Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
❗️Президент томонидан "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун имзоланди
Ушбу қонун билан зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Судьянинг журъати таҳсинга лойиқ, лекин дастлабки тергов ...
Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида, судья З.Латипов раислигида ҳимоямиз остидаги Ойбек Равшановга нисбатан бўлган жиноят иши кўриб чиқилиб, оқлов ҳукми ўқилди.
Дастлабки терговни олиб борган Юнусобод тумани прокуратураси томонидан дастлаб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва бошқа, ундан кўра енгилроқ моддалар билан айбловлар илгари сурилган эди.
Лекин, кейинчалик, суд шахсга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида киритилган илтимосномани қаноатлантиришни рад этгандан сўнг, дастлабки терговнинг ўзидаёқ, гўёки тасдиғини топмаганлиги асоси билан айбловнинг айнан 167-модда 3-қисми "а" бандига оид қисми тугатилган.
Бу эса, бизда айбловнинг айнан шу қисми аслида шунча-ки, шахсни қамоққа олишга эришиб олиш учунгина уйдирилган сунъий айблов бўлганлиги ҳақидаги асосли шубҳамизни пайдо қилди.
Яна бир қизиқ факт: суд қамоққа санкция беришни рад қилиш ҳақида қарор чиқарганидан кейин ҳам номаълум сабабларга кўра, гумон қилинувчи О.Равшанов дарҳол қўйиб юборилмасдан, орқага сурилган.
Шу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида 102 тезкор рақами орқали бир неча марта қилган мурожаатларим эса, эътиборсиз қолдирди. Бу бўйича ҳали келгусида ўзига яраша муносабатларимизни билдиришимиз бор.
Булар ўз йўлига, лекин судья З.Латиповнинг одилона ва журъаткорона иш тута олганлиги эътирофга лойиқ.
Абдумалик Абдуллаев
❗️Каспийда минглаб тюленлар ўлмоқда
Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида сўнгги уч ҳафтада Каспий денгизи қирғоғидан мингдан ортиқ тюленларнинг жасади топилган.
Дастлаб улар Тупқароғон туманидан топилган. Ҳозир жасадларни Қорақиён тумани ва Оқтов шаҳри чегарасидан ҳам йиғиб олишмоқда. Ҳозирга қадар 1034 та индивиднинг ўлими ҳужжатлаштирилган.
Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.
👉 @r_kusherbayev
АИ 80 бензин ва “пропан” нархи арзонлашни бошлади
Кечаги биржа савдолари якунларига кўра АИ 80 бензини нархи 855.1 сўмга арзонлаб, тоннаси учун 9 325.4 сўмдан тўғри келди.
Суюлтирилган газ (пропан) нархи эса 663.7 сўмга арзонлаб, 8 190.3 сўмни ташкил этди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Автомобиль бозорида сотувлар яна пасайди
Ўзбекистонда 2024 йил октябрида автомобиль бозорида сотувлар яна пасайди. Бу ҳақидаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида келтирилган.
Қайд этилишича, октябрь ойида автотранспорт воситаларининг савдоси 102,3 минг донани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 7 фоизга кам. Йиллик кўрсаткичда эса пасайиш — 44 фоиздан кўпроқ.
Енгил автомобиллар сегменти ўтган ойга нисбатан 6 фоиз камайган ҳолда 95,4 минг дона сотилган бўлса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар 43,3 фоизга сезиларли пасайганини кўрсатмоқда.
Енгил автомобиллар бирламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 15 фоизга камайди, бу ўтган ойга нисбатан 6,2 мингта автомобилга кам. Йиллик фаоллик эса 21,8 фоизга камайди.
Ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 20 фоизга камайди ва 30,2 мингта автомобилни ташкил этди. Йиллик кўрсаткичда 22 фоиз пасайиш кузатилди.
Октябрь ойида хорижий енгил автомобиллар бозорида сотувлар кўпайган. Ой давомида ушбу сегментдаги фаоллик 35 фоизга ошди, атиги бир ой ичида 4,7 мингта хорижий автомобиль сотилди. Бироқ ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан сотувлар 20 фоизга камайган.
Манба
Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 6 октябрь куни вояга етмаган қиз прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрлангани ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.
Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан, Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, яна бир гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Манба
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Озарбойжонда «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусида ташкил этилган форумда иштирок этди.
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда. Саммит доирасида «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусида форум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Зироат Мирзиёева, Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған, Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.
👉 @r_kusherbayev
АИ 80 бензини учун спред ўрнатилгани ортидан нархлар пасаймоқда
Рақобат қўмитаси АИ 80 бензини учун биржа савдоларида бошланғич нархга нисбатан 5%лик спред ўрнатгани маълум қилинмоқда.
Кечаги савдоларда АИ 80 бензини тоннаси айрим битимларда қарийб 10,6 млн.сўмдан сотилган, бугун эса битимлар 9,3-9,4 млн.сўмдан ўтмоқда. Бу ҳозирча нархлар ўртача 10%дан кўпроққа арзонлаганини кўрсатмоқда.
Яқинда ҳам Рақобат қўмитаси биржага чиқарилаётган пропан учун бошланғич нархга нисбатан 20 фоизлик спред(чеклов) ўрнатиши натижасида пропаннинг ўртача нархлари тоннасига 1,2 млн. сўмдан кўпроққа пасайиб, 8,9 млн.сўмгача тушганди.
👉 @r_kusherbayev
Россияда рус тилини билмаган мигрант болаларни мактабларга қабул қилиш тақиқланади.
Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин миграция сиёсатини ўзгартириш бўйича яна бир қонун лойиҳаси тайёрланаётганини айтди.
Биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги зарур қадамларни таҳлил қилиб, ечимини кутаётган муаммоли масалаларга эътибор қаратдик. Қарор доирасида ҳукуматга меҳнат миграцияси ҳамда мигрантлар билан бирга келаётган оилалар бўйича таклифларимизни йўллаймиз, деди Володин.
Совуқ кунлар тушмоқда
Уйларда иситиш мосламаларидан фаол фойдаланиш бошланади.
Ҳар йили кўплаб инсонларни қурбон қиладиган ис гази балосидан сақланиш йўли - эҳтиёткорлик ва эътиборли бўлиш.
Ўзингиз ва оилангиз ҳаётини асранг!
👉 @r_kusherbayev
#Exson
Sharoiti ogʻir ahvoldagi oilani xarakati cheklangan azosi uchun sizlarni yordamingiz kerak ekan azizlar.
Bemorimizni ism shariflari:
Yaqubova Ulfatxon
Jarroxlik amaliyoti uchun katta miqdorda pul keraligi uchun bizga murojaat qilmoqda singlimiz.
Exsonga imkoningiz boʻlsa eng munosib oilalardan azizlar.
Batafsil malumot yuqoridagi videoda.
Karta: 9860082529309724
Yaqubova Ulfatxon.
Manzil:
Andijon viloyati, Marxamat tumani, "Koʻtarma" MFY, "Yangi hayot" koʻchasi 77-uy.
❗️Коррупцияга қарши курашувчининг ўзи коррупционер экан
«Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, бу ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
❗️Коррупцияга қарши курашишга масъул шахснинг ўзи коррупция билан шуғулланиши мазкур йўналишдаги ишларда кўп камчиликлар борлигини кўрсатади.
👉 @r_kusherbayev
Ёшлар иқлим ўзгаришига қарши курашда етакчилик қилмоқда
Бугун БМТнинг ''COP-29'' Иқлим конференцияси доирасида ёш иштирокчилар учун ўқув экологик оромгоҳи бошланди. Тадбирда "Eco-schools Uzbekistan'' лойиҳаси ва "Young Climate Champions" ҳамжамияти фаоллари, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан келган ёш етакчилар иштирок этмоқда.
Оромгоҳнинг мақсади
Иштирокчиларнинг асосий вазифаси — "Йўл харитаси" ни ишлаб чиқиш бўлиб, у 2024–2030 йилларда барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ва болалар ҳамда ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Халқаро стратегияни амалга оширишга қаратилган келгуси йил учун ҳаракатлар режасини ўз ичига олади.
Тадбирнинг аҳамияти
- Халқаро ҳамкорлик: Оромгоҳ турли мамлакатлардан келган ёшларга тажриба алмашиш ва барқарор ривожланиш бўйича энг яхши амалиётларни ўрганиш имконини беради.
- Таълимга урғу: Иштирокчилар ўз минтақаларида экологик лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган қимматли билим ва кўникмаларни оладилар.
- Узоқ муддатли таъсир: Ишлаб чиқилган "Йўл харитаси" глобал иқлим муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган келгуси ташаббусларнинг асоси бўлиб хизмат қилади.
Кутилаётган натижалар
Ташкилотчилар ёш фаолларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари миллий ва минтақавий даражада амалга ошириладиган самарали стратегиялар яратилишига олиб келишига умид қилмоқдалар. Бу барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва келажак авлодлар учун сайёрамизни сақлаб қолиш йўлидаги муҳим қадамдир.
👉 @r_kusherbayev
❗️Чеченистон раҳбарининг муносабати ҳақида
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга алоқадорлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдириб, бу ғарб уйдирмалари эканини таъкидлаган.
"Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, агар мен чиндан ҳам бирор нарсани режалаштирган бўлсам, ишни охирига етказган ва юз фоиз натижага эришган бўлардим", деган у.
Шунингдек, у ўз баёнотида "мен бу ахборотни мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга путур етказишга қаратилган очиқ-ойдин уриниш деб баҳолайман. Ишончим комилки, бундан кейин Ғарб уйдирмалари услубидаги бошқа нашрлар ҳам пайдо бўлади", дея таъкидлаган.
☝️Очиғи ушбу масаланинг Ўзбекистон ташқарисида ҳам муҳокамаларга сабаб бўлаётгани яхшиликка эмас. Ўртада мамлакат обрўси ҳам турибди.
Умид қиламизки, ушбу жумбоқ тез кунларда ечилиб, барча саволларга асосли жавоблар топилади.
👉 @r_kusherbayev
"Касаба уюшмалари ўз номига муносиб ҳақиқий даражага етишишларига умид қиламиз"
2020 йил 23 ноябрдаги қонунга кўра бугун, яъни 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланган.
Шу муносабат билан барча касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларини табриклаб, касаба уюшмаларида меҳнат қилаётганларга ишчи ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда юксак журъат, ҳохиш ва қатъият тилаб қоламан!
Кун келиб биздаги касаба уюшмалари ҳам ўз номига муносиб ҳақиқий даражага етишишларига умид қилиб қоламиз.
👉 @r_kusherbayev
Дилшод Султанов Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Равшан Раимов ҳоким этиб тайинланди.
Равшан Раимов тайинловга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.
👉 @r_kusherbayev
Россия аскарлари Курск областидаги уйларни талон-торож қилишган
Бкни Россия транспорт вазири Старовойт Глушково райони аҳолиси билан учрашувда тасдиқлади.
Аввалроқ ТАСС Украина аскарлари Глушковода талон-торож қилишаётганини даъво қилган эди.
Яқин вақтгача Курск области губернатори лавозимида ишлаб келган Россия транспорт вазири Роман Старовойт бу ҳудудда россиялик ҳарбийлар томонидан талон-торож қилиш ҳолатлари қайд этилганини тасдиқлади. «Тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида талончилик фактлари бор», деди Старовойт.
Бу Россия аскарлари қилган ноқонуний ҳаракатлар тўғрисидаги биринчи тан олиш факти.
👉 @r_kusherbayev
Хориждаги ватандошлар Ўзбекистонда фаолият юритаётган олимларга кўмак беришга тайёр
14 ноябр куни «InnоWeek.Uz-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида хорижда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланаётган ватандошлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида машҳур олимлар ва тадбиркорлар мамлакатдаги илмий ва технологик ривожланиш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди, қўшма тадқиқотлар учун қулай шароит яратишнинг муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қўшма лойиҳалар ва ёш тадқиқотчилар учун стажировка дастурларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Технологик стартаплар ва инновациялар борасида инвесторлар ва бизнес вакиллари шарт-шароитлар яратишга эътибор қаратдилар. Чет элдаги ҳамюртлар ривожланаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.
Давра суҳбатида АҚШдан онлайн иштирок этган ватандошимиз Асқарали Каримов Ўзбекистонда дренаж тизими бўйича инженерлик маркази ташкил этиш таклифини билдирди. Ўз навбатида Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбари Шароф Ражаббаев бу таклифни маъқуллаб, лойиҳани Самарқанд давлат университетида амалга ошириш мумкинлигини билдирди.
👉 @r_kusherbayev
“Алмати–Туркистон–Тошкент– Алмати” йўналиши бўйича темир йўл саёҳати очилди
Қозоғистонда “Ипак йўли” темир йўл саёҳати очилди. “Алмати – Туркистон – Тошкент – Алмати” йўналиши бўйича биринчи тур 2024 йил 16 ноябрдан бошланади.
Тўрт кунлик темир йўл саёҳати туристларга қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш ва Буюк Ипак йўли изидан саёҳат қилиш имконини беради.
Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гидлар ёрдами, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киради.
👉 @r_kusherbayev
📢Land House & Hilmar Development компаниялари ҳамкорликда халқимиз учун мега лойиҳани тақдим этади.
17-18-ноябрь кунлари Кўпчилик кутган «Ўрикзор Ресиденcе» турар жой мажмуасининг сотуви бўлиб ўтади.
Сотув жонли навбат тарзида ташкил этилади.
Қўшимча маълумот учун сотув офиси телефон рақамлари:
📞+998955001115
📞+998955001116
«Бизнинг» манзилимиз: 41.198637,69.205797,1650m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.198637!4d69.205797?entry=ttu">Geo Location
«Ўрикзор Ресиденcе» манзили: 41.290798,69.151896,1694m/data=!3m1!1e3!4m4!3m3!8m2!3d41.290798!4d69.151896?entry=ttu&g_ep=EgoyMDI0MTAwOC4wIKXMDSoASAFQAw%3D%3D">Geo Location
Instagram | Telegram | Facebook Land_House">| land_house.company?_t=8nDgqXMlI88&_r=1">TikTok | landhouseuzb?si=O5oy8v99faE9GE7P">YouTube
Реклама
❗️2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖга тегишли вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади.
Читать полностью…Тошкентнинг яна 7 та кўчасида автобус йўлаклари жорий этилади
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг билдиришича, Тошкент шаҳрининг яна 7 та кўчасида умумий узунлиги 18 км бўлган автобус йўлаклари жорий этилади.
Ўтган даврда автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида автобусларнинг тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29% га яхшиланган.
Бу ушбу йўлаклар орқали ҳаракатланаётган автобуслар хизматидан кунлик фойдаланувчи 600 мингдан ортиқ йўловчининг ҳар куни 100 минг соат вақти тежалишига олиб келган.
👉 @r_kusherbayev
Mobiuz нинг "Хотиржам 60", "Хотиржам 80", "Хотиржам 100" тариф режаларини танланг ва ноёб чегирмаларга эга бўлинг
- Чиройли рақамларга 100% гача чегирмалар!
- Ойлик ва кунлик интернет-тўпламларни улаш нархига 50% чегирма!*
-"AнтиAОН" (рақамни яшириш) ва "Сизга қўнғироқ қилишди/Aлоқадаман" хизматларига 100% чегирма!*
*Таклиф амалдаги абонентлар учун ҳам амал қилади. Aкция муддати барча иштирокчилар учун 2024-йил 31-декабргача.
Хотиржам тарифларига уланинг ёки ўтинг ҳамда манфаатли имкониятлардан фойдаланинг.
Батафсил сайтда https://mobi.uz/uz/
Реклама
Нукусда биринчи йирик халқаро югуриш ярим-марафони ўтказилди
Ушбу ярим-марафон Орол денгизи ҳудудида ўтказилган серияли марафонларга якун ясаб берди. Бундан аввал эса, Борса-Келмасда 11 мамлакатдан келган 250 дан зиёд иштирокчиларни ўзида жамлаган югуриш мусобақаси бўлиб ўтган эди.
Ушбу ярим-марафонда маҳаллий аҳоли ва спортчилар, шунингдек хорижий давлатлардан жами 2000 га яқин иштирокчилар қатнашибди. Эътиборлиси, унда спортчилардан ташқари, Орол денгизи инқирозига бефарқ бўлмаган оддий инсонлар ва табиат шайдонларининг ҳам иштирок этгани бўлди.
Ярим-марафон Экология вазирлиги ва ProRun ташаббуси билан "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида ўтказилди ва унинг мукофот жамғармаси 92 млн сўмни ташкил этди. Марафон якунида ўтказилган тақдирлаш маросимида ғолиб бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига пул ютуқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилибди.
Ташкилотчиларга кўра, марафондан кўзланган умумий мақсад — инсонлар эътиборини сув ресурсларидан унумли фойдаланишга ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жойларни асраб-авайлашга қаратиш, Оролбўйида яшаётган ҳамюртларимиз саломатлигини асраш ва худуднинг иқтисодий ўсишига кўмаклашишдир.
Манба
🇺🇿🇰🇿Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
«Ханжар-2024» махсус-тактик ўқув машғулотлари Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида олиб борилмоқда.
Ўқув машғулотларида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширишади.
👉 @r_kusherbayev
❗️Бензин нархлари ошиб бормоқда
Биржада кечаги савдо якунлари бўйича АИ 80 бензин нархи тоннасига 10 125,5 минг сўмга етган.
АИ 92 бензин нархи ҳам кўтарилган. Кечаги савдоларда 92 бензиннинг тоннаси ўртача нархи 11 978,5 минг сўмга етган.
👉 @r_kusherbayev
❗️Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
Президентимиз Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Қадимий фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.
Шунингдек, Президентимиз урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.
👉 @r_kusherbayev
Автошина импорти: Божсиз давр нега давом этмаслиги керак?
2022 йилнинг октябрь ойидаги президентнинг тегишли қарори билан юк автомобилларига шиналар учун импорт божи 0%га туширилиши соҳада ижобий ўзгаришларга олиб келди:
✅ Бозорда етакчи жаҳон брендлари улуши ошди;
✅ Умумий бозор ҳажми 154% га ўсди;
✅ Сифатли шиналар нархи аҳоли учун ҳамёнбоп бўлди;
✅ Соғлом рақобат туфайли хизмат сифати яхшиланди.
Аммо 2025 йилдан бож ставкаси яна 20%га қайтарилиши белгиланган. Бу нимани англатади?
❌ Сифатли шиналар нархи кескин ошади;
❌ Арзон, сифатсиз шиналар бозори кенгаяди;
❌ Яширин иқтисодиёт ривожланади;
❌ Бозорда носоғлом рақобат муҳити шаклланиш хавфи пайдо бўлади.
Юқори божлар хуфёна иқтисодиётнинг ортишига ҳам хизмат қилади. Соғлом рақобат муҳитини сақлаб қолиш учун божсиз даврни камида 5 йилга узайтириш ёки умуман божларни олиб ташлаш зарур.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ҳалигача юк автошиналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Бу эса муқобили йўқ нарса учун божларни сақлаб туришни англатади ва бу мамлакат иқтисодиётига зарар келтиради.
👉 @r_kusherbayev
❗️Тошкент вилоятидан амалдаги сенаторлар Сенат аъзолигига қайта сайланишди
Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтган ва унда қуйидагилар қайта сенаторликка сайланишган:
➖вилоят ҳокими Зойир Мирзаев,
➖Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов,
➖Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров
➖ тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.
Қизиқ томони, уларнинг барчаси ўтган таркибдаги Сенат аъзолари, яъни амалдаги сенаторлар эди.
👉 @r_kusherbayev
Судъянинг қатъиятсизлиги учун одамлар умри билан жавоб бериши керакмас!
Олий суд раисининг судъяларда ҳақиқий айбдорларни жазолаш учун қатъият етишмаётгани ҳақидаги фикри кутилмаган иқрорлик бўлди.
Мен ҳурматли Исломов буни ҳеч қачон тан олмаса керак, деган фикрга келиб бўлгандим. Чунки ўтган вақт давомида у киши жамоатчиликнинг эътирозларига деярли эътиборсиздек тасаввур пайдо қилиб улгурди. Аммо ҳали ҳам умид бор кўринади.
☝️Судъялардаги қатъиятсизликни тан олиш бу муаммо ечимига киришишни англатади. Умид қиламизки, бу қатъиятни ошириш йўлида ҳаракатлар бошланади. Зеро кимнингдир қатъиятсиз ва қўрқоқлиги учун айбсиз одам панжара ортида ўтириши керакмас.
👉 @r_kusherbayev