Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайт http://namangan.uz/uz/ Хокимията Наманганской области
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг марказий ва жанубий штатларида рўй берган ҳалокатли торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Соединенных Штатов Америки Дональду Трампу в связи с многочисленными человеческими жертвами и пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате торнадо в центральных и южных штатах страны.
Глава нашего государства выразил искренние слова сочувствия и поддержки родным и близким погибших, а также скорейшего выздоровления пострадавшим.
Facebook|Instagram|X
Maxsus reportaj | Gulchilik sohasidagi islohotlar samarasi
#17mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Telegram
#ОБ_ҲАВО
"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 16 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Семинар
Очиқлик сиёсати-ҳудуд ривожию аҳоли фаровонлигига хизмат қилади
Учқўрғон туманида ташкил этилган Пресс-турга шу мавзудаги семинар якун ясади.
Марказий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳомжон Раҳматов, "Дарё. уз" сайти мухбири Азизбек Абдувалиев, "Орзу ва ҳаёт" ижтимоий лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов ва бошқалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Учқўрғон тумани ҳокими Дилшод Мирханов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2024 йил якунлари ҳамда жорий йил режалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Якунда тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоб олдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Барқарор маънавий муҳит тараққиёт омили
Давлат ва жамоат ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан Инсон ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари рахбар ва ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар турли оқимларнинг миллий ўзлигимиз, миллий қадриятларимизга зид бўлган турли хилдаги таъсиридан сақланиш, ҳаёт тарзида, кийинишда, юриш-туришда, ибодатда бузғунчи ёт ғояларга учмаслик, жамият равнақи учун фойдали бўлган дунёвий илмларни ўрганишнинг Исломдаги талқини, тинчлик ва омонликнинг қадрини ҳис этиш, бугунги тинч ва осуда ҳаётга шукр қилиш каби масалаларга асосланган мисолларга тўхталиб ўтдилар.
Наманган вилоятида эркин кураш ва юнон-рум кураши бўйича вилоят прокурори кубоги мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.
Мусобиқанинг шаҳар-туман босқичида 1 500 нафардан ортиқ ёшлар хар икки спорт тури бўйича 10 тадан вазнда иштирок этиб, 200 нафар ёшлар финал босқичига йўл олишган.
Мусобақа ғолибларига вилоят прокурорининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви
Тил билган – эл билади
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чортоқ туманидаги “STANFORD” ўқув марказида хорижий тил сертификатига эга бўлган, олимпиада ва танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ҳамда тил ўргатувчи нодавлат ўқув марказлари раҳбарлари билан учрашди.
Дастлаб, вилоят ҳокими ўқув маркази фаолиятига оид тақдимот ҳамда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда хорижий тилларни ўрганиш давр талаби эканлиги таъкидланиб, мамлакатимизда бу борада яратилган имкониятлардан фойдаланаётган юзлаб ёшларимизнинг эришган ютуқлари, ҳар йили хорижий ОТМларда бакалавр ёки магистратурада ўқиб, яхши касб эгалари бўлиб юртимизга қайтишаётгани эътироф этилди.
Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқотда ёшлар томонидан асосан ўқув марказлари фаолиятини кенгайтиришга оид масалаларда мурожаатлар бўлди.
Шунингдек, ёшлар томонидан халқаро IT ҳамда "Биз ёшлар Ибрат издошларимиз" шиори остида истеъдодли ёшлар Халқаро форумини ўтказиш ҳамда хорижий тилларни ўргатишни ривожлантиришга оид таклифлар ўртага ташланди.
Мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Ўрганиш учун муддат талаб қиладиганлари бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига тез фурсатда ечим топиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокими очиқ мулоқот давомида чет давлатларнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар билан ҳам онлайн мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Учқўрғон туманида ирригация тармоқлари замонавийлаштирилмоқда
Учқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ирригация инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари изчил давом этмоқда. Жорий йилда тумандаги 185 км узунликдаги ариқ ва каналларнинг 47 километри бетонлаштирилиб, сув тежамкорлик тизимига ўтказилди.
Шу доирада Учеғоч маҳалласидан ўтувчи 1,3 км узунликдаги канал замонавий лойиҳа асосида реконструкция қилинмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги учун сув таъминотини яхшилаш, сув йўқотишни камайтириш ҳамда ерларнинг шўрланишини олдини олишга хизмат қилади.
Мазкур ишлар натижасида ҳосилдорлик ортади, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун қулай шароитлар яратилади, сув тежамкорлик орқали экологик барқарорлик таъминланади. Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижроси доирасида ирригация тармоқларини яхшилашга қаратилган лойиҳалар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади.
#Муборак_ой_шукуҳи
“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”
Бугун, 14 март куни Рамазон ойи муносабати билан Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.
Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хотамов Жамшед Мухторович, Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Наманган вилояти қурилиш ва уй жой коммунал ҳўжалиги бош бошқармаси, Дин ишлари қўмита раҳбарлари бошчилигида Наманган вилоятида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб ифторлик дастурхони ёзилди.
Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Учқўрғон туманида “Фахрийлар боғи” барпо этилмоқда
Учқўрғон туманида ҳудудни ободонлаштириш ва экологияни яхшилаш мақсадида 3 гектар майдонда “Фахрийлар боғи” ташкил этилмоқда. Бугун ушбу ҳудудда туман ҳокими бошчилигида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тадбир доирасида 12 турдаги манзарали ва мевали дарахтлар экилди.
Фахрийлар боғи лойиҳаси аҳолининг дам олиши учун замонавий инфратузилмани яратишни назарда тутади. Боғ ҳудудида сайр йўлаклари, ўриндиқлар, ёритиш тизими ва экологияга мос яшил майдонлар ташкил этилади.
Туманда экологик барқарорлик ва аҳоли учун қулай яшаш муҳитини таъминлаш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.
#Ўқув_машқи
Бугун, 14 март куни Тўрақўрғон туманида “Аҳоли ўртасида қрим-конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Дастлаб, ўқув машқининг назарий қисмида ўта хавфли юқумли касалликлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва касалланганда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мутахасислар томонидан марузалар қилинди.
Амалий қисмида Қрим-конго геморрогик иситма касаллиги тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилиб, гумон қилинган беморни қандай госпитализатсия қилиш жараёнлари тушунтириб берилди. Касалликка гумон қилинган беморни шифохонага олиб бориш жараёни ва шифохонада ташкил этилган госпиталда қабул қилиш жараёнлари амалий кўрсатиб ўтилди.
Ҳурматли фуқаролар, жорий йилнинг 15 мартидан 15 апрелигача Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги”да фаол иштирок этайлик!
Наманган ФВБ Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 1155-летия со дня рождения Имама Матуриди"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
—
В парижском Доме ветеранов состоялась официальная церемония встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего государственный визит во Французскую Республику.
#Mirziyoyev #tashrif #Fransiya #marosim
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Бир контур-бир маҳсулот" тамойили асосида Учқўргонда кулупнайлар очиқ ва ёпиқ усулда етиштирилмоқда
Читать полностью…Axborot 24 | «Yashil makon» umummilliy loyihasi
#12mar #uzbekiston24
mtrk.uz | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам улучшения питьевого водоснабжения, теплоснабжения, благоустройства махаллей и сельского хозяйства.
#Mirziyoyev #videoselektor #kommunalsoha #qishloqxujaligi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Namangan axboroti|VILOYAT HOKIMI BOSHCHILIGIDAGI ISHCHI GURUHINING O'RGANISHLARI
📅 17.03.2025
Bizni ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimiz orqali kuzatib boring👇
✅TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |📹 namangantrk5287">YOUTUBE | TV_Murojaat">✅REKLAMA | 🔴LIVE
Avtosport yo‘nalishida xalqaro toifadagi sport ustasi bo‘lgan yagona qiz
Efir: 15.03.2025 | 12:00
#Namangan
Ждем европейских туристов в Намангане
Компания «Grand Sherdor Tour» достигла новых соглашений по привлечению туристов из стран Европы в Наманган.
https://nampravda.uz/ekonomika/zhdem_evropeyskih_turistov_v_namangane.html
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга амалга оширган тарихий давлат ташрифи;
- Ўзбекистон дипломатиясининг бош мақсади – халқимиз ва давлатимизнинг иқтисодий манфаати;
- Ўзбекистон етакчиси Франциянинг энг олий мукофотига сазовор бўлди.
Кўрсатувни бугун, 15 март куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 16 март куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Facebook|Instagram|X
Наманган вилояти судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Вилоятдаги барча судьялар ва тизим ходимлари иштирок этган тадбирда дастлаб мамлакатимиз Президентининг шу йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқи ва мазкур йиғилиш тафсилотига бағишланган кўрсатув намойиш этилди.
Намойишдан сўнг судьялар ва тизим ходимлари Президент нутқидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилиш лозим бўлган ишларни муҳокама қилдилар. Бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ҳам судьялар ва суд ходимларига мурожаат йўллаган эди. Тадбирда мазкур мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди. Мурожаатдан келиб чиқиб суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар, мазкур жараёнда судьялар ва тизим ходимларининг ўрни, коррупция иллатига қарши курашишнинг муҳим механизмлари бўйича фикр-мулоҳаза юритилди. Бу борада таклиф ва ташаббуслар эшитилди.
Якунда Президент нутқи ҳамда Олий суд раисининг мурожаатномаси юзасидан вилоят судларида коррупцияга қарши муросасиз курашиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Учқўрғонда икки маҳаллада замонавий МФЙ бинолари фойдаланишга топширилди
Учқўрғон туманида Қўғай ва Исломобод маҳаллалари учун замонавий маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Пресс-тур доирасида журналистлар янги иншоотлар билан танишдилар. Бинолар маҳалла маркази сифатида фаолият юритиб, аҳолига ҳужжатлаштириш, ариза ва мурожаатларни қабул қилиш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа давлат хизматларини кўрсатишда қулайлик яратади. Шунингдек, маҳаллада турли тадбирлар, аҳоли билан учрашувлар ва жамоатчилик кенгашлари ўтказиш учун шароит яратилган.
Мазкур лойиҳа аҳоли учун маъмурий ва ижтимоий хизматларни бир жойда олиш имкониятини таъминлайди, ҳудуддаги иш самарадорлигини оширади ҳамда жамоатчилик фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкор ускуналар ўрнатиш орқали иқтисод қилиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.
Хусусан, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Ташпулатов томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабларининг фаолияти ўрганилиб, масъулларга энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этиш, ресурсларни иқтисод қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, Наманган шаҳар, Давлатобод, Норин, Учқўрғон туманларидаги ижтимоий соҳа муассасаларида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича йўл қўйилган камчиликларларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги йирик истеъмолчилар ҳисобланган “Musaffo-polimer”, “Global star textile trade”, “Uztex Uchkurgon” ҳамда “Suv etkazib berish xizmati DM” МЧЖлар фаолияти билан танишиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, энерготежамкор ускуналар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Бу борада ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
"Қорамурт"га сув келади
Сув нафақат инсонга тириклик манбаи, балки экин-тикин, дов- дарахтлар ҳам ундан баҳра олади. У борки тириклик бор. Чортоқ туманинг "Қорамурт" маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардирки, ўз томорқаларидан деярли сувсизлик сабаб даромад ололмаганлар, Ҳатто резаворларни ҳам бозордан харид қилишган. Эндиликда мазкур маҳаллада сувсизлик масаласи барҳам топадиган бўлди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ушбу маҳаллада қиймати қарииб 3 млрд. сўм бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Afsonaviy quruvchi” МЧЖ томонидан 3.5 км. масофадан 280 диаметрли қувурларда оқава сув тортиш ишлари авж паллага кирган.
Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи З. Икрамов мазкур маҳаллада бўлиб, амалга оширилаёткан ишлар билан танишди. Маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиб, юртбошимизнинг қарор ва фармонлари ижросидаги ислохотлардан кўзланган мақсад, фуқаролар учун илгари сурилган қулайликлар хусусида ўртоқлашди.
Ишлар якунига кўра маҳалладаги мавжуд 648 та хонадондан 410 таси оқава сувдан эмин-эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Камбағалликдан фаровонлик сари
“Камбағалликдан фаравонлик сари” дастури доирасида аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш асосий йўналишлардан бири этиб белгиланган.
Ушбу дастурга асосан, Чуст туманида ҳам 6 та маҳаллада қиймати 10,6 млрд. сўм бўлган 8.3 км. суғориш тармоқларини, 6 та суғориш қудуқлари кавлаш ишларини амалга ошириш белгиланди.
#Чортоқ_туманида_чигит_экиш_бошланди
Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#Спорт
ЎЗБЕКИСТОН ЭШКАК ЭШУВЧИЛАРИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА КАТТА ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ:УЛАР ОРАСИДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛАРИ ҲАМ БОР!
1-14 март кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида спортнинг слаломда эшкак эшиш тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси юқори натижалар қайд этиб, Ватанимиз байроғини юксак кўтарди!
Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, қитъа миқёсида ўз кучини яна бир бор исботлади.
Айниқса, Наманган вилояти сув спортига ихтисослашган спорт мактаби тарбияланувчилари Сайдуллаев Самандар ва Носиржанов Иброҳим ўз маҳоратини намойиш этиб, 2 та бронза медалига сазовор бўлишди. Уларнинг ушбу ютуғи мамлакатимиз спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифани очди.
Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати
Плеёнка остига чигит экиш – замонавий, тежамкор ва самарали агротехнология бўлиб, у ҳосилдорликни ошириш ва сув ресурсларини тежаш имконини беради. Бу усулнинг кенг жорий этилиши қишлоқ хўжалиги соҳасида янги имкониятлар эшигини очиши кутиляпти. Шу боис вилоятда плеёнка остига чигит экишга астойдил киришилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди
2025 йил 11 март куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва Наманган давлат техника университети ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) тизимларини жорий этиш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси Наманган ҳудудий бошқармаси, Экология бошқармаси, Бизнес ривожлантириш банки ва хорижий ҳамкорлар (Украина, Чехия) вакиллари иштирок этди. Шунингдек, “IEC Energie”, “Santex Dizayn”, “Aral-Hybrid Innovation Agro” ва “Eco-Tim Chartak” компаниялари ўз инновацион ечимлари билан таништирди.
Семинар якунида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ҚТЭМ тизимларини жорий этиш бўйича амалий таклифлар билан танишдилар.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди
Ишчи ташриф билан Венада бўлиб турган Наманган вилояти делегацияси Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси Консули Шухрат Пазилов билан учрашиб, Наманган вилоятидан Австрияга ишчи кучи юбориш масалаларини муҳокама қилди.
Консул Европада ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида Наманган вилояти вакиллари кўп эканлигини, улар орасида юқори ҳақ тўланадиган малакали мутахассислар салмоғи ортиб бораётганига алоҳида урғу берди.
Анвар Икром Наманганда «Ишга марҳамат - Мономаркази»да немис тили ва касбий малака курслари ташкил этилгани, миграция ва бандлик масалаларида хусусий сектор вакиллари ҳам фаол иш олиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Наманган вилоят ҳудудий филиали раҳбари Муҳаммадаюбхўжа Апақов видео-конференц алоқа орқали иштирок этиб, истиқболдаги ишлар бўйича консул билан келишиб олди.