rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

⚡️Швейцария банкида Лола Тиллаевага тегишли шубҳали ҳисоблар аниқланди

Швейцариянинг Reyl Intesa Sanpaolo хусусий банки атрофидаги жиддий молиявий можаролар очиқланмоқда. Бу ҳақда OCCRP нашри хабарида маълум қилинди.

Европадаги тергов ҳужжатларига кўра, банк авторитар тузумлар билан боғлиқ шубҳали мижозларни жалб қилгани боис Швейцария молиявий назоратчиси FINMA (Financial Market Supervisory Authority) томонидан текширув остига олинган. Текширувда банкда ноқонуний йўл билан топилган пулларни яширишга қарши етарли назорат ва хавфсизлик чораларининг йўқлиги аниқлангани маълум бўлди.

Хабарга кўра, банк мижозлари орасида Марказий Осиёдаги кучли сиёсий раҳбарларнинг яқин қариндошлари ҳам борлиги аниқланган. Жумладан, марҳум Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Тиллаева — Каримова ва унинг турмуши ўртоғи Тимур Тиллаев бу банк хизматларидан фойдаланган. Лола Тиллаева оиласи 2013 йилда Женевада яшаган.

2012 йилнинг ўзида Швейцариянинг Fidurhône молиявий компанияси — Лола Тиллаева ва Тиллаев мижоз бўлган яна бир ташкилот — FINMA томонидан огоҳлантирилган. Уларнинг ҳисобварақлари баланси 190 миллион франккача ошгани сабабли, 2014 йилда FINMA Fidurhône'га улар билан алоқани узишни буюрган. Компания бунга бўйсунмагач, FINMA лицензиясини олиб қўйиш билан таҳдид қилган ва охир-оқибатда компания асосчиларидан бири йирик миқдордаги жаримага тортилган.

2020 йилда Тиллаев Reyl банкида мижозга айланган. У 2023 йилда ўз шахсий ҳисобварағини очган ва 2023 йил декабрь ҳолатига кўра бу ҳисобда 83 миллион франк (97 миллион АҚШ доллари) мавжуд бўлган.

2024 йил январь ойида Швейцария молиявий назоратчилари Reyl банкига Тиллаевга оид барча ҳисоблар бўйича ҳужжатларни тақдим этишни буюрган, шунингдек, “Ўзбекистон билан боғлиқ барча мижозлар” ҳақида маълумот талаб қилинган. Банк эса, Тиллаевга тегишли ҳисобларни “юқори даражадаги обрў-эътибор хавфи” боис қайта кўриб чиқаётганини билдирган. Бу ҳолат Каримованинг опаси Гулнора Каримовага оид салбий янгиликлардан сўнг юз берган, дейилади хабарда.

Тимур Тиллаев бу борада журналистларнинг сўровларига изоҳ бермагани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади

Жорий йилнинг йил 14 апрелида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар табиий ва техноген офатлар, ёнғин, ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалардан зарарланиши, ҳайвонларнинг юқумли касалликларга чалиниши ва ёввойи ҳайвонлар ёки бошқа шахслар томонидан зарар етказилиши каби хавфларга қарши суғурта шартномаси тузишлари мумкин.

Хусусан, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги суғуртаси қўллаб-қувватланиб, етказилган зарарнинг қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисми учун бюджет субсидиялари ажратилади. Ҳамда ҳукумат махсус қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтиб кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Андижонда жамоат транспорти янгиланади, хорижий талабалар учун виза жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент томонидан Андижон шаҳрини вилоятнинг 8 та ҳудуди билан боғловчи жамоат транспорти мавжуд эмаслиги танқид қилинди.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, янги маршрутлар ва вилоят шароитига мос автобус русумларини аниқлаб, таклиф бериш топширилди.

Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Бу бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди. Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

Наманган давлат университетидаги тиббиёт факультети Андижон тиббиёт институти филиалига айланади. Бу филиал кейинчалик мустақил олийгоҳ даражасига олиб чиқилади, Андижон тиббиёт институтига эса университет мақоми берилади.

Мутасаддиларга хориждан келиб ўқиётган талабалар учун “талаба визаси” жорий қилиш бўйича бир ойда таклиф киритиш топширилди.

Андижонда замонавий хусусий клиникалар ташкил этиш учун олти ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик бу объектлар уларнинг ўзига хусусийлаштириб берилади.

Янги Андижон шаҳри Бобур шаҳри деб номлаш таклиф қилинди. У ерда Бобур ва унинг авлодлари бунёд қилган тарихий обидаларнинг кичиклаштирилган нусхаларидан иборат тематик парк барпо этилади.

Президентимиз ҳар йили Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Ғолибларга автомобиль берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ "Озодлик" радиоси рус тилидаги эшиттиришларини тўхтатди

Жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб “Озодлик радиоси”нинг рус тилидаги дастурларини ўрта тўлқинли 1386 кҲз частотада эфирга узатиш тўхтатилди. Бу ҳақда радиостанциянинг расмий сайтида маълум қилинди.

Маълумот учун, мазкур радиостанция рус тилидаги эшиттиришларини илк бор 1953 йил 1 март куни Шарқий ва Жануби-Шарқий Европага йўналтирган ҳолда эфирга узатган. Ўрта тўлқиндаги эшиттиришлар одатда кечки ва тунги соатларда ҳамкор радиостанциялар орқали амалга оширилган. RFE/RL штаб-квартираси Чехиянинг Прага шаҳрида жойлашган.

Аниқланишича, 14 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп етти федерал агентлик, жумладан USAGMни қайта тузиш ҳақидаги қарорини имзолаганди. Шундан сўнг, RFE/RLга АҚШ ҳукумати томонидан ажратиладиган грант маблағлари тўхтатилиши ҳақида расмий билдиришнома юборилган. Аммо, март ойи охирида USAGM молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини бекор қилгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск "Озодлик" радиосини ёпишни талаб қилгани ҳамда Вашингтонда ушбу радиога нисбатан норозилик намойишлари кучайгани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Халқ ўз адибининг хор бўлишини истамади

Миллий адабиётимизда Имом Ғаззолий, Аҳмад Лутфий Қозончи, Ҳаким ат-Термизий ва шу каби уламоларимизнинг асарлари жудаям машҳур. Жумладан, Имом Ғаззолийнинг ,,Эй фарзанд", ,,Қалб сирлари", Аҳмад Лутфий Қозончининг ,,Ўгай она" ва бошқа асарлари ўқувчилар орасида анча оммалашган.

Одатда, биз китобга, унинг муаллифига кўпроқ эътибор қаратамиз. Бироқ, китоблар таржимони доим эътибордан четда қолган. Юқорида санаб ўтилган асарларнинг таржимони таниқли шоир Йўлдош Эшбек ҳисобланади. Йўлдош Эшбек 1952 йил Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида таваллуд топган.

Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетини тамомлаган, туркий дунёнинг катта шоирларидан бири, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳиби Йўлдош Эшбек 20 га яқин шеърий тўпламлар, 10 дан ортиқ илмий –маърифий асарлар муаллифи ва 30 га яқин машҳур асарларнинг таржимонидир.

Унинг севги ва сиёсат тушунчаларини ўзида акс эттирган ,,Йиғлаётган қиз" шеъри бутун дунё шоирлари орасида эътирофга сазовор бўлган. Совет даврида кўплаб тазйиқларга учраган, залворли қийинчиликларни бошидан ўтказган, шоиримизга бугунги кунда давлатимиз эътибор қаратмоқдами? Афсуски, ҳозирда ҳамманинг эътибори санъаткорлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ юлдузлари билан банд.

Халқ орасида ,,Олимнинг ўлими, оламнинг ўлими" –деган, мақол бор… Маълумот учун 73 ёшни қаршилаган Йўлдош Эшбек ҳозирда Чилонзор туманидаги собиқ ётоқхонанинг бир хонали тор ошхонасида аёли, икки нафар ногирон фарзанди ва набиралари билан яшамоқда. Айни вақтда кўзлари хиралашиб қолган шоир қанд касалидан азоб чекади. Шоир берган бир интервюсида, "Манфаат учун ёзган ёзувчи, ҳеч қачон юксала олмайди"-дейди.

Балки шоир шоҳона ҳаётдан ғурурни, ҳақиқий ижод йўлини устун қўйгани учун ҳам ўзининг сермаҳсул ва манфаатли асарлари муаллифига айлана олгандир. Ниҳоят, Фаррух Жабборовнинг шоирнинг ижтимоий ҳолати ҳақидаги ўз фейсбук саҳифасига жойлаган постидан сўнг, картага кўнгиллилар томонидан 90 млн сўм пул йиғилди.

Шунингдек, тадбиркор Марат Ҳамдамов Йўлдош Эшбекка "Sergeli city" дан икки хонали уй совға қилди. Албатта, юртимиздаги ижодкорларнинг ижтимоий ҳолатига ҳукуматимиз ҳам беэътибор бўлмаса, уларга шароитлар яратиб берса мақсадга мувофиқ бўларди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Юксакка чиқмоқчи бўлсангиз, ўзгаларнинг елкаларига ўтирманг, сизни кўтариб чиқишмасин, ўз оёқларингизга ишонинг.


Фридрих Ницше

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги Наврўз байрамига 341 миллион сўм сарфлади

Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 20 мартдаги фармойишига кўра, Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган вилоятнинг асосий тадбирини юқори савияда ташкил этиш учун 341,3 млн сўм пул ажратилган.

Шунингдек, 2025 йил 20 март куни Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши томонидан:

Наврўз муносабати билан турли бошқарма ва идоралар ходимларини рағбатлантириш учун жами — 826,5 млн сўм;

Андижон шаҳри ва туман ҳокимликларига — 31,3 миллиард сўм ажратиш бўйича қарорлар имзоланган.

Фарғона шаҳрида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун эса жами 1,1 млрд сўм ажратилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Губкин университетининг Тошкент филиалидаги вазиятга аниқлик киритилди

Аввалроқ Москвадаги Губкин нефть ва газ университетининг Тошкент филиалида талабаларга Украина-Россия уруши ҳамда рус ҳарбий қўшинлари ҳақида маърузалар ўқилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мурожаат юзасидан университетнинг Тошкент филиали ахборот хизмати аниқлик киритганини маълум қилди.

Хабарга кўра, мурожаатда номи тилга олинган шахс филиал талабалари таркибида мавжуд эмаслиги аниқланган.

Шунингдек, мурожаатда келтирилган дарс жараёнларидаги “тарғибот ишлари” ҳақидаги маълумотлар асоссиз эканлиги, яъни улар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Филиалда таълим жараёни белгиланган ўқув режаси ва фанлар дастури асосида ташкил этилган, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Одат занжирлари жуда енгил, уларни синдириш жуда оғир.


Уоррен Баффет

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россиядаги ўзбеклар жамияти ёпилиш арафасида

Россия Федерациясининг Курган вилоятида 2023 йилда ташкил қилинган "Курган - Ўзбекистон дўстлик  жамияти" ёпилиши мумкин. Бу ҳақда URA.RU сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ташкилот асосчи ва раиси Отабек Мақуловга нисбатан Ўзбекистонда жиноят иши қўзғатилган. У одам ўғирлаш ва товламачиликда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, ташкилот ҳеч қандай фаолият олиб бормаяпти. Эҳтимол, У яқин орада "Тошкент", "Замондош" диаспоралари каби якунланади, дейилади хабарда.

Маълумот учун, бу ташкилот Курганда ўзбек фуқаролари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ягона жамият ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда "Leapmotor" машиналарини сотишга рухсат берилди

Хитойнинг "Leapmotor" бренди остидаги енгил автомобилларни Ўзбекистонда сотишга рухсат берилди. Аввалроқ, ушбу бренднинг S16 модели билан боғлиқ техник камчиликлар аниқлангани сабабли, мамлакатда Leapmotor автомобилларини сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

Маълум қилинишича, мутасадди идоралари томонидан олиб борилган текширув ва музокаралар натижасида ушбу муаммолар ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг, ҳукумат Leapmotor автомобилларининг мамлакатда эркин ва муаммосиз сотилишига рухсат берди.

Апрел ойининг бошида халқаро хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги важи билан Ўзбекистонда Leapmotor автомобилларини импорт қилиш тақиқланган эди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан эса Leapmotor автомобиллари хитойлик мутахассислар иштирокида қайта синовдан ўтказиладиган бўлди.

Leapmotor ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, текширувдан ўтказилган Leapmotor автомобили биз томонимиздан юборилмаган, шунингдек текширув шартлари ва танланган автомобилнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас, дея таъкидлаган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Губкин  университетининг Тошкент филиалида уруш пропагандаси олиб борилаётгани айтилди

Москвадаги Губкин нефть ва газ университетининг Тошкент филиалида талабаларга Украина-Россия уруши ҳамда рус ҳарбий қўшинлари ҳақида маърузалар ўқилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда хабар берган Meduza нашри ўзбекистонлик ўқувчисидан келган хатни эълон қилди.

Қуйида унинг ҳикоясини тўлиқ келтирамиз.

"Мен Москвадаги Губкин  университетининг Тошкент филиали талабасиман. Ростини айтсам, уруш бошланганда даҳшатга тушган эдим. Доим Ленин ва «буюк рус шовинизми» ҳақида гапиришарди ва мен буни муболаға деб ўйлардим, лекин энди бу ҳақиқат эканини тушундим. Оиламнинг Украина ҳақида жуда илиқ хотиралари бор, бувим ва бобом ёшликлари Ялта ва Одессада қандай ўтганини айтиб беришган. Бувим бомбардимон видеоларини кўриб, йиғлаб юборди.

Биз, Ўзбекистон фуқароларининг ёш авлодига ҳам уруш таъсир қилди. Энди ҳар ҳафта университетда бизга маърузалар ўқишмоқда, уларда кекса авлод вакили бизга «СВО» («махсус ҳарбий операция» — таржима) ва Россия Федерациясининг жасур қўшинлари ҳақида сўзлаб беради. Мен ҳануз дин ишлари бўйича марказ ходимининг иқтибосини эслайман: «Мен қадимги православ рус маданиятининг ташувчиси сифатида Россия Федерацияси қўшинлари сатанистларга қарши курашаётганини таъкидлайман». Бу — сафсата, бу — бемаънилик. Украинадаги урушга биз — мустақил Ўзбекистон ёшларининг қандай алоқамиз бор?

Мен Украинани фаол қўллаб-қувватлайман, дўстларим Украинани қўллаб-қувватлайди. Биз ҳаммамиз бу жиноий, ахлоққа зид урушга қаршимиз. Соғлом фикрли одамлар ҳар доим ҳар қандай уруш ва зўравонликка қарши. Мен Украина ўз озодлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишига чин дилдан ишонаман. Биз иллюзиялардан йироқмиз, агар Украина мағлубиятга учраса, озодлик ва мустақилликни қўлимизда қурол билан ҳимоя қилишимизга тўғри келишини жуда яхши биламиз."

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Туркия фуқароси мурожаати сабаб “Uzbekistan Airways”га чора кўрилди

Рақобат қўмитасига Туркия фуқароси томонидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпаниясининг Анқара–Тошкент рейсида йўловчининг соғлиги учун муҳим бўлган махсус (глютенсиз) овқат етказиб берилмаганлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, мурожаатда самолёт салонининг санитария-гигиена ҳолати талабга жавоб бермагани – йўловчи ўтирган жойда олдинги рейсдан қолган чиқиндилар мавжудлиги ҳам кўрсатиб ўтилган.

Йўловчи чипта сотиб олиш чоғида ўз соғлиғи билан боғлиқ вазиятни олдиндан авиакомпания билан келишиб олган ва авиакомпания ушбу махсус овқат рейсда таъминланишини кафолатлаган эди. Бироқ, парвоз куни бу талаб бажарилмаган.

Қўмита томонидан “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпаниясига юборилган сўров бўйича хизмат текшируви ўтказилган.

Натижада йўловчи ҳақ эканлиги, махсус овқатни Анқара аэропортидаги кейтеринг хизмати томонидан етказиб берилмаганлиги тасдиқланди.

Натижада, йўловчига етказилган маънавий ва моддий зарарни қоплаш мақсадида авиакомпания томонидан истеъмолчининг кейинги рейсида хизмат кўрсатиш классини бизнес-классга ошириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди ва манфаати ҳимоя қилиниши таъминланди.

Шу билан бирга, самолёт салонидаги санитария-гигиена ҳолати бўйича ҳам масъул ташкилотга қўшимча назорат чоралари ўрнатилиши белгиланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тиббиётимиз ўз оёғи билан борган одамларни ўлдиришга ихтисослашганми?

Давлат тиббиёт ташкилотларида ходимлар ойлиги пастлиги, шу сабаб кўп кадрлар хусусий секторга ишга ўтиб кетаётгани бўйича ҳам эътирозлар билдирилган эди. Бундан ташқари, энг кўп коррупциявий ҳолатлар соғлиқни сақлаш тизимида кузатилган.

Бу ҳолатга президент коррупция мавзуси бўйича ўтказилган йиғилишда эътироз билдирганидан сўнг Антикоррупция раҳбари "тепа"даги муаммоларни четга суриб, майда коррупция ҳолатларини ўрганишга киришиб кетганига ҳам қисман гувоҳи бўлдик.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2162

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент халқаро марафонида рекорд даражадаги иштирокчилар жамланди

Бугун, 13 апрель куни Янги Ўзбекистон боғида “VII Тошкент халқаро марафони” ҳамда “Инсон учун” хайрия югуриш мусобақалари ўтказилди.

Унда спортчилар (42 км, 195 метр), ярим марафон, 10 км ва 3 км масофаларга югуриш бўйича ўзаро беллашди.

ЎзА жами 9000 нафардан ортиқ, 51 давлатдан 1246 нафар хорижлик профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар иштирок этмоқда дея хабар берди.

Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати эса 52 мамлакатдан 11 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашганини хабар қилди. Ташкилотчилардан бўлган Спорт вазирлиги ахборот хизмати эса марафон иштирокчилари дунёнинг 62 та давлатларидан 11 500 дан ортиқ бўлганини айтмоқда. Бу бўйича аниқ маълумот тақдим этилишини сўраб қоламиз.

Бундан ташқари, ғолибларга турли миқдорда пул мукофоти қўйилган. Аммо халқаро даражага эга ушбу мусобақа совриндорлари ким бўлгани ҳақида ҳам маълумот тақдим этилмади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳаёт – велосипед минишга ўхшайди, мувозанатни сақлаш учун доим ҳаракатда бўлишинг даркор.

✍️Алберт Эйнштейн


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Мопед ва скутер учун хайдовчилик гувоҳномаси ва номер талаб қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 апрелдаги 224-сонли қарори билан:

Мопед ва скутерларни бошқариш учун хайдовчилик гувоҳномасини талаб қилиш муддати 2025 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача узайтирилди.

Фойдаланишда бўлган мопед ёки скутерларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш муддати 2025 йилнинг 28 февралидан 30 сентябригача узайтирилди.

Маълумот учун, 2024 йил 8 июлдаги 393-сонли қарорга асосан, 2025 йил 1 мартдан мопед ва скутер бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиниши белгиланган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Самарқанд шаҳрида жамоат транспортида йўлкира нархлари ошди

Самарқанд вилояти ҳокими қарорига кўра, 2025 йил 15 апрелдан бошлаб, Самарқанд шаҳар жамоат транспортида йўлкира нархлари оширилди.

Хабарга кўра, йўловчилар шаҳар ҳудудида йўловчи транспорти - автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун нақд пул орқали амалга оширилганда 3 минг сўм, банк пластик ва ягона транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 2000 сўм қилиб белгиланди.

Қарорга асосан аҳоли, пенсионер ва ногиронлар, талаба ва ўқувчилар ҳамда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун алоҳида тарифлар белгиланди.

Маълумот учун, Самарқандда бунга қадар шаҳар йўловчи транспорти - автобус, электробус ва трамвайларда йўлкира ҳақи нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилганда 2000 сўм, транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 1600 сўм эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2024 йил декабрь ойида жамоат транспортида йўлкира 3000 сўм этиб белгиланди. Электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда эса 1700 сўм. 2025 йил 1 январдан эса автобусларда нақд пул амалиёти бекор қилинди. Унинг ўрнига инфокиоскалардан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш мумкин.

Тошкент шаҳридаги ушбу ўзгаришлар, асосан электрон тўлов тизимини рағбатлантиришга қаратилган дея изоҳ берилган эди. Самарқанддаги йўлкира нархи оширилишида эса, йўловчи транспорти корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини кучайтириш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсад қилингани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Март ойи сўровида ҳам гўшт нархи қимматлашгани айтилмоқда

Март сўровларида нархларида юқори даражада ўсиш кузатилган маҳсулотлар рўйхатида яна гўшт ва сут етакчилик қилган. Сўровларда иштирок этганларнинг 64%и гўшт ва сут нархларининг юқори даражада ўсганини қайд этишган.

Сезилган инфляция 14,3%гача пасайган (-0,8%) Ҳудудлар орасида энг юқори даражада сезилган инфляция пойтахт Тошкентда кузатилган (16,2%).

Аввалроқ, февраль ва март ойларида гўшт нархи қимматлашиш фоизи бўйича хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сунъий интеллект орқали шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Унга кўра, қонунчиликка сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларига оид қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, унда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиш талаби ҳам бўлади.

Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда интернетда тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Депутатлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган фуқароларни профилактик ҳисобга қўйишга қарши чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ялпи Мажлисида бир қанча партия аъзолари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳага эътирозлар билдирди.

Ўзгаришга кўра, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси 1-қисм 4-хатбошиси сифатида янги норма кирган.

Унда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларининг бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга қўйиш амалиёти киритилмоқда.

Бир неча партияларнинг фракцияларига кўра, фуқарога бу ҳолатда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни ўзи катта таъсир чораси бўлиб, янги норма бир томондан фуқарони эркинлигига чеклов ва профилактика инспекторига қўшимча юклама экани билан эътироз билдирди.

Шунингдек кўплаб депутатлар ушбу нормани оғир дея баҳолаб, шу хатбошини олиб ташлаш таклифини берди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Андижон вилоятига ташриф буюрди. Президент аввало модернизация қилинаётган Андижон халқаро аэропортида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

1978 йилда қурилган бу аэропорт замонавий талабларга жавоб бермасди. Биринчи босқичда 3 300 метрли янги учиш-қўниш йўлаги, самолёт тўхташ жойи ва дренаж тизими барпо этилди. Энди Boeing, Airbus каби йирик самолётлар ҳам қабул қилиниши, парвозлар сони 10 баробаргача ошиши мумкин.

Иккинчи босқичда йўловчи терминали янгидан қурилиб, соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсата оладиган бўлади. Йиллик парвозлар сони 584 тадан 3 700 тагача ошиши кўзда тутилмоқда.

Президент самарали бошқарув, арзон ва кўп парвозларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Кадастрдаги узоқ йиллик сарсонгарчиликка нуқта қўйилди

Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор ўз мулкини Давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида бир неча йил давомида ўндан зиёд мурожаат қилган. Бироқ ҳар гал туман Кадастрлар палатаси томонидан аризалар турли баҳоналар билан қайтариб юборилган.

Мурожаат Ваколатли вакил Девони томонидан ўрганилиб, мавжуд муаммоларга аниқ ҳуқуқий баҳо берилди.

Қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, аввалги рад этиш сабабларида кўрсатилмаган янги баҳона билан аризани рад этиш тақиқланган.

Натижада, мурожаатчи ҳужжатлари асосида Давлат хизматлари орқали расмий ариза қайта юборилди ва мулк расман Давлат рўйхатига олинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Road24 ёки Safe Road: давлат отаси кучлилар томондами?

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича жарималар ҳақидаги маълумотлар энди Road24 орқали эмас, фақат “Safe Road YHXX” иловасида тақдим этилади — бу ўзгариш жамоатчилик орасида кенг муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.

Янгиланган илованинг ишламаслиги, маълумотларнинг кўчирилиб янгилик сифатида тақдим этилиши, давлат хизматчилари томонидан рақобатга чеклов қўйилаётгани ҳақида эътирозлар кўпаймоқда.


Батафсил: rost24.uz/uz/news/2167

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

❤️ Eko-aksiya: UZTELEСOM yoshlari bolajonlarga quvonch ulashdi

😊 Yaxshilikning sohibi – qalb, obodlik esa ko‘ngildan boshlanadi, deyishadi. Hayotda shunday qalb egalari borki, ular uchun qilgan har qanday ezgu amaling xayrlidir.

📍 Joriy yilning 13-aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi, “Ekolog” jamoat birlashmasi hamda “O‘zbektelekom” AKning yetakchi yoshlari hamkorligida Toshkent viloyati Zangiota tumanida joylashgan O‘zbekiston Respublikasidagi birinchi bolalar xospisida “Yaxshilik ulash!” ekologik aksiyasi tashkil qilindi.

🟢 Aksiya doirasida Kompaniyaning bir guruh faol va ko‘ngilli yoshlari tomonidan saraton xastaligiga chalingan bolajonlar ishtirokida maxsus hududda gullar ekish va qushlar uchun uychalar yasash ishlari amalga oshirildi.

👍 “O‘zbektelekom” AK Axborot xizmati

Реклама

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олинди

Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида ишлаб келган шахс пул билан қўлга тушди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, А.С. исмли ушбу шахс Судьялар олий мактабида 0.5 ставкада фаолият юритиб келган. У муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 5000 доллар олган вақтда ушланган.

Кенгаш айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Истанбул Бош консулхонаси томонидан сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб уларни алдаш ҳолатлари кўпайгани, ишга жойлаштириш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ватандошларимизни оғир аҳволга солаётгани айтилмоқда.

Ноқонуний меҳнат фаолиятини бошлаш ёки фирибгарлар томонидан алданиш эса турли муаммоларга сабаб бўлади.

Шу сабабли Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома – Иш рухсатномасига (Çalışma İzni) эга бўлишлари сўралди.

Иш излаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (www.migration.uz) ёки лицензияга эга расмий агентликларга мурожаат қилишлари лозим экани таъкидланди.

Аввалроқ, Истанбул Бош консулхонаси ўзбекистонликларни ҳар қандай норозилик намойишлари ва оммавий йиғинлардан узоқроқ бўлишларини сўраб огоҳлантирган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Андижонда 52 та радарни милтиқ билан отиб синдирган "қаҳрамон" аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида фуқаро 52 та радар камерани тош билан уриб синдирди, мазмунидаги видеохабарлар тарқалди. Мазкур хабарга Андижон ИИБ ахборот хизмати аниқлик киритди.

Маълумотларга кўра, фуқаро Андижон шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган 51 дона фото ва видео қайд қилиш камераси ва 1 дона радарга қасддан шикаст етказиш натижасида жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Фуқаро ҳайдовчилар таъбири билан айтилаётган мазкур "қаҳрамонлиги"ни ўзининг пневматик милтиғи билан амалга оширганлиги аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди", – дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Сиз келажагингизни ўзгартира олмайсиз. Аммо одатларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Сизнинг одатларингиз келажагингизни ўзгартиради.


Абдул Калам

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тожикистонда икки бор зилзила содир бўлди

Бугун соат 9:24 атрофида Тожикистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентрда сезилиш кучи: 7 балл. Унинг кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган:

Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км.

Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.

Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.

Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.

Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.

Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.

Сурхондарё вилоятида 2 балл, 367 км.

Шунингдек, Тожикистонда соат 12:14 да ҳам 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Subscribe to a channel