Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайт http://namangan.uz/uz/ Хокимията Наманганской области
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампдан Наврўз байрами муносабати билан табрик келди.
—
На имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступило письмо от Президента Соединенных Штатов Америки Дональда Трампа с поздравлением в связи с праздником Навруз.
#Mirziyoyev #maktub #AQSh #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Maxsus reportaj | Qadriyatlaring boqiy bo'lsin, Navro'z!
#21mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Telegram
Мингбулоқда Наврўз байрами кенг нишонланди
Бугун Мингбулоқ туманида Наврўз умумхалқ байрами катта шоду хуррамлик билан нишонланди. Тадбирда туманнинг фахрий оқсоқоллари, ёшлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Дастур давомида миллий урф-одатларга бой саҳна кўринишлари, спорт мусобақалари, кўргазмалар ва консерт дастурлари намойиш этилди. Байрам тадбирида туманнинг меҳнаткаш инсонлари, соҳа илғорлари ва ёш иқтидор эгалари алоҳида эътироф этилди.
Наврўз тантанаси доирасида халқимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик ва бирдамлик руҳи янада мустаҳкамланди.
Байрам кайфияти юртимизга файз ва барака олиб келсин!
🇺🇿 2025 йил — "Атроф муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"
🏝“Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида
Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Олим Омонов ҳамда Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилҳоди Иминов ташаббуслари билан Янги Наманган тумани ҳокимлиги хамкорлигида "Келажак Тонги" МФЙ ҳудудига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
#Байрам_туҳфаси
❇️ Гаистонликларнинг қувончи чексиз
Бугун, нафис баҳорнинг қуёшли кунида, Наврўз байрами арафасида янги 49-Мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши Гаистон маҳалласи аҳолиси учун чинакам байрам туҳфаси бўлди.
Инвестиция дастури доирасида "Гўзал Камолот" МЧЖ қурувчилари томонидан 3 млрд. 900 млн. сўм маблағ эвазига 120 ўринли, икки қаватли, замонавий боғча барпо этилгани яқин 40 йилдан бери боғча бўлмаган ҳудуд аҳолиси учун айни муддао бўлди.
Қишлоқлардаги болаларни ҳам эътибордан четда қолдирмай, уларга муносиб шароитлар яратилаётганидан, эндиликда фарзандлари замонавий боғчада таълим-тарбия топиш имконига эга бўлган оқсоқолу онахонлар хурсандчиликларини яширишмади.
Туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман прокурори О.Рахмонов, туман ИИБ бошлиғи Р.Усубжоновлар, маҳалла нуронийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир чинакам байрамга айланиб кетди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.
#Mirziyoyev #qabul #maslahatchi #islohotlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президентимиз креатив соҳаларда лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларга энг қулай шароитлар яратиб беришга тайёрлигини билдирди.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Бундан буён бизнесга энди қадам қўйган тадбиркорлар учун "биринчи имконият" тамойили жорий этилади.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ОГОҲЛИК ДАВР ТАЛАБИ
Давлат ва жамоат ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан Наманган вилояти сув таъминоти корхонаси раҳбар ва ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар турли оқимларнинг миллий ўзлигимиз, миллий қадриятларимизга зид бўлган турли хилдаги таъсиридан сақланиш, ҳаёт тарзида, кийинишда, юриш-туришда, ибодатда бузғунчи ёт ғояларга учмаслик, жамият равнақи учун фойдали бўлган дунёвий илмларни ўрганишнинг Исломдаги талқини, тинчлик ва омонликнинг қадрини ҳис этиш, бугунги тинч ва осуда ҳаётга шукр қилиш каби масалаларга асосланган мисолларга тўхталиб ўтдилар.
Наманган-Европа: енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, гулчилик, туризм ва археология соҳаларида изчил ҳамкорлик, илғор технологияларни тадбиқ қилишдаги тажриба алмашинув, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқдаги ваколатхонасида учрашув | Наманган вилояти делегациясининг Бельгия сафари тафсилотлари
Читать полностью…#Спорт
Муай-тай бўйича жаҳон чемпионати
12-20 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида спортнинг муай-тай ВМФ тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам фаол иштирок этяпти.
Айниқса, тренер Умиджон Нуриддинов раҳбарлигидаги Наманган вилояти спортчилари ғалабалари билан юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Улар қуйидаги муваффақиятларга эришдилар:
🥇 Олтин медал соҳиблари:
🔹 Муйдинова Ниҳола (12-13 ёш, 39 кг)
🔹 Иброхимов Нурбек (14-15 ёш, 41 кг)
🔹 Зокиржанов Абдухалил (катта ёшдагилар, 45 кг)
🔹 Хошимжанов Азизбек (16-17 ёш)
🔹 Эргашев Алижон (16-17 ёш, 43 кг)
🥈 Кумуш медал соҳиби:
🔹 Абдужабборов Темурлан (14-15 ёш)
🥉 Бронза медал соҳиблари:
🔹 Нажмиддинов Нуриддин (14-15 ёш)
🔹 Муратханов Пахлавон (катта ёшдагилар)
🔹 Жўраев Бехруз (14-15 ёш, 57 кг)
Ғолиб ва совриндор спортчиларимизга келгуси мусобақаларда ҳам улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати
Попда ҳовли томорқалари каби ажратилган ерлардан ҳам унумли фойдаланиш ишлари қизғин давом этмоқда
Поп туманида қовун, тарвуз ва ҳандалак экиш ишлари жадал тус олган. Айни пайтда "Иттифоқ" маҳалласида фермерлар ва маҳаллий аҳоли ерларни унумли ўзлаштириб, полиз маҳсулотлари етиштиришга киришган.
Чет давлатдан қайтган ёш
Яқинда Россиядан қайтган ташаббускор ёшлардан бири — Шерзодбек Раҳимов ҳам бу имкониятдан унумли фойдаланмоқда. У аукцион орқали узоқ муддатга ажратиб берилган 25 сотих ерда ҳандалак экишни бошлади. Экспортёрлар билан келишувга эришган Шерзодбек, тайёр маҳсулотининг 10 минг донасини 9 минг сўмдан сотиш бўйича шартнома тузиб, 90 миллион сўм даромад олишни режалаштирган. Унинг фикрича, чет элда ишлаш ўрнига, ўз юртида меҳнат қилиб даромад топиш анча манфаатли.
Ташаббускорлар қаторида маҳалланинг нуронийси Мунира Ашурова ҳам бор. У 51 ёшни қарши олганига қарамай, 70 сотих ерда неваралари билан бирга қовун-тарвуз етиштиришга киришган. Бу эзгу иш нафақат оилавий даромад манбаи, балки ёш авлодга меҳнатга бўлган меҳрни уйғотишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
#Ойлик_доирасида
"Ёш қутқарувчи" мусобақасининг шаҳар ва туман босқичи ўтказилди
Наманган вилояти ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан вилоятнинг Наманган шаҳар ва барча туманларида "Ёш қутқарувчи" мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда жамоалар 5 та шарт бўйича беллашишди. Жараёнда соҳа ходимлари томонидан ёш қутқарувчиларга назарий ва амалий тушунчалар берилди.
Мусобақага асосан мактаб ўқувчилари қамраб олиниб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга қизиқтириш масалларига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда, ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, мусобақа ғолиблари вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Наманган ФВБ Ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Соединенных Штатов Америки во главе с членом Конгресса, участником парламентского Кокуса по сотрудничеству с Узбекистаном Кэрол Миллер.
#Mirziyoyev #qabul #AQSh #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Namangan viloyati bo'yicha 89 ta davlat mulkini "E-auksion" platformasida ijaraga oling:
▪️Mingbuloq tumanidan 3 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 17 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 1 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 4 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 7 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 9 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 7 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 12 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 3 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 7 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 1 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 13 ta (ko'rish)
▪️Yangi Namangan tumanidan 5 ta (koʼrish)
Barcha hududlardan obyektlar savdoga chiqarildi, endilikda obyektlar soni ko'payishda davom etadi.
☎️: 71-202-21-11,
📞: 99 207-36-12, 99 207-26-12
⬇️ Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇
🔝 Telegram| 🔝auksionnamangan">Facebook|📧Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиндан Наврўз байрами муносабати билан табрик келди.
—
На имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступило письмо от Президента Российской Федерации Владимира Путина с поздравлением в связи с праздником Навруз.
#Mirziyoyev #maktub #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Namangan viloyati IIBning “Tezkor boshqaruv markazi” foydalanishga topshirildi
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
Websayt| Telegram|Facebook|Instagram| namanganiibuz">Youtube
ЯНГИЛАНИШ ВА ЯШАРИШ АЙЁМИ ~ НАВРЎЗИ ОЛАМ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
Норин туманида Наврўз умумхалқ байрами “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланди
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Европа дарвозаси - Варшава: инвестициявий ҳамкорлик, Наманган саноат маҳсулотларини Европага экспорти масалалари, Силезия ўлкаси ва Наманган вилояти, шунингдек, Тўрақўрғон ва Учқўрғон туманларини Польша ҳудудлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида ҳамда наманганлик тадбиркор Воҳид Муҳиддинов билан учрашув, 64-Халқаро гуллар фестивали ва Ахсикент археология парки бўйича ҳамкорликдаги режалар | Наманган вилояти делегациясининг Польша сафари тафсилотлари
Читать полностью…#Байрамга_туҳфа
Чуст туманида Наврўз байрами арафасида Мактабгача таълим ташкилоти ҳамда янги қишлоқ врачлик пункти фойдаланишга топширилди
Чуст тумани “Кўктош” маҳалласида барча шароитларга эга бўлган замонавий 150 ўринли 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти Инвестиция давлат дастури асосида "Чиндовул қурилиш инфо" МЧЖ томонидан 5 млрд 482.0 млн.сўм маблағ эвазига мукаммал қайта қуриш ишлари бажарилди ҳамда янги замонавий қиёфага келтирилди.Шунингдек, Чуст туманидаги Тепақўрғон маҳалласида 44-сонли оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.
Маълумот учун: 44-сонли оилавий поликлинасини янги қиёфага келтириш учун Жаҳон тараққиёти банки маблағи ҳисобидан 2 млрд. 503 млн. сўм маблағ сарфланди.
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА НАВРЎЗ САЙИЛЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Наманган давлат университети
«Пресс клуб»
Косонсойда яшил маконлар кенгаймоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун "Косонсой" санаторийсида кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари ҳамда маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар фаол иштирок этдилар.
Акция давомида санаторий майдони 240 тупдан зиёд павлониялар билан бойитилди. Баҳорий байрам олдинда бундай тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати
Йигирмата туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
https://uza.uz/uz/posts/ozgarishlarga-yuzlangan-uchqorgon_699011
Читать полностью…#ОБ_ҲАВО
"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 18 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Namangan
“Turon” maktab teatri tanlovining hududiy bosqichlari davom etmoqda.
Efir: 17.03.2025 | 19:00
Наманган давлат университетида факультетлар Open Science натижаларига асосан тақдирланди
Наманган давлат университети
«Пресс клуб»
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди - Ишчи ташриф билан Варшавада бўлиб турган Наманган вилояти делегациясини Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Амирсаид Агзамхўжаев қабул қилди.
Жаноб элчи Наманган Ўзбекистоннинг йирик саноат маркази эканлиги, текстиль ва пойабзал маҳсулотлари учун Польша дарвоза вазифасини бажариши, бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш лозимлигини айтиб, Силезия ўлкаси ва Наманган ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш кун тартибида эканлигини таъкидлаб ўтди.
Анвар Икром самимий қабул учун ташаккур билдириб, Польша ва Наманган муносабатлари сўнгги йилларда юқори босқичга чиққанини урғулади. Бунда элчихонанинг хизматлари катта бўлаётганини айтди
Учрашувда видео-конференц алоқа орқали вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов иштирок этиб, 64-Халқаро гуллар фестивали ва режалар бўйича гаплашиб олди.
Варшавада фаолият кўрсатаётган наманганлик тадбиркор Воҳид Муҳиддинов билан учрашув ўтказилиб, инвестициявий масалалар муҳокама қилинди.
Камбағалликдан фаровонлик сари: томорқадан катта даромад олаётган хонадонлар намунаси
Наманган шаҳрида аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиб, яхши даромад олиш йўлида фаолликни оширмоқдалар. Бу жараёнда деҳқончилик ва иссиқхоналарда экин етиштириш орқали иқтисодий барқарорликка эришган оилалар бошқаларга намуна бўлмоқда.
Хусусан, "Қадамжо" маҳалласида яшовчи Абдуғани Абдуқарров ўз хонадон ҳовлисини 5 сотихида ташкил этган иссиқхона орқали йил давомида лимон, помидор ва уларнинг кўчатларини етиштириб, катта даромадга эришмоқда. Унинг айтишича, ушбу фаолият орқали йилига қарийб 100 миллион сўм фойда олиш имконияти яратилган.
Бугунги кунда Наманган шаҳрида ҳам томорқадан фойдаланиш маданияти юқори даражада ривожланиб, кўплаб фуқароларнинг оилавий даромади ошишига хизмат қилмоқда.
Маҳалладошларга намуна бўлаётган тадбиркорлик ташаббуслари нафақат оилаларнинг иқтисодий аҳволини яхшилашга, балки бутун жамият фаровонлигига ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ноёб техник ихтиролар муаллифи
Олимжон Абдуллаев Наманган давлат университетида 40 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Устоз айни пайтда 4 та монография, 5 та патент ва 100 дан зиёд мақолалар ҳамда 8 та ишлаб чиқариш регламентлари муаллифи ҳисобланади.