r_kusherbayev | Unsorted

Telegram-канал r_kusherbayev - Rasul Kusherbayev

118676

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Subscribe to a channel

Rasul Kusherbayev

Тошкентда икки йигит автобусга аёллар ва эркаклар жойи ажратилганини тарғиб қилувчи қоғоз ёпиштириб кетгани учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.

Ушбу йигитлар айнан қандай қонунбузарлик қилишгани ҳозирча номаълум.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Янгийўлда сифатсиз уй қурилиши тўхтатилди.

Бу каби текширувлар бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Агар сифатсиз уй қураётган бўлсангиз СИЗГА ҳам етиб боришади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Боку COP-29: йилнинг асосий иқлим учрашувларидан 🌍

11-22 ноябрь кунлари Боку 190 мамлакат вакилларини бирлаштирган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича томонлар конференцияси бўлган COP-29 ўтказиладиган жойга айланади. Ҳукумат раҳбарлари, олимлар, фаоллар ва бизнес вакиллари иқлимнинг асосий муаммоларини муҳокама қилади ва ечимларни ишлаб чиқишда ёшларни жалб қилади.

COP-29 нинг асосий мавзулари:
- Чиқиндиларни қисқартириш бўйича янгиланган мажбуриятлар.
- Экотизим ва инфратузилмани иқлим ўзгаришидан ҳимоя қилиш.
- Яшил энергия лойиҳаларини молиялаштириш.
- Барқарор иқтисодий моделларга ўтиш.

COP мамлакатлар учун иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича ҳаракатларни келишиш учун ноёб имкониятдир.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Украинага қарши урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қўштепа туман суди 4 ноябрь куни суд 51 ёшли ўзбекистонликни Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

У адвокат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни таклиф қилганини айтди. Эркак дрон томонидан ташланган снаряднинг портлаши оқибатида яраланган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Анъана давом этмоқда: ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари пора билан қўлга тушган, ҳокимлар эса "оппоқ".

Негадир доим ҳоким ўринбосарлари ёки ёрдамчиларининг пора билан қўлга тушавериши ҳокимлар ўзларига кадр танлашда қаттиқ адашишаётгани ёки била туриб порахўр ходимларни ишга олишаётганини кўрсатмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

2 хонали хонадон ойига 6,6 млн сўмдан! 

Хоn Saroy’нинг “Мuhabbat shahri” лойиҳасидан 2 хонали хонадонларни ойига 6,6 млн сўмдан харид қилинг 

✅ Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма ой тўлаб боринг

Бот орқали боғланиш

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz / Telegram

Реклама

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Индейс

Қоғоздаги ёзувни автомобилга қистириб кетган шахснинг миллий, этник адоватни тарғиб қилгани бир олам. Хато ёзиш бўйича чемпион экани яна бир олам.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Молдовада президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Майя Санду ғалаба қозонди.

Протоколларнинг 98,9 фоизини қайта ишлагандан сўнг, Санду 55 фоиз овозга эга бўлди. Унинг рақиби Александр Стояногло 45 фоиз овозга эга.

Бу ғалаба Сандунинг иккинчи президентлик муддати бўлади.

Майя Санду Европа Иттифоқи ва ғарб билан яқинлашув тарафдори ҳисобланади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Aссалому алайкум ҳурматли юртдошлар!

Отахонимиз Унгарбой ака ҳозир Туркиядалар. Химиятерапиялар бошланди. Химиятерапиядан олдин операция қилинди.

Кичик "операция"дан кейин комага тушиб қолдилар.

Реанимацияда бемор ётганида кунига 1000 $ дан тўланади.

Аллохга шукрки, 10 кундан ошганда ўзларига келдилар. Ҳали хам реанимацияда эканлар. Отахонимизда ошкозон раки оҳирги босқичда ва жигар циррози ташхиси қўйилган.

Энди химия муолажаларини олишлари керак. 2021 йилдан бери химия олишади. Бунинг учун оз-мунча пул кетмайди.  

Шу сабабли унинг оиласи саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож.

Сиз-у бизнинг кичкина бўлса-да қилган ёрдамимиз бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим.

Эхсон қилмокчи бўлганлар учун пластик карта рақами:

8600492968433249
Жанабергенов Унгарбай

Бошка давлатдан ўтказмокчи бўлганлар учун:
4278310024838708 Visa card
Жанабергенов Унгарбай.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

«Қайтариб олинг фуқароликни» - Россияда ўзбекистонлик мигрант Миграция бўлимида ҳужжатларини отиб юборди

У ҳарбий қўмитада рўйхатдан ўтмагани учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилинган. Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш орқали муаммони зудлик билан ҳал қилишни ҳам истамаган.

☝️Кутилган ҳолат: Россия ўзи бошлаган мантиқсиз урушга мигрантларни ҳам жалб этмоқчи. Бошланган хато ортидан бошқа хатоларни етаклаб келмоқда.

Россия фуқаролигини олмоқчи бўлганлар учун яхши сигнал: сиз айни пайтда уруш учун кераксиз холос!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлислари бўлиб ўтади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Форишдаги йўл

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Яна контрабанда ҳақида

anhor.uz сайтида эълон қилинган журналистик суриштирув материалини ўқиб, ўйланиб қолдим.

Тасаввур қилинг: давлат бюджети фақатгина жорий йилнинг 1 октябригача 390 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тамаки контрабандаси туфайли йўқотган. Бу пуллар нимага сарфланиши мумкин эди? Балки мактаб, касалхона ёки йўллар учун. Ҳар ҳолда бу пуллар қайсидир маънода сиз ва биз учун хизмат қилиши мумкин эди.

Журналистлар Қашқадарёда ўтказган суриштирувда ноқонуний тамаки маҳсулотлари расталарда очиқчасига сотилаётганини, хатто вояга етмаганларга ҳам берилаётганини аниқлашибди.

Бу ҳолат, аслида бизда тамаки савдоси назорати етарли даражада эмаслигини исботловчи факт ҳисобланади.

Суриштирувга қайтадиган бўлсак, қашқадарёлик божхоначилар жорий йилда 336 миллион сўмлик ноқонуний тамакини мусодара қилган. Менимча бу жуда ҳам кичкина рақамлар.

Контрабанда — бу нафақат иқтисодий жиноят, балки сифати кафолатланмаган, соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин бўлган маҳсулотларни қўлимизгача етиб келиши ҳамдир.

Тегишли ташкилотлар бунга қарши курашиши ўз йўлига, жамоатчиликда ҳам контрабандага қарши иммунитет шаклланиши зарур. Одамлар контрабанда маҳсулотларини била туриб харид қилишдан тийилиши керак, юқорида айтганимдек, бу нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки соғлиқ жиҳатидан ҳам зарарга ишлаши мумкин.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️"Права" учун имтиҳон топшириш нархлари оширилмайди

«Тошкент имтиҳон маркази»да ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш нархи ошгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Билдирилишича, 1 ноябрдан имтиҳон марказида тўловлар эски нарх бўйича қолади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Рўйхатда вазирлардан ҳеч ким йўқ. Яъни бирорта ҳам вазир депутат бўлишни истамаган.

Қизиқ томони, партия раисларининг барчаси партия рўйхати асосида депутатликка сайланган. Яъни уларнинг ҳеч бири сайлов округидан тўғридан тўғри номзод сифатида кўрсатилиб, сайланмаган.


👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Хитой ҳам "қаримоқда"

Хитой оила қуриш ва туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши туфайли жиддий муаммоларга дуч келмоқда.

Хусусан, Хитойда 2024 йилда янги никоҳлар сони ўтган йилга нисбатан 16,6 фоизга камайган. Ушбу тенденция 2013 йилдаги энг юқори чўққидан кейин ҳам давом этган.

Бу эса мамлакатда ишчи кучи камайиб, аҳолининг қаришига олиб келади ва иқтисодиётга салбий таъсир қилади.

Туғилиш камайиб, қарияларнинг кўпайиб бориши Япония ва Жанубий Кореани ҳам ташвишга солаётган жиддий муаммолар қаторида. Масалан, Японияни бугун том маънода "қариялар мамлакати", дейиш мумкин.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди

У кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида қўлга олинган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан қўлга тушди

➖ Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади. У қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

➖ Зангиота туман солиқ инспекциясининг шўба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

➖ Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Пропан нархи рекорд даражада ошди

Кеча биржада пропан таклифи 720 тоннага камайтирилган. Натижада пропан нархи тоннасига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн.сўмдан ошган. Бу рекорд нарх.

Афсуски, эртадан бошлаб ҳавонинг кескин совуши сабабли ёқилғи таъминотидаги тақчиллик ва қимматчилик янада кучайиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Совуқ кунлар тушиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг билдиришича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқинлари бўлиб, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши мумкин.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

"Ўлиб қолишни ўйладим" — ЙТҲга учраган 9-синф ўқувчиси.

Ҳолат Наманганда содир бўлган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Йўлда транспортда ҳаракатланишдаги охирги зарурат

❗️Билиб қўйинг:

Қонунга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланилган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда улар кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Бунда тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бугун инсониятга халқаро ташкилотлар керакми? Нима учун БМТ сингари нуфузли халқаро ташкилотлар ожиз ва фалаж аҳволга келиб қолди? Доллар синадими?

Шу каби саволлар атрофида Шухрат Расул билан сухбатлашдик.

Албатта кўришни тавсия қиламан!

Батафсил: 👇👇👇

https://youtu.be/tEoWUfPDegg?si=OOXQyFrlzeumq012

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️ЎзЛиДеП Боёвут тумани ҳокимига чора кўришни сўрамоқда

"Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз", — дейилади партия муносабатида.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Сурхондарёда "Boysun Trail" халқаро ярим-марафони бўлиб ўтди

Ноёб табиат ландшафтларини асрашга қаратилган ушбу ярим-марафон дунёнинг бир қанча мамлакатларидан спортчилар, экосайёҳлар ва табиат шайдоларини ўзига жалб қила олди.

Марафон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва ProRun ташкилоти ташаббуси ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳомийлигида Бойсун туманидаги Хўжамайхона дарасида ташкил этилибти.

Эътиборлиси, ярим-марафонда маҳаллий ҳамда АҚШ, Россия, Беларуссия ва Қозоғистондан келган спортчилар билан бирга оддий аҳоли вакиллари ҳам қатнашябди. Бу эса шу каби тадбирларнинг муҳимлигини намойиш қилиб, унга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бораётганини кўрсатади.

Марафондан кўзланган мақсад — бу каби акциялар орқали бутун дунё эътиборини сайёрадаги ноёб жойларни асраб-авайлашга қаратиш.

Йилдан-йилга музликлар эриб бораётган, флора ва фауна дунёси деградацияга учраётган бир пайтда бундай марафонлар жуда керак деб ўйлайман.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қўлга олинган

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бориб, октябр ойи бошида лавозимини тарк этган.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бугундан, яъни 1 ноябрдан эътиборан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилди.

Бу ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтилганлигини билдиради.


‼️ Демак, ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);

✅ 501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;

✅ 2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;

✅ 5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;

✅ 10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

15 ёшгача болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Президент ижтимоий адолатни таъминлаш учун дарслик ва машқ дафтарларини бепул ижарага бериш топшириғини берганди

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари учун ижара тўловини тикламоқчи бўлганларга эслатма:

"Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди".

2022 йил 5 сентябрь

Манба

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel