namvilhok | Unsorted

Telegram-канал namvilhok - Namangan viloyati hokimligi

9949

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайт http://namangan.uz/uz/ Хокимията Наманганской области

Subscribe to a channel

Namangan viloyati hokimligi

Ахborot 24 | Xalqaro gullar festivaliga tayyorgarlik
#22apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Axborot 24 | Prezident raisligida dunyoda yuz berayotgan iqtisodiy tebranishlarning mamlakatimiz tarmoqlariga ta'sirini yumshatish chora-tadbirlari yuzasidan videoselektor yig'ilishi bo'lib o'tdi

#18apr

mtrk.uz | Instagram | uzbekistan24_tvnews">Youtube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Янги босқич сари қадамлаб: Наманганда таълим ва давлат хизматида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мезони — инсон қадри, унинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, давлат хизматида адолат ва шаффофлик тамойилларини қарор топтиришдан иборат. Шу йўналишда амалга оширилаётган ҳар бир ташаббус жамият тараққиётига хизмат қилмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Филиал раҳбари Шуҳрат Тўхтабоев ва бошқарма бошлиғи Аъзамжон Исаковлар томонидан имзоланган меморандумда белгиланган асосий йўналишлар — ўқитувчиларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш, ижтимоий-психологик тадқиқотлар орқали мактаб муҳитини чуқур ўрганиш, иқтидорли педагогларни қўллаб-қувватлаш, замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва, албатта, ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлашдир. Бу эса Президентимиз томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият” тамойилига тўла мос келади. Айниқса, танлаб олинган 14 та мактабда ўқитувчиларни ишга олишнинг очиқ ва адолатли тизимини йўлга қўйиш орқали таълим соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, соҳага муносиб, малакали педагогларни жалб этиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ўқувчи - ёшлар билан давлат хизматининг моҳияти, вазифалари ва имкониятлари юзасидан мотивацион учрашувлар, семинарлар, очиқ эшиклар кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Тўрақўрғон туманида замонавий бинога эга бўладиган маҳаллалар сони яна иккитага кўпаяди

Маҳалла институтининг жамият тараққиётидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳозирги даврда "еттилик"га муносиб иш шароитини яратиб бериш ҳам эътиборда.

Тўрақўрғон туманида кейинги беш йилдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 67 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 50 таси замонавий биноларга эга бўлди.

Уларнинг сони эндиликда яна кўпаядиган бўлди. "Обод кўча-обод хонадон, обод маҳалла" давлат дастурига тушган Шовон  ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосида Олчин маҳалларида янги бино қурилиши бошланди.

Ҳар икки ободлик манзиллари халқимизнинг яхши кунларига хизмат қилиши учун нуронийлар дуода бўлдилар.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#XUSHXABAR
Namangan davlat texnika universiteti talabalari xalqaro matematiklar sahnasida yana bir bor o‘z salohiyatini namoyon etdi!

Turkmanistonning Ashxobod shahrida bo‘lib o‘tgan Universitet talabalarining ochiq Matematika olimpiadasi — OMOUS-2025da ishtirok etgan 4 nafar iqtidorli talabamizdan 3 nafari faxrli o‘rinlarni egalladi.

Mazkur xalqaro musobaqada Namangan davlat texnika universiteti professori Rustamjon Muradov boshchiligidagi talabalarimiz yuqori natijalar bilan ishtirok etib, universitetimiz nufuzini yana bir bor xalqaro miqyosda yuksaltirdi.

“B” toifasi bo‘yicha:
• Habibullayev Umidjon —
Kumush medal
• Qodirov Mirzobek — Bronza medal
• Nizomiddinov Islomjon — Bronza medal

Bu yutuq nafaqat universitetimiz, balki butun yurtimiz yoshlarining bilim va salohiyati xalqaro darajada e’tirof etilayotganining yaqqol isbotidir.

G‘oliblarimizni chin qalbdan tabriklaymiz!

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги талаблар эскирганлиги ва бюрократия танқид қилинди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев глобал иқтисодий тебранишларнинг хавф-хатарлари ҳақида.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Сайёр қабулларда такрорий мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди

Бугун Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Б. Мирзаахмедов ҳамда ўринбосар Б. Насриддиновлар томонидан Чортоқ ва Учқўрғон туманларида сайёр қабул ўтказилди.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари раҳбарлари ҳам белгиланган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ўтказдилар.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг суд ва бошқа органлар ҳужжатлар ижроси билан боғлиқ муаммоларга жойида ечим топиш мақсадидаги сайёр қабулда асосий эътибор такрорий мурожаатларга қаратилди.
Қарийиб 3 соат давом этган қабулда бошқарма бошлиғи ва ўринбосар томонидан жами 34 та мурожаат ўрганилди. Унинг 28 тасига  жойида ечим топилди ва ҳуқуқий тушунтириш берилди.  6 та мурожаат муддат талаб этгани боис назоратга олинди.

Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари раҳбарлари томонидан эса 71 та мурожаат кўриб чиқилди.

Умуман олганда, сайёр қабулда асосан алимент, солиқ, банк фойдасига ундирувлар, чеклов ва бошқа масалаларда мурожаат йўлланди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Ташаббусли_бюджет

Чуст туманида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси орқали маҳаллаларнинг ички кўчалари равон бўлмоқда


Ушбу хайрли ишлар нуронийларнинг дуоси, ёшларнинг бир ёқадан бош чиқариб иш ташкил этганлиги намунасидир.

"Ёрқишлоқ" маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари замирида аҳолининг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги, шукроналик ҳар бир фуқарони кўзидаги қувончда акс этган.

Маълумот учун; "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали 1млрд 360 млн сўм ҳисобига "401-ХММКК" МЧЖ томонидан Наврўз кўчасида 3.2 км. ички йўлни асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.


Йўл таъмири туфайли маҳалла аҳолисини қийнаб келган транспорт муаммолари бартараф этилиб, ички йўллар равон ва хавфсиз ҳолга келтирилмоқда.

Чуст тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Булоқбоши туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

В Булакбашинском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам социально-экономического развития Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

no comment... Namanganda lola sayli

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Axborot 24 | Tadbirkorlar bilan muloqot
#16apr

mtrk.uz | Instagram | uzbekistan24_tvnews">Youtube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Специальный репортаж
#15apr #dunyobuylab

mtrk.uz | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Биз бошлаган ислоҳотлар, бу – фақат рақамлар ёки ҳисоботлар эмас. Бу – ҳар бир оила, ҳар инсон ҳаётида сезиладиган, фаровонлик ва тараққиёт сари йўналтирилган ҳақиқий ўзгаришлардир.

Бугун ҳам Андижонда кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик. Аҳоли ва тадбиркорлар кайфиятига таъсир кўрсатадиган барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик.

Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади
, мен бунга ишонаман!",

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника соҳасида жорий йил биринчи чоракда қилинган ишлар ва навбатдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с результатами работы в электротехнической отрасли за первый квартал текущего года и основными задачами на предстоящий период.

#Mirziyoyev #taqdimot #sanoat #elektrotexnika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Namangan_Flowers_Fest_2025

НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИ! ЭНГ КАТТА ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁР ТУРИНГ!

25 майдан 29 июнгача "64-Халқаро Гуллар Фестивали" сизга ёрқин гуллар, ажойиб тадбирлар ва унутилмас таассуротлар оламини тақдим этади!

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 19 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 14-19° бўлади. 

Тоғли ҳудудлар:
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ҳамда Наманган вилояти суди ташаббуси билан Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейида амалий Конференция ва ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифаларни судьялар фаолиятига татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган алоҳида дастур бўйича сўз юритилди. Судьялар ушбу дастурда белгиланган муҳим вазифаларга тўхталиб, уларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар ҳақида маълумот бердилар.

Шундан сўнг, Наманган вилояти суди раиси, суд фахрийлари ҳамда акдемик лицей ўқувчилари иштирокида “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.   

Очиқ мулоқот, самимий суҳбат тарзида кечган учрашувда вилоят суди раиси Алишер Усманов, суд фахрийлари ўқувчилик ва талабалик йилларини эсга олиб, Янги Ўзбекистон ёшларига яратиб берилаётган бугунги шароитларни эътироф этдилар. Судьялик касбининг адолатни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар мустаҳкам билим олишга интилиши, ўз устида ишлаши зарурлигини таъкидладилар.

Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейида таълим олаётган ўқувчилар орасида суд-ҳуқуқ соҳасига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Айни жиҳатдан, юзма-юз мулоқотда йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан меҳмонларга мурожаат қилдилар. Уларнинг саволларига ҳаётий мисоллар, амалиётда учрайдиган воқеа-ходисалар билан жавоб қайтарилгани бўлажак ҳуқуқшуносларни суд тизимига, судьяликка бўлган қизиқишини оширди.

Жонли мулоқотларга бой ўтган учрашув якунида вилоят суди раиси томонидан таълим муассасасига Наманган вилояти судларининг “Мозийга бир назар...” номли китоб-албоми совға қилинди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар академик лицейда ташкил этилган “Жасорат” музейида бўлдилар. Экскурсия давомида судья ва суд фахрийлари ички ишлар органларининг шонли тарихини акс эттирувчи манбалар, музей фондидаги нодир экспонатлар, тарихий ҳужжатлар ҳамда миллий меросга оид маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

Айтиш жоизки, таълим муассасасида ташкил этилган “Судья ва ёшлар” учрашуви эртанги фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ташкилотлари билан боғлаш ниятидаги кўплаб йигит-қизларга ўзига хос мотивация бўлди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасидаги вазифалар ижроси ва янги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе выполнения задач в сфере энергетики и реализации новых проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #energetika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент сертификатлаштиришдаги тартиб ва талабларни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ўзбекистон Иқтисодий мураккаблик индексидаги ўрнини 25 поғонага яхшилади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Тайинлов

Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

З.Бахриддинов 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - молия, давлат молиясини бошқариш. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Axborot 24 | Turistik infratuzilmani rivojlantirishga hissa qo'shgan tadbirkorlar taqdirlandi
#18apr

mtrk.uz | Instagram | uzbekistan24_tvnews">Youtube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилиб олинди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Томорқа — даромад манбаи!

Учқўрғон туманида томорқасидан самарали фойдаланаётган меҳнатсевар ва ишбилармонлар жуда кўп. Шунинг яққол мисоли — Узун кўча маҳалласида яшовчи 70 ёшли Тожидин Жалилов.

У кишининг томорқаси ҳақиқий хазина:
• Писта дарахтини маҳаллийлаштириб, энди уни кўчат шаклида кўпайтирмоқда
• Қулупнай ва узумнинг янги, серҳосил навлари устида изланиш олиб бормоқда
• 40 та уя асалари боқиб, табиий асал етиштирмоқда
• Чорва ва паррандачилик билан ҳам фаол шуғулланмоқда

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

После проведения совещания в Булакбашинском районе, Президент Шавкат Мирзиёев по пути обратно обратил внимание, что в одном из домов проходила траурная церемония.

Здесь прощались с членом семьи – почтенной Мамлакатхон ая Давроновой.

Глава государства принял участие в церемонии, выразил соболезнования родным и близким, пожелал им стойкости и терпения.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Maxsus reportaj | Nanay: turizm qishlog`idagi yangi imkoniyatlar
#16apr

mtrk.uz | Instagram | uzbekistan24_tvnews">Youtube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.


/channel/hudud_inform

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Икки кун давомида Андижондаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишдим. Шу билан бирга, вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, ободонлаштириш ва инфратузилмаси учун мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ажратилаяпти. Бунақаси ҳеч қачон бўлмаган",

- деди давлатимиз раҳбари.

Айтилган барча ташаббуслар Андижондаги ҳар бир хонадонгача кириб бориши, ажратилаётган ҳар бир сўм маблағ камида ўн сўм бўлиб қайтиши учун мутлақо янги назорат тизими жорий қилиниши белгиланди.

Тегишли идораларга ҳар бир топшириқ ижросидан тортиб, раҳбарларнинг аҳоли ва тадбиркорлар билан муомаласигача қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди, Андижонга янги тайинланган вилоят прокурори ва ички ишлар бошлиғининг бу борадаги масъулияти белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…
Subscribe to a channel