namvilhok | Unsorted

Telegram-канал namvilhok - Namangan viloyati hokimligi

9949

Официальный канал https://t.me/namvilhok Хокимията Наманганской области Официальная страница на фейсбуке Хокимията Наманганской области https://www.facebook.com/namangan.uz/ Веб-сайт http://namangan.uz/uz/ Хокимията Наманганской области

Subscribe to a channel

Namangan viloyati hokimligi

Поп тумани тараққиёт йўлида: "Соҳибкор" маҳалласи янги қиёфа касб этмоқда

Юртбошимизнинг ислоҳотлари ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлари самарасида Поп туманидаги энг олис ҳудудлардан бири — "Соҳибкор" маҳалласи ҳам тубдан ўзгариб бормоқда.


Айни пайтда ушбу маҳалланинг ички йўлларини ободонлаштириш ва замонавий инфратузилма яратиш мақсадида Жаҳон банки лойиҳалари доирасида йирик қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, "Маржона Шаҳноза" МЧЖ пудратчилик ширкати томонидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига 2 км 200 метр масофада юқори сифатли асфальт ётқизилмоқда.

Шунингдек, 40 дона бетон таянчлар ўрнатилиб, тунги ёритиш тизими замонавий тарзда ишга туширилмоқда.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Гулшан" маҳалласида суғориш тармоғи тортилмоқда

Давлатобод туманидаги "Гулшан" маҳалласининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида суғориш тизими янгиланмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 760 метр бўлган, диаметри 219 миллиметрли қувур ётқизилиб, суғориш тармоғи тортиляпти.

Мазкур суғориш тизими Анорзор 2, 3, 4 ҳамда Қўқумбойшоҳ кўчаларидаги 650 та хонадоннинг томорқаларига сув етказиб бериш учун мўлжалланган. Бу эса аҳоли учун қулайлик яратиб, томорқалардан унумли фойдаланиш имкониятини оширади.


Ҳозирда қурилиш ишларини тезроқ якунлаш ва суғориш тизимини тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Axborot 24 | An'anaga ko'ra, Prezident Shavkat Mirziyoev iftorlik tadbirida ishtirok etdi.
#25mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 24-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт NamanganHaqiqati-l8p-l4r">▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

⚡️Jadid” газетасининг 2025 йил 12-сони билан танишинг:

🔹Абдулла ОРИПОВ:
ЛОЛАЗОРГА БУРДИМ ЮЗИМНИ
🔹Абдулла Орипов рафиқаси Ҳанифа ОРИПОВА билан суҳбат:
“МАНА, БУГУН НАВРЎЗИ ОЛАМ...”
🔹Абдулвоҳид САИД МУҲАММАД:
ҲУМО БЎЛИБ БОШИМГА ҚЎНГИН!
🔹Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода билан суҳбат:
МАҚСАДЛАРИ БИР, УДУМЛАРИ МУШТАРАК
🔹Отабек ИСРОИЛОВ:
ШОҲОНА ТУҲФА
🔹Ўринбой УСМОН:
ХЎЖАНД МЕҲМОНЛАРГА МУНТАЗИР
🔹Эрпўлат БАХТ:
ҲАМЖИҲАТЛИК БАЙРАМИ
🔹Суронбой ЖУСУЕВ:
ГЎЗАЛЛИКНИНГ САБАБИ
🔹Султонмурод ОЛИМ:
“ИКИ ЗУЛФ ИКИ ЛАЙЛАТ УЛ-ҚАДРДУР”
🔹Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ:
ЭСКИ АРАВА ИЗИДАН
🔹Шоҳрух АБДУРАСУЛОВ:
ЗАМОНА КИНОСИГА ЧИЗГИЛАР
🔹Баҳодир КАРИМ:
АСАД АКАНИНГ АСИЛ БОҒИ
🔹Рустамбек ШАМСУТДИНОВ:
ОРТГА ҚАЙТИШ ЙЎҚ
🔹Баҳодир НУРМУҲАММАД:
“ЭСКИ”МИ Ё “МУМТОЗ”?
🔹Шаҳодат УЛУҒ:
“НИДЕРЛАНДДА ЎТ ЁҚСАМ...”
🔹Абдувоҳид ҲАЙИТ:
ДИН
🔹Дўстмуҳаммад ҲАМРОЕВ:
ТЕЛЕФОНҚАРАМЛИКДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛИ


Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Jadid_uz">YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилояти ИИБ ва прокуратурасининг навбатдаги ўрганишлари Учқўрғон туманида давом этди

Наманган вилояти ИИБ ва прокуратураси раҳбарияти Учқўрғон туманида бўлиб, туманда содир этилган оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари кенг жамоатчилик вакиллари, ҳайдовчилар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Шунингдек, воқеа содир бўлган жой кўздан кечирилиб, ҳодисага сабабчи бўлган омиллар атрофлича ўрганилди.

Муҳокама йиғилишга қоидабузар ҳайдовчилар ҳам жалб қилиниб, уларга белгиланган қоидаларга амал қилмаслиги бу каби оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишига сабабчи бўлаётганлиги юзасидан тушунчалар берилди ва улар билан қоидаларга қатъий амал қилиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган туманида вилоят ИИБ ва прокуратураси раҳбарияти томонидан жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди

Бугун Наманган туманинг "Катта Тошбулоқ" маҳалласида оғир турдаги жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар атрофлича муҳокама қилиниб, унда вилоят ва туман ИИБ, прокуратурасининг масъул ходимлари ҳамда тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Муҳокамада, жорий йилда "Мулла кудинг" маҳалласида оила турмуш доирасида содир этилган оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, келгусида бу каби жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Йиғилишда, жорий йилнинг 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилиниб, Қарор ижросини тўлиқ таъминлаш ва маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш юзасидан раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул ходимларнинг зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Чуст туманида ҳам аҳоли томорқаларини суғориш суви билан боғлиқ масалалар ижобий ҳал этилмоқда.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ ДУНЁНИНГ ТОП 100 ТАЛИККА КИРУВЧИ ОТМГА МУДДАТИДАН АВВАЛ ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Тўрақўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11- синф ўқувчиси Шукрулло Абдусатторов юксак марраларни забт этишни кўзлаган ёшлардан. Халқаро IELTS синовларида 7.5, SATдан 1470 балл тўплашга эришган иқтидор эгаси бирданига жаҳоннинг ўндан ортиқ нуфузли университетларидан ўқишга таклиф олди. Қувонарлиси, билимдон ўқувчи дунёнинг топ 100 талигига кирувчи АҚШдаги Pennsylvania State University талабасига ҳам айланди. Ёрқин келажак сари муносиб тамал тоши қўйган истеъдодли битирувчининг келгуси ишларига муваффақият тилаймиз.

Таъкидлаш жоизки, Шукрулло жорий йил математикадан асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Тайинлов

Акбаров Одил Зокирович Наманган вилояти ҳокимлигининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Одил Акбаров 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йили Наманган муҳандислик технология институтини тамомлаган.

2019-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти бош мутахассиси, 2020-2022 йилларда Давлатобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Гулдиров"га сув келди


Чортоқ туманининг "Гулдиров" маҳалласида умр гузаронлик қилаётганлар азалдан ернинг тилини билган миришкорлардан. Бироқ, аҳоли томорқасидан деярли даромад олмай қўйганди. Боиси сувнинг тақчиллиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 330 -сонли қарорлари ижроси асосида гулдировликларнинг узоқ йиллик муаммосига ечим топилди. Пировардида эса 200 дан зиёд хонадонларда суғориш тизими яхшиланди. Чортоқ туманида бу каби яна 5 та умумий 6 та оғир тоифадаги маҳаллаларда айни шу йўналишдаги масалалар ижобий ҳал этилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Солиқ_хизмати

Вилоятимиз аҳолиси мол-мулк ва ер солиғини фаол тўлашмоқда

👥 Жорий йил учун вилоятимиздаги 526 856  нафар мол-мулк ва  ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларга 469 млрд. 592 млн 716  минг сўм мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланган.

✅Бугунги кунга қадар 91 739 нафар солиқ тўловчлар томонидан 78 млрд 297 млн 123 минг сўм миқдорида мол-мулк ва ер солиғи тўланди.

📖Солиқ кодексининг 423 - ва 440 - моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини 15 апрель ва 15 октабрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

📲Сиз Soliq мобил иловаси орқали 2025 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари ҳақида маълумот олишингиз ҳамда тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ахborot 24 | Xotin-qizlar bandligi ta'minlanmoqda
#24mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Спорт

Наманган давлат университети талабаси халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди

21-23 март кунлари Ҳиндистоннинг Харяна штатида жойлашган Маҳарши Даянанд университетида ёшлар фестивали ўтказилди. Ушбу фестивал доирасида Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон давлатлари ўртасида белбоғли кураш бўйича халқаро «Дўстлик» турнири ташкил этилди.

Мазкур мусобақада Наманган давлат университети спорт фаолияти йўналиши 3-босқич талабаси, белбоғли кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Шириной Юлдошева 76 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди. Ушбу ютуқ Шириной Юлдошеванинг халқаро миқёсдаги муваффақиятлари сонини янада оширди. 

Спортчимизни ушбу юксак ғалаба билан табриклаймиз ва келгусида ҳам унга улкан зафарлар тилаймиз!

Наманган давлат университети
«Пресс клуб»

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган туманида оғир ҳудуд деб белгиланган "Нўғайқўрғон" маҳалласида 500 метр ички ариқлар бетонланиб, 700 метр масофага қувур ётқизиш орқали сув таъминоти яхшиланмоқда.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в ифтаре в резиденции «Куксарой»
#26mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Maxsus reportaj | Gulchilik tarmog'ini rivojlantirishda yangicha yondashuvlar
#25mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз".

"В священный месяц Рамазан, когда сбываются все добрые надежды, мы возносим молитвы, чтобы в нашей стране, во всем мире всегда царили мир, взаимопонимание и доброта".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ифторлик бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в ифтаре.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 26 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган туманида пробация ва маъмурий назорат остида бўлган шахслар билан учрашув ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ ва прокуратураси раҳбарияти томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, жиноят содир этган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, ижтимоий мослаштириш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда назорат остидаги шахсларнинг муаммо ва таклифлари тингланди ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлиб, белгиланган тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этаётган шахсларга муддатидан олдин жазодан озод этилиши юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев вместе с широкой общественностью принял участие в церемонии ифтара в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #marosim #Ramazon #iftorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Мингбулоқ туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

Бугун бошқарма ишчи гуруҳи томонидан тумандаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш аҳволи, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ижрочилик ҳамда хизмат интизомига амал қилиниши аҳволи атрофлича ўрганилди.

Дастлаб, туман ИИБ ва қўриқлаш Қўриқлаш бўлими биноларида ходимлар ҳамда фуқароларга яратилган шарт-шароитлар, техник таъминот ва кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари билан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги биносида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, бириктирилган масъуллар, туман ИИБнинг барча шахсий таркиби ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантиришда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ҳудудларни камералаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилиб, келгусида “қизил” тоифадаги маҳаллаларни босқичма-босқич “яшил” тоифага ўтказиш бўйича масъул раҳбарлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Тайинлов

Олимов Аброржон Баходир ўғли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Наманган ҳудудий филиали бошлиғи вазифасига тайинланди.

Аброржон Олимов 1996 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ТИВ ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва 2024 йилда Германиянинг "University of Europe for Applied Sciences" олийгоҳини Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати, Бизнес бошқаруви ва ҳалқаро менеджмент мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида турли лавозимларида  фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

#Тайинлов

Исматуллаев Элёржон Нематжонович Наманган вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди.

Элёржон Исматуллаев 1989 йилда Уйчи туманида туғилган, маълумоти олий - Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг 1-тоифали мутахассислигидан бошлаб, Тўрақўрғон тумани ҳокимининг 1-ўринбосари, сўнгра бир қатор ташкилотларда масъул вазифаларда давом эттирган.

Янги тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётганди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Хорижий тилларни ўзлаштиришда самарадорликни ошириш бўйича чора-тадбирлар.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

no comment: Норин туманидаги аҳоли хонадонларида фарел балиғи парваришланмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

"Ташаббусли бюджет" доирасида ички кўчаларгача асфальт ётқизилмоқда

Наврўз байрами шукуҳи юртимизда кезмоқда. Чуст туманидаги "Юқори Карнон" маҳалласида қўшалоқ байрам. Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида маҳалла бир тану бир жон бўлиб "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида кетма-кет ғолиб чиқиб, асфалътлаштириш ишлари авжида.

"Юқори Карнон" маҳалласида жами 913 та хонадонда 4326 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ички кўчаларга эътибор йўқлигидан аҳоли қийналиб келарди.


Маълумот учун; "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали Катта ер кўчасида 3 км. узунликда асфальтлаштириш ишлари давом этмоқда...


Чуст тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

Ахсикент - дунё тамаддуни ўчоғи, буюкларга бешик бўлган кўҳна юрт | Oʼzbekiston tarixi телеканалининг Manbalar so‘zlaganda кўрсатувида шу ҳақда сўз боради

Читать полностью…

Namangan viloyati hokimligi

TADBIRKOR AYOLLARNI QO'LLAB-QUVVATLASH DOIMIY E'TIBORDA

#Namangan

Читать полностью…
Subscribe to a channel