savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

119827

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

Вараъ ҳақидаги ҳадислар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКЯТ И САДАКА ( КАСАЕМО ДЕВУШЕК )

@Savollar_kanal 14462-савол

Ассалому алайкум! Заранее благодарю за уделённое каждому вопросу время. Хотела спросить вас на счёт закята(а также, садак,а), дело в том, что недавно у меня возник спор с матерью, я хотела продать одну из своих драгоценных вещей, именно: кольцо золотое, и отдать нуждающимися. Это кольцо мне дарили родители, и я его не надеваю уже несколько лет. Хотелось бы пояснить, у меня несколько драгоценных изделий, которые мне дарили родители, но я их не ношу. Мама же, меня поругала и не разрешила, сказав, что это кольцо не полностью принадлежит мне, даже если они их дарили, они никогда не будут полностью моими, напротив сказав, что заработанное ими, и закят или же садак,а делают только тогда, когда у тебя есть свои деньги. Но мне 24 года,и я ещё не замужем, именно поэтому случаю я недавно устроилась на работу, чтобы у меня были свои деньги, в последние годы прочитав, что каждый человек, должен отдавать закят, садак,а, я стала задумываться, и решила, что если я отдам из одной части своих драгоценностей. Ведь они просто лежат и никто ими не пользуется, пусть будут у тех, кому это нужно. Вопрос заключается в том, что: 1. Правда ли, что если родители дарят своим детям что то драгоценное, то это не будет принадлежать им? 2. Обязательно ли нужно отдавать садак,а, закят именно деньгами, своими заработанными ? ( касаемо девушек ) 3. Даже если, у девушки есть драгоценные вещи, которые не носит, она не может их отдать? Я буду вам очень благодарна, если вы объясните мне, как по законам шариата нужно поступать. Благодарю Вас за ваше уделённое мне время. Пусть Аллах примет ваши благие деяния.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Если родитель что-то дает дети, это считается его собственность.
2). Если он владеет ею, он платит с нее закят. 
3). Дает закят на все золотые предметы. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Шаҳидлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Вараънинг таърифлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚОНЛИ ПАХТА

@Savollar_kanal 14458-савол

Ассалому алайкум! Уукол олгандим, пахтага қон теккан. Шу пахта кийимим ичида қолиб кетибди. Шу ҳолатда номоз ўқиганман. Номозимни қайта ўқийманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қондан кейин таҳорат олган бўлишингиз керак. Таҳорат олган бўлсангизу пахта қолиб кетган бўлса, қон миқдори шаръий дирҳамдан катта бўлмаса, намозни қайта ўқилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Портлашлар тарихи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Вараъ нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НОМАҲРАМ ЭРКАКЛАР НИГОҲИ

@Savollar_kanal 14454-савол

Ассалому алайкум! Мен аёлимни кўчага айлантиргани олиб чиқганимда номаҳрам эркаклар қараётганини кўриб рашқим келади ва уларга мен ҳам ўқрайиб қариман ва улар кўзини олиб қочади лекин менинг ичимда қаттиқ ноҳушлик бўлади ва бошқа эркаклар аёлимга қараши мени даюс қилиб қўядими деган қўрқув бўлади. Менда бўлаётган бу ҳолат динимизда қандай қаралади ва бу ишдан мен даюс бўлиб қолмайманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аёлингизни шариатга мувофиқ, номаҳрамларни ўзига жалб қилмайдиган қилиб олиб чиқинг. Ўша рашкингиз келиши даюс эмаслигингизга далолат қилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Ўзини ўзи ўлдириш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Барчамиз ҳаё мақомига эга бўлайлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒИЙБАТЧИЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14450-савол

Ассалому алайкум! Менинг опамларни хусусий боғчалари бор. Сал кам бир йилдан буён астодил ҳалол меҳнат билан елиб югуриб иш юрутиб келмоқдалар алҳамдулиллаҳ. Бир ишчилари бироз ҳаёти ночорроқ деб ёрдам бердилар моддий маънавий ўғлини текинга ўқитдилар лек у эвазига турли ғийбатлар иккиюзламачилик ва вақти келса гап қайтариб ишдан кетишга мажбур бўлди. Энди эса кўчада турли тухматлар билан боллалар уларни ота оналарига айтиб боғчани рейтингини тушуряпти. Ғийбат қиляпти тухмат қиляпти. Опам яхшигина ҳафа бўлдилар ҳалол меҳнатим кўкка совуряпти деб мени қилгани ишим фақат дуо қилиш бўляпти ҳолос мусулмон сифатида яна нима қилолишимиз мумкин ёки ҳаммасин Аллоҳимга топширайликми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инсонларни ичида шу каби ҳолатлар бўлиб туради. Дуои хайр қилиб Аллоҳдан сўраб тураверинг. Опангизнинг меҳнатлари зое бўлмайди, Аллоҳ хоҳласа. Ўша ишчи гап оладиган бўлса, чиройли қилиб насиҳат қилиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Бировга зулм қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Фотима онамизнинг ҳаёлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАХОРАТ

@Savollar_kanal 14446-савол

Ассалому алайкум! Орқа авратдан сув чиқиши тахоратни бузадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бузади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Тeрроризм. Мусулмонларнинг муносабати

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЛҒИЗ ҚОЛГАНДА ЎЗИ ҲОҲЛАГАНДЕК КИЙИНИБ ЁТСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14463-савол

Ассалому алйкум ҳазрат! Ёлғиз қолганда ўзи хохлаганидек кийим(ички киймлар(аёл эркак))да ўтириши ухлаши мумкинми ёки махрамлари олдида (эри хотини акаси укаси опаси синглиси) одоб доирасидан чиқмаган холатда? Жавобингиз учун олдиндан рахмат барчамизни Ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатларда ҳам фаришталар борлиги эътиборидан авратни очиш тавсия қилинмайди. Бошқаси бўлаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14461-савол

Ассалому алайкум ва рохматуллох! Сиздан бир нарса хақида сўрамоқчиман манга бир биродарим сиздан сўрашимни илитимос қилиб юборди. У биродар аёли билан жанжалашиб қолганда аёлари ман бориб жанжалимизи бориб палончига айтаман деганида бориб айтсен талоқ бўлади деган (уни мақсади аёлини қўрқитиш бўлган) аёли айтганни қилмай бориб айтган, уч бора шундай воқеа бўлган зртага талоқ тушдими йўқми? Тушган бўлса нима қилиш керак.(ниятга қараладими ёки оғзидан чиққан сўзгами) 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар иштирокчилар ила илмий мажлис қуриб ҳал этилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСОФИР МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 14460-савол

Ассалому алайкум! Муқим 90 км масофада мусофир бўлар экан ва намозларини қаср қилиб ўқир экан. Энди биз Навоий шаҳри ёнидаги қўрқондан уй қуриб мана энди яшаябмиз деса ҳам бўлади. Ундан олдин шу жойдан 200 кмдан узоқликда бўлган жойда яшардик. Ҳозир ҳам ўша жойга бориб яшаб ҳам турамиз баъзида. Энди бизга ватани аслий қайси уйимиз бўлади? Намозларни ҳар иккала уйимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлалигича ўқийверамизми? Яна бир шу масалада бир нарсага тушунмайроқ турибман. Қариндошларимизнинг уйига мехмонга бормоқчи бўлсак айланма йўллар билан 90 км дан ошар экан. Бир иловада ўзимиз яшаб турган жойимиз билан мехмонга бормоқчи бўлган манзилнинг масофасини ўлчаганимда 90 кмдан анча кам масофани кўрсатаябди. Мусофир ҳукми қандай бўлади манашу масалада?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввалги жойда ҳам ҳозирги жойда ҳам шахсий уйингиз бўлса, икки жойда ҳам муқим бўлиб, ўртадаги йўлда мусофир бўласиз. Қаерда шахсий уйингиз бўлмаса, ўша жойга 15 кеча-кундуздан оз муддатга борсангиз, намозларни қаср қиласиз. Сиз иловаларга қарамайсиз, ўзингиз юрадиган йўлингизнинг масофасидан келиб чиқиб қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЛГИЗ НАМОЗХОННИНГ САЖДАИ САХВИ

@Savollar_kanal 14459-савол

"Хадис ва хаёт" туркумидан китобларингизнинг намозга тааллуқли жузида саждаи сахв хақидаги бўлимни ўқидим. Унда фақат имомгина бир тарафга салом бериб сахв саждасини қилади, дейилган. Бундан ёлғиз намозхон саждаи сахв қиладиган бўлса, хар иккала тарафга салом бериб, сўнг уни адо этади, деган хулосага келсак тўғри бўладими?

ЖАВОБ:

Тўғри бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛ КИШИНИ АВТОМОБИЛ БОШҚАРИШИГА ДИНИМИЗДА РУХСАТ БОРМИ?

@Savollar_kanal 14457-савол

Ассаламу алайкум устоз. Аёл кишини автомобил бошқаришига динимизда рухсат борми? Иложи бўлса далил билан жавоб берсангиз илтимос. Олдиндан раҳмат айтиб муҳлисингиз Умиджон Ош шаҳри Қиргизистон

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу янги масала бўлгани учун турлича қараш бор. Далил ўрнига сизга ўз қулоғим билан эшитган бир воқеани айтиб берай. Домлаларимиздан бирлари қуйидагиларни айтадилар:«Аёлларнинг автомобил минишлари уларнинг латофатига тўғри келмаслигига менда тўлиқ ишонч бор. Бир қамоқда, бир одамни машина билан уриб ўлдирган ёш аёл ўша ерда ушлаб турилган экан. Яқинлари унинг боласини йўргакда келтириб эмиздириб кетишмоқда. Бу ҳолни кўриб йиғлаб юбордим».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУШАНБА ПАЙШАНБА КУНГИ РЎЗА НИЯТИ

@Savollar_kanal 14456-савол

Ассалому алайкум! Душанба ва пайшанба кунлари қазо рўзаларимни тутишни бошладим. Базан сахарга туришга қийналаман гохида ярим тунда уйғонаман шундай пайтлари тунда уйғониб қолганимда ёки эрталаб турганда ният қилиб қўйаверсам шу рўзаларим дуруст бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қазо рўзаларга кечасидан ният қилиш шарт. Яъни эртага қазо тутаман деган ният бўлиш керак. Шунга биноан бир кун олдин эртага рўза тутаман деб ният қилган бўлсангиз, ўша кифоя қилади. Муҳими саҳарлик вақтидан кейин ҳеч нарса еб-ичмасангиз бўлди. «Кифоя» китобида шундай дейилган:«Қазо, каффорат ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган». Чунки мазкур турлардаги рўзалар учун ажратилган тайинли вақт йўқ. Шунинг учун уларнинг бошланиш вақтини тайин қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗОИ ҚАДАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14455-савол

Ассалому алайкум. Ҳурматли Устоз. Қазо ва қадар, тақдир ҳақида эшитганларим мени фикрларимни чалғитиб ташлади. Илтимос шулар ҳақида баъзи бир саволларимга жавоб берсангиз. 1. Аловуддийн Мансур ҳазратларининг Тавсири Ҳилолларидаги Анъом сурасида мушрикларга қарата "Агар Аллоҳ хоҳласа сизлар мушрик бўлмаган бўлардингиз" ёки "Аллоҳ ҳоҳлаган бандасини ҳидоятга бошлаб хоҳлаган бандасини адаштириб қўяди" деган баъзи оятлар мавжуд. Устоз инсон бу дунёда ўз ихтиёрига қараб иймонни ёки куфрни танламайдими? Аллоҳ қандай бандаларини ҳидоятга бошлаб, қандайларини адаштириб қўяди? Мўмин одам Аллоҳ хоҳлагани учун мусулмонми, кофирлар эса фақат Аллоҳ хохлагани учун кофирмилар.? 2. Аллоҳ ҳар бир бандасини нима иш қилишини азалдан билади деб эшитганмиз. Яъни бир соатдан сўнг биз намозни ихлос билан адо этамизми ёки бошқа ҳаром ишларни қиламизми (Аллоҳ асрасин ) ҳаммасини Аллоҳ азалдан билади. Аллоҳнинг барча нарсани азалдан билиши бизни Аллоҳни рози қилиб уни суйган қули бўлишимиз ёхуд унинг ғазабига дучор бўлишимиз (Аллоҳ асрасин ) учун тўсиқ бўла ололмайдими? ( тўсиқ сўзи агар ноўрин бўлса Аллоҳ ўзи кечирсин)

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввало Алоуддийн Мансур жанобларининг «Тавсири Ҳилоллари» йўқ. Аслида «Тавсир» эмас тафсир бўлиши керак. У кишининг Қуръони Карим маъноларига таржималари бор. Қолаверса, тафсирнинг ояти бўлмайди. Қуръоннинг ояти бўлади. Бу масалани кўп ёзилган. Бизнинг билишимизча ва бизнинг тилимиздаги ёзилганлар ичида сизга менинг «Сунний ақийдалар» китобимни ўқишни тавсия қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИЗБУТ ТАҲРИРНИНГ ЙЎЛИ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 14453-савол

Ассалому алайкум. Мен сафардаман, шунга кўра ҳар-хил ватандош, қондош ва диндош биродарлар билан ҳам суҳбат қилиб тураман. Бир куни бир Қорасувлик (Қирғизистон) биродар исмларини аниқ билмайман, фақат бир кун бирга ҳам суҳбат бўлдик. Шу инсон Ҳизбут таҳрир оқимига алоқадор киши бўлиб, Ҳаж зиёратини адо этган экан. Шу кишини гапига қараганда, сиз Ҳаж зиёратида шу киши ва бошқа инсонлар билан бирга ҳамсуҳбатда бўлган экансиз. Суҳбат давомида сиз Ҳизбут таҳрирни йўли тўғри йўл деб айтган экансиз. Шундан ўзимда гумон пайдо бўлди(албатта гумон ҳаром, лекин мен аниғини билмайман). Нима сабаб Шайх жаноблари бу гапни айтдилар, ёки бу ҳақиқатдан тўғри йўлми, балки у биродар ёлғон гапиргандир. Шу кунгача ўйлаб юрдим, лекин бугун сизга шу мактубни ёзишга қарор қилдим. Илмим жуда кўп эмас, лекин ибодат қилишга етади, маърузаларни тинглаб, ҳадислардан фойдаланиб тураман, Қуръон менинг деярли доимий ҳамроҳим, ман ҳеч қачон ҳеч қайси оқим ёки бошқа бир исломий ҳаракат ҳақида ўйлаб ёки суриштириб кўрмаганман, фақат ҳар-хил гап сўзларни эшитганман . Шунга кўра агар қимматли вақтизни аямасдан бир иймонли инсон ичидаги гумон (балки рост, балки ёлғон)ни чиқариш учун жавоб беришингизни сўрайман ...Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша қорасувлик одам сизга ғирт ёлғон гапирибди. Мен умримда бирор марта «Ҳизбут таҳрир»нинг йўли тўғри деган эмасман. Мен доимо бу ҳизбнинг хатоларини айтиб, тушунтириб ва ёзиб келганман. Бундан бир неча йил олдин «Дин насиҳатдир» деган китоб ёзиб бу масалани батафсил баён қилганман. Шу китобни ўқиган баъзи ҳизб аъзолари ўзларининг хатоларини тушуниб етганини ўзимга кўп марта айтганлар. Сизга ҳам ўша китобни ўқишни тавсия қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСМ ОҒИРЛИК ҚИЛДИМИКИН

@Savollar_kanal 14452-савол

Ассалому алайкум! Риёза исмини ўзгартириш лозимми? Нимжонлик, кўп бетобланишга исмининг таъсири борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Исмни дардига алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВДОДА НАРХИНИ ТУШИРИБ ОЛИШ

@Savollar_kanal 14451-савол

Ассалому алайкум хурматлик устоз! Бизда савол бор эди: Биз мевани олаётганиммизда нархини келишган дан сўнг, шу мевани килагирамидан бизга ўтиб берасиз, чунки биз буни майдалаб тарозида сотганимизда сиздан олганимиз чиқмайди деб ўтқизиб оламиз. Шу ишиммиз дурустми ? Жавобингиз учун аввалдан рахмат Аллоҳ иймонингизни саломат айласин (амин)

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сотувчи тараф рози бўлса, дуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДАН СЎНГ САЛОВАТ АЙТИШ ТЎҒРИМИ

@Savollar_kanal 14449-савол

Шайҳ ҳазратлари сизга саволим бор эди, агар бу савол олдин берилган бўлса узримни сўрайман, ҳали ҳамма саволларга жавобларни кўриб чиқишга улгурмадим, саволлар: 1. "Жума куни Имом ҳутба ўқиётганда ўртада бир оз ўтириб "Роббана аатина"ни ўқиб дуо қилган пайтда хутба тинглаётганлар ҳам дуо қилса бўладими? 2. Баъзи бир масжидларда намоздан кейинги Қуръон тиловатидан кетин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилади, аммо кўпчилик масжидларда бу иш қилинмайди, ушбу амалга ҳужжат борми? 3. Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча ҳадисларида изорни(менимча бу ҳозирги кундаги шимларга ҳам тааллуқли) тўпиқдан тепада қилиб кийишни айтганлар, шу ҳадис хусусида ҳукм. 4. Негадир сўнгги пайтларда менда сустлашиш кузатилаяпти, ҳаётга бўлган қизиқиш ҳам йўқолиб бормоқда, инсонларни ёмон кўриб кетаяпман, оиладаги муносабатларда ҳам ўз ўрнида эмас, илтимос маслаҳат беринг мен нима қилай? Бир ўйлаб-ўйлаб бошқа шаҳарга бош олиб кетайми дедим, аммо...

ЖАВОБ:

1. Бўлади. 
2. Ҳужжат йўқ. Қилган савоб олади. Қилмаган маломат қилинмайди.
3. бу ҳадислар собит ва сҳиҳ ҳадислар. Унга амал қилганлар савоб оладилар. Аммо худди шу маънода бошқа ҳадислар ҳам бор. Уларда мазкур иш, яъни, изорни тўпиқдан пастга тушириб юриш, кибр учун бўлмаслиги шарт қилинган. Шунинг учун бу маънони таъкидлаган уламолар ҳам бор. 
4. Сабр ила Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўраш ва ўша ҳолатга сабаб бўлган омилларни бартараф қилишга ҳаракат этиш лозим. Аллоҳнинг Ўзи ёрламчи бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИРИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14448-савол

Ассаламу алайкум! Келин бўлиб тушганимга 10 йилдан ошди. Қайнонам ирмга ишонадила. Жуда кўп мозорларга борадилар, дам солувчи кишиларга борадилар. "қаратган қараб қолмапти" деган гапни айтиб, фолбинларга кўп борганлар. Ҳўжайиним тинмай курашадилар, баъзан қаттиқ тегадилар. Қайнонам намоз ўқийдила рўза тутадила амма ҳеч ис чиқариш бусешанба қилиш қандайдир мозорларга боришни ташламайдила. Мен ҳам яхши гап билан кўп бора тушунтирдим. Лекин ўзларини ҳақ деб биладила. Ҳўжайиним шуни тўғрисидан жуда қаттиқ тегадила. Ҳўжайинимни гуноҳкор бўлиб қилишликларидан қўрқаман. Қандай йўл тутайлик?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фолбинга бориш ва унинг гапини тасдиқлашдан ҳадисларда қаттиқ қайтарилган. Қўполлик қилмасдан, баҳслашмасдан секин насиҳат қилиш зарур бўлади. Аммо иш уриш жанжал ёки норозиликка айланадиган бўлса, эрингиз ёки сиз эмас уларга гапи ўтадиган одамларни ишга солиш керак.
عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.Аҳмаднинг лафзида:«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ حَائِضًا أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ فِي دُبُرِهَا فَقَدْ بَرِئَ مِمَّا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа ёки хотинига ҳайз чоғида яқинлик қилса ёки хотинининг орқасига яқинлик қилса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган нарсадан тонибди», дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.Шарҳ: Мулоҳаза қиладиган бўлсак, хотинига ҳайз чоғида ёки орқа томонидан яқинлик қилиш соғлиққа зарар бўлганлиги учун ҳаром қилинган. Энди шу икки нарсага фолбинга бориш ва уни тасдиқлаш қўшилишида бу ишда ҳам маънавий, ҳам сиҳҳий (тиббий) зарар борлигига ишора бор. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАҲОРАТ БУЗИЛИШИ

@Savollar_kanal 14447-савол

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари сиздан бир масалани сўрамоқчи эдим. Агар мўмин таҳоратим бормиди ёки йўқмиди деб шубҳаланса, лекин аниқ бузилганини билмаса таҳорат қиладими?

ЖАВОБ:

- Агар аввал тахорати борлигини аниқ билса ва унинг бузилгани хақида шубха қилса, тахорати бор хукмига ўтади. (Мабсут китобидан).


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ЎҚИШ УЧУН ИЖАРАГА ОЛИНГАН БИНОЛАР

@Savollar_kanal 14445-савол

Шайҳ Ҳазратлари, Аллоҳ қилаётган ҳизматларингизга барака, ўзингизга соғлиқ ва узоқ умр берсин, икки дунёда ҳам мартабангизни баланд қилсин. Ҳозирги кунда кўпчилигимиз чет эллардамиз. Алҳамдулиллаҳ шу ерларда ҳам Аллоҳ қодир қилганча шариат аҳкомларига риоя қилиб келаяпмиз. Европа давлатларида мусулмонларнинг 5 вақт намоз, Жума ва Ийд намозлари ўқиш учун йиғиладиган жойлари асосан маълум бир бинонинг маълум бир қисми бўлади ва шу ер бино эгасидан ижарага олинади. Савол: Юқорида айтиб ўтилган жойлар, яни намоз ўқиш учун учинчи шахсдан ижарага олинган жойлар масжид ҳукмига ўтадими? Агар ўтмаса, шу жойга кирганда Таҳийятул-Масжид намозини ўқиш керак бўладими? Жавобингиз учун ташаккур.

ЖАВОБ:

Мазкур жойлар масжиддир. Уларга кирилганда таҳҳиёти масжид ўқилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АРОҚДАН ДАРОМАД

@Savollar_kanal 14444-савол

Ассалому алайкум! Тоғамни ароқ дўкони бор. Бошқа иш билан шуғулланинг десам фойдаси бўлмади. Бобом билан бувим тоғамни ароқ сотишларига қарши эмас. Саволим ман бобом билан бувимга улкан гунохлиги айтишим муносабатларимиз бузилиши мумкин нима қилай? Онам ушбу хонадонда бобом ва бувим билан овқатланишларига қарши чиқаман доим чунки ароқ совдосидан келган дастурхондаги нематлар. Онам ушбу дастурхондаги овқатлардан ейишлари қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз, охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Тоғангиз ва бобонгизга қабул қилсалар, гапиринг қабул қилмаса дуо қилинг. Имконингиз бўлса, онангизни ўзингиз таъминлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel