o_norov | Unsorted

Telegram-канал o_norov - Хорижда иш

25326

Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Subscribe to a channel

Хорижда иш

#Эслатма

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун рус тили бўйича онлайн тест бугун соат 18.15 дан 19.00 гача бўлиб ўтади.

👉Тест ҳаволаси: https://www.autoproctor.co/tests/wKm4qIwelp/load

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йилнинг 10-11 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларга рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола электрон почта орқали жўнатилиши хабар қилинган эди.

Рўйхатдан ўтган номзодлар сони кўплиги сабабли, иш берувчининг талабига кўра, рус тили бўйича онлайн тест қуйидаги ҳавола орқали ўтказилади (тест ҳаволаси электрон почтага жўнатилмайди).

👉Тест ҳаволаси: https://www.autoproctor.co/tests/wKm4qIwelp/load

❗️Ҳавола 2023 йил 14 ноябрь соат 18.15 дан 19.00 гача ишлайди.

Тест топшириш қоидалари:

📍тестдан фақат рўйхатдан ўтган номзод ўта олади;
📍рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почта манзилидан кириш шарт;
📍тестдан бир марта ва 10 дақиқа вақт мобайнида ўтиш керак;
📍бошқа ресурслардан фойдаланиш тақиқланади;
📍тест тугагунга қадар тест ойнасини ёпиш ёки бошқа ойнага ўтиш мумкин эмас, акс ҳолда тест автоматик равишда якунланади.

🗓Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати, суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча эълон қилинади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилади!

Талаблар:

− 18-45 ёш;
− рус ёки инглиз тилини билиш;
− қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
− судланмаган;

💷 Иш ҳақи (ишбай): соатига 10 £ дан бошланади.

Фуқаро ҳисобидан:

📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
📍виза тўлови 330 £;
📍авиачипта.

1️⃣ Номзодлар 2023 йил 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача «labormigration.uz»да рўйхатдан ўтиши лозим.
2️⃣ 2023 йил 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади.
3️⃣ Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади.

📧 Электрон почта фақат @gmail.com да бўлиши шарт.

🗓 Танлов санаси ва манзили ҳақида қўшимча хабар қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Пайвандлаш ва корейс тили бўйича махсус ўқув курсларига ҳужжат топширган номзодлар диққатига!

Пайвандлаш ва корейс тили бўйича махсус ўқув курсларида иштирок этиш учун 7 сентябрь куни рўйхатдан ўтган фуқароларнинг 265 нафари ушбу ўқув курсларига тавсия қилинди ҳамда ҳужжат ва маълумотлари қониқарли баҳоланган 7 нафар фуқаро захирага олинди.

Тавсия этилган номзодлардан жорий йилнинг 1 ноябрь куни 11:00да Агентликнинг ҳудудий филиалларига фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортлари билан етиб келиши сўралади.

👉Тавсия этилган номзодлар рўйхати

📍 Ҳудудий филиаллар манзиллари

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪 Германияга қуйидаги соҳаларга ишга ва Ausbildung − дуал таълимга таклиф этилади:

− меҳмонхона ходими;
− ресторан хизматчиси;
− ресторанда тадбирларни ўтказиш бўйича мутахассис;
− ошпаз ва ошпаз ёрдамчиси.

✔️Номзодлар учун муҳим маълумотлар:

💶 ойлик маош 1800€ (солиқлар ушлангандан кейин);
💶 стипендия 930€ (Ausbildung учун)
🚌 аэропортдан турар жойгача трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
🏚 арзонлаштирилган яшаш жой топишга кўмак;
🕘 тўлиқ иш вақти (ҳафтасига 40 соат);
⏳ синов даври 1-4 ой.

❗️Номзодлар учун талаблар:

🔸
немис тилидан Б1 сертификат (Гёте, ECL, ÖsD ёки TELC);
🔸туризм ёки меҳмонхона йўналиши бўйича бакалавр дипломи (тўғридан тўғри ишга киришга);
🔸умумтаълим мактаби шаҳодатномаси (Ausbildung);
🔸18 ёшдан 30 ёшгача;
🔸соғлом;
🔸судланмаган;
🔸тартибли, дўстона, хушмуомала бўлиши.

👉 Рўйхатдан ўтиш (тўғридан тўғри иш)

👉 Рўйхатдан ўтиш (Ausbildung)

Мурожаат учун: 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг 2023 йил 9 ойидаги фаолияти юзасидан брифинг

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ижтимоий тармоқлардаги "Хорижий давлатларга ишга жўнатамиз" мазмунидаги эълонларга ишонса бўладими?

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар ўртасида 2023 йил 25-27 сентябрь кунлари махсус EPS-Topik тести ташкил этилган эди.

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати тақдим қилган натижаларга кўра, махсус EPS-Topik тестидан жами 321 нафар номзод муваффақиятли ўтган.

👉Махсус EPS-Topik тести натижаси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда қассоблар учун иш!

Буюк Британия иш берувчиларига тақдим этиш учун тажрибали қассоблар базаси шакллантирилмоқда.

Иш тури: қассобчилик (ҳайвон гўштини бўлакларга ажратиш).

Иш ҳақи: йилига 25 600 £ дан бошланади (брутто).

Иш муддати: 1 йилдан 5 йилгача.

Номзодларга талаблар:

📍 инглиз тилини билиш (IELTS 6);
📍 резюме (инглиз тилида) ва фотосурат (3х4);
📍 хорижга чиқиш паспорт нусхаси;
📍 иш тажрибаси 2 дақиқали видеода болта ишлатмаган ҳолда тақдим этилиши керак;
📍 тиббий маълумотнома;
📍 судланмаганлик.

👉 Иш жараёни билан танишиш

👉 Ваканция ҳақида қўшимча маълумот

❗️Барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида давлат сиёсати ва халқаро мажбуриятлар: ахборот хизматларининг вазифалари нималардан иборат?

Бугун АОКАда вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курслари бошланди.

Ўқув семинари эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик мигрант ёнғин ичида қолган аёлни қутқарди

Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида кекса эр-хотин томонидан бошқариладиган ошхонада кучли ёнғин юз берган.

Тез ёйилган ёнғин ичида қолиб кетган 69 ёшли аёлни қўшни хонадонда яшовчи 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси ёнғин ичига кириб, қутқариб чиққан.

Ҳозирги вақтда кекса аёл 2-даражали куйиш жароҳати билан, унинг 70 ёшли эри эса олган жароҳатлари сабабли касалхонада даволанмоқда. Аёлни қутқарган ўзбекистонлик эса шиша синиғидан жароҳат олган ва воқеа жойида унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг 2023 йил 8 ойидаги фаолияти юзасидан брифинг

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Бугун, 13 сентябрь куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Агентлик томонидан фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беради.

Брифинг "UzReport TV" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали онлайн ёритилиши режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида пайвандлаш соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун пайвандлаш ва корейс тили бўйича 3 ойлик махсус ўқув курси (тўлов асосида) режалаштирилган.

Ушбу курсда иштирок этиш учун 18-39 ёш оралиғида ва олдин Е-7 учун ҳужжат топширмаган номзодлар 7 сентябрь соат 09:00 дан 18:00 гача labormigration.uz да рўйхатдан ўтиши лозим.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Номзодлардан рўйхатдан ўтгач, қуйидаги ҳужжатларни Агентликнинг ҳудудий филиалларига топшириш сўралади:

1. KOICA да пайвандлаш соҳасида ўқигани тўғрисида сертификат;
2. Касб-ҳунарга ўқитиш ёки "Ишга марҳамат" мономарказларида пайвандлаш соҳасида ўқигани тўғрисида сертификат;
3. Корейс тилини ўқигани тўғрисидаги сертификат;
4. Пайвандлаш соҳасида иш стажи;
5. Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт нусхалари.

Ушбу курс олдин EPS-Topik имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ҳамда SPAS базасида турган номзодларга тавсия этилмайди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Россияга ишлагани бораётганлар нималарга эътибор бериши керак?

👉 Тафсилотлар "MY5" телеканалида

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Россияда блогерлар ўтказган ижтимоий экспериментда кутилмаганда иштирок этган ўзбекистонлик меҳнат мигранти ижтимоий тармоқларда эътироф этилмоқда.

Баракалла, Рустам!

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш истагидаги фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди!

👉 Рўйхатдан ўтиш

Эслатма: Номзодлар 2023 йил 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача «labormigration.uz»да рўйхатдан ўтиши лозим.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧Буюк Британияга ишга таклиф этилади!

Иш тури: гўшт маҳсулотлари бўйича сифат назорати ходими.

Иш ҳақи: йилига 26 200 £ дан бошланади.

Иш муддати: 1 йилдан 5 йилгача.

Номзодларга талаблар:

📍 инглиз тилини билиш (IELTS 5);
📍 резюме (инглиз тилида) ва фотосурат (3х4);
📍 хорижга чиқиш паспорт нусхаси;
📍 иш тажрибасини тасдиқлаш (сертификат, диплом, меҳнат дафтарча);
📍 судланмаганлик.

👉 Ваканция ҳақида қўшимча маълумот

❗️Барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

2022 йил 29 октябрь куни Ҳеллоуин нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олган эди.

Ушбу фожеа натижасида Ўзбекистон Республикасининг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларимизга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда фуқароларимиз иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишини тавсия қилади:

1. Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969.

2. Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334.

3. Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹"СЕ" тоифали гувоҳномага эга фурачилар Литвага ишга таклиф этилади!

💶 Иш ҳақи: кунига 77 € дан бошланади (солиқлар ушлангандан кейин).

✔️ Суғурта иш берувчи ҳисобидан

Номзодлар учун талаблар:

✅ 21-50 ёшдаги эркаклар;
✅ рус тилини билиш;
✅ "СE" ҳайдовчилик гувоҳномаси;
✅ судланмаганлик;
✅ камида 1 йиллик тажриба;
✅ Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги;
✅ Тахограф CHIP-картаси ва ADR борларга устунлик берилади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 17) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Бугун, 25 октябрь куни соат 12:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Агентлик томонидан 2023 йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беради.

Брифинг "UzReport TV" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали онлайн ёритилиши режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇹🇩 Руминияга ишга таклиф этилади!

Иш тури:
📍пайвандчи (MIG/MAG);
📍CNC дастгоҳи оператори;
📍чилангар.

Иш вақти: ҳафтасига 40-48 соат.

💵 Иш ҳақи: 750 € дан бошланади (солиқлар ушлангандан кейин).

Иш берувчи ҳисобидан:
📍Ўзбекистондан Руминияга авиачипта;
📍ишчи визаси ва ишлаш рухсатномаси;
📍ётоқхона;
📍тушлик;
📍тиббий ва бошқа суғурталар;

📢 Талаблар:
📍25-45 ёш;
📍рус ёки инглиз тилини билиш;
📍қурилиш соҳасида 3 йиллик тажриба;
📍архитектура-қурилиш чизмаларини билиш;
📍судланмаган;
📍қурилиш соҳаси сертификати.

Танлов ўтказиладиган ҳудуд ва сана:

16-17 октябрь
Фарғона
шаҳри С.Тимур кўчаси 245-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.

18-19 октябрь
Тошкент шаҳри
Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчаси 44-уй.
Мўлжал: "Асакабанк" биноси орқасидаги "Хадра ўқув маркази".

20 октябрь
Самарқанд
шаҳри Нарпай кўчаси 7б-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
Мўлжал: Саноат коллежи ёнида.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 66, 17).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪 Германияга қуйидаги соҳаларга ишга таклиф этилади:

− меҳмонхона ходими;
− ресторан хизматчиси;
− ресторанда тадбирларни ўтказиш бўйича мутахассис;
− ошпаз ва ошпаз ёрдамчиси.

Номзодлар учун муҳим маълумотлар:

💶 ойлик маош 1800€ (солиқлар ушлангандан кейин);
🚌 аэропортдан турар жойгача трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
🏚 арзонлаштирилган яшаш жой топишга кўмак;
🕘 тўлиқ иш вақти (ҳафтасига 40 соат);
⏳ синов даври 1-4 ой.

Номзодлар учун талаблар:

🔸немис тилидан Б1 сертификат (Гёте, ECL, ÖsD ёки TELC);
🔸туризм ёки меҳмонхона йўналиши бўйича бакалавр дипломи;
🔸18 ёшдан 30 ёшгача;
🔸соғлом;
🔸судланмаган;
🔸тартибли, дўстона, хушмуомала бўлиши.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ 71 202-33-55 (ички рақам 84)

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик мигрант ёнғин ичида қолган 69 ёшли аёлни қандай қутқарди?

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

2023 йил 13 апрелдан 5 июнгача бўлиб ўтган EPS-Topik тестидан ҳамда 12-16 август кунлари бўлиб ўтган малака имтиҳонидан (skill test) муваффақиятли ўтган номзодларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим этаётган анкета маълумотларини SPAS электрон базасига киритиш ишлари 16 октябрга қадар якунланишини маълум қиламиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун махсус EPS-Topik тести 25-27 сентябрь кунлари режалаштирилмоқда.

📍Тест манзили: Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўча 33-уй.

👉 41.2076081,69.2118158,18z/data=!4m5!3m4!1s0x0:0xaad8e090ff9ffb6c!8m2!3d41.207713!4d69.212878">Локация

👉 Номзодлар рўйхати

Тестга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар:

1.
хорижга чиқиш паспорти;
2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат (2 дона).

❗️Тест иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1.
Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар тестга киритилмайди.
3. Такрор ёки қайта апелляция махсус тести ўтказилмайди.
4. Тестда электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. Тест қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

☎️ 71 202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹"СЕ" тоифали гувоҳномага эга фурачилар Литвага ишга таклиф этилади!

Иш ҳақи:
кунига 77 € дан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин)

❗️Суғурта иш берувчи ҳисобидан

Номзодлар учун талаблар:

✅ 21-50 ёшдаги эркаклар;
✅ рус тилини билиш;
✅ "СE" ҳайдовчилик гувоҳномаси;
✅ судланмаганлик;
✅ камида 1 йиллик тажриба;
✅ Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги;
✅ Тахограф CHIP-картаси ва ADR борларга устунлик берилади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки (1282 қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Пайвандчилар Финляндияга ишга таклиф этилади!

Иш тури:
пайвандчилик (МИГ, МАГ, ТИГ пайвандлаш усуллари).

Иш ҳақи: соатига 11 € (нетто).

✅ Суғурта, виза харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодлар учун талаблар:

📍иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат МИГ, МАГ, ТИГ);
📍рус ёки инглиз тилини билаш (инглиз тилига устунлик берилади);
📍хорижга чиқиш паспорти;
📍кемасозлик соҳасида тажрибага устунлик берилади;
📍судланмаганлик.

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️Онлайн суҳбатдан ўтган номзодлар Тошкент шаҳрида пайвандлаш бўйича ўтказиладиган амалий синовдан ўтиши лозим.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2023 йил 13 апрелдан 5 июнгача UBT-EPS-Topik тестидан ҳамда 12-16 август кунлари малака имтиҳонидан (Skill test) муваффақиятли ўтган номзодлардан тўлдирилган анкета маълумотларини 5 сентябрдан бошлаб ўзларининг яшаш жойидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг филиалига тақдим этишлари сўралади.

👉 Имтиҳондан ўтган номзодлар

📝 Анкетани юклаб олиш

📍 Филиаллар манзиллари

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2023 йил 13 апрелдан 5 июнгача UBT-EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун 12-16 август кунлари малака имтиҳони (Skill test) бўлиб ўтган эди.

Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати маълумотларига кўра, малака имтиҳонидан жами 2085 нафар номзод муваффақиятли ўтган.

👉 Имтиҳондан ўтганлар рўйхати

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…
Subscribe to a channel