Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали
💬Xorijdagi vatandoshlar bilan suhbat
2024-yil 17-may kuni Toshkent vaqti bilan soat 16:00 da jonli efir tashkil qilinib, xorijda ishlayotgan vatandoshlarimizning murojaatlari, taklif va tavsiyalari qabul qilinadi.
Siz ham ishtirok eting va o'z murojaatingizni yo'llang.
👉Jonli efirga havola
* * * * *
💬Диалог с соотечественниками за рубежом
В пятницу 17 мая 2024 года в 16:00 по ташкентскому времени организуется прямой эфир, на котором принимаются обращения, предложения и рекомендации наших соотечественников работающих за рубежом.
Вы также можете принять участие и отправить обращение.
👉Ссылка на прямую трансляцию
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪Германия, ойлик маош 2400 € дан
Йўналишлар: пайвандчи, механик-муҳандис, омборхона ишчиси, электрик ва саноат механиги
🛫Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва аэропортдан трансфер иш берувчи ҳисобидан
👨Ёш чегараси: 18-40
❗️Талаблар:
✅немис тилидан B1 сертификат;
✅соҳа бўйича коллеж, техникум ёки олий ўқув юрти дипломи;
✅соҳада камида 1 йиллик тажриба.
👉Рўйхатдан ўтиш:
− пайвандчи
− механик-муҳандис
− омборхона ишчиси
− электрик
− соноат механиги
Рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇿Қозоғистонга ишлаш учун бораётган фуқароларни огоҳликка чақирамиз!
Сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермаслик сўралади.
Эслатиб ўтамиз, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) мурожаат этиши зарур.
☎️Шунингдек, ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади:
🇺🇿Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17)
🇰🇿Қозоғистон Бош прокуратураси: 115;
🇰🇿Қозоғистон полицияси: 102.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇱🇻Латвияга пайвандчилар ишга таклиф этилади!
Номзодлар учун талаблар:
✅ MIG, MAG, TIG, TUV, MMA технологиясида пайвандлаш кўникмаси ва пайвандлаш бўйича сертификат ёки диплом;
✅ пайвандчилик бўйича камида 3 йиллик тажриба;
✅ рус тилида эркин мулоқот қилиш (инглиз тилини билиш устунлик беради);
✅ 22-45 ёш;
✅ судланмаган;
✅ жисмонан соғлом;
✅ синов муддати 3 ой.
Афзалликлар:
💶 ойлик иш ҳақи 1080 € (солиқлар ушлангандан кейин);
🚌аэропортдан яшаш жойигача трансфер;
Фуқаро ҳисобидан:
➡️ турар жой;
➡️ озиқ-овқат;
➡️ суғурта;
➡️ авиа чипта;
➡️ Агентлик харажатлари.
👉 Рўйхатдан ўтиш
⏳ Рўйхатдан ўтиш жараёни 26 апрель соат 15:00 гача давом этади
☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Корея Республикасида кемасозлик ва қурилиш соҳаларида ишлаш истагидаги номзодлар учун жорий йил 29-31 март кунлари малака имтиҳони (skill) ташкил этилган эди.
Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати маълумотларига кўра, кемасозлик соҳасида 1698 нафар, қурилиш соҳасида 728 нафар фуқаро малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган.
⛴ Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодлар (кемасозлик)
🏗 Имтиҳондан муваффақиятли ўтган номзодлар (қурилиш)
❗️Номзодлардан анкета маълумотларини яшаш ҳудудидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига тақдим этиш сўралади.
👉 Анкетани юклаб олиш
👉 Ҳудудий филиаллар
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷 Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2024 йил 8-13 февраль кунлари ИШЛАБ ЧИҚАРИШ йўналишида рўйхатдан ўтган номзодлар учун EPS-Topik имтиҳони 15 апрелдан 13 июнгача бўлиб ўтиши белгиланган.
📍Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.
👉 Локация
👉 Номзодлар рўйхати
Имтиҳонга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:
1. Хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона).
❗️Муҳим маълумотлар:
1. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
3. HRD шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция тести ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. Имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йилдан 4 йилгача чеклов қўйилади.
☎️ 71 202-33-55, 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
"Darakchi UZ" нашрининг янги "Дангал гап" подкасти дастлабки сони меҳнат миграцияси масаласига бағишланди.
Барча саволларга дангал жавоб беришга ҳаракат қилдик.
👉 Подкастни тўлиқ томоша қилиш
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтиб, 23 февраль куни рус тили бўйича тест топширган номзодлар учун суҳбатлар жадвали!
👉 Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар
📍Самарқанд шаҳридаги эски «Темурбеклар» мактаби биносида
👉 Локация
5 апрель соат 9:00 да Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган ва фамилияси A, B, C, D, E, F, G, H, I, J, K ҳарфлари билан бошланадиган номзодлар учун
5 апрель соат 13:00 да Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган ва фамилияси L, M, N, O, P, Q, R, S, T, U, V, X, Y, Z ҳарфлари билан бошланадиган номзодлар учун
5 апрель соат 13:00 да Қорақалпоғистон Республикасидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
6 апрель соат 9:00 да Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
6 апрель соат 13:00 да Хоразм вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
* * * * *
📍Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида
👉 40.8953252,69.0611771,15.5z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.894315!4d69.061376?entry=ttu">Локация
7 апрель соат 9:00 да Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
7 апрель соат 13:00 да Андижон ва Сирдарё вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
8 апрель соат 9:00 да Тошкент вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
❗️Эслатма, номзодлар суҳбатга қадар Gateway платформасидаги профилига сурат, хорижга чиқиш паспорти, яшаш манзили, телефон рақамини киритиши ва ID рақамини билиб олиши шарт.
☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪Германияга фуқаролар хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қурилиш соҳаларига ишга таклиф этилади!
✅"Duvenbeck" – юк автомобили ҳайдовчиси, ойлик маош 2200 € дан бошланади;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
✅"NoVo Agency" – ҳамширалик ва парвариш, ойлик маош 2000 €, касбий тасдиқлангандан кейин 2200 € дан бошланади.
❗️Бухорода немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
- электрик, пайвандчи, чилангар ва механик, ойлик маош 1800 € дан бошланади;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
✅"ConsultingUz" – юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш, ойлик маош 1800 € дан бошланади.
❗️Фарғона, Андижон, Тошкент ва Навоий шаҳарларида немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
– ҳамширалик, ойлик маош 1800 € дан бошланади;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
– меҳмонхона, ресторан иши, ойлик маош 1800 € дан бошлаб;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
✅"Globogate Concept AG." – ҳамширалик, ойлик маош 2200 € дан бошланади.
❗️Тошкент, Ангрен, Андижон, Қарши ва Нукус шаҳарларида немис тилини ўқитиш бўйича дастур йўлга қўйилган;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
✅ "The International Placement People" – меҳмонхона, ресторан иши, ойлик маош 1800 € дан бошланади;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
✅ "JD-East" – қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича амалиёт, ойлик маош 1800 € дан бошланади;
📍Батафсил
👉Рўйхатдан ўтиш
☎️ +998 71 202 33 55, 71 200 00 61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇭🇺 "СЕ" тоифали гувоҳномага эга фурачилар Венгрияга ишга таклиф этилади!
💶 Иш ҳақи: ойига 1800 € (солиқлар ушлангандан кейин).
🛫 авиачипта ва тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан.
❗️Номзодлар учун талаблар:
− СE тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
− Тахограф карта ва Code-95 мавжудлиги устунлик беради;
− рус ёки инглиз тилини билиш;
− камида бир йиллик тажриба;
− узоқ масофага юк ташиш;
− жисмонан ва руҳан соғлом;
− 21-45 ёш;
− судланмаган.
❗️виза, яшаш ва овқатланиш харажатлари номзод ҳисобидан
👉Рўйхатдан ўтиш
☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Япониядаги чет элликлар ўртасида ўтказилган япон тили бўйича нотиқлик танловида махсус совринни қўлга киритган самарқандлик юртдошимиз Самандар Раббимов хонадонида бўлдик.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇨🇦Канадада ишлаш истагидаги фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда!
Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳалардаги 5 000 бўш иш ўрнига фуқаролар таклиф этилмоқда.
🏗Қурилиш соҳаси учун рўйхатдан ўтиш (👉йўналишлар)
🛠Техник соҳа учун рўйхатдан ўтиш (👉йўналишлар)
🪠Хизмат кўрсатиш соҳа учун рўйхатдан ўтиш (👉йўналишлар)
Талаблар ва зарур ҳужжатлар:
1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиш.
2. Инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиш.
3. Соҳа бўйича касб-таълимини тамомлагани тўғрисидаги гувоҳнома, сертификат, диплом.
4. Хорижга чиқиш паспорти.
💵 Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.
❗️Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди. Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.
☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Россиядаги теракт турли қарашлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти. Мигрантлар тақдири ҳам анчагина хавотир уйғотмоқда. Бу вазиятда Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар қандай йўл тутиши керак? Ватанга қайтиши керакми ёки?
Мавзуга оид барча маълумотлар ҳақида “Даракчи”нинг 28 март куни сотувга чиқадиган 13-сонида ўқинг!
ДАРВОҚЕ...
📲Газетанинг электрон талқинини Playmarket иловасидаги Darakchi onlineда харид қилинг.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
Шу муносабат билан, Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраймиз.
Хусусан, шахсни тақдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.
Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
− Москвадаги терактдан сўнг мигрантларнинг ҳаёти ва иш фаолияти хавф остида эмасми?
− Ўзбекистонлик мигрантлар энди қандай йўл тутиши керак?
− Бўлган вазиятдан сўнг ўзбекистонлик мигрантлар ватанга қайтиши керакми?
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Корея Республикасида қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳаларида ишлаш истагидаги номзодлар учун жорий йил 1-4 май кунлари малака имтиҳони (skill) ташкил этилган эди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 1713 нафар, хизмат кўрсатиш-2 соҳасида 1237 нафар номзод малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган.
👉 Имтиҳондан ўтган номзодлар (қишлоқ хўжалиги)
👉 Имтиҳондан ўтган номзодлар (хизмат кўрсатиш-2)
❗️Номзодлардан анкета маълумотларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг яшаш ҳудудидаги филиалларига тақдим этиши сўралади.
👉 Анкетани юклаб олиш
👉 Ҳудудий филиаллар
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷EPS-Topik имтиҳонидан муваффақиятли ўтган қишлоқ хўжалиги соҳаси номзодлари учун 1-2 май кунлари, хизмат кўрсатиш-2 соҳаси номзодлари учун 3-4 май кунлари малака имтиҳони (skill test) бўлиб ўтиши режалаштирилган.
❗️Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.
📍 Локация
👉 Номзодлар рўйхати (қишлоқ хўжалиги)
👉 Номзодлар рўйхати (хизмат кўрсатиш-2)
☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🔔 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 5-8 апрель кунлари ташкил этилган суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!
📝Иш берувчи томонидан танланган номзодлар 23-26 апрель кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига кафиллари билан бирга бориши ҳамда шартнома тузиши лозим.
✅ Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар
❗️Ушбу саналардан кечиктирилган шартнома қабул қилинмайди.
👉Ҳудудий филиаллар
Ушбу танланган номзодлар 2024 июндан 2025 йил февралгача ишга жўнатилиши режалаштирилган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Бугун, 16 апрель куни соат 14:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Агентлик томонидан 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беради.
Брифинг "UzReport TV" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали онлайн ёритилиши режалаштирилган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш кучайтирилади
− Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қандай механизмлар мавжуд?
− Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар малакасини ошириш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
− Чет элга ишга кетмоқчи бўлган инсонлар кимга мурожаат қилиши керак?
🗞Ушбу ва хорижда ишлаш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан интервью "Тошкент оқшоми" газетасининг янги сонида
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪Германия меҳмонхоналарида амалиёт ўташ ёки ишлашни истайсизми?
Номзодлар учун талаблар:
✅ туризм, меҳмонхона йўналишларида касб-ҳунар коллежи, техникум ёки олийгоҳ дипломи;
✅ меҳмонхона хизматлари бўйича тажриба;
✅ немис тилини камида Б1 даражада билиш ва тасдиқловчи сертификат;
✅ 20-30 ёш;
✅ судланмаган;
✅ жисмонан соғлом;
✅ синов муддати 3 ой.
❗️Лойиҳанинг афзалликлари:
💶иш ҳақи ойига 1800 € (солиқлар ушлангандан кейин);
🚌Германия аэропортидан иш жойигача трансфер;
🛌турар-жой топишга кўмак.
👉Рўйхатдан ўтиш
⏳ Рўйхатдан ўтиш жараёни 15 апрель соат 18:00 да тўхтатилади
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Терактдан кейинги Россияда Марказий осиёлик мигрантларга муносабат қанчалик ўзгарди?
🎞Интервьюни тўлиқ томоша қилиш
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтиб, 23 февраль куни рус тили бўйича тест топширган номзодлар учун суҳбатлар жадвали!
👉 Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар
📍Самарқанд шаҳридаги эски «Темурбеклар» мактаби биносида
👉 Локация
5 апрель соат 9:00 да Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган ва фамилияси A, B, C, D, E, F, G, H, I, J, K ҳарфлари билан бошланадиган номзодлар учун
5 апрель соат 13:00 да Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган ва фамилияси L, M, N, O, P, Q, R, S, T, U, V, X, Y, Z ҳарфлари билан бошланадиган номзодлар учун
5 апрель соат 13:00 да Қорақалпоғистон Республикасидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
6 апрель соат 9:00 да Бухоро, Сурхандарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
6 апрель соат 13:00 да Хоразм вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
* * * * *
📍Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида
👉 40.8953252,69.0611771,15.5z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.894315!4d69.061376?entry=ttu">Локация
7 апрель соат 9:00 да Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
7 апрель соат 13:00 да Андижон ва Сирдарё вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
8 апрель соат 9:00 да Тошкент вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун
❗️Эслатма, номзодлар суҳбатга қадар Gateway платформасидаги профилига сурат, хорижга чиқиш паспорти, яшаш манзили, телефон рақамини киритиши ва ID рақамини билиб олиши шарт.
☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Терактдан кейинги Россияда Марказий осиёлик мигрантлар тақдири муҳокамаси "Demokrat.uz"да
🎞Видеони тўлиқ томоша қилиш
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 17 февраль куни рўйхатдан ўтиб, 23 февраль куни рус тили бўйича тестдан муваффақиятли ўтган номзодлардан қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш сўралади:
1. Gateway платформасига кириш, "I forgot my password"ни босиб, рўйхатдан ўтгандаги электрон почтани жўнатиш ва электрон почта орқали паролни янгилаш бўйича йўриқнома олиш.
2. Йўриқномага асосланиб паролни ўзгартириш. Gateway платформасига кириш учун логин ва пароль пайдо бўлади. Логин бу – электрон почта номи, пароль – махфий код.
3. Ўзгартирган логин ва пароль билан платформадаги шахсий кабинетга кириб ID рақамни билиб олиш.
4. Иш берувчи ташкилот вакиллари билан бўлиб ўтадиган суҳбатга қадар профилга сурат, хорижга чиқиш паспорти, яшаш манзили, телефон рақамини киритиш шарт.
🕐 Суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇨🇦 Канадага ишга кетиш учун нималар талаб этилади?
Бугун, 28 март соат 16:00 да Канадага ишга кетиш учун рўйхатдан ўтиш тартиби, иш берувчи талаби ва бошқа имкониятлар юзасидан онлайн мулоқот ташкил этилади.
Мулоқотни жонли кузатиш:
👉 Тelegram
👉 Facebook
👉 Youtube
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Туркияга кириш учун чекловлар кучайтирилмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларда гумонланганлар ҳамда тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар “Туркияга кириши исталмаган йўловчи” сифатида баҳоланиб, мамлакатига қайтариб юборилмоқда.
Истанбул халқаро аэропортида текширувлар асосан 20-35 ёшдаги хорижликларга нисбатан кучайтирилган.
Жумладан, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 163 нафар ўзбекистонлик ушбу давлатга киритилмаган. Шулардан 54 нафари аввал Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этган.
Консулхона фуқароларимизга маҳаллий қонунларни ҳурмат қилиб уларга тўлиқ риоя этишларини, олдин қонунбузарлик содир этиб депорт қилинганларга эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда боришларини тавсия қилган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇨🇦 Канадага техник ва хизмат кўрсатиш соҳаларига 30 дан ортиқ йўналишларга 4000 та иш ўрни бўйича ишга таклиф этилмоқда.
1. Техник соҳа (йўналишлари)
2. Хизмат кўрсатиш (йўналишлари)
1. Рўйхатдан ўтиш (техник соҳа)
2. Рўйхатдан ўтиш (хизмат кўрсатиш)
❗️Талаблар ва зарур ҳужжатлар:
1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши.
2. Инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиш.
3. Соҳа бўйича касб-таълимини тамомлагани тўғрисидаги гувоҳнома, сертификат, диплом.
4. Хорижга чиқиш паспорти нусхаси.
💵 Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.
❗️Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди.
Ҳар бир номзоднинг маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.
⏳Рўйхатга олиш жараёни 2024 йил 31 март соат 18:00 гача давом этади.
☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇸🇦 Ҳамширалар Саудия Арабистонига ишга таклиф этилади
Номзодлар учун талаблар:
− ҳамширалик бўйича диплом;
− тиббиёт йўналишида камида 2 йиллик тажриба;
− инглиз тилини билиш;
− жисмонан ва руҳан соғлом;
− 22 ёшдан 35 ёшгача;
− судланмаган бўлиш.
❗️Номзодлар малака тестидан ўтиши керак бўлади.
💵Иш ҳақи 1000 $ дан бошланади.
🍜Овқатланиш ва 🛌ётоқхона иш берувчи томонидан қопланади.
👉 Рўйхатдан ўтиш
⏳Рўйхатга олиш жараёни 2024 йил 30 март соат 18:00 гача давом этади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi