quranuz_kanali | Unsorted

Telegram-канал quranuz_kanali - QURAN.UZ

25638

Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali

Subscribe to a channel

QURAN.UZ

«Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига табрик

Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар!

Аввало, сиз, азизларни илм-маърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий шаҳарларидан бири – азим Самарқандда буюк аллома Имом Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференциянинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Жонажон Ватанимизга, улуғ аллома ва мутафаккирлар юрти бўлган гўзал Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз!

«Калом илмининг султони», «Мусулмонлар эътиқодини тузатувчи» деган юксак эътирофларга сазовор бўлган Имом Мотуридий ўрта асрларда – ғоявий курашлар авж олган ўта мураккаб даврда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг очиб берадиган ноёб илмий-маърифий асарлар яратгани, турли зарарли оқимлар ва жаҳолатга қарши мардона кураш олиб боргани, ҳеч шубҳасиз, чинакам маънавий жасорат намунасидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ëсин сураси 55-58 оятлар

Ҳайсам ад-Духин қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Рум сураси 60-оят

Набил ал-Рифаъий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Мақола

Саййидимиз Исмоил алайҳиссолату вассалом

Иброҳим ўзи билан бирга иймон келтирганлар билан иши ҳал бўлгач, аёли унга Исмоил исмли зукко ўғил туғиб берди, Иброҳим алайҳиссалом бу кичик чақалоқдан хурсанд бўлди, Аллоҳга шукр қилиб бу неъмат учун Унга ҳамдлар айтди, аёли ҳам шундай тарзда Аллоҳга шукр қилиб Унга ҳамдлар айта бошлади. Иброҳим алайҳиссаломнинг бола туғмаган ва кичик болалари бўлмаган бошқа аёллари бор эди, уни эслайсизларми? Албатта биз Лут қиссасидаги фаришталарнинг унга қилгани башорати орқали таниганимиз ўша аёлдир. Саййидимиз Иброҳим аввалги аёлни ўғли Исмоил билан бирга туғилган жойидан узоқроқ жойда яшаши учун узоқлаштиришга мажбур бўлди.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Тоҳа сураси 132-оят

Идрис Абкар қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Фойдали_маълумот

📕 КАҲФ СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ
         
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди. «Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфиний би ҳалаалика ъан ҳароомик, ва ағниний би фазлика ъамман сиваак» дегин».
(«Сунани Термизий», 3563)
 
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Икки муқаддас масжидда Қуръон ҳофизлари учун «Интенсив шарҳ» дастури бўлиб ўтмоқда

Икки Муқаддас Масжидда Дин ишлари бўйича раислик 25-26 апрель жума ва шанба кунлари дастурни ташкил қилди. Ушбу дастурнинг мақсади Қуръон ҳофизларига ёд олган оятларини маънавий таълим муҳитида қайта кўриб чиқиш имконини беришдир.

Ушбу интенсив Қуръон ўрганиш машғулотлари учта бўлимда ўтказилмоқда: Қуръонни тўлиқ ёдлаш, 20 ва 10 порани ёдлаш.

#янгилик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ، وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ، وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أَضَلَّتْ، كُنْ لِي جَارًا مِنْ شَرِّ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ أَوْ أَنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ وَلَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
         
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Робби! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ».
 
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқусизликдан кечаси билан ухламай чиқаман», деди. «Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма Роббас самааваатис сабъи ва маа азоллат, ва Роббал арозийна ва маа ақоллат, ва Роббаш шайаатийни ва маа азоллат, Кун лий жаарон мин шарри холқика куллиҳим жамийъан ан яфруто ъалайя аҳад, ав ан ябғия ъалайя, ъазза жаарука ва жалла санаа`ука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа иллаа ант», дегин», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
 
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас», («Анфол» сураси, 33-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Наас сурасини тушуниш учун интеллектуал харита

#интеллектуал_харита

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
   
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»
 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ  ва шафоатчи бўламан», дедилар».
(Байҳақий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Ҳашр сураси 18-оят

Мишари Рошид ал-Афасий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الْخَيْرُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».
 
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйии ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа йамут, бийадиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.
(Термизий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир», («Тавба» сураси, 40-оят).

Эй мўминман деб юрганлар, агар сиз бу сафар Пайғамбарга ёрдам бермасангиз, ҳечқиси йўқ, сизга ёмон бўлади. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига ёрдам бериши турган гап. Уни Маккада кофирлар ўлдирмоқчи бўлиб, гапни бир жойга қўйганларида ҳам Аллоҳ унга нусрат берган. Аллоҳ кофирларнинг ёмон ниятларини унга билдирган ва унга чиқиб кетишни амр қилган. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакр Сиддиқ билан бирга ҳижратга чиққанлар. Мушриклар кўп эдилар, Аллоҳ Пайғамбарига ёрдам берган.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ

Дуонинг маъноси:
«Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим».
 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазий холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир!

Зулқаъда ойларида юз берган баъзи муҳим воқеалар:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ойлик бўлганларида гапира бошладилар;
– Аллоҳ таоло Қуръони Каримда муслима аёлларга ҳижоб ўрашни фарз қилди;
– Бану Қурайза ғазоти бўлиб ўтди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаҳш қизи Зайнаб онамизга уйландилар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур», («Фуссилат» сураси, 34-оят).

Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қуръон залини илмий-маърифий масканга айлантириш чоралари кўрилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.

Маълумки, давлат раҳбари ташаббуси билан барпо этилаётган мазкур марказда Қуръон зали алоҳида концепцияга эга бўлади. Ҳозирда уни мазмунан бойитиш, экспонатларни танлаш ва замонавий технологиялар орқали намойиш қилиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Қуръон залида Ўзбекистон тарихига бевосита алоқадор 114 та ноёб қўлёзма Қуръон нусхаси жамланади. Улар орасида Ислом оламида муқаддас саналган Ҳазрати Усмон Қуръони, VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони, шунингдек, турли тарихий даврларда юртда кўчирилган ёки асраб келинган қимматли қўлёзмалар мавжуд.

Йиғилишда залда мультимедиа маҳсулотлари — виртуал экспозициялар, интерактив экранлар, аудиогидлар ва бошқа замонавий технологияларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу ташриф буюрувчиларга Қуръон нусхаларининг тарихий ва маданий аҳамиятини чуқурроқ англаш имконини беради.

Якуний қарорлар асосида Қуръон залининг контсепцияси янада такомиллаштирилади ҳамда уни халқаро миқёсда ноёб илмий-маърифий масканга айлантириш чоралари кўрилади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيلاً

Дуонинг маъноси:
«Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда «Алҳамдулиллаҳиллазий ъаафааний миммаабталаака ва фаззоланий ъалаа касийрин мимман холақо тафзийла» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«У (Мусо): «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур». деди», («Шуаро» сураси, 62-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Талоқ сураси 2-3 оятлар

Аҳмад ал-Ажмий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_муҳаббат

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#қироат

Софф сураси 7-8 оятлар

Аҳмад аш-Шалабий қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Усмон Мусҳафи рақамлаштирилади

Ўзбекистонда муқаддас ислом манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмий-лойиҳа амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкентда сақланаётган, дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бири — Усмон Мусҳафи устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири — Усмон Мусҳафи ва Катта Лангар Қуръонининг матни, унда ишлатилган сиёҳ, ёзув турлари ва реставрацияси карбон таҳлили асосида чуқур илмий таҳлил қилинади. Бу орқали Қуръон нусхаларининг тарихий даври, ёзилиш услуби ва материаллари аниқланади.

Тадқиқотлар натижасида Усмон Мусҳафининг электрон нусхаси яратилади. Бу электрон шакл марказнинг Қуръони карим залида интерактив мониторлар орқали тақдим этилади — ташриф буюрувчилар Мусҳаф саҳифаларини виртуал тарзда варақлаб кўриш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Мусҳафнинг юқори аниқликдаги янги факсимиле нашри ҳам тайёрланади. Бу нашр оригинал нусханинг шакл, ранг ва ёзувларини тўлиқ акс эттиради, шунингдек, илмий-тарихий изоҳлар билан бойитилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги исломий меросни кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси экспозициясини янада бойитиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу билан нафақат юртимиз аҳли, балки бутун дунё мусулмонлари энг қадимий Қуръон нусхаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Қуръонга_чорлов

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…

QURAN.UZ

#Кун_ояти

«Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи зотдир», («Мулк» сураси, 13-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel