rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Ақлини йўқотган одам мурдадан ҳам даҳшатлидир.


Чарльз Диккенс

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти яна кечикади

Аввалроқ, Тошкентдаги баъзи ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ўчирилиши ҳақида хабар берган эдик. "Veolia Energy Tashkent" ахборот хизматига кўра, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор туманлари ҳамда Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти энди 25 апрелга қадар бўлмайди.

Бунга сабаб, 2025 йилнинг апрель ва май ойларида “Тошкент Иссиқлик Маркази” ташаббуси билан амалга ошириладиган иссиқлик манбаларини режалаштирилган профилактик ўчиришлар жадвалига ўзгаришлар киритилган. Янгиланган жадвалга мувофиқ, 20 апрелдан 21 апрелга ўтар кечаси ИМ-1: Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод туманлари, 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси эса ИМ-3: Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларига қарашли қозонхоналар фаолияти тўхтатилади.

Кўрсатилган даврда тегишли иссиқлик манбалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудлардаги истеъмолчилар учун иссиқ сув таъминоти 25 апрелгача тўхтатилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди

2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

—Ҳаво транспорти — $1000 (илгари $2000);
—Темир йўл/дарё транспорти — $500 (илгари $1000);
—Автомобиль ёки пиёда — $300;
—Курьерлик орқали — $200 (ҳар чоракда $1000 эди);
—Почта орқали — $100 (ўзгармаган).


Темир йўл, дарё транспорти ёки автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товар олиб кираётган шахс, агар хорижий давлатда икки кундан кам вақт бўлган бўлса, ёки ҳаво транспортида келиб, хорижий давлатда уч кундан кам вақт бўлган бўлса, ёки бир ой ичида хорижий давлатга уч марта ёки ундан кўпроқ борган бўлса, унда божсиз олиб кириш тартиби амал қилмайди ва олиб кирилаётган товар учун тўлиқ божхона тўлови тўланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда дорихоналардаги нархларга назорат йўқми?

Парламент қуйи палатасида бўлиб ўтган "Ҳукумат соати"да депутат томонидан бир дори нархини барча дорихоналарда бир хил қилиш бўйича таклиф берилди.

ССВ вазирига кўра, давлатникими ёки хусусий дорихонами Ўзбекистон Республикасида дориларга белгиланган референт нарх мавжуд бўлиб, бу нархдан ортиқчасига олиши ва сотиши мумкин эмас. Аммо дорихоналарда ҳатто 2-3 баравар ошириб сотишаётган ҳолат ҳам кузатилмоқда.

"Нархлар бўйича норматив ҳужжатлар бор, фақатгина назоратни кучайтириш керак, инсофни ўзига берсин" — дейди ССВ вазири.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ССВ вазири бюджет маблағларининг самарасиз  сарфланаётганини бўйича изоҳ берди

ССВ вазири Асилбек Худоёров соҳадаги молиявий шаффофлик ва самарадорлик масалалари юзасидан депутатларнинг саволларига жавоб берди.

Худоёров оилавий поликлиникаларда яроқлилик муддати жуда қисқа бўлган дори-дармонлар сотиб олиш ҳолати "коррупция билан боғлиқ" эканини айтди.

"Бунинг келиб чиқиш сабаби — коррупция билан боғлиқ, албатта. Кўплаб фирмалар ўзи дорилари сота олмаганидан кейин бориб гаплашади, маълум бир пора эвазига дорисини ўтказиш ҳолати бор. Бу дорилар беморга етиб бормайди. Бу фақат "списание" бўлади, ўша ерда йўқ қилинади. Бундай схема жуда яхши маълум ва бунга қарши биз қаттиқ курашяпмиз", – дейди ССВ раҳбари.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги айрим туманларда иссиқ сув таъминоти яна ўчирилади

"Тошкент шаҳар ЭТК" АЖ 18-апрелдан 22-апрелгача 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб боради. Бу вақтдаги узилишлар тегишли электр энергияси билан таъминланадиган маҳаллий қозонхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига олиб келади. Шу сабаб иссиқ сув таъминотида ҳам узилиш бўлади.

Батафсил:
rost24.uz/uz/news/2169

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Кенг фикрли, ақли теран одамлар учун азоб ва дард чекиш шарт доимо.


"Жиноят ва жазо" асаридан.

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, стандартни янгилашни ўйлаб кўрди? — Президент

Президент йиғилишида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

Маълум бўлишича, 25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”, — дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Президент томонидан Фармқўмита иши танқид қилинди

Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидаги йиғилишда маълум қилинди.

Шунингдек, курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”,— деди Президент.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тошкентда банк бўлим бошлиқлари 85 минг доллар билан қўлга тушди

ДХХ маълумотига кўра, Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Сирдарёда Сардоба тумани ҳокимлиги ходими фермерга 15 га ерни 3 йилга ижарага бериш ва тоифасини ўзгартириш учун 360 млн сўм ва 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Тошкентда банкнинг икки бўлим бошлиқлари ва 2 нафар фуқаро 5,99 гектар ерни 455 минг долларга сотишга келишиб, фуқародан 85 минг доллар олган пайтда қўлга олинди.

Хоразм, Шовот туманида 2 нафар фуқаро туман ҳокимлик захирасидаги 2500 м² ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 66 минг доллар сўраб, 45 минг доллар ва 130 млн сўм олган пайтда ушланди.

Янгибозор тумани инвестициялар, саноат ва савдо бўлими мутахассиси "Е-аукцион" орқали ер олиб бериш мақсадида фуқародан 243 млн сўм ва 4300 доллар олган.

Андижонда шахслар 30 сотих ерни 27 минг долларга сотиш ва тоифасини ўзгартириш учун 11 600 доллар талаб қилиб, жами 38 600 доллар олган вақтда қўлга тушди.

Фарғонада Риштонлик шахс сохта ҳужжатлар билан ерни ўзлаштириб, тоифасини ўзгартириб бериш учун 26 минг доллар олган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Маърифий кўрсатувларни “рейтинги баланд” шоуларга бой беряпмизми?

Таниқли шоира Зебо Мирзо ўзининг Facebook саҳифасида чиқиш қилиб, “энг сўнгги кўрсатувини ёзганини”, студияни тарк этаётганини ва кўрсатуви ёпилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, рейтинги паст деб баҳолангани сабаб кўрсатуви эфирдан олинди. Бу эса ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари томонидан “маданий қатламга нисбатан адолатсиз қарор” сифатида қабул қилинди.

“Кўрсатув… энг рейтинги паст кўрсатувлар сифатида… Хуллас, талабга мутлақо жавоб беролмадим!” — деб ёзади Зебо Мирзо аламли чиқишида.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Юзлаб изоҳлар орасида аксарият фикрлар Зебо Мирзонинг томошабин қалбидаги ўрни, унинг кўрсатувининг фалсафий ва адабий аҳамияти ҳақида бўлди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова "Зиёли дунёқарашларининг ойинаи жаҳон олдидаги адабий иқрорлари эди. Бу кўрсатув ўз томошабинларига эга, ўз тилимизнинг гўзал имкониятларини шоирона намоён этади”, дея таъкидлайди. Кўҳи Нур Соқиева исмли фойдаланувчи “Бу жудаям ноҳақлик бўлибди. Зебохоннинг кўрсатуви ЭНГ олий даражадаги кўрсатув эди. Руҳиятни тиниқлаштирувчи, гўзал ҳисларга чорловчи”, деб ўз фикрини билдирган. Anvar Nazir "Рейтинг тизимини маданият ва маърифат телеканалига қўллаш бемаънилик… Бу шоу-бизнес эмас! Бу телекўрсатув маънавий эҳтиёжни қондирувчи маскан эди” деган бўлса, Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари, шоира Меҳрибон Абдураҳмонова “Ҳақиқий санъатшунос олим ва ижодкор қалби билан фикр юритар эдингиз. Жаҳон рейтингига бардошли кўрсатув эди, десам муболаға эмас” дея кўрсатувни алоҳида эътироф этади. Shahnoza Mahmudova исмли фойдаланувчи “Биз вақтга сиғмаймиз, биз қалбга сиғамиз! Зебо опадаги бундай сўзлар дунёбоп. Рейтинги эмас, таъсири муҳим”, деб кўплаб шу каби фикрларни изоҳлаб беради.

Кўплаб фикрларда таъкидландики, рейтингга асосланган контент сиёсати маданий ва маърифий дастурларга тўсиқ бўлаётганини кўрсатади. Фақат оммавийлик ва тижорат талабларини ўлчов қилиш — тарғибот эмас, балки маълум қатламнинг эҳтиёжини эътиборсиз қолдириш экани урғуланди.

Таниқли ижодкор атрофида юз берган бу воқеа ахборот сиёсатидаги умумий мувозанат масаласини юзага чиқарди. Маърифий контент қанчалик ҳимояда? Диққат марказидами? Шу каби масалалар муҳокама марказида турибди.

Зебо Мирзо ўз постида мухлисларидан холис фикр сўраб, жавобсиз қолган саволларни очиқ қолдирди:

“Қайси бир сўзларим билан кўнглингизга кириб боролдим…ми?..”


Бу саволга жавоб берувчилар талайгина — нафақат лайклар, балки дил изҳорлари ва фикрлари орқали ҳам ўз муносабатини билдирганлар кўп бўлди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қарз эвазига банкка ўтган мол-мулклар энди тўғридан-тўғри сотилиши мумкин

Президент қарори билан 2025 йил 1 майдан давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган банклар ҳамда улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига қарздорлик туфайли балансга олинган мол-мулкларни бозор нархида тўғридан-тўғри сотишга рухсат этилади. Бундай сотув кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг ёки қонун билан тақиқланмаган бошқа шартномалар асосида амалга оширилиши мумкин.

Тижорат банклари қарз эвазига қабул қилинган мол-мулклар асосида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини тиклаб, уларни инвестиция компаниялари орқали тайёр бизнес сифатида инвесторларга сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўта хавфли юқумли касаллик тарқалиши мумкин – СЭҚ огоҳлантирди

Санитария-эпидемиология қўмитаси Қрим-Конго геморрагик иситмаси каби ўта хавфли юқумли касаллик тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу касаллик асосан каналар чақиши орқали юқади.

Қўмита аҳолига қуйидаги профилактик чораларни кўришни тавсия қилмоқда:

Чорва ҳайвонларидаги каналарни қўл билан ушламаслик ёки ўлдирмаслик;

Ветеринария ходимларини чақириб, махсус тозалаш ишларини амалга ошириш;

Табиат қўйнида бўлганда эҳтиёт бўлиш, агар кана чақса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш.

Маълум қилинишича, касалликнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат:

Тўсатдан бошланадиган юқори иситма;

Бош, бел ва мушак оғриғи;

Қусиш, ич кетиши ёки қон аралаш нажас;

Бурун ва милкдан қон кетиши, тери остига қон қуйилиши ва бошқа қон кетишлар.

Шунингдек, Санитария-эпидемиология қўмитаси фуқароларни ҳушёр бўлишга, ҳимоя чораларини кўришга ва соғлиғини асрашга чақирмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️АТТО тўлов хизмати автомобилларни ижарага олиш, пулли тўхташ жойлари учун тўловларни йўлга қўяди

АТТО тўлов хизмати ўз экотизими доирасида янги бозорларга чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда тўлов ташкилоти ҳаммуассиси Тимур Азадов маълум қилди.

“Яқин келажакда АТТО экотизими янги хизматлар билан бойитилади. Улар орасида самокатлар ва автомобилларни ижарага олиш, йўл четидаги тўхташ жойларига ҳақ тўлаш, меҳмонхоналарни банд қилиш, eSIM харид қилиш ва тиббий суғурта расмийлаштириш каби хизматлар бор.

Биз ҳозир регулятор билан [пулли йўллар учун тўлов бўйича] стандарт яратиш мавзусида фаол иш олиб бормоқдамиз. Хорижда қанча пуллик йўл оператори бўлса, шунча тўлов тизими бор. Бу ноқулай механизм. Ким пулли йўлларни тартибга солиши ва қуришидан қатъи назар, биз уларнинг тўлови учун ягона стандарт яратилиши тарафдоримиз”, — деди АТТО ҳаммуассиси.

Бундан ташқари, АТТО транспорт карталари функциясига эга банклар томонидан чиқариладиган кобрендинг карталарини ишга тушириш ниятида. Хусусан, йўлкира нархи “икки баробар арзон” бўлиши, шунингдек, кунлик тарифларни сотиб олиш имконияти пайдо бўлиши айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ "Aloqabank" ўтказган йирик танловда ғолиб олдиндан аниқмиди?

Аниқланишича, АТ "Aloqabank" ва "Zoomrad" мобил тўлов тизими 2025 йил давомида маҳсулотларини онлайн платформаларда реклама қилиш учун бошланғич қиймати 8 млрд сўмлик танлов эълон қилган.

Жорий йилнинг 17 мартига қадар танловнинг бошланиш муддати бўлиши керак эди. Бироқ, танлов муддати асоссиз равишда 25 мартгача узайтирилган.

Хусусан, баённома 15 апрел куни шакллантирилиб, унга кўра танловда "GRAY MATTER" МЧЖ, "WEBMEDIA INFORMATION" МЧЖ ва "MEDIA LOYIHALAR" МЧЖ иштирок этган. Жумладан, иштирокчи корхоналар ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши зарурлиги танловнинг асосий талаблардан бири этиб белгиланган.

Шунингдек, танлов "энг яхши таклиф" мезони асосида, балл бериш орқали баҳоланиб, натижаларга кўра, "GRAY MATTER" МЧЖ энг паст нарх — 7,7 млрд сўм таклифи билан ғолиб деб топилган. "WEBMEDIA INFORMATION" МЧЖ эса захира ғолиби сифатида қайд этилган.

Энг қизиғи, "GRAY MATTER" МЧЖ ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатни 28 март куни, яъни муддат узайтирилганидан сўнг қўлга киритган.

Шунингдек, танлов шартларига иштирокчилар аввал амалга оширган ўхшаш ишлар ҳақида маълумот тақдим этиши лозим эди. Аммо, ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам тўлмаган "GRAY MATTER" МЧЖнинг таклифлари ёпиқ шаклда тақдим этилган.

Маълумот учун, "GRAY MATTER" МЧЖ нинг ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилган номи — graymatter.uz бўлиб, ушбу сайт март ойининг бошидан фаолият юритиб келмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон U-17 терма жамоаси икки карра Осиё чемпиони бўлди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубоги финал учрашувида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Якунда ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида ғалабага эришиб, U-17 Осиё кубогини қўлга киритди.

Ислом Исмоилов мураббийлиги остида жамоа турнирни кучли ўтказди. Жарима карталари ҳисобига 9 киши бўлиб ўйинни давом эттиришига қарамай, футболчиларимиз ғалабани сақлаб қолди.

Неъматуллоҳ Рустамжонов — турнирнинг энг яхши дарвозабони

Асилбек Алиев – Турнирнинг энг яхши тўпурари

Садриддин Ҳасанов – Турнирнинг энг яхши футболчиси

Бунга қадар 2012 йил Эронда бўлиб ўтган турнирда Дилшод Нуралиев бошқарувидаги жамоа финалда Японияни мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлиги қўлга киритган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Кушербаев: Телефоним ИИБ томонидан асоссиз равишда олиб қўйилди

Жамоат фаоли Расул Кушербаев Янгийўл тумани Ички ишлар бўлимига чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилгани ва мобил телефони олиб қўйилгани ҳақида маълум қилди.

У ўзининг телеграм саҳифасида бу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб, Ички ишлар вазири Азиз Тўшпўлатовга мурожаат йўллади.

"Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз", — дейди Кушербаев.

Унинг сўзларига кўра, қонунда бунга асос бўлмаса-да, телефони олиб қўйилган. Бу ҳолатдан ташвишланган Кушербаев телефон орқали ноқонуний хат-хабарлар юборилиши мумкинлигидан хавотирда.

"Бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган", — дея таъкидлади у.

Шунингдек, у сўнгги кунларда ИИБ ходимлари томонидан ҳатто қўшниларидан ҳам яширин маълумотлар тўпланаётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолатлар Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари Азиз Тўшпўлатов тайинланган пайтларга тўғри келмоқда.

"Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Лекин бу ишлар негадир вазир лавозимига келиш билан бир вақтга тўғри келмоқда", — дея қайд этган Кушербаев вазирдан расмий изоҳ кутмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Менга виждонсиз матбуот бергин, мен сенга онги йўқ миллат бераман.


✍️ Йозеф Геббельс

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ер майдонлари пора эвазига сотилмоқчи бўлди

Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон республикасида ер майдонларини пора эвазига сотмоқчи бўлган шахслар воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказиб, фуқаро З.Б. Кармана тумани, “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 15 сотих ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Қ.нинг номига расмийлаштириб бериш учун 217 млн сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро У.Ш. “Кенес” ОФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 56 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро Х.И.нинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 54 млн сўм олган вақтида департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хорижликларга 200 минг АҚШ доллари эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси берилади

Президент фармони билан 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда эълон қилинган муҳим фармонлар бўйича хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хоразмда инвесторларга меҳмонхона қуриш учун субсидия ажратилади

Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг қабул қилинган вақтинчалик низомида эълон қилинди.

Жорий йилнинг 1 январидан 2026 йил 31 декабргача, меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисми учун давлат бюджетидан субсидия ажратилиб, тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун 10 млн сўм,
1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун эса 15 млн сўм ва 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги битта хона учун 20 млн сўм тўланади.

Шунингдек, меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши ва камида икки қаватдан иборат бўлиши лозим.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тадбиркорлар ер солиғини иккига бўлиб тўлайди, шакарга акциз тўлови бекор қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган иқтисодий йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, шакарга акциз тўлови бекор қилиниши, қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар олиб ташланиши белгиланди. Бу орқали қандолатчилик ва салқин ичимликлар соҳасига янги туртки берилиши кутилмоқда.

Шунингдек, импорт маҳсулотлар учун божхона қийматини аниқлаш халқаро мезонлар асосида йўлга қўйилади. Бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчи кичик музлатгич учун 30 доллар ҚҚС тўлаётган бир пайтда, арзонлаштирилган импорт маҳсулоти учун атиги 3 доллар ҚҚС тўланмоқда. Бундай ноҳақликка барҳам берилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги назоратини эндиликда фақат Санэпидқўм амалга оширади. Техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурийлиги бекор қилинади, маҳсулотлар мувофиқлиги декларация асосида тасдиқланади. Юқори хавфли 7 турдаги товарни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

1 июлдан бошлаб барча товарлар экспортига чекловлар бекор қилинади. Фақат ижтимоий аҳамиятга эга 86 турдаги товарга нисбатан экспорт божлари жорий этилади.

Йиғилишда Солиқ қўмитаси фаолияти танқид қилиниб, ҚҚС тўлаган 2,5 мингга яқин ресторан ва кафелардан фақат 69 таси “кэшбек” тизимидан фойдалангани қайд этилди. Сотув турларига қараб кэшбек бермаслик ҳолатлари адолатсиз деб баҳоланди.

Шу билан бирга, тадбиркорларга ер солиғини йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Президент айрим вазирлик ва қўмиталарда — жумладан, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ хўжалиги, Экология вазирликлари, Автойўллар қўмитаси ва бошқа идораларда — бюрократия даражаси ҳали ҳам юқори эканини қайд этди. Ривожга тўсиқ бўлаётган раҳбарларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъкидланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент вилоятидаги баъзи йўналишларда машиналар тезлиги пасайтирилади

Тошкент вилоятидаги ЙТҲларни олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги соатига 100 километрдан 80 километрга камайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев айрим трассаларда тезликни тушириш бўйича имзолаган қарорида эълон қилди.

Хусусан, 37 та йўл қисмлари таҳлил қилиниб, оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги маълум қилинган.

Қарорга кўра, Ўртачирчиқ туманидан ўтган А-373а йўлининг 33-37 километрлар оралиғи ва Оққўрғон туманидан ўтган А373 йўлининг Алишер МФЙдан ўтган қисмида тезлик пасайтирилади.

Шунингдек, Паркент туманидан ўтган 4Р 15 йўлининг 39-48 ва 44 ва 53 километрлари оралиғи ҳамда Янгийўл туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг 831, 832, 824-километрлар оралиғида ҳам тезлик камайтирилади

Эслатиб ўтамиз, Қарор жорий йилнинг 17 апрелидан бошлаб кучга кирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги 2 та туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

2025 йил 18–22 апрель кунлари соат 08:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Олмазор туманидаги қуйидаги маҳаллаларда: “Аҳил”, “Элпарвар”, “Иброҳим ота”, “Гулзор”, “Қорасарой”, “Олтинсой”, “Мояриқ”, “Мискин”. Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги улгуржи ва хусусий истеъмолчи объектлар ҳам вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Юнусобод туманида эса узилишлар “Астраобод”, “Туркистон”, “Минг чинор”, “Нурмакон”, “Собиробод”, “Ҳамкоробод”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати”, “Регистон”, “Йўлариқ”, “Уч қаҳрамон” маҳаллаларини қамраб олади.

Поликлиника, мактаб, боғча каби ижтимоий соҳа муассасалари кўчма дизель генераторлари орқали барқарор электр энергияси билан таъминланади.

Бу ҳолат Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 юқори кучланишли электр узатиш линияларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан боғлиқлиги айтилмоқда. Эскирган ҳаво тармоқлари замонавий кабель инфратузилмасига алмаштирилади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сирдарёдаги раҳбарлар диктантдан қониқарсиз баҳо олди

17 апрель куни Сирдарёдаги давлат идораларида фаолият юритаётган раҳбар ходимларнинг саводхонлик даражасини баҳолаш мақсадида диктант олиш амалиёти ўтказилди. Натижалар ижобий эмас. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 9 нафар раҳбар ходимидан 6 нафари, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 5 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари, “Ўзтелеком” АЖ Сирдарё филиалининг 10 нафар раҳбар ходимидан 7 нафари, "Ўзбекистон почтаси" АЖ вилоят филиалининг 8 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари қониқарсиз баҳо олишди.

Бу ҳолат вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов томонидан жиддий танқидга олинди ва давлат тилида иш юритиш қонун талаби бўлиб, унга риоя қилиш ҳар бир раҳбар ва масъул шахснинг фуқаролик бурчи эканини таъкидлаган.

Маълумот учун 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда ҳужжатлар ва расмий ахборотларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштириш тўлиқ жорий этилган.

Сирдарё вилоятидаги раҳбар ходимларнинг диктантдан оммавий равишда қониқарсиз баҳо олиши — жуда ташвишли ҳолат. Бу нафақат шахсий саводхонлик даражаси пастлигини, балки давлат идораларида давлат тилига бўлган етарли эътибор йўқлигини кўрсатади. Ҳукуматнинг 2023 йилдан барча расмий ҳужжатлар лотин алифбосида юритилиши ҳақидаги талаби қонуний бўлишига қарамасдан, кўп раҳбарлар ҳали ҳам ушбу талабни менсимай келаётгани ачинарли ҳол.

Бунинг оқибатида фуқаролар билан мулоқотда, ҳужжат юритишда, расмий муомалада кўплаб камчиликлар юзага келади. Ривожланаётган давлат учун раҳбар кадрлар давлат тилида равон ва саводли иш юрита олмаслиги — жамиятдаги ишончни сусайтирувчи жиддий камчиликдир. Бундай ҳолатларга нисбатан қаттиқ интизомий чоралар кўриш, раҳбарларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишларини кучайтириш вақти келди. Давлат тили — фақат рамз эмас, балки давлатчилик таянчи экани ҳар бир раҳбарга аён бўлиши шарт.


ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Бахт фақат бойликда деб ҳисобловчи кишида, албатта, кибр бор, бахиллик бор, хиёнат, риё бор.


Тоҳир Малик

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда онлайн қимор ўйинлари ва букмекерликни ташкил этиш қонунийлаштирилди

Лотереялар ташкил этиш, букмекерлик, интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни йўлга қўйиш фаолияти  лицензияланадиган фаолият турларига киритилди. Бу ҳақда қонун (ЎРҚ-1057-сон, 17.04.2025 й.) билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда маълум қилинди.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига капитал ва суғурта бозорини тартибга солиш, лотереяларни ташкил этиш бўйича ваколатлар юклатилган.

Шунингдек, қонун билан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунга суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда 1 ва 2 хонали уй-жой ижараси нархлари арзонлашди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) маълумотларига кўра, 2025 йил март ойида Тошкентда, айниқса 1 ва 2 хонали уйлар ижараси сезиларли арзонлашмоқда. 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

Ўртача таъмирланган уйлар:

1 хонали: $296 (-16.6%)
2 хонали: $379 (-4.6%)
3 хонали: $454 (-2.9%)
4 хонали: $521 (-4.7%)

Тўлиқ таъмирланган уйлар:

1 хонали: $411 (-13.1%)
2 хонали: $547 (-15.0%)
3 хонали: $728 (-8.5%)
4 хонали: $957 (+3.1%)

Энг арзон туманлар:

Сергели, Олмазор (ўртача таъмирланган)
Сергели, Учтепа (тўлиқ таъмирланган)

Энг қиммат туманлар:

Шайхонтоҳур, Яккасарой (ўртача таъмирланган)
Шайхонтоҳур, Миробод (тўлиқ таъмирланган)

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбек менталитетига тўғри келмайдиган теленовеллалар устидан назорат йўқлиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда

Интернет ривожланиши билан телевиденияга бўлган эҳтиёж ҳам сезиларли даражада камайди. Телеканаллар томошабинни жалб қилиш учун турли йўлларни излай бошлашди ва, тахминимизча, ечим сифатида теленовелла бизнесини танлашди.

Теленовеллаларнинг мавзулари эса тобора ижтимоий муаммолар билан тўлиб бормоқда. Асосан қайнона-келин муносабатлари атрофида айланишдан нарига ўтолмаяпти. Бирида қайнона ёмон бўлиб, келинни чиқиштирмайди, бошқасида эса келин ёмон бўлиб, қайнонани хўрлайди. Иккаласи яхши бўлса, бу сафар уларнинг орасида можарони келтириб чиқарувчи ёмон образ — масалан, қайнсингил — пайдо бўлади. Хуллас, ҳар бир новеллада кимдир албатта хўрланган бўлади.


Ютубда кўриш: https://youtu.be/zuVD4kzldJI

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда қандай маъмурий ҳуқуқбузарликлар кўпроқ содир этиляпти?

Январь ойидан буён 19 201 нафар шахс ярашгани сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этилди. Улар асосан майда безорилик, ички ишлар талабини бажармаслик, йўл ҳаракати ва жамоат тартиби билан боғлиқ қонунбузарликлар содир этган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2168

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Subscribe to a channel