Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot Инстаграм: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/
Парламентда янги бирлашма — “Тараққиёт блоки”
ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” партиялари бирга ишлашга қарор қилди. Улар “Тараққиёт блоки” номли сиёсий бирлашмани тузди. Блок таркибида 93 депутат бор ва бу уни парламентдаги энг катта кучга айлантиради.
Бу қадам билан партиялар Президент олиб бораётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтди. Асосий мақсад — иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, сўз эркинлиги ва миллий манфаатлар учун бирга ҳаракат қилиш.
“Тараққиёт блоки” нималар учун ҳаракат қилади?
• Тадбиркорликка шарт-шароит яратиш
• Сифатли таълим ва тиббиёт
• Сўз эркинлиги ва очиқлик
• Адолатли солиқ ва пенсия тизими
• Халқ фаровонлиги ва хавфсизлиги.
Блок халқ турмушига қандай таъсир қилишини эса вақт кўрсатади.
@Rabbimov_rasmiy
Парламентда сиёсий блок тузилиши кутилмоқда
Бугунги кунда Ўзбекистон парламентида муҳим қизиқ жараёнлар рўй бермоқда. Либерал-демократик партия ва “Миллий тикланиш” демократик партияси ўртасида сиёсий блок тузилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Мазкур музокаралар партиялар дастурий мақсадлари ва фаолият йўналишларидаги умумийликлар асосида олиб борилмоқда.
Блок тузиш ташаббуси — парламентдаги таъсирни кучайтириш, қонун ижодкорлигида янада барқарор позицияни эгаллаш ва умумий сиёсий мақсадларга бирлашиш йўлидаги стратегик қадам сифатида баҳоланмоқда.
Айтиш жоизки, ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” партиялари ҳозирги пайтда Қонунчилик палатасидаги энг йирик фракциялардан ҳисобланади.
Сиёсий блоклар — дунё парламентаризм амалиётида кенг тарқалган тажриба. Улар орқали қонун қабул қилиш жараёнида яхлит ёндашув, фикрлар уйғунлиги ва сиёсий барқарорлик таъминланади. Ўзбекистонда ҳам шундай ёндашувнинг амалга оширилиши қонунчилик жараёнини янада тезкор, мазмунли ва халқ манфаатларига мос қилиши мумкин.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, агар бу сиёсий бирлашув амалга ошса, у парламентда мувозанатни таъминлаб, барқарор сиёсий муҳит шаклланишига хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, халқ вакилларининг иш самарадорлигини оширишга ва давлат сиёсатининг амалий ижросини кучайтиришга олиб келади.
@Rabbimov_rasmiy
Cambridge яна нима бошлади?
Cambridge ўқув маркази 3 май куни тақдим этадиган янги лойиҳа атрофида шов-шув тобора ортмоқда. Маълумотлар ҳали расман очиқланмаган, лекин блогерларнинг қизиқ ва ноодатий тақлифномалар олаётгани интригани янада кучайтиряпти. Янги лойиҳа фарзандининг келажаги учун қайғурадиган ота-оналарни бефарқ қолдирмаслиги айтиляпти.
Энг қизиғи — бу гал иштирокчилар учун ажойиб конкурс ҳам тайёрланган. Тақдимот давомида 15 та совға эълон қилинади, уларнинг орасида турли ваучерлар, китоблар ва гаджетлар бор. Совғалардан бири айнан сизники бўлиши мумкин!
Онлайн тақдимотни ўтказиб юборманг: 3 май, соат 20:00, Янги лойиҳанинг телеграм каналида.Реклама
ЭРТАГА ТОШКЕНТДА ЖОНЛИ УЧРАШУВ
«Фикрат» таҳлилий дастурининг FIKRATONLINE KLUB экспертлари Сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ ва Авазбек Исабоев билан 3-МАЙ куни соат 15:00 да «Либерализм таназзули: Симулякр қопқонида» мавзусида жонли учрашув ташкил қилмоқда. Ушбу тадбирда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан қатнашишингиз мумкин.
💡 Жойлар сони чекланган.
Қўшимча маълумот учун: ➡️ @nurbekgofurov (+998909204978)
Шимолий Кипр ва туркий бирлик: зиддият эмас, тадрижийлик
Шу кунларда Туркияда, Марказий Осиё ва бошқа хорижий ОАВда Шимолий Кипр масаласи долзарб. Баъзилар “Марказий Осиё туркий бирликка риоя қилмади” деган иддаони билдирмоқда. Хўш, бу иддаолар қаердан пайдо бўлди, уларни ким тарқатмоқда? Шимолий Кипр Турк Республикаси қандай пайдо бўлган, бу бўйича БМТ резолюциялари нега савол остига олинади?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Taniqli siyosatshunos Kamoliddin Rabbimov oʻzbek xalqining bugungi holati va yangi nashr etilgan «Sukut inqilobi» kitobi haqida.
Toʻliq video tez orada BOOK.UZ YouTube kanaliga joylanadi!
☎️ +998712300050 | @bookuzbot
📌 Manzil: Chilonzor 8, Qatortol ko'chasi 60
@bookuzbekistan
Сиёсатни иқтисодиётдан, иқтисодиётни сиёсатдан ажратиб бўлмайди.
Asaxiy сиёсий-иқтисодий мавзуда 3та ажойиб китобга чегирма берибди. Биргаликда 199 000 сўм экан.
Бу китобларнинг муаллифлари катта олимлар:
Крестенсон Харвард университети профессори, Робинсон ва Ачемоғлу Нобел совриндорлари, Чарлз Уилан ҳам профессор.
Тавсия қиламан.
Китобларни харид қилиш учун ҳавола
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Рубионинг баёнотига қаралса, АҚШ Украинада тинчликка эришиш интилишларидан совиб, қўлини қўлтиғига уришга тайёр. Парижда эса “мустаҳкам тинчлик” схемалари муҳокамаси давом этмоқда. Лавров Тўқаевнинг ҳудудий яхлитлик ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди. Россия “Толибон”ни реабилитация қилмоқда. Макрон Нетаняҳу билан мулоқотда Фаластинни тан олиш билан таҳдид қилди.
Жорий ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
Жеффри Сакс ҳар доимгидек жуда зўр гапирди, АҚШ ва Исроилнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини очиб берди, БМТнинг Сурия бўйича вакили ҳам эътироз билдира олмади.
Жеффри билан танишиб олдик, Ўзбекистонни –Тошкентни яхши кўришини айтди. Гаплашиб туришга келишдик…
@Rabbimov_rasmiy
Кўп пул топиш — мақсад эмас. Уни тўғри ишлатиш — асосий масала…
Мусулмон одам пулини-молини доим назоратда ушлаши керак!
Пулни беҳуда сарфлаш, ҳашаматга, кераксиз нарсаларга исроф қилиш ҳаром ҳисобланади. Ўрнига, уни фойдали ва ҳалол йўлларга йўналтириш керак.
Қарз масаласи эса жуда оғир. Юртимизда кредит олиш даражаси доим ўсиб боряпти. Қарз инсоннинг эркинлигини чеклайди, унга руҳий оғирлик беради.
Молиявий ҳолатингизни тўғри йўлга солиш учун керак бўлса, мутахассислардан ўрганинг.
Кўпчилик яхши таниган тадбиркор Ҳусан Мамасаидов “Пулни бошқариш илми” мавзусида 2 кунлик БEПУЛ онлайн дарс ўтиб бераётган эканлар.
Бироз вақтингизни ажратиб, шахсий молиянгизни назорат қилиш бўйича керакли билимларни ўрганиб олинг
Дарсда иштирок этиш учун дарс бўлиб ўтадиган ёпиқ телеграм каналга қўшилиб олиш керак экан:
/channel/+76c_daDVQYoyNWEy
/channel/+76c_daDVQYoyNWEy
/channel/+76c_daDVQYoyNWEy
“Геосиёсат” мулоқоти. Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг
Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурининг бу галги сонида сиёсатшунослар Фарҳод Каримов ва Камолиддин Раббимов жонли эфирда геосиёсий жараёнлар ҳақида томошабинлардан келиб тушган саволларга жавоб беришади.
Саволларингизни YouTube'даги эфир саҳифасининг изоҳлар қисмида ёзиб қолдиришингиз мумкин. Мулоқот соат 13:15 да бошланади.
📹 ЖОНЛИ ЭФИРДАГИ МУЛОҚОТ
Айни пайтда "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитида иштирокчи делегациялар раҳбарлари кун тартиби юзасидан сўзга чиқмоқда.
@Rabbimov_rasmiy
Макроннинг баёноти: “энг ёмони” нима?
Европа Украина бўйича мутлақо ёлғиз ҳаракат қилишга тайёр бўлиши керак, биз энг яхшисига умид қиламиз ва энг ёмонига тайёрланамиз, деди Франция президенти Эммануэл Макрон Киевни қўллаш бўйича “кўнгиллилар коалицияси”нинг Париж саммитида. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов, Ойбек Сирожов ва Шуҳрат Расул Европанинг АҚШдан алоҳида қутбга айланишга интилишини муҳокама қилди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
⚡️ Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади – Президент қарори
@Rabbimov_rasmiy
Россиянинг геосиёсий тафаккурида Ўзбекистоннинг аҳамияти
@Rabbimov_rasmiy
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
СССР Иккинчи жаҳон урушини бевосита бошлаган босқинчи давлат эди. Марказий Осиё халқлари эса Европадаги қирғинбаротга мажбуран, ўз эркига зид равишда тортилган. Бу уруш зўравон совет мафкурасини легитимлаштириб, миллий мустақиллигимизни бир неча ўн йилга кечиктирди. Шу маънода, Ўзбекистон учун 9 май – урушда ҳалок бўлган ярим миллион ватандошни хотирлаш ва бугунги тинчликни қадрлаш куни.
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Трамп урушни 100 кунда тугатолмади. Унда “Б” режа борми? — Геосиёсий ҳафта таҳлили
КХДР аскарларининг урушдаги иштироки расман тан олинди. Путин ўт очишни 3 кунга тўхтатмоқчи. Трампнинг илк 100 кунлиги кескин қарорлар билан эсда қолди. АҚШ-Украина ресурс битими ниҳоят имзоланди. Исроил друзлар сабаб Сурияда фаоллашди.
Жорий ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Иккинчи жаҳон урушидан кейин, инсоният урушлар борасида жуда жиддий хулосалар қилган, уруш олови билан ўйнашмасликка қасам ичган эди. Лекин мана, орадан 80 йил ўтиб, жаҳон ОАВда яна урушлар билан боғлиқ хабарлар одатий ҳолга айланиб қолди. Уруш борасидаги глобал сиёсий тафаккур ўзгарди. Энди урушлар ташқи таҳдидга қарши эмас, кўпроқ ички сиёсий мақсадларга қаратилмоқда, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz’даги колонкасида.
Тўлиқ кўриш учун
Франция Фаластинни тан олмоқчи. Бу нимани ўзгартиради?
“Фаластинни тан олиш бир вақтнинг ўзида Исроилни босқинчи сифатида расмийлаштириш дегани. Франциянинг позицияси ўзгариши кейинчалик Европа Иттифоқининг ҳам позицияси ўзгаришини англатади. Германия ва Англия ҳам шу позицияга ўтса, Исроилни деб АҚШнинг бир ўзи яккаланиб қолади”, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
📹 Тўлиқ видео: “Геосиёсат” ҳафталиги
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Рубионинг баёнотига қаралса, АҚШ Украинада тинчликка эришиш интилишларидан совиб, қўлини қўлтиғига уришга тайёр. Парижда эса “мустаҳкам тинчлик” схемалари муҳокамаси давом этмоқда. Лавров Тўқаевнинг ҳудудий яхлитлик ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди. Россия “Толибон”ни реабилитация қилмоқда. Макрон Нетаняҳу билан мулоқотда Фаластинни тан олиш билан таҳдид қилди.
Жорий ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📹👉 Томоша қилинг
@Rabbimov_rasmiy
Кўп қутбли дунёда – Туркия ва туркий бирлик
11-13 апрел кунлари Туркиянинг Анталя шаҳрида тўртинчи Дипломатик форум бўлиб ўтди. “Бўлинган дунёда дипломатия” номи остида ўтган анжуманда 21 та давлат раҳбари, 40 дан ортиқ ташқи ишлар вазирлари, 70 дан ортиқ давлатнинг юқори мартабали мулозимлари қатнашди.
Форумни бевосита кузатган сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида сиёсий тадбир қандай ўтгани, муҳокама қилинган мавзулар ва Туркиянинг Марказий Осиё учун аҳамияти ҳақида сўз юритади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Сергей Лавровга қизиқиш жуда катта бўлди, залга одам сиғмади. Кўпчилик тик турди, хавфсизлик жуда кучли бўлди.
Лекин Лавров янги гап айтмади, ҳар доимги гаплар: Украина - нацистлар, фашистлар; Америка кучаниб турган эди, Трамп Американи нормал холатга қайтармоқчи ва ҳ.к.
Лекин, Лавровни айтишича, Уиткоф “Нега Украинани Берлин каби бўлиб олмаймиз?” деган эмиш. Бу конференция билан бўлиб дунё хабарларини жиддий кузата олмадим…
@Rabbimov_rasmiy
Анталия Дипломатик Форумининг биринчи куни тугади, жуда қизиқ чиқишлар ҳам бўлди, ўта стандарт нутқлар ҳам бўлди.
@Rabbimov_rasmiy
Туркиянинг Анталиясидаман. Эртага, 11-13 апрель кунлари Анталия Дипломатик Форуми бўлади. Форумга йигирмадан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 40дан ортиқ ташқи ишлар вазирлари, етмишдан ортиқ вазирлар ва юқори давлат мулозимлари келади, жами 140 дан ортиқ давлатдан сиёсатчилар, экспертлар, ОАВ вакиллари иштирок этади.
Эрдоған, Индонезея Президенти Субианто, Илҳом Алиев, Виктор Орбан, Сергей Лавров, Ахмад Аш-Шариъа ва бошқалар панелларда нутқ сўзлашади. Ўзбекистондан Сенат Раиси ўринбосари Содиқ Сафоев келиши айтилган. Анталия ёнидаги Белек шаҳарчасида хавфсизлик кучайтирилган. Анталия Форуми – геосиёсатда катта ўйинчи бўлган Туркиядаги, балки энг йирик ҳалқаро йиғин бўлса керак. Шу кунларда кўплаб ёзишиб юрган ва ҳали алоқалар бўлмаган экспертлар билан кўришиб, танишиш ниятидаман.
@Rabbimov_rasmiy
Сабри тугаётган Трамп, бемисл божлар ва Самарқанд саммити
Россияни ён беришга кўндиролмаган AҚШ тезкор сулҳдан умидини узди. Трамп “аламини” тарифлардан олди ва бутун дунёга савдо уруши очди. Зеленский эса Путинни рози қилишнинг йўлини айтди. Хитой Тайван атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади. Франсияда Ле Пен ўйиндан чиқди. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё етакчилари илк марта бир стол атрофига тўпланди.
Жорий ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Кун.узънинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📹👉 ЖОНЛИ ЭФИР
@Rabbimov_rasmiy
Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи: ҳамкорликка ундаётган омиллар нима?
Марказий Осиё давлатлари Сталин замонидан қолган чегара масалаларини ниҳоят ҳал қилиб олди. Ва энди халқаро майдонда янада жипсроқ бўлиб ҳаракат қилиш пайти келди. Бу бирдамлик жорий ҳафта Самарқандда ўтадиган биринчи Марказий Осиё — Евроиттифоқ саммитида яна бир бор ўз аксини топиши кутилмоқда. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида бу икки минтақа нима учун бир-бирига эҳтиёжманд экани ҳақида сўз юритди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
“Геосиёсат” мулоқоти. Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг
Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури экспертлари Камолиддин Раббимов ва Шуҳрат Расул бу гал жонли эфирда халқаро майдонда кечаётган жараёнлар ҳақида фақат томошабинлардан келиб тушган саволларга жавоб беришади.
Саволларингизни YouTube'даги эфир саҳифасининг изоҳлар қисмида ҳозирдан ёзиб қолдиришингиз ёки бевосита эфир вақтида чат орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Мулоқот 26 март соат 14:00да бошланади.
📹 YouTube'даги эфир саҳифаси
«Агар Туркия Евроиттифоққа қўшиладиган бўлса, Ғарб цивилизацияси ўзгариб кетиши мумкин» —Камолиддин Раббимов
Сиёсатшунос ҳозирда Европа парламентидаги энг катта фракция Германияники экани, агар Туркия ташкилотга кирадиган бўлса, энг катта фракция Туркияники бўлиб қолиши, унинг фракциясининг ярми эса исломий Адолат ва тараққиёт партияси депутатларидан иборат бўлишига эътибор қаратди.
📹 👉 https://kun.uz/kr/47649501
@Rabbimov_rasmiy