Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
❗️Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов ва Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, ўринбосар О.Омонов рақамлаштириш соҳасида 6 ой ичида сезиларли ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида расман огоҳлантирилди.
👉 @r_kusherbayev
Фарғона водийси тамаки контрабандасининг асосий ўчоғига айланмоқда
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси 9,6% ни ташкил этаётган бир пайтда, Фарғона водийси контрабанданинг асосий маркази бўлиб қолмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, водийда ноқонуний сигарет савдоси юқорилигича қолмоқда – ҳар бешинчи сигарет ноқонуний йўл билан сотилади.
2024 йилда Фарғона водийсида ноқонуний сигаретлар улуши 35% ни ташкил этди. Экспертларнинг баҳолашича, бу 2024 йилда Фарғона водийсида қарийб 700 миллион дона ноқонуний сигарет сотилганини англатади. Бунинг натижасида, фақатгина Фарғона водийсидаги ноқонуний сигарет савдоси сабабли давлат бюджети 250 миллиард сўмга яқин маблағдан маҳрум бўлган. Таққослаш учун, ушбу маблағга водийнинг ҳар бир вилоятида замонавий диагностика марказларини қуриш, ўнлаб мактабларни таъмирлаш ёки кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин эди, бу эса минглаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга хизмат қиларди. Қолаверса, 2024 йилдаги бюджетлараро трансфертлар маълумотларига кўра, Фарғона водийсининг уч вилояти харажатлари даромадларидан 6 триллион сўмга ортиқ бўлган ва бу фарқ бюджетлараро трансфертлар орқали қопланган. Демак, ноқонуний савдога қарши курашни кучайтириш орқали ушбу дефицитни сезиларли даражада қисқартириш мумкин эди.
Агар бу ҳолатга қарши кескин чоралар кўрилмаса, Фарғона водийсининг иқтисодий ривожланиши секинлашиб, аҳолининг турмуш даражаси пасайиши мумкин. Давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигида зудлик билан чоралар кўриш, Фарғона водийсидаги вазиятни алоҳида назоратга олиш зарур.
👉 @r_kusherbayev
❗️TENGE BANK реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди
Raqobat қўмитаси “TENGE 24” орқали берилган онлайн микроқарзлар рекламасида муҳим шартлар — фоиз, муддат ва сумма кўрсатилмаганини аниқлади.
Натижада банкка нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўлланилди ва қонунбузилишни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда сиртқи таълимга қабул тўхтатилади
2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди.
👉 @r_kusherbayev
🏦 Аёлларга имконият бериш – жамият тараққиётининг муҳим омилидир!
Ҳар бир аёл ўз ишини бошлаш, орзуларини рўёбга чиқариш учун ишончга ва кўмакка муҳтождир. Бу йўлда молиявий қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти катта.
Халқ банки бу борада ташаббус кўрсатиб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ҳисса қўшиб келмоқда.
Жумладан, ҳунарманд Маржан Дусалиеванинг узоқ йиллик орзуси Халқ банкининг молиявий кўмаги билан рўёбга чиқди. У анъанавий кўрпачаларни замонавий кўринишда ишлаб чиқариш ва кенг намойиш этиш мақсадида "Korpe" бренди остида махсус ҳунармандчилик марказини очди. Ушбу марказнинг очилиш тадбири яқинда Халқ банки ва «Hamroh» компанияси кўмаги билан ўтказилди.
Бундай лойиҳалар мамлакатимиздаги бошқа аёлларга ҳам ўрнак ва илҳом манбаи бўлади, деб ишонамиз.
Манба
👉 @r_kusherbayev
❗️Сурхондарёда 3 ёшли қизча пичоқлаб ўлдирилди
1 май куни Денов туманида руҳий хасталиклар диспансерида рўйхатда турган аёл ҳеч қандай сабабсиз 3 ёшли қизалоққа ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳатлари етказди. Қизалоқ шифохонада вафот этди.
Бош прокуратурага кўра, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан иш қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда ерости сувларига қудуқни рухсатсиз бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади — бундай ҳолатда жарима белгиланади. Аммо жисмоний шахслар ўз шахсий эҳтиёжлари учун сувдан умумий фойдаланиши бундан мустасно.
👉 @r_kusherbayev
“Тинчлик” метро бекати яқинидаги 1,5 гектар ерда Замонавий таълим имкониятларига эга янги мактаб — Jahon School очилди
Cambridge ўқув марказининг янги лойиҳаси Jahon School Тошкентда иш бошлайди. Мактабда 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчиларга замонавий ва илғор таълим берилади.
Jahon School’да ўқув жараёни Япония ва Жанубий Корея таълим тизими ютуқларига асосланган. Бундан ташқари, мактабда 11 йиллик SKILLDEV дастури ҳам амалга оширилади, бу эса ўқувчиларга ўқишни чуқурлаштиришга ёрдам беради. Мактабда ҳар бир ўқувчининг шахсий салоҳияти ва қобилиятларига қараб, аниқ, табиий ёки ижтимоий фанлардан бирига ихтисослашиш имконияти бор.
Ўқувчиларнинг намунали хулқ-атвор ва ижтимоий масъулиятини шакллантириш мақсадида “Ижтимоий этикет” дарслари ҳам амалга оширилади.
Jahon School’да ўқувчилар учун катта имкониятлар мавжуд: инглиз тилига оид Cambridge дастури, Нажот Таълим’нинг IT билан боғлиқ курслари, Safia қандолатчилик тўгараги ва Қамар’дан замонавий кутубхона. Шунингдек, ўқувчиларнинг соғлиғи Akfa Medline назоратида бўлади.
2025 йил сентябрида Jahon School ўқувчиларга таҳсил беришни бошлайди. Агар болаларингиз келажаги ҳақида қайғурсангиз, Jahon School – сиз учун!
Батафсил маълумот: @jahon_school
📞 78 777 07 07
🌐 jahonschool.uz
Реклама
❗️Президент қарорига кўра, ИИВдаги Ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди ва унинг ўрнига Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими жорий этилди.
Ушбу лавозимга полковник Зуфар Қурбонов тайинланди. У аввал ҳам шу соҳада вазир ўринбосари бўлиб ишлаган.
👉 @r_kusherbayev
ФАРҒОНАЛИК ОСМОНДАГИ БОЛАЛАР
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фарғоналик иккита ўсмир масофадан бошқариладиган самолёт ясагани тўғрисидаги шов-шув ёш ихтирочилар билан бизларни учрашишга ундади. Билолиддин Исмоилов ва Асилбек Мовлоновлар Фарғона шаҳар 9- ва 11-мактабларнинг юқори синф ўқувчилари экан.
Қаҳрамонларимиз робототехника, ахборот технологиялари ва мехатроника йўналишларида халқаро танловларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Ёш ихтирочиларнинг ниятлари катта: бириси ўзбекнинг мукаммал роботи ва самолётини ясамоқчи, иккинчиси ҳақиқий ўзбек машинасини ихтиро қилиб, ишлаб чиқаришга йўналтирмоқчи.
Ёш ихтирочилар ясаган учоқлари билан бирга хаёлларида осмонда парвоз қилиб юришибди. Ҳа, ҳаммаси шундан бошланади.
Осмондаги болаларга олам-олам омадлар тилаймиз!
👉 Тўлиқ видео YOUTUBE'да
👉 @r_kusherbayev
❗️Энергетика вазирлиги Бойсундаги газ отилиши ҳақида маълумот берди
5 май куни Бойсунидаги “Мустақиллик-25” конида 202-қудуқда юқори босимда водород сулфиди таркибли газ отилиши ва фонтанланиши кузатилди. Газ оқими хавфсизлик мақсадида назоратли равишда ёқиб юборилди. Ҳодиса аҳоли учун хавф туғдирмайди.
Ҳозирда бартараф этиш ишлари мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Nega yo‘llarimiz tez buzilib ketadi?
Asfalt sifati, og‘ir yuk mashinalari, tabiiy sharoitlar – bularning bari ta’sir qiladi. Lekin asosiy sabab ko‘pincha e’tibordan chetda qoladi ya’ni yo‘l qurilishida geotekstil ishlatilmaydi.
Geotekstil – bu tuproq va shag‘al qatlamlarini ajratib turadigan, siljishning oldini oladigan, yo‘lni barqaror va uzoq umrli qiladigan maxsus qatlamdir.
Geotekstil bo‘lmasa tuproq yumshab, yo‘l cho‘kadi. Namlik yuqoriga chiqadi. Chuqurlar va yoriqlar tez hosil bo‘ladi.
Shuning uchun, hozirgi zamon yo‘llari geotekstilsiz qurilmasligi kerak!
GEOTEX PRODUCTIONS kompaniyasi – aynan yo‘l quruvchilar uchun sifatli va ishonchli geotekstil mahsulotlarini tezkor va to‘g‘ridan-to‘g‘ri yetkazib bermoqda.
Mahsulotlarimiz sertifikatlangan, sinovlardan o‘tgan va yurtimiz iqlimiga moslashtirilgan.
Telegram Instagram Facebook
❗️“Click” расман онлайн тўлов бозорида монопол компания деб тан олинди.
Рақобат қўмитаси уни устун мавқега эга рақамли платформа сифатида эътироф этди. Энди компания фаолияти махсус назорат остида бўлиб, рақобатни чекловчи ҳолатлар кузатиб борилади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Самарқандда директор ўринбосари бошчилигидаги ходимлар ўқувчини тиз чўктирди
Ҳодиса Пахтачи туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчисининг шу мактабнинг бошқа бир ўқувчисини ҳақоратлагани ортидан юзага келган.
Аниқланишича, кечирим сўраган ўқувчи Самарқанд шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан мактаб директорининг тегишли буйруғи билан воқеа иштирокчилари – директор ўринбосари, синф раҳбари ва мактаб психологига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Парламентдаги мухолифат ҳуқуқлари кенгаймоқда
Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Парламентдаги мухолифат партиялари эндиликда:
➖ Қонун лойиҳаларига иккинчи ўқишгача муқобил таҳрир киритиш;
➖ Ҳар чоракда “ҳукумат соати” ва парламент сўрови тарзида масала киритиш;
➖ 1 қўмита раиси ва 2 ўринбосари лавозимини кафолатли эгаллаш ҳуқуқига эга бўлади.
👉 @r_kusherbayev
Кредит олиш учун гаров топиш муаммоси қийнаяптими? “Трастбанк” тадбиркорлар учун яна бир қулайликни тақдим этади: кафиллик ва суғурта асосида кредит!
Кичик бмзнес ғояларини амалга ошириш ёки фаолиятни кенгайтириш ва стартап лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун яхши таклиф!
•
Миқдори: 500 млн сўмгача;
• Муддати: 24 ойгача;
• Фоиз ставкаси: 25% дан бошлаб;
• Имтиёз даври: 6 ойгача.
❗️Президент фармони билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тузилди
Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг масаласини оширишни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
У Президент Администрацияси ҳузурида фаолият юритади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Косон тумани прокуратураси катта терговчиси 1500 доллар пора олганликда айбланиб, 3 йил 1 ойга қамалди. У ўзини айбсиз деб ҳисоблаб, пул ҳақида хабари бўлмаганини айтди. Судда унинг айбини тасдиқловчи мустақил далиллар келтирилмаган. Шунга қарамай, айблов ҳукми чиқарилди.
Манба
👉 @r_kusherbayev
❗️Таълим ходимларига қўшимча рағбат берилмоқда
Президент фармонига кўра, мактаб ва боғча тизимидаги раҳбар ходимлар кўп йиллик хизматлари учун қўшимча рағбат билан тақдирланади:
2025 йил 1 сентябрдан:
➖ Мактаб директорларига маошга +20%;
➖ Ўринбосарларга +15%;
➖ Боғча директорларининг маоши оширилади.
2026 йил 1 январдан:
КПИ (иш самарадорлиги) асосида:
➖ Директорлар учун +20% устама;
➖ Ўринбосарлар учун +10% устама берилади.
👉 @r_kusherbayev
Тошкент Кимё Халқаро Университети (собиқ Ёджу) ҳамда унинг Наманган ва Самарқанд филиаллари 2025/2026 ўқув йили учун қабул бошланганини эълон қилади.
Университетда 38 та бакалавриат йўналиши мавжуд бўлиб, таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Талаблар кундузги, сиртқи, кечки ва иккинчи мутахассислик шаклларидан бирини танлашлари мумкин.
ТКХУ расмий лицензияга эга, KAZSEE ва IQAA халқаро аккредитацияларидан ўтган. Университет дунёнинг нуфузли олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилади ва талабалар алмашинуви дастурларини таклиф этади. Дарслар АҚШ, Англия, Миср, Италия, Жанубий Кореядан келган тажрибали профессорлар томонидан ўтилади. Шунингдек, грант ва чегирмалар тизими ҳам мавжуд.
Батафсил маълумот
Ҳужжат топшириш учун: https://admission.kiut.uz
Телефон: +99878 129-40-40
Telegram | Instagram | kimyointernationaluniversity">YouTube
Реклама
❗️Тошкентда қалбаки дорилар тайёрловчи яширин цех аниқланди
Қўлбола усулда ишлаб чиқарилган дори воситалари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган.
Яширин цехда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хавфсизлиги кафолатланмаган 49 номдаги “Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа дори воситалари ишлаб чиқарилган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълим тизими жадал ривожланиб, ОТМлар сони 77 тадан 203 тага етди, талабаларни қамраб олиш даражаси эса 9% дан 42% га ошди. Аммо аҳоли томонидан бир вақтнинг ўзида икки ОТМда таҳсил олиш имконияти чеклангани юзасидан мурожаатлар кўпаймоқда.
Сенатор Бахром Абдуллаев бу борада расмий тушунтириш сўраб, Олий таълим вазирига сўров йўллади. Унда амалдаги ҳужжатлар (393-сон қарор ва ҲЕМИС тизими) ёшларнинг бир нечта таълим йўналишида таҳсил олиш имкониятини чеклаётгани таъкидланган.
Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда бундай чекловлар йўқлиги ва талабалар бир вақтда бир нечта диплом олиши мумкинлиги қайд этилган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Эндиликда аҳолининг дам олиши ва маданий-маиший эҳтиёжлари учун ажратилган давлат ерлари хусусийлаштирилиши, бегонага берилиши ёки қурилиш учун ишлатилиши қатъиян тақиқланади. Бу талабларга риоя этмаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, ботаника боғлари махсус муҳофаза этиладиган ҳудудлар сифатида эътироф этилди.
👉 @r_kusherbayev
❗️"Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.
Шу билан бирга, бундан кейин кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақами, электрон ҳамёнидан ва бошқа шахсига доир маълумотлдаридан (SIM картаси, электрон аккаунти) фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ўрнатилади." - Президент қарори.
👉 @r_kusherbayev
❗️Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам оламиз?
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу кун муносабати билан дам олиш кунларини эълон қилди.
Унга кўра:
➖ 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
➖ 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
➖ 11 май (якшанба) — дам олиш куни.
Шундай қилиб, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат жума ва якшанба дам олиш куни бўлади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар эса 3 кун жума, шанба ва якшанба кунлари дам олишади.
👉 @r_kusherbayev
❗️2025 йил 15 майдан "Work and Travel" дастурларида иштирок этувчи талабаларга Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларда ишлаш ва саёҳат қилиш харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача ссуда ажратилади.
Ссуда аризалари my.gov.uz ёки давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади. Қайтишдан сўнг 1 ой ичида ссуда қайтарилиши шарт.
👉 @r_kusherbayev
❗️Бойсундаги газ конидан яна водород сулфид чиқаётгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Бойсундаги қудуқлардан заҳарли газ чиқаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Маълумотларга кўра, бу 5 май куни эрталаб соат 6:00 ларда бошланган.
Расмийлар ҳозирча вазият юзасидан изоҳ бергани йўқ.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ўзбекистонда олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчилари учун 2026/27 ўқув йилидан мақсадли магистратура жорий этилади.
Таълим масофавий шаклда, тўлов-контракт асосида бўлиб, фақат халқаро аккредитацияга эга ўқитувчилар қабул қилинади.
Шунингдек, Низомий номидаги ТДПУ негизида Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилиб, бошқарув ва таълим тизими босқичма-босқич такомиллаштирилади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Пиёдага йўл бермаганларга энди камера орқали жарима юборилади
Бухоро шаҳрида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар фаолиятини бошлади.
👉 @r_kusherbayev