namvilhok | Unsorted

Telegram-канал namvilhok - Namangan viloyati hokimligi

9949

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайт http://namangan.uz/uz/ Хокимията Наманганской области

Subscribe to a channel

Namangan viloyati hokimligi

Ахсикент - буюк тарихимиз кўзгуси | Қадимшунослар томонидан тўлиқ ўрганилган 28 та объектининг саккизтасини очиқ осмон ости музейига айлантириш мастер лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда уларнинг тўрттасини қурилиши ишлари жадал давом этмоқда.

Очиқ осмон музейлари 2025 йил май ойи охирида 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида очилиши режалаштирилган. Италия технологияси асосида барпо этилаётган музейда уч минг йиллик мудофаа деворлари тарихи, сув иншоотлари кўрсатиб берилади.

Давлат раҳбарининг 2023 йилдаги Наманганга ташрифидаги таклифига асосан Ахсикент археология паркини ташкил этиш, унинг 3000 йиллик юбилейини ўтказиш ҳамда Юнесконинг маданий мерос объектлари рўйҳатига киритишни ишлари бошланган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов 2024 йил декабрида Ахсикент лойиҳалари бўйича Давлат раҳбарига тақдимот қилди. Ҳозирда ушбу қурилиш ишлари учун Республика бюджетидан 55 млрд сўм ажратилди.

Кўзда тутилган бунёдкорлик натижасида йиллик 1 млн. нафар сайёҳ ташрифига эришилади.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 13 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 28-33° бўлади.

Тоғли ҳудудлар:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда кучлки бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон дипломатиясининг навбатдаги ғалабаси: Тошкент Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясига мезбонлик қилди;
- Давлатимиз раҳбари ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди;
- Йўл ҳаракатидаги тартиб, хавфсизлик ва адолат – бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан.


Кўрсатувни бугун, 12 апрель куни соат 20:00 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 13 апрель куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Namangan

"ОЛТИТОШ" МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ ТАРМОҚ ВА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛАДИ
.

Наманган шаҳар "Олтитош" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига дастур асосида 12 км. масофага янги тармоқ қуриш учун 185 та темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилмоқда.

Маҳаллага қўшимча қуввати 400 кВА бўлган 2 дона ва 1 дона 250 кВА трансформатор пунктлари ҳам ўрнатилади.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Учқўрғон тумани “Учқўрғон-Кенсай” чегара-божхона постида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Бугун, 11-апрел куни Учқўрғон тумани “Учқўрғон-Кенсай” чегара-божхона постида “Контрабанда йўли билан олиб кирилган ионлаштирувчи нурланиш манбаларини аниқланганда ФВДқТ хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусидаги кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи 5 босқичда ўтказилди, машқи давомида тегишли хизматлар томонидан жараёнларни ўрганиш, вужудга келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини зудлик билан бартараф этиш бўйича фуқаро муҳофазаси бошлиқлари ва тузилмалари берилган тезкор йиғин хабарига кўра белгиланган вақтда қароргоҳга йиғилиб, вазифалар олгач, фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда назорат ўрнатилди ва оқибатларини бартараф этилди.

Ўқув машқи давомида савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилиб, машқ якунида йўл қўйилган камчиликлар ва хатолар  юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Наманган ФВБ Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Чуст тумани "Навбаҳор" маҳалласида вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда "Аёл бўлса тадбиркор - оилада бахт бисёр" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Мингбулоқда миллий рухда тарбия: 19-мактабда “Миллий либослар куни” нишонланди

Мингбулоқ туманидаги 19-мактабда “Миллий либослар куни” муносабати билан ўтаётган тадбир барчада катта таассурот қолдирди. Бугун мактабда дарслар нафақат билим, балки миллий қадриятлар билан ҳам бойитилди.

📚 Дарслар миллий руҳда, ўқитувчи ва ўқувчилар эса анъанавий ўзбек либосларида иштирок этдилар. Атрофдаги гўзал манзара нафақат кўзни, балки қалбни ҳам қувонтиради.

🌺 Чиройли камзуллар, анъанавий паричалар, чўпонлар ва ранг-баранг миллий нақшлар мактабни гўё тарихий анъаналар ва замонавий билим уйғунлашган бир марказга айлантирди.

🔹 Бу каби тадбирлар фарзандларимизни миллий ўзига хослик, анъана ва қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш" юзасидан Бир болага етти маҳалла ота-она мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Наманган шаҳрида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабини юқори синф ўқувчиларининг ота-оналари билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов томонидан бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялашув жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб боришга тайёрлашни барча таълим муассасалари ва жамоатчилик ўзининг асосий вазифаси сифатида белгилаб олиши зарурлиги, бундай шароитда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Якка тартибдаги тадбиркор Кристина Мухамеджанованинг масаласи ўз ечимини топмоқда.

Кристина Мухамеджанова кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ривожлантириш фаолияти билан шуғулланади. У ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида 60 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Давлатобод тумани ҳокими, туман прокурори ҳамда Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси раҳбарлари иштирокида тадбиркор фаолияти жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, тадбиркорни молиялаштириш масаласи ижобий ҳал этилди ва унинг лойиҳасини “Бизнесни ривожлантириш банки” орқали молиялаштириш режалаштирилди. Кредит ажратилиши келгуси ҳафта якунига қадар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда тадбиркор 11 дан зиёд супермаркетларга ўз маҳсулотларини етказиб бериб келмоқда. Янги молиявий қўллаб-қувватлаш натижасида ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга ошиши, янги иш ўринлари яратилиши ва маҳаллий бозорда сифатли маҳсулотлар таклифининг кенгайиши кутилмоқда.

Бу эса, нафақат якка тадбиркорнинг фаолиятини ривожлантириш, балки туман иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда ҳам муҳим қадам ҳисобланади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | oybeknarzullayev">YouTube | Murojaat | Guruh

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

✈️ Бугун 11 апрель, "Fly Khiva" авиакомпаниясининг  ҳаво кемаси Наманганга келиб қўйнди.

👏🏻 Наманган халқаро аэропортида авиақатновларнинг  тантанали очилиш маросими бўлиб, рамзий маънода Наманган-Мадина йўналишидаги илк парвозга старт берди.

🛩 Авиакомпаниянинг Boeing 757 русумли ҳаво кемаси Намангандан Мадина шаxрига 224 нафар  йўловчини олиб кетди.

Наманган халқаро аэропорти.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Челленж

Миллий либос – миллат кўрки

Жума - миллий либослар кунида Янгиқўрғон тумани Электр таъминоти корхонаси ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. Бундан кўзланган мақсад - миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлашдир.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

🇺🇿 Наманган тадбиркорларининг муаммолари ўрганилди

Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган нотинчлик ва халқаро молия бозорларида юзага келган беқарорлик фонида давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан барча ҳудудларда иқтисодий таҳлил ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишлари кучайтирилмоқда.

Шу мақсадда, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар билан учрашди.

Мулоқотда тадбиркорлар томонидан 50 дан зиёд долзарб муаммолар кўтарилди. Улар орасида молиялаштириш, ер масалалари, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, экспорт ва лицензиялаш соҳаларидаги тўсиқлар алоҳида қайд этилди.

Кўтарилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Қолган мурожаатлар бўйича эса тегишли давлат ташкилотларига аниқ топшириқлар берилди ҳамда ижроси қатъий назоратга олинди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида замонавий мева-сабзавотчилик агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Чортоқ туманида янги боғлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Россиянинг “Сибирское здоровье” компанияси таъсисчилигидаги “Siberian Wellness-Namangan” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан Бобур номли агрофирма ҳудудида янги боғ барпо этишга киришилди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЁШЛАР ЎРТАСИДА КАРТИНГ ПОЙГАСИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ МУСОБАҚАСИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛДИ

4–6 апрель кунлари Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги “Ватанпарвар” ташкилоти картадромида Ёшлар ўртасида Картинг пойгаси бўйича Ўзбекистон Чемпионати юқори савияда ўтказилди!

Ушбу йирик спорт мусобақасида:
60 нафар спортчи,
• Россия, Қирғизистон каби давлатлар ҳамда Хоразм, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва вилоятларидан келган истеъдодлар микро, мини, супер мини, ОК-КФ жуниор, КФ, КЗ синфларида маҳорат синашди.

Қувонарлиси, қизларимиз ҳам Картинг спорт турида фаол иштирок этди, бу эса ёш авлод ўртасида бу спорт турига қизиқиш ортиб бораётганидан далолат.

Чемпионат якунида:
1-ўрин — Наманган вилояти
2-ўрин — Тошкент шаҳри
3-ўрин — Сирдарё вилоятига насиб этди.

Эътиборли жиҳат: Наманган терма жамоаси спортчиси Хайруллаев Салих ушбу мусобақадаги ғалабаси орқали олий таълим муассасасига имтиҳонсиз кириш йўлланмасини қўлга киритди!

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Д.Мирханов, “Ватанпарвар” вилоят кенгаши раиси А.Алаходжаев, фахрийлар, нуронийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ғолибларга медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалар топширилди.

Шунингдек, 2025 йил давомида Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги ва биринчиликлари ҳам айнан Наманганда ўтказилиши режалаштирилган

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/honadonlar-yashillikka-burkanmoqda_704858

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#томорқа_хазина

Пишиқчиликка кирган соҳилободликлар

Азалдан узумчилик билан шуғулланган Соҳилобод маҳалласи аҳли бугунга келиб қулупной ва шафтоли етиштиришда ҳам илгарилаб кетишди. Далаларни айланган киши замонавий технологиялар асосида яратилган боғ-роғларни кўриб ҳавас қилади.

Шу кезларда эртанги пишиб-етилган қулупной савдоси авжи паллада. Кунига  10 тоннагача маҳсулот республикамизнинг барча вилоятларига ҳамда қўшни республикалар бозорларига етказиб берилмоқда. Шунингдек, бир маҳаллар ташлаб юбориладиган ёки қуритиб чорва ҳайвонларига бериладиган токнинг ортиқча барглари териб олиниб, тамаддихоналар ва бозорларга сотиляпти. Шу ишнинг ўзидан бир ой давом этадиган мавсумда 10 миллион сўм қўшимча маблағ топаётган кишилар жуда кўп.

Соҳилободда аҳоли томорқаларининг 300 гектари ток, 40 гектари қулупнойзордан иборат. Бу ерларнинг ҳар гектаридан 30-35 миллион сўмгача даромад олинади. Энг муҳими, маҳаллада ишсиз одам йўқ.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Олимпиада ўйинларига янги чемпионлар тайёрланмоқда

Юртимизда спортни ривожлантириш, ёш авлоднинг жисмоний тарбияси ва маънавий камолотига алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда, олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларида ҳам юксак натижаларга эришиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида янги олимпиада чемпионларини етиштириш мақсадида жойларда қатор мусобақалар ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгашига қарашли Ўқув-спорт техника клуби ҳузуридаги ўқ отиш мажмуасида “Пневматик қуролдан ўқ отиш” бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа ёшлар ўртасида ўтказилиб, унда турли ҳудудлардан келган иқтидорли спортчилар ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Чемпионат натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни, Наманган вилояти жамоаси 2-ўринни ва Фарғона вилояти жамоаси 3-ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндор жамоалар “Ватанпарвар” ташкилотининг диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти раҳбарияти, Мудофаа вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этиб, ёш спортчиларга ўз табрикларини изҳор этдилар.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

🔰 Мактабларга китоблар карвони жўнатилди

▫️Мамлакатимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини жорий қилиш орқали уларда миллий ғурур, ифтихор, Ватанга бўлган муҳаббат ва дахлдорликни янада шакллантириш мақсадида, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармонига асосан, ҳудудларда китобхонликни тарғиб қилишнинг таъсирчан ва самарали усулларини жорий қилиш, китоб савдо-ярмаркалари, китоб фестиваллари ва «Китоб карвони» акцияларини уюштириш алоҳида мақсад этиб белгиланган.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Косонсой туманидаги 55 та умумий ўрта таълим мактабларига маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобидан 445 млн 232 минг сўмлик 216 турдаги жами 14850 дона бадиий китоблар тарқатилди. Бу билан тумандаги ҳар бир таълим муассасаси кутубхонлари қўшимча 270 донадан бадиий китоблар билан таъминланди.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилоятида “Агробанк” АТБ раҳбарияти тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда

Жорий йилнинг 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мутасаддиларга тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Шу муносабат билан Чуст, Поп, Турақўрғон, Косонсой ҳамда Мингбулоқ туманларида “Агробанк” раҳбарияти вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Ўтказилган учрашувларда 50 дан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, уларнинг 23 нафари муаммолари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар назоратга олинди ва босқичма-босқич ҳал этилиши белгиланди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

https://youtu.be/DuHdNpSz8M8?si=2qYv0zOLbnTyq3Ih

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилоятида “Агробанк” АТБ раҳбарияти тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда

Бундай очиқ мулоқотлар ўтказиш орқали уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш мақсад қилинган.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мутасаддиларга тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

Шу муносабат билан Янги Наманган, Давлатобод ва Уйчи ҳамда Наманган туманларида “Агробанк” раҳбарияти вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Ўтказилган учрашувларда 100 дан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, уларнинг 48 нафари муаммолари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар назоратга олинди ва босқичма-босқич ҳал этилиши белгиланди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркор хотин-қизлар учун қулай муҳит ва шарт-шароит яратиш орқали уларни қўллаб-қувватлашга ҳамда  жамиятда янги маънавий макон яратиш мақсадида Чуст тумани Навбаҳор маҳалласида вилоят ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда "Аёл бўлса тадбиркор - оилада бахт бисёр" мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Семинар давомида тадбиркор М.Калонованинг гулчилик, томорқадан унумли фойдаланиш буйича амалга оширилган ишлари ҳамда тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шароитлар билан ўртоқлашилди.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

“Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг Поп-Наманган йўналиши 0,75 километридаги реконструкция ишлари жадаллашади

Хабарингиз бор, лойиҳага кўра, Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси томонидан “Молиялаштириш + лойиҳалаш + қуриш” (F+EPC) тамойили асосида  4 тасмали цементобетон қопламаси билан реконструкция қилиш белгиланган.

Бугун хорижий компаниянинг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари департаменти бош директори жаноб Ванг Чиан Хуа бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилиб, лойиҳа юзасидан хорижий инвесторларнинг муаммоларини тинглади.

Самимий ва дўстона рухда ўтган учрашувда “CITIC Construction” компанияси вакиллари лойиҳани амалга ошириш доирасида бир қатор таклифларини билдирдилар. Хусусан, қурилиш материаллари учун маҳаллий имкониятлардан фойдаланиш, бунда ишлаб чиқариш заводи барпо этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Вилоят ҳокими инвесторлар томонидан билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, барча масалаларга шу ернинг ўзида ечим топди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Маълумот учун: лойиҳадан кутилаётган самарадорлик анча юқори, яъни, юк кўтариш қобилияти 13 тонна бўлган Iб тоифали умумий фойдаланишдаги йўллар узунлиги улушини кўпайтириш, юк ва йўловчилар оқимининг асосий йўналишлари бўйича қувватлар захираларини 4 баробарга ошириш, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш,  вилоят туманлари аҳолиси ва тадбиркорлари томонидан Тошкент шаҳрига бориб-келишларига ҳамда туризмни ривожлантиришга янада қулайлик яратиш каби жуда кўплаб натижадорликдан иборат.

Учрашув якунида хорижлик меҳмонларга Наманганда анъана тусини олган халқаро "Гуллар фестивали" ҳақидаги ролик намойиш этилиб, жорий йил бўлиб ўтадиган 64-халқаро "Гуллар фестивали"га таклиф этилди. Таклиф меҳмонлар томонидан бажонидил қабул қилиниб, оилавий келишларини билдирдилар.
 
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Мобил хабарлари 11.04.2025

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ortga qaytmas islohotlar
#11apr

mtrk.uz | Instagram | uzbekistan24_tvnews">Youtube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган меҳнат миграцияси ўртасидаги фарқ нима?

Бу видеоролик орқали Cиз:

▪️Хорижда қонуний ва хавфсиз ишлаш учун қайси йўлни танлаш кераклигини
▪️Ташкиллаштирилган миграция қандай имкониятлар яратишини
▪️Ташкиллаштирилмаган миграция қандай хавф ва муаммоларга олиб келишини билиб оласиз.


Чет элга ишлашга чиқишдан аввал албатта тўғри қарор қабул қилинг!

☎️ 69-227-97-27
☎️ 69-227-94-64

Kuzatib boring⬇️
Migratsiyasi agentligi

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойда бўлиб турибди

Делегация Пекин, Нанжинг ҳамда Гуянг шаҳарларида хизмат сафарида бўлади. Унда Наманган-Хитой инвестиция форумини ўтказиш, Наманган-Гуянг шаҳарлари ўртасида Қардош худудлар келишувларини имзолаш ҳамда Наманганда амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги делегация Нанжинг шаҳрига етиб келди.
Дастлаб Хитойнинг Топ-200 рейтингидаги етакчи компаниялар билан тор доирада учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Хитой-Ўзбекистон, Наманган-Нанжинг ҳамкорлиги тобора ривожланиб бораётгани, истиқболда биргаликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хақида фикр алмашилди. Наманган вилоятининг инвестицион салоҳияти билан таништирилди

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!

https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-avtobuslar-el-xizmatida_705847

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#натижа

Мамлакатимизда чет тилларини ўрганиш ва ўргатиш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, инглиз тилини ўргатиш тизими ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ёш авлоднинг билим даражасида ҳам ўз аксини топмоқда.


➖Давлатобод туманидаги 58-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчилари – Дилшода Курганова, Каролина Бабинова ва Машҳура Адашалиевалар IELTS синовида 8 баллик натижани қўлга киритдилар.

🤔Айниқса, Машҳура Адашалиева нафақат инглиз тилидаги юқори кўрсаткичи билан, балки “Tech Girls” танлови ғолиби сифатида ҳам эътиборни тортмоқда. У жорий йилда АҚШдаги нуфузли олий таълим муассасасида малака ошириши режалаштирилган.

Бу каби натижалар келажак эгаларининг билимга чанқоқлиги, интилиши ва энг муҳими, уларга яратилган шароитлар натижасидир. Умидли ёшларимизни ушбу ютуқлари билан табриклаймиз ва уларнинг келгуси фаолиятида янада улкан зафарлар тилаймиз!

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…
Subscribe to a channel