Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали
🇺🇸АҚШ визасини 10 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида фуқаро И.Р. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 10 минг АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига бориши учун талабалик визасини олиб беришини айтиб, шундан 5 минг АҚШ доллари ва 26 млн сўм пулни олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
Ҳокимнинг камбағалликни қисқартиришга масъул ёрдамчиси Англияга мавсумий ишга қандай кетди?
Бу каби "учарлар"га имкониятни бериб қўйманг!
Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун 2025 йил 10 январь куни соат 15:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) xorijdaish.uz платформасида рўйхатдан ўтиш режалаштирилмоқда.
👉Рўйхатдан ўтиш ҳақида батафсил
🎞Англия ҳақида аччиқ ҳақиқатлар
👉 @o_norov
🇩🇪Германияга work and travel!
Талабалар "Ferienjob – work and travel" дастури бўйича 2025 йил март-июнь ойларида Германияга 3 ойлик мавсумий ишларга таклиф қилинади.
Соҳалар:
− ишлаб чиқариш;
− саноат;
− омборхона логистикаси;
− қадоқлаш;
− гастрономия.
Талаблар:
🏫 олий ўқув юртларининг сиртқи бўлими талабаси;
👨🦱 18 - 35 ёш;
⏳ 2025 йил март-июнь ойларида таътил даври;
😜 рус, инглиз ёки немис тилини билганлар учун устунлик берилади;
❌битирувчи курс талабалари қатнаша олмайди;
💶 Ойлик маош - 1450€ - 1700€ (нетто);
⏳ ҳафтасига 35-40 соат иш.
👉Рўйхатдан ўтиш
☎️+998882393223, @NoVoAgency_Zuhra
👉 @o_norov
🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?
Россия президентининг бугун имзоланган фармонига кўра, мамлакатда ноқонуний юрган чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари 2025 йилнинг 1 январидан 30 апрелигача ўз мақомини қонунийлаштириши мумкин.
Сизга қайси бири маъқул, полициядан қочиб, чегарадан "кирди-чиқди" қилиб юришми ёки жаримасиз тинчгина патент олишми?
📈2025 йил учун патент нархлари
#amnistiya #migrant
👉 @o_norov
🎄Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам бўлади?
🗓Президент қарорига кўра, янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
✅28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);
✅ 29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;
✅ 30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;
✅ 31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;
✅ 1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;
✅ 2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
👉 @o_norov
🇺🇸🇺🇿АҚШ 572 нафар ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди
АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу 2023 йилнинг шу давридагидан 6,5 баробар кўп.
Жами 271,5 мингга яқин чет эл фуқароси АҚШдан депортация қилинган бўлса-да, ўзбекистонликлар сони бўйича Россия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа қатор давлатлардан (Россия − 464, Афғонистон − 132, Тожикистон − 77, Қирғизистон − 69, Украина − 53, Арманистон − 27, Қозоғистон − 23, Озарбайжон − 13, Туркманистон − 5) олдинда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп 11 млн мигрантни мамлакатдан депортация қилишни режалаштирмоқда.
👉 @o_norov
🇺🇸АҚШ ва 🇵🇱Польшага ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тадбирда фуқаро А.Н. фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 21 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, шундан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Хатирчи туманида фуқаро М.И. фуқаро Ё.Ш.ни Польшага ишга юбориши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 6,3 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатла юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
Татаристондаги чорва фермасидаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
Маълум бўлишича, 24 декабрь куни соат 3:00 ларда Елабуга туманида жойлашган «МИР» чорва фермасида ёнғин содир бўлган.
Ушбу ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси (А.Б. 1976 й.т., Х.Х., 1965 й.т., Ж.У., 1970 й.т., Б.Н., 1995 й.т. ва С.Д., 2002 й.т.) ҳалок бўлган.
Ҳозирги вақтда ҳалок бўлганлар жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмокда.
Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
👉 @o_norov
🇺🇸АҚШга 6000 доллар эвазига ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Жиззах шаҳри Алишер Навоий МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.С. фуқаро С.Г.ни ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиши эвазига 6000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасдан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
🇬🇧Буюк Британияда тўлаган солиқларингизни қайтариб олинг!
❗️Биласизми, эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Буюк Британияда ишлаган вақтида тўлаган солиқларини қайтариш имкониятига эга.
💷Солиқларни қайтаришда 60 £ (фунт стерлинг) хизмат ҳақи қайтариладиган солиқ суммасидан ушлаб қолинади.
🙅♂️Олдиндан ҳеч қандай тўловлар йўқ.
👉Анкетани тўлдиринг
ℹ️Маълумот учун: @tax_return_legal
👉 @o_norov
🇹🇷Туркияда иш, ойлик маош 632-863$!
Туркиянинг Анталиясидаги 5 юлдузли меҳмонхоналарда мавсумий (6-8 ой) ишлашни истайсизми?
Вакансиялар сони: 1200 та
Иш соҳаси: хизмат кўрсатиш
1️⃣Рус, инглиз ёки турк тилларидан бирини биладиганлар учун:
− ресепшн (қабулхона ходими);
− хостес (меҳмонхона ходими);
− бармен;
− официант.
2️⃣ Тил билиш талаб қилинмайди:
− ошхона ишчиси;
− хона тозаловчи;
− боғбон.
❗️ Номзодлар учун талаблар:
1. Соҳа бўйича иш тажрибаси;
2. Судланмаган;
3. 19-45 ёш оралиғи;
⚡️ Иш берувчи ҳисобидан:
🛏 яшаш жой;
🍽 3 маҳал овқат.
👉🏻 АНКEТАНИ ТЎЛДИРИНГ
Қўшимча саволлар учун:
🌐Телеграм: @Antaliyaturkey
☎️Телефон: 50 015-10-48
Мазкур вакансия лицензияга эга ХБАга тегишли
👉 @o_norov
🇫🇮Финляндия меҳнат бозорига мигрантлар керак
Финляндия аҳолиси 2023 йил охирида 5 604 558 кишини ташкил этиб, туғилиш даражаси эса рекорд даражада пасайган. Мамлакат 2023 йилда 58 496 нафар мигрантни қабул қилган ва бу ҳам рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичдир.
Маълумотларга кўра, аҳоли сонининг ўсишини фақат чет элликлар билан таъминлаш мумкин ва Финляндия ҳукумати меҳнатга лаёқатли аҳолининг камайишини қоплаш учун ҳар йили камида 44 минг мигрантни қабул қилиши керак.
Яна бир қизиқ томони мамлакатдаги мигрантлар даромади дастлабки ўн йилдан кейин ҳатто финляндияликлар даромадига яқинлашади.
Сиз Финляндияда ишлашни истармидингиз?
👉 @o_norov
🗓 1992 йил 10 декабрь
1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгиланган.
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов яратган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Конституцияга_32_йил
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига ўттиз икки йил тўлди
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.
Конституция байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлади
🗓2024 йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шундай қилиб:
✅ 7 декабрь, шанба — ҳафтада беш кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
✅ 8 декабрь, якшанба — Конституция куни;
✅ 9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма
Кўплаб давлат хизматлари, шу жумладан xorijdaish.uz платформасидан фойдаланиш учун One IDдан рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.
Агар сиз One IDдан рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, ҳали ҳам кеч эмас. Бу атиги бир неча дақиқа вақтингизни олади.
👉 @o_norov
🇩🇪Германияга ўзбекистонлик ҳайдовчилар керак!
Германияда ҳозирги вақтда 70 минг нафар юк автомобили ҳайдовчиси етишмайди. Шунинг учун Papenburg логистика компанияси Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилишни режалаштирмоқда ва 2020 йилдан буён 60 нафардан ортиқ ўзбекистонликни ўқишга қабул қилган.
Ушбу компанияда ишлаётган ҳамюртларимиздан бири Аббосжон Одилов амалиёт даврида 800 евро стипендия ҳам олмоқда.
Сиз Германияда ишлашни истармидингиз?
👉 @o_norov
Ғанимат умримизнинг яна бир йили ортда қолмоқда ва яна бир йилни катта режа-ю умидлар билан кутиб олмоқдамиз.
2025 йилда фақат яхшиликлар билан яшанг, барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин!
Янги йил муборак бўлсин!
Happy new year!
#2025 #new_year
👉 @o_norov
🇬🇧Буюк Британиянинг “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида бўш иш ўринлари учун 2025 йил 10 январь куни соат 15:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) рўйхатдан ўтиш режалаштирилмоқда.
❗️Танлов қуйидаги бочқичларда амалга оширилади:
1️⃣ xorijdaish.uz платформасидан рўйхатдан ўтиш. Бунинг учун хорижга чиқиш паспорти, @gmail.com электрон почта, фотосурат керак бўлади.
2️⃣ Онлайн тест синови (2025 йил 14-15 январь кунлари).
3️⃣ “HOPS” вакиллари билан офлайн суҳбат.
❗️Номзодлар учун талаблар:
− 18-50 ёш;
− рус тилини билиш;
− яхши жисмоний ва психологик ҳолат.
💷 Иш ҳақи: соатига 11,44£ (15$ атрофида)
👉 @o_norov
🇷🇺Россия Федерациясида 2025 йил учун патент нархлари
Адыгея Рес. — 6226 рубль
Алтай Рес. — 6552 рубль
Алтай ўл. — 7159 рубль
Амур вил. — 10621 рубль
Архангельск вил. — 5292 рубль
Астрахан вил. — 6160 рубль
Башқирдистон Рес. — 6300 рубль
Белгород вил.— 6552 рубль
Брянск вил. — 8334 рубль
Бурятия Рес. — 8872 рубль
Владимир вил. — 9369 рубль
Волгоград вил. — 7782 рубль
Вологодск вил. — 9961 рубль
Воронеж вил. — 8093 рубль
Доғистон Рес. — 6537 рубль
Забайкал ўл. — 13385 рубль
Ингушетия Ре. — 5572 рубль
Ивановск вил. — 7455 рубль
Иркутск вил. — 10855 рубль
Кабардино-Балкария Рес. — 9338 рубль
Калмыкия Рес. — 4669 рубль
Калининград вил. — 8716 рубль
Калужск вил. — 8500 рубль
Камчатка ўл. — 9027 рубль
Краснодар ўл. — 17120 рубль
Краснояр ўл. — 10237 рубль
Карелия Рес. — 10677 рубль
Коми Рес. — 7782 рубль
Кемеров вил. — Кузбасс — 7546 рубль
Киров вил. — 6739 рубль
Костромск вил. — 7004 рубль
Курган вил. — 9338 рубль
Курск вил. — 9089 рубль
Ленинград вил. — 6000 рубль
Липецк вил. — 8405 рубль
Марий Эл Рес. — 7268 рубль
Мордовия Рес. — 5908 рубль
Москва ш. — 8900 рубль
Москва вил. — 8900 рубль
Магадан вил. — 10583 рубль
Мурманск вил. — 12451 рубль
Нижегород вил. — 9276 рубль
Новгород вил. — 8218 рубль
Новосибирск вил. — 7906 рубль
Ненецк ав. ок. — 7601 рубль
Омск вил. — 6683 рубль
Оренбург вил. — 6724 рубль
Орлов вил. — 7782 рубль
Пермь ўл. — 7100 рубль
Приморск ўл. — 11766 рубль
Пенза вил. — 6537 рубль
Псков вил. — 6768 рубль
Ростов вил. — 6537 рубль
Рязань вил. — 8498 рубль
Саха Рес. (Якутия) — 14004 рубль
Ставрополь ўл. — 6848 рубль
Санкт-Петербург ш. — 6000 рубль
Самара вил. — 10179 рубль
Саратов вил. — 8557 рубль
Сахалин вил. — 10770 рубль
Свердлов вил. — 7500 рубль
Смоленск вил. — 7769 рубль
Тамбов вил. — 6700 рубль
Тверь вил. — 14973 рубль
Томск вил. — 8491 рубль
Тула вил. — 11200 рубль
Тюмень вил. — 9385 рубль
Татаристон Рес. — 7315 рубль
Тыва Рес. — 5955 рубль
Удмуртия Рес. — 6910 рубль
Ульяновск вил. — 5977 рубль
Хакасия Рес. — 6226 рубль
Ханты-Мансийск ав. ок. – Югра — 11097 рубль
Хабаровск ўл. — 8405 рубль
Челябинск вил. — 15000 рубль
Чеченистон Рес. — 3113 рубль
Чувашия Рес. — 7782 рубль
Чукотка ав. ок. — 9338 рубль
Шимолий Осетия Рес. – Алания — 6537 рубль
Ярослав вил. — 10023 рубль
Ямало-Ненецк ав. ок. — 12488 рубль
Яҳудий ав. вил. — 8249 рубль
Қорачой-Черкес Рес. — 5914 рубль
©️
👉 @o_norov
🛩Бакудан Грознийга учаётган самолёт ҳалокатга учради
Бугун Озарбайжоннинг AZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолёти Бакудан Грознийга учиш давомида маҳаллий вақт билан соат 11:30 ларда Қозоғистоннинг Ақтау аэропорти яқинида ҳалокатга учради.
Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт бортида 37 нафар Озарбайжон, 16 нафар Россия, 6 нафар Қозоғистон ва 3 нафар Қирғизистон фуқаролари бўлган ва улардан 32 нафари тирик қолган.
👉 @o_norov
🇷🇺Россия Федерациясида 2025 йил учун патент нархлари
Россия ҳудудида визасиз чет давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун ишлаш ҳуқуқини берувчи патентнинг ойлик тўлови 2025 йил 1 январдан ўзгармоқда. Масалан, тўлов энг юқори ҳудудлар Краснодар ўлкаси (17120 рубль), Челябинск (15000 рубль) ва Тверь (14973 рубль) вилоятлари, энг паст эса Чеченистон (3113 рубль), Калмик (4669 рубль) республикалари ва Архангельск (5292 рубль) вилояти ҳисобланади.
Хусусан, янги йилда Россиянинг йирик шаҳарлари бўлган Нижний Новгородда 9276, Москвада 8900, Новосибирскда 7906, Екатеринбургда 7500, Қозонда 7315, Санкт-Петербургда 6000 рублни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат мигрант тўловни ўз вақтида амалга оширмаса ёки тўлов суммаси белгиланган суммадан кам бўлса, патент ўз кучини йўқотади ва иш берувчи бундай ходимга ишлашга рухсат бергани учун жаримага тортилади.
👉 @o_norov
#Эслатма
Калуга вилоятида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланмоқда?
Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша қарори билан ҳудудда 2025 йил бошидан маданият, спорт, дам олиш ва кўнгилочар соҳаларида ишлаш мигрантлар учун тақиқланмоқда.
Боровск туманида жойлашган Кўп тармоқли миграция марказида мигрантлар билан юз берган шов-шовли воқеадан кейин 2022 йилда Калуга вилояти "Чет элда яшовчи ватандошларни Россия Федерациясига ихтиёрий равишда кўчиришга ёрдам бериш дастури"дан чиқиб, савдо, умумий овқатланиш, жамоат транспорти, рекрутинг агентликлари каби соҳалар хорижий ишчилар учун тақиқланган эди.
👉 @o_norov
18 декабрь − Халқаро мигрантлар куни!
Биласизми, бутун дунёда 184 млн инсон турли сабабларга кўра ўз ватанидан узоқда меҳнат қилади ва улар 2023 йилда ўз яқинларига 656 млрд АҚШ доллари пул жўнатган.
Ўзбекистонга эса 2023 йилда 11,4 млрд АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган бўлса, 2024 йил якунигача бу кўрсаткич 15 млрд АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда.
Бугунги сана муносабати билан, хорижий давлатларда ҳалол ризқ топаётган мусофир юртдошларимиз, уларнинг оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз!
👉 @o_norov
#Эслатма
Красноярск ўлкасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланмоқда?
Красноярск ўлкасида мигрантлар учун енгил таксиларда йўловчи ташиш, ихтисослаштирилган дўконларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдосида ишлаш тақиқланмоқда. Аммо ҳудуд хорижий ишчи кучидан бутунлай воз кечишга тайёр эмас.
Губернатор Михаил Котюков имзолаган фармонга асосан, ушбу тақиқ 2025 йил 1 мартдан кучга киради.
Маълумотларга кўра, Красноярск ўлкасига ҳар йили 100 мингга яқин чет эл фуқароси ишлаш мақсадида келади. Уларнинг 22 фоизидан ортиғини ўзбекистонликлар ташкил этади.
👉 @o_norov
#Эслатма
🇰🇷 Жанубий Кореяда E-9 визаси асосида ишлаётган фуқаролар диққатига!
🗓Жанубий Кореяда чет эллик ишчи E-9 визаси билан дастлаб 3 йил, кейин иш берувчининг розилиги ва қўллаб-қувватлаши орқали қўшимча 1 йилу 10 ой, яъни жами 4 йилу 10 ой ишлаш имкониятига эга.
❓Виза муддати қандай узайтирилади?
1️⃣Виза муддатини узайтириш учун иш берувчи билан янги меҳнат шартномаси тузиш зарур. Агар иш берувчи бунга рози бўлмаса, виза муддатини узайтириш имкони бўлмайди.
2️⃣Иш берувчи розилиги олингач, янги меҳнат шартномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар билан Иммиграция хизматига мурожаат қилиш керак.
❗️Агар иш берувчи шартномани қўшимча 1 йилу 10 ойга узайтиришни истамаса ёки розилик бермаса, чет эллик ишчи дастлабки 3 йиллик виза муддати тугаши билан Кореядан чиқиб кетиши шарт.
👉 @o_norov
Республикамизда бўлиб ўтган Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида соҳа ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ фаоллар “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотланганлар қаторида Сурхондарё вилоятидаги “Аёл ва замон” нодавлат ташкилоти раҳбари Гулнора Ходжаниязова ҳам бор.
Эсингизда бўлса, яқинда BBC эълон қилган "дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл" рўйхатидан ўрин олган ҳамда ҳаётий воқеаларга асосланган “Матонат” фильми бош қаҳрамони бахтсиз ҳодиса ортидан икки оёғидан айрилган деновлик Дилором Йўлдошевага тикувчилик бизнесини йўлга қўйишига айнан “Аёл ва замон” ташкилоти ёрдам берган экан.
Аслида тақдирланганларнинг ҳар бири алоҳида ҳикояга, алоҳида фильмга арзийди. Улар замонамиз каҳрамонлари.
Бундай анъаналарни албатта давом эттириш керак.
Мукофотлар муборак бўлсин, бундай фидойи инсонлар юртимизда кўпаяверсин!
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма
Удмуртия Республикасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланади?
🚷 Хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасига кўра, республикада кейинги йилдан мигрантларни қатор соҳаларда ишга ёллашни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, Удмуртияда 2025 йилда мигрантларни қуйидаги фаолият турларига жалб этиш тўлиқ тақиқланади:
🥬 сабзавотларни етиштириш;
🚌 шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;
🚕 такси ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪 Германияда иш, ойлик маош 1900-2500€!
💉Ўрта бўғин тиббиёт ходимлари Германия клиникаларига ишга таклиф этилади.
💶Ойлик маош: дастлаб 1900€ ва 4-ойдан 2500€.
❗️Номзодлар учун талаблар:
− соҳада тажриба;
− судланмаган ва соғлом бўлиш;
− тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик) дипломи;
− 10 ойлик немис тили курсида иштирок этиш;
− дастурдан асоссиз воз кечмаслик.
❗️Лойиҳанинг афзалликлари:
− бепул турар жой;
− ўқув хонаси;
− стипендия (6 ой).
❗️Қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
− немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
− тил даражаси учун имтиҳон топшириш;
− ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
− ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзод учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
− Германияга авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер.
👉Рўйхатдан ўтиш
☎️+998957016644, +998957016622, 71 202-33-55 (ички рақам 17)
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Россия рубли мигрантлар сабаб қадрсизланмоқдами?
Рублнинг долларга нисбатан сўнгги кунларда кескин қадрсизланиши фонида Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеев мамлакатдаги миллионлаб мигрантларни айблабди.
Депупатнинг фикрича, Россиядаги мигрантлар ва диаспоралар ҳар йили банклардан ўнлаб миллиард доллар сотиб олиб, валютага бўлган талаб ва курс ўсишини сунъий равишда рағбатлантиради.
Аммо иқтисодчилар фикрича, жорий йил июнида Москва биржасида доллар ва евро савдоси тўхтатилгани оқибатида экспорт ва импорт бўйича валюта оқимида муаммолар, бозорда валюта етишмовчилиги пайдо бўлиши, ноябрда "Газпромбанк"ка қарши санкцияларнинг жорий этилиши рубль қадрсизланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi