muxlisuz | Music

Telegram-канал muxlisuz - Muxlis.uz

53299

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979. ❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин! Жамоатдан дуо сўранг👉 @Muxlisbot

Subscribe to a channel

Muxlis.uz

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​✅1-SAVOLNING JAVOBI:
👉 ehromga kirish bilan

✅2-SAVOLNING JAVOBI:
👉 Jabroil alayhissalom

@muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​#Таскин

Нега бошқалар роҳатда, мен ғам-қайғудаман?

Ризоуддин ибн Фахруддиннинг
ғоят таъсирли сўзларига қулоқ солинг:

«Балоларга сабр қилиш ва қазоларга бўйсуниш бало бўлмайдиган ва қазолар
кўрилмайдиган жойга борадиган бирдан-бир йўлдир. Одам боласи қайғу, ҳасрат кўрмай умр кечириши мумкин эмас. Турмуш ва ҳаёт тиканли чангалзор устидан юришдан, машаққат тўлқинлари билан курашиб сузишдан иборат. Ақлли киши шу машаққатлардан қўрқмаслиги, келажакдаги роҳатларга умид боғлаб, ушбу машаққатлардан енгилмаслиги, кўнглини чўктирмаслиги зарур. Ҳар оғирлик ортидан бир енгиллик
келишини Яратганнинг Ўзи ваъда қилиб қўйган. Оқил киши албатта шу ваъдани хотирлаб, кўнглини хотиржам қилади, ўзига тасалли беради.

«Бошқа кишилар роҳатда юрадилар, қайғулари йўқ, ғам-аламли биргина менман», деб гумон қилиш янглиш ва зарарлидир. Роҳатда деб гумон қилинган кишиларнинг ҳоллари текшириб кўрилса, эҳтимол улардаги мусибатлар бошқаларникига қараганда оғирроқ экани маълум бўлиши мумкин. Дунё кудурат юрти бўлиб, бир соат шодлиги бўлса, унга қарши юз соат ҳасрати бордир».

Тарқатинг...☝️

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Роббим ҳамма нарсани кўриб турибди

Жажжи болакай кўмир конларининг бирида бирин-кетин кўтарилиб тушаётган лифтларни кузатганча, шахтада ишлайдиган отасини кутар эди. Кон назоратчиларидан бири унинг олдига келиб: “Эй болакай, бу ерда нима қиляпсан?” деб сўради. “Отамни кутяпман”, деди бола.
Назоратчи: “Ҳозир барибир ишчилар орасидан отангни таний олмайсан. Чунки улар бир хилда, кўмирнинг ғуборидан юзлари ҳам, кийимлари ҳам қоп-қора бўлиб кетган бўлади. Яхшиси, кетганинг маъқул”, деб маслаҳат берди. Аммо болакай болаларча: “Тўғри, лекин отам мени танийди”, деди тўла ишонч билан.
Нақадар ажойиб жавоб! Бола шахтадан чиқиб келаётган юзлаб ишчилар орасидан отасини таний олмаслигини яхши биларди. Лекин отаси уни кўрмай қолиши мумкин эмаслигига ишончи комил эди.
Сизда-чи, шу мурғаккина болакай каби кучли ишонч борми?! Ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам: “Роббим ҳамма нарсани кўриб турибди”, “Роббим ҳамма нарсани эшитиб турибди”, “Роббим ҳамма нарсани билиб турибди” дея олганмисиз?!

👉@Muxlisuz | @Masjid_oshiqlari

Читать полностью…

Muxlis.uz

📂Архив

🔉 Иймон ҳурмати

👤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

✔️Албатта тингланг!
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Эҳтиёт_бўл

​​Мазлумнинг дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди:
- “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир”.

(Муттафақун алайҳи)

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Ҳикмат

Хатолари айтилмаган киши хатоларини тўғри
деб ўйлайди.

Саъдий Шерозий

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

♦️ Бомдод намозининг азонида айтиладиган "Ассолату хойрум минан навм" (Намоз уйқудан афзал), жумласининг маъноси нима эканини биласизми?

✅Чунки, уйқу нафс чақириғига жавоб беради.

✅Намоз эса, Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб беради.

✅Намоз, уйқудан яхшидир!

✅Чунки, уйқу ўлимдир.

✅Намоз эса ҳаётдир.

✅Намоз, уйқудан яхшидир!

✅Чунки уйқу бадан роҳатидир.

✅Намоз эса, руҳнинг роҳатидир.

✅Намоз, уйқудан яхшидир!

✅Чунки мўмин ва кофир уйқуда шерикдир.

✅Аммо намозни эса, фақат мўмин одам ўқийди.

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

📂Архив

🔉 Онасидан розлик олган фарзанд

👤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

✔️Албатта тингланг!
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🔸Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.

Имом Бухорий Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

«Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг Мен сени фаришталар ичида эслайман», деган.
————————————-
СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ
СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗ'ИЙМ

@MUXLISUZ

Читать полностью…

Muxlis.uz

#бугун_жума
💕🌿Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирайлик!

🌷🍃🌷Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва анзилҳул мақъадал муқорроба минка явмал қиямаҳ

🌷🍃🌷
Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд.

♻️Сиз ҳам кимнингдир саловот айтишига сабабчи бўлинг
🕊Улашинг ва Кузатинг 👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🤲Аллоҳим, иймонимизни собит ва мустаҳкам қил, ҳам қудратинг билан ёмонликларимизни ислоҳ эт. ✨Эй улуғ Роббим, умримизни бандалик бўлган вазифа ва ишларга сарф этишликни насиб айла.🌾 Ўзингдан бошқага ёлворадиган қилма, бизни.

💐Азизлар, кунларнинг саййиди ЖУМА МУБОРАК!

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг
👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

📂Архив

🔉 Қизлар нечун ажрашяпти?

👤 Одилхон қори Юнусхон ўғли

✔️Албатта тингланг!
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Мақсад

Чумолидан:

- Қаерга кетяпсан? Деб сўрабдилар.

- Каъбага. Дебди у.

- Бу юришда қачон етиб борасан...?!

- Етиб боролмасам ҳам, ҳеч бўлмаса шу йўлда ўламан-ку...!

Дебди, чумоли олий мақсадлар йўлида қатъийлик кўрсатиб...

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Ҳикмат

Кишининг фойдасиз амаллар билан машғул бўлиши бу ундан Аллоҳ таоло юз ўгирганлигининг аломатидир.

Абу Али Рўзборий

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

☝🏾Бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир

🔸Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда унга бир ҳис-туйғу ҳамда илҳомни қўшиб бергани учун, у кўпгина ақлли инсонлар қила олмайдиган аниқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Жумладан, тоғлардан, дарахтлардан ва одамлар кўтариб қўйган сўриток каби нарсалардан ўзига уй тутади.

Тафсири Ҳилол
—————————
♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​✅1-SAVOLNING JAVOBI:
👉 Yaxshilikka chaqirish

✅2-SAVOLNING JAVOBI:
👉 Hujurot surasi, 13-oyat

@muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

المؤمن للمؤمن كالبنيان يشد بعضة بعضاً

Мўмин мўминга худди баъзиси баъзисини тутиб турадиган бино кабидир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Айтинг-чи, бу қайси калима?

1. Одам (алайҳиссалом) айтган илк сўз...
2. Қуръони каримдаги биринчи калима...
3. Неъматларни зиёда этувчи...
4. Жаннат кўчати...
5. Қиёмат куни одамларнинг энг афзали бўлишига сабаб бўлувчи...
6. Ҳурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам айтилади...
7. Энг афзал дуо...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, яшанг, саволимиз жавобини топдингиз!😊

Даврон НУРМУҲАМАД

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш, иймоннинг қуввати ва Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатни билишлик учун йўлларнинг энг яқинидир. Зеро, киши бировга муҳаббат қўйса уни кўп эслайди. Акс ҳолда, уни муҳаббати сохта, ёки қуруқ даъво бўлади.

Тунингиз хайрли бўлсин.🌙🌙🌙

@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

Бомдод намози - юрак-қон томирлари касалликларига шифо

Бир неча юз йиллардан бери олимлар инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун 8 соатлик уйқу фойдали десалар, айримлари 4-5 соатлик уйқу етарли эканини таъкидлайдилар. Иордания кардиология илмий-тадқиқот маркази олимларининг тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун 5-6 соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.
Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.

Субҳаналлоҳ....

👉@Muxlisuz | @Masjid_oshiqlari

Читать полностью…

Muxlis.uz

#Ҳикмат

Аллоҳни йўқотган одам нимани топади?! Аксинча, Аллоҳни топган одам нимани йўқотади?”

Ибн Атоуллоҳ Искандарий

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

БИЗ РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ҚАНЧАЛИК МОС УММАТ БЎЛАЯПМИЗ?!

Азизлар, саловатни кўпайтирайлик, ул зот ﷺ ўргатганларидек:

🔸«Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала оли Муҳаммадин, кама соллайта ала Иброҳийма ва ала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма барик ала Муҳаммадин ва ала оли Муҳаммадин, кама барокта ала Иброҳийма ва ала оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд»

👉🏻/channel/Muxlisuz | @MUXLISUZ

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@MUXLISUZ | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

🌷Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!✨

💫Бу Жумани бизга манфаатли қилгин ва кейинги жумага эсон-омон етказгин!🤲🏼🤲🏼

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! 🌸🌱🌸🌱

👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…

Muxlis.uz

#жума_суннатлари
🌙Жума кунининг одоби ва қилиниши зарур бўлган гўзал амаллар

🌸🍃Аллоҳ таоло яратган кунларнинг энг афзали жума кунидир. У куннинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.🌸🍃

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир”.
(Имом Бухорий (879) ривояти)

Давоми👇| @muxlisuz | 👉/channel/Muxlisuz

Читать полностью…
Subscribe to a channel