Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot Инстаграм: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/
Миср ва Туркия ўртасидаги зиддият
@Rabbimov_rasmiy
Миср президенти 12 йил ичида илк марта Туркияга ташриф буюрди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар 2013 йилда ёмонлашган, ўшанда авторитар генерал Абдулфаттоҳ ас-Сиси демократ президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан йиқитган эди. Мавзу борасида “Геосиёсат”да таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Азамат Шарипов сўз юритади.
👉 Томоша қилинг 👈
@Rabbimov_rasmiy
Инстаграмдаги расмий саҳифамизга обуна бўлинг:
Манзил: http://instagram.com/kamoliddin_m_rabbimov/
Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.
Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.
Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.
— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
@Rabbimov_rasmiy
Устозлар диққатига!
Ўз устида тинимсиз ишлаш билан бирга ўқувчилар қалбидан алоҳида жой олишни мақсад қилган КАМ СОНЛИ педагоглардан бўлсангиз — @Ustoz_kundaligi канали айнан сиз учун.
Каналда:
• Халқаро мактаб устозининг шахсий фикр ва тажрибалари;
• Педагогикага оид машҳур китоблар таржималари;
• Илғор педагог мутахассислар билан турли мавзуда аудиочатлар бериб борилади.
Ҳозироқ обуна бўлинг ва педагогик кўникмаларингизни ривожлантиринг!
Канал манзили:👉/channel/+Yc1Hqn5b0BZiYTY6
@Rabbimov_rasmiy
Кеча, 27-август куни кутубхонамга мен учун қимматли китоб қўшилди. Ҳурматли Устозимиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, сиёсатшунос олим Муқимжон ака Қирғизбоев ўзининг кўп йиллик меҳнати самараси бўлмиш “СИЁСАТШУНОСЛИК” китобини совға қилди. Китоб 500 бетдан ошади, вазни сал кам бир кило келади.
Китобда сиёсий тушунчалар, жараёнлар, тизимлар, институтлар, дунё сиёсати ва Ўзбекистон ҳақида батафсил бўлимлар берилган. Сиёсатга қизиқадиган дўстларимизга, сиёсатшуносликни ўрганаётган ёшларимизга тавсия қиламан! Китоб кирил ва лотин ёзувларида чиққан. Ҳадемай, китоб дўконларига ҳам чиқиб қолади. Китоблар сони чекланган!
Умуман, имкон бўлганда, кутубхонамдаги янги хорижий ва миллий китобларни таништириш ниятим бор. Мен учун жуда ҳурматли бўлган кўплаб мутафаккирлар, адиблар, тадқиқотчи-олимларнинг қимматли китоблари кутубхонамда ўрин олган. Мен бу китобларни таништиришдан хурсанд бўламан.
@Rabbimov_rasmiy
WOSCU ХАЛҚАРО КОНГРЕССИ: ОЛИМЛАР УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ЧАҚИРИШДИ
Самарқанддаги Конгресслар марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) VIII Халқаро конгрессининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Дунёнинг 35 давлатидан 300 дан ортиқ иштирокчи Самарқанд декларациясини қабул қилишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига анъанавий Мурожаатнома билан чиқишди.
Тадқиқотчилар Шавкат Мирзиёевга жорий йил 24 август куни бўлиб ўтган “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” VIII Халқаро конгрессининг очилиши муносабати билан иштирокчиларга йўллаган табриги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг самимий муносабати "Уларни янги кашфиётлар ва ютуқларга илҳомлантираётгани”ни таъкидладилар.
“Биз, ҳамфикрларингиз сифатида Янги Ўзбекистонда “Учинчи Ренессанс” деб ном олаётган барча жабҳаларда, жумладан, таълим, фан, маданият ва маърифатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Янги Ўзбекистон илм-фан ва таълим марказларидан бири сифатида тобора жаҳон миқёсида шуҳрат қозонмоқда. Юксак маънавият, таълим-тарбия, шунингдек, мамлакат маданий меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш давлатнинг барқарор ривожланиши ва фаровон келажак барпо этишининг гаровидир, деган фикрингизга тўлиқ қўшиламиз”, – дейилади мурожаатда.
Эркинлик ва озодлик ўртасидаги фарқ *
Эркинлик масаласи сиёсат фалсафасида алоҳида ўрин тутади. Эркинликни ифодалаш учун рус тилида “Свобода”, француз тилида “Liberté”, араб тилида “hurriya” сўзлари ишлатилади. Дунёни кўплаб тилларида эркинликни ифодалаш учун асосан битта сўз ишлатилади. Лекин инглиз тили бундан мустасно. Инглиз тилида икки сўз мавжуд: “freedom” ва “liberty”. Ўзбек тилида ҳам икки сўз мавжуд: “эркинлик” ва “озодлик”. Лекин ўзбекистон сиёсий тафаккури, сиёсатшунослик ва тилшунослик унчалик ривожланмагани учун, бу икки сўз ўртасидаги фарқ ҳалигача тизимли ёритилмаган.
Юқорида келтирилган инглиз тилидаги сўзлар орасида концептуал фарқ бор. Liberty – бу ташқи назорат томонидан одамга тақдим қилинган озодлик. Яъни, сиз назорат остида эдингиз, ва сизни назорат қилиб турган субъект сизни устингиздаги назоратни бекор қилди, ва энди сиз тўлалигича эркинсиз. Freedom – бу одамни ўзи ташқи назоратни енгиши, ва натижада ўзини эркига тўлалигича эришишидир. Яъни, сизни назорат қилиб турган томон сизга эркинлик бермайди, лекин ўз ҳаракатларингиз натижасида, сиз ўзингиз ўша назоратни енгасиз, қутиласиз ва эркинликка эришасиз.
Энди, ўзбек тилидаги “эркинлик” ва “озодлик” сўзларига юкланган ва жамият истимолида кузатилган йўналишларни кўриш мумкин. Қамоқдан чиқарилаётган одамга нисбатан “озод қилинсин” дейилади, “эркин қилинсин” дейилмайди. Ёки, одамлар “эрким ўзимни қўлида, билганимни қиламан” дейди. “Мен озодман” деганида, янги вазият назарда тутилади, ва у эндигина нимадандир озод бўлганлиги англанади.
Демак, ташқи назорат томонидан берилган хурриятга “озодлик” дейиш мумкин. Инсон ўз интилишлари натижасида, ташқи назоратни енгиб, қўлга киритилган ёки ташқи назоратдан доим ҳоли бўлган ҳолатга нисбатан “эркинлик” сўзи мос келади.
* Такрорий пост, 2018 йил ёзилган
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон ва Озарбайжон – Иттифоқчи давлатлар бўлишди. Бу – ишончли алоқаларнинг, давлатлараро боғлиқликнинг энг юқори нуқтаси. Озарбайжон – Ўзбекистоннинг тўртинчи иттифоқчи давлати бўлди. Унга қадар, Ўзбекистоннинг иттифоқчи давлатлари бўлиб, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Тожикистон республикалари эътироф этилган эди. Биринчи маъмурият даврида, 1991-2016 йиллар мобайнида Ўзбекистон фақат битта давлатни иттифоқчи деб тан олди: Россия Федерацияси. У ҳам бўлса, 2005 йилда юз берди. Айнан ўша 2005 йилда Ўзбекистоннинг стратегик ресурслари Россия қўлига ўтди, расмий Тошкент ОДКБга қайтди, Россия билан «Иттифоқчи» бўлиб, геосиёсий ва геоиқтисодий ташаббусни бой берган эди.
Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон билан иттифоқчилик муносабатлари эса, иккинчи маъмурият даврида, кейинги уч йилда юз беряпти. Иккита маъмуриятдаги «иттифоқчилик» мазмуни ва моҳиятидаги фарқ жуда катта. Иттифоқчилик муносабатлари – геосиёсий зиддиятларда жуда катта аҳамиятга эга. Агар Ўзбекистон Россия билан иттифоқчиликни «оғир зарурат» фонида, тактик мақсадларда амалга оширган бўлса, бошқа давлатлар билан иттифоқчилик – фундаментал ўзлик ва стратегик мақсадларда амалга оширилди. Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон билан иттифоқчиликка киришар экан, Ўзбекистон ўзининг туркий ва мусулмон ўзлигини урғуламоқда, тарихий илдизларини эътироф этмоқда, ташқи таҳдид ва зиддиятларни назарда тутмоқда, интеграция учун замин яратмоқда.
Келажакда, Ўзбекистоннинг иттифоқчилари сафи, албатта, кенгайиб бориши кутилади. Туркия – Ўзбекистоннинг том маънодаги стратегик иттифоқчиси, фақат буни расмийлаштириш ва ҳар қандай сиёсий обу-ҳавога қарамасдан бу боғлиқни ушлаб туриш, ривожлантириш вазифаси турибди. Тарихий хотирада Қирғизистон билан оғриқли нуқталар бор. Лекин, ўтмишдаги қора кунлар такрорланмаслиги учун ҳам, ўзаро алоқалар янада мустаҳкам бўлиши керак. Туркманистон ҳозирча ўзини «алоҳида» ҳис қилишни афзал кўради. Лекин, келажакда Туркманистон минтақага, ўзликка қайтади. Ва ўша пайтда иттифоқчилик муносабатлари кун тартибига чиқади. Келажакда, Жанубий Корея, Япония, Покистон, Эрон, Саудия Арабистони, Қатар ва яна бошқа давлатлар – потенциал иттифоқчилар деб кўрилиши мумкин.
@Rabbimov_rasmiy
II Жаҳон урушидан бери илк бор Россия ҳудуди хорижий босқин остида.
Украина армияси ўтган икки ҳафта ичида Россиянинг Курск вилоятида 1263 кв. км.дан ортиқ ҳудудни ва 90 дан ортиқ аҳоли пунктини эгаллаб олибди.
АҚШ Украинага ўз қуроллари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди. Россия қандай жавоб бериши ҳали номаълум.
Батафсил ва тўлиқроқ маълумотларни Gorizont каналидан ўқиб боришиз мумкин.
Аъзо бўлиш: 👉 /channel/gorizont_uz
ФИКРАТ КЛУБ ЭКСПЕРТЛАРИ БИЛАН ЖОНЛИ УЧРАШУВ
📌 «Фикрат» таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан FIKRAT KLUB экспертлари: сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ ва Камолиддин Раббимов, тарихчилар Ғайбулла Бобоёров ва Ихтиёр Эсонов, халқаро иқтисодчи Шуҳрат Расул билан 24 август куни соат 14:00 да жонли учрашув ташкил қилмоқдамиз.
❗️Жойлар чекланган.
Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978
@Rabbimov_rasmiy
Dunyoni o‘z nigohingizda kashf etish va yangi tajribalar qilishga tayyormisiz? 🛫
➖ Sayohatni sevsangiz;
➖ Uni to‘g‘ri rejalashtirishni istasangiz;
➖ Chet elda o‘qish va yashashga oid qiziqarli maslahatlar kerak bo‘lsa;
➖ Turli davlatlarning turli lokatsiyalari bilan tanishishni xohlasangiz, unda ushbu kanalga obuna bo‘lib qo‘ying!
Bu safar 6 ta davlatga sayohat qilamiz! Bular:
1. Birlashgan Arab Amirliklari 🇦🇪
2. Fransiya 🇫🇷
3. Ispaniya 🇪🇸
4. Portugaliya 🇵🇹
5. Shvetsariya🇨🇭
6. Angliya 🏴
✈️ Turfa tillarda gaplashuvchi mamlakatlar madaniyatini, sayohatga mos joylarini bilish uchun sahifamizni kuzating. Bu sahifada sizni ajoyib layfhaklar, to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirlar, sayohatga asqotadigan maslahatlar sizni kutmoqda!
📱@Ismailsharif114 blogi bilan safar oldidan tayyorlanib oling! 🔥
Bahslashishni toʻxtatib birlashaylik
@Hamid_Sodiq
Ўзбекистон делегацияси Париждан қайтиб келди
Чемпионлар аэропортда тантанали кутиб олинмоқда.
Рус тилида “держава” деган сўз бор. Бу сўз, ўзбек тилида, вазиятга қараб ҳар хил таржима қилинади. Содда қилиб айтганда, “қудратли давлат” деб таржима қилиш мумкин. Бу атама – нисбий тушунча. Яъни, барча давлатларга нисбатан ишлатиб бўлмайди. Чунки, давлатларнинг қудрати бир-биридан фарқ қилади: баъзилари қудратлироқ, бошқалари заифроқ.
Ўзбекистонни “спорт соҳасидаги қудратли давлат” (спортивная держава) деб аташ мумкин. Ўтган сафарги ва олдинги олимпиада ўйинларида ҳам, Ўзбекистон – Марказий Осиёда, туркий ва мусулмон дунёсидаги энг катта ютуқларга эришган давлат бўлганди. Бу рекордни Ўзбекистон спортчилари Парижда янгилади. Дунёда 13 ўрин! Катта муваффақият.
Ўзбекистон жамияти ва давлатида кучли ижтимоий энергия ва ўзига ишонч бор: демографик шиддатли ўсиш, улкан қурилишлар, уй-жой нархларининг юқорилиги, иқтисодий қизиш, минтақавий фаоллик ва салоҳият, геосиёсий вазн ва вазминлик...
Одамлар билан суҳбатда, урфга кўра, вазиятдан нолиш кўпроқ бўлса-да, лекин ижтимоий тафаккурда анча катта захирадаги оптимизм бор. Тўғри, ижтимоий тафовутлашув каттагина. Фарқ янада ошиб бормоқда. Лекин, миллатнинг руҳиятида келажакка ишонч кучли, чунки миллат Худога ишонади. Йигирма йил олдин ҳамма тўйхона қурар эди, ҳозир миллат ўз фарзандларини ўқитмоқда. Ўқув марказлари ва олий таълим – миллий модага кирган. Бу – келажакка интилиш ва оптимизм ифодаси.
Спортдаги ютуқлар миллатни руҳлантиради. Имкон излаган – имкон топиши мумкинлигини кўрсатади. Мана шундай интилишлар бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилса, албатта ўз самарасини беришига далолат қилади. Бу давлат ва миллат, агар интилса - сиёсий плюрализм, инклюзив иқтисодиёт, ҳуқуқий давлатчилик шакллантира олиши мумкинлигига ишора қилади.
@Rabbimov_rasmiy
ДХХ раиси ўтган ҳафта Тошкентдаги конференсияда сўзлаган нутқида ШҲТга аъзо давлатларни “Хуросон вилояти”га қарши курашда Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирган эди. Kun.uz қўшни мамлакатдаги сиёсий ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга доир саволлар билан афғоншунос Ҳамза Болтаев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни студияга таклиф этди.
👉 Томоша қилинг 👈
@Rabbimov_rasmiy
Муҳим мавзуда малакали эксперт билан суҳбат бўлибди. Кўришни тавсия қиламан.
«Олий маълумотли бўлиш эйфорияси университетларни жамоат кутубхоналарига айлантириб юбормоқда» — эксперт
Саноқли кунлардан сўнг янги ўқув йили бошланади. Талаба ва ўқувчилар ОТМ ҳамда мактаблар бағрига қайтади. Таълим бўйича халқаро эксперт Азамат Акбаровнинг фикрича, Ўзбекистонда ҳамма олий маълумотли бўлиши керак деган тенденция кучайиб бормоқда. Бу эса келажакда олий маълумотли ишсизлар армиясини пайдо қилиши мумкин. Университетларнинг эса бу кетишда жамоат кутубхоналаридан фарқи қолмайди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
@Rabbimov_rasmiy
Хитой бошқа мамлакатга қарз эвазига нима талаб қилади?
@Rabbimov_rasmiy
Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта хорижий давлат қўшинлари Россия ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олди. Хўш, Украинанинг Курскка ҳужуми урушнинг боришига қандай таъсир қилмоқда? Kun.uz «Геосиёсат» дастурида бу ҳақдаги саволлар билан сиёсий таҳлилчиларга юзланди.
Видеони тўлиқ томоша қилиш
@Rabbimov_rasmiy
Хитой–Марказий Осиё муносабатлари. Нозик мавзуда сиёсатшунослар баҳси
Марказий Осиёга қўшни Хитой глобал қудрат марказига айлангани – минтақамиз учун катта иқтисодий имконият, шу билан бирга, ХХРнинг авторитар табиати жиддий сиёсий рискларни ҳам кун тартибига чиқаради. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури навбатдаги сонида МО–ХХР муносабатларининг нозик жиҳатлари таҳлилчилар ўртасида таҳлил ва баҳс объектига айланди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг хорижда филиалларини очиш таклиф этилди
Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Буюк аждодлар мероси - III Ренессанс асоси» VIII халқаро Конгресси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги Конгресс Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Тадбир давомида ушбу марказнинг хорижда ҳам филиалларини очиш таклиф этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу йилги Конгрессда 35 давлатдан 300га яқин олим иштирок этмоқда. Улар орасида 15та академик, 103та фан доктори, шунингдек, турли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, музей ва кутубхоналар ходимлари ҳам қатнашмоқда.
1️⃣ КУН ҚОЛДИ
ФИКРАТ КЛУБ ЭКСПЕРТЛАРИ БИЛАН ЖОНЛИ УЧРАШУВ
🎙 “Фикрат” таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан ФИКРАТ КЛУБ экспертлари Сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ ва Камолиддин Раббимов тарихчилар Ғайбулла Бобоёров ва Ихтиёр Эсонов, халқаро иқтисодчи Шуҳрат Расул билан 24-август куни соат 14:00 да жонли учрашув ташкил қилмоқдамиз.
🪑Диққат! Жойлар чекланган.
Талабалар, нафақадагилар ва аёлларга 50 минг сўмдан, бошқаларга 100 минг сўмдан.
Клуб аъзоларига текин
Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978
@Rabbimov_rasmiy
Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта хорижий давлат қўшинлари Россия ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олди. Хўш, Украинанинг Курскка ҳужуми урушнинг боришига қандай таъсир қилмоқда? Kun.uz «Геосиёсат» дастурида бу ҳақдаги саволлар билан сиёсий таҳлилчиларга юзланди.
Видеони тўлиқ томоша қилиш
@Rabbimov_rasmiy
Нетаняҳу, Эрон ва АҚШ: Яқин Шарқда катта уруш муқаррарми?
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгандан сўнг Эроннинг Жамкарон масжиди гумбазига “қизил қасос байроғи” кўтарилган эди. Шундан буён глобал ҳамжамият нигоҳи Эроннинг Исроилга жавоб беришини кутяпти.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
“Толибон” ҳокимиятининг 3 йили – экспертлар нигоҳида
АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши билан, 2021 йилнинг 15 август куни Афғонистоннинг деярли бутун ҳудуди “Толибон” назоратига ўтганди. Хўш, орадан 3 йил ўтиб, толиблар ҳукмронлиги ҳақида қандай хулосалар қилиш мумкин? Kun.uz бу борадаги саволлар билан сиёсий таҳлилчиларга мурожаат қилди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy
Қизиқ бурилиш. Украина Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган. 28та аҳоли пунктини эгаллаган. Буни Россия мутлақ кутмаган эди. Кейинги бир йилдан ортиқ вақтда ташаббус Россия тарафида эди.
Энди, ташаббус Украина томонида. Чунки, Россия Украина ҳудудига бостириб кирган ва катта ерларни эгаллаган бўлса, энди Украина ҳам Россиянинг ҳудудига бостириб кирди. Украина фронтидаги ўйин бироз ўзгарди. Лекин, Украина Курск ерларини қанча вақт ушлаб тура олади – бу номаълум.
Украина Россия билан музокараларга янги «далил» қўшди: «Ерларингни қайтариб олмоқчимисан? Унга менинг ерларимни бер! Алмашамиз!» Унга қадар Украина Россияга ҳеч нарса таклиф қила олмасди. Энди таклиф қила олади. Бундай таклифдан Россия хурсанд бўлиши керак. Чунки, энди Россиянинг қўли қуруқ қолмайди,
@Rabbimov_rasmiy
Ўзбекистонда ўқув марказлари ва ОТМлар миллий модага айлангани ҳақида айтилганда, Cambridge ўқув марказини алоҳида таъкидлаш керак.
Яқинда Президент ёшлар билан учрашувда ушбу ўқув марказининг асосчиси Жаҳонгир Пўлатовнинг сўнгги йиллардаги ютуқларини эътироф этган эди.
Ҳозирги пайтда Cambridge’нинг 13 та филиалида 10 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқув марказининг йиллик даромад айланмаси эса 10 миллиард сўмдан ошган.
Бу натижаларнинг барчасига сўнгги ўн йилликда эришилган. Cambridge кейинги декада учун ҳам юқори мақсадларни кўзламоқда.
Хусусан, ўқув марказлари ичида илк бор Cambridge томонидан халқаро имтиҳон тизимига ўтилди. Бу эндиликда Cambridge ўқув маркази тақдим этадиган тил сертификатлари ҳам IELTS ва бошқа халқаро сертификатлар сингари хорижий олийгоҳларга киришда тан олинишини англатади.
Мамлакат халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлиши ва инсон капиталини ривожлантириш орқали ички фаровонликни таъминлаши учун таълимга эътиборни кучайтириш зарур.
Cambridge’да тил ўрганиш истагидагилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Реклама
Нетаняҳу, Эрон ва АҚШ: Яқин Шарқда катта уруш муқаррарми?
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгандан сўнг Эроннинг Жамкарон масжиди гумбазига “қизил қасос байроғи” кўтарилган эди. Шундан буён глобал ҳамжамият нигоҳи Эроннинг Исроилга жавоб беришини кутяпти.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
@Rabbimov_rasmiy