Quran.uz сайтининг телеграмдаги расмий канали. Мазкур каналда Қуръонга оид янгиликлар, гўзал қироатлар, илмий ва маънавий кўрсатувлар бериб борилади. Шунингдек, Қуръон қироатига оид саволларга жавоблар берилади. @quranuz_kanali
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلَ إِلاَّ مَا جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحَزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلاً
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осон бўлур, Сен хоҳласанг, қийин нарсани ҳам енгил қилурсан».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъалул ҳазна изаа ши`та саҳлан», дедилар.
(«Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 974)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Нигерияда бўлиб ўтадиган Халқаро Қуръон мусобақасида 20 та давлат иштирок этади
Мусобақа ташкилий қўмитаси номидан Муҳаммад Башир берган баёнотга кўра, тадбир “Мажалису Аҳлил Қуръон” халқаро Қуръон мусобақаси томонидан ташкил этилган.
У бутун дунёдан иштирокчиларни бирлаштиради. Мусобақа 2025-йилнинг август ойида ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир Жос шаҳрида, Плато штатида бошланади, катта финал Абужада, Федерал пойтахт ҳудудида бўлиб ўтади.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ، وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротлардан, ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
«Ҳаамма» - инсонга зарар етказадиган чаён, илон ва шу каби нарсалар. «Айнун лаамма» - ҳасад ва ёмон назар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан билан Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилардилар, «Бобокалонингиз Исмоил билан Исҳоққа паноҳ сўраб, шундай дуо қилар эди: «Аъуузу би калимаатиллааҳит тааммати мин кулли шайтоонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин», дер эдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 3371)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас», («Нисо» сураси, 36-оят).
Оилавий-ижтимоий масалалар, мол-мулк ҳақида, бировларга яхшилик қилиш ҳақида баҳс этувчи оят ва жумлалар ичида ибодат ва ширк келтирмаслик ҳақидаги ушбу жумланинг келиши бежиз эмас. Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик – тавҳиддир. Бандалар учун Аллоҳнинг тавҳиди асосий ақидадир. Тавҳид ҳар бир инсондан талаб этилади. У Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққидир. Оятда тавҳидга амр этилганидан сўнг, бир неча тоифа кишиларга яхшилик қилишга буюриляпти.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Жума кунингиз муборак ва дуоларингиз ижобат бўлсин!
Яқинларингизга улашинг!
#жума
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки ютуққа эришсангиз», («Оли-Имрон» сураси, 200-оят).
Сабр ила ғолиб келиш муҳим нарса, чунки қарши тараф ҳам ўзига яраша сабрлидир. Демак, икки томоннинг сабрлари курашида мўминларнинг сабри ғолиб келиши керак. Буни шаръий истилоҳда «мусобара» дейилади. Биз «курашга бел боғлаб туринг» деб таржима қилган ибора эса, «муробата» дейилиб, ибодат жойида ёки мусулмонларни душмандан ҳимоя қилиш жойида бардавом бўлиш маъносини беради.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🟢 ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍 8 май куни, соат ⏰ 14:00 да «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#ТАЖВИД #ҚУРЪОНЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин».
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бир яхшилик қилинса, уни қилган кишига «Жазаакаллоҳу хойрон» деса, мақтовни охирига етказган бўлади», дедилар».
(«Сунани Термизий», 2035)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир», («Зухруф» сураси, 67-оят).
Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
📍 Бугун, 07 май куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 100-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг Одиёт - Нас суралари хатм қилинади.
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اسْقِ عِبَادَكَ وَبَهَائِمَكَ وَانْشُرْ رَحْمَتَكَ وَأَحْىِ بَلَدَكَ الْمَيِّتَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, бандаларингга ёмғир бергин, жонзотларингни суғоргин, раҳматингни ёйгин, ўлик юртингни тирилтиргин».
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо қилсалар, «Аллоҳуммасқи ъибаадака ва баҳаа`имак, ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййит», дер эдилар.
(«Сунани Абу Довуд», 1176)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Тарих сўзлаганда
📜 Мадина аҳлининг мийқоти: "Абяр Али" ҳақидаги ҳақиқат
Кўпчилик билмайдиган қимматли маълумотлар
Кўпчилигимиз "Абяр Али" ни Мадина аҳлининг мийқоти сифатида биламиз. Бу ерда ҳаж ёки умра учун йўлга чиққан зиёратчилар ният қилиб, эҳромга кирадилар. Ушбу жой Шом ва унга яқин ҳудудлар аҳолиси учун ҳам мийқот ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам давриларида ва ундан кейин бу жой "Зул Ҳулайфа" деб номланган.
Баъзи одамлар "Абяр Али" номи Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан боғлиқ деб нотўғри ўйлашлари мумкин, лекин бу тўғри эмас. Аслида бу ном Дарфур султони Али ибн Динор шарафига қўйилган. (У зот 1856-1916 йилларда яшаб ўтган)
Али ибн Динор ким эди?
Али ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 1315-йилда (милодий 1898-йил) ҳаж зиёрати учун мийқотга келганида, у ернинг ҳолати анча ёмон бўлиб кетганини кўрди. Шундан сўнг у зиёратчилар ичимлик суви ва озиқ-овқат олишлари учун қудуқлар қазиб берди.
Шунингдек, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳажга кетаётганда намоз ўқиган Зул-Ҳулайфа масжидини таъмирлади ва янгилади. У ушбу жойни ободонлаштиргани учун у " Абяр Али " (яъни, Али қудуқлари) деб номланди.
Али ибн Динор Дарфур (султонлигининг охирги) султони бўлган. Биз бу ҳудуд ҳақида фақат очарчилик ва қашшоқлик сабабли эшитган бўлсак ҳам, 1898—1917-йиллар оралиғида у муҳим аҳамиятга эга мусулмон султонлиги эди.
Али ибн Динорнинг хизматлари:
Миср Каъба учун каъбапўш (кисва) юборишда кечикканида, у Дарфур пойтахти ал-Фашир шаҳрида Каъбапўш ишлаб чиқарувчи фабрика ташкил этди ва қарийб 20 йил давомида уни Маккага етказиб турди.
Африка мусулмонлари Дарфурни "Мусҳаф муқоваси" деб номлашади, чунки унинг аҳолиси орасида Қуръонни ёддан билувчи қорилар сони жуда кўп. Кўплаб талабалар Мисрнинг Ал-Азҳар университетида таҳсил олишга интилган. Дарфурдан бориб илм олувчилар тўхтовсиз давом этади ва улар учун махсус "Дарфур равоқи" мавжуд.
Дарфур ҳақида маълумот:
Ҳудуди Франция ҳудуди билан тенг.
Аҳолиси 6 миллион бўлиб, 99% мусулмонлардан иборат.
Қуръонни ёд олган мусулмонлар сони энг юқори бўлиб, аҳолининг 50% дан кўпроғи Қуръонни ёд билади.
Аллоҳ султон Али ибн Динорни раҳматига олсин!
▫️Изоҳ: Зулҳулайфа - уни Абяр Али деб ҳам номлашади. Бу жой Мадина аҳли ва ана шу ердан ўтганларнинг мийқотидир. Шимолий томонда Маккаи мукаррамадан 410 км. узоқликда, Масжиди Набавийдан 10 км. узоқликда жойлашган. У ерда Зулҳулайфа масжиди, Мийқот масжиди ва Шажара масжидлари бор. Асарларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка томонга чиқадиган бўлсалар, Шажара номли масжидда намоз ўқирдилар.
Дарфур – Африка қитъасида, ҳозирги Суданнинг ғарбида жойлашган ҳудуд.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Талаба қизлар ўртасида «Қуръон мусобақаси — 2025» танлови ўтказилди
Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида талаба қизлар ўртасида «Қуръон мусобақаси — 2025» танлови бўлиб ўтди. Мусобақани таълим муассасаси директори O.Шарипова очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. «Қуръони Карим ва тажвид» фани ўқитувчиси Лутфия Ўринова мусобақа шартлари билан таништирди. Мусобақа натижаларига кўра,
«Ҳифз» йўналиши бўйича:
1. Ҳадича Абдуллаева Орифжон қизи.
2. Роҳила Сайдуллаева Абдусамат қизи.
3. Ойгул Эватова Турсуналиевна
«Тиловат» йўналиши бўйича эса:
1. Ойша Дониёрова Анвар қизи.
2. Фотима Раҳмонова Жамолиддин қизи.
3. Зарифа Ўрозбоева Абдувоҳид қизи эгаллади.
Танловда қатнашган барча талаба қизлар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
🕋 @islomuz
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا، اللَّهُمَّ أَغِثْنَا
Дуонинг маъноси:
Истисқо ёмғир сўраш учун ўқиладиган намоз. «Аллоҳим, бизга ёмғир юборгин!»
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо намозида: «Аллоҳумма, ағиснаа! Аллоҳумма, ағиснаа! Аллоҳумма, ағиснаа!» деб дуо қилдилар».
(«Саҳиҳул Бухорий», 1014)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Луқмон сураси 18-19 оятлар
Муҳаммад ал-Ҳавас қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Наҳл сураси 128-оят
Фарис Аббад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
ҚУРЪОН, УНИНГ ҲОФИЗЛАРИ ВА МУАЛЛИМЛАРИ ФАЗИЛАТЛАРИ
«У Сақланган китобдадир»
1-қисм
Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, Қуръони Каримнинг ўзига хос тавсифини қилишга инсоннинг тили ҳам, қалами ҳам ожиз.
Бу улуғ китобнинг энг олий васфи уни нозил қилган Зот Аллоҳ таолонинг Ўз китобида келтирган ояти карималаридир.
Кўпдан буён Қуръони Каримнинг ўзида, шу китоб ҳақида келган оятларни бир жойга тўплаб, ўқувчиларга тақдим қилиш ниятимиз бор эди. Қулай фурсат келганида ўша орзуни амалга оширишга қарор қилдик.
Аммо баъзи бир эътиборларга кўра, ҳамма оятларни келтира олмадик. Келтирган оятларимизни ҳам турли мавзуларга бўлиб, ораларига инсоний сунъийлик қўшгимиз келмади.
Аввал шарҳ қилаётган китобимизда келган уч ояти каримани келтириб туриб, кейин бошқаларини келтиришни лозим кўрдик.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси
🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан».
Абдурроҳман ибн Абу Лайла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мени Каъб ибн Ужрани учратиб қолиб: «Сенга бир совға берайми? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни олдимизга чиқдилар. Биз У зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку биламиз, аммо сизга саловот айтиш қандай бўлади?» дедик. «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд», деб айтинглар», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Фотиҳа сураси
Ваддаҳ Шаъби қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Кўзи ва бурни йўқ Мисрлик бола Қуръонни тўлиқ ёд олди
11 ёшли Муҳаммад машҳур қорилар услубига тақлид қилиб, Қуръон тиловат қилишда ҳам ажойиб истеъдодга эга. Яқинда у Мисрнинг Ал-Ҳаят тармоғида машҳур бошловчи Амр ал-Лайтий бошчилигидаги «Одамлардан бири» кўрсатувининг меҳмони бўлди. Муҳаммад Қуръонни Аллоҳнинг ёрдами ва ота-онасининг ёрдами билан ёд олганини айтди. Вундеркинд бола яхши инсон бўлиб, ватанига, динига хизмат қилишга интилаётганини қўшимча қилди.
Бола дастурда Қуръон оятларини тиловат қилиб, энг машҳур қориларга тақлид қилиш қобилиятини намойиш этди. Онасининг таъкидлашича, дунёда бу турдаги жисмоний деформациянинг тури жуда кам учрайди.
«Оғир шароитлар туфайли, шунингдек, кўплаб шифокорлар Муҳаммад тузалиб кетмайди ва ўлади, деб айтгани учун менда умид йўқ эди, лекин Аллоҳга шукур, у тирик қолди ва Қуръонни ёддан ўрганди» - дейди қорининг онаси.
#янгилик
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Тағобун сураси 1-оят
Валид Абу Муҳаммад қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Мақола
Қуръон ёдлаш бўйича маслаҳатлар
Ҳар бир мусулмон Қуръони Каримнинг сураларини ўқиб ёдолишга ҳаракат қилади. Сизларга Қуръонни эслаб қолиш жараёнини енгиллаштирувчи баъзи бир маслаҳатларимизни келтирамиз.
1. Чин қалбдан исташлик. Фақат Аллоҳ ва Унинг розилиги учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш учун қилаётганингизга амин бўлинг. Риёкорлик қилманг, одамларга мақтаниш учун Қуръонни ёдламанг.
2. Доимийлик. Қанчалик кўпроқ оятларни ёд олишга вақтингизни ажратсангиз, ёд олиш жараёни шунчалик енгил кечади. Бир кунни ҳам қолдирмаслик жуда муҳимдир. Ҳеч бўлмаганда кунига 3 – 5 қатордан ёдлашингиз мумкин. Доимийликка амал қилсангиз, иншааллоҳ, 5-6 йилда ҳофиз бўлишингиз даргумон эмас.
Давоми…
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_чорлов
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Бақара сураси 183-оят
Жаъфар ал-Майданий қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Кун_ояти
«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир», («Бақара» сураси, 45-оят).
Биз ёрдам сўранг деб таржима қилган ибора араб тилида "истаъийну" деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#Қуръонга_муҳаббат
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#қироат
Соффаат сураси 1-5 оятлар
Аҳмад ал-Уъбайд қироати
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook