o_norov | Unsorted

Telegram-канал o_norov - Хорижда иш

25326

Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Subscribe to a channel

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни ТОШКEНТ ШАҲРИ, ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ ва НАВОИЙ ВИЛОЯТИдан рўйхатдан ўтган номзодлар учун 23 февраль куни соат 16:00 дан 16:30 гача рус тили бўйича тест бўлиб ўтади.

❗️Ушбу ҳудудлар бўйича тест ҳаволаси 5 дақиқа аввал маълум қилинади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди.

Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, техник муаммолар сабаб тест бошланиши кечикмоқда.

Тест бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йил 27 ноябрь куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун имтиҳонлар 21 февраль куни бошланади.

📍Номзодлар учун муҳим маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган номзод имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш ман этилади.
4. Имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

❗️Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Номзодлар рўйхати

☎️ Мурожаат учун:
71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш жараёни тўхтатилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига фуқаролар таклиф этилади!

Номзодлар учун талаблар:
− 18-45 ёш;
− рус тилини билиш;
− қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
− судланмаган.

💷 Иш ҳақи: соатига 10.42 £ дан бошланади

📍Фуқаро ҳисобидан: Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун (БҲМнинг 5 баравари), виза тўлови (375£), авиачипта.

👉 Рўйхатдан ўтиш

❗️Номзодлар учун муҳим маълумотлар:

1. Номзодлар 2024 йил июнь-декабрь ойларида ишга жойлаштириш режалаштирилган.
2. 2023 йил 10-11 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларга ушбу танловда қатнашиш тавсия этилмайди.
3. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиш.
4. Рўйхатдан ўтишда @gmail.com билан якунланувчи электрон почта, +998 билан бошланувчи телефон рақами, хорижга чиқиш паспорти серия ва рақами ёзилиши шарт (акс ҳолда номзод кейинги босқичга қўйилмайди).

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Жанубий Кореядаги нолегал юртдошлар учун яна бир имконият!

Корея Республикасида нолегал бўлиб турган юртдошларимиз 2024 йил 29 февралгача ушбу давлатдан чиқиб кетиши мумкин.

❗️Бунинг учун чиқиб кетишдан 3 иш куни олдин Иммиграция хизматига бориб, кетиш тўғрисида ихтиёрий ариза тўлдириш, паспорт ва авиачипта тақдим этиш зарур.

Иммиграция хизмати берадиган тасдиқнома билан ватанга муаммосиз қайтиб келиши мумкун.

Иммиграция хизмати маълум қилишича, нолегаллар ушбу имкониятдан фойдаланиб ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида Корея Республикасига қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

❗️Юртдошларимизни Корея Республикаси миграция қонунларини бузмасликка ва нолегал ҳолатга ўтмасликка чақирамиз.

👉 Батафсил маълумот

☎️ 070-4252-2772, 062-962-02-01

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷 Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш тўхтатилди

Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш мақсадида йўналишлар бўйича рўйхатдан ўтган номзодлар сони белгиланган чегарага етгани сабабли рўйхатдан ўтиш жараёни тўхтатилди.

Рўйхатдан ўтиш мақсадида Миллий банкнинг мобил иловаси орқали тўловни бир мартадан ортиқ амалга оширган ва рўйхатдан ўта олмаган фуқароларнинг пул маблағлари Миллий банк томонидан 3 иш куни давомида тўлов амалга оширилган пластик картага автоматик равишда қайтариб берилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇧🇾Фуқаролар Беларусга текистиль корхонасига (пахта, синтетик матоларга ишлов бериш ва бўяш) ишга таклиф этилади!

Имкониятлар:
📍иш ҳақи: 1600-1900 Беларусь рубли (500-600 $) (солиқлар тўлангандан кейин);
📍иш вақти: 5 кун 8 соатдан.

Иш берувчи ҳисобидан: ётоқхона, авиачипта, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома

Фуқаро ҳисобидан: овқатланиш харажатлари

❗️Талаблар:
🔹18 ёшдан 50 ёшгача;
🔹тажриба;
🔹рус тилини билиш;
🔹судланмаганлик;
🔹Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 16 январь куни рўйхатдан ўтган, 22-27 январь кунлари иш берувчи вакиллари иштирокида ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига!

📝Иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан танланган номзодлар 12-16 февраль кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиалларига кафиллари билан бирга бориши ҳамда шартнома тузиши лозим.

❗️Ушбу саналардан кечиктирилган шартнома қабул қилинмайди.

Танловлардан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати

☎️ Мурожаат учун

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.

👉 Рўйхатдан ўтиш

👉 Рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси

👉 One ID дан рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷 Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун эртадан рўйхатдан ўтиш бошланмоқда

Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ишлаш истагидаги фуқаролар 2024 йил 8-14 февраль кунлари ариза тўлдириб, ушбу ариза рақами билан Миллий банкнинг мобил иловаси ёрдамида (банк шохобчаларига бормасдан) 28$ тўловни амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

❗️ Рўйхатдан ўтиш жараёни 8 февраль куни Тошкент вақти билан соат 9:00да бошланади.

👉 Миллий банк мобил иловаси

👉 Рўйхатдан ўтиш

👉 Рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси

👉 One ID дан рўйхатдан ўтиш видеоқўлланмаси

❗️Номзодлар сони ишлаб чиқариш соҳасида 22 248 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 858 нафар, хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 403 нафар, қурилиш соҳасида 2 898 нафарга етганидан сўнг рўйхатдан ўтиш тўхтатилади.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇵🇱 Польшага қолипловчи (опалубщик), металл конструкцияларни маҳкамловчи/темирчи (монтажник металлоконструкций) ишга таклиф этилади!

Талаблар:
− 18-45 ёш;
− рус ёки инглиз тилларини билиш;
− иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча устунлик беради);
− судланмаган;
− хорижга чиқиш тақиқланмаган;
− жисмонан ва руҳан соғлом;
− зарарли одатлардан ҳоли;

💷 Иш ҳақи: 750 € дан бошланади

Иш берувчи ҳисобидан: ётоқхона, тиббий суғурта, Польшада рўйхатдан ўтиш, ётоқхонадан иш жойигача транспорт харажатлар.

Фуқаро ҳисобидан: виза тўлови, авиачипта, Агентлик тўлови, овқатланиш харажатлари.

👉 Рўйхатдан ўтиш (100 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади)

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷 Жанубий Кореяда ишлаш учун Ўзбекистондан илк марта 2024 йилда 100 минг номзод танловларга жалб қилинади

2024 йилдаги дастлабки рўйхатдан ўтиш 8-14 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

👉 Батафсил

💵 Ойлик маош: ўртача 2000-2500 $.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда ишлаш истагидаги номзодлар учун республиканинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида Қирол Сежонг фондининг кореялик профессионал ўқитувчилари томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.

👉 Мурожаат учун

☎️ +998 71 202 33 55, 71 200 00 61.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷 Корея Республикасида Е-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2024 йил 8-14 февраль кунлари рўйхатдан ўтиш режалаштирилган:

🔹 Ишлаб чиқариш соҳасида 22 248 та
🔹 Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 858 та
🔹 Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 403 та (асосан аёллар учун)
🔹 Қурилиш соҳасида 2 898 та

❗️Эслатма!

📍Рўйхатдан ўтиш юқоридаги квоталарга етганидан сўнг тўхтатилади.
📍 Номзод соҳалардан фақат биттасини танлаши керак.
📍2023 йилда кемасозлик учун рўйхатдан ўтган номзод 2024 йил ҳисобидан яна бошқа бир соҳа учун рўйхатдан ўтиши мумкин).

2024 йил 8-14 февраль кунлари тақдим этиладиган ҳавола орқали анкета тўлдириб, ушбу анкета рақами билан Миллий банкнинг мобил иловаси ёрдамида (банк шохобчаларига бормасдан) 28 $ тўловни амалга оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиш режалаштирилган.

🔹Eps-topik тест имтиҳонида қатнашиш учун:

1️⃣ Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2️⃣ 18 ёшга тўлган (2006 йил 1 февралдан олдин туғилган) ҳамда 40 ёшга тўлмаган (1984 йил 2 февралдан кейин туғилган);
3️⃣ Корейс тилини биладиган;
4️⃣ Хорижга чиқиш учун тақиқи бўлмаган;
5️⃣ Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;
6️⃣ Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7️⃣ Корея Республикасида Е-9 ёки Е-10 визаси асосида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8️⃣ Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш ва юклаш учун зарур маълумотлар:

1. Телефон рақами;
2. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб (600х400 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим);
3. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги, файл ҳажми 13кб дан 14кб (100х300 пиксел) гача JPG форматида бўлиши лозим).

👉 Паспорт ва расмни юклаш тартиби

4. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон).

❗️Маълумотлар фақат лотин алифбосида ва тўғри киритилиши зарур.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Корея Республикасида кемасозлик соҳасида ишлаш мақсадида 2023 йил 27 ноябрь куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун имтиҳонлар жорий йил 21 февраль куни бошланади.

📍Номзодлар учун муҳим маълумотлар:

1. Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган, белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
2. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.
3. Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
4. Имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 2 йил муддатга чеклов қўйилади.

❗️Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй.

👉 Локация

👉 Номзодлар рўйхати

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун бугун, 23 февраль соат 11:00 дан иш берувчи ташкилот томонидан рус тили бўйича тест ўтказилиши режалаштирилган эди.

Иш берувчи ташкилот вакилларининг маълум қилишича, рус тили бўйича тест ўтказиладиган платформага киришга уринишлар сони ошгани, хусусан, рўйхатдан ўтмаган кўплаб фойдаланувчилар ҳам платформага киришга урингани сабабли тест бошланиши кечикмоқда.

Шу муносабат билан, бугун, 23 февраль куни фақат рўйхатдан ўтган номзодларга ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА тест учун алоҳида ҳаволалар тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

❗️ Номзод рўйхатдан ўтганда кўрсатган ҳудуддан бошқа ҳудуд номзодлари тестига киришга уринган ҳолатда, иш берувчи томонидан танловлардан четлатилади!

❗️Техник муаммоларни юзага келтирмаслик учун бошқа ҳудудлардан рўйхатдан ўтган номзодлар платформага кирмаслигини сўраймиз.


Ҳудудлар бўйича тест бошланиши вақти ва ҳаволаси ҳақида 5 дақиқа аввал қўшимча маълумот берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш мақсадида 2024 йил 17 февраль куни рўйхатдан ўтган номзодлар учун рус тили бўйича онлайн тест ўтказилади.

👉 Тест ҳаволаси: https://www.autoproctor.co/tests/wKm4qIwelp/load

❗️Ҳавола 2024 йил 23 февраль соат 11.00 дан 12.00 гача ишлайди.

❗️Эслатма

📍тестдан фақат рўйхатдан ўтган номзод ўта олади;
📍рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почта манзилидан кириш шарт;
📍тестдан бир марта ва 10 дақиқа вақт мобайнида ўтиш керак;
📍бошқа ресурслардан фойдаланиш тақиқланади;
📍тест тугагунга қадар тест ойнасини ёпиш ёки бошқа ойнага ўтиш мумкин эмас, акс ҳолда тест автоматик равишда якунланади.

Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар Британия компанияси вакиллари билан бўлиб ўтадиган суҳбатга таклиф этилади.

🗓Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар рўйхати, суҳбат вақти ва манзили ҳақида қўшимча эълон қилинади.

⚠️ Тест ва суҳбат жараёнлари иш берувчи томонидан ўтказилади ва ушбу жараёнларга Агентлик аралашишга ҳақли эмас.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧Яқин кунларда инглиз тилини биладиган ҳамширалар учун Буюк Британияда ишлаш бўйича эълон берилиши режалаштирилмоқда.

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

"Labor-migration" дастурий мажмуасидаги техник муаммолар сабаб Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқароларни "Google" сервери ёрдамида рўйхатдан ўтказишга қарор қилинди.

"Google" серверининг махфийлик сиёсати талабидан келиб чиқиб, рўйхатдан ўтиш учун бугун, 17 февраль куни соат 10:00 да берилган ҳаволага қўшимча янги ҳавола тақдим этилмоқда.

👉Рўйхатдан ўтиш

Фойдаланишдаги узилишларни инобатга олган ҳолда рўйхатдан ўтиш жараёни бугун соат 19:00 гача давом этишини маълум қиламиз.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун бугун, 17 февраль соат 9:00 дан рўйхатдан ўтиш бошланиши режалаштирилган эди.

Аммо "Labor-migration" дастурий мажмуасидаги техник муаммолар сабаб рўйхатдан ўтиш бошланиши кечикмоқда.

Ушбу ноқулайлик учун узр сўраймиз ва ҳозирги вақтда муаммони бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧 Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги номзодлар 17 февраль соат 9:00 дан 18:00 гача "Labor-migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиши мумкин.

❗️Номзодлар учун муҳим маълумотлар:

1. 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиш.
2. 2024 йил июнь-декабрь ойларида ишга жойлаштириш режалаштирилган.
3. 2023 йил 10-11 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларга ушбу танловда қатнашиш тавсия этилмайди.
4. Рўйхатдан ўтишда @gmail.com билан якунланувчи электрон почта ва +998 билан бошланувчи халқаро телефон коди билан рақамларини кўрсатиш, хорижга чиқиш паспорти бўлиши ва барча маълумотлар ушбу паспортдагидек лотин ҳарфларида киритлиши шарт (акс ҳолда номзод кейинги босқичга қўйилмайди).

☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇱🇹 Литвада 3000 га яқин бўш ўрни, ойлик маош 1600 € гача!

👉🏻 Иш тури: пайвандлаш, омборхонада юк ортиш, тикувчилик, юк автомобилини ҳайдаш, омборхона ишлари, қурилиш

Талаблар:
− 21-55 ёш;
− рус тилида мулоқот қилиш;
− пайвандчилик сертификати;
− ишлаб чиқариш чизмаларини тушуниш ва ишлаш;
− "CE" ҳайдовчилик гувоҳномаси, Чип карта, код 95;
− қурилиш объектларида ишлаш;
− логистик омборхонада буюртма қабул қилиш;
− юк ортиш (автокара) тажрибаси;
− аёллар кийимини тикиш;
− тикувчилик соҳасида 1 йиллик тажриба;
− судланмаган;
− хорижга чиқиш тақиқланмаган;
− жисмонан ва руҳан соғлом;
− зарарли одатлардан ҳоли.

💶 Иш ҳақи: 700 € дан 1600 € гача.

❗️Иш берувчи ҳисобидан: ётоқхона ва транспорт

❗️Фуқаро ҳисобидан: Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 10 баравари, виза тўлови.

Пайвандчилик👉рўйхатдан ўтиш (номзодлар 100 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади)

Омборхона ишчиси ва юк ортиш (автокара)👉рўйхатдан ўтиш (номзодлар 600 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади)

Тикувчилик👉рўйхатдан ўтиш (номзодлар 100 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади)

Юк автомобилини ҳайдаш👉рўйхатдан ўтиш (номзодлар 5000 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади)

Қурилиш👉рўйхатдан ўтиш (номзодлар 600 нафарга етса рўйхатдан ўтиш тўхтатилади)

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Таниқли журналист Баҳодирхон Элибоев билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик.

👉Интервьюни тўлиқ томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

АЛИШEР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ

1️⃣ Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

2️⃣ Тарихчи Мирхонд "Равзатус-сафо" асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

3️⃣ Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшидан мактабда таълим ола бошлаган.

4️⃣ Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёддан билган.

5️⃣ Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддис Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

6️⃣ Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

7️⃣ Алишер Навоий "муқарраби ҳазрати султоний" ("султон ҳазратларининг энг яқин кишиси") деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

8️⃣ Алишер Навоий 15-16 ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

9️⃣ Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

1️⃣0️⃣ Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

1️⃣1️⃣ Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган "Гули" исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

1️⃣2️⃣ Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

1️⃣3️⃣ Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

1️⃣4️⃣ Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат "Ҳилолия" қасидасини ёзади ("ҳилол" – янги чиққан ой).

1️⃣5️⃣ Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

1️⃣6️⃣ Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

1️⃣7️⃣ Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

1️⃣8️⃣ Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50 минг мисрадан ортиқ "Хазойинул-маоний" номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

1️⃣9️⃣ Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

2️⃣0️⃣ Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас", − деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро "Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди" деб таъкидлаган.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаш истагидаги фуқаролар учун бугун, 8 февраль соат 9:00 дан https://eps-topik.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиш бошланиши режалаштирилган эди.

Аммо хорижий давлатлардан ушбу сайтга киришга кўплаб шубҳали уринишлар (DDoS), ҳатто 1 дақиқада шубҳали сўровлар сони 1,5 млнгача етгани сабабли сайт блокланди.

Ҳозирги вақтда муаммони бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷 Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2024 йил 8-14 февраль кунлари рўйхатдан ўтиш режалаштирилган.

👉 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма

👉 One ID дан рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Россияда Марказий осиёлик мигрантларга босим кучайдими?

Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов билан батафсил интервьюни "Даракчи" газетасининг 2024 йил 1 февраль сонида ўқинг

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

"Канадачи" фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари Канада ишчи визасини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига кўп дуч келмоқда.

Фирибгарлик схемаси қандай?

Фуқаро воситачи шахслар билан Телеграм ва WhatsApp орқали боғланиб, уларга дастлаб шахсий ҳужжатларини, виза расмийлаштириш учун банк ҳисобига катта миқдорда пулни жўнатади. Шундан сўнг воситачи шахслар жўнатган сохта ҳужжатлар билан Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонасида аслида мавжуд бўлмаган виза суҳбатлари тайинланади.

Фуқаро алданганини фахрий консулхонага мурожаат қилганда тушуниб қолади!

Эслатма!

Канаданинг Тошкентдаги фахрий консулхонаси фақат консуллик масалалари билан шуғулланади ва виза бериш жараёнида иштирок этмайди.

Канада визасини олиш жараёни ҳақидаги барча расмий маълумотлар Канада ҳукуматининг www.canada.ca сайтида мавжуд.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪Германияда 50 минг бўш ўрни учун фуқаролар таклиф этилади!

Касб ва соҳалар:

💉 ҳамшира;
🚚 юк автомобили ҳайдовчиси;
🚜 қишлоқ хўжалиги ва юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш;
🏨 меҳмонхона;
🍽 ресторан;
🏖 туризм;
🤖 мехатроника;
🎨 ҳунармандчилик;
🏗 қурилиш ва бошқа соҳалар.

💶 Ойлик маоши:

Ausbildung асосида ишлаш - 1000 € дан
− тўғридан-тўғри ишлаш - 2000 € дан бошланади.

👉Рўйхатдан ўтиш

❗️Ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республика ҳудудларида немис тили курсларини ташкил этиш имконияти мавжуд.

☎️ Батафсил маълумот учун: +998 71 202 33 55, 71 200 00 61

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…

Хорижда иш

Пресс-турда иштирок этган барча журналистларга ташаккур!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi

Читать полностью…
Subscribe to a channel