rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

Прокурорлар жиноятчиларга суд учун ҳам кафолат бермоқда

Пора билан қўлга олинган прокурорга ҳар доимгидай 168 (фирибгарлик) тайёр.

Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб бериш учун 2 минг долларни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олингани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Кадастр агентлигида пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этган – Антикоррупция

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишлари натижасига кўра, Кадастр агентлигидаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилмоқда экан.

Кадастр агентлигида фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда коррупциявий жиноятлар 29 фоизни ташкил қилади”, – дейилади Антикоррупция агентлигининг ҳисоботида.

Маълумотларга кўра, ўрганиш натижалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдимнома юборилгани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ҳукумат томонидан "боғча"лардаги болалар таъминоти учун тўловлар миқдори тасдиқланди

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинган.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

“Росатом” ва “Ўзатом” Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда – Россия ОАВ

Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари – Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Россия Ўзбекистонга кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги жой атом электр станциясини қуришга яроқли деб тасдиқланган.

“Страна Росатом” сайтининг маълум қилишича, айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда АЭСни Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилаётган экан.

Россия ОАВнинг маълумотига кўра, 2033 йилда ишга туширилиши мўлжалланган АЭС ВВЭР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлиб, лойиҳанинг тахминий қиймати эса 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.

✍️Жалолиддин Румий

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Георгий тасмасини таққанлар жазоланади

Молдова Республикаси расмийлари 9 май – Ғалаба куни арафасида фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Огоҳлантиришга кўра, Георгий тасмаси ҳамда Россиянинг Украинага тажовузи рамзига айланган «Z», «V» каби белгиларни таққан фуқаролар жазоланади.

Молдова расмийлари фуқароларни 9 май тадбирларида қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирган.

Маълумот учун, ўтган йил 9 май байрамида Молдовада Россия босқинига алоқадор рамз ва тимсолларни намойиш этиш билан боғлиқ 180 та қонунбузарлик қайд этилган. Қоидабузарлар орасида парламент депутатлари ҳам учраган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Шавкат Мирзиёев ўзининг маслаҳатчилари, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини тинглайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Фисқу фасод қилувчилар ва фожирлар кўпайса, Аллоҳ таоло вабо юборади.

✍️Маҳмуд аз Замахшарий

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

"Албатта, Аллоҳ фаҳш ва чиркин сўз айтувчини ёмон кўрур".

✍️Ҳадиси шарифдан, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Инсон руҳиятига ҳамла қилманг, оқибати сиз учун ҳам, унинг ўзи учун ҳам ёмон бўлади.

✍️Профессор Зарифбой Ибодуллаев

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Янги хусусийлаштириш дастури тасдиқланди

Жорий йил 19 апрель куни Президент қарори билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига асосан 247 та давлат улушлари оммавий сотувга чиқарилмоқда.

Хусусийлаштириш учун 1028 та давлат ва давлат иштирокидаги кўчмас мулк объектлари рўйхати тузилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор.

✍️Алберт Эйнштейн


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Банкда молиявий маҳсулотларни рақамлаштиришда Сбербанк тажрибаси қўлланилмоқда

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Сбербанк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ва янги маҳсулотларининг турларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1853

Реклама

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим бўлмоқда – Виктор Махмудов

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим ўтказилаётганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ташқи кучлар Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов қилишга мажбурлашмоқда.

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ва бу маконда тинчлик, хавфсизлик ва ишонч ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Афсуски, Марказий Осиёга ҳаракат қилаётган ташқи кучлар миллий манфаатларни инобатга олмасдан танлов таклиф этишмоқда”.

Ушбу сўзлар хавфсизлик масалалари бўйича Олий вакилларнинг Санкт-Петербургдаги “Экспофорум” доирасида ўтаётган XII халқаро йиғилишида В. Махмудов томонидан айтилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Адлия вазирлигининг оромгоҳи қимматбаҳо спиртли ичимликлар сотиб олди

Бир йил олдин махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Конвенцион марказ давлат муассасаси томонидан жами 207 млн 260 минг сўмга чет элда ишлаб чиқарилган спиртли ичимликлар (вино, ароқ, виски, ликер, мартини, ром, бренди ва ҳоказолар) харид қилингани айтилмоқда.

Ичимликнинг энг арзони ҳар бир донаси 292 минг сўм, энг қимматининг ҳар бир донаси 400 минг сўмдан харид қилинган.

Адлия вазирлигига қарашли «Конвенцион марказ» ДМ — Бўстонлиқ туманида жойлашган «Олмос» дам олиш маскани ҳисобланади.

Юқоридаги давлат хариди амалга оширилган ва шартнома тузилган даврда Авазхон Баҳодирович Тожихонов мазкур марказ раҳабари сифатида фаолият юритган экан. У шундан сўнг, 2023 йил 30 октябрь куни Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Фильм ўғриларига чора кўриш керак — ўғринча тарқатилаётган фильмга депутат муносабат билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева ўзининг фейсбук саҳифасида қирғиз кино санъати ижодкорларининг меҳнатини қадрсизлантираётганларга нисбатан қатъий чора кўришни таъкидлади.

Жаннат оналар оёғи остида” номли бадиий фильмни кинотеатрдан ўғринча тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатган шахслар аввало ўзининг, ундан кейин мамлакатимизнинг шаънига доғ туширадиган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганини тушуниб етиши керак", — деди О.Абдуллаева.

Депутат санъат ва маданиятимизни ривожлантириш учун аввало интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш лозимлигини таъкидлаган.

"Ўзганинг асарини ўғринча кўчириб тасвирга олган ва тарқатганларга нисбатан жазо қўллаш тўғрисидаги ҳуқуқий меъёрни қонун билан мустаҳкамлаш вақти келди" — дея қўшимча қилган Олий Мажлис депутати.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Виждонли киши хавфдан яшаса, хиёнат қилувчи киши беҳаловат яшайди.

✍️Маҳмуд аз Замахшарий

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси кўтарилди

Бунга ёқилғи-энергетика нархларининг ошиши таъсир қилган.

1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошгани боис Статистика агентлиги томонидан аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегараси қайта ҳисобланди.

Агентликнинг 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади

"Шу кунларда Қатар давлатида футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман", – дея бошланади Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланган расмий табрик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда биринчи марта олимпия йўлланмасини қўлга киритди

Олимпия терма жамоамиз Индонезияни 0:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги (U-23) финалига йўл олди ва Париж олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги келишувга асосан 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун жами 20 миллион евро ажратилиши режалаштирилган.

Мақсад – Ўзбекистон аҳолисини кўпроқ иш ва даромадлар билан таъминлайдиган, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини оширадиган бозорга йўналтирилган ва барқарор қишлоқ хўжалиги соҳасига ўтишни қўллаб-қувватлашдир.

Ажратилган грант маблағлари ЕИнинг GSP+ каби бошқа ташаббуслари билан биргаликда Европа Иттифоқига экспорт ҳажмини оширишга ҳам ёрдам беради”, – деди ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.

ЕИнинг қишлоқ хўжалиги бўйича озиқ-овқат сектори Ўзбекистон учун устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда ишлаб чиқилган дастур бўйича 2021 йилдан буён Ўзбекистонга 76 миллион евро ажратилди, дейилади ЕИнинг маълумотида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Санъаткорларнинг амалдор бўлишига халқ муносабати қандай?

Амалдор бўлиш учун қўшиқ айтиш керакми?


Санъаткорларнинг юқори ташкилотларга раҳбар бўлишига аҳолининг фикри қандай? Rost24.uz ушбу мавзу бўйича жамоатчилик фикрини ўрганди.

ЖАВОБЛАР: rost24.uz/uz/news/1855

ЮТУБДА: youtu.be/lDm6xh0HjTU

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Зомин тоғларига қор ёғди

Баҳорнинг сўнгги ойи бошланиш арафасида Жиззах вилояти Зомин тумани юқори тоғли дам олиш масканларида ҳам тунда қор ёғди.

Қамчиқ" ва "Чимён"да ҳаво ҳарорати 0 даража ва ундан пасайгани айтилмоқда.

Наманган ва Тошкент вилоятининг денгиз сатҳидан 1.6 км дан баланд тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ҳарорати 0 даражадан пастлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси одамларни ёнғиндан қутқарди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ёнғинда қолган одамларни қутқараётган видео тарқалди.

25 апрель куни Санкт-Петербургдаги тарихий уйнинг 3-қаватида ёнғин юз берган. Маълумотларга кўра, Олим исмли коммунал хизматларда ишловчи Ўзбекистон фуқароси деворга тирмашиб чиққан ҳолда одамларни ёнғиндан қутқаришга ёрдам берган. 7 йилдан буён Россияда яшаётган 48 ёшли Олим исмли қахрамоннинг фамилияси Иброҳимов эканлиги тахмин қилинмоқда.

Россияда мана шундай жасур одамлар муносиб тақдирлангани кўп бора кузатилган. Ўзбекистонда шу каби ҳолат содир бўлганда Олим фақат фахрий ёрлиқ билан тақдирланишининг эҳтимоли жуда катта эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Лотерея ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этишга рухсат берилмоқда

Жорий йил 19 апрелда қабул қилинган Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан:

🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш учун Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан лицензия берилади.

▶️ интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлганлар қатнашиши қонун билан белгиланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон яна бир қора рўйхатдан чиқарилди

Ўзбекистон интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (USTR) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган ва 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да эди.

Муайян давлатнинг «кузатувдаги давлатлар рўйхати»га киритилиши унда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади ҳамда бевосита хорижий корхоналар томонидан инвестициявий фаолиятни амалга оширишда алоҳида эътибор қаратилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Сўровнома

Автотранспортни рўйхатга олиш нархининг 68 баробарга оширилишига одамларнинг муносабати қандай?

Ўзбекистонда 1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар 68 баравар (34 минг сўмдан 2.32 млн сўмгача), электромобиллар учун эса 15 бараварга ошиши тасдиқланган эди.

Rost24.uz ушбу мавзу бўйича одамлар фикрини ўрганди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1854

ЮТУБДА: youtu.be/LvgHbb4xcHU

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

"Афросиёб" чипталарининг нархи 20 фоиздан 40 фоизгача оширилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилишича, 15 майдан бошлаб "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархи эконом класс -20%, бизнес класс -30% ва ВИП класс -40%га ошмоқда.

Тошкент — Бухоро
ВИП 890 000 сўм
Бизнес 600 000 сўм
Эконом 403 000 сўм

Тошкент — Қарши
ВИП 747 000 сўм
Бизнес 507 000 сўм
Эконом 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
ВИП 554 000 сўм
Бизнес 358 000 сўм
Эконом 244 000 сўм этиб белгиланди.

Хабарда нархлар электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида оширилаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш бўйича 329-сонли Президент Қарори ҳам нархни оширишга асос қилиб кўрсатилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Асосий йиллик ставка 14% миқдорида ўзгартиришсиз қолдирилди

Марказий банк бошқаруви 2024 йил 25 апрелдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Бутун коинот бир - бирига меҳр - муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини кўнглинг англаб етсин!
МУҲАББАТСИЗ ИНСОНДАН ДУНЁ ҚЎРҚАДИ, БУНИ УНУТМА!

✍️Жалолиддин Румий


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel