rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

⚡️ЙҲХХ: Жарима баллари 1 майдан амалга киритилмайди

Аввалроқ ҳайдовчилар учун жарима баллари ҳисоблаш 1 майдан кучга кириши ҳақида хабар берилган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилишича, жарима балларини ҳисоблаш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳали ишлаб чиқиш жараёнида.

"Жарима баллари тизими 1 майдан бошлаб қўлланилмайди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингач, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қанча ва қандай тартибда жарима баллари қўлланилиши аниқ белгилаб берилади", — дейилади расмий баёнотда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

Кимга ишқий яқинлик етишмаса, ишқий яқинлик ҳақида гапиради.
Оч - овқат ҳақида, пулсиз - пул ҳақида, бизнинг олигарх ва банкирларимиз эса, ахлоқ ҳақида гапиришади.


✍️Зигмунд ФРЕЙД

Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жанубий Корея президентлигига номзод маълум бўлди

Собиқ Демократик партия (ДП) етакчиси, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи Ли Чжэ Мён бугун бўлиб ўтган президентлик сайловларида партиядан ғалаба қозонди ва 3 июнь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея президентлик сайловларида асосий номзод сифатида танланди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.

Хабарга кўра, сайловда қатнашган барча овозларнинг 89,77 фоизини қўлга киритди. Мён бутунлай янги мамлакат, яъни ҳақиқий Корея Республикасини қуришга ваъда берган.

Номзодлар орасида Кёнги провинсияси губернатори Ким Донг Ён 6,87 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Кёнсан вилояти собиқ губернатори Ким Кюнг Су 3,36 фоиз овоз тўплади.

Маълумот учун, 2022 йилда бўлиб ўтган сайловда Ли Чжэ Мён президент Юн Сок Ёлга бор-йўғи 0,73 фоиз овозга ютқазган.

Юн Сок Ёл эса қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этиши билан боғлиқ қўзғолон ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айбловлари бўйича лавозимидан четлаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг Юн Сок Ёлдан олдинги собиқ президенти Мун Чже Ин 151 минг доллар пора олганликда айбланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Саудия Арабистони ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатди

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визаси олиш имкониятини ёпиб қўйди.

Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик, 23 апрелдан 9 июнга қадар тўхтатилган.

Бу саёҳат ёки умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишни олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда. Бу муддат ичида Саудия Арабистонига саёҳат қилишни хоҳловчилар элчихона ёки ваколатли виза идоралари орқали ариза топшириши мумкин.

Маълумот учун 2023 йил август ойида Саудия Арабистони Vision-2030 дастури доирасида туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон фуқаролари учун eVisa хизматларини жорий этганди.

Кейинчалик бу имконият Тожикистон фуқароларига ҳам тақдим этилди, натижада минтақага саёҳат қилувчилар сони ортиб, кириш имкониятлари кенгайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Агар бир йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 мартдаги қарорига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жарима баллари тизими жорий этилмоқда. Ушбу тизим 2025 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.

Агар бир йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳайдовчи бир йил давомида қоидабузарлик қилмаса, кейинги даврда биринчи марта содир этган қоидабузарлиги учун жарима бали ҳисобланмайди.

Барча жарима баллари "E-jarimaball" электрон тизими орқали автоматик тарзда юритилади, инсон омили аралашмайди.

Агар ҳайдовчи:
—6 ой давомида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли ҳисобдан чиқарилади;

—8 балл тўпласа, у бу ҳақда SMS орқали огоҳлантирилади;

—жарима баллари ҳисобидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ҳайдовчилар учун эса 2 балл белгиланди.

Жарима баллари носоз транспорт воситасидан фойдаланганда, қорайтирилган ойнали машина ҳайдаганда, ҳаддан ташқари тезликни ошириш, қизил чироққа бўйсунмаслик, қарама-қарши йўналишга чиқиш, ЙТҲ жойини тарк этиш каби ҳолатлар учун берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Туркияда Ўзбекистон фуқароси ёнғин сабаб вафот этди

2025 йил 24 апрель куни Истанбул шаҳрида ёнғин оқибатида вафот этган 19 ёшли юртдошимизнинг жасадини Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро Истанбул шаҳри Кадикой тумани Фикиртепе мавзесида жойлашган ижарадаги уйда номаълум сабабларга кўра юзага келган ёнғин оқибатида вафот этган.

Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Истанбулда содир бўлган зилзила сабаб бир нафар ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ 1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Миграция агентлиги Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.

2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.

Аввалроқ, 2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда "назорат қилинадиган шахслар" реестрига киритилган мигрантлар ҳуқуқий мақомларини ҳал қилишмаса, Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳақида хабар қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон ва Қирғизистон "Чашма" булоғидан бирга фойдаланишга келишишди

Кеча, 24 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Қ.Тошиев раислигида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги Баённома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги Битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Ўзбекистон фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқда шаклланадиган сув ҳажмининг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан чегара ва Андижон сув омборига оид қонунлар имзоланганида "Чашма" булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дубайда 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган

Ташқи ишлар вазирлиги Дубай шаҳрида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди.

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Вазирлик Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашган.

Шунингдек, БАА томони қонунбузарлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинганини маълум қилган.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бораётганини билдирди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Аввалроқ баъзи хорижий ОАВларда Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу даъволарни рад этди.

Бунга Қозоғистон томони Россия билан чегарадош минтақаларида ҳудудий мудофаа бригадалари жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган. Мудофаа вазирлиги бу ҳолатни "ички хавфсизликни кучайтиришга қаратилган қонуний қонун лойиҳаси" эканлигини айтиб ўтди.

"Ҳудудни ҳимоя қилиш тўғрисида" қонун лойиҳаси "миллий хавфсизлик тизимини модернизация қилиш доирасида ишлаб чиқилди. Унинг мақсади ички ва бошқа фавқулодда вазиятларни, аҳолининг логистика, географияси ва ҳудудий яхлитлигини, ташқи таҳдидларга жавобан эмас, балки ҳудудларнинг географик ва демографик хусусиятларини ҳисобга олади", дея таъкидлайди вазирлик.

Шунингдек, 24 апрель куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россияни Қозоғистоннинг асосий стратегик шериги ва ишончли иттифоқчиси деб атади. У миллатлараро низо ва фитналарнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Самарқандда ҳайдовчи бир неча пиёдаларни уриб юборди: 1 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Рудакий” кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқароларни уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, яна бир неча киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жанубий Корея собиқ президенти 151 минг доллар пора олганликда айбланмоқда

Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент Мун Чже Инни пора олишда айблади. “Yonhap” хабарига кўра, у куёвини авиакомпанияга ишга жойлаштиришга кўмаклашган.

Маълумотларга кўра, Thai Eastar Jet авиакомпанияси асосчиси, собиқ депутат Ли Сан Жик ҳам порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланмоқда. 2018 йилда Муннинг куёви, фамилияси Со бўлган шахс, компаниянинг ижрочи директори этиб тайинланган. Со бу соҳада тажрибасиз бўлган.

Терговчилар бу тайинлов Ли Сан Жикнинг ҳукуматдаги лавозими эвазига амалга ошган деб ҳисобламоқда. Мун Чже Ин куёви ишга киргач, қизининг оиласига моддий ёрдамни тўхтатган.

Хабарга кўра, собиқ президент авиакомпаниядан иш ҳақи ва компенсация сифатида қарийб 223 млн вон (151 минг доллар) олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Қабоҳатдан ҳаддан зиёд қўрқадиган қабиҳ инсонлар ниҳоятда кўп.


Фридрих Ницше

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️6 та сув омбори ва 80 дан зиёд ГЭСни қамраб олган “Вазиятлар маркази” ишга туширилди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан гидротехника иншоотларининг хавфсиз фаолиятини таъминлаш мақсадида замонавий “Вазиятлар маркази” ташкил этилди.

Бу марказ АҚШ, Канада, Англия, Швейцария, Италия, Словакия ва Хитой каби давлатларнинг илғор тажрибаси асосида яратилган. У жамият тасарруфидаги 6 та сув омбори ва 80 дан зиёд ГЭСни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради. Марказда юқори аниқликка эга “SISGEO” компанияси қурилмалари орқали маълумотлар автоматик равишда йиғилади ва таҳлил қилинади.

Марказ ишга туширилиши билан маълумотларни инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда баҳолаш, хавфсизлик ҳолатини кузатиш ва зарур чора-тадбирларни белгилаш имкони яратилган.

"Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида келаётган сув миқдори, сув сатҳи ва чиқарилаётган сув ҳажми онлайн режимда қайд этилади. Сувни оқилона бошқариш учун Германияда ишлаб чиқилган “MODSNOW” дастури асосида математик модель жорий этилган. Ушбу модель сув шаклланиши, қор захираси ва сув келиши бўйича аниқ прогноз бериш имконини яратади.

Натижада 300–400 миллион куб метр сувнинг бекор сарфланиши олди олинди, бу эса вегетация мавсумида етарли сув захираси билан таъминлашга ёрдам берди",  дейди Сув омборларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Алламжон Фозилов.

Шунингдек, ҳозирда барча ГЭС ва сув омборлари замонавий ИП-телефония ва интеллектуал видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Нега Ўзбекистонда автомобилларни бемалол вояга етмаганларга ижарага беришяпти?

Юртимизда вояга етмаган ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга ҳам автомобиллар ижарага берилмоқда.

Хўш, автомототранспорт воситаларини қисқа муддатга ижарага бериш фаолиятини ноқонуний амалга оширувчи шахсларни барвақт аниқлаш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

Аниқланган қонунбузарларга нисбатан қандай чоралар кўрилмоқда?

Бу каби ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Батафсил:
rost24.uz/uz/news/2173

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги визасиз тартиб ўз кучида — ТИВ

Аввалроқ, Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визаси олиш имкониятини ёпиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар тақиқ жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Аммо вазирлик ҳолатга айнан ойдинлик киритмаган. Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраш билан чекланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда туғилиш кескин камайди, ўлим эса ошди. 2025 йил боши демографик кўрсаткичлари эълон қилинди

2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг аҳоли демограцияси ҳисоботида айтиб ўтилган.

Ўтган чоракда 41,4 минг ўлим қайд этилган. Бу ҳам 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.

Мамлакатимизда 2025 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 43,8 минг бирлик, ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди. Никоҳлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 минг бирликка камайган.

Никоҳдан ажралишлар сони 11,5 минг бирлик, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. Ажралишлар сони жорий йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган.

2025 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб кетганлар сони кўчиб келганларникидан кўп бўлган.

Жумладан, кўчиб кетганлар жами сони 65 126 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар 2 371 кишини ташкил қилди.

Ҳисоботга кўра, кўчиб келганлар жами сони эса 63 077 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар 322 кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ҳисобот даврида 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 8 901 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эронда юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани сабабли Эрон президенти Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Жорий йилнинг 26 апрел куни Эроннинг Бандар Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида портлаш содир бўлган. Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 14 киши вафот этиб, 750 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳозирда, портлаш сабаблари очиқланмаган. Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларгa эса тез орада шифо топишларини тилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хусусий клиникалардаги кўнгилсиз ҳолатлар юзасидан соғлиқни сақлаш вазирига депутатлик сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси аъзоси, депутат Гулнора Абдувоҳидова сўнгги вақтларда хусусий клиникаларда ўлим билан боғлиқ ҳолатлар кўп кузатилаётганлиги боис Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Ҳудаяровга депутатлик сўрови юборди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, депутат ўз сўровида, хусусий шифохоналарда тиббиёт ходимларининг ўз вазифаларини лозим даражада бажарилмаслиги ёки нотўғри ташхис ва муолажа сабабли беморлар ўлими йилдан йилга ошиб бораётганлигини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, депутатлик сўровида Соғлиқни сақлаш вазирлигига
"Хусусий тиббиёт муассасаларида ушбу нохуш ҳолатлар кўпайишининг асл сабаблари нимада ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?", "Хусусий клиникаларда рўй берган ҳар бир инсон ўлими, ногиронлик ёки соғлиққа жиддий зарар етказиш ҳолати вазирлик томонидан таҳлил қилинганми ва уларнинг такрорланмаслиги учун қандай амалий ишлар қилинган?", "Хусусий тиббиёт муассасаларида муолажаларнинг тўғри қўлланилиши ва тасдиқланган тиббий протоколларга амал қилиниши устидан тизимли назорат механизми мавжудми?", "Бу борада қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?", "Вазирлик аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хусусий клиникалар учун лисензия талаблари ва шартларини қатъийлаштириш бўйича қандай таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда?" -каби саволлар берилган.

Депутат Абдувоҳидова «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазиридан юқоридаги саволларга 10 кун муддат ичида асослантирилган жавоб беришни сўраган.

Албатта, охирги вақтларда хусусий шифохоналар билан боғлиқ нохуш хабарлар  тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Энг ачинарлиси, кўп ҳолатлар беморлар ўлими билан тугамоқда. Бундай вазиятларда, депутатлар сўровини кутиб туриш ўринсиз. Хусусий клиникаларга нисбатан жиддий текширувлар олиб борилиб, мазкур ҳолатлар воқеа жойида ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Бировнинг юкини енгиллатишга ҳисса қўшган ҳар бир одам дунёга наф келтирган ҳисобланади.


Чарльз Диккенс

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

Президент топшириғига биноан, 2025 йил 1 майдан бошлаб 201 кВт/соатдан 500 кВт/соатгача бўлган электр энергияси учун нарх 900 сўм эмас, 800 сўм этиб белгиланади. Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарорида келтирилган.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ушбу қарор мавжуд тарифларга аҳоли учун енгиллик яратиш мақсадида киритилган ўзгаришларни ўз ичига олади.

Масалан, бир ойда ўртача 500 кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қиладиган хонадон аввал 360 минг сўм тўлар эди (200 кВт учун 90 минг сўм, 300 кВт учун 270 минг сўм). Энди ҳам тўлов миқдори ўзгармайди, аммо тарифлар бошқача тақсимланади: 200 кВт учун 120 минг сўм, 300 кВт учун эса 240 минг сўм.

Шунингдек, янги тартибга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бошлаб инфляция даражасига қараб, 10 фоиздан ошмаган миқдорда индекслаш орқали қайта кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент электр энергияси бўйича тарифлар нархини ўзгартиришни 1 апрелдан 1 майгача кечиктириш топшириғини берган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда 2025 йилнинг l чорагида 173 нафар шахс ЙТҲ содир этгани сабабли озодликдан маҳрум қилинган

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида йўл-транспорт ҳодисаси келтириб чиқаргани учун 173 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жами 891 нафар шахс судланган.

2024 йил давомида эса ушбу модда билан 3 321 нафар шахс судланиб, уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Шунингдек, Сенат қўмитасига кўра 2024 йил ҳисобот даврида 9 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 8 901 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 203 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 47,1 фоизи ҳайдовчилар томонидан пиёдага йўл бермаслик ҳамда 22,8 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслиги, 3,7 фоизи ухлаб қолиши ва 3,6 фоиз ЙТҲлар светофорга амал қилмаслик оқибатида содир бўлган.

Республика ҳудудида шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автобусларни назорат қилиш бўйича ўтказилган махсус рейд тадбирларида автобусни маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 61 та ҳолат аниқланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Самарқанддаги малака синовларида кузатилган ҳолатлар бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда малака синовларида қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида турганлиги ҳамда Андижон вилоятида бошқа бир номзоднинг телефондан фойдаланаётганлиги кузатилгани ҳақида видео тарқалди.

Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Хабарга кўра юқоридаги ҳолатда интерактив панелда интернет алоқаси узилган ва натижада эски, яъни узилишдан олдинги кадрлар экранга чиққан.

Илова қилинган расмдан кўриниб турибдики, ушбу номзод 52 балл тўплаб аттестациядан ўта олмаган. Шунингдек, номзоднинг тест жараёнида олинган расмлари ва у синовдан кетгандан кейинги ҳолатни кўришингиз мумкин, дейилади хабарда.

Иккинчи ҳолатдаги телефондан фойдаланган номзод ҳодиса аниқланган кун, яъни 19 апрель куни натижалари бекор қилиниб, четлаштирилгани айтилмоқда.

Келтирилишича, бугунги кунга қадар республика бўйича алоқа қурилмаларидан ёки бошқа воситалардан фойдаланган жами 24 нафар номзод тест синовларидан четлаштирилган.

Малака синовларида техник носозликлар ва тартиббузарликлар кузатилгани ташвишли ҳолат. Бу эса синовларнинг шаффофлиги ва адолатлилигига нисбатан ишончни пасайтиради. Айниқса, тест пайтида алоқа воситасидан фойдаланган номзоднинг аниқланиши ва четлаштирилиши бундай ҳолатлар кенг тарқалгани хавфини кўрсатади. Наҳотки телефондан фойдаланиш ҳолати ҳалигача мавжуд. Қачон бу камчиликлар тузатилади?

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон расмийлари билан маслаҳатлашувлар якунлари бўйича баёнот эълон қилди

Халқаро валюта жамғармаси баёнотидан бир қанча тавсия ва хулосалар ўрин олган. Жумладан:

—амалдорлар даромадларини декларациялаш қонунини қабул қилишни тезлаштириш;

—корхоналар фойдаси ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқларни ислоҳ қилиш, даромадга қараб солиқ имтиёзларини қисқартириш;

—самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини тақдим этишдан воз кечиш;

—давлат қарзини бошқариш стратегиясини такомиллаштирилган ҳисобот ва эълон қилиш орқали шаффофликни ошириш;

—ДХШ билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган харажатларни бюджетга киритиш, ДХШ лойиҳаларини давлат инвестицияларини бошқаришнинг кенг қамровли тизимига сингдириш ҳамда маблағларни ўзлаштириш бўйича ҳақиқий имкониятларни ҳисобга олган ҳолда ДХШ учун йиллик чегарани камайтириш;

—олтин нархи ўзгаришининг давлат харажатларига таъсирини минималлаштиришга интилиш;

—валюта курси ўзгаришининг кенг доирасига босқичма-босқич ўтиш;

—шаффоф тартиб-қоидалар, инвесторлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари ва активларни сотишдаги рақобат билан хусусийлаштиришни жадаллаштириш;

—тизимли аҳамиятга эга банкларни ихтисослаштирилган давлат банклари сифатида сақлаб қолиш бўйича жорий режаларни амалга оширмаслик;

—корпоратив қарздорларга хорижий валютада кредит бериш, расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ва тўловга лаёқатсизлик ёки ликвидлик хавфи юқори бўлган корпорацияларга кредит бериш билан боғлиқ таваккалларни бартараф этиш;

—имтиёзли ва йўналтирилган кредитлашдан воз кечиш.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энг очиқ ва энг ёпиқ ташкилотлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган "Очиқлик индекси – 2024" натижаларига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида ахборот очиқлиги даражаси баҳоланди.

Қуйидаги ташкилотлар ахборотларни эълон қилиш, фаолиятда очиқликни таъминлаш ва жамоатчиликка очиқ бўлиш бўйича юқори кўрсаткичларга эришди:

1. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ – 91,8 балл
2. Солиқ қўмитаси – 90,1 балл
3. "Ўзавтосаноат" АЖ – 89,3 балл

Энг паст кўрсаткич қайд этилган ташкилотлар орасида қуйидагилар ҳам бор: "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Гидрометеорология хизмати агентлиги, Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё вилояти ҳокимликлари...

Бу ташкилотлар очиқлик бўйича суст ишлаган ҳисобланиб, уларнинг фаолияти жамоатчилик назоратидан йироқ бўлганини кўрсатади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️29 та стоматология поликлиникаси хусусийлаштирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 29 та стоматология поликлиникаси, жумладан болалар стоматология муассасалари сотувга қўйилади. Бу ҳақда 2025 йил учун қабул қилинган хусусийлаштириш дастури президент фармонида белгиланди.

Рўйхатга Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бир нечта болалар стоматология поликлиникалари киритилган.

Шунингдек, “Халқ табобати плюс” МЧЖ ва Ички ишлар вазирлиги стоматология поликлиникаси ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу муассасаларни хусусийлаштириш шартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи асосида Давлат комиссияси томонидан белгиланади. Улар тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Танзиландия" боғчасининг лицензияси бекор қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги "Танзиландия" хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш тўғрисида Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритди. Суд аризани қаноатлантириб, лицензияни бекор қилиш бўйича қарор чиқарди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан ушбу хусусий боғчада ўрганиш ишлари олиб борилиб, боғчанинг қўпол камчиликлари сабабли унинг лицензиясини бекор қилиш бўйича судга ариза киритилган.

Бироқ, боғча маъмурияти суд қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти киритган эди. 23 апрел санасида суд ҳайъати мазкур апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстансия ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу боғчада болаларга нисбатан зўравонлик ишлатилганлиги ҳамда мазкур ҳолат юзасидан боғча судга берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Истанбулдаги зилзила сабаб бир нафар ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этди

2025 йил 23 апрел куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши оқибатида юз берган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 6,2 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Зилзила оқибатида деярли 240 киши жабрланган. 150 дан ортиқ одам ваҳима ичида баландликдан сакраши оқибатида жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, фақат битта бино вайрон бўлган. Хавфсизлик мақсадида маҳаллий аҳоли 12 та аҳоли пунктидан эвакуация қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бердимуҳамедовга “Олий даражали дўстлик” ордени топширилди

Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовга “Олий даражали дўстлик” орденини топширди.

Унинг икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, шунингдек, тинчлик ва барқарорлик бўйича халқаро ташаббуслари алоҳида эътироф этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Рус тилидаги ёзувни бориб Россиянгдан қидирасан — Россия ТИВ вазирининг сўзларига жавоб

Россия ТИВ вазири Лавров Самарқанддаги “Мотамсаро она” ёдгорлигида рус тилида ёзув йўқлигини танқид қилди. Унинг бу гапи жамоатчилик ва расмийлар томонидан кескин қарши олинди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2172

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Subscribe to a channel