o_norov | Unsorted

Telegram-канал o_norov - Хорижда иш

25326

Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Subscribe to a channel

Хорижда иш

🇹🇷 Туркияда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

Электрик, қолипчи, пайвандчи, дурадгор, ёрдамчи ишчи, юк автомобили ҳайдовчиси
вазифаларида ишлаш мақсадида 8-11 август кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар хорижга чиқиш паспорти билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига мурожаат қилиши мумкин.

❗️29 август куни соат 9:00 да Тошкент шаҳри ва Жиззах, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, 30 август куни соат 9:00 да Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон, Фарғона, Наманган, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун танловлар бошланади.

👉 Мурожаат учун

☎️ 71 202-33-55, 71 200-00-61 (ички рақам 54) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида ишлаб келганлар учун рўйхатдан ўтиш бошланди

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун режалаштирилган махсус тест имтиҳонида иштирок этиш учун номзодлардан рўйхатдан ўтишини сўраймиз.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжат ва маълумотлар:

1.
One ID орқали рўйхатдан ўтишда хорижга чиқиш паспорти маълумотларини тўғри киритиш
👉 One IDдан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат;

3. Миллий банк махсус иловаси орқали 28 $ миқдоридаги тўлов талаб этилади.

👉 Номзодлар рўйхати

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Хорижга ишга кетаётган юртдошларимиз нималарни билиши керак?

Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов билан батафсил интервьюни "Ҳуррият" газетасининг 2023 йил 16 август сонида ўқинг

👉 Интервьюни ўқиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида ишлаб келганлар учун махсус тест ўтказилади

Корея Республикасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун 2023 йил 21-23 август кунлари рўйхатдан ўтиш ва 21-27 сентябрь кунлари махсус тест бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотлар:

1.
One ID орқали рўйхатдан ўтишда хорижга чиқиш паспорти маълумотларини тўғри киритиш
👉 One IDдан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

2. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги оқ фонли, сифатли рангли сурат;

3. Миллий банк махсус иловаси орқали 28 $ миқдоридаги тўлов талаб этилади.

👉 Номзодлар рўйхати

Эслатма, Корея Республикасида ишлаш истагидаги номзодга ушбу давлатга бориш учун фақат икки марта рухсат берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Британиянинг “HOPS Labour Solutions” ташкилоти томонидан мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун танлаб олинган фуқаролар тақдири нима бўлади?

👉 Тафсилотлар "MY5" телеканалида

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

2023 йил 13 апрелдан 5 июнгача ташкил этилган EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун жорий йил 12-16 август кунлари Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази биносида (Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй) малака имтиҳони (skill test) бўлиб ўтади.

👉Имтиҳонга кириш вақти ва санаси

Номзодлардан фақат фуқаролик ва хорижга чиқиш паспортлари талаб этилади.

📍Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:

1.
Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
2. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолганлар имтиҳонга киритилмайди.
3. Имтиҳон такрор ёки қайта апелляция тарзида ўтказилмайди.
4. Имтиҳонда электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ш.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
5. Имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги имтиҳондан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Россияда жорий йилда меҳнат мигрантлари иштирокида 22 мингдан ортиқ жиноят содир этилган

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида мамлакат ҳудудида меҳнат мигрантлари иштирокида 22 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилдагига қараганда 6,3 фоизга кўпни ташкил этади.

Меҳнат мигрантлари иштирокида содир этилган жиноятларнинг 18,4 мингтаси МДҲ давлатлари фуқаролари улушига тўғри келади.

Шунингдек, ҳисоботда қайт этилишича, меҳнат мигрантларига нисбатан 6,9 минг жиноят содир этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилдагига қараганда 14,2 фоизга камни ташкил этади.

Таъкидлаш лозим, Россияда 2023 йилнинг 6 ойи давомида жами 983,7 минг жиноят содир этилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

АҚШга ишлаш учун қонуний кетишнинг имкони борми?

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг 2023 йил 6 ойидаги фаолияти юзасидан брифинг

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан жорий йил 23-25 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги НКМК санаториясида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида III медиафоруми ташкил этилди.

Республикадаги барча вазирлик, идора ва ҳокимликлар матбуот котиблари иштирок этган медиафорумда мутахассислардан янги билимлар олинди, ҳамкасблар билан тажриба алмашилди.

Шу билан бирга, ўтказилган “Media-quiz”да жамоа билан 1-ўринни, “АОКА спартакиадаси”да эса шахмат-шашка йўналиши бўйича 2-ўринни қўлга киритдик.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида ишлаш мақсадида 2023 йилнинг 6-9 февраль кунлари онлайн рўйхатдан ўтган номзодларнинг иккинчи гуруҳи учун 13 апрелдан 5 июнгача UBT-EPS-Topik тест синовлари бўлиб ўтган эди.

Koreya Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ушбу тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхатини тақдим этди.

👉 Тест натижаси билан танишиш

Malaka имтиҳони (skill test) вақти ва манзили ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

☎️ Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹 Литвага пайвандчи ва монтажчилар ишга таклиф эталади!

Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (қўшимча иш вақтига алоҳида тўланади).

💶 Иш ҳақи:
Пайвандчи – 1500€;
Монтажчи – 1300€.

📍Ётоқхона иш берувчи ҳисобидан.

📢 Номзодлар учун талаблар:
📍20-50 ёш;
📍рус тилини билиш (инглиз тилини билиши устунлик беради);
📍3 йиллик иш тажриба;
📍махсус техник таълим;
📍судланмаганлик.

👉 Рўйхатдан ўтиш (8 июнь соат 18:00 гача).

Рўйхатдан ўтган фуқаролар учун танлов вақти ва жойи қўшимча маълум қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасига ишга кетиш учун таниш бўлиши шартми?

Батафсил "Renessans TV" телеканалида

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Корея Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида жорий йил 2-3 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган номзодлар учун 7 июнь кунидан корейс тили бўйича тест имтиҳонлари бошланиши режалаштирилмоқда.

Тест иштирокчилари рўйхати, имтиҳон кунларининг аниқ санаси қўшимча маълум қилинади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Латвия, Литва ва Польшага ишга таклиф этамиз

«СЕ» тоифали гувоҳномага эга юк машина ҳайдовчилари Латвия, Литва, Польшага ишга таклиф этилади.

💶 Ойлик маош: 1500-2000 €.

Номзодларга талаблар:

✅ Рус тилида мулоқот қилиш;
✅ «СE» ҳайдовчилик гувоҳномаси;
✅ Судланмаганлик;
✅ Камида 2-3 йиллик тажриба;
✅ Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш (25 май соат 18:00 гача).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки (1282 қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪 Тажрибали тиббиёт ходимлари учун Германияда иш!

Талаблар:
✅ 39 ёшгача;
✅ камида 3 йиллик тиббиёт соҳаси дипломи;
✅ Гёте институти, ECL,Telc ёки ÖsD дан B1 даража сертификати;
✅ жисмонан соғлом;
✅ судланмаган.

❌ стоматология, ўқитувчилик ва доришунослик соҳаси вакиллари қабул қилинмайди.

Иш берувчи ҳисобидан:

– ҳужжатлар таржимаси ва Германияда тасдиқлаш;
– виза харажати;
– яшаш жойини топиш;
– ижтимоий ва тиббий суғурта;
– Тошкентдан Германияга ва аэропортдан иш жойигача трансфер.

💶 ойлик касбий тасдиқлашгача 2300 € дан, тасдиқлашдан кейин 3000 € дан.

❗️Германияга боргач, B2 даража сертификатини олиш шарт.

Рўйхатдан ўтиш учун:

📍хорижга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
📍немис тилидан B1 сертификат (pdf шаклда);
📍таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
📍тиббиёт коллежи ёки техникуми диплом ива иловаси (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ, pdf шаклда).

👉 Рўйхатдан ўтиш

📞 Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 66).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹"СЕ" тоифали гувоҳномага эга фурачилар Литвага ишга таклиф этилади!

Ойлик маош: 2000 €
(нетто - солиқлар ушлангандан кейин) дан бошланади.

❗️ Авиачипта, суғурта, 95-код, ўқиш ва бошқа харажатлар (маошидан қайтариш шарти билан) иш берувчи ҳисобидан;

Номзодлар учун талаблар:
✅ 23-50 ёшдаги эркаклар;
✅ рус тилини билиши;
✅ "СE" ҳайдовчилик гувоҳномаси;
✅ судланмаганлик;
✅ камида 1 йиллик тажриба;
✅ Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги;
✅ Тахограф CHIP-картаси борларга устунлик берилади.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Танлов-суҳбат август ойида бўлиб ўтади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки (1282 қисқа рақами)

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇮🇱 Исроилда уйда парваришлаш ишларига фуқаролар таклиф этилади!

Талаблар
(аёл номзодларга устунлик берилади):
✅ 25-45 ёш оралиғида;
✅ бўйи камида 1,5 метр ва вазни камида 45 кг; 
✅ парваришлаш бўйича камида 240 соатлик ўқув курсини тугатганлик сертификати;
✅ физиотерапия, 18 ойлик ҳамширалик иши курсини тугатганлик дипломи;
✅ инглиз ва рус тилини ўрта даражада билиши;
✅ 9 йиллик ўрта таълим шаҳодатномаси;
✅ Исроилда илгари ишламаган бўлиши, ишлаётган ёки яшаётган турмуш ўртоғи, ота-онаси ёки фарзандлари бўлмаслиги;
✅ жисмонан ва руҳан соғлом (сил, гепатит, сифилис, гонорея ва ОИТС билан касалланмаган) бўлиши;
✅ судланмаган;
✅ Ўзбекистон фуқаролиги;

Ойлик маош: 5300 шекел (1500 $)

Иш вақти: ўзгарувчан

❗️Исроил томонига хизматлар савати, авиачипта, виза, Агентлик тўлови, яшаш харажатлари фуқаро ҳисобидан.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Танловлар вақти ва манзили:

17 август
куни Фарғона шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
☎️ 73 244-40-01, 94 075-15-12.

20 август куни Нукус шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
☎️ 55 102-53-32, 55 102-53-34.

23 август куни Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
☎️ 55 403-12-82.

25 август куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
☎️ 65 226-56-99, 93 966-99-59.

29 август куни Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази
☎️ 66 233-24-00, 66 233-53-00.

7 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Олмазор касб-ҳунарга ўқитиш маркази
☎️ 66 233-24-00, 66 233-53-00.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Японияга қурилиш ишларига таклиф этилади!

🔹Номзодлар учун талаблар:

📍япон тилини Н5-Н4 даражада билиш;
📍18 ёшдан 30 ёшгача;
📍мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
📍3 йилдан 5 йилгача ишлаш.

💴Ойлик маош: 235 000 JPY (1625 $).

❗️Тошкентдан Япониягача ва яшаш жойидан иш жойигача харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Иш берувчи номзодларни оғзаки суҳбат асосида танлаб олади:
1-суҳбат:
4-8 сентябрь кунлари Агентликнинг ҳудудий филиалларида онлайн тарзда ўтказилади.
2-суҳбат: 1-суҳбатдан ўтганлар Тошкент шаҳрига келиб, оғзаки суҳбатдан ўтади (суҳбат санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади).

👉 Рўйхатдан ўтиш (11-15 август соат 18:00 гача).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 84) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇹🇷 Туркияга ишга таклиф этилади!

🕘 Иш вақти:
5/2 графикда, кунлик 8 соат (қўшимча ишлаш имконияти мавжуд).

💵 Иш ҳақи: 500 $дан бошланади.

Бўш иш ўринлари:
– электрик;
– қолипчи;
– пайвандчи;
– дурадгор;
– ёрдамчи ишчи;
– юк автомобили ҳайдовчиси.

📢 Номзодлар учун талаблар:
📍18-45 ёш;
📍меҳнаткашлик;
📍судланмаган бўлиши;
📍тил билиш талаб қилинмайди.

❗️Яшаш жойи, уч маҳал овқат, авиачипта ва виза харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

👉 Рўйхатдан ўтиш (8-11 август кунлари соат 18:00 гача).

Номзодлар хорижга чиқиш паспорти ва 5х6 фотосурат билан мурожаат қилиши мумкин

☎️ Мурожаат учун

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹 Литвага ишга таклиф этилади!

Қурилиш ҳавозаларини ўрнатиш (монтажник строительных промышленных лесов) ва иссиқлик тармоғи қувурларини тунка қопламалари билан ўраш (изолировщик) ишларига Литвага ишга таклиф этилади.

💶 Иш ҳақи: 1200 евродан бошланади.

Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (ортиқча иш вақтига қўшимча ҳақ тўланади).

🏠 Ётоқхона иш берувчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:
– 20-50 ёш;
– рус тилини билиш (инглиз тилига устунлик берилади);
– танланган соҳада камида 1 йиллик иш тажриба;
– махсус техник таълим;
– судланмаганлик.

👉 Рўйхатдан ўтиш (2 август соат 18:00 гача).

Рўйхатдан ўтган номзодлар учун танлов вақти ва жойи қўшимча маълум қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки (1282 қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹 "СЕ" тоифали ҳайдовчилар Литвага ишга таклиф этилади!

💶Ойлик маош: 2000 € дан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин)

🟢 Авиачипта, суғурта, 95-код учун тўловлар ойликдан ушлаб қолиш шарти билан иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодлар учун талаблар:

✅ 23-50 ёшдаги эркаклар;
✅ рус тилида мулоқот қила олиши;
✅ "СE" ҳайдовчилик гувоҳномаси;
✅ тахограф CHIP-карта;
✅ судланмаганлик;
✅ Камида 1 йиллик тажриба;
✅ Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш (23 июль соат 18:00 гача)

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

⚡️Хорижда ишлаш истагида бўлган ёшлар диққатига!

✅ Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижда хавфсиз меҳнат қилиш юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов билан суҳбат ташкил этилади

🕐 Суҳбат вақти: 13 июль соат 10:00 (Тошкент вақти билан)

👉 Жонли суҳбатга қўшилиш: /channel/wayuuz?livestream

👉 Мавзу юзасидан саволларни жўнатиш: /channel/wayuuz/5475

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Бугун, 11 июль куни соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот беради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасига кетётган бўлсангиз, бу маълумотларни эслаб қолинг!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Сўнгги ойларда "Kun.uz" нашри Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятига тааллуқли Шокир Шарипов муаллифлигидаги бир нечта, аниқроғи 8 та материални эълон қилди.

Ушбу материалларнинг ҳар бирига асослантирилган расмий баёнотлар берилган бўлса-да, "Kun.uz" жамоасининг жамиятда журналистика бажариши керак бўлган кўплаб вазифаларни аъло даражада қилаётганини таъкидлаган ҳолда баъзи фикрларни баён этишни лозим топдим.

1. Агентлик фаолияти ва тизимдаги барча жараёнларнинг шаффоф экани такрор айтиляпти, хусусан, Ш.Шарипов ва Агентлик раҳбарияти ўртасида учрашув ҳам ташкил қилинди, Корея Республикасига ишга кетиш учун бўлиб ўтаётган имтиҳон жараёнлари унга шахсан кўрсатилди.

2. Эълон қилинган материаллардан тушуниш мумкинки, Корея Республикасига ишга кетиш учун 25 минг АҚШ долларигача пул берилиши, "воситачи одамлар" Ш.Шариповга яхши таниш. Агар шундай “100 фоизлик натижа”ли далиллар бўлса, бу далилларнинг Агентликка ёки бошқа ваколатли ташкилотларга ҳалигача берилмагани тушунарсиз.

3. Корея Республикасига ишга кетиш учун бўлиб ўтаётган тест жараёнлари билан таништириш мақсадида 22 май куни ташкил этилган пресс-тур давомида мен ўша “100 фоизлик натижа”ли далиллар билан қизиқиб, Ш.Шариповга мурожаат ҳам қилдим. Аммо 1 июнь куни эълон қилинган материалда "ҳақиқатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқ бўлса, далилларни Агентликка ёки бошқа ваколатли ташкилотларга тақдим этиш таклифи таҳририятга ҳам, "Kun.uz" журналистига ҳам келиб тушмаган" дейилган. Ваҳоланки, 22 май куни Ш.Шариповнинг саволларига жавоб бериш жараёни акс этган видео бу маълумотнинг нотўғри эканини кўрсатади (видеони эълон қиламан).

4. Авваллари "Kun.uz" журналистлари томонидан материаллар эълон қилинишидан олдин фактларни чуқур текшириш ва иккинчи томоннинг муносабатини сўраш амалиёти бор ЭДИ. Албатта, иккинчи томоннинг жавоби қандай бўлишидан қатъи назар муаллиф ва нашрда материални ўзи истаганидек (журналистика этикаси ва қонунлар доирасида, албатта) эълон қилиш имконияти қолаверади.

5. Матбуот котиби сифатида бутун тизимга кафолат бериш ваколатига эга эмасман, аммо катта аудиторияга эга нашрда материалларнинг ҳис-ҳаёжон ва тахминлардан йироқ ҳамда холис эълон қилиниши тарафдориман. Бунинг учун мажбуриятим ва ваколатим доирасида журналист ва блогерлар учун шароит яратиб беришга ва шаффофликни таъминлашга тайёрман.

Яна ўша гап...

Агарда ҳақиқатда Агентлик фаолияти ёки фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш жараёнларида жиноят аломатлари билан боғлиқ етарли далиллар мавжуд бўлса, ушбу маълумотлар Агентликка ёки бошқа ваколатли ташкилотларга тақдим этилса, муаммо ечимига яқинроқ ва мақсадли қадам бўлган бўлар эди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪 Германияга ausbildung яъни, ўқиш ва ишлашга таклиф этилади:

✅ электр монтажчи;
✅ дурадгор;
✅ пайвандчи;
✅ чилангарлик;
✅ ғишт терувчи;
✅ темир-бетончи;

❗️Танловдан ўтганлар 2023 йил сентябрдан Германияга жўнатилади!

Талаблар:
🔹немис тили бўйича Гёте, ECL, TELC, ÖSD ва DaFдан олинган Б1 сертификати;
🔹ўрта махсус таълим шаҳодатномаси;
🔹17-33 ёшгача;
🔹соғлом;
🔹судланмаган.

Ausbildung учун таклифлар:
🟢 ойлик стипендия (1-йил 920€, 2-йил 1200€, 3-йил 1450€);
🟢 Германияда трансфер;
🟢 яшаш жой топишга кўмак;
🟢 ausbildungдан сўнг доимий меҳнат шартномаси.

🕐Ҳафталик иш соати: 35-40 соат.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1. Хорижга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
2. Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (Гёте, ECL, TELC, ÖSD ва DaFдан pdf шаклда);
3. Немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, pdf шаклда);
4. Мактаб (техникум, коллеж, олийгоҳ дипломлари) шаҳодатномаси.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ 1282 қисқа рақами ёки +998 71 202-33-55.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

2023 йил 14 мартдан 7 апрелгача бўлиб ўтган EPS-Topik тестидан ҳамда 9-13 май кунлари бўлиб ўтган малака имтиҳонидан (skill test) муваффақиятли ўтган фуқаролар белгиланган саналарда анкета маълумотларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига топширишлари сўралади.

👉 Рўйхатни кўриш

👉 Анкетани юклаб олиш

Манзил: Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1-уй.

📍 Локация

❗️ Эслатма: Номзодлардан рўйхатда кўрсатилган саналарда хорижга чиқиш паспорти ҳамда тўлдирилган анкета билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига келиш сўралади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Москвада ишлайдиган қашқадарёлик юртдошимиз чиқиндихонадан 5 млн рубл топиб уни эгасига қайтарди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Японияга техник стажёрлик дастури асосида қурилиш ишларига таклиф этилади!

🔹Номзодлар учун талаблар:

📍япон тилини Н5-Н4 даражада билиш;
📍18 ёшдан 30 ёшгача;
📍мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;
📍3 йилдан 5 йилгача ишлаш.

💴Ойлик маош: 235 000 JPY (солиқ ва бошқа ушланмалар чегирилмаган ҳолатда). Бир ой тайёрлов-мослаштириш даврида 145 000 JPY.

🕘Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (қўшимча иш соати учун алоҳида тўланади).

❗️Тошкентдан Япониягача ва яшаш жойидан иш жойигача харажатлар иш берувчи ҳисобидан.

Иш берувчи номзодларни оғзаки суҳбат асосида танлаб олади:
1-суҳбат:
22 май куни Агентликнинг ҳудудий филиалларида онлайн тарзда ўтказилади.
2-суҳбат: 1-суҳбатдан ўтганлар Тошкент шаҳрига келиб, оғзаки суҳбатдан ўтади (суҳбат санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади).

👉 Рўйхатдан ўтиш (17 май соат 12:00 гача).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 84) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…
Subscribe to a channel