r_kusherbayev | Unsorted

Telegram-канал r_kusherbayev - Rasul Kusherbayev

118676

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot

Subscribe to a channel

Rasul Kusherbayev

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева келажакда болалар контенти соҳасини ривожлантира оладиган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусни ишга туширишини эълон қилди.

Генералиссимус канали бу ҳақда тўғри фикр билдирибди. Мен ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман ва уни ёш авлодни эртанги кунида масъулиятни ҳис этадиган, чуқур билимга эга ва ватанга садоқатли ижодкорлар сифатида тарбиялаш йўлидаги муҳим стратегик қадамлардан бири, деб баҳолайман.

Чунки бундай лойиҳалар орқали ёшлар нафақат амалий кўникмаларга эга бўлади, балки устозлар билан мулоқот орқали миллий қадриятлар ва ижтимоий масъулиятни ҳам ўзлаштиради.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

📢RASMAN QABUL BOSHLANDI!

🎓Osiyo Xalqaro Universiteti 2025–2026 o‘quv yili uchun abituriyentlarni qabul qilishni boshladi!

Agar siz xalqaro standartlarga, amaliyotga yo‘naltirilgan va zamonaviy universitetda ta’lim olishni istasangiz — bu imkoniyat aynan siz uchun!

📌Endilikda OXUda umumiy 35 ta bakalavr va 14 ta magistratura yo‘nalishlari mavjud.

🎓 Kunduzgi, kechki va masofaviy shakllarda tahsil olish imkoniyati mavjud.

2025–2026 o‘quv yilida:

• Yo‘nalishlar soni 90 taga yaqin – har bir qiziqishga mos tanlov
200 ta grant o‘rni – bilimli, iqtidorli va faol yoshlarga bepul ta’lim imkoniyati!
2+2 / 1+3 qo‘shma dasturlar (AQSH bilan) – xalqaro darajadagi diplomni qo‘lga kiritish imkoniyati.
Chet elda amaliyotlar – talabalar nazariyani real tajriba bilan mustahkamlashadi.
• Va yana ko‘plab imkoniyatlar sizni kutmoqda!

OXU – bu siz orzu qilgan kelajak sari qat’iy qadam!

🌐 Ro'yxatdan o'tish: qabul.oxu.uz

📞 Qo'shimcha ma'lumotlar uchun biz bilan bog'laning:

+998553050009

Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">YouTube

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Шараф тасмаси

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Самарқанд шаҳрида газ чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Самарқандда 8 майдан 9 майга ўтар кечаси юз берган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оғир оқибатларга олиб келди. Чақнаш туфайли уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушган, натижада бинонинг 1, 2, 3-қаватлари ва ертўла қисми жиддий зарарланган.

Афсуски, вайроналар остидан 6 нафар инсоннинг жасади топилди.

Ҳозирда тегишли идоралар томонидан тергов ҳаракатлари ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Булоқбоши туманидаги сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда

Ҳар бир хонадон эгасига етказилган зарар миқдорига қараб нақд пул шаклида компенсация берилаётгани маълум қилинди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ўзбекистон Президенти Россияга етиб борди

Унинг учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олди.

Ташриф доирасида Президент Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Адлия катта маслаҳатчиси Отабек Холбоев Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари – ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.

У мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги сув тошқини ҳақида расмий маълумот

Булоқбоши туманида жойлашган “Сарвонтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона каналининг қирғоғи шикастланиши натижасида сув сизиши содир бўлган. Бу ҳолат ортидан 100 га яқин хонадонга сув кирган — улардан тахминан 30 та хонадоннинг ичига, қолган 70 та ҳолатда эса фақат томорқаларига сув кирган.

Маълумот келиб тушиши билан Норин-Қорадарё ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув оқими тўхтатилган.

Ҳозирги вақтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар сувни чиқариб ташлаш ва оқимни назоратга олиш ишларини давом эттирмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган, ва расмийлар қўшимча маълумот тақдим этишини маълум қилишган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Андижоннинг Хонобод шаҳри марказида дарахтларнинг кесиб ташланиши ҳолати Экология вазирлиги томонидан нозоратга олиниб, назорат инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Ўрганиш якуни ва кўрилган чоралар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Президент Шавкат Мирзиёев 8–9 май кунлари Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага амалий ташриф буюради.

Президент ташриф давомида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашади ва бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Бугун ҳамма 1 соат олдинроқ уйга кетиши мумкин

Эртага 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни дам олинадиган байрам куни бўлгани сабабли бугун қисқартирилган иш куни бўлади. Ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин

Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан,
➖байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Асакабанк ITFC билан 20 млн долларлик исломий молиялаштириш бўйича келишув имзолади

Асакабанк Халқаро Ислом савдо молия корпорацияси (ITFC) билан ҳамкорликда 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилди. Бу маблағ Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Мазкур маблағ тадбиркорлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этади:
▪️маблағдан бир неча марта фойдаланиш имконияти мавжуд;
▪️турли валюталарда, жумладан, сўмда ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️импорт товарлар учун шартнома тузишда кенг имкониятлар яратилади;
▪️маҳаллий харидлар учун ҳам маблағ ажратилиши мумкин;
▪️тўловларни босқичма-босқич ёки келишилган муддатларда амалга ошириш мумкин.

Бу ҳамкорлик орқали Асакабанк тадбиркорларга халқаро тажриба асосида молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради. Жаҳон молия ташкилотлари томонидан бундай қўллаб-қувватлаш банкнинг барқарорлиги ва ишончли ҳамкор сифатида тан олинаётганини кўрсатади.

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Эндиликда аҳоли ва тиббиёт бригадаси ўртасида икки томонлама шартнома тузилади

Оилавий шифокорни эркин танлаш мумкин бўлади ва хусусий шифокорлар ҳам жалб этилади. Кафолатланган тиббий ёрдам ва дори воситалари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Поликлиникаларда акушер-гинекологлар сони икки баробар оширилади, ҳар 3 минг болага 1 педиатр бўлади. Барча тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Президентнинг тегишли фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Эндиликда ногиронликни белгилашда врачлик-маслаҳат комиссиялари (ВКК) тугатилади.

Бу вазифани оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси амалга оширади. Янги тизим 1 июндан Тошкент ва Навоийда, 1 сентябргача эса бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️ЙПҲ ходимлари ёзган жаримага қараб балллар ҳисобланиб бораверади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун қоидабузарликлар “жарима баллари” тизими асосида баҳоланади.


Баллар фақат расмий баённома орқали қабул қилинган қарорлар асосида автоматлаштирилган “E-jarimaball” модулида ҳисобланади. 12 балл тўпланса, белгиланган жазо чоралари қўлланилади. 8 баллга етганда СМС орқали огоҳлантириш юборилади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Сиртқи таълимга қабул тугатилиши сабабли хусусий университетларда контракт нархи кўтарилиши кутилмоқда

Сиртқи таълимга қабул тугатилиши хусусий университетлар учун жиддий молиявий зарба бўлиши кутилмоқда. Айниқса, уларнинг асосий қисми – 70% дан зиёди – айнан сиртқи таълимдан даромад олиб келаётганини ҳисобга олсак, бу ўзгариш қуйидаги натижаларга олиб келиши мумкин:
Шартнома нархлари ошиши – харажатларни қоплаш ва фаолиятни сақлаб қолиш учун хусусий ОТМлар контракт суммаларини оширишга мажбур бўлади;
Талабалар сони камайиши – айниқса, ишлаб юрган ёки имконияти чекланган ёшлар олий таълимдан четлашиши мумкин;
Кечки ва масофавий таълимга талаб ортиши – чунки эндиликда альтернатив йўналиш сифатида фақат шу шакллар қолади;
ОТМлар қайта ташкил этилиши – баъзи хусусий университетлар ўз таълим шаклларини ёки бизнес моделларини ўзгартиришга мажбур бўлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима балллари тизими жорий этилади.

Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Арнасойдаги калтаклаш ҳолати бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Арнасой туманида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаронинг фарзанди калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат жамоатчилик орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

Жиззах вилояти прокуратураси бу масала юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, Арнасой туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув жараёнида йиғилган ҳужжатлар асосида қонуний қарор қабул қилиниши айтилмоқда. Вилоят прокуратураси бу ишни ўз назоратига олган.

Мазкур ҳолат бўйича жамоатчилик холис ва очиқ-ошкора хулоса чиқарилишини, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини кутмоқда.

З.Мирзахмедов
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти.


👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

"Пропан" нархи кетма кет учинчи кун пасайишда давом этмоқда

Биржа савдолари якунига кўра, суюлтирилган газ(пропан) нархи 5 май куни тоннаси учун 158 сўмга(2,4 фоиз), 6 май куни 184,5 сўмга (2,9 фоиз), 7 май куни эса 332 сўмга (5,3 фоиз) арзонлаган.

Кечаги кун савдо якунлари бўйича биржадаги суюлтирилган газ(пропан) нархи тоннаси учун 5,940,9 сўмни ташкил этган.

Нархидаги пасайишлар тез кунда пропан газ қуйиш шаҳобчаларида ҳам акс этиши керак.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ўзбекистонда илк бор бир ой ичида 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ рўйхатдан ўтди.

Бу мамлакат туризм салоҳияти ошганини ва хорижий меҳмонлар учун жозибадорлик ортаётганини кўрсатади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

"Юмшоқ куч" концепцияси муаллифи, Гарвард профессори ва нуфузли сиёсатшунос Жозеф Най 88 ёшида вафот этди.

У халқаро муносабатларда иқтисодий ёки ҳарбий босимдан кўра маданий ва сиёсий жозибадорлик орқали таъсир ўтказиш — “юмшоқ куч” ғоясини илгари сурган эди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

Наманганда адвокатга соқол сабабли таҳдид қилинди

Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.

Адвокатнинг соқоли сабабли босим ўтказилгани – масаланинг фақат юзасидир. Аслида эса бу воқеа қонунга амал қилган ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан ноқонуний аралашувдан дарак беради.

Маълумотларга кўра, Болтаев суд ишида иштирок этиб, айбланувчи қамоққа эмас, жаримага тортилиши кераклигини қонуний асосда ҳимоя қилган. Бу ҳолат ички ишлар ходими Музаффар Махмудовга маъқул келмаган ва у адвокатни ички ишлар бўлимига чақиртириб, адвокатликдан воз кечишни талаб қилган. Акс ҳолда, “соқолингни олдир, бўлмаса лицензиядан маҳрум қиламан” деб таҳдид қилган.

Энг ташвишлиси — ҳуқуқни ҳимоя қилишга бел боғлаган адвокатга нисбатан “попугингни пасайтириш керак, болалар орқали йўқотаман” деган даражада таҳдид қилинган.

Бу на фақат адвокатлик фаолиятига ноқонуний аралашув, балки шахсий хавфсизликка қарши қилинган очиқ таҳдид ҳисобланади. Ўзбекистон Конституцияси ҳар бир шахснинг ташқи кўриниши, фикр эркинлиги ва касбий фаолиятига кафолат беради. Адвокатнинг соқоли унинг билим ва ҳуқуқий позициясига таъсир қилмайди.

Адвокатга таҳдид – бу бутун ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига таҳдиддир. Бундай ҳолатлар жамоатчилик ва мутасадди идоралар диққат марказида бўлиши шарт. Ички ишлар вазирлиги, ДХХ, Адвокатлар палатаси ва Бош прокуратура бу воқеа юзасидан холис текширув ўтказиб, айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўриши зарур.

Адолат инсоннинг юзида эмас, унинг қонунга садоқатида намоён бўлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ўзбекистонда янги “Tashkent Tech” техника университети ташкил этилади.

У Тошкент давлат техника университети негизида, Бостон Consulting Group кўмагида босқичма-босқич барпо этилади. Лойиҳа Президент топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда ва ёшлар ўртасида техник таълим нуфузини оширишга қаратилган.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескин вазиятдан хавотир билдириб, икки томонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди.

Ўзбекистон тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

#Sahovatli insonlar yordamiga muhtojmiz!

Bu opamiz sinovli kunlarini boshdan kechirmoqda eka 4 yil oldin boshidan "operatsiya" bo‘lgan. Baxtsiz hodisa tufayli yagona daromad manbayi — tikuvchilikka ham yaramay qolibdi. Qo‘llari kuyib, barmoqlari bir-biriga yopishib qolgan.

Uni plastik operatsiya qildirish uchun mablag‘i yo‘q. Hatto, egizak farzandlarining ehtiyojlari, kunlik harajatlariga ham qiynalib qolgan.

Toma-toma ko‘l bo‘lur dehanlaridek, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Exsonning mukofoti exson deyishadi.

Ushbu ayolga yordam bermoqchi bo‘lganlar uchun plastik karta raqami: Uzcard 8600060988036126 Raximova Z

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Президент таъкидлашича, агар ҳар бир вазир, ҳоким, депутат ва сенатор ўз ҳудудидаги шароитни шахсан кўриб, ўзлари ва оила аъзолари маҳаллий оилавий поликлиника ва шифохоналарда даволанса, бу ислоҳотларнинг амалий натижаси ва халққа етиб бориши тезлашади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Rasul Kusherbayev

❗️Поликлиникалар оилавий шифокорининг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади — Президент

Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel