r_kusherbayev | Unsorted

Telegram-канал r_kusherbayev - Rasul Kusherbayev

118676

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Subscribe to a channel

Rasul Kusherbayev

Беш нафар вазирдан икки нафари депутатликка розилик берган

"Uzdiplomat"нинг ёзишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиялар томонидан илгари сурилган беш нафар вазир номзоддан фақат икки нафари депутатликка ўтишга розилик берган.

Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Қолган 3 нафар вазир, яъни Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов , «Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқуловлар ўз ўрнида, вазир лавозимида ишни давом эттиришади.

Бу ҳақида расмий маълумот ҳозирча берилмади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

"Тоза ҳудуд" яна қайтди, "Зангиота ободон" билан битим бекор бўлди

Тошкент вилояти ҳокимининг 2024 йил 2 октябрдаги қарорига кўра, "Зангиота ободон" МЧЖ билан тузилган битим бекор қилинди.

Шу муносабат билан, Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Янгийўл шаҳарлари, Қуйи Чирчиқ, Зангиота, Тошкент, Чиноз туманлари вилоят "Тоза ҳудуд"га бириктирилиб, чиқиндиларни олиб чиқиш ва зарарсизлантириш хизматлари қайта йўлга қўйилди.

☝️Афсуски, "Зангиота ободон" МЧЖга чиқинди хизматлари кўрсатиш бўйича бириктирилган ҳудудларда ўтган даврда чиқинди билан боғлиқ ишларда жиддий муаммолар кузатилди.

Бу даврда айниқса, Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани республикадаги энг йирик "чиқиндихона"га айланиб, аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

Умид қиламизки, ҳеч бўлмаса энди вилоятда чиқинди муаммоси ҳал бўлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб берилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш ҳақида

Саида Мирзиёева Шайх Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳазрати олияларининг таклифига биноан Марокашда “Fashion Trust Arabia” мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди.

Ушбу тадбир, Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, креатив индустриянинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Маросимда иштирок этиш, ёш ижодкорлар учун янги имкониятлар яратишга ёрдам бермоқда ва мода соҳасида инновацияларни илгари сурмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

🔻🔻🔻 Кундалик сўровларингиз учун қулай ва манфаатли Mobiuz тариф режаларини тақдим этамиз.

Aйтганча, ушбу тариф режаларнинг исталганини махсус хизмат билан йиллик тарифга айлантириш мумкин. Бу орқали пулингиз ва вақтингизни тежайсиз. Масалан, "Kerakli 45" абонент тўлови ойига 45 минг сўмни, йилига эса атиги 450 минг сўмни ташкил этади (йилига 90 минг сўм тежалади).

Telegram | Instagram | Youtube | Ilova

Реклама

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Мактабларда дарсликларни пуллик ижарага қайтариш Конституцияга зид

2022 йилнинг сентябрида кўп муҳокамалар натижасида давлат мактабларидаги ўқув дарсликлари ниҳоят бепул қилинган эди. Чунки Конституцияга кўра, давлат умумтаълим мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар бепул. Бунда дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ҳам.

Бу борада Президент топшириғи берилиб, якунида давлат мактабларида болаларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш жорий этилди.

Айни ўринда янги Конституциянинг 50-моддасида ҳам "Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди", деб белгиланган. Моҳиятан бу борада конституцияда ўзгариш бўлгани йўқ.

Аммо 2025 йил учун тайёрланган Бюджетномада 2025/2026-ўқув йилидан 2-11 синфларда дарсликлар учун ижара тўлови ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш кўрсатилган. Камига дарсликларни давлат ҳисобидан чоп этилиши ота-оналарда масъулиятсизлик келтириб чиқарган, деган ёлғон асос келтирилган.

Қани бунинг исботи? Қаерда, қанча ота-она, қандай кўринишда масъулиятсизлик қилган? Бундай ота-оналар ҳақида маълумот борми?

#antikonstitutsiya№1

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️2025 йил учун мўлжалланган давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳаси

2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 6 фоиз, инфляция 7 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, 2025 йилда фойда солиғи 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз,
ижтимоий солиқ 12 фоиз, ҚҚС 12 фоиз, юридик шахслар мол-мулк солиғи 1,5 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ 4 фоиз бўлиши прогноз қилинган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Ўзгараётган Афғонистон

Хитойлик сайёҳ ва блогерлар Афғонистонда оммавий саёҳат қилишмоқда экан.

Гид сифатида Толибонлар уларга маҳаллий диққатга сазовор жойларни кўрсатиб, фотосессиялар ўтказмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Рақобат қўмитаси томонидан “DAVR BANK” АТБга “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан молиявий жарима қўлланилди.

Банк томонидан истеъмолчиларга кредит ҳақида маълумот беришда реклама талабларига риоя этилмаган.

Манба

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Талабалар учун контракт тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

Давлат қабул комиссияси қарори билан қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш узайтирилди:

➖ базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);

➖ қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);

➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

Бунда:

✅ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

✅ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Парламент сайловларининг дастлабки натижалари

Якуний натижаларга озгина фарқ бўлиши мумкин. Аммо рақамларда катта ўзгариш бўлмаслиги аниқ.

Афсусланарлиси, экология масалаларига катта аҳамият берилаётган вақтда Экопартияга охирги ўрин берилибди. Сайловчилар Экопартияга кам овоз беришганига ишониш қийин.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Судларга сайлов жараёни бўйича шикоятлар келиб тушмаган.

Фақат, сайловолди ташвиқоти давомида ахборот ҳамда ташвиқот материалларига қасддан шикаст етказиш ҳуқуқбузарлигига оид 2 та ишлар судлар томонидан кўриб чиқилган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Сурхондарёда сайлов.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бугун Ўзбекистон ташкил топганига 100 йил бўлди

1924 йил 27 октябрда СССРда миллий-ҳудудий демаркация деб аталувчи қарорга асосан Ўзбекистон ташкил топган.

Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябрда СССР таркибидан чиқиб, мустақил Ўзбекистон деб эълон қилинган.

☝️ Мен ота-боболарим қўним топиб, асрлар давомида умргузаронлик қилган шу юртда туғилганим ва яшаётганимдан фахрланаман.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Москвадаги элчихона олдига тўпланган Ўзбекистон фуқаролари

Улар Ўзбекистондаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтаётган депутатлар сайловида овоз бериш учун келишган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Фаралари қорайтирилган Cobalt оширилган нархда сотилади

Cobalt'нинг фаралари қорайтирилган GX Midnight AT версияси 155.231.000 сўмдан ёки ҳозиргисидан 7,3 млн.сўм қиммат нархда сотилади.

Компаниянинг билдиришича, 147.916.000 сўмлик GX-Style AT Plus версиясини ишлаб чиқариш давом этади.

☝️Фақат фаранинг рангини қорайтириш орқали (қолгани номаълум) одамларни янги модел машина деб ишонтириб, қиммат нархда сотиш фақат бизнинг монополистларни калласига келадиган ғоя бўлса керак. Қолганларни мияси қисиб қолади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Янги хонадон харид қилишни истайсизми? — Asia Alliance Bank’дан ипотека кредитлари сизга бирламчи бозорда ўзингизга ёққан исталган хонадонни харид қилишга ёрдам беради

🏢 «Янги уй» ипотека кредити жуда ҳамёнбоп шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан тақдим этилади:
🔹 Фоиз ставкаси — йиллик 17,5%.
🔹 Кредитнинг максимал миқдори — Тошкент шаҳрида 420 миллион сўмгача ва вилоятларда 330 миллион сўмгача.

Батафсил маълумот: https://aab.uz/uz/private/crediting/ipoteka-krediti-yangi-uy/

Агарда ушбу пул миқдори сизга ёққан хонадонни харид қилишга етмаса, бизда сиз учун аъло ечим бор — «Янги уй гибрид» ипотека кредити!

Бу эса 600 миллион сўмгача бўлган етишмаётган миқдордаги пулни қуйидаги шартлар асосида олиш имконини беради:
🔹 Кредит муддати — 180 ойгача.
🔹 Имтиёзли давр — 6 ойгача.
🔹 Кредит бўйича фоиз ставкаси — йиллик 27,0%.

Таклиф қилинаётган маҳсулотларнинг улкан афзаллиги шундаки, улар ҳам расмий иш жойида ишловчи фуқаролар учун, ҳам ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун мос келади.

Бундан ташқари, сиз давлат маблағлари ҳисобидан тақдим этиладиган субсидиялар ёрдамида ипотекани банкда расмийлаштиришингиз мумкин!

Ташриф буюринг ва биз сизга ўз уйингизга эга бўлиш билан боғлиқ бўлган орзуингизни рўёбга чиқаришга ёрдам берамиз!

Батафсил маълумотга 1270 рақами ёки банкимиз сайтида эга бўлишингиз мумкин: https://aab.uz/uz/private/crediting/ipoteka-krediti-yangi-uy-gibrid/

Реклама

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Пропан нархи 9,5 млн. сўмдан ошди

Биржа савдоларида пропан аввалги кунга нисбатан 200 тоннага камайтирилган ва бор йўғи 971 тонна пропан сотувга қўйилгани (талаб 2-3 карра юқори) учун нархлар 318,7 минг сўмга қимматлаб 9 509,5 минг сўмга етган.

Бу кетишда тез орада пропан нархи бензин нархига етиб олади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Иқтисодиёт ва молия вазирига мурожаат: Президент нотўғри топшириқ берган эдими шунда?

Бюджетнома лойиҳасида 2025/2026-ўқув йилидан 2-11 синфларда дарсликлар учун ижара тўлови ундириш тизимини қайта йўлга қўйиш кўрсатилган.

Буни қандай тушунмоқ керак: ўзи кўп йиллар давомида Конституцияга зид равишда ота-оналардан дарсликлар ижараси учун пул олиниб, оҳири бу тўхтатилганди. Яъни Конституцияга амал қилиш бошланган эди.

Энди яна янги Конституцияга зид ҳаракатларни давом этадими? Ёки Президент топшириғи хато бўлганмидики, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Президент иродасини синдиришга уринса?

Агар бюджетни тўлдириш истаги бўлса, нима учун отни калласидек имтиёз берилган монополист ва ер ости бойликларини олиб, истаганча сотаётган гуруҳларга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинмаяпти?

Бола пулини расво қилган, суюнчи пулини йўқ қилган Молия ва иқтисодиёт вазири бошчилигидаги масъулларнинг болаларни ҳаққидан маҳрум қилмай бюджетни шакллантиришга ақл салоҳияти етадими ўзи?

Етмаса ўринни бўшата қолинглар! Ўрнингизга сиздан-да ақлли, ватанпарвар, халқпарварроқ ёшлар топилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Эмомали Раҳмон интернетдаги "лайк"лар учун жиноий жавобгарликка тортмасликни буюрди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон интернетдаги лайклар учун асоссиз жиноий ишлар қўзғатилганини танқид қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини “бу амалиётга чек қўйишга” чақирган.

Масалан, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги материаллар ва видеоёзувлар далил сифатида тан олинаётгани туфайли, айрим фуқаролар қолдирган лайклар уларнинг таъқиб қилинишига сабаб бўлмоқда. Яъни баъзи идоралар уларга қарши асоссиз жиноий ишлар қўзғатмоқда ва бу ҳолатга чек қўйиш зарур, деди Раҳмон.


Президентга кўра, Тожикистон фуқаролари диний ёки мухолифат арбобларининг интернетдаги постларини томоша қилгани, лайк қўйгани ёки изоҳ қолдиргани учун турли муддатларга қамоққа ташланмоқда.

Масалан, 2024 йилнинг 15 август куни Хўжанд суди 46 ёшли фуқаро Жамшид Аминовни диний видеолар, хусусан, асосан рус тилидаги араб шайхларининг ваъзлари остига лайк қолдиргани учун 5 йил озодликдан маҳрум қилган.

☝Эмомали Рахмоннинг бу ҳаракати Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун ҳам яхши "сигнал" деса бўлади. Ўзбекистонда ҳам 2023 йили навоийлик кекса аёлга беш йил олдин, яъни 2018 йили "Одноклассники" тармоғида таъқиқланган диний маърузага "лайк" босгани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси берилганди.

Ўзи "лайк" учун жавобгарликка тортиш мантиқсизликдан бошқа нарсамас.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев, ўз саҳифасида Комил Алламжонов билан содир бўлган воқеага муносабат билдирди.

"... Комил Алламжонов билан содир бўлган воқеага келсак, аввало ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини кутиш керак. Сайловнинг сукут кунида қуролли ҳужум содир бўлгани жуда хунук ҳолат. Бу воқеанинг барча айбдорлари топилиб, жазоланишига қатъий ишонаман", деган у.

Дарҳақиқат, бу масалада тармоқларда турли миш-мишлар урчиб кетди. Ваҳоланки, ҳолат ваколатли идоралар томонидан назоратга олинган.

Шу боис, бу борада ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини кутиш керак. Шунда ҳамма саволларга жавоб топиш мумкин бўлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Диққат: скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималар белгиланди

Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра:

✅ скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —

БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

✅ Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —

БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.

✅ Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —

БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қонун 28 ноябрдан эътиборан кучга киради.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Пропан яна қимматлайдими?

Иқтисодчи, жамоатчилик фаоли Отабек Бакировнинг билдиришича, шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди.

Бунинг сабаблари мана бу ерда баён этилган.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Магистратурага қўшимча қабулга рухсат берилди

2024/2025-ўқув йили учун республика ОТМларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Саида Мирзиёева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори Сабине Маҳл билан учрашди.

Президент ёрдамчисининг қайд этишича, мулоқот давомида Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, учрашувда “мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдик”, дейди Саида Мирзиёева.

@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

🏦 Асакабанкдан Факторинг Хизмати!

Факторинг — маҳсулотларингиз учун тўловларни олдиндан олиш имкони. Сиз етказиб берган маҳсулотларингиз учун дарҳол тўлов олишингиз мумкин, бу эса бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам беради.

💡 Факторинг афзалликлари:

👉 Пул оқими тезлашади;
👉 Сотувлар ва даромадлар ошади;
👉 Тўловлар назорати ва самарали бошқарув орқали дебитор қарзлари билан боғлиқ хавфлар сезиларли даражада пасаяди.

Шартлар:

– Дисконт: 30 кун учун 2%.
– Муддат: 180 кунгача.

🤝 Талаб: Корхонангизнинг асосий ҳисобрақами Асакабанкда бўлиши керак.

📞 1152 рақамига қўнғироқ қилинг ва бизнесингизни кенгайтиринг!

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Бош прокуратура тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди!

Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.

Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.

“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Комил Алламжонов сайлов участкасида кўриниш берди

У ўз ваколатидан фойдаланиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловда овоз берди ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида "Ўз танловимни қилдим!", дея ёзиб қолдирди.

@r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Бутун Республика бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, давлат раҳбари ва унинг оиласи ҳам овоз бериш жараёнидан четда қолмади.

Президент ёрдамичиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида сайлов кунидан видео эълон қилди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Тошкент йирик халқаро илмий анжуманга мезбонлик қилди

Ислом цивилизацияси маркази илм-фан ва маърифат маркази сифатида дунё олимларининг диққат марказида бўлиб турибди. Бу маскан Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Тошкентда ўтказилаётган «Шарқ Ренессанси феномени: давлатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар» мавзусидаги тадбирда яна бир бор эътироф этилди.

Анжуманга Ўзбекистон ва дунёнинг етакчи тарихчи, қадимшунос олимлари, экспертлар, музейшунослар, реставраторлар, дин соҳаси вакиллари, хаттотлар, мусаввирлар ва дизайнерлар, замонавий рақамли технологияларнинг билимдонлари, шарқшунос олимлар, адиб ва ижодкорлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов мамлакатимизда кечаётган шиддатли янгиланиш жараёнлари маърифий соҳалардаги туб ижобий ўзгаришлар билан ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

Мутасадди Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази, шубҳасиз, миллий тарих ва келажак истиқболини ўзида мужассам этгани билан катта аҳамиятга эга эканини айтиб ўтди.

👉 https://uza.uz/posts/649843

Читать полностью…
Subscribe to a channel