rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

#Фотохабар

Пойтахтда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилмоқда

Мазкур тадбир Мудофаа вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

«Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент ҳокимга телефонда топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида Сирдарё вилояти ҳокимига қўнғироқ қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фахрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.

«Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин», — дейди давлат раҳбари.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилади

Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, мазкур юриш Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда экан.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади. Сценарий бўйича “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан.

✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўм мукофот берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ.

✍️ Рим мақоли

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ипотека кредити олишда мажбурий суғурта бекор қилинди

30 апрель куни имзоланган Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Мутахассис 200 киловаттлик ижтимоий норманинг камлигини исботламоқда

Энергетика вазирлиги битта хонадон учун 200 киловаттлик ижтимоий норма қайси мезонлар асосида белгиланганини тушунтирмаса, мутахассисларнинг ўзлари шу йўсинда исботлаб қўяверишади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Green Card натижалари эълон қилинди

Кеча, 4 май санаси, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Green Card (Diversity Visa – 2025) натижалари эълон қилинди.

Жавобларни dvprogram.state.gov сайти орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритишингиз керак.

Маълумотларга кўра, ҳар йили 55 мингта Green Card визасини ютиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шафқатсиз монополистларимиз халқдан тортиб олаётган пуллардан халқнинг ўзига “садақа” қилди

Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш нархлари расман эълон қилинди.

Жорий йил 31 март куни тўсатдан эълон қилинган хабарга кўра, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш 68,4 бараварга оширилган эди.

Бундай кескин нарх оширилиш жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, орадан бир ой ўтиб, автотранспорт воситаларини фақат қайта рўйхатдан ўтказиш БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қолдирилгани хушхабар сифатида эълон қилинмоқда.

Янги эълон қилинган нархларга қараладиган бўлса, автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш БҲМнинг 6,84 бараварида кўрсатилган. Бу олдинги нархга нисбатан 68,4 баравар ҳисобланади. Яъни 34 000 сўм – 2 325 600 сўмга кескин кўтарилган.

Янги хабар эса халққа олдин 68,4 баравар мажбурий ўлпон солиниб, кейин шундан 10 фоизи халқнинг ўзига садақа сифатида қайтарилишини англатмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади

Осиё кубоги U23 финалида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни Осиёнинг вице-чемпиони сифатида якунлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Бугун 3 май – Халқаро матбуот эркинлиги куни

Rost24.uz Халқаро матбуот эркинлиги куни билан барча Оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклайди.

Ўзбекистон журналистларига Ватан равнақи учун қилаётган хизматларида куч-ғайрат, матонат ва сабр тилаймиз.

Ҳақиқий журналистлар аслида шишадан тайёрланган “Олтин қалам”га эмас, халқ эътирофига муносиб.

Эслатма: юқоридаги суратлар сунъий интеллект томонидан чизилган. Сунъий интеллект журналистикани шундай тасаввур қилар экан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар солиқлардан уч йилга озод этилади

Ушбу имтиёз Халқаро анжуманлар саройида ўтказилаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Ўзбекистон Президенти томонидан айтилди.

Шунингдек, тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Энг кам пенсия миқдори минимал харажатлар миқдорига мос равишда оширилди

Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори ушбу суммага тўғирлаб оширилди:

⁃ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

⁃ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан.

✍️Ҳазрат Сулаймон


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Маблағи болалар саломатлиги учун сарфланадиган сурат 45 млн сўмга сотилди

Ўзининг савобли ишлари билан танилган Аброр Зоҳидовнинг маълум қилишича, “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган навбатдаги онлайн аукционда бошланғич нархи 100 минг сўмга баҳоланган сурат 45 миллион сўмга сотилган.

Ушбу суратдан тушган маблағ болалар онкологияси учун электрокоагулятор сотиб олиш учун сарфланиши айтилган эди. Бу тиббий аппарат 40-45 млн сўм атрофида бўлганлиги боис, сурат нархи ҳам шу нархгача кўтарилишидан умид қилинган экан.

Савоб илинжида ташкил этилган аукционда тадбиркор Бекзод Маматқулов томонидан кутилган 45 млн сўм нарх таклиф этилгач, савдо жараёни муддатидан олдин тўхтатилган.

Электрокоагулятор харид қилиниб, Бекзод Маматқуловнинг ўзи ёки ташкилоти томонидан вакиллар иштирокида болалар онкологиясига тақдим қилинади”, – деди А.Зоҳидов ўзининг телеграм каналига жойлаштирган хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

10:15 ҳолатига кўра, 4400 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун шартнома тузилибди


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Монополистларимиз машиналарни ўз вақтида чиқариб беришга мажбур бўлмоқда

UzAuto Motors пули тўланган транспортни ўз вақтида олиб кетишни халқ учун катта бир имконият сифатида эълон қилган.

Бугун 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун контрактация очилиши маълум қилинди.

UzAuto Motors берган эълонда барча автомобиллар шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузилиши билдирилган.

"Damas ва Labo автомобиллари учун ҳам шартнома тузиш мумкин бўлади. Мазкур автомобиллар учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади", – дейилади хабарда.

Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур машиналар экспортдан қайтган бўлиши ва Ўзбекистонда оммабоп бўлган оқ ва қора ранглари мавжуд бўлмаслик эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин дейилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Путин президентликка қасамёд қилди

Владимир Путин навбатдаги мудатга Россия президенти вазифасини бажариш учун киришди.


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Кремлдаги “Ғалаба паради”да Ўзбекистон Президенти ҳам қатнашади

Бу ҳақида Россия президентининг Матбуот хизмати хабар қилди. Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати эса ҳамон сукут сақламоқда.

Анъанага мувофиқ 9 май куни Россияда Иккинчи жаҳон урушида қўлга киритилган ғалабанинг 79 йиллигини нишонлаш учун Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтади.

Путин матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур йирик тадбирга 8 та давлат раҳбарлари фахрий меҳмон сифатида жалб қилинган. Расмий эълон қилинган рўйхатда барча Марказий Осиё давлатларининг президентлари бор. Жумладан, Ўзбекистон Президенти ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши айтилмоқда.

Ўзбекистон томони бу ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермади. Ҳар ҳафта бошида Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак сафар ва ташрифлари ҳақида маълумот бераб борадиган Президент Матбуот хизматининг расмий саҳифаларида ҳам маълумот йўқ. Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳам Президентнинг Россияга ташрифи бўйича маълумот улашмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Давлат гранти ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади

Бу ҳақда Президент ҳузурида бўлган олий таълим тизими бўйича тақдимотда айтиб ўтилди.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. 

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланиши ҳам айтилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Яна навбатдаги ўринбосар қўлга олинган

Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ховос тумани ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда.

Мазкур пора олиш ҳолати бўйича ҳозирча батафсил маълумотлар мавжуд эмас.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳарбий соҳаларга сарфланган пул дунёдаги очлик муаммосининг тамоман ҳал қилиниши учун лозим бўлган пулдан юз баравар кўп.

✍️ Азиз Несин

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ.

✍️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳар сабрнинг охири зафар,
ҳар аччиқнинг кетидан шакар.

✍️ Жалолиддин Румий


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Саудия Арабистони юз минг нафар фарғоналикни иш билан таъминламоқчи

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги делегация Кувайт ва Саудия Арабистонига ташрифи давомида тадбиркорлар билан учрашган.

Йирик бизнеслар эгаси Аҳмад Алхутами билан музокараларда тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилингани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Сўз эркинлиги ҳам ризқлар жумласидандир.

✍️Закий Муборак

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

«Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими 14 май кунига қолдирилди – Журналистлар уюшмаси

Ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида ўтказиладиган «Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими бу йил бошқа санага кўчирилди.

Бунга сабаб 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III-Халқаро инвестиция форумининг Халқаро Анжуманлар саройида ўтказилиши экан.

Маълумки, 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III Халқаро инвестиция форуми ўтказиляпти. Журналистларимиз ушбу тадбирларда фаол иштирок этади. Биз буни ҳисобга олган ҳолда XVIII "Олтин қалам" миллий мукофоти тақдирлаш маросимига журналистларни кенг жалб қилиш мақсадида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинаётган тантанали тадбирни 14 май куни Халқаро анжуманлар саройида ўтказишни режалаштирмоқдамиз, дея маълум қилди Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов.


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. 

Машраб Кимсанов «Водиллик келин», «Оловли йўллар», «Отамдан қолган далалар», «Масхарабоз», «Умид», «Зебузар», «Ҳаёт мамот», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Сеҳрли қалпоқча», «Онагинам орзуси» каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор «Тоғлик куёв» фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Қашқадарё далаларига чигирткалар ҳужум қилмоқда

Rost24`га йўлланган видеодаги чигиртка босган ҳудуд Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Оқдаҳана" қишлоғи эканлиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, фермерлар ва қишлоқ одамлари ўз ҳисобидан дориларни сотиб олиб, чигирткалар ҳужумига қарши ўзлари курашаётган экан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel