qalbdavosi | Unsorted

Telegram-канал qalbdavosi - QALB DAVOSI

12283

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Банда (бошқа бир) банданинг айбини яширса, АЛЛОҲ қиёмат куни унинг айбини яширади» ( Имом Муслим: 2590) https://t.me/qalbdavosi

Subscribe to a channel

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

59 - MOZORGA OVQAT BERISH🎧

676 КБ 💾

islom.uz

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ал-адаб ал-муфрад

802 – hadis – Bir odamni _Jonim senga fido bo’lsin_ deyishi🎧

1,34 МБ💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Хулқимиз бузилган сари ризқимиз ҳам торайиб бормоқда!

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Жума куни
«Каҳф» сурасини ўқинг.

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Тунда бедор бўлиб, қоим бўлганинг – Аллоҳ сени Ўзи билан мулоқот қилиб, сўзлашишга лойиқ кўрганидир. Бу қадар шарафдан ҳам улуғ нимани хоҳлайсан?

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Сийрат дарслари

Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавот дурудлар бўлсин.

364
. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унда бир неча кеча намоз ўқидилар. Одамлар у зотнинг ортларида жамланишди. Сўнгра бир кеча овозлари чиқмай қолди. Шунда «ухлаб қолдилар» деган гумон қилишди. Ва баъзилари «чиқсинлар» деб томоқ қира бошлашди. Шунда у зот: «Сизларнинг қилганларингизни кўриб, зиммангизга ёзилиб қолмасин деб қўрқдим. Агар у зиммангизга ёзилиб қолса, уни бажара олмасдингиз. Ҳой одамлар, уйингизда намоз ўқинглар. Фарз намоздан бошқа намозни киши уйида ўқигани афзал», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

365. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз масжиддаги намозни тугатса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қолдирсин, чунки унинг ушбу намози сабабли Аллоҳ уйига яхшилик ёғдиради», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Балоланиш, у билан синалиш пайғамбарлар меросидир. Кимнинг балолардан насибаси кам бўлса, демак унинг пайғамбарлар меросидан ҳам насибаси оз экан.
Шеър:
Аввал бало набийга
Ундан кейин валийга
Ундан кейин барига…

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Намоз Аллоҳ берган неъматдир, ундан ўзингни маҳрум қилма! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзимнинг қувончи намоз бўлди», деганлар.

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга саловот айтмаса, ўша одам бахилдир», дедилар».

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Қаттиқ шамол бўлганда айтиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин

Оиша
онамиз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.

Имом Муслим ривоятлари

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир.

Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube.

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ал-адаб ал-муфрад

801 – hadis – Dangasalikdan panox so’rash🎧

2,33 МБ💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Сийрат дарслари

Кечасида бир соат бордир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавот дурудлар бўлсин.

361
. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим: «Кечасида бир соат бордир. Мусулмон одам Аллоҳдан дунё ва охират ишидан яхшилик сўраган ҳолида мувофиқ келиб қолса, албатта, мазкур нарсани унга беради. Ҳар кеча шундай бўлади».

Муслим ривоят қилган.

362. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир кеча-кундузда ўн икки ракат намоз ўқиса, улар туфайли унга жаннатда уй бино қилинади», деганларини эшитдим».

Умму Ҳабиба: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди.

Анбаса: «Умму Ҳабибадан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди.

Амр ибн Авс: «Анбасадан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди.

Нуъмон ибн Солим: «Амр ибн Авсдан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди».

Муслим ривоят қилган.

(Бу ҳадисда зикр қилинган ўн икки ракат намоз ҳар куни мунтазам ўқилиши тавсия қилинган нафл намозлардир: ишроқ, зуҳо, завол суннати, авваабин ва таҳажжуд. – Тарж.)

363. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Ибодатнинг энг зўри.

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

/channel/qalbdavosi

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

57 - KASHFI JIN MAQOMI BORMI🎧

1,82 МБ💾

islom.uz

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ал-адаб ал-муфрад

798 – hadis – Bir kishi_Ya xanata_ deb murojaat qilishi🎧

696 КБ💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ал-адаб ал-муфрад

803 – hadis – Bir odamni _Jonim senga fido bo’lsin_ deyishi🎧

7,85 МБ💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Сийрат дарслари

Эй биродар, намозни қоим қилинг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавот дурудлар бўлсин.

367
. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди кечасининг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди кечанинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

368. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бомдод намозини ўқидилар ва: «Фалончи борми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Фалончи борми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Албатта, мунофиқларга энг оғир намоз ушбу икки намоздир. Агар иккаласидаги нарсани билганларингизда тиззаларда эмаклаб бўлса ҳам келар эдингиз. Батаҳқиқ, биринчи саф худди фаришталарнинг сафи кабидир. Агар унинг фазилатини билганингизда, унга шошилар эдингиз. Албатта, кишининг бошқа киши билан бирга ўқиган намози ёлғиз ўқиганидан афзалдир. Унинг икки киши билан ўқиган намози бир киши билан ўқиган намозидан афзалдир. Қанча кўпайса, Аллоҳ таолога шунча севимлидир», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

369. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта қуръа ташлаган бўлишар эди. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида, кимўзарга боришар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозларида нима борлигини билганларида, уларга эмаклаб бўлса ҳам келишар эди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Жаннатий бўладиган аёллар. 🎼

7,52 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг зеро сиз сабаб улар хам Хақни билиб олишар!
👇
/channel/qalbdavosi

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Жума куни кўпроқ салавот айтиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавот дурудлар бўлсин.

Авс
ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Унинг жони шу куни қабз қилинди.
Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур»
, – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини (чиритишни) ерга ҳаром қилгандир», – дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилиш¬ган.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».

Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга кўпроқ салавот айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», – дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».

Байҳақий ривоят қилган.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Ибодатнинг энг зўри.

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

/channel/qalbdavosi

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Ғийбат – биродарлик кўксига урилган ханжардир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин

Аллоҳ
таоло бутун махлуқотларининг ичида инсонни мукаррам ва мукаммал қилиб яратди. Яхшидан ёмонни фарқлай олиши учун ақл берди, қалбидаги ва ақлидаги туйғуларини ифодалаши учун илоҳий лутф бўлган тил ато қилди.

Аллоҳ таоло бизга ҳар хусусда чиройли ва хайрли амаллар қилишимизни, хунук ва ёмон амалларнинг барчасидан узоқда бўлишимизга буюрди.

Аллоҳ бизларни қайтарган, дунё ва охиратимизга зарар келтирадиган ёмон амаллардан бири бу ғийбатдир. У Зот ғийбатнинг ўта жирканч иш эканини баён қилиб шундай деган: «... Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар!...» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Ғийбат – биродаримизнинг орқасидан унга хуш келмайдиган, эшитса ранжийдиган гапни гапиришимиздир.

Ғийбат – биродаримизнинг орқасидан гапириб, унинг обрўсини тўкиб қул ҳаққини ейиш ҳисобланади.

Ғийбат – ишонч ва аҳилликга, хузур ва муҳаббатга, бирлик ва баробарликка, биродарлик илдизига уриладиган бир болтадир. Инсонийликка хос бўлмаган, мўминга ярашмаган, хар ҳил фитналарга сабаб бўладиган ҳунук бир ҳислатдир. Зеро биз бир-биримизга иймон риштаси билан боғланган мўмин биродарлармиз. Бу биродарлик, бинодаги бирининг устига бири қўйилиб мустаҳкам барпо қилинган ғиштлар кабидир.

Биродаримизни ҳатто имо ишора билан ҳам қалбини оғритмаслигимиз бу биродарликнинг шартларидандир. Бу ҳақида имом Бухорий ва имом Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган одам ҳақиқий мусулмондир», деганлар.

Ғийбат динимизда ҳаром қилингани ва Ислом ахлоқига зид бўлгани учун ғийбатдан узоқ бўлишимиз ва ундан қочишимиз керак бўлади. Ҳозирги кунимизда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ғийбатлар, туҳматлар ўқиймиз ва кўрамиз. Ижтимоий тармоқларда мўмин биродарларимизнинг шахсияти, обрўси ва номуси ноҳақ поймол қилинади ва бошқаларга ҳам тарқатилади.

Абу Довуд Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар, уларнинг айбини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳ азза ва жалла унинг ўзининг айбини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбини ахтарса, уни уйининг ичидаёқ шарманда қилиб қўяди».

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда эса: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», деганлар.

Тилимиздан фитна-фасод учун эмас ҳурмат ва иззат учун, ғийбат ва туҳмат учун эмас, муҳаббат ва садоқат учун фойдаланишимиз керак. Сўзларимиз нафрат, шубҳа-адоват учун эмас, аҳиллик, дўстлик, биродарлик учун васила бўлиши керак. У Кунда Аллоҳ таоло розилигига ва абадий неъматларга ақлига, қалбига, тилига ва бошқа аъзоларига эга бўлиб, мўминларга хос тарзда ҳаёт кечирадиганлар эришади. Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбимизни ёмон хислатлардан покласин.

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан қулоғимнинг шарридан, кўзимнинг шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийимнинг шарридан паноҳ сўрайман» («Сунан» эгалари ривоят қилганлар).

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube.

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Кўпчиликни илтимосига биноан.

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Қавму қариндошдан кибрланиш.

4,64 МБ 🎬

👇

/channel/qalbdavosi

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Икки йўл бор:
«Мени эсланглар, шунда сизларни эслайман» (Бақара сураси, 152-оят).
«Аллоҳни унутдилар, бас, У Зот ҳам уларни унутди» (Тавба сураси, 67-оят).

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Жума куни масжидга деб босилган қадамлар. 🎬

8,49 МБ 🎬

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

58 - MALIKA ISMI HAQIDA🎧

748 КБ 💾

islom.uz

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ал-адаб ал-муфрад

800 – hadis – Bir kishi_Meni tobim yo’q_deyishi🎧

1,41 МБ💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Кўз ёшини артиб йиғлаган одам Аллоҳдан қўрққан бўлавермайди. Аллоҳдан ҳақиқий қўрққан одам қурби ета туриб, кўнгли тусаган ҳаромни тарк қила олган кишидир.
«Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор» (Ар-Роҳман сураси, 46-оят).

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Амалимнинг хотимасини Сенга йўлиқадиган қил!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин

Анас
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар:

«Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро ъамалий ховатимаҳу важъал хойро аййамий йавма алқока», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эй Алоҳим, умримнинг яхшисини охири, амалимнинг яхшисини хотимаси ва кунларимнинг яхшисини Сенга йўлиқадиган кун қил.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube.

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

Ал-адаб ал-муфрад

799 – hadis – Bir kishi_Ya xanata_ deb murojaat qilishi🎧

1,28 МБ💾

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…

QALB DAVOSI

Сийрат дарслари

Жума кунининг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавот дурудлар бўлсин.

358
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлишади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

359. Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложининг борича покланиб, ўз мойидан суртиб, уйидаги хушбўй нарсалардан суртиб чиқса, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб), ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда, жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

360. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб тингласа, жим ўтирса, унинг бу билан ўтган жума орасидаги ва яна зиёда уч кунлик (гуноҳлари) мағфират қилинади. Ким (сажда учун) майда тошларга (беҳуда) тегинса, ортиқча иш қилибди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | Instagram | Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel