Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Реклама : @Kusherbayev_reklama_bot
Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.
✅ Президентимиз 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.
✅ 12-13 ноябрь кунлари эса БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (CОП29) тадбирларида қатнашади.
👉 @r_kusherbayev
Яна бир қатор коррупционерлар "пора" олаётганда қўлга тушди
Ўтказилган тадбирларда қуйидагилар пора билан ушланган:
➖ Каттақўрғон тумани солиқ инспекцияси инспектори М.Р. фуқаронинг 11 миллион 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини электрон базадан ўчириш ва қарздорлик тўлангани хусусида сохта ҳужжат қилиб бериш эвазига фуқародан талаб қилинган 6 миллион сўм пулни олаётган вақтида қўлга олинди;
➖ Самарқанд шаҳар мудофаа ишлари бўлими сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, Қуролли Кучлар хизматчиси С.И. ва унинг ёрдамчиси Ф.Э. Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг АҚШга ишлашга кетган ўғлига ҳарбий хизматни ўтаганлиги хусусида сохта ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилиб, маблағни олаётган вақтда қўлга тушди;
➖ Миллий гвардия Пахтачи туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ш.А. фуқарога “Қорақўтон олтин кони” ҳудудидаги 25-сонли шахтадан таркибида олтин бўлган тошларни қазиб олишга шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўм ва 600 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулдан қолган 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган;
➖ Кадастрлар палатаси Нарпай филиали мухандиси С.Ш. маҳаллий фуқаронинг қариндоши номидаги турар жойга кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилиб, пулни олган вақтда ушланган.
Тадбирлар ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган.
👉 @r_kusherbayev
“Изоляторлар тўлиб кетган”
Дарвоқе, қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганида Олий суд раиси “изоляторлар тўлиб кетган”ини айтди. Бахтиёр Исломовга кўра, бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган.
“Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак”, деди Олий суд раиси.
Адвокат Баҳром Саломов қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик учун айблов органи зиммасига гумонланувчи терговдан қочиши ёки гувоҳларга босим ўтказиши мумкинлигини исботлаб бериш каби аниқ мажбуриятлар юклашни таклиф қилди.
☝️Судъяларда қатъият етишмаса, унинг ишига ҳа деб раҳбарият, прокуратура, ҳокимият, ДХХ каби идоралар аралашаверса амалда бирор натижа бўлмайди.
Аввало судъяларга босим қилишни тўхтатиш ва эркинлигини кафолатлаш керак. Балки шунда тергов изоляторлари айбсиз одамлар билан тўлиб кетмас, судъяларда адолатни таъминлашга журъат пайдо бўлар.
👉 @r_kusherbayev
Бир манзилда жойлашган икки «рақиб» ҳақида
Наманган вилояти ҳокимлигининг «Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати» ДУК томонидан Чуст туман Гулчор, Садача ва Мустақиллик МФЙ мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича бошланғич нархи 334,5 млн сўмлик танлов ўтказилган.
Ушбу танловда 300 млн сўм нарх таклифи билдирган «NAMANGAN SANOAT LOYIHA» ХК танлов ғолиби, иккинчи иширокчи — «ULTRA GROUP» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.
Юқоридаги давлат харидига оид ҳужжатларни ўрганиш давомида танлаш ва заҳира ғолиби айни бир манзилда, яъни Наманган шаҳри Н.Намангоний кўчаси 18 уйда фаолият юритишлари маълум бўлди.
Манба
❗️Пропан нархи 14 фоизга арзонлаган, АИ 80 бензини нархи ҳам пасайиши мумкин
8 ноябрь куни биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи ноябрь ойи бошига нисбатан 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).
Бу биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.
Биржага қўйилаётган суюлтирилган газ ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрда биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда.
Шунингдек, биржага қўйилаётган АИ-80 автомобиль бензин ҳажми ортиши кутилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
Бир машина шағал олса чора кўрадиганлар, бунга келганда нега жим? ➖Қуйи Чирчиқ
Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани Сурум маҳалласи ҳудудидаги ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ер майдони "Maxima agro Claster" МЧЖга шоли экиш учун 30 йилга шартнома асосида ажратиб берилган.
Бироқ шу йилнинг 30 октябрь кунидан бошлаб бир гуруҳ номаълум шахслар зўравонлик билан бу ер майдонидан қум шағал қазиб олиб чиқиб кетишмоқда.
Биз бу борада бир қатор идораларга мурожаат қилмоқдамиз. Бироқ фойдаси. бўлмаяпти.
Бизга шоли учун берилган ерни кавлаб қум шағалини очиқчасига қонунбузарлик билан олиб кетилишига ҳамма кўз юмиб турибди. Геология вазирлиги ҳамон жим.
Бир машина шағални ноқонуний олса дарров чора кўрадиганлар нега буларга келганда жим?
Икром Эргашев
👉 @Kusherbayevga_murojaat
❗️Яна бир аёл ҳоким лавозимига тайинланди
Халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши сессиясида депутатлар Неъматова Наргиза Исомиддиновнани Олот тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашган.
☝️Умид қиламизки, ушбу аёл ҳокимлик ишида ҳеч кимни ҳақорат қилмайди ва ИИБга қўл оёғини бойлатиб "тиқтирмайди", айниқса эркакларни.
👉 @r_kusherbayev
Пластик карталардан пул ечиб олувчи фирибгарларнинг тузоғига тушмаслик учун яна бир огоҳлантириш: муҳими смс кодни ҳеч кимга берманг!
👉 @r_kusherbayev
Бугундан бошлаб ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк обектларини аниқлаш бўйича хатлов бошланади.
Фуқаролар kadastr.uz сайтига кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олишлари мумкин.
👉 @r_kusherbayev
20 млрд сўм — кичкина маблағ эмас
Илгари кўпчилик тадбиркорларга фақат компенсация ва кафиллик сўзлари билан бўлган жамғарма ўтган йили президент қарори билан “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ сифатида ташкил қилинганди.
Шу кунларда янгиликларда компаниянинг янги хизматлари ҳақидаги хабарларни кўп кузатаяпман. Қарасам улар йил бошидан бери тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри ишлашга бел боғлашган экан. 20 млрд сўмгача Хизматлар ипотекаси, 5 млрд сўмгача улушдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, мана ноябрга келиб яна янги ёрдам — 20 млрд сўмгача Қарз`ни таклиф қила бошлашибди.
Мен доим тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиб келган инсон сифатида айта оламанки, бу каби молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар кўпроқ бўлган яхши. Биринчидан бозордаги рақобат ортидан муҳит тубдан ўзгаради, иккинчидан ҳар қайси томон кўпроқ фойдага эришади.
Кичик ва ўрта бизнес эгалари 15 тадан кўп иш ўрни яратган ва йиллик айланмаси етарли даражада бўлса, марҳамат бошқа кредит ё лизинг берувчиларнинг юқори ставкали қарзидан кўра, Компаниянинг йиллик 17,5% устамали таклифидан 84 ойгача фойдаланинг. Бир томондан кўпроқ маблағ чўнтагингизга қолади.
Батафсил: @edcomuz | 71-205-57-57
❗️Ниҳоят пропан нархлари пасаймоқда
Рақобат қўмитаси томонидан биржага чиқарилаётган пропан учун бошланғич нархга нисбатан 20 фоизлик чеклов ўрнатилиши натижасида пропаннинг ўртача нархлари тоннасига 1,2 млн. сўмдан кўпроққа пасайиб, 8,9 млн.сўмгача тушган.
Демак, тез вақт ичида пропан заправкаларида ҳам нархлар пасайишни бошлайди.
👉 @r_kusherbayev
❗️Психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар рекламада "психолог" сўзидан фойдаланиш тақиқланади
Янги қонунга кўра, психологик ёрдам кўрсатиш билан фақат психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга шахслар шуғулланиши мумкин.
Бу интернет тармоқлари орқали турли психологик тренинг машғулотлари ўтказувчи шахсларга ҳам тегишли.
Психологик ёрдам бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кўрсатилса, қонуний жавобгарликка тортилади. Бунда хусусан:
▪️фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача;
▪️мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача жарима белгиланган.
Агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилса:
▪️ фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача;
▪️ мансабдор шахсларга 15 бараваридан 25 бараваригача жарима тайинланади.
☝️Шунингдек, психологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар ўз хизматларини реклама қилишда ёки фирма номида "психолог" деган сўздан, шунингдек унга ўхшаш бўлган бошқа сўзлардан фойдаланиш тақиқланади.
👉 @r_kusherbayev
Биласизми, Feed Up 1 йилдан буён “Akfa Group” билан биргаликда иш олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик ўлароқ охирги 6 ой ичида озиқ-овқатни хавфсиз сақлаш ва ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш борасидаги ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бугунги кунда Feed Up нинг Ўзбекистон ҳудудида 43 та филиали мавжуд бўлиб, йил охирига қадар бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.
Feed Up учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш соҳасидаги тармоқлар ичида товар айланмаси бўйича Evos ва KFC дан сўнг учинчи поғонани банд этди. Ундан кейинги ўринни эса Oqtepa Lavash эгаллаган.
Evos — 655 млрд., 82 та филиал билан
KFC — 552 млрд., 26 та филиал билан
Feed Up — 107 млрд., 37 та филиал билан
Oqtepa Lavash — 103 млрд., 55 та филиал билан
Таъкидлаш жоиз, юқорида келтирилган рақамлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги тадбиркорлар учун яратиб бераётган қулай шароитлари ва қўллаб-қувватлашлари мевасидир. Қуйидаги эксклюзив интервьюда тармоқ асосчиси ошхона ичидаги барча жараён ҳамда бренднинг муваффақиятли ривожланиш сирлари билан бўлишди.
👉 Интервьюни кўриш учун
Шавкат Мирзиёев Фаластин ва Ливандаги вазиятни қоралашини билдирди
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида бу масалага алоҳида тўталиб ўтди.
"Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.
Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.
Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
👉 @r_kusherbayev
❗️Ҳайдовчилар ҳуқуқларининг ҳимоячиси, юрист, адвокат, жамоатчилик фаоли Камолиддин Баҳовиддинов билан ҳайдовчи ва йўловчилик маданиятига доир қизиқ масалаларда сухбатлашдик.
Албатта кўришни тавсия қиламан. 👇👇👇
https://youtu.be/JEdijmHrgeA
❗️Путин ноқонуний миграцияни ташкил қилганлик учун жазоларни кучайтирди
Эндиликда хорижликларнинг Россияга ноқонуний кириши ва бўлишини ташкил қилиш, шунингдек, мамлакатдан транзит сифатида фойдаланиш 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса бу муддат - 5 йилдан 10 йилгача.
Уюшган гуруҳ таркибида ноқонуний миграцияда воситачилик қилиш ўта оғир жиноятлар қаторига кирди. Жазо: 15 йилгача қамоқ.
Ноқонуний мигрант томонидан жиноят содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланадиган бўлди.
👉 @r_kusherbayev
❗️АҚШ босими сабаб Қатар мамлакатдан ҲАМАС раҳбариятини чиқариб юборишга рози бўлган
ҲАМАС етакчилари Қатардан айнан қачон чиқариб юборилиши ва улар қаерга йўл олиши ҳозирча номаълум.
Бироқ манбаларга кўра, ташкилот аъзоларига Қатарни тарк этиш учун жуда кам вақт берилган.
❗️Тахти Қорача довонида тош остида қолганларнинг икки нафари Венгрия фуқароси бўлган
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун: Қашқадарёнинг Китоб туманидаги Тахти Қорача довонида жойлашган М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1137-километрида тоғдан қулаган улкан тош Cobaltни пачоқ қилган ва натижада машинадаги уч кишининг барчаси ҳалок бўлганди.
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистонлик ўқувчи қиз икки карра жаҳон чемпионига айланди
Самарқанд шаҳридаги 42-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ФИДE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. У 10 та партияда 9 та ғалаба, 1 дуранг билан 9,5 очко тўплади.
Афруза ўтган йилги ФИДE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланганди.
Ғалабалар муборак бўлсин!
👉 @r_kusherbayev
❗️Пропан нархи 14 фоизга арзонлаган, АИ 80 бензини нархи ҳам пасайиши мумкин
8 ноябрь куни биржа савдоларида суюлтирилган газ(пропан) нархи ноябрь ойи бошига нисбатан 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).
Бу биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.
Биржага қўйилаётган суюлтирилган газ ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрда биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда.
Шунингдек, биржага қўйилаётган АИ-80 автомобиль бензин ҳажми ортиши кутилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
🌱 Kelajak uchun nihol eking!
👍 Hurmatli yurtdoshlar!
🔍10-20-noyabr kunlari
“dolzarb 10 kunlik” tadbirlarida faol ishtirok eting!
/channel/kuranbayev_k
Жиззахда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланганларга катта миқдордаги жарималар қўлланилибди
Бир неча йиллардан бери ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси мамлакат учун катта бош оғриқ бўлиб келяпти. Жорий йилнинг март ойига келиб, Республикадаги унинг улуши 15,3 фоизни ташқил қилди. Ўтган, 2023 йилги статистикани гапирсак, 291 та ҳолатда умумий 88 млрд 403 млн 600 мингдан зиёд 5 млрд 622 минг 506 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари қўлга олинган. Бу, аввалги йилларга қараганда, бир неча баробар кўп.
Жиззахга қайтсак. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейдда 175 миллион 380 минг сўмлик 9 турдаги жами 15 400 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари сақлаб келинаётганлиги аниқланибди. 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида эса вилоят божхоначилари томонидан 8 та ҳолатда 285 миллион 500 минг сўмлик 18440 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи олди олинибди.
2023-2024 йиллар давомида Жиззах вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилиши билан боғлиқ жами 42 ҳолатда рейд тадбирлари ташкил этилиб, уларда умумий қиймати 939 миллион 500 минг сўмлик, ҳеч қандай кирим ҳужжатлари бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари мусодара қилинибди. Қонунбузар тадбиркорларга эса 188 млн сўмлик жарималар қўлланилган. Барча мусодара қилинган маҳсулотлар эса тегишли тартибда йўқ қилинган.
Кўриб турганингиздек рақамлар даҳшатли даражада. Бу ҳали биргина Жиззахдаги ҳолат. Қолган ҳудудларда қандай экан деган савол пайдо бўлади. Агар қонунларни четлаб ўтган юқоридаги фуқаролар тўғри ишлаганида эди, давлат бюджетига даромад келтирарди. Бу билан эса мактаб, боғчалар, йўллар қурилиши ва бошқа хайрли ишларга ҳисса қўшишган бўларди.
👉 @r_kusherbayev
❗️"Таниш-билиш ўтмайди"!
Бугун 8 ноябрдан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга кириши муносабати билан Кадастр агентлиги директори Фаррух Пулатов мурожаат билан чиқди.
"Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.
Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!
Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.
Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.
Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.
11–22 ноябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конвенцияси (COP29) доирасида 29-конференция ўтказилади. Асосий эътибор иқлим ташаббусларини молиялаштириш ва иқлим бўйича миллий ҳаракатлар режаларини янгилаш масалаларига қаратилган.
Шунингдек, ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтириш, экотизимларни глобал исиш таъсиридан ҳимоя қилиш ва "яшил" лойиҳаларни молиялаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Ўзбекистон ҳам COP29да фаол иштирок этишга тайёрланмоқда. Тадбир доирасида қандай қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси қизиқ.
👉 @r_kusherbayev
Қочиб кетган терговчи ҳамон топилмадими?
Юнусобод тумани прокуратурасининг терговчиси (Ш.Ш.) 40.000 АҚШ доллари порани олиш жараёнида воқеа жойидан қочиб кетганди.
Бош прокуратура ушбу шахсни қидириш ишлари олиб борилаётганини билдирган.
Шу билан жим-житлик.
Бошқа соҳа ва тизимлардаги порахўрлик ҳақида маълумотлар очиқ-ойдин берилаётган бир вақтда қочиб кетган бу терговчининг ушланган-ушланмагани ҳақида ҳалигача бирор маълумот йўқ.
☝️Ер остида илон қимирлашини ҳам биладиган ҳушёр ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларимиз куппа-кундузи, кўпчиликни кўз ўнгида порахўрнинг қочиб кетишига йўл қўйишгани ва ҳалигача топишолмаётгани ғалатимасми?
Дарвоқе, порашунослик бўйича экспертларнинг билдиришича, терговчиларнинг "ставкаси" одатда 5-10 минг доллари атрофида бўлиб, 40 минг доллар тепароқдагиларни "ставкаси" дейишмоқда. Бу бир фикр.
Бироқ терговчининг топилмаётгани шунданмикан балки, деган асосли савол пайдо бўлмоқда.
👉 @r_kusherbayev
“Трастбанк”дан фойдали ипотека
Ўзингизнинг шинам хонадонингизга эга бўлишни орзу қиляпсизми? “Трастбанк” сизга ёрдам беради. Бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредитини тақдим этади.
Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:
✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 25%.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:
✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 35%.
Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот: @trustbankuz
Реклама
🏦 Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва мижозлари!
Сизни банкнинг 29 йиллик байрами билан чин дилдан табриклайман! “Асакабанк” мамлакатимизнинг тараққиётига ва тадбиркорларимизнинг ютуқларига ҳисса қўшаётган энг ишончли молиявий ҳамкорлардан бири. Сизларнинг кичик бизнесдан йирик саноат лойиҳаларигача бўлган йўлдаги қўллаб-қувватловингиз, барчага ёрдам қўлини чўзганингиз таҳсинга сазовор.
Олдиндаги марраларингизда ҳам муваффақият ва янги ютуқларни тилаб, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, “Асакабанк”! Сизлар – тараққиётнинг ҳақиқий драйверисиз!
Ҳурмат билан,
Расул Кушербаев
👉 @r_kusherbayev
InfinBANK халқаро хайрия пойгасида иштирок этди
InfinBANK жамоаси Samarkand Marathon халқаро хайрия пойгасида иштирок этди. Ушбу тадбир турли мамлакатлардан спортчи ва фаолларни бирлаштиради.
Тадбир жуда катта кўламда ўтказилди: 5000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган тақбирда дунёнинг 43 мамлакатидан 628 нафар профессионал югурувчилар иштирок этишди.
InfinBANK жамоасидан ҳам 50 нафар иштирокчи марафонда қатнашди ва бу тадбирни ҳақиқий бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик байрамига айланишига ҳисса қўшди.
InfinBANK доимий тарзда Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келади, ҳозиргача банк бир нечта спорт тадбирларига ҳомийлик қилган. Спорт соҳасидаги фаоллик орқали банк соғломлаштириш каби қадриятларга ўз содиқлигини исботлаб келмоқда.
Реклама
❗️Трамп сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди:
"Қаранг, нима бўлди. Бу ақлдан озганми? Йўқ. Бу мамлакатимиз ҳеч қачон кўрмаган сиёсий ғалабадир. Мен Америка халқига ажойиб шараф учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз Қўшма Штатларнинг 47-Президентисиз ва сиз 45-Президентсиз. Раҳматʼ", деган у ўз нутқида.
👉 @r_kusherbayev