o_norov | Unsorted

Telegram-канал o_norov - Хорижда иш

25326

Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Subscribe to a channel

Хорижда иш

🇺🇦Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган

Россия ва Украина уруши давомида Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган. Украина адлия вазири О.Стефанишинанинг маълум қилишича, асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

#Эслатма

🌏Биласизми, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз бориши мумкин:

1. Антигуа ва Барбуда🇦🇬 (180 кун)
2. Арманистон🇦🇲 (180 кун)
3. Барбадос🇧🇧 (28 кун)
4. Беларусь🇧🇾 (чекланмаган)
5. БАА🇦🇪 (30 кун)
6. Гамбия🇬🇲 (90 кун)
7. Грузия🇬🇪 (360 кун)
8. Гренада🇬🇩 (чекланмаган)
9. Гаити🇭🇹 (90 кун)
10. Доминика🇩🇲 (21 кун)
11. Малайзия🇲🇾 (30 кун)
12. Микронезия🇫🇲 (30 кун)
13. Молдова🇲🇩 (90 кун)
14. Монголия🇲🇳 (30 кун)
15. Намибия🇳🇦 (90 кун)
16. Озарбайжон🇦🇿 (90 кун)
17. Россия🇷🇺 (90 кун)
18. Сент-Винсент ва Гренадин🇻🇨 (90 кун)
19. Суринам🇸🇷 (турист картаси билан 90 кун)
20. Тожикистон🇹🇯 (30 кун)
21. Таиланд🇹🇭 (60 кун)
22. Туркия🇹🇷 (90 кун)
23. Украина🇺🇦 (чекланмаган)
24. Умон🇴🇲 (14 кун)
25. Фаластин🇵🇸 (чекланмаган)
26. Филиппин🇵🇭 (30 кун)
27. Эрон🇮🇷 (15 кун)
28. Қозоғистон🇰🇿 (30 кун)
29. Қирғизистон🇰🇬 (60 кун)

Манба 👉 Passport Index

Ушбу давлатларнинг нечтасида бўлгансиз?

#visa #travel #uzbekistan

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪Германияга 2200 АҚШ доллари эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Навоий шаҳрида “S.-c.” МЧЖ бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германияга ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2200 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇷Жанубий Кореяга 12 000, 🇺🇸АҚШга 15 500, 🇱🇻Латвияга 4000 эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Қўқон шаҳрида фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000, Олтинкўл туманида фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000, Избоскан туманида фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвияга ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇵🇱Польшага ўзбекистонлик ишчилар керак!

Сўнгги йилларда Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда. Поляклар бу муаммони ўзбекистонлик ишчилар билан ҳал қилмоқчи.

Польша иш берувчилари ўзбекларни меҳнатсевар, ўз касбини яхши кўрадиган ва интизомли, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчан, деб билади.

"Dziennik Wschodni" журналининг ёзишича, дастлаб, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика, мебель ишлаб чиқариш соҳасида фуқароларни ишга жалб қилиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Польшада 20 мингдан кўпроқ юртдошимиз бор.

Сиз Польшада ишлашни истармидингиз?

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇰🇿Қозоғистонда бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари об-ҳавонинг кескин совуши оқибатларидан огоҳлантирилади!

Маълумотларга кўра, яқин кунларда жойларда кучли бўрон, қор, туман, ҳароратнинг кечалари жанубий ҳудудларда -15-28, шарқий ва марказий ҳудудларда -20-35, шимолий ҳудудларда -20-35, баъзи ҳудудларда ҳатто -40 даражагача совуши, йўлларда музлаш ҳолатлари юз бериши мумкин.

Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган, транзит ҳаракатланаётган юртдошларимиздан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралади.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 фоизга ошди

2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди.

Маблағларнинг 77 фоизи 🇷🇺Россиядан (11,5 млрд. долл.) келиб тушган. Қолган қисми 🇰🇿Қозоғистон (795 млн. долл., ), 🇺🇸АҚШ (577 млн. долл., +36%), 🇰🇷Жанубий Корея (534 млн. долл., +56%), 🇹🇷Туркия (405 млн. долл.), 🇬🇧Буюк Британия (135 млн. долл., +83%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🌧❄️Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво кириб келади

Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республика бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇺🇿❌Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини қандай текшириш мумкин?

Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

✅ my.gov.uz дан;
✅ МИБ сайтидан;
✅ МИБ иловасидан;
✅ МИБнинг махсус Telegram ботидан.

❗️Энг қулай усули @mibuzrasmiy_bot орқали:

1. Ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасини босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз;
4. Туғилган санангизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатилади.

👏Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сиз исталган давлатингизга кетишингиз мумкин!

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇹🇷Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 14 нафарга етди ва яна 3 нафарининг аҳволи оғир.

Маълумотларга кўра, қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган. Қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа давлатлар фуқаролари бор.

Афсус, вафот этган юртдошларимиз яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇺🇸40 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Чилонзор туманида фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Эслатма!

Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪Германияда Ausbildung дастури орқали металлни қайта ишлаш механиги, машина ва қурилмалар оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?

❗️Номзодлар учун талаблар:

− мактаб ёки техникум битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-35 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.

Имтиёзлар:

💶 ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 700€, 2-йил - 750€, 3-йил - 800€.
⌛️ Ҳафтасига 35-40 соат амалиёт.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️+998882393223, @NoVoAgency_Zuhra

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇺🇿14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишта ҳаёти йўлида мардонавор хизмат қилаётган ўғлонларимизни ва Ватанини севувчи барча инсонларни байрам билан самимий табриклаймиз!

Азиз бошингиз омон, қаддингиз баланд, оила қўрғонингиз мустаҳкам бўлсин!

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧Сиз Буюк Британияда ишлаш учун рўйхатдан ўтдингизми?

❗️Буюк Британиянинг “HOPS” компанияси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари бўйича 10 январь куни 12331 номзод рўйхатдан ўтди.

📧Электрон почтангизга барча маълумотлар юборилган.

🗓14-15 январь кунлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун онлайн тест ўтказилади.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

⚡️Буюк Британияда ишлаш истагидаги номзодлар учун xorijdaish.uz платформасида рўйхатдан ўтиш муддати “HOPS” билан келишилган ҳолда 10 январь соат 21:00 гача узайтирилди.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇹🇷Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 23 нафарга етди, уларнинг 2 нафари аёллар.

Вафот этган фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича барча ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошларимиз даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

Марҳумлар яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

💰Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади?

🔺Энг юқори маошлар:

− молия соҳаси – 15,2 млн сўм;
− алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм;
− транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм.

🔸Ўртача маошлар:

− саноат соҳаси – 6,4 млн сўм;
− савдо соҳаси – 6,2 млн сўм;
− қурилиш соҳаси – 5,9 млн сўм.

🔻Энг кам маошлар:

− соғлиқни сақлаш соҳаси – 3,4 млн сўм;
− таълим соҳаси – 3,6 млн сўм.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни (Тошкент шаҳрида 9 млн сўм) ташкил этди.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇺🇸АҚШдан ноқонуний мигрантлар оммавий депортацияси бошланди

Трампнинг АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сонини камайтириш стратегиясига кўра, уларни оммавий депортация қилиш давом этмоқда. Кунига камида 1500 кишини ҳибсга олиш режалаштирилган.

Қўлга олинганлар самолётларда Колумбия, Мексика, Гватемала ва Бразилияга жўнатилмоқда.

Маълумотларга кўра, ноқонуний мигрантлар сони 11 млнга яқин бўлиб, улардан 5,3 млни Мексикадан, 741 мингги Салвадордан, 724 мингги Гватемаладан, 553 мингги Ҳиндистондан, 490 мингги Гондурасдан.

АҚШдан депортация қилинадиганлар рўйхатида 975 нафар ўзбекистонлик, 369 нафар қозоғистонлик, 319 нафар қирғизистонлик, 49 нафар тожикистонлик ва 40 нафар туркманистонлик бор.

Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт сўзларига кўра, виза муддати тугаган шахс ноқонуний иммигрант ҳисобланади ва депортация субъектига айланади.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🧊Антарктида иш, йиллик маоши 66 минг евро!

Антарктидаги станцияларга ошпаз, дурадгор, электрик ва сантехниклар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди.

💶Ишчиларга йилига 34 000 дан 66 000 еврогача маош, қўшимча мукофотлар, шунингдек бепул турар жой, овқат, транспорт ва махсус кийим-кечак билан таъминлаш таклиф қилинмоқда.

У жойда ишлаш истагингиз бўлса, ҳаволани босинг.

👉Вакансия

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇷🇺Россиянинг Пенза вилоятидаги "ПензаМолИнвест" ишга таклиф этади!

Таклиф этилаётган иш тури:

− товуқ гўштини қайта ишлаш оператори;
− ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш оператори;
− колбаса цехи оператори.

💰Ойлик маоши: 75 000 - 100 000 рубль

🕘Иш вақти: смена асосида

❗️Талаблар:
− 20-55 ёшдаги аёл ва эркаклар;
− рус тилини мулоқот даражасида билиш;
− тажриба талаб қилинмайди.

Иш берувчи ҳисобидан:
🛫йўл харажатлари (ойликдан қайтариб олиш шарти билан);
🛏 яшаш жойи;
📍рўйхатдан ўтказиш;
🪪патент расмийлаштириш (ойликдан қайтариб олиш шарти билан);
🍲1 маҳал овқат.

🏢Номзодлар учун 23-24 январь кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази ҳамда шаҳар ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида суҳбатлар ташкил қилинади.

☎️55 403-12-82, 55 406-98-30

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇺🇸Трамп қонуний мигрантларга қарши эмас!

"Мен бунга қарши эмасман. Қонуний миграцияга эътирозим йўқ. Бизга ишчи кучи керак. Мен бунга яхши муносабатдаман. Мигрантларга эҳтиёжимиз бор.Турли божлардан қочиш учун АҚШга кўплаб компаниялар келади.

Агар сиз катта божларни тўлашни хоҳламасангиз, ўзингизнинг заводингизни АҚШда қуришингиз керак. Шунинг учун бизнинг юртга кўплаб ишчилар келади"
, деди Трамп (1-видео).

Шу билан бирга, Мексика билан чегарада назорат ҳам кучайтирилмоқда (2-видео).

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш йўлидан орқага қайтишга ҳали ҳам кечмас!

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇩🇪Германияда Ausbildung дастури орқали автомобил механиги ва оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?

❗️Номзодлар учун талаблар:

− мактабни битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-27 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.

Дастурнинг афзалликлари:

🛫авиачипта;
🛏яшаш жойи топишда кўмак;
🪪виза ҳужжатларини тўплаш;
✅тиббий суғурта.

⌛️Ҳафтасига 36-40 соат амалиёт

💶 ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 600€, 2-йил - 700€, 3-йил - 800€.

👉Рўйхатдан ўтиш

☎️1282, 71 202-33-55 (10/17).

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

#Эслатма

🇰🇷Жанубий Кореяда ноқонуний юрибсизми?

🗓 Кореяда ноқонуний юрганлар учун “яшил йўлак” 2025 йилнинг 31 январигача узайтирилган.

⌛️Демак, “яшил йўлак”дан фойдаланиб, эркин чиқиб кетишингиз учун ҳали вақтингиз бор.

💵Ноқонуний юрганларга қўйидагича жарималар белгиланган:

− 1 ойдан кам бўлса 1 млн вон (716$)
− 1 ойдан 3 ойгача 1,5 млн (1074$)
− 3 ойдан 6 ойгача 2 млн (1432$)
− 6 ойдан 1 йилгача 4 млн (2864$)
− 1 йилдан 2 йилгача 7 млн (5012$)
− 2 йилдан 3 йилгача 10 млн (7160$)
− 3 йилдан 5 йилгача 20 млн (14321$)
− 5 йилдан 7 йилгача 25 млн (17902$)
− 7 йилдан кўп бўлса 30 млн (21482$).

❗️“Яшил йўлак”дан фойдаланиб, Кореяни ихтиёрий тарк этса:

− юқоридаги жарималардан озод этилади;
− кейинчалик Кореяга қайта кириш енгиллашади.

☎️Қўшимча маълумот учун:

− Корея Адлия вазирлиги сайти: www.hikorea.go.kr
Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси: 02-2285-1341.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

📢Хорижда эмас, Ўзбекистонда иш керакми?

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди қуйидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов эълон қилади:

1. Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими бошлиғи.
2. Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими бош мутахассиси.
3. Дастур ва лойиҳалар самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.
4. Дастур ва лойиҳалар самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.
5. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи.
6. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бош мутахассиси.
7. IT жорий қилиш ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис.

❗️Номзодлар учун талаблар:
− 20 ёшдан катта;
− олий маълумот;
− ўзбек тилида ёзма нутқ қоидаларини мукаммал билиш;
− рус ва инглиз тилларини билиш;
− жамоа билан ишлай олиш;
− давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йиллик иш стажи.

📧 Белгиланган шаклдаги маълумотнома (объективка) жўнатиш ва мурожаат учун: @Fond_kadr2025

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

#Эслатма

🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?

Россия президенти имзолаган фармонга кўра, мамлакатда ноқонуний юрган чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари 2025 йилнинг 1 январидан 30 апрелигача ўз мақомини қонунийлаштириши мумкин.

❓Сизга қайси бири маъқул, полициядан қочиб, чегарадан "кирди-чиқди" қилиб юришми ёки жаримасиз тинчгина патент олишми?

📈2025 йил учун патент нархлари

#amnistiya #migrant

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

⚡️🇬🇧Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги номзодларнинг 2025 йил 10 январь куни рўйхатдан ўтиш натижалари “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан бекор қилинди!

📧Мурожаат учун:
hello@hopsls.com, complaints@hopsls.com

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇦🇪БААни машҳур қилган мигрантлар

1970 йилда БАА аҳолиси 300 минг бўлган, ҳозирги вақтда 11 млндан ортиқ. Шу билан бирга, бу жамиятнинг 90% мигрантлар.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 4.75 млн ҳинд, 2.09 млн покистонлик, 0.92 млн бангал, 0.86 млн филиппин, 0.59 млн эронлик, 0.53 млн мисрлик, 0.39 млн непал, 0.39 млн шри-ланкалик, 0.27 млн хитой бор. Миллионлаб хорижликлар орасида ўзбеклар унчалик ҳам кўзга ташланмаса керак.

Уй ишларида филиппин аёллар, қурилишда ҳиндистон ва покистонлик, сотувчи, кўча тозаловчи, пляжда қутқарувчилар африкалик, меҳмонхоналарда ҳинд, юқори малакали мутахассислар ва менежерлар орасида европаликлар кўпчиликни ташил этади.

Полиция эса – албатта БАА фуқароси.

Чет эллик ишчилар анча қаттиқроқ тартиб ҳисобланган "кафала" тизими орқали ишга жалб этилади ва ойига ўртача 500 доллар маош олади (2020 йил).

Бу давлат шаҳарларини озода, бой, фаровон қилиб турган фақат нефт, инвестиция ёки стратегик жойлашувмас. Буларнинг ҳаммасида меҳнат мигрантлари қўли бор.

Видео

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

#Эслатма

💰Хорижда ишлаган давр пенсия учун инобатга олинадими?

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

🇬🇧Буюк Британияга Ўзбекистондан нечта ишчи керак?

Янги мавсумда Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси "Pro-Force" ва "HOPS" рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида "Pro-Force" агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни босқичма-босқич Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

👉 @o_norov

Читать полностью…

Хорижда иш

⌛️Бугун

🇬🇧Буюк Британияда ишлаш учун рўйхатдан ўтинг!

Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги номзодлар “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари учун бугун соат 15:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) xorijdaish.uz платформасида рўйхатдан ўтиши мумкин.

👉Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола

❗️Рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул!

👉Танлов босқичлари, номзодлар учун талаблар ва иш ҳақи ҳақида батафсил

👉One IDдан рўйхатдан ўтиш

👉 @o_norov

Читать полностью…
Subscribe to a channel