o_norov | Unsorted

Telegram-канал o_norov - Хорижда иш

25326

Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Subscribe to a channel

Хорижда иш

Екатеринбургда ўрдакча юришга мажбурланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳуқуқ-тартиборт органлари ходимлари томонидан қурилиш майдонларининг бирида рейд ўтказилгани ва унда бир гуруҳ фуқаронинг ўрдакча юришга мажбурлангани тасвирланган хабарлар тарқалмоқда.

Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 январь куни Екатеринбург шаҳрида жойлашган қурилиш майдонларининг бирида ИИВ, ФХХ, Росгвардия ва прокуратура ходимлари томонидан «нолегал» рейд тадбири ўтказилган.

Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ишлаб келган ушбу қурилиш майдонидаги рейд давомида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ушланиб, патентсиз меҳнат фаолиятини амалга оширгани сабабли суднинг қарори асосида Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказига жойлаштирилган. Аммо ўрдакча юришга мажбурланганлар орасида улар бўлмаган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган ва юртдошларимизга ҳуқуқий ва бошқа шаклдаги ёрдам кўрсатилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇹🇷 Фуқаролар Туркиядаги меҳмонхона ишларига (меҳмонхона ишчиси, санитария ходими ва рўйхатхона ишчиси) таклиф этилади!

Имкониятлар:
💵иш ҳақи: 18 000 турк лираси (595 $, солиқлар тўлангандан кейин);
🕐иш вақти: 5 кун 8 соатдан (бир суткада 3 та сменанинг бирида ишлаш);
✔️Консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:

🔹19 ёшдан 40 ёшгача;
🔹тажрибага эга бўлиш;
🔹турк, рус ёки инглиз тилида Б2 даражада сўзлаша олиш;
🔹судланмаганлик ва хорижга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️ Номзодлар сони 600 нафарга етганда, рўйхатдан ўтиш тўхтатилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 16 январь куни рўйхатдан ўтган фуқаролар учун 22-27 январь кунлари иш берувчи вакиллари иштирокида танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

👉 Рўйхатдан ўтган номзодлар

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун танловлар Бухоро шаҳрида (Муҳаммад Иқбол кўчаси 10А-уй) ўтказилади.

Танловлар вақти:

22 январь соат 9:00 да - Самарқанд вилояти учун
23 январь соат 9:00 да - Қорақалпоғистон Республикаси учун
23 январь соат 13:00 да - Хоразм вилояти учун
23 январь соат 16:00 да - Навоий вилояти учун
24 январь соат 9:00 да - Сурхондарё вилояти учун
24 январь соат 14:00 да - Қашқадарё вилояти учун
24 январь соат 16:00 да - Бухоро вилояти учун

📍Бухоро шаҳрида ўтказиладиган суҳбат жойи 39.7622126,64.4230549,16.88z/data=!4m6!3m5!1s0x3f5007d44591c761:0x7571f09698cacec4!8m2!3d39.7635356!4d64.421789!16s%2Fg%2F11qg94bb49?entry=ttu">локацияси

Наманган, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган номзодлар учун танловлар Тошкент шаҳрида (Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўча 33-уй) ўтказилади.

Танловлар вақти:

25 январь соат 9:00 да - Наманган вилояти учун
25 январь соат 14:00 да - Фарғона вилояти учун
26 январь соат 9:00 да - Андижон вилояти учун
26 январь соат 14:00 да - Сирдарё вилояти учун
27 январь соат 9:00 да - Жиззах вилояти учун
27 январь соат 14:00 да - Тошкент вилояти учун
27 январь соат 16:00 да - Тошкент шаҳри учун

📍Тошкент шаҳрида ўтказиладиган суҳбат жойи 41.2076081,69.2118158,18z/data=!4m5!3m4!1s0x0:0xaad8e090ff9ffb6c!8m2!3d41.207713!4d69.212878">локацияси

❗️Эслатма: Номзод хорижга чиқиш паспорти билан келиши шарт ва рўйхатдан ўтмаган фуқаро суҳбатга киритилмайди.

☎️ Мурожаат учун

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги аттестация комиссияси каминани матбуот котиби лавозимига яна бир бор лойиқ, деб топди.

Аттестация комиссиясининг ушбу қарори Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида ўтган йиллардаги ишларимни таҳлил қилиш ва янги лойиҳалар ҳақида ўйлашга ундади.

4 йил аввал ҳаммаси 0 дан бошланган эди. Бугунги кунга қадар Telegram канал кузатувчилари 110 мингдан ошди ва ўтган давр мобайнида 13 мингдан ортиқ пост жойлаштирилди, 37 мингга яқин обуначига эга Youtubeдаги "Migration tv" каналида 500 дан ортиқ видео бор. Facebookда 11 минг, Instagramда 10 минг фойдаланувчи кузатмоқда.

Бу рақамлар қамрови бир томондан натижаларни кўрсатса, иккинчи томондан жиддий масъулият ҳам юклайди.
Булардан ташқари журналист ва блогерлар ёрдамида минг-минглаб контентлар тайёрланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган баъзи хабарлардан гоҳида асабийлашдик, талашдик, тортишдик, шу билан бирга турли ҳолатлар юзасидан 183 та баёнот берилди.

Буёғига яна аниқ режалар, меҳнат миграцияси соҳасида муҳим лойиҳалар бор.

Берилган навбатдаги имконият ва билдирилган ишончдан фойдаланиб, соҳада очиқликни таъминлашга, барча ОАВ, журналист ва блогерлар билан самарали ҳамкорлик қилишга ҳаракат қиламиз.

Саволлар, таклифлар, эътирозлар, танқидлар учун доимо очиқмиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш мақсадида рўйхатдан ўтган номзодлар сони 2500 нафарга етгани сабабли рўйхатдан ўтиш жараёни тўхтатилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

2024 йил учун патент нархлари

Россия Федерацияси ҳудудида чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патентнинг ойлик тўлови 2024 йил 1 январдан бошлаб ўзгарган. Масалан, патент учун тўлов энг юқори ҳудуд Якутия (12 957 рубль), энг паст Чеченистон (2880 рубль) ҳисобланади.

Хусусан, жорий йилда Россиянинг йирик шаҳарлари бўлган Москвада 7500 рубль, Санкт-Петербургда 4600 рубль, Новосибирскда 6386 рубль, Екатеринбургда 6650 рубль, Қозонда 5892 рублни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат мигрантлари томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса ёки тўлов миқдори белгиланган суммадан кам бўлса, патент ўз кучини йўқотади ва иш берувчи бундай ходимга ишлашга рухсат бергани учун жаримага тортилади.

👉 Патент нархини ҳисоблаш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Хорижда ўзбекларга муносабат, Америкага Мексика орқали ўтиш, мигрантларнинг пуллари, мусофирлик машаққатлари ва бошқа масалаларда халқаро тоифадаги ҳуқуқшунос, таниқли блогер ва актёр Отабек Маҳкамовнинг фикрлари билан танишинг.

👉Интервьюни тўлиқ томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни катта пул эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.

Маълумотларга кўра, охирги икки йилда АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇵🇱Польшадаги ойна ишлаб чиқариш соҳасига ишга таклиф этилади!

Имкониятлар:
✅ иш ҳақи: 903 $ (солиқлар ушлангандан кейин);
✅ иш вақти: 8 соат (ҳафтасига 40 соат) + сменаларда ишлаш имконияти;
✅ тиббий суғурта иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:
− 18 ёшдан 45 ёшгача;
− электр жиҳозлар билан ишлаш қобилияти;
− рус тилида эркин сўзлаша олиш;
− жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
− Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️Иш ўринлари сони чеклангани сабабли 500 нафар номзод рўйхатдан ўтганда рўйхатдан ўтиш тўхтатилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 21-24 ноябрь кунлари ташкил этилган суҳбатлардан муваффақиятли ўтган номзодлар 4-7 декабрь кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига кафиллари билан бирга бориши ҳамда шартнома тузиши лозим.

👉 Суҳбатдан муваффақиятли ўтган фуқаролар рўйхати

❗️Ушбу саналардан кечиктирилган шартномалар қабул қилинмайди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇪🇺 СE тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга фуқаролар Европа давлатларига ишга таклиф этилади!

💶 Иш ҳақи: 1500 - 2000 € (солиқлар ушлангандан кейин).

Имкониятлар:
− код 95 тренинг;
− тўлиқ ижтимоий кафолатлар тўплами;
− EURO 6 стандартидаги янги автомобилда ишлаш;
− пуллик стажировка;
− Тошкент шаҳрида назарий ва амалий машғулотлар;
− ишга жойлашиш учун тайёргарлик.

Талаблар:
− 21 ёшдан 50 ёшгача;
− Европа ёки МДҲ давлатларида 1 йиллик иш тажрибаси;
− Тахограф учун рақамли карта;
− ADR сертификати;
− рус тилини билиш;
− кафил билан шартнома имзоланиши;
− судланмаганлик;
− хорижга чиқишга таъқиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш бошланди

🇰🇷 Корея Республикасида E-9 визаси асосида кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар 27-28 ноябрь кунлари Миллий банк мобил иловаси ёрдамида 28$ тўлаган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.

👉Миллий банк мобил иловаси

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️Кемасозлик соҳаси учун ажратилган квота 1221 та экани инобатга олиниб, номзодлар сони 3663 нафарга (номзодлар сонининг 3 баробари) етганидан сўнг рўйхатга олиш жараёни тўхтатилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йил 14 ноябрь куни ташкил этилган рус тили тестидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун суҳбатлар жадвали:

21 ноябрь соат 8:00 да Самарқанд шаҳридаги эски «Темурбеклар» мактаби биносида (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун)

👉 Локация

22 ноябрь соат 8:00 да Самарқанд шаҳридаги эски «Темурбеклар» мактаби биносида (Самарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун)

👉 Локация

23 ноябрь соат 12:00 да Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган номзодлар учун)

👉 40.8953252,69.0611771,15.5z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.894315!4d69.061376?entry=ttu">Локация

24 ноябрь соат 8:00 да Тошкент вилояти Оққўрғон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида (Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун)

👉 40.8953252,69.0611771,15.5z/data=!4m4!3m3!8m2!3d40.894315!4d69.061376?entry=ttu">Локация

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун 14 ноябрь куни рус тили бўйича онлайн тест ўтказилган эди.

Иш берувчи томонидан тасдиқланган номзодлар учун Тошкент вилояти (Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун) ва Самарқанд вилоятида (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун) суҳбат бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

❗️Суҳбат куни ва аниқ манзили ҳақида қўшимча маълумот берилади.

👉 Тестдан муваффақиятли ўтган фуқаролар рўйхати

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Журналист ва блогерлар пресс-турга таклиф этилади!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар ўртасида бўлиб ўтаётган танлов жараёнларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур режалаштирилмоқда.

🕐Пресс-тур 2024 йил 25 январь куни соат 9:00 да бошланади.

🚌Пресс-тур иштирокчилари учун транспорт ташкиллаштириш имконияти мавжуд.

🏢Пресс-тур манзили: Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўча 33-уй.

📍 Локация

☎️  Рўйхатдан ўтиш учун: +998 71 202 33 55 (ички рақам 99, 67)

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇧🇬 Болгарияга ҳамширалик ва тиббиёт муассасасида санитарияга ишларига ишга таклиф этилади!

Талаблар:
💢 22-55 ёш;
💢 рус тилини эркин мулоқот даражасида билиш;
💢 ҳамширалик бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси (тасқдиқловчи ҳужжат билан);
💢 судланмаган ва хорижга чиқиш таъқиқланмаган;
💢 жисмонан ва руҳан соғлом;
💢 зарарли одатлардан ҳоли;

💷 Иш ҳақи: ойига 510 $ (санитария), 640 $ (ҳамширалик).

Иш берувчи ҳисобидан: ётоқхона ва транспорт харажатлари.

Фуқаро ҳисобидан: Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 10 баравари, виза тўлови

👉 рўйхатдан ўтиш (санитария)

👉 рўйхатдан ўтиш (ҳамширалик)

❗️Ҳар бир соҳа учун рўйхатдан ўтиш 50 кишига етса тўхтатилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифинг

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Бугун, 17 январь куни соат 14:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Агентлик томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беради.

Брифинг "UzReport TV" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали онлайн ёритилиши режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига фуқаролар таклиф этилади!

Талаблар:
🔹 18 ёшдан 45 ёшгача;
🔹 рус ёки инглиз тилларини билиш;
🔹 қишлоқ хўжалиги ишларида тажриба;
🔹 судланмаган;

💷 Иш ҳақи: соатига 8 £ дан бошланади

Номзодлар ҳисобидан:
📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
📍виза тўлови 375 £;
📍авиачипта.

👉 Рўйхатдан ўтиш

ЭСЛАТМА:
❗️2500 номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.
❗️Рўйхатдан ўтишда @gmail.com электрон почта ва актив телефон рақамини кўрсатиш шарт.
❗️Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа лойиҳаларида суҳбатдан ўтган, иштирок этётган, ҳужжатлари тайёрланётган номзодларга тавсия этилмайди.

🗓 Танлов санаси ва манзили тўғрисида қўшимча хабар қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ўзбекистонлик курьер Латвияда ижтимоий тармоқ қаҳрамонига айланди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида ҳам ўқиб, ҳам "Wolt" курьерлик хизматида ишловчи ҳамюртимиз Ҳасан Азларов кафеда буюртмани кутиш вақтида пианинода Фредерик Шопеннинг машҳур "Баҳор валси" асарини чалади.

Ушбу ҳолат бир мижоз томонидан тасвирга олиниб, Интернетга жойлангандан сўнг Ҳасаннинг ҳаёти ўзгариб кетди.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Халқаро тоифадаги ҳуқуқшунос, таниқли блогер ва актёр Отабек Маҳкамовдан ватандошлар учун эксклюзив интервью олдик.

Насиб этса, яқин кунларда тақдим этамиз.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Сизни кимлардир кузатётгани, ўқиётгани ва ўзига керак нимадир олётгани ҳаракатларни давом эттиришга ундайди.

Бундан 4 йил олдин шу канал ишини бошлаган эдим.

Бундан ташқари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий телеграм канали кузатувчилари ҳам яқинда 100 минглик маррадан ўтди.

Ишончингиз учун раҳмат!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇹🇷 Фуқаролар Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилади!

Иш тури: хона тозаловчи, ошхона ишчиси, ёрдамчи ишчи, майдон тозаловчи, ошпаз.

Имкониятлар:
− иш ҳақи: 16 000 лира (550 $, солиқлар тўлангандан кейин);
− иш вақти: 6 кун 8 соатдан;
− консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Талаблар:
🔹18 ёшдан 45 ёшгача;
🔹тажрибага эга бўлиш;
🔹рус ёки инглиз тилида бошланғич даражада сўзлаша олиш;
🔹судланмаганлик;
🔹Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: 100 нафар фуқаро рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифинг

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Бугун, 29 ноябрь куни соат 12:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Агентликка аҳолидан тушган мурожаатлар таҳлили юзасидан маълумот беради.

Брифинг "UzReport TV" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали онлайн ёритилиши режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида E-9 визаси асосида кемасозлик соҳасида ишлаш мақсадида рўйхатдан ўтган номзодлар сони 3663 нафарга етгани сабабли рўйхатдан ўтиш жараёни тўхтатилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇯🇵Фуқаролар Японияга қурилиш ишларига таклиф этилади!

🔹Номзодлар учун талаблар:

📍япон тилини N5-N4 даражада билиш;
📍18-30 ёш оралиғида;
📍мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
📍3 йилдан 5 йилгача ишлашга тайёр.

💴 Ойлик маош: 235 минг иена (бир ой тайёрлов-мослаштириш даврида ойлик маош 145 минг иена).

🛫Тошкентдан Япониягача авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер иш берувчи ҳисобидан.

🗓 Суҳбатлар 2023 йил 28 ноябрь куни 11:00 ва 29 ноябрь куни 10:00 да Агентликнинг ҳудудий филиалларида онлайн тарзда ўтказилади.

👉 Ҳудудий филиаллар манзиллари

👉 Рўйхатдан ўтиш (24 ноябрь соат 18:00 гача)

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷 Корея Республикасида E-9 визаси асосида кемасозлик соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқароларнинг 2023 йил 27-28 ноябрь кунлари Миллий банк мобил иловаси ёрдамида 28$ тўлаган ҳолда рўйхатдан ўтиши режалаштирилган.

👉Миллий банк мобил иловаси

Кемасозлик соҳаси учун ажратилган квота 1221 та экани инобатга олиниб, номзодлар сони 3663 нафарга (номзодлар сонининг 3 баробари) етганидан сўнг рўйхатга олиш жараёни тўхтатилади.

Eps-topik тестида қатнашиш учун:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. 18 ёшга тўлган (2005 йил 27 ноябрдан олдин туғилган) ҳамда 40 ёшга тўлмаган (1983 йил 28 ноябрдан кейин туғилган);
3. Корейс тилини биладиган;
4. Хорижга чиқиш учун таъқиқи бўлмаган;
5. Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур маълумотлар:

1. Телефон рақами;
2. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600х400 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
3. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 14кб (150х190 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим).

👉 Паспорт ва расмни юклаш тартиби

4. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон).

❗️Маълумотлар фақат лотин алифбосида киритилиши зарур.

Маълумотлари хато юкланган ёки киритилган номзод тестда қатнаша олмаслиги ёки тестдан мувафаққиятли ўтган тақдирда ҳам унга виза рад этилиши мумкин.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Россия рублига нисбатан АҚШ доллари сезиларли даражада пасаймоқда

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…
Subscribe to a channel