ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари: Internet 🌐 www.nasafziyo.uz Telegram👉 t.me/nasafziyo Instagram📷 nasafziyo.uz Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo Youtube 📽 Nasafziyo.uz
Тонгги зикр📿
“Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
Улашинг👉 @nasafziyo
Ислом уламолари ҳамкорлигини ривожлантириш, диний соҳа ходимлари касб-маҳоратини ошириш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлиги йўлидаги музокаралар
2025 йил 29-30 апрель, Самарқанд шаҳри
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Парвардигорим! Сендан узоқ қилувчи нарсалардан узоқ қил...
🤲🏼
Нафсимдан ҳам кўра муолажаси менга оғирроқ нарса бўлмади. Бир марта ғалаба қилсам, бошқа сафар мағлуб бўлардим.
Суфён Саврий ҳазратлари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
“Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман иштирокчиларига табриги
—
Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева участникам международной научно-практической конференции на тему «Матуридизм – учение великодушия, умеренности и просветительства»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
8) Ҳозирги замонда, махфий эмаски, замонавий оммавий ахборот воситалари — телевидение ва радио орқали — Ҳафс ривоятининг тарқалишида катта роль ўйнади. Бу ҳолат ҳанузгача Дурий, Қолун ёки Варш ривоятлари асосида Қуръон ўқиладиган ўлкаларда ҳам кузатилди.
Шунингдек, бу мамлакатларда Ҳафс ривояти асосида босилган мусҳафларнинг кенг тарқалиши ҳам таъсир кўрсатди. Шу даражага етдики, Ҳафс ривоятидан бошқа қироатлар деярли йўқолиб кетиш хавфи туғилди. Барча ишларда аввал ҳам, кейин ҳам ҳукм Аллоҳ таолога тегишлидир ва У Зотнинг тақдирларида олий ҳикмат мавжуддир.
Бироқ, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, сўнгги йилларда мусулмон мамлакатларининг кўпгина ўлкаларида қироат илмлари борасида буюк бир уйғонишнинг илк аломатлари кўрина бошлади. Ёшлар қироатнинг ўн турини ўрганиш, ўргатиш ва улар бўйича Қуръон ўқишга қизиқишмоқда. Бу эса соғлом ва хайрли бир аломатдир. Ва барча ҳамду санолар оламлар Раббиси Аллоҳ таолога хосдир.
/channel/tuhur
6) Дурийнинг Абу Амрдан ривояти Ироқ, Ҳижоз, Яман, Шом, Миср, Судан ва Шарқий Африка аҳолиси орасида ҳижрий ўнинчи асргача ғолиб бўлган. Буни қуйидаги нақлдан англаш мумкин: Имом Ибн Жазарий (833 ҳ./ 1430 м. вафот этган) шундай дейди: Ибн Мужоҳид ривоят қилади: "Ваҳб ибн Жарир бизга хабар берди, у айтди: Шуъба менга шундай деди: 'Абу Амрнинг қироатини маҳкам ушла, чунки у одамлар учун санадга айланади'".
Ибн Жазарий яна шундай дейди: "Муҳаммад ибн Исо ибн Ҳайён менга ҳикоя қилди, у Наср ибн Алининг ҳикоясини айтди: у шундай деди: 'Отам менга шундай деди: Шуъба айтди: Қара, Абу Амр нима ўқийди ва ўзи учун нимани ихтиёр қилади — шу нарсани ушла, чунки бу одамлар учун санад бўлади'. Наср айтди: Мен отамдан сўрадим: 'Сиз қандай ўқийсиз?' У айтди: 'Абу Амрнинг қироатига кўра'.
Сўнгра Асмаъийдан сўрадим: 'Сиз қандай ўқийсиз?' У жавоб берди: 'Абу Амрнинг қироатига кўра'".
Ибн Жазарий давом этади: "Шуъбанинг (р.ҳ.) айтгани рост эканлиги тасдиқланди. Чунки бугун Шом, Ҳижоз, Яман ва Мисрда одамлар Абу Амрнинг қироатига кўра ўқийдилар. Сен Қуръон ўргатувчилардан бошқа қироатда ўқувчини топмайсан — айниқса, 'фарш' масалаларида. Ҳолбуки, 'асли' (яъни қоидалар)да хатоликлар бўлиб туради.
Аслида Шом аҳли беш юзинчи йилгача Ибн Омирнинг қироатида ўқишарди. Кейин бу ҳолат ўзгарди. Сабаби, Ироқ аҳлидан бўлган бир киши Димашқдаги Умавий масжидида одамларга Абу Амрнинг қироатига кўра дарс берди. Унинг атрофига кўп одамлар йиғилди ва унинг қироати шу ерда машҳур бўлиб кетди. У йиллаб шу ҳолатда қолди.
Шундай деб эшитдим. Агар шундай бўлмаганида, Шом аҳлининг Ибн Омирнинг қироатидан воз кечиши ва Абу Амр қироатини қабул қилиши сабабини билмас эдим. Мен бу ҳолатни Шуъбанинг кароматларидан деб ҳисоблайман." (иқтибос тугади)
/channel/tuhur
"Агар мева сотиб олсангиз, ундан қўшнингизга ҳам озроқ ҳадя қилинг. Шундай қилишнинг имкони бўлмаса, кўрсатмай (уйингизга) олиб киринг".
“Шуъабул иймон” китобидан.
🍒@nasafziyo
#muftiy_minbari
📹 ВОҚЕЪА СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
“Агар йўлинг ҳақиқатга олиб борса, кeчикишдан ёки қийинчиликдан қўрқма.”
Жалолиддин Румий
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
УМРА УЧУН МЕҲМОНХОНАДАН ЭҲРОМГА КИРИШ
#Ҳаж_умра
❓1643-САВОЛ: Умра амалларини бажариб бўлгач, қайтадан умра қилмоқчи бўлган киши Танъим (Оиша р.а. масжидлари)га бормасдан меҳмонхонанинг ўзидан эҳромга кириб умра амалларини бажарса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган зиёратчининг қаердан эҳромга кириши унинг ҳаж ёки умра қилишига қараб фарқли бўлади. Агар у умра қилмоқчи бўлса, Танъим (Оиша розияллоҳу анҳо масжидлари)дан эҳромга киради. Ҳаж учун эса ҳарам ҳудуди ичидан эҳромга киради. Меҳмонхонаси ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ҳаж учун меҳмонхонанинг ўзидан умра учун эса, ҳарам ташқарисидаги исталган жойдан кириш мумкин, лекин Танъимдан кириши афзал. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ҳаж учун Макканинг марказидан эҳромга киришни буюрганлар. Оиша онамизнинг акасига эса, синглисини, яъни Оиша онамизни умра қилиши учун Танъимга олиб бориб, ўша ердан эҳромга киришни буюрганлар.
Шунинг учун Маккада турган зиёратчи ҳаж учун Танъимдан, умра учун ҳарам ичидаги меҳмонхонадан эҳромга кирса, зиммасига жарима лозим бўлади. Ҳали амалларга киришмаган бўлса, ортга қайтиб, белгиланган мийқотдан қайта эҳромга кирса, жаримадан қутилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ушбу маълумотни
яқинларингизга улашинг!
📚@nasafziyo @nasafziyo
МУЖТАҲИД УЛАМОЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ШАРТЛАР ҲАҚИДА
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
“Ҳаж-2025” гуруҳ раҳбарлари йиғилиши ўтказилди
Бугун, 29 апрель куни Қашқадарё вилояти вакиллигида вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов раҳбарлигида “Ҳаж-2025” мавсуми гуруҳ раҳбарлари учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда аввало гуруҳ раҳбарларининг бурч ва масъулиятлари тушунтирилиб, ҳар бир гуруҳ раҳбари ўз устида ишлаши, ҳаж ибодатига доир билим ва малакаларини оширишлари кераклиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, жорий йилги ҳаж мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, ҳар бир элликбоши гуруҳидаги бўлажак ҳожилар билан камида 2-3 маротаба йиғилиш ўтказиб, уларга ҳажнинг арконлари, фарзлари, вожиблари, суннатлари, эҳром ва у ман этадиган ишлар, Макка ва Мадинадаги муқаддас зиёрат жойлари тарихи ҳақида тушунча беришлари зарурлиги таъкидланди. Зиёратчилар орасида ёши улуғлари, беморлари ҳам бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, уларга сафар давомида керак бўладиган дори-дармонларини олишлари зарурлиги таъкидланди.
Ўз навбатида, гуруҳ раҳбарларига сафар билан боғлиқ ҳужжат ишлари, гуруҳдаги зиёратчиларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам керакли эслатмалар берилди.
Йиғилиш якунида барча гуруҳ раҳбарларига Яратгандан куч-қувват сўраб дуо қилинди.
Ассалому алайкум!
✨ 💐 ✨ 💐 ✨ 💐
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
☘️ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ – “ОТКАТ” МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1644-САВОЛ: Мен жалюзи савдоси билан шуғулланаман. Мен билан бир ташкилот ходими боғланиб, эълонда кўрсатилган нарх бўйича жалюзи сотиб олмоқчи эканликларини айтди. Бироқ олди-сотди ҳужжатида асл нархдан кўпроқ кўрсатилишини, тафовутни эса, ўзларига қайтариб беришимни сўрашди. Шу ҳолатда улар таклиф қилган кўринишда савдо қилишим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган савдо кўриниши ҳозирда “откат” деб номланади ва бундай савдо мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходимлар иш жойининг вакили бўладилар ва келишилган вазифани бажараётганлари учун уларга ташкилот маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш ҳалол бўлмайди. Бу ишда ўзганинг молини ноҳақ ейиш, алдов ва омонатга хиёнат қилиш каби бир неча катта гуноҳлар бор.
Бундай таклиф ва келишувга рози бўлиш гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам бериш ҳисобланади. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
@nasafziyo 📚 @nasafziyo
#xabar #anjuman #samarqand
Айни дамда Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро анжуман қизғин давом этмоқда.
Мазкур халқаро анжуманда ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ҳамда Шаҳрисабз шаҳар "Сирожиддинхон Бурхониддинхон ўғли" жоме масжиди имом-хатиби Мухторов Фазлиддин домлалар ҳам иштирок этишмоқда.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.
Бизни кузатишни давом этинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman o’z ishini boshladi
Bugun, 30 aprel kuni Samarqand shahridagi “Hilton Samarkand Regency” mehmonxonasida “Moturidiylik – bag‘rikenglik, moʻtadillik va ma’rifat ta’limoti” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman boshlandi.
Anjuman davomida ishtirokchilar Imom Moturidiyning ilmiy merosi, moturidiylik ta’limotining mohiyati va shu kabi muhim masalalarni muhokama qiladilar.
Ma’lumot o‘rnida tadbirda Misr, Turkiya, Malayziya, Indoneziya, BAA, Saudiya Arabistoni, Kuvayt, Qatar, Pokiston, Ozarbayjon, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Tojikiston kabi 26 ta davlatdan 70 dan ziyod muftiylar, nufuzli islomshunos olimlar, davlat va jamoat arboblari, moturidiyshunos tadqiqotchilar, tarixshunos mutaxassislar va diniy-ma’rifiy soha vakillari qatnashmoqda.
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
🔗@xojabuxoriy 📝– диний-маърифий канал!🪡 Денгизга нинани суққанча бўлар...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: “Агар (бандаларим) бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Катта денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос.
Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб (-китоб) қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин”». Имом Бухорий, Имом Муслим ва
Имом Термизий ривояти.
📚"Ҳидоят" журналидан.Манба: @HidoyatUz
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
7) Дурийнинг Абу Амрдан ривояти аввалги бандда зикр этилган ўлкаларда (Ироқ, Ҳижоз, Яман, Шом, Миср, Судан ва Шарқий Африка) кенг тарқалган бир пайтда, Ҳафснинг Осимдан ривояти турклар орасида тарқала бошлади. Шу билан бирга, Усмонлий давлати ислом оламининг кўп қисмини ўз ҳукми остига олиб бораётган эди. Шу сабабли, турклардан бўлган имомлар, қозилар ва қироат устозлари араб оламига юборила бошланди. Улар орқали ва Усмонлилар томонидан Ҳафс ривояти асосида нусха қилинган Қуръон мусҳафлари орқали Ҳафс ривояти кенг ёйилди.
Шу тариқа, Ҳафснинг Осимдан ривояти аста-секин Дурийнинг Абу Амрдан ривоятининг ўрнини боса бошлади. Натижада Дурий ривоятининг тарқалиши қисқарди ва фақат Яман, Судан ва Африка Қуръонида (Шарқий Африка) сақланиб қолди.
Мен ҳижрий 1370-йиллар атрофида яманлик уламолар томонидан ёзилган тажвид китобларини кўрдим. Улар Дурий ривояти асосида ёзилган бўлиб, ўша пайтгача Ҳазрамавт ва Яманнинг кўпгина ҳудудларида айнан шу ривоят бўйича Қуръон ўқилганини тасдиқлайди.
Шу билан бирга, Усмонлилар ҳукмронлигининг Ғарбий Ислом мамлакатларида (Мағрибда) кучсиз бўлиши ва бу халқларнинг Моликий мазҳаби ва анъаналарига қаттиқ боғлиқлиги туфайли у ерда Нофеъ қироати ҳукмрон бўлиб қолди ва бу ҳолат бугунгача давом этяпти.
Ибн Ошур (1379 ҳ./ 1972 м.) ўзининг "Ат-Таҳрир ват-Танвир" тафсирида шундай дейди: "Бугун Ислом мамлакатларида ўқилаётган қироатлар қуйидагилар:
— Қолун ривояти билан Нофеъ қироати — Туниснинг бир қисмида, Мисрнинг бир қисмида ва Ливияда;
— Варш ривояти билан Нофеъ қироати — Туниснинг бир қисмида, Мисрнинг бир қисмида, бутун Жазоирда, бутун Марокашда ва унга боғлиқ бўлган мамлакатларда, ҳамда Ғарбий Африкада;
— Ҳафснинг Осимдан ривояти — бутун Шарқ мамлакатларида, Мисрнинг аксар қисмларида, Ҳиндистонда, Покистонда, Туркияда ва Афғонистонда.
Ибн Ошур қўшиб қўяди: "Мисрга яқин бўлган Суданда Абу Амр Басрийнинг қироати бўйича ҳам ўқилаётганини эшитдим." (тугади)
/channel/tuhur
Қироатларнинг дунё бўйича тарқалишининг тарихий жараёнларини қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин бўлади:
1. Имoм Ибн Мужоҳид (вафоти: 324 ҳ.) давригача, яъни у киши машҳур «Сабъат ал-қурроъ» (Етти қори) асарини 300 ҳижрий йили атрофида ёзганигача, ислом шаҳарларида турли қироатлар ўқилар эди. Аммо ҳар бир шаҳарда маълум қироат устун эди:
Мадинада — Нофеънинг қироати, Маккада — Ибн Касийрнинг қироати, Шомда — Ибн Омирнинг қироати, Басрада — Абу Амр ва Яъқубнинг қироати, Куфада — Осим ва Ҳамзанинг қироати.
Маккий ибн Абу Толиб дейди: “Ҳижрий иккинчи асрда одамлар қуйидагича ўқир эдилар: Басрада — Абу Амр ва Яъқуб, Куфада — Ҳамза ва Осим, Шомда — Ибн Омир, Маккада — Ибн Касийр, Мадинада — Нофеъ”. Кейин 300 ҳ. йилга келиб, Ибн Мужоҳид Яъқубни олиб ташлаб, унинг ўрнига Куфалик Кисоийни киритди.
Бунинг сабаби: Ибн Мужоҳидда Яъқубнинг қироатига ишончли исноди йўқ эди, шунга кўра, унга эга бўлган Кисоийни киритди, гарчи у Куфада унчалик машҳур бўлмаган бўлса ҳам.
2. Ибн Мужоҳид замонида Куфада Осимнинг Ҳафсдан келган ривояти унчалик машҳур эмас эди. Унинг Шўбадан келган ривояти кўпроқ танилган эди. Аммо Куфада Ҳамзанинг қироати Осимникидан машҳурроқ бўлган. Ибн Мужоҳид айтади: “Куфада баъзи одамлар Осимнинг қироатига амал қилишади, аммо у Куфа аҳли орасида устун эмас”. Чунки Осимнинг энг кучли шогирди — Абу Бакр ибн Айёш — ўз қироатини бошқаларга осонликча ўргатмас эди, шунга кўра уни яхши ўқувчилар кам эди. Натижада, Куфада асосий қироат Ҳамзанинг қироати бўлиб қолди.
3. 5-асрда Басрада Яъқубнинг қироати устун бўлди. Ҳофиз Абу Амр Усмон ад-Доний (371–444 ҳ.) айтади: “Абу Амрдан сўнг басраликлар умуман Яъқубнинг қироатига амал қилишди”. Тоҳир ибн Ғалабун шундай дейди: “Басра масжидларида имомлар фақат Яъқубнинг қироатида ўқир эди”.
4. Шомликлар 5-аср охиригача Ибн Омирнинг қироатига амал қилишди. Кейин эса Шомга қори Ибн Товус келиб, одамларга Абу Амрдан ривоят қилинган Дурий ривоятини ўргата бошлади. Унинг таъсирида бу қироат аста-секин Шомда тарқалди ва Ибн Омирнинг қироатининг ўрнини эгаллади. Ибн Жазарий дейди: “Шом аҳли 500 ҳ. йилгача Ибн Омирнинг қироатида эди, кейин Ибн Товус келиб, Дурий ривоятини ўргата бошлади”.
5. Мисрда имом Варш нафақат машҳур қори бўлган, балки у Нофеъдан тўрт марта Қуръонни ўткизган. Кейин у Мисрга қайтиб, Нофеънинг қироатини кенг тарғиб қилган. Шу тариқа, Нофеънинг қироати бутун Ғарбий Африка ва кўпгина Африка мамлакатларида тарқалган. Бунинг яна бир сабаби: Молик ибн Анас (р.а.) — мадиналик фақиҳ бўлиб, унинг мазҳабини қабул қилган мағрибликлар Мадина фиқҳи билан бирга Мадина қироатини ҳам қабул қилдилар.
Аммо Ливия ва Тунис каби мамлакатларда Нофеънинг Қолундан келган ривояти кўпроқ тарқалган, чунки у Варшнинг ривоятига қараганда енгилроқ бўлиб, унда узун маддлар ва имолалар камроқ.
/channel/tuhur
🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!
Умр саодати кунингни саодати билан бошланади. Бу кунингни саодати эса бомдод намози билан бошланади.
Ким бомдод намозини ўз вақтида адо этишга риоя этса, Аллоҳ унинг қалбида бир умрга ушбу саодатни жойлаб қўяди.
🤲Роббимиз ушбу саодатни барчамизга насиб этсин.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
#yangi_oy #hijriy
🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📆 Милодий 2025 йил 29 апрель – ҳижрий 1446 йил Зулқаъда ойининг 1-кунига тўғри келади.
🕌 Кўҳна Самарқанд хорижлик уламоларни ҳайратга солди
🗣 Имом Мотуридий таълимотига бағишланган халқаро конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, заминдаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳлардан катта таассурот олдилар.
💬 Хорижий уламолар бу диёр дунё цивилизациялар маркази бўлгани, Ислом тамаддуни ривожига ҳам муҳим ҳисса қўшгани, кўплаб олиму уламоларни етиштириб бергани, мадрасаларию маҳобатли масжидлари бутун оламга ном таратганини эътироф этишиб, бу замин доим ана шундай илму маърифат учоғи бўлгани алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, муҳташам обидалар ва қадим масканлардаги ободликлардан ўз ҳаяжонларини яширмай қадим маскандаги тараққит бардавом бўлишини таъкидладилар.
💬 Азиз меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги, Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуаси, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мақбаралар мажмуаси каби диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумотлар олдилар.
Зиёратгоҳларда Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ўтганлар руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, уламолар динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.
Аллоҳ сенинг яхшилигингни сендан яхши билади!
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ
#Brifing
“Moturidiylik – bag‘rikenglik, mo‘tadillik va ma’rifat ta’limoti” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasini o’tkazish bilan bog’liq masalalar yuzasidan BRIFING
Din ishlari bo’yicha qo’mita Axborot xizmati rahbari Ilhom Marupov ishtirokida birifing bo‘lib o‘tdi.
BatafsilDin ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
“Ҳаж-2025” гуруҳ раҳбарлари йиғилишидан фотолавҳалар
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz
📲 /channel/nasafziyo?boost
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш у зотга муҳаббатнинг аломатидир.
Қалбда пайғамбар муҳаббати зиёдалашгани сайин у зотнинг хулқлари билан хулқланиш, иш-феълларига эргашиш, тақлид қилиш ҳам ортиб бораверади.
Аллоҳ таоло айтади: “...Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз”, Нур сураси, 54-оят.Манба: @muminalaruzb
Ушбу маълумотни
яқинларингизга улашинг!
📚@nasafziyo @nasafziyo