаром пуллар ҳам қўшиляпти шунга маслаҳат берсангиз илтимос, ёки маошимни уйдагиларга бермасликка ҳаққим борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол пулларингизни умумий пулларга қўшманг. Бермасликка ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОЛИ ИМРОН СУРАСИНИНГ 7 ОЯТИ

@Savollar_kanal 14467-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Қуръони Каримнинг «Оли Имрон» сурасидаги ушбу : «7. У сенга китобни туширган зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор ва улар китобнинг аслидир ва муташобиҳ (оят)лар ҳам бор. Қалбларида ҳидоятдан оғиш борлар фитна мақсадида ва уни таъвил қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига эргашади. Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда собит бўлганлар эса, унга иймон келтирдик, барчаси Раббимиз ҳузридандир, дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслайдилар.» Оятни қандоқ тушунсак бўлади? Бундан «Муташобиҳ» оятларни шу пайтгача таъвийил қилинганлари ичида умуман тўғриси йўқ ва бундан кейин ҳам бўлмайди деб тушуниш керакми, ёки тўғриси бор фақат Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди дебми? Умуман бу саволни «Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас» деган жумлада иккиланганим учун беряпман.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизни ушбу ишларингиздан рози бўлсин.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/824


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Қиш — мўминнинг баҳори» акциясида «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси» китобининг нархи арзонлашди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган Қуръони Карим китобини энди арзонлашган нархда харид қилишингиз мумкин.

Китобда Қуръони Каримнинг тўлиқ 30 пораси ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси жамланган.

👉 Кирилл алифбосида170 000 - 136 000 сўм

👉 Lotin alifbosida175 000 - 136 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Жиҳод ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФИБРИБГАРЛИК ҚИЛСА ЖАЗОСИ ҚАНАҚА

@Savollar_kanal 14482-савол

Ассалому алайкум! Мен ўзимни ортиқча киймларимни OLX орқали сотувга қўйдим. Уймга 1-2 сом пул бўсин деган мақсадда, ўзим Нукуста яшайман. Бита харидор ёзди мана шу кўйлакни 50.000 на берасми доставка оркали деп ман ха деп жавоб бердим. Кеин пулни эримни пластикига ўткизадган бўлдим ва код келди шу кодни теришим биланок эримни пластикидан 700.000 пул ечип олинди. Хали одам рахмат олдик деп ёзди. Эрим шу захоти телефон қилди сан хоз 50.000 тушади код келед деп аксинча 700.000 олиб қўйдику деп. Тўриси у пуллар бизларга роса зарур эди қўлимиздаги охирги пулимиз эди. Энди нима қиламиза? Ўша фибрибгарнинг хукми қанақа бўлади? Илтимос жавоб берилар, қийин аҳволда қолдик.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам бунчалик содда бўлмаслиги керак. Қачондан бери ҳамма жойда шу фирибгарликдан огоҳлантириб келинади. Сизларни ҳаққингизни ўғирласа қиёматда савобидан олиб беради. Бу ишни қилганларга қонуний чора кўришни ҳаракатини қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Етти рақами ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг парҳезкорликлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНВЕСТИТЦИЯ

@Savollar_kanal 14478-савол

Ассалому алайкум! Катта, йирик корхона ёки компанияларга инвестиция орқали фойда кўришлик халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Орадаги келишув ва бажариладиган иш шариат ҳукмларига тўғри келса жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Тилак ва дуо

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Вараъда ҳаддан ошмаслик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЗИЙ ЧИҚСА

@Savollar_kanal 14474-савол

Ассалому алайкум! Мен намозларимни ўқишдан олдин бавл қилиб, кейин тахорат оламан. Баъзида намоз ўқиб бўлганимдан кейин қарасам ички кийимимда мазий изи бўлади. Кўпинча бомдод намозидан кейин. Лекин мазийни намознинг қайси вақтида келганини билмайман. Шу холатда намозимни тўлиқ қайта ўқийманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намоз вақтида чиққан бўлса қайта ўқийсиз. Шунинг учун таҳорат қилиб бўлиб тешигига пахта тиқиб олинг. Шифокорга кўриниб даволанишни ҳам ҳаракатида бўлинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Нима қилиш керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Шубҳали нарсаларни тарк қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАККАЮ МАДИНАДА ҲАМ ОДАМЛАР ЯШАЙДИМИ

@Savollar_kanal 14470-савол

Ассалому алайкум! Маккаю Мадинада ҳам одамлар яшайдими худди ўзбекистондагидек ёки фақат зиёрат қилганлар яшайдими

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ўша ерни ўз аҳолиси яшайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Динни кимдан ўрганиш керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Вараънинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОЖАТХОНА ҚУРИЛИШИ

@Savollar_kanal 14466-савол

Ассалому алайкум! Мен уйимни таъмирладим уйимда ҳожатхона қиблага қараб турибди яни ўтирган пайтиз қибла орга бўлопти мен усталарга бундай қуриш мумкин эмас дедим улар бошқа иложи йўқ дейишди ва қуришди ўтириш мумкинми ёки мумкин эмасми шуни айтинглар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввалроқ усталарни мажбур қилсангиз чорасиз қилиб берар эди. Ҳали ҳам кеч эмас, бузиб бўлсада ўзгартиринг. Бўлмаса бошқа томонга сал бурилиб ўтиришингиз керак. Уни ҳам мложи бўлмаса, бази уламолар ёпиқ бинони ичида жоиз дейишган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЕЛИННИ УЙДАН ҲАЙДАСА

@Savollar_kanal 14465-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ Ҳазратлари! Ман қандай йўл тутишим лозим? Ота-она ўғлига хотинидан ажрашишни талаб қилса(сабаби келиннинг уларнинг оиласига тўғри келмагани), ўғил эса ота-онанинг талабини қондимагани учун, уйдан ўғлини ва келинини кўчага хайдаса ва ўғил ота-она уйига борганда, уйга киргизишмаса. Уй-жойсиз, хеч бир химоясиз кўчада қолиб кетишса нима иш тутиш керак бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-она ўғлидан хотинини талоқ қилишни талаб қилса, ўғил уларнинг талабини бажармасликка ҳақи бор. Бунинг учун ўғил ва келинни уйдан ҳайдаш яхши эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖОЙ НАМОЗ УСТИДА УХЛАШ

@Savollar_kanal 14464-савол

Ассаламу алайкум! Бир танишим иш вақтида бошқа тозароқ жой бўлмагани учун жойнамозни солиб дам олмоқчи бўлган. Албатта устидаги кийимлари билан... лекин бошқа бир шахс жойнамозни устида ухлаш ёмон иш, мумкин эмас деб туриб олган... Жойнамоз бу оддий бир матохку десак бу матохни олий даражага чиқазиб қўймокда ёки биз адашяпмизми? Кечиринг бунака беъмани савол учун... танишим сўраб беринг деб қўймаяпти

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат бу даражада, яъни икки мўмин ўртасида тортишиладиган масала эмас. Бундай нарсаларни ислом шиорларидан бўлгани учун эҳтиром қилса яхши, зарурат учун ишлатса, у ҳам бўлади. Аммо қасддан беҳурмат қилмаслик керак, бунинг оқибати яхши бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel