Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайт http://namangan.uz/uz/ Хокимията Наманганской области
Чуст туманида 6 та маҳаллада қиймати 10,6 млрд. сўм бўлган 8.3 км. суғориш тармоқларини, 6 та суғориш қудуқлари кавлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Читать полностью…Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. Давлатимиз раҳбари пойтахт туманларидаги янгиланишларни кўздан кечирди. Кичик ва ўрта бизнесни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
—
Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Шавкат Мирзиёев Өзбекстан халқын Наўрыз байрамы менен қутлықлады. Мәмлекетимиз басшысы пайтахт районларындағы жаңаланыўларды көзден өткерди. Киши ҳәм орта бизнести кеңнен қоллап-қуўатлаў бойынша иләжлар белгилеп алынды.
—
Обзор важнейших событий за неделю: Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ Узбекистана с Наврузом. Глава государства ознакомился с изменениями в районах столицы. Определены меры по широкой поддержке малого и среднего бизнеса.
—
Weekly review of the most important events: President Shavkat Mirziyoyev congratulated the people of Uzbekistan on Navruz. The Head of State reviewed changes in the capital’s districts. Measures have been outlined to provide broad support for small and medium-sized businesses.
Facebook|Instagram|X
"Меҳрли дўкон" мингбулоқликларга меҳр улашди
Муборак Рамазон ойида муҳтожларга эҳсон қилиш, уларни кўнглини кўтариш халқимизнинг азалий анъаналаридан бирига айланган.
Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, Мингбулоқ туманининг Қирқчек маҳалласида яшовчи 100 га яқин кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кийим-кечак, 10 та оилага эса озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Акцияда 15 нафар волонтёрлар иштирок этди. Келгусида бошқа туманларда ҳам шундай акцияларни ўтказиб бориш режалаштирилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати
Халқ қабулхонаси фаолиятидан.
Поп тумани мисолида
#Спорт
Ўзбекистон Белбоғли кураш терма жамоаси Ҳиндистонда жанговор ғалабаларга эришди!
21–23 март кунлари Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Шахид Аззам Бхагат Синх мемориал халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди!
Бу ғалабага Наманган вилояти, Уйчи тумани вакиллари
• Ҳасанбой Урайимов (57 кг);
• Аббосбек Аҳмаджонов (62 кг);
• Азимжон Юлдашев (+100 кг) ОЛТИН МЕДАЛ;
• Муроджон Ҳамидов (75 кг) — КУМУШ
• Дилдора Мамадалиева (76 кг);
• Мухлиса Шорустамова БРОНЗА МЕДАЛИ билан катта ҳисса қўшдилар.
Бу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди! Фақатгина Россия спортчилари биздан олдинда бўлди, Ҳиндистон эса учинчи ўринни эгаллади.
Белбоғли кураш бўйича юртимиз полвонлари халқаро ареналарда ҳам ўз маҳоратларини намоён этмоқда! Спортчиларимизга янада улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати
Axborot 24 | Yangi bog'cha foydalanishga topshirildi
#22mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Telegram
https://uza.uz/uz/posts/bayramga-munosib-tuhfa_700798
Читать полностью…#Қишлоқ_хўжалиги
Айни кунларда Чортоқ туманида чигит экиш ишлари жадал давом этмоқда.
Хусусан, "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудидаги "Шуҳрат Баҳром Козим" фермер хўжалигида ҳам бу борадаги ишлар якунига етказилмоқда.
Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
UCHQO'RG'ONDAGI KO'PRIK TA'MIRLANDI
#Namangan
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчиси кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди;
- Давлат раҳбари Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди;
- Ийкота маҳалласидаги жўшқинлик ва самимият лаҳзалари;
- Наврўз шукуҳи. Байрамона, лекин ишчан кайфият.
Кўрсатувни бугун, 22 март куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 23 март куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев завершил поездку в город Самарканд и вернулся в Ташкент.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
—
В ходе поездки в город Самарканд Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс Хазрати Хизр и почтил память Первого Президента нашей страны Ислама Каримова.
#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Ассалом_Наврўз!
“Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!”
Ушбу ғоя остида Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Мини футбол”, “Арқон тортиш”, “Тош кўтариш” ва “Армрестлинг” турлари бўйича бошқарма биринчилиги мусобақалари кўтаринки ўтказилди. Шу билан бирга шахсий таркиби ўртасида“Энг яхши ошпаз” танлови ҳам ташкил этилди.
Мусобақада бошқарма қуйи тизимидан 16 та жамоалардан 176 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва хизматчилар иштирок этиб, ўзаро беллашдилар.
Шунингдек, байрам тадбири давомида куй қўшиқлар ижро этилиб, шахсий таркибга байрамона кайфият улашилди.
Наманган ФВБ Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Онлайн
Наврўз байрами Чуст туманида ҳам кенг нишонланмоқда
Чуст туманидаги "Мавлоно Лутфуллоҳ" номли Маданият ва истироҳат боғида Наврўз байрами юқори кайфият ва шукуҳ билан нишонланмоқда.
Туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, ташкилот ва муассасалар вакиллари байрамона безатилган кўргазмаларни томоша қилиб, аҳоли учун боғдаги яратилган шароитлар билан танишдилар.
Маданият ва истироҳат боғи меҳмонлар билан гавжум. Асосийси ҳаммани кайфияти аъло даражада.
Чуст тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Navro‘z bayrami munosabati bilan yo‘llarda bayramona kayfiyat
21-mart — Navro'z umumxalq bayrami munosabati bilan Namangan viloyati IIB JXX xodimlari haydovchilarga bayram tabriklarini yetkazishdi.
Shahar ko‘chalarida xizmat olib borayotgan inspektorlar haydovchilarni to‘xtatib, ularga maxsus tayyorlangan bayram tabriknomalarini ulashishdi.
Samimiy tilaklar bildirib, yo‘llarda xavfsiz harakatlanish muhimligini haydovchilarga yana bir bor eslatib o‘tishdi.
Bayram tadbirlari davom etmoqda.
Namangan viloyati IIB YHXB Axborot xizmati
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов Тўрақўрғон туманидаги "Шовон" маҳалласида "Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" давлат дастури асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.
Айни кунгача мазкур ҳудудда йўл, электр, сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳадаги режалар деярли якунига етказилди. Галдаги эътибор аҳоли хонадонларидаги ободонлаштириш билан боғлиқ юмушларга қаратилган.
Жараёнда вилоят прокурорига лойиҳадаги томорқаларга сув етказиб бериш учун тармоқ тортишга ҳозирлик кўриш ҳамда эски маҳалла биноси ўрнига янгисини қуриш бўйича бошланган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, аҳоли томонидан кўча ариқларини тозалаш, эски деворларни янгилаш бўйича ҳаракатлар ҳам кўздан кечирилди.
Наманган вилояти прокуратураси.
Автомобиль йўллари четига «Яшил белбоғ» лар ташкил этимоқда
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Наманганйўлкўкалам» давлат муассасаси томонидан автомобиль йўллари четларига «Яшил белбоғ» ларни ташкил этиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Хусусан, Давлатобод тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги 50В 104 (4Н 464) автомобиль йўлининг 2–4-километрлари оралиғидаги йўл ёқаларига бир неча турдаги манзарали дарахт бута, наъматак, терак кўчатлари экилиб «Яшил белбоғ» ташкил этилди.
Баҳорги дарахт экиш мавсумида муассаса томонидан автомобиль йўл минтақаларига 258 минг дона кўчатларни экиш режа қилинган бўлиб, айни вақтда 134 минг дона кўчатлар вилоятдаги давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари четларига экилди.
Бугунги кунда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида «Яшил белбоғ» ларни ташкил этиш ишлари давом этмоқда.
Наманган вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА АХОЛИГА СУВ БЕРИШ ИШЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ.
330-қарор ижроси амалда.
Вилоятдаги умумий холат бўйича махсус репортажни кутинг...
Норин-Сирдарё ИТҲБ Ахборот хизмати.
Наманган вилояти ИИБ биносида бошқарма раҳбариятининг фуқаролар учун қабули ўтказилди
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар якшанба куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг қабули ўтказилади.
Бугунги қабул давомида 16 нафар мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Ахborot 24 | Hududlarda yuqori texnologik jarrohlik amaliyotlari
#23mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Telegram
«Тарихимизни чуқур ва тўғри ўрганмоқ, тилимиз ва урф-одатларимизни сақламоқ. Ҳар соҳада Ўзбекистонга кўмак бўлмоқ бош вазифамиздир. Бугун хўп яхши гап бўлди. Наманган гуллари ифорини туйдик, олмаларини егандек бўлдик. Қадим Ахсикентга сайр этдик. Шундай учрашувлар лозим. Ёш авлод учун зарур», - Истанбулдаги Туркистонликлар жамиятида учрашув бўлиб ўтди
Ишчи ташриф билан Туркияда бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси ва O’zbekiston tarixi телеканалининг ижодий жамоасининг тарғибот тадбирлари қизғин ўтмоқда.
Тадбирни очган раис Акбар Ясса ўзаро алоқалар янги босқичга чиқаётгани, куни-кеча Наманганга Туркиядан зиёрат учун гуруҳ юборилганини таъкидлади.
Туркия миллий маданий марказлар федерацияси президенти Исмоил Ченгиз, йирик тадбиркор Асомиддин Собир ўғли, Туркия Миллий шоири Муҳаммад Амин Шархан, жамият фаоли Жумҳур Ўзбеклар ўз сўзларида Ватан, турк бирлиги, ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.
Тадбир якунида Ахсикент археология парки китоби тақдимоти ўтказилди.
#ОБ_ҲАВО
"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 23 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан. 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
https://uza.uz/uz/posts/kichik-sanoat-zonasida-ilk-korxonalar-ishga-tushdi_700610
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларида тергов сифатини ошириш, жиноятчиликка қарши кураш соҳаларида амалга оширилган ишлар аҳволи юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда терговга қадар текширув ва тергов фаолияти сифати танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил этиш аҳволи муҳокама этилди.
Йиғилиш давомида мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилиб, ушбу йўналишни назоратга олиш бўйича аниқ талаблар қўйилди.
Наманган вилояти прокуратураси.
#байрам_туҳфаси
Наманганга хориждан яна 30 та янги автобус олиб келинди!
Наврўз байрами арафасида наманганликлар учун яна бир совға – Хитойнинг “ZHONG TONG BUS” компаниясида ишлаб чиқарилган 30 та замонавий автобуслар етиб келди.
Наманган шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида ўтган йили “Экспресс Долина” МЧЖ томонидан 36 та автобус келтирилган эди. Ҳозирги вақтда улар белгиланган учта асосий йўналишларда қатнаб, йўловчилар ишончини қозонди. Энди эса “Турон-95 МБИ” МЧЖ томонидан яна 30 та автобус олиб келинди.
Мазкур жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд. Хусусан, 25 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.
Янги автобуслар тез кунларда шаҳар кўчаларида ҳаракатлана бошлайди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Axborot 24 | Sanoat zonasida 9 ta yangi korxona ish boshladi
#22mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Telegram
#Maxsus_reportaj
Namangan viloyati IIB Jamoat xavfsizligi xizmati xodimlari barcha yurtdoshlarimizni Navroʻz ayyomi bilan muborakbod etadi
Namangan viloyati IIB YHXB Axborot xizmati
Наврўз – Янги Кун, Янгиланиш Байрами! 🌸
Табиат уйғониб, баҳор нафаси атрофга таралаётган шу айёмда, бизлар қадимий Наврўз байрамини нишонлаймиз!
Бу кун – эзгулик, ҳамжиҳатлик ва янгиланиш рамзи. Наврўз нафақат табиатнинг, балки инсон қалбининг ҳам янгиланиши, умид ва бахт сари интилишидир. У узоқ ўтмишдан келаётган, аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос бўлиб, бугунги кунда ҳам бирдамлик ва меҳр-оқибат тимсоли бўлиб қолмоқда.
Бугун Наманган ёшлари ҳам Наврўз байрамини катта жўшқинлик билан нишонлашмоқда
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!
Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси Ахборот хизмати
#Ассалом_Наврўз!
Наманганда байрам шукуҳи
Бугун она Ватанимизнинг ҳар бир кўчаси, ҳар бир маҳалласида бунга яққол гувоҳ бўлиш мумкин.
Хусусан, вилоят марказидаги «Тинчлик» хиёбони ҳамда Давлатобод туманида жойлашган «Афсоналар водиси» тематик парки чинакам сайлгоҳга айланди.
Соат миллари 10:00 га яқинлашганда “Тинчлик” хиёбонига вилоят раҳбарияти, ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар, ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари жамландилар.
Хиёбонда Наманган шаҳридаги маҳаллалар, корхона-ташкилотлар жамоалари ўзига хос кўргазмалар ташкил этишган. Бир ёнда спортчию, ҳунармандлар, яна бир томонда санъаткорлар барчага байрам кайфиятини улашмоқда.
Махсус безатилган саҳнада маданият соҳаси вакиллари эл хизматида. Шу ерда сайлнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкатжон Абдураззоқов вилоят аҳлини байрам билан табриклади.
Вилоят раҳбари «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида нишонланаётган байрам мазмун-моҳияти, шунингдек, «Атроф-муҳитни асраш ва «Яшил иқтисодиёт» йили»да вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил тўхталди.
Байрам арафасида вилоятимиздан 15 нафар шижоатли, фаол, ташаббускор маҳалла тизими вакиллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлангани эътироф этилиб, мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиндан Наврўз байрами муносабати билан табрик мактуби келди.
—
На имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступило поздравление от Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина в связи с праздником Навруз.
#Mirziyoyev #maktub #Xitoy #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X